Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруғ номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2730]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакиллик харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзда тутилмаган харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга мувофиқ қопланиши лозим бўлган хизмат сафарининг бошқа харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда суткалик харажатлар ва яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар хорижий валютада мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ меъёрлар асосида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга хорижий валютадаги суткалик харажатлар меъёрларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланадиган устамалар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Суткалик харажатларни тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Суткалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун, жумладан жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни учун, белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортида Ўзбекистон Республикаси чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаво транспортида учиб кетилганда, агар хорижий давлатга етиб бориш санаси халқаро авиарейснинг Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан), жўнаб кетиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаво транспортида учиб келганда, агар Ўзбекистон Республикасига етиб келиш санаси халқаро авиарейснинг хорижий давлатининг аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан) қайтиб келиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ходим икки ва ундан ортиқ хорижий давлатга хизмат сафарига юборилганда (жумладан транзит ҳолатида ҳам) бир хорижий давлатдан бошқа хорижий давлатга ўтиш куни учун суткалик харажатлар, ходим қайси хорижий давлатга ўтаётган бўлса, шу хорижий давлатнинг суткалик харажатлар меъёрларининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур Низомга 1-илованинг «Жойлашган мамлакат доирасида хизмат сафарига жўнатиладиган хорижий муассасалар ходимлари, шунингдек хорижга ишга юбориладиган ходимлар учун; хорижда 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўладиган ходимлар учун суткалик харажатлар меъёрлари» графасида белгиланган меъёрлар бўйича суткалик харажатлар тўлови:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хориждаги ваколатхоналарининг ходимлари борган мамлакатлари ҳудудида хизмат сафарида бўлганларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда узлуксиз 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўлганларга нисбатан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда юқорида кўрсатилган ходимлар хизмат сафари муддати давомида бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатга ўтса, уларга суткалик харажатлар белгиланган қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомга 1-илованинг «Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги мамлакатларга борувчилар учун суткалик харажатлар меъёрлари» графасида белгиланган меъёрлар бўйича хорижий валютада тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хорижга хизмат сафарига борадиган ходимлар борадиган давлатларида қабул қилувчи томон ҳисобидан бепул овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланган ҳолларда суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган шахснинг шахсий эҳтиёжларини қоплашга бошқа харажатлар учун суткалик харажатлар меъёрининг 30 фоизи миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчи томон бепул овқатланишдан ташқари ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан таъминлаган тақдирда жўнатувчи томон суткалик харажатларни (бошқа харажатларни) тўламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўқувчилар, талабалар ва муддатли ҳарбий хизмат аскарлари ўқишга юборилганда таклиф қилувчи томон уларни овқатланиш (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминлаганда жўнатувчи томон суткалик харажатлар меъёрининг 15 фоизи миқдорида суткалик харажатлар (бошқа харажатлар) тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қабул қилувчи томон овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш учун берган маблағлар суммаси мазкур Низом билан белгиланган суткалик харажатлар меъёридан кам бўлса, хизмат сафаридан қайтиб келиб бўнак ҳисоботи топширилганида ташкилотнинг раҳбари қарори билан хизмат сафарига бориб келган ходимга тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда мазкур Низом 30-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ ортиқча пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда, қабул қилувчи томон тўлаб берган маблағлар ва Ўзбекистон Республикасида амалдаги суткалик харажатлар меъёрлари ўртасидаги тафовут суммаси қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар мазкур Низомга 1-илованинг «Ходимларни турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача)» графасида белгиланган энг юқори меъёрлар ва мазкур Низомнинг 30-бандига асосан уларга ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшимча тўловлар билан, агарда улар раҳбар томонидан белгиланган бўлса, ушбу харажатлар кейинчалик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатларнинг якуний ҳисоб-китоби хизмат сафарига юборилган шахс томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича, бироқ қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлмаган миқдорда, агар улар мазкур Низомнинг 30-бандига мувофиқ ташкилот раҳбари томонидан белгиланган бўлса, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар хизмат сафарининг айрим кунлари учун ортиқча харажатларни ҳисобга олмасдан, ҳар бир сутка учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хизмат сафари харажатлари учун бўнак ҳисобланганида яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) қўшимча маблағлар ташкилот раҳбари қарори бўйича таклиф этувчи ташкилот, чет элдаги дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан тақдим этилган хизмат сафарига юборилган мамлакатдаги яшаш учун мақбул меҳмонхона нархлари бўйича маълумот ёхуд тасдиқланган меъёрлар доирасида меҳмонхоналар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумот асосида кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) маблағлар мазкур мақсадлар учун белгиланган меъёрлардан қатъи назар, ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суткалик харажатлар меъёрига устама олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Ҳукумат делегацияси таркибида кетаётган ходимларга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, белгиланган меъёрлардан қатъи назар, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) маблағлар бир кишилик меҳмонхона хонасининг қиймати бўйича ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) белгиланган меъёридан ортиқ бўлган қўшимча маблағлар хизмат сафари харажатларига ажратиладиган бўнак суммасига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган меъёрдан ортиқ бўлган яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан хизмат сафарига юбориш бўйича харажатлар сметасининг лойиҳаси тайёрланаётганда хизмат сафари учун жавобгар бўлган ташкилот томонидан таклиф этувчи ташкилот, чет элдаги дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан тақдим этилган хизмат сафарига бориладиган мамлакатдаги меҳмонхоналар нархлари бўйича ҳужжатлардаги маълумот асосида кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги харажатлар сметаси лойиҳасини келишаётганда тақдим этилган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдордаги маблағларни кўзда тутади. Бунда, ушбу маблағларни ажратиш зарурияти бўйича якуний қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида хизмат сафарида бўлганда яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) қўшимча харажатлар делегация раҳбари қарори бўйича асосланган сабабларга кўра (хизмат сафари муддати узайтирилиши, авиарейс ушланиб қолиниши ва бошқалар) кўзда тутилмаган харажатларга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Асосланган сабаблар мавжуд бўлганда (меҳмонхоналар мавжуд эмаслиги, меҳмонхонада яшаш нархининг белгиланган меъёрлардан ошиб кетиши, меҳмонхона бўлмаган яшаш жойини ижарага олиш нархининг пастлиги ва бошқалар) хизмат сафарига юборилаётган ходимларга яшаш жойи жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган яшаш жойини ижарага олиш шартномаси асосида жисмоний шахсда (меҳмонхонада эмас) яшашига ташкилотлар раҳбарлари томонидан рухсат берилиши мумкин (яшаш жойини ижарага берувчи тўловни қабул қилганлигини тасдиқлаган ҳолда). Бунда яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар мазкур Низомга 1-илованинг «Ходимларни турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача)» графасида белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевиденияси, кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш ва бошқалар) учун харажатлар суммаси, шу жумладан яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) тўлов счётларига киритилган харажатлар хизмат сафарига юборилган шахс томонидан суткалик харажатлар ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга чойшаб ва кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш бўйича харажатлар қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қабул қилувчи томон бепул турар жойни тақдим этганда ёки унинг ижараси учун харажатни қоплашга тегишли пул компенсациясини тўлаган ҳолларда, хизмат сафарига юборилган шахсга яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) маблағлар тўланиши амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар семинар, спорт мусобақалари, конференция ва бошқа тадбирлар ташкилотчилари томонидан ушбу тадбирлар давомида амалга ошириладиган харажатларнинг (яшаш, овқатланиш, йўл ва бошқа харажатлар) ўз меъёрлари белгиланган ҳолларда, ушбу мақсадлар учун маблағлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ўрнатилган меъёрлардан ошмаган ҳолда ташкилотчилар белгилаган меъёрлар бўйича ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Транспорт харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Транспорт (таксидан ташқари) харажатларини қоплаш учун маблағлар ҳақиқий харажатлар бўйича уларни тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан тўланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар ташкилотларнинг хизмат сафарига юбориладиган ходимларига қуйидагича тўланади:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарига юбориладиган шахслар — ташкилот раҳбарларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспортида — 1-бизнес ёки иқтисодий класс тарифлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл ва сув транспортида — 1-класс тарифи бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарига юбориладиган шахслар — ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарларига, Бош консуллар — алоҳида хориждаги консуллик муассасаси раҳбарларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспортида — бизнес ёки иқтисодий класслар тарифи бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл ва сув транспортида — 1-класс тарифи бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа барча хизмат сафарига юбориладиган шахсларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспортида — иқтисодий класс тарифи бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида — 2-класс тарифи бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув транспортида — сайёҳлик класси тарифи бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Поездларда 2-класс вагонлари, кемаларда эса сайёҳлик класси каюталари бўлмаган тақдирда харажатлар 1-класс тарифи бўйича қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ва Африка мамлакатларига темир йўл транспортида бориш қиймати барча ходимларга 1-класс тарифи бўйича қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Элчиси ёки Бош консул — алоҳида хориждаги консуллик муассасаси раҳбари билан бирга оила аъзолари (эр (хотин)и, шунингдек 18 ёшга тўлмаган икки нафаргача фарзанди) кетаётганида уларга ҳам транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларига мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хорижий давлат ҳудудида аэропорт, вокзал ёки пристаньдан, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида ёки бошқа аҳоли пунктида жойлашган бўлса, яшаш жойигача бориш ва орқага қайтиш бўйича тасдиқланган қўшимча йўл харажатлари ҳам қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Айрим ҳолларда Ҳукумат делегацияси, ҳамда катта ҳажмдаги спорт анжомларига эга бўлган спортчилар делегациясига хорижий давлат ҳудудида юриш учун автомобилни ижарага олишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафаридаги транспорт харажатлари қопланиши амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Вакиллик, кўзда тутилмаган ва харажатларнинг бошқа турларига маблағ ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вакиллик харажатларига вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлганда вакиллик харажатлари давр харажатларига киритилади, уларда расмий қабулни ўтказиш учун асос, санаси ва жойи, таклиф қилинган шахслар ва қатнашчилар сони, уларни транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, таржимон хизматига ҳақ тўлаш, вакиллик харажатларининг хорижий валютадаги суммаси кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Кўзда тутилмаган харажатларга рейснинг кечикиши ёки ўзгариши, делегация раҳбари қарорига кўра маршрутнинг, сафар дастурининг ўзгартирилиши ва бошқа форс-мажор ҳолатлар билан боғлиқ харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳукумат номидан музокаралар олиб бориш, битимларни имзолаш мақсадида халқаро ташкилотларнинг мажлисларида, съездларида, ассамблеяларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетаётган Ҳукумат делегациялари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ҳам маблағлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган харажатлар 1000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кўзда тутилади ва Ҳукумат делегацияси аъзоларидан бирига ҳисобот топшириш шарти билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўзда тутилмаган ва вакиллик харажатлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилотлар вакиллик харажатларига бериладиган маблағларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар. Хорижий валютада олинган вакиллик харажатлари суммаларини миллий валютага қайта ҳисоблаш маблағлар берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Йўл, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), суткалик, вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатлардан ташқари ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар ҳам қопланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик учун;
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
борган мамлакатида хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш чоғида йиғимлар (фоизлар, комиссиялар)ни тўлаш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 килограммгача бўлган юк олиб кетиш учун тўлов (ходим бораётган транспорт турида бепул юк олиб кетиш меъёридан ортиқчасига);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аэропорт, суғурта (фақат бораётган мамлакатига кириш учун мажбурий бўлган суғурта турлари), божхона ва воситачилик йиғимлари (кўргазмалар, тақдимотлар, конференциялар ва гастроллар ўтказилганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конференция, спорт мусобақалари қатнашчиларини рўйхатга олиш йиғимлари, спорт анжомларини ижарага олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пуллик тўхташ жойлари хизматларини тўлаш, автобензин харид қилиш, юкни транспортда жўнатиш (фақат хизмат сафарига юборилган ҳайдовчилар учун) тўловлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ мамлакатларига борадиганлар мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган 20 фоиз ва ундан ортиқ устамаси мавжуд шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича «VIP» заллари орқали хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар билан асосланган хизмат сафари бекор қилиниши, йўл маршрути ёки хорижий давлатда бўлиш муддатлари ўзгариши сабабли йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ёки қўшимча харажатларни тўлаш бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли хизмат сафари харажатлари қопланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ташкилотларнинг раҳбарлари мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар миқдорини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кўрсатилган қўшимча тўловларни тўлаш ташкилотда хорижий валютадаги кредитларни (Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган ҳамда кафолатланмаган) сўндириш мажбуриятларидан, импорт контрактлари бўйича (товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича) чет эллик ҳамкорга тўловлардан ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети олдидаги мажбуриятлардан озод бўлган ўзининг валюта маблағлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Агарда қўшимча тўлов тўлашни белгилаган ташкилот юқорида келтирилган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар учун хорижий валютани ички валюта бозоридан сотиб олган бўлса, кўрсатилган қўшимча тўловларни тўлаш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Суткалик харажатлар ва яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар меъёрларидан ортиқ қўшимча тўловлар қоплаш қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларида — уларни сақлаш учун харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ташкилотларда — суткалик харажатлар ва яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар меъёрларидан ортиқ қўшимча тўловлар ташкилотларнинг харажатларида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Юқорида келтирилган харажатлардан ташқари, хизмат сафарига юборилган шахсга ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган қўшимча харажатлар қопланиши мумкин. Ушбу харажатлар фақат хизмат сафари топшириқларини бажариш учун зарур бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида қопланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимнинг музокараларни бориши ва бошқалар тўғрисида ташкилот раҳбариятига ахборот бериш мажбурияти хизмат сафари режа-топшириғида кўзда тутилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат сафарининг хусусияти бирор-бир қўшимча ишлаб чиқариш харажатлар (телефон сўзлашувлари, юкни олиб кетиш, ҳужжатлардан нусха кўчириш ва бошқалар) заруриятини назарда тутганида, ташкилот раҳбари томонидан ходимни хизмат сафарига юборилишидан олдин ушбу харажатларни қоплаш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Хизмат сафарларини расмийлаштириш, бўнак бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади ва хизмат сафари режа-топшириғи тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Хизмат сафарига юбориладиган шахсга хорижий валютада бўнак берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан кетаётган делегация ёки алоҳида шахс хизмат сафарини ташкил этиш бўйича жавобгар ташкилот хизмат сафари муддатлари ва делегация таркиби кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғи асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини, харажатлар сметаси билан бирга тайёрлайди ва асослантирувчи ҳужжатларни (хизмат сафарини молиялаштириш қисмида таклиф қилаётган томоннинг ҳужжатлар нусхаси, авиа чипталар нархи бўйича асослар, авиарейслар санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда йўл маршрути, хизмат сафарига юбориладиган мамлакатдаги меҳмонхоналарда яшаш қиймати ва бошқалар) илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан хизмат сафарига кетаётган делегация ёки алоҳида шахснинг харажатлар сметаси лойиҳасини кўриб чиқади ва зарурият туғилганда унга ўзгартириш киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти билан келишилган харажатлар сметаси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритган ташкилотга қайтариб берилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағидан нақд хорижий валютани олиш учун ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларга қуйидаги ҳужжатлар (ёки улардан кўчирма) тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафари харажатларини қоплаш учун маблағларни бериш ҳақида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг фамилиялари, исми-шарифининг бош ҳарфлари, хизмат сафарига юбориладиган жой ва хизмат сафарининг муддати кўрсатилган ҳолда хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланган хорижий валютада олиниши лозим бўлган сумманинг ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган хизмат сафари режа-топшириғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилаётган томоннинг мазкур сафарни молиялаштириш шартлари (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган хатлари, факслари ва телексларининг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича жўнаб кетаётган шахслар учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ваколатли банк тақдим қилинган ҳисоб-китобни мазкур Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотнинг штатида бўлмаган ходимлар учун ташкилотнинг валюта ҳисобварағидан маблағлар берилишига йўл қўйилмайди (мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ташкилотлар ҳисоб рақамларида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган хорижий валюта бўлмаган тақдирда хизмат сафари харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хизмат сафари маблағлари бериладиган кундаги курси бўйича АҚШ долларидаги эквиваленти берилишига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларда хорижий валютадаги маблағлар бўлмаган тақдирда ташкилотлар хорижий валютани ваколатли банклардан ёки биржадан ташқари валюта бозорида сотиб олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича кетаётган ташкилотларнинг ходимларига хизмат сафари харажатлари учун хорижий валютани сотиб олиш банклараро савдо сессиясида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги биржадан ташқари валюта бозорида ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий валютани сотиб олади ва хизмат сафарига алоҳида жўнатиладиган шахсга, делегация раҳбарига (унинг расмий вакилига) ёки делегация аъзосига — делегациянинг барча аъзоларига хизмат сафари учун маблағларни хорижий валютада ажратади Бунда, олдин амалга оширилган хизмат сафари бўйича мазкур Низомнинг 44-бандига асосан бўнак ҳисоботни тақдим этмаган ходимларга бўнакни бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўзда тутилган миллий валютадаги маблағлар тегишли ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ажратилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича Ҳукумат делегациялари таркибида ташкилот ўзининг миллий валютадаги маблағлари ҳисобидан жўнатилаётган шахсларга хизмат сафари харажатлари учун хорижий валютани сотиб олишга талабнома улар ишлайдиган ташкилотлар томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат сафари харажатлари учун хорижий валютани сотиб олиш учун талабномаларга мазкур Низомнинг 36-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Хизмат сафари харажатларига солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369, 404-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қабул қилувчи томон Ўзбекистон Республикасидан хизмат сафарига юбориладиган ходимга транспорт харажатлари ва бошқа харажатларни (суткалик, яшаш, виза ҳақини тўлаш ва бошқалар) хизмат сафарига юбориладиган мамлакатга етиб келиши билан қоплайдиган ҳолларда, жўнатувчи ташкилот хизмат сафарига кетаётган ходимни чипталарни сотиб олиш, виза ҳақини тўлаш ва бошқалар учун маблағлар билан кейинчалик у Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганида олинган маблағларни жўнатувчи ташкилотга қайтариб бериш шарти билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, маблағлар қайси валютада берилган бўлса, қайтариб берилиши ҳам шу валютада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг хорижий валютага нисбатан ўзгаришидан юзага келадиган курсдаги фарқлар ҳисобда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ҳукумат делегацияларнинг хизмат сафарига маблағлар ажратилганида хизмат сафаридан қайтиб келганидан кейин ўн кун ичида делегация раҳбари (ёки ҳисобот берувчи шахс) амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб, квитанция, йўл чипталари ва бошқалар) илова қилинган ҳолда батафсил бўнак ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига топширади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўнак ҳисоботи ўз вақтида топширилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хорижий валютада бўнакни олган ходим ишлайдиган ташкилотга бўнак ҳисоботни қисқа муддатда топшириш ва ишлатилмаган хорижий валютадаги қолдиқни қайтариш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш зарурияти тўғрисида билдиришнома жўнатади.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўнак ҳисоботи, шунингдек хорижий валютадаги ишлатилмаган қолдиқни ўз муддатида топширилишини таъминламаган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўнак ҳисоботини тақдим этиш ва хорижий валютадаги ишлатилмаган қолдиқни ташкилотнинг маблағлари (бюджетдан ташқари маблағлари) ҳисобидан қопланиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Бўнак ҳисоботида кўрсатиладиган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан, шунингдек делегация раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда хизмат сафари харажатлари учун бўнак АҚШ долларида берилган бўлиб, харажатлар эса хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасидаги ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ доллари хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасига алмаштирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Вакиллик харажатлари бўйича алоҳида ҳисобот тузилади. Вакиллик харажатлари бўйича ҳисоботга амалга оширилган харажатлар асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот ҳисобот берувчи шахс томонидан имзоланади ва делегация раҳбари томонидан тасдиқланади. Делегация раҳбари бўлмаганда ёки хизмат сафарига алоҳида шахс жўнатилганда ҳисобот ҳисобот берувчи шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ажратилган маблағларнинг ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ҳолатларда, амалга оширилган харажатларнинг рўйхати кўрсатилган, делегация раҳбари томонидан тасдиқланадиган ва делегация аъзолари томонидан имзоланадиган далолатнома тузилади. Делегация раҳбари бўлмаганда ёки хизмат сафарига алоҳида шахс жўнатилганда ҳисобот делегациянинг барча аъзолари ёки алоҳида шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилган хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботи тақдим этилган пайтда, хизмат сафари учун бўнак берилганида харажатлар сметасида кўзда тутилмаган, тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиши шарти билан, кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бошқа харажатлар (мазкур Низомнинг 16-бандининг иккинчи хатбошиси, 29 ва 32-бандларида назарда тутилган харажатлар) ҳам ҳисобот учун қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Транспорт харажатлари, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга берилган хорижий валюта тўлиқ ёки қисман ишлатилмаган ҳолда сумма (қолдиқ) бўнак ҳисоботи топширилган кундан икки банк куни ичида ташкилотнинг кассасига кейинчалик ваколатли банкка топшириш учун қайтарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда хорижий валюта Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида сотиб олинган ҳолларда, ташкилот бир вақтнинг ўзида ваколатли банкка белгиланган тартибда ишлатилмаган валюта маблағларини сотишга талабнома тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган хорижий валютадаги ишлатилмаган қолдиқ делегация раҳбари (унинг расмий вакили) ёки делегация аъзоси томонидан қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Хизмат сафарига борган шахс хизмат сафари харажатлари учун нақд хорижий валютада берилган бўнак бўйича ҳужжатлар билан тасдиқланган ортиқча харажатга йўл қўйганда, хизмат сафарига юборилган шахс олдидаги қарз суммаси нақд хорижий валютадаги тегишли суммани бериш йўли билан қопланади. Ташкилот хорижий валютадаги маблағларга эга бўлмаса, хизмат сафарига юборилган шахснинг розилиги билан унинг олдидаги хорижий валютадаги қарздорлик бўнак ҳисобот топширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютадаги эквивалентда қопланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат сафарига жўнатилган шахс олдидаги қарздорлик суммаси мазкур Низом билан ўрнатилган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ҳукумат делегация таркибида хизмат сафарига жўнатилган шахсда ортиқча харажатлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бўнак ҳисоботини қабул қилиниши ва тегишли нақд хорижий валютадаги ва миллий валютадаги сумма берилиши тўғрисидаги қарор делегация раҳбари ёки бўнак ҳисоботни топширувчи ходим ишлайдиган ташкилот тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бўлмаган ҳолатда бўнак ҳисоботи мавжуд бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинади, ортиқча харажатлар суммаси ташкилотнинг маблағлари (бюджетдан ташқари маблағлари) ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ходимларга ортиқча харажатларни қоплаш учун ташкилотлар ҳисобварақларидан маблағларни олиш учун ташкилотлар хизмат кўрсатувчи банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни бериш ҳақида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбари ва (ёки) бош бухгалтер (бухгалтер) томонидан тасдиқланган хизмат сафарига жўнатилган шахснинг бўнак ҳисоботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарига жўнатилган шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарисидаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қопланиши лозим бўлган сумма ҳисоб-китоби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандга мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилмаганда, шунингдек сўралган сумма мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига тўғри келмаган ҳолатда хизмат кўрсатувчи ваколатли банк томонидан ташкилотларнинг ҳисобварақларидан маблағлар берилиши амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Сарф қилинган харажатларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлиги учун жавобгарлик делегация раҳбарига ва ҳисобот берувчи шахсга юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг хизмат сафарларида хорижий валютадаги хизмат сафари харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЪЁРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Мамлакат ёки ҳудуд
Хорижий валюта номи
Хорижий валютадаги суткалик харажатлар меъёрлари
Ходимларни турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача)
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги мамлакатларга борувчилар учун
жойлашган мамлакат доирасида хизмат сафарига жўнатиладиган хорижий муассасалар ходимлари, шунингдек хорижга ишга юбориладиган ходимлар учун; хорижда 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўлиш ҳолатларида
1.
АВСТРАЛИЯ
АҚШ доллари
45,00
20,00
100,00
2.
АВСТРИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
3.
ОЗАРБАЙЖОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
4.
АЛБАНИЯ
АҚШ доллари
42,00
20,00
120,00
5.
ЖАЗОИР
АҚШ доллари
36,00
17,00
48,00
6.
АНГОЛА
АҚШ доллари
38,00
17,00
100,00
7.
АНТИГУА ВА БАРБУДА
АҚШ доллари
30,00
14,00
80,00
8.
АРГЕНТИНА
АҚШ доллари
35,00
16,00
80,00
9.
АФҒОНИСТОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
10.
АРМАНИСТОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
11.
БАНГЛАДЕШ
АҚШ доллари
25,00
11,00
80,00
12.
БАҲРАЙН
АҚШ доллари
45,00
20,00
130,00
13.
БЕЛАРУСЬ
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
14.
БЕЛЬГИЯ
евро
40,00
18,00
125,00
15.
БОЛГАРИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
16.
БОЛИВИЯ
АҚШ доллари
30,00
14,00
60,00
17.
БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА
евро
30,00
14,00
100,00
18.
БРАЗИЛИЯ
АҚШ доллари
40,00
18,00
130,00
19.
БРУНЕЙ
АҚШ доллари
30,00
14,00
100,00
20.
БУТАН
АҚШ доллари
20,00
9,00
60,00
21.
БУЮК БРИТАНИЯ
англия фунт стерлинги
30,00
14,00
100,00
22.
ВЕНГРИЯ
евро
30,00
14,00
100,00
23.
ВЕНЕСУЭЛА
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
24.
ВЬЕТНАМ
АҚШ доллари
35,00
16,00
100,00
25.
ГАНА
АҚШ доллари
35,00
16,00
80,00
26.
ГЕРМАНИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
27.
ГОНКОНГ
АҚШ доллари
35,00
16,00
130,00
28.
ГРЕЦИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
29.
ГРУЗИЯ
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
30.
ДАНИЯ
крона
250,00
112,00
600,00
31.
КОНГО (ЗАИР) ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ
АҚШ доллари
40,00
18,00
60,00
32.
МИСР
АҚШ доллари
30,00
14,00
120,00
33.
ИСРОИЛ
АҚШ доллари
45,00
20,00
130,00
34.
ҲИНДИСТОН
АҚШ доллари
40,00
18,00
130,00
35.
ИНДОНЕЗИЯ
АҚШ доллари
40,00
18,00
150,00
36.
ИОРДАНИЯ
АҚШ доллари
40,00
18,00
60,00
37.
ИРОҚ
АҚШ доллари
35,00
16,00
80,00
38.
ЭРОН
АҚШ доллари
35,00
16,00
120,00
39.
ИРЛАНДИЯ
евро
35,00
16,00
130,00
40.
ИСЛАНДИЯ
АҚШ доллари
40,00
18,00
130,00
41.
ИСПАНИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
42.
ИТАЛИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
43.
ЯМАН РЕСПУБЛИКАСИ
АҚШ доллари
40,00
18,00
100,00
44.
ҚОЗОҒИСТОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
45.
КАМБОДЖА
АҚШ доллари
30,00
14,00
60,00
46.
КАНАДА
АҚШ доллари
45,00
20,00
150,00
47.
ҚАТОР
АҚШ доллари
45,00
20,00
130,00
48.
КЕНИЯ
АҚШ доллари
30,00
14,00
60,00
49.
КИПР
евро
35,00
16,00
100,00
50.
ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ
АҚШ доллари
35,00
16,00
100,00
51.
КОЛУМБИЯ
АҚШ доллари
35,00
16,00
80,00
52.
КОНГО
АҚШ доллари
35,00
16,00
90,00
53.
КОСТА-РИКА
АҚШ доллари
35,00
16,00
70,00
54.
КОТ д.ИВУАР
АҚШ доллари
35,00
16,00
74,00
55.
КУБА
АҚШ доллари
30,00
14,00
70,00
56.
ҚУВАЙТ
АҚШ доллари
40,00
18,00
120,00
57.
ҚИРҒИЗИСТОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
58.
ЛАОС
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
59.
ЛАТВИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
60.
ЛИВАН
АҚШ доллари
30,00
14,00
75,00
61.
ЛИВИЯ
АҚШ доллари
25,00
11,00
70,00
62.
ЛИТВА
евро
35,00
16,00
100,00
63.
ЛИХТЕНШТЕЙН
шв.франки
50,00
23,00
120,00
64.
ЛЮКСЕМБУРГ
евро
40,00
18,00
130,00
65.
МАКЕДОНИЯ
евро
25,00
11,00
60,00
66.
МАЛАЙЗИЯ
АҚШ доллари
35,00
16,00
150,00
67.
МАЛЬДИВ РЕСПУБЛИКАСИ
АҚШ доллари
30,00
14,00
60,00
68.
МАЛЬТА
евро
20,00
9,00
70,00
69.
МАРОККО
АҚШ доллари
30,00
14,00
70,00
70.
МЕКСИКА
АҚШ доллари
35,00
16,00
100,00
71.
МОЗАМБИК
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
72.
МОЛДОВА
АҚШ доллари
25,00
14,00
100,00
73.
МОНГОЛИЯ
АҚШ доллари
35,00
16,00
80,00
74.
МЬЯНМА
АҚШ доллари
30,00
14,00
60,00
75.
НЕПАЛ
АҚШ доллари
30,00
14,00
60,00
76.
НИДЕРЛАНДИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
77.
ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ
АҚШ доллари
40,00
20,00
140,00
78.
НОРВЕГИЯ
крона
230,00
104,00
1 000,00
79.
БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ
АҚШ доллари
40,00
18,00
140,00
80.
УММОН
АҚШ доллари
40,00
18,00
130,00
81.
ПОКИСТОН
АҚШ доллари
40,00
18,00
120,00
82.
ПАПУА ЯНГИ ГВИНЕЯ
АҚШ доллари
35,00
16,00
100,00
83.
ПЕРУ
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
84.
ПОЛЬША
евро
35,00
16,00
100,00
85.
ПОРТУГАЛИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
86.
РОССИЯ
АҚШ доллари
25,00
11,00
120,00
Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари
АҚШ доллари
35,00
16,00
130,00
87.
РУМИНИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
88.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ
АҚШ доллари
50,00
23,00
120,00
89.
СЕРБИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
90.
СЕНЕГАЛ
АҚШ доллари
40,00
18,00
68,00
91.
СИНГАПУР
АҚШ доллари
45,00
20,00
182,00
92.
СУРИЯ
АҚШ доллари
30,00
14,00
80,00
93.
СЛОВАКИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
94.
СЛОВЕНИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
95.
АҚШ
АҚШ доллари
45,00
20,00
150,00
96.
ТАИЛАНД
АҚШ доллари
40,00
18,00
120,00
97.
ТАЙВАНЬ
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
98.
ТОЖИКИСТОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
99.
ТУНИС
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
100.
ТУРКМАНИСТОН
АҚШ доллари
25,00
11,00
100,00
101.
ТУРКИЯ
АҚШ доллари
45,00
20,00
120,00
102.
УКРАИНА
АҚШ доллари
25,00
11,00
120,00
103.
УРУГВАЙ
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
104.
ФИЛИППИН
АҚШ доллари
30,00
14,00
150,00
105.
ФИНЛЯНДИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
106.
ФРАНЦИЯ
евро
40,00
18,00
130,00
107.
ХОРВАТИЯ
евро
30,00
14,00
100,00
108.
ЧЕХИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
109.
ЧИЛИ
АҚШ доллари
35,00
16,00
100,00
110.
ЧЕРНОГОРИЯ
евро
25,00
11,00
100,00
111.
ШВЕЙЦАРИЯ
франк
80,00
36,00
200,00
112.
ШВЕЦИЯ
крона
230,00
104,00
1 000,00
113.
ШРИ ЛАНКА
АҚШ доллари
45,00
20,00
80,00
114.
ЭКВАДОР
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
115.
ЭКВАТОРИАЛ ГВИНЕЯ
АҚШ доллари
32,00
14,00
50,00
116.
ЭСТОНИЯ
евро
35,00
16,00
100,00
117.
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
АҚШ доллари
45,00
20,00
150,00
118.
ЖАР
АҚШ доллари
35,00
16,00
60,00
119.
ЯПОНИЯ
АҚШ доллари
100,00
45,00
210,00
120.
БОШҚА МАМЛАКАТЛАР
АҚШ доллари
25,00
11,00
65,00
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларида хорижий валютадаги суткалик харажатлар меъёрларига белгиланадиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАМАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Хизмат сафарига юбориладиган мансабдор шахслар тоифаси
Устама миқдори
(фоизда)
1.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари
30
2.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, маслаҳатчиси, вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи
25
3.
Вазир ҳамда мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича унга тенглаштирилган шахс, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг раислари, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Ўзбекистон Республикаси вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколи раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси, Комплаенс хизмати бошлиғи, Канцелярия мудири ҳамда шўба мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
20
4.
Вазир ўринбосари ҳамда мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича унга тенглаштирилган шахс, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари раиси ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори
15
(2-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 589-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон)