Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2020 26.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 26.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711
Kuchga kirish sanasi
02.12.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 августда 2711-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3280, 29.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 31 декабрдаги 42/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2205-1, 2012 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 46-47-сон, 530-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 22 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19/11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ банклар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозитларни жалб қилиш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ операцияларни бажариш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк — тижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан депозитлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депозит (кейинги ўринларда омонат деб юритилади) — талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз қайтариб бериш шарти билан топшириладиган миллий ва чет эл валютасидаги пул суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассир — омонат кассаларга нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиш ва чиқим қилиш билан шуғулланувчи ҳамда кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғининг ҳисоботлар бўйича тўғрилигига масъул жавобгар ходим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратчи — омонат кассаларда бажариладиган операциялар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, кассанинг кунлик операция ҳисоботларини тайёрлаш билан шуғулланадиган ҳамда кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг тўғри ишлатилишини ва кассир фаолиятини назорат қиладиган масъул жавобгар ходим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатчи — банк билан тузилган банк омонати шартномасида ёки банк омонат сиёсатида назарда тутилган шартлар асосида банк билан келишилган ҳолда банкка маълум пул маблағини ўзи ёки унинг номига келган пул маблағини омонатга қўювчи резидент ёки норезидент шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат бўлинмаси — банк ёки унинг филиали биносида ёхуд ундан ташқарида жойлашган мини-банк ва омонат кассаларда бажариладиган омонат операцияларининг қонун ҳужжатларига ва банк ички сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш учун масъул бўлинма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат касса — банк филиали жойлашган ҳудудда банк номидан омонат операцияларини бажариш учун банк филиали биноси ёки унинг ташқарисида банк операцион кунгга уланган ҳолда ташкил қилинган операцион касса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат операциялари — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда банкнинг омонатчилар билан тузган банк омонати шартномаси шартлари асосида уларнинг пул маблағларини муайян муддатга жалб этиш, сақлаш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда омонатчининг ёзма топшириғига асосан омонатдаги пул маблағларини бошқа ҳисобварақларга ўтказишга доир операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги назоратчи — омонат бўлинмаси таркибидаги омонат кассаларнинг кунлик бажарилган омонат операциялари бўйича сўнгги назоратни амалга оширувчи ходим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний назорат — операцион кун тугаганидан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда бажарилган барча банк операциялари, жумладан омонат операцияларининг қонунчиликка мослиги ва мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, бухгалтерияда амалга ошириладиган назорат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатсиз омонатлар — талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича 1 йил давомида, жамғарма ва муддатли омонатларнинг муддати тугагандан кейин 1 йил давомида фоизлар ҳисобланишидан ташқари ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаган омонатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни тасдиқловчи ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно), хорижий фуқароларнинг паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон оферта — омонат шартномасининг барча асосий шартларини ўз ичига олган, оферта қилувчи шахснинг жавоб қайтарган шахс билан офертада кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга хоҳиш иродасини билдирувчи таклиф (бундан буён матнда оферта деб юритилади).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Банк филиалларида мижозлар билан бажариладиган омонат операцияларининг қонун ҳужжатларига ва банк ички сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш учун омонат бўлинмаси ташкил этилиши шарт. Омонат бўлинмаси, Фронт-офис ва Бэк-офис таркибий тузилма сифатида фаолият кўрсатаётган банкларда «Мижозларга чакана банк хизматлари кўрсатувчи бўлим», бошқа ҳолларда банкда омонат операцияларини назорат қилиш бўйича алоҳида бўлинма (бошқарма, бўлим, шуъба) сифатида ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат бўлинмаси таркибида аҳоли омонатлари операциялари устидан сўнгги назоратни амалга ошириш учун иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида сўнгги назоратчи штат бирликлари ташкил этилиши лозим. Сўнгги назоратчи бир вақтнинг ўзида назоратчи вазифасини ҳам бажариши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банк омонати шартномаси омонатчилар ва банк ўртасида ёзма шаклда тузилади, бундан мазкур банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар мустасно. Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оферта асосида омонатлар офертани электрон шаклда акцептлаш орқали қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офертани белгиланган муддатда олган шахснинг акцептлаш мақсадида унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари, агар қонун ҳужжатларида ёхуд офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки қайд этилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ўз номига ва бошқа шахс номига омонат қўйиши, ўзининг банк омонат ҳисобварағидаги маблағини ўзи ёки вакили орқали мустақил тасарруф этиши, шунингдек бошқа шахслар омонат маблағларини тасарруф этиш учун вакил бўлиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Омонатчи томонидан қўйиладиган омонатнинг энг кам ва энг кўп миқдори ҳар бир банк томонидан қонун ҳужжатларига асосан мустақил равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банк қабул қилиб олган омонатларнинг қайтарилишини таъминлаш учун фойдаланиши шарт бўлган воситалар ва усуллар қонун ҳужжатлари ва банк омонати шартномаси билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонатчининг талабига кўра омонатнинг қайтарилиши кафолатланганлиги тўғрисида ахборот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки унинг шартларини ёмонлаштирган тақдирда, омонатчи банкдан омонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Банк омонати шартномаси шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ва омонат операцияларини бажаришда қийинчилик ва чалкашликларни келтириб чиқармаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар банкнинг банк операцияларини бажариш ҳуқуқини берувчи лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинса ва мазкур банкнинг мавжуд маблағлари фуқароларнинг банкдаги омонатлари бўйича ҳақ тўлашга етмаса, у ҳолда фуқаролар омонатлари «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари асосида қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Банк томонидан омонатчилар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма топшириғига биноан омонат ҳисобварағида турган пул маблағларига доир банк операциялари бўйича амалга оширилган хизматлари учун воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар томонидан омонатчиларнинг ҳисобварақларига бошқа ҳисобварақлардан келиб тушган маблағларни киритиб қўйиш учун ҳақ олиниши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Омонатчи банкдаги омонатини банк омонати шартномаси ва бошқа қонун ҳужжатлари доирасида эркин тасарруф этади, шунингдек ўз омонати бўйича фоиз, ютуқ ёки бошқа шаклдаги даромадларни олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатчи биринчи талаби бўйича банкдаги омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банкларда омонат кассаларни ташкил этиш ва уларнинг инкассация қилинишига бўлган талаблар Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь), омонат ҳисобварақларидан маблағларни мижознинг топшириғига кўра бошқа ҳисобварақларга ўтказиш Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-3, 05.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Омонатлар қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма омонатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли омонатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат сертификатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар юқорида қайд этилган омонат турларидан ташқари қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, бошқа омонатларни қабул қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ўзларининг ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ масофадан омонатларга маблағлар жалб қилиш ҳамда омонатлар билан боғлиқ барча амалиётларни бажариш имкониятини берувчи дастурлар ҳамда омонат турларини ишлаб чиқишлари ва амалиётга жорий қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар жисмоний шахсларнинг омонат операцияларини амалга оширишда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳисобварақлардан фойдаланадилар;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаб қилиб олингунча, муддатли ва жамғарма омонатлар ҳисоби «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»га (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ тегишли ҳисобварақларида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Банклар томонидан омонат маблағларини кирим қилиш учун 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ва 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» ҳисоб рақамларидан транзит ҳисоб рақамлари сифатида фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банклар омонатлар тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда сир сақланишини таъминлашлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатчи омонат қолдиғи, кирим-чиқим операциялари, омонат муддатининг тугаш вақти ва омонат бўйича бошқа зарур маълумотларни «SMS-банкинг» дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва пароль ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларига кириб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Омонатчилар банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль иловадан фойдаланган ҳолда ёки шахсий кабинет орқали барча омонат операцияларини амалга оширишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш омонатчилар томонидан ихтиёрий равишда танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш тартиби мазкур Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.».
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Омонатчиларнинг талаб қилиниши биланоқ бериладиган омонатлар талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлардир. Банк пластик карталаридаги маблағлар (электрон пластик омонат карталаридаги муддатли ва жамғарма омонатлар бундан мустасно) талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар ҳисобланиб, уларнинг ҳаракати алоҳида қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Банк билан юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат ҳисобварағи бўйича вужудга келадиган муносабатлар банк ҳисобварағи шартномаси билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари бўйича, банк омонатчининг биринчи талабига кўра (агар банк омонати шартномасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса) омонатчининг тегишли кўрсатмаси банкка келиб тушган куннинг эртасидан кечикмаган ҳолда унинг тўловлар бўйича топшириғини бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари муддатсиз ҳисобланади. Банк омонати шартномасида омонатни омонатчининг биринчи талаби билан қайтариш ва белгиланган фоизлар тўлаш шартлари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма омонатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Банк омонати шартномасида белгиланган тартибда дастлабки омонат суммасига қўшимча маблағлар киритиб бориш ҳуқуқи билан муайян шартлар асосида жамғариладиган ва маълум мақсадларда йўналтириладиган омонатлар жамғарма омонатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жамғарма омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузганидан сўнг, банк омонати шартномасида кўрсатилган дастлабки омонат суммаси қўйилиши шарт. Жамғарма омонатлар бўйича банк омонати шартномасига мувофиқ қўшимча маблағлар киритилиши мумкин. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби банк омонати шартномасида аниқ белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамғарма омонатлар мақсадли, ютуқли, шартли ва бошқа шартлар белгиланган кўринишларда бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Маълум мақсад учун жамғариладиган ва қатъий равишда шу мақсадга йўналтириладиган омонатлар мақсадли жамғарма омонатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Омонатчига фоизлар ютуқ кўринишида тўланадиган омонатлар ютуқли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Ютуқлар пул маблағлари, омонатга қўшимча фоизлар ҳисоблаб ёзиш, буюм ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Омонат қўйишда банк омонати шартномасида кўрсатилган шартларнинг бажарилиши билан омонатдан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи шахс номига қўйилган омонатлар шартли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Масалан, «Омонатчи ўқув юртини тугатгандан сўнггина омонат берилади» ёки «Вояга етгач берилади» каби шартлар белгиланган бўлиши мумкин. Омонатчининг хоҳишига кўра, шартнинг бажарилиш муддати банк омонати шартномасида кўрсатилиши мумкин. Масалан, «20___ йилда омонатчи ўқув юртини тугатгандан сўнг омонат берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Омонатчи жисмоний шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма топшириғига кўра, банк жамғарма омонат ҳисобварақлари бўйича операцияларни амалга оширишлари мумкин. Масалан, омонатчи топшириғи асосида банк унинг жамғарма омонат суммасини банкдан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларга ёки коммунал ва бошқа тўловларга йўналтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, банк омонатчини ёки уларнинг қонуний вакилларини банк омонати шартномаси шартларига мувофиқ операция бажарилмасдан олдин ёки операция бажарилгандан кейин хабардор қилиш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабар, уни мижоз олганлиги тўғрисида банкка хабар бериш шарти билан почта орқали буюртма хат шаклида ёки бошқа шаклда жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Банк омонати шартномасида банк томонидан омонат ҳисобварағи бўйича бажарилган барча операциялар ҳақида хабардор қилиши белгиланган бўлса, банк шартномада кўрсатилган муддатларда жамғарма омонат ҳисобварақларидан кўчирмани омонатчига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жамғарма омонат ҳисобварағидан олинган кўчирмалар ва омонат дафтарчасидаги барча ўзгаришларни омонатчи ўрганиб чиқиши ҳамда ҳар қандай номувофиқлик тўғрисида банкка хабар қилиши керак. Банк хабар қилинган номувофиқликнинг сабабларини ўрганиб, уларни бирламчи ҳужжатлар асосида бартараф қилиши ва амалга оширилган ўзгаришлар тўғрисида омонатчига хабар бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Агар омонатчи жамғарма омонатни банк омонати шартномасида кўрсатилган ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Омонатчи жамғарма омонат суммасини банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддати тугаган жамғарма омонатлар талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг жамғарма омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда жамғарма омонатидаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Иккиламчи ҳисобварақлардан жамғарма омонатларга маблағларни ўтказилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Муддатли омонатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банк омонати шартномасида белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб қилинган омонатлар муддатли омонатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Муддатли омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида муддатли банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузилганидан сўнг, муддатли банк омонати шартномасида кўрсатилган омонат суммасини қўйиши шарт. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби муддатли банк омонати шартномасида белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агар омонатчи муддатли омонатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Муддатли омонатлар қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бунда бир йил ва ундан кам муддатга қабул қилинган омонатлар қисқа муддатли омонатлар, бир йилдан ортиқ муддатга қабул қилинган омонатлар узоқ муддатли омонатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин муддатли банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар муддатли банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддати тугаган талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг муддатли омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки муддатли банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда муддатли омонатдаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Иккиламчи ҳисобварақлардан муддатли омонатларга маблағларни ўтказилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Омонат сертификатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз омонат сертификати ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Омонат сертификатлари бланкалар тарзида ҳужжатли шаклда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Омонат сертификатларини чиқариш ҳамда муомалада бўлиши Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Омонатга фоизлар тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Банк томонидан омонатлар бўйича фоизлар ҳисоблаш Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида низом (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Омонатларга тўланадиган фоиз ставкалари даражаси банклар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари доирасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонати шартномасида тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар фоизлари миқдорини камайтирган тақдирда, бу ҳақда омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланилади. Агар банк омонати шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камайтирилган фоизлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланади. Банк, омонат фоизлари миқдорини камайтирганлиги ҳақида шахсан ҳар бир омонатчини расмий равишда хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Жамғарма ва муддатли омонатлар бўйича банк омонати шартномасида белгиланган фоизлар миқдори, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас. Ушбу омонатлар бўйича маблағлар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат бўйича фоизлар тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ҳисобланади. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги маблағлардан фойдалана олмаган бўлса, ушбу давр учун фоизлар ҳисобламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин омонатчининг талаби билан тўланади, бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса омонат шартномасида кўзда тутилган тақдирда, фоизлар ёзиладиган омонат суммасига қўшилиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатга топширилган маблағ қўйилган куннинг ўзида тўлиқ ёки қисман қайтадан берилса, фоизларни ҳисоблашда омонат берилган кун тўлиқ ва қисман кайтарилган омонат қисми ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилинганда, фоизлар ҳисоблаш учун операция амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Банклар омонатчилар билан келишган ҳолда омонат бўйича фоизларни олдиндан тўлаб бериши мумкин. Агар омонатчи омонат суммасини муддатдан олдин олмоқчи бўлса ва омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддатига ҳисобланган фоизлар суммаси бўнак тариқасида олдиндан бериб юборилган суммадан кам бўлса, ўртадаги фарқ омонат суммасидан чегириб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат омонатчининг талаби билан, шунингдек муддатли ва жамғарма омонатлар муддати тугаши билан қайтарилганда, шу пайтгача ёзилган ҳамма фоизлар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Омонатчи жисмоний шахслар томонидан бир неча йиллар учун ҳисобланган фоизлар ёзилмаган омонат дафтарчаси тақдим қилинганда, бу фоизлар суммаси омонат дафтарчасида ҳар бир йил учун алоҳида ёзилади, омонат қолдиғи эса, охирги йил учун ҳисобланган фоизлар ёзувидан кейин фоизлар суммасини қўшган ҳолда сўз билан ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Омонат дафтарчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни омонатчига ёзма равишда тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банд талаблари ушбу банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар бўйича татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича алоҳида модуль яратилиб, кунлик реестри ва мониторинги олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозлар учун банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича барча маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади ва омонатчига электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти яратилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Омонат дафтарчаси муқовасига банкнинг тўлиқ номи ва логотипи (фирма белгиси), муқованинг ички томонига омонат дафтарчасининг серияси ва рақами, дафтарчанинг ички томони биринчи бетида омонат дафтарчасининг серияси ва рақами, банк филиалининг номи, унинг манзили (почта манзили), омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, 20 та белгили шахсий ҳисобварақ рақами, валюта тури, омонат тури (номи, йиллик фоизи, муддати ва бошқа шартлари), назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг имзоси ҳамда филиал муҳри ўрни учун жой кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Омонат дафтарчасининг иккинчи ва кейинги варақларига омонат бўйича амалиётларни қайд этувчи жадвал туширилиши, унда «Сана» (йил, кун, ой), «Операция тури», «Кирим», «Чиқим», «Қолдиқ», «Фоизлар» ҳамда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари томонидан имзо қўйиш учун тегишли устунлар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Омонат дафтарчасининг биринчи варағи иккинчи бетида «Омонатга дастлабки сумма ___________ миқдори (рақам ва сўз билан)да қабул қилинди» деган ёзув ва иккинчи варағидан бошлаб ҳар бир варақнинг охирида «омонат дафтарчаси ёпилган / омонат қолдиғи янги «___» серия ___________ рақамли омонат дафтарчасига ўтказилди» деган ёзув ҳамда назоратчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, имзоси ва сана учун чизиқли жой кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Омонатнинг асосий шартларини ифодаловчи ёзувлар матни омонат дафтарчаси муқовасининг ички томонларига киритилиши ёки унга илова варағи сифатида жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Агар омонат бўйича бажарилган операцияларда тартиб бузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган бўлмаса, омонат тўғрисида омонат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар банк билан омонатчи ўртасида омонат бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Нақд пулсиз шаклда келиб тушган омонат тўлиқ олинганда ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳолда омонатни тўлиқ олиш истаги билдирилганда омонат дафтарчаси расмийлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Омонат ёпилганда ёки омонат ҳисобварағида қолдиқ қолмаганда, омонат дафтарчасини банк қайтариб олиши шарт. Омонат кассаларда омонатчилар омонат дафтарчаларини сақлашга қолдириши тақиқланади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Омонат дафтарчасида бажарилган операциялар бўйича қайд этилган ёзувлар назоратчи ва кассир имзоси билан тасдиқланиши лозим. Омонатчи томонидан омонат дафтарчасига бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат бўйича операцияларни қайд этувчи жадвалнинг «Операция тури» устунида бажарилаётган операциянинг тури аниқ кўрсатилиши шарт. Масалан, нақд пулсиз, нақд, пластик карта орқали, фоизлар ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд пулда бажарилган операциялар тўғрисидаги барча қайдлар кассир имзоси билан тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Банкларда тўлдирилмаган янги омонат дафтарчалари қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисобланади ва улар пул омборхонасида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ сақланиши лозим.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-3, 05.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича операцияларни амалга оширишда юритиладиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Омонат кассаларда омонат операцияларини бажаришда қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Шахсий ҳисобварақ варақчаси (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Кирим ордери (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Чиқим ордери (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-3, 05.12.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) «Кун давомида ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобини юритиш жадвали» (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) «Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари» (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Операцион кундалик (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Операцион кундаликка илова (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) «Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари» (мазкур Йўриқноманинг 13-иловаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банднинг 14-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Омонат дафтарчаси (мазкур Йўриқноманинг 15-иловаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатлар компьютернинг тегишли дастури орқали тўлдирилиши мумкин. Ушбу ҳужжатлар унда кўрсатилган шахслар томонидан шахсан имзоланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган дафтарлар (омонат дафтарчаси бундан мустасно) иловаларда келтирилган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва дафтарни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва омонат бўлинмаси бошлиғининг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиши ҳамда уларнинг имзолари ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўғри, тўлиқ ва сифатли тўлдирилиши учун банк филиали раҳбари, бош бухгалтери, Омонат бўлими бошлиғи, сўнгги ва якуний назоратчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улардаги ёзувлар тушунарли ва аниқ кўринадиган ҳолда ёзилиши лозим. Ёзувларда ҳеч қандай қисқартиришларга йўл қўйилмайди. Операцион кундаликда омонатчининг исми ва отасининг исми бундан мустасно. Масалан: «қабул қилинди» деган сўзлар ўрнига «қаб. қил-ди» деган сўзлар, «Берилди» деган сўз ўрнига «Бер-ди» деган сўз каби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Омонатлар бўйича юритиладиган ҳужжатларни (ордерлар бундан мустасно) расмийлаштиришда йўл қўйилган нотўғри ёзув уни ўқиш имконини берадиган даражада ўчирилиши ва ўчирилган нотўғри ёзув устидан (Шахсий ҳисобварақ варақчасида бўш жойида ёзилади) тўғри маълумотлар ёзилиши ва ёзувга тузатиш киритган ходим тузатиш санасини кўрсатиб, фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, уни имзолаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ордерларда ҳеч қандай тузатиш, ўчиришга йўл қўйилмайди. Ордерларда бирор-бир тузатиш мавжуд бўлса, улар бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Омонат дафтарчасида йўл қўйилган нотўғри ёзув устидан чизилади ва амалга ошириладиган операция кейинги бўш сатрда ёзилиши лозим. Тузатиш ҳақидаги ёзув назоратчи томонидан имзоланади ва омонат касса муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Барча қўлда ёзиладиган ҳужжатларга ёзувлар фақат кўк ёки қора рангли, сиёҳли ёки шарикли ручкада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларда (Шахсий ҳисобварақ варақчаси бундан мустасно) санани кўрсатишда ой номи сўз билан ёзилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Омонатчилар учун банк филиалларида (омонат кассаларида) «Омонатчилар бурчаги» ташкил этилиши лозим. Мазкур «Омонатчилар бурчаги»да мижозлар бевосита олиб фойдаланишлари учун қуйидагилар бўлиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларда омонат операциялари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Кодекслар, Президент қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда банк Бошқарувининг ички тартиб-қоидалари нусхалари ёки уларнинг тегишли қисмидан кўчирмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат турлари (талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма ва муддатли) бўйича банк ички сиёсатида белгиланган маълумотлар, қабул қилинаётган омонатлар шартлари тўғрисида умумий маълумотлар (рўйхат, жадвал ва бошқа кўринишларда) ҳамда оммавий шартнома намуналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат операциялари бўйича яратилган интерактив хизмат турлари тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишонч телефонлари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тасарруфидаги бошқа омонат кассаларнинг жойлашиши (манзили ва телефон рақамлари) тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Омонатчиларнинг шикоят ва таклифларини қайд этиш дафтари».
(69-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Омонатчилар томонидан тўлдириладиган ҳужжатларда омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини тузатишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Жисмоний шахслар омонатлари бўйича Шахсий ҳисобварақлар очиш, юритиш ва ёпиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Банкларда жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритувчи шахсий ҳисобварақларни очиш ва ёпиш Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритиш учун «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»да (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) белгиланган ҳисобварақларда 20 та белгили шахсий ҳисобварақлар очилади. Жисмоний шахсларга очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда Банк депозиторлари миллий ахборот базасида рўйхатга олиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз унга тегишли пластик картаси очилган ёки уни идентификациялаш бўйича бошқа усулларига эга бўлган банк доирасида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобварақ очиш, уларни юритиш ва ҳисобварақларни ёпиш электрон тарзда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир банк ичида реал вақт режимида омонат маблағларини жойлаштириш, уларни олиш ва қўшимча пул маблағларини қўйиш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) билан муҳофаза қилинади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Шахсий ҳисобварақлар ҳар бир омонатга назоратчи томонидан алоҳида очилади. Икки ёки ундан ортиқ шахсларга битта шахсий ҳисобварақ очилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ва жамғарма омонатлар муддати тугаганидан сўнг, ушбу омонат шартномасининг муддати узайтирилган ҳолларда, мазкур омонатлар учун янги ҳисобварақлар очилмайди ва омонат ҳисоби олдинги ҳисобварақда давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Шахсий ҳисобварақлар омонат ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ тўлангандан кейин ёпилади. Ёпилган шахсий ҳисобварақлар рақамлари қайта тикланмайди ва бошқа шахсий ҳисобварақларни рақамлашда фойдаланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(74-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Омонатчининг шахсий ҳисобварақ рақами унинг омонат дафтарчасида, шахсий ҳисобварақ варақчасида, Кирим ордерида ва Чиқим ордерида кўрсатилиши шарт.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Шахсий ҳисобварақ омонатчиларга бир марталик операциялар, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари бўйича келиб тушган маблағлар учун омонат дафтарчаси бермаган ҳолда очилиши мумкин. Бунда банк омонати шартномасида ва омонатчи томонидан шахсий ҳисобварақ очиш учун ёзилган аризада «омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда» деб кўрсатилиши лозим.
(76-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ нақд пулсиз шаклда омонатчининг шахсий ҳисобварағига келиб тушган ҳолларда, пул маблағлари аризада кўрсатилган ҳисобвараққа омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда ўтказилади ёки нақд пулда тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ҳар бир омонатга очилган шахсий ҳисобварақлар учун шахсий ҳисобварақ варақчалари тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Шахсий ҳисобварақ варақчасининг «Белгилар учун» сатрида омонат шартларида кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳамда қайдлар барча ҳолларда сана кўрсатилиб, омонатчи ва назоратчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиб, уларнинг имзоси билан тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий ҳисобварақ варақчасида омонат ва фоизларнинг ҳаракати бўйича барча ёзувлар назоратчи ва омонатчи имзоси билан тасдиқланиши лозим. Омонатчи иштирокисиз амалга оширилган операциялар тўғрисидаги қайдларга назоратчи томонидан омонатчининг кейинги ташрифида имзо қўйдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар омонатчи муддати тугаган, муддатли омонатини айнан шу омонатга қайтадан қўйиш (муддатини узайтириш) истагини билдирса, банк кассасида чиқим ва қайта кирим амаллари бажарилмасдан, омонат суммаси ва унга ҳисобланган фоизлари (агар омонатчи фоизларни талаб қилмасдан омонат суммасига қўшмоқчи бўлса) билан бирга қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда омонатчига янги омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаслиги ва янги ҳисобварақ очилмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатлар банк ва мижоз ўртасида тузиладиган омонат шартномасида қайд этиб ўтилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддати узайтирилган омонат тўғрисидаги қайдлар омонат дафтарчасининг навбатдаги қаторига киритилиши ва назоратчи имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қайдлар шахсий ҳисобварақ варақчасининг навбатдаги қаторига киритилади ҳамда омонатчи ва назоратчининг имзолари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Шахсий ҳисобварақ варақчалари картотекага аввал омонат турлари («талаб қилиб олингунча сақланадиган», «муддатли», «жамғарма») бўйича, сўнгра ҳар бир омонат номи ва шахсий ҳисобварақ варақчасига ўрнатилган тартиб рақамининг ўсиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Шахсий ҳисобварақ варақчаси тўлганда, янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчаси тузилади ва тўлган шахсий ҳисобварақ варақчасидаги зарур маълумотлар, омонат дафтарчасининг серия ва рақами, омонат қолдиғи ва фоизлари янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчасига ўтказилади. Тўлган шахсий ҳисобварақ варақчасида назоратчи янги варақчанинг серия ва рақамини кўрсатади ҳамда имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Янги шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатчининг имзо намунаси учун жой чизиб қўйилади. Назоратчи очилган янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчасини имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Шахсий ҳисобварақлар бўйича барча очилган янги қўшимча шахсий ҳисобварақ варақчаларининг юқори ўнг бурчагига Шахсий ҳисобварақ варақчасининг тартиб рақами қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Картотекада бошланғич маблағ топширилганда очилган биринчи шахсий ҳисобварақ варақчаси билан биргаликда қўшимча очилган барча шахсий ҳисобварақ варақчалари ҳам сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Омонат кассасида ёпилган омонат ҳисобварақлари бўйича шахсий ҳисобварақ варақчалари ва омонат дафтарчалари чиқим ҳужжатига илова қилинган ҳолда кунлик ҳисобот таркибида омонат бўлинмасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Омонат кассаси ёпилганда, мазкур омонат кассаси омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақ варақчалари буйруқда кўрсатилган бошқа омонат кассасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Омонат бўлинмаси бошлиғи ва сўнгги назоратчи ҳар ой якуни бўйича филиалнинг барча омонат кассаларидаги «ҳаракатсиз омонатлар» мақомига мос бўлган шахсий ҳисобварақларни саралаб чиқади ва уларнинг рўйхатини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Омонат бўлинмаси томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳаракатсиз омонат ҳисобварақлари бўйича операциялар бажарилмаслиги учун омонатчи келгунга қадар дастурда омонат бўлинмаси томонидан тақиқ қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) барча ҳаракатсиз омонат ҳисобварақлари дастурий таъминотда алоҳида гуруҳ сифатида жамланади ҳамда банкнинг марказий омонат кассаси ёки бош банкда фаолият юритувчи назоратчига бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Ҳар ой якуни бўйича Омонат бўлинмаси томонидан берилган рўйхатга асосан банкнинг барча жамғарма кассалари ўзларидаги «ҳаракатсиз омонатлар» бўйича бирламчи ҳужжатларни бириктирилган назоратчига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Банк ва унинг филиалларида «ҳаракатсиз омонатлар» ҳисобварақлари бўйича чиқим операцияларини бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ҳаракатсиз омонатлар бўйича операцияларни амалга ошириш омонатчи томонидан тўлиқ ёки қисман талаб қилинганда, банк бошқарувчиси номига ҳаракатсиз омонат ҳисобварағини тиклаш бўйича ёзма ариза тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракатсиз омонат ҳисобварағи бўйича барча операциялар омонатчи ёки унинг қонуний вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати текширилган ҳолда аризасига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақлардаги омонатларини (ҳаракатсиз омонатларни) суд органлари ажримига, тергов ва суриштирув органлари ҳамда суд ижрочиларининг қарорларига асосан хатлаш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Келиб тушган ажрим ёки қарорнинг тўғрилиги (ёзилган санаси, масъул шахслар имзолари ва бошқа реквизитларнинг мавжудлиги ва тегишли органларнинг муҳри аниқ туширилганлиги) банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан текширилиб, ажрим ёки қарорда кўрсатилган омонатни хатлаш ҳақида омонат қўйилган омонат кассага ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда дарҳол кўрсатма жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Назоратчи банк филиали раҳбари ва бош бухгалтернинг кўрсатмасини олгандан сўнг, дарҳол ўз имзоси билан шахсий ҳисобварақ варақчасида охирги операциялар тўғрисида ёзув киритади.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Омонатни хатлаш бекор қилинганда, банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатни текшириб (ёзилган санаси, масъул шахслар имзолари ва бошқа реквизитларнинг мавжудлиги ва тегишли органларнинг муҳри аниқ туширилганлигини), ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. Хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси дарҳол шахсий ҳисобварақ очилган омонат кассага жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Назоратчи омонатни хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини олгач, шу куннинг ўзида шахсий ҳисобварақ варақчасига хатлаш бекор қилинганлиги ҳақида ёзув киритади ва хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини кунлик ҳисобот таркибида банк филиалига жўнатади.
(95-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Жисмоний шахслардан маблағларни омонатга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Омонатчидан бошланғич маблағни қабул қилишдан олдин, назоратчи омонатчини омонат шартлари билан таништириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Омонатчи омонат шартларига рози бўлган тақдирда назоратчига омонат ҳисобварағи очиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Назоратчи тақдим қилинган ҳужжатлар асосида омонат ҳисобварағини очади ҳамда Кирим ордери расмийлаштиради.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Кирим ордери тўғри тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг, омонатчи ёки унинг вакилидан омонатни қабул қилиш учун Кирим ордерини кассирга беради.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Кассир омонат суммасини санаб олади ва Кирим ордерида кўрсатилган сумма билан солиштиради ҳамда суммалар мос келганда Кирим ордерини имзолайди.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Назоратчи Кирим ордери асосида компьютер дастурига бошланғич омонат суммасини киритади ва Шахсий ҳисобварақ варақчасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Омонатчи шахсий ҳисобварақ варақчасининг «омонатчи» сатрига ўз имзосини қўяди. Ушбу имзо омонатчининг имзо намунаси бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Назоратчи омонатчининг имзо намунасини омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзо билан солиштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Кирим операцияси якунланиб, бухгалтерия ўтказмалари бажарилганидан сўнг, назоратчи томонидан омонат дафтарчаси расмийлаштирилади ва имзолаш учун кассирга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Банк омонати шартномаси назоратчи томонидан икки нусхада бир хил рақамланади ва унда омонатчига бериладиган омонат дафтарчаси рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонати шартномасига омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўз қўли билан ёзилиши ва имзоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Кассир томонидан омонат дафтарчаси имзоланади ва омонат кассаси муҳри қўйилиб омонатчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилишда омонатчи назоратчига омонат дафтарчасини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Йўриқноманинг 97 — 101-бандларига мувофиқ Кирим ордери расмийлаштирилади, ҳамда олдин расмийлаштирилган омонат дафтарчасида ва шахсий ҳисобварақ варақчасида қўшимча ёзувлар киритилади.
(107-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Банкдан ташқари омонат кассалари иш вақти тугагандан сўнг барча ҳужжатлар, пул ва бошқа қимматликларни шу куннинг ўзида инкассация хизмати орқали банк филиалига етказиб беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат дафтарчаси тўлиқ расмийлаштирилиб, имзолангандан сўнг нусха олинади ва сўнгги назоратга тақдим этилади.
(108-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Омонат бўлинмасининг сўнгги назоратчиси томонидан омонат кассаларининг ҳужжатлари назоратдан ўтказилади ҳамда нақд пуллар шу куннинг ўзида айланма кассага кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Омонат дафтарчаси очилганда ва ёпилганда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари ёки масъул ўринбосари томонидан имзоланади. Омонат дафтарчасида қайд этиладиган бошқа кирим ва чиқим операциялари назоратчи ва кассир томонидан имзоланади.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Агар омонатчи вояга етмаган бўлса, шахсий ҳисобварақ варақчасининг «туғилган йили» сатрида омонатчининг туғилган йили, куни ва ойи тўлиқ кўрсатилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Бошланғич маблағ омонатчининг вакилидан қабул қилинган ҳолларда, шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунида ва Кирим ордерида (чап томонида) «омонатни қўйган шахс имзоси» сатри олдида «Омонатни киритди» деб ёзилади ва вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Бошланғич маблағ омонатчининг вакилидан қабул қилинган ҳолларда, омонатчи омонат кассага келганда шахсий ҳисобварақ варақчасига имзосини қўяди.
(113-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ варақчасига назоратчи «Омонатни ота-она рухсати билан бошқариш», «Омонатни фарзандликка олувчилар рухсати билан бошқариш» ёки «Омонатни васий рухсати билан бошқариш» деган ёзувни киритади ва имзолайди. Бунда, шахсий ҳисобварақ варақчасининг «омонатчи» сатрига омонатчи фақат ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин имзо қўяди.
(115-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг туғилган йили, ойи ва куни, омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини шахсий ҳисобварақ варақчасига ёзади ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг «омонатчи» сатрига имзо қўяди.
(116-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назоратчи томонидан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийсининг имзоси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзо билан таққосланади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳақиқатан ҳам омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Омонат дафтарчаси ва шахсий ҳисобварақ варақчасидаги омонат қолдиғи бўйича фарқ бўлган ҳолларда (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича омонат кирим қилинган суммадаги фарқдан ташқари) бу ҳақда назоратчи омонат бўлинмаси бошлиғига хабар беради. Омонат бўйича навбатдаги операция фарқ сабаблари аниқланиб, бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Жисмоний шахсларга омонатни бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Омонатчи ўз омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш учун Чиқим ордерини тўлдириб, омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга назоратчига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Назоратчи омонатни беришда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида омонатчининг шахси ва омонат дафтарчаси унга тегишли эканлигини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва омонат дафтарчасидаги маълумотларни шахсий ҳисобварақ варақчасидаги маълумотлар билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Чиқим ордери тўғри тўлдирилганлигини текширади ва ундаги имзони шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Шахсий ҳисобварақ варақчасига ва Чиқим ордерига операция санаси, берилган сумма, операциядан кейинги омонат қолдиғи, ҳисобланган фоизлар суммаси ва операциядан кейинги фоизлар қолдиғини киритади ва имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Омонат дафтарчасига операция бўйича амалга оширилган санани кўрсатади, берилган суммани рақам билан, омонат қолдиғини рақам ва сўз билан ёзади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Омонат дафтарчаси ва Чиқим ордерини кассирга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Кассир омонатни беришда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Назоратчидан қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бериладиган суммани тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўйича Чиқим ордери тўғри расмийлаштирилганлиги ва омонат дафтарчасига киритилган операция бўйича ёзувлар тўғрилигини текширади ва уларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Пул, омонат дафтарчаси (омонат қисман олинганда) ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни қайтариб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Назоратчи зарур ҳолларда омонатчидан ёки у ваколат берган шахсдан Чиқим ордерининг орқа томонига такроран имзо қўйишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Омонат кассаларда омонатчилар омонатларининг ўз вақтида берилишини таъминлаш мақсадида «Аҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағларининг берилишида омонатчиларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари» юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Омонатчи омонатини ишончли вакили орқали тасарруф этиши мумкин. Бунда омонатчи вакилига белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Ишончнома уч йил муддатгача берилади. Агар ишончномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ишончнома берилган кундан бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Ишончнома бўйича омонатни беришда назоратчи ишончнома тўғри расмийлаштирилганлигини, амал қилиш муддати тугамаганлигини ва омонатчининг ишончномадаги имзосини шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Назоратчи ишончли вакилдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини талаб этади ва Чиқим ордеридаги имзо намунасини тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоси билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Омонат кассага ишончнома асл нусхаси тақдим этилади ва назоратчи томонидан ишончномадан икки нусха (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда, бир нусха) олинади. Ишончноманинг биринчи нусхаси (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда, асл нусхаси) кунлик ҳисобот таркибида сўнгги назорат учун омонат бўлинмасига берилади ва картотекада сақланади. Ишончноманинг иккинчи нусхаси ишончнома берган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасига тикилади ва омонат кассада қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Омонатчи ишончномани исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ишончнома бекор бўлганлиги ҳақида омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) омонатдан фойдаланиш учун ишончнома берилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ очилган банк ёки унинг филиалига ёзма равишда маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Ишончнома бекор бўлган ва бу ҳақда омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) томонидан ўз вақтида банкка ёки унинг филиалига ёзма равишда хабар берилмаган ҳолларда, ишончнома бўйича берилган омонат учун банк жавобгар ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(130-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-3, 05.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Омонат меросхўрга омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганда берилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-2, 27.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/2711-2/0948-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида омонатдаги пул суммаси номига ўтган шахс томонидан вафот этган омонатчининг омонат дафтарчаси тақдим қилинмаганда, омонат бўлинмаси сўнгги назоратчи маълумотлари бўйича омонатчининг омонат маблағлари қолдиқлари текширилгандан сўнг, омонат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида меросхўрларга омонатнинг тегишли қисми берилганда, омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатнинг тегишли қисмини олган шахс маълумотлари ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида омонат берилаётганда назоратчи меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини гувоҳнома билан солиштиради ҳамда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси олиниб, асли қайтарилади.
(134-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-2, 27.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/2711-2/0948-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ вафот этган омонатчининг қонун бўйича ҳам васиятнома бўйича ҳам меросхўрлари бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос омонати эгасиз деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос омонати мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтгандан сўнг суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эгасиз омонат у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган омонатдан воз кечган тақдирда, давлат фойдасига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Банк омонати шартномасида биринчи талаб билан бериш бўйича бошқа шартлар белгиланмаган бўлса, дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, шу банкнинг барча филиаллари томонидан талаб қилиб олингунча, муддати тугаган жамғарма ва муддатли омонатлардаги нақд пул маблағлари омонатчининг биринчи талабига кўра чекланмаган тарзда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда омонатчи тегишли филиал раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Аризада омонат қайси банк филиалига қўйилганлиги, унинг суммаси, омонат тури, муддати ва фоизлари кўрсатилади ҳамда олинадиган омонат суммасининг миқдори қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Ариза филиал раҳбари томонидан дарҳол кўриб чиқилиб, аризага ўз резолюциясини қўйган ҳолда ижро учун омонат бўлинмасига берилади. Омонатчининг аризасига мувофиқ назоратчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ва омонат дафтарчасининг ички томони биринчи бетида қайд қилинган маълумотларнинг мавжудлигини текширади ҳамда уларни омонат очилган банкдан электрон почта орқали олинган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштиради. Бунда ҳужжатларни тузиш учун назоратчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини олади ва у омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчаси билан ҳисобварақ тўлиқ ёпилгунга қадар сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Омонатчи Чиқим ордерларини тўлдириб, назоратчига беради, назоратчи Чиқим ордерларига киритилган ҳамма маълумотларни омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради ҳамда пул маблағлари миқдорини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назоратчи киритилган маълумотларни электрон ахборот канали орқали омонат очилган банк томонидан етказилган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчаси билан мос келишини солиштиради ҳамда омонатчининг шахсий ҳисобварағида маблағ борлиги тасдиқлангандан сўнг Чиқим ордерини имзолаб, омонат дафтарчасига ёзув киритади ва кассирга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назоратчи омонат очилган банк томонидан электрон почта манзили орқали етказилган шахсий ҳисобварақ варақчасининг бўш қаторига чиқим ҳақидаги ёзувни киритади ва уни омонатчи, бош бухгалтер ва банкнинг ваколатли раҳбари имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Кассир Чиқим ордерида ва аризада кўрсатилган суммаларни таққослаб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилган тақдирда тегишли маблағни омонатчига беради ва бир вақтнинг ўзида Чиқим ордерига Омонатчидан маблағларни олганлиги тўғрисида имзо қўйдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Омонатчига омонат маблағини берган банк Чиқим ордери ва шахсий ҳисобварақ варақчасини электрон почта манзили орқали шахсий ҳисобварақ варақчаси очилган банкка юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий ҳисобварақ варақчаси очилган банк Чиқим ордери ва шахсий ҳисобварақ варақчасини қоғозга чиқариб, уларни омонатчининг асосий шахсий ҳисобварақ варақчасига қўшиб қўяди ҳамда чиқим операциясини қайд қилиб, омонатни берган банкнинг номини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Омонат суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиғича омонатчига берилган ҳолларда, Омонат дафтарчаси омонат маблағини берган банк филиалида қолиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Омонатчи жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақлари бўйича омонатларни нақд пулсиз шаклда кирим ва чиқим қилиш операциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларга нақд пулсиз шаклда омонат кирим қилинишига истак билдирган жисмоний шахслар банк филиалида мазкур Йўриқноманинг 71-72 бандларида белгиланган тартибда омонат ҳисобварақлари очишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда маблағларнинг кирим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномалар омонат ҳисобварағини юритувчи тижорат банки ва шахсий ҳисобвараққа маблағ ўтказувчи юридик шахс ёки жисмоний шахс ўртасида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда маблағларни кирим қилиш тўғрисида тузилган шартномалар омонат бўлинмасидаги «Нақд пулсиз шаклда қабул қилинадиган омонатлар бўйича тузиладиган шартномаларни рўйхатга олиш дафтари»да қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Юридик шахслар банк билан тузилган умумий шартномалар асосида бир ёки бир нечта жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига қонунда белгиланган тўловларни (иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва бошқалар) ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Юридик шахс ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни омонат ҳисобварақларига ўтказиш учун мазкур юридик шахс ходимлари томонидан банк филиалида белгиланган тартибда шахсий ҳисобварақлар очилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Юридик шахс томонидан ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар суммаси тўлов топшириқномаси асосида ўтказилади ва ушбу тўлов топшириқномаси нусхаси омонатчилар рўйхати билан бирга омонат бўлинмасига тақдим қилинади. Тўлов топшириқномасининг «тўловлар мақсади» сатрида банк филиали билан юридик шахс ўртасида тузилган шартнома рақами ва санаси кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Омонатчининг шахсий ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда кирим қилинган омонат, омонатчининг ёзма розилигисиз уни ўтказган юридик шахсга қайтарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда келиб тушган омонатлар бўйича омонат дафтарчаси омонатчилар омонат кассага келганда расмийлаштирилади (бир марталик операциялар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги омонатларини бошқа ҳисобварақларга ўтказиш, уларнинг ёзма топшириғи асосида тўлдирилган мемориал ордерлар орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Назоратчи мемориал ордердаги маълумотларни шахсий ҳисобварақ варақчаси ва омонат дафтарчасидаги маълумотлар билан солиштириб, омонат дафтарчасига ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунига «________________га (фамилияси, исми ва отасининг исми) №____ ҳисобварағига ўтказилди» деган ёзувни киритиб, чиқим операциясини ёзади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш мазкур Йўриқноманинг 142-148-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари асосида омонатчининг шахсий ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва банк филиали муҳри туширилган мемориал ордер асосида амалга оширилади. Мемориал ордерга ижро ҳужжатлари илова қилиниши ва унинг «тўлов мақсади» сатрида ижро ҳужжатларининг сана ва рақамлари кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Мемориал ордернинг асл нусхаси кунлик бухгалтерия ҳужжатларига, унинг нусхаси ва ижро ҳужжатлари нусхалари омонатлар бўйича кунлик ҳисоботга тикилади ва бу маълумотлар омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасининг «Белгилар учун» сатрида қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Юридик шахс фойдасига васият қилинган омонат маблағ юридик шахснинг ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади. Бунда, юридик шахснинг вакили омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган васият қилинган омонатни ўтказиш тўғрисида ва тегишли маълумотлар (юридик шахснинг ҳисобварағи, банк филиали номи ва коди, омонат очилган банк филиали) кўрсатилган хатни тақдим қилиши шарт.
(154-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 23 февралдаги 4/11–сонли қарори (рўйхат рақами 2711-4, 19.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 10/19/2711-4/2788-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. Янги омонат дафтарчаларини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Омонат дафтарчаси варақлари ёзувлар билан тўлганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда омонатчига янги омонат дафтарчаси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Омонатчи тўлган омонат дафтарчасининг охирги бетига «Омонат қолдиғи «____» серияли __________-сонли «__» _________ санасида ўтказилган янги омонат дафтарчасини олдим. Омонат қолдиғи ____________ сўм ___ тийинни ташкил қилиши тўғрилигини тасдиқлайман» деган ёзувни киритиб, сана ва имзосини қўяди. Шунингдек, тўлган омонат дафтарчаси охирги варағида назоратчи фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиб, сана ва имзосини қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Янги омонат дафтарчаси биринчи бетига «Эскирган ўрнига» ёзуви ёзилади ва назоратчи томонидан эскирган омонат дафтарчасидаги зарур маълумотлар янги омонат дафтарчасига кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Янги омонат дафтарчасига кўчирилган омонат қолдиғи ва бошқа ёзувларнинг тўғрилиги назоратчи ҳамда кассирнинг имзолари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Тўлган омонат дафтарчаси кунлик ҳисобот таркибида омонат бўлинмасига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Омонат дафтарчаси яроқсиз ҳолга келганда, уни янгисига алмаштириш мазкур Йўриқноманинг 155–159-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Омонат дафтарчаси йўқолганда назоратчи омонатчининг омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризасидаги имзосини шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзоси билан солиштиради ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг навбатдаги (бўш) сатрига ариза тушган санани ва «омонат дафтарчаси йўқотилган» деган ёзувни киритади ва имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага назоратчи омонат қолдиғини ва шахсий ҳисобварақ варақчаси маълумотлари бўйича фоизларни киритиб имзолайди ҳамда аризани омонат бўлинмасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Омонат бўлинмаси бошлиғи омонат дафтарчасининг йўқолганлиги ҳақидаги аризани олиб, «Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари»га ариза тушган сана, омонатчининг шахсий ҳисобварақ рақами, фамилияси, исми ва отасининг исмини киритиш орқали рўйхатга олади ва имзоси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага сўнгги назоратчи омонатчининг имзосини, омонат ва фоизлар қолдиғини тасдиқловчи ёзув киритади ва имзолайди. Ариза омонат бўлинмаси бошлиғи томонидан ҳам имзоланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага банк филиали раҳбарининг янги омонат дафтарчаси бериш бўйича рухсатидан сўнг, Омонат бўлинмаси бошлиғи «Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари»га рухсат берилган санани ёзади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги ариза рўйхатга олингандан сўнг, омонат кассага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Омонатчи янги омонат дафтарчаси олиш учун омонат кассага келганда, назоратчи қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризада банк филиали раҳбарининг рухсат имзоси мавжудлигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий ҳисобварақ варақчасининг кейинги сатрида жорий сана билан «Омонат дафтарчаси йўқотилиши муносабати билан ___ серия_________ — рақамли янги омонат дафтарчаси берилди» ёзувини киритиб, имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Янги омонат дафтарчаси омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида ариза тақдим этилгандан сўнг, уч банк иш куни мобайнида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Омонат бўйича янги омонат дафтарчаси берилмагунга қадар, омонат дафтарчаси йўқолган омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича ҳеч қандай кирим ва чиқим операциялари амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида ариза билан бирга омонат суммасини тўлиқ олиш истаги билдирилганда ариза мазкур Йўриқноманинг 160-165 бандларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага операция ҳақида маълумотлар ёзилади ва Чиқим ордерига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-боб. Омонат кассаларда операцион кунни якунлаш ва кунлик ҳисобот тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Омонат кассаларда операцион кун тугаганидан кейин нақд пуллар, қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ва бошқа ҳужжатлар саналади, операциялар бўйича Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова тузилади, ҳисоб маълумотларининг ҳақиқатдаги мавжуд нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар миқдори (суммаси) билан мувофиқлиги аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Операцион кундалик кун давомида ўсиб бориш тартибида бир нусхада тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Операцион кундаликда омонатлар бўйича операцияларни киритишда, операциялар бажарилган шахсий ҳисобварақнинг рақами, омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек мос равишда «Нақд пул — Кирим» ёки «Нақд пул — Чиқим» устунига омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича нақд пулда қабул қилинган ёки берилган омонат суммаси кўрсатилади. Омонат бўйича нақд пулсиз ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича операцияларда омонат суммалари Операцион кундаликнинг «Мемориал айланмалар — Кирим қилинган» ва «Мемориал айланмалар — Чиқим қилинган» устунларида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Операцион кундаликка илова омонат касса кунлик ҳужжатлар бўйича ҳисоботларнинг таркибий бўлаги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Операцион кундаликка илованинг «Омонатлар» бўлимида ҳар бир омонат тури бўйича олдинги операцион куннинг кун охирига қолдиғи янги операцион куннинг кун бошига қолдиғи сифатида ўтказилади (суммада ва миқдорда) ва кун давомида ҳар бир омонат тури бўйича амалга оширилган операциялар бирламчи ҳужжатлар боғламлари устхатига ёзилган айланмалар суммаси (келиб тушди ва чиқиб кетган) ҳамда шу асосда ҳисобланган операцион кун охирига қолдиқ (суммада ва миқдорда) ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Операцион кундаликка илованинг «Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар» бўлимининг «Олинган» устунида ордерга мувофиқ олинган, «Ишлатилган» устунида эса Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери бўйича (бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони киритилган ҳолда) ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади. Бошқа омонат кассаларга жўнатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар мемориал ордерлар асосида «Жўнатилган» устунида ёзилади, «Кун охирига қолдиқ» устунида кун охирига қолган ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади ва кун охирига қолган «Жами» сатри билан солиштирилади («Кун бошига қолдиқ» + «Олинган» — «Ишлатилган» — «Жўнатилган»). «Бланка рақамлари» устунида қолган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг рақамлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Операцион кундаликка илова сифатида «Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар» бўйича ушбу Йўриқноманинг 8-иловасида белгиланган жадвал тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Операцион кундаликка илованинг «Операциялар ҳисоби» бўлимининг «Кун давомида» устуни кун давомида бажарилган операциялар ва ордерлар сони бўйича тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Операцион кундаликка илованинг «Нақд пулсиз операциялар тўғрисида маълумотнома» бўлими нақд пулсиз амалга оширилган операциялар суммаси бўйича тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Назоратчи Операцион кундаликка иловада кўрсатилган қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг умумий қолдиғини Операцион кундаликдаги маълумотлар билан солиштиради. Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова рақамланиб, назоратчи ва кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади ҳамда омонат касса муҳри билан тасдиқланади. Шунингдек, Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловалар Омонат бўлинмаси бошлиғи ва сўнгги назоратчи томонидан текширилиб, имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Бир неча назоратчи фаолият юритаётган омонат кассаларда ҳар бир назоратчи Операцион кундаликни фақат омонат операциялари бўйича тўлдириши лозим. Кун охирида, ҳар бир назоратчи томонидан омонат операциялари бўйича тўлдирилган Операцион кундаликларнинг якуний суммалари бошқа операциялар бўйича Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловада омонат турлари бўйича алоҳида жами суммалари чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Кассир кунлик операциялар бўйича якун ясашда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратчидан унга кун бошида берилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ишлатилмаган қолдиқларини санаб олади, уларни «Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари»га ёзади ва ишлатилмаган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қайтариб олинганлигини имзоси билан тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратчидан Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерини олади, уни текширади ва имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пуллар, қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳақиқатдаги қолдиқларини касса ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштиради ва қолдиқлар бўйича маълумотнома тузиб, назоратчига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун давомида кирим ва чиқим қилинган пул суммасини операцион кун бошида олинган нақд пул бўнагини ҳисобга олган ҳолда қолдиқ сумма билан солиштиради, суммалар мос келмаса, унинг сабабларини аниқлайди ва зарур бўлган ҳолларда, қайта санайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пулларни белгиланган тартибда шакллантиради ва ўрайди, ордерлар ва бошқа ҳужжатларни уларнинг алоҳида турлари бўйича санаб чиқиб, омонат касса рақами, ҳужжатлар сони ва суммасини кўрсатган ҳолда ўрайди ҳамда назоратчига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Назоратчи кунлик операциялар бўйича якун ясашда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатилмаган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни кассирга топширади ва «Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари»да имзо билан тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатилган ва бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар бўйича Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассирдан кун охирига нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисоб-китоби натижаси тўғрисида қолдиқлар бўйича маълумотномани олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илованинг устунларидаги ёзувларни ҳисоб-китоб қилиб, нақд пуллар қолдиғини ва қимматликларнинг жами суммасини ҳисоблаб чиқади ва уни кассир томонидан ҳисобланган нақд пуллар қолдиғи бўйича тузилган маълумотнома билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассирдан барча ҳужжатларни қабул қилиб, омонатлар ва бошқа операциялар бўйича умумий бандеролларда кассир томонидан ёзилган суммаларни Операцион кундалик устунларидаги якуний ёзувлар билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундаликка илованинг барча устунлари бўйича жамланма натижалар чиқарилгандан кейин навбатдаги йиғма сатрларда кунлик операциялар айланмаси бўйича баланс суммасини ҳисоблаб чиқаради ва кассир билан биргаликда, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда, имзо қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги иш куни учун Операцион кундаликка иловани тайёрлайди ва унинг барча бўлимлари бўйича қолдиқларини ёзади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассир билан биргаликда картотекалар сақланаётган темир шкафни қулфлаб, сурғич ёки пластилин билан муҳрлайди (тушлик вақтида картотекалар сақланаётган темир шкаф назорат қулфлари билан қулфланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкассатор халталарига пулларни жойлаштиришда иштирок этади ва илова қайдномасини тузиб инкассаторлар орқали банк филиалига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Бир неча назоратчилар фаолият кўрсатадиган омонат кассаларда омонат касса мудири кунлик операциялар якунида, мазкур Йўриқноманинг 183-бандида кўрсатилган вазифаларга қўшимча равишда, қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратчилар томонидан тузилган ва кассирлар билан биргаликда имзоланган кунлик Операцион кундаликларни олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундаликлардаги жами суммаларни йиғма Операцион кундаликда жамлаб ёзади ва якун чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта кассирдан барча ҳужжатларни олиб, ҳужжатларнинг ҳар бир тури бўйича бандеролларда ёзилган жами суммаларни ҳисоблаб чиқади, ҳисоблаб чиқарилган суммани ва йиғма ордерлардаги жами суммаларни ҳисобга олган ҳолда, йиғма Операцион кундаликнинг тегишли устунларидаги суммалар билан солиштиради ва Операцион кундаликни катта кассир билан биргаликда, фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, имзо қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун охирида катта кассирдаги мавжуд нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг суммаси ва сонини йиғма Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова маълумотлари билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Кунлик операцияларни якунлашда йиғма Операцион кундаликнинг айрим устунларидаги якуний суммалар ҳужжатларда кўрсатилган суммага мос келмаса, омонат касса мудири (катта назоратчи, назоратчи) унинг сабабларини аниқлаши ва бартараф этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Омонат кассада нақд пул ёки қимматликлар бўйича аниқланган ортиқча ёки камомад юзасидан Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади. Бунда, ортиқча чиққан нақд пул ёки қимматликлар банк фойдасига кирим қилинади, камомад эса белгиланган тартибда жавобгар шахсдан ундириб олинади.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-3, 05.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Сўнгги назорат қилиш учун берилган кунлик ҳужжатлар бандероль сифатида елимланган Операцион кундаликка қўшилади ҳамда сана ва омонат касса рақами ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Кунлик ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар омонат кассалар томонидан кейинги кундан кечиктирмасдан инкассация хизмати орқали ёки назоратчи томонидан банк филиалига етказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Омонат бўлинмаси омонат кассаларнинг кунлик ҳисоботлари ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида топширилиши алоҳида дафтарга қайд этилиши юзасидан кунлик назорат ўрнатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Омонат касса иш вақти тугагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги марказий қўриқлаш пультига топширилиши лозим.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-боб. Омонат кассаларда кунлик амалга оширилган операцияларнинг сўнгги назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Сўнгги назоратчи омонат кассанинг кунлик ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловага кўра ҳисобот куни учун кун бошидаги нақд пул, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қолдиғини текширилган Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловада кўрсатилган олдинги кун охиридаги қолдиқлар билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги сумма ва миқдорлар айланмаларига кўра ҳисобот куни охиридаги нақд пул, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қолдиғини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илованинг барча устунлари бўйича суммаларни ордерлардаги якуний йиғинди суммалар билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатли бандеролларда кўрсатилган жами пул суммасини Операцион кундаликнинг тегишли якуний суммалари билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир бандеролдаги ордерлар ҳамда касса ҳужжатлари суммаси ва сонини қайта ҳисоблайди, олинган натижаларни бандеролдаги ёзувлар билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операцион кундалик, Операцион кундаликка илова ва бандеролдаги имзоларни омонат бўлинмасидаги имзо ва муҳр намуналари билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир операция бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган бланкаларда расмийлаштирилганлиги, ордерлар ва ҳужжатларда барча реквизитлар тўғри ёзилганлиги, ордер ва ҳужжатларда белгиланган имзолар борлиги, Чиқим ордерлари ва ҳужжатларда эса бундан ташқари пул ёки қимматликларни олганлигини тасдиқлаб омонатчилар имзолари қўйилганлиги ва имзолар сўнгги назоратчига берилган намуналарга мослиги, суммаларни кўрсатишда тузатишлар йўқлиги, суммаларнинг рақамлар ва ёзувларда кўрсатилишида ўзаро мослигини текширади;
(192-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 23 февралдаги 4/11–сонли қарори (рўйхат рақами 2711-4, 19.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 10/19/2711-4/2788-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар бўйича қатъий ҳисобда турувчи бланкалар номи, рақами ва сериясига кўра тўғри ҳисобдан чиқарилганлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги назоратчи ёпилган омонатлар бўйича омонат дафтарчаларини Шахсий ҳисобварақ варақчалари ёзувлари билан солиштириб текширади. Ҳужжатларда номувофиқликлар аниқланган тақдирда хато ва камчиликларни бартараф этиш учун омонат бўлими бошлиғига хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Омонат кассаларнинг кунлик ҳисоботи сўнгги назорати тугагандан кейин сўнгги назоратчи Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловага ҳамда касса ҳисоботининг титул варақасига текширув санасини қўяди ва имзоси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Сўнгги назоратчи ҳар бир янги очилган омонат ҳисобварақлари бўйича алоҳида картотекалар очади. Картотекалар ҳар бир омонат тури бўйича ҳамда омонат ҳисобварақлари очилиши санаси бўйича кетма-кетликда тартиб билан сақланади.
(194-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги назоратчи келиб тушган кунлик ҳисобот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда текшириб чиққанидан сўнг, омонат ҳисобварақларининг очилиши ва кирим-чиқим қилиниши бўйича бирламчи ҳужжатларни (ариза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шартнома, нақд пулдаги кирим-чиқим касса ордерлари, нақд пулсиз ўтказмалар бўйича ёзма топшириқ ва мемориал ордерлар, тўлган ва ёпилган омонат дафтарчалари) саралаб олади ва уларни ҳар бир омонатчининг картотекасига қатъий тартибда жойлаштириб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни ҳар бир омонат кассаси бўйича алоҳида ёки омонат кассалари қирқимида битта йиғмажилдга тикади. Йиғмажилдлар операцион кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан тикилиши ва барча масъул ходимлар томонидан имзоланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпилган омонат ҳисобварақлари бўйича картотекадаги ҳужжатлар, ёпилган омонат дафтарчаси билан бирга алоҳида картотекага ўтказилади ва омонат бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда архивга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Кунлик ҳисоботдан ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди ва нақд пулларнинг қолдиқларига ўзгартиришлар киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ордерлардаги маълумотларга мос келмаганида номувофиқлик сабаблари аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Ордерлардаги маълумотлар билан Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ўртасида нотўғри арифметик ҳисоб-китоб ёки назоратчининг техник хатоликка йўл қўйганлиги сабабли номувофиқлик юзага келганда, йўл қўйилган нотўғри ёзув уни ўқиш имконини берадиган даражада ўчирилади ва нотўғри ёзув устидан тўғри маълумотлар ёзилади ҳамда «Тузатилди» деган ёзув ва сана киритилади ва имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Хатоларни тузатиш учун ордерлар омонат бўлинмаси бошлиғи ва кунлик ҳисоботни текширган сўнгги назоратчи томонидан имзоланади ва Операцион кундаликка хатолик сабаблари ва киритилган тузатишлар ҳақида маълумотлар ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Ордерлардаги маълумотлар билан Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ўртасида аниқланган номувофиқлик бўйича омонатларни ноқонуний ўзлаштириш ёки бошқа жиноятлар содир этиш аломатларига шубҳа туғилган ҳолларида сўнгги назоратчи дарҳол бу ҳақда банк филиали раҳбарини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, банк филиали раҳбари томонидан комиссия тузилади ва мазкур омонат касса операциялари қўшимча равишда тафтишдан ўтказилади ҳамда тафтиш натижасида жиноят содир этиш аломатлари тасдиқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда маълумот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Сўнгги назоратчи омонат кассаларининг кунлик ҳужжатларни тикиб, расмийлаштирганидан сўнг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдларини махсус дафтарга имзо қўйдирган ҳолда банкнинг якуний назоратни амалга оширувчи ходимга топширади. Махсус дафтар ушбу Йўриқноманинг 62-бандига мувофиқ юритилиши ва унда ҳужжатларни тақдим этиш вақти, уларнинг олинганлиги ва қайтарилганлиги тўғрисида имзолар учун жой ажратилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний назоратни амалга оширувчи ходим банкнинг омонатлар бўйича йиғмажилдларини банк электрон ахборотлар базаси асосида қонунчиликка мослиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириб чиқиши ва йиғмажилдларнинг титул варақасига ўз имзосини қўйиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Иш куни тугаганидан кейин картотекалар сақланаётган металл қутилар ва хона қулфланади ва металл муҳрлар билан муҳрланади. Муҳрлаш учун сурғуч ёки пластилин қўлланилади. Хона ва картотека калитлари ҳамда муҳр омонат бўлинмаси бошлиғида сақланади. Хона ва картотекалар очилишидан олдин муҳрлар бузилмаганлиги текширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Сўнгги назоратчида кассир ва назоратчиларнинг имзоси ҳамда омонат касса муҳри намуналари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Имзолар намуналари ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра ҳамда масъул ходимлар ўзгарганда янгиланиб турилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-боб. Операцияларни расмийлаштириш учун берилган омонат дафтарчаларини сарфлаш устидан назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари қатъий ҳисобда турувчи бланка сифатида Бош банк ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Ҳар иш куни бошида омонат бўлинмаси масъул ходими томонидан омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини олиш учун банк (филиал) раҳбари номига талабнома расмийлаштирилади. Талабномада омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини сони кўрсатилади ва масъул ходим имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Марказий омонат кассага эга банк филиалларида омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини банк филиали тасарруфидаги бошқа омонат кассаларга ҳамда ўзининг омонатчиларига бериш учун филиал биносида жойлашган марказий омонат касса кассири томонидан банк (филиал) раҳбари номига талабнома расмийлаштирилади. Талабнома марказий омонат касса назоратчиси ҳамда омонат бўлинмаси бошлиғи имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари талабнома асосида берилганда бухгалтерия бўлинмаси масъул ижрочи бухгалтери томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Омонат бўлинмасида ёки банк филиали биносида жойлашган марказий омонат кассада омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларининг кирим-чиқим ҳисоби бўйича китоб юритилади. Омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари кассирга китобда олинганлиги тўғрисида имзо қўйдирилиб тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Омонат кассаларда кассир ҳар куни иш бошланишидан олдин назоратчига операцияларни расмийлаштириш учун зарур бўлган омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Бузилган омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчаларининг ҳар бирида «бузилган» деган ёзув ва сана киритилади ҳамда назоратчи ва кассир томонидан имзоланади. Бузилган омонат дафтарчалари ва шахсий ҳисобварақ варақчалари сони, серияси ва рақамлари Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерининг орқа томонида кўрсатилиб, унга илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Омонат бўлинмасининг масъул ходими томонидан кун бошида берилган барча омонат дафтарчаларининг сонини ишлатилган, бузилган ва фойдаланилмаган омонат дафтарчалари сонларининг йиғиндиси билан, кун давомида ишлатилган омонат дафтарчалари сонини янги омонатчиларга очилган шахсий ҳисобварақлар сони билан, йўқолган омонат дафтарчалари ўрнига янги берилган омонат дафтарчалари сонини омонатчилар томонидан омонат дафтарчасининг йўқолганлиги ҳақидаги аризалар сони билан ҳамда янги алмаштириб берилган омонат дафтарчалари сонини омонатчининг тўлган омонат дафтарчалари сони билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат бўлинмасининг масъул ходими томонидан кун бошида берилган барча шахсий ҳисобварақ варақчаларининг сонини ишлатилган, бузилган ва фойдаланилмаган шахсий ҳисобварақ варақчалари сонларининг йиғиндиси билан, кун давомида ишлатилган шахсий ҳисобварақ варақчалари сонини янги омонатчиларга очилган шахсий ҳисобварақлар сони билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Таққослаш жараёнида фарқ аниқланганда омонат бўлинмасининг масъул ходими зудлик билан банк филиали раҳбарига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Омонат операцияларининг амалга оширилишини ушбу Йўриқнома талаблари асосида ташкил қилиш бўйича жавобгарлик банк раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Сўнгги назорат амалга оширилгунга қадар омонат кассада омонат операцияларининг қонунийлигига ҳамда пул ва қимматликларнинг бутлигига кассир ва назоратчи жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Аниқланган ноқонуний операциялар учун назоратчи, кассир, сўнгги назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚ ВАРАҚЧАСИ Серия_____№_________

Омонат дафтарчаси‎‎‎‎ Серия_____№________‎‎‎‎

________________________________
‎(банк филиали, бўлими номи) ‎‎

___________________________________
‎(шахсий ҳисобварақ рақами) ‎‎

____________________________________________________________________________
‎‎‎(Омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

____________________________________________________________________________
‎‎‎(манзили)

Омонатчи
‎имзо намунаси‎‎

_____________________
‎(туғилган санаси (кк.оо.йй.)) ‎‎

___________________
‎(телефон рақамлари)‎‎‎

Омонат тури _______ Омонат муддати _______ Омонат фоизи _______ Валюта тури _______‎‎

______
‎(имзо)‎

Назоратчи‎‎

‎_______
‎(имзо)‎

Бош бухгалтер‎‎

‎______
‎‎(имзо)‎

Филиал раҳбари‎‎

Т/р‎‏‎

Сана‎‎

Операция тури‎‏

Омонатлар ҳаракати бўйича амаллар ‎‎

Ҳисоб‎ланган фоизлар‎‏

Назоратчи Ф.И.О. ‎‏

Имзо‎‎

кирим‎

чиқим‎

қолдиқ‎

назоратчи‎

омонатчи‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

‎‎-сонли шахсий ҳисобварақ
‎__________ варақчасига ўтказилган.

‎‎Назоратчи

_____________
‎(Ф.И.О.)‎‎

_____________
‎(имзо ва сана)‎‎

‎‎Белгилар учун ________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

‎‎Омонат қолдиғи «_____» серия ______________-сонли омонат дафтарчасига ўтказилди.

‎‎Омонатчи

______________
‎Ф.И.О. (имзоси)‎‎

‎‎Назоратчи ‎‎

______________ ‎
‎Ф.И.О. (имзоси)‎‎ ‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-3, 05.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«Кун давомида ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг
‎ ишлатилишини назоратга олиш
‎ЖАДВАЛИ»

Т/р‎

Омонатчининг Ф.И.О. ‎

Омонат дафтарчаси серияси ва рақами‎

Шахсий ҳисобварақ варақчаси серияси ва
‎рақами‎

Назоратчи Ф.И.О.‎

Назоратчи имзоси‎

1.‎

2.‎

3.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш
‎ДАФТАРИ»

Т/р‎‏

Омонатчи Ф.И.О. ‎‏

‎‏Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (серияси, рақами ва қачон, ким томонидан берилган ва бошқалар)

Омонат дафтарчаси йўқолганлиги тўғрисида омонатчининг аризаси санаси ‎

Йўқолган омонат дафтарчаси бўйича омонат тўғрисида маълумотлар ‎‎

Янги ҳисобварақ бўйича омонат дафтарчаси берилишига ёки омонатни тўлашга рухсат берувчи банк филиали раҳбари Ф.И.О.

Йўқолган омонат дафтарчаси бўйича ҳисобварақни ёпиш санаси ‎‏

Ёпилган ҳисобварақ бўйича нақд пулда тўланган сумма ёки омонат ўтказилган ҳисобварақ ‎‏

омонат кассаси рақами ‎

шахсий ҳисобварақ рақами ‎

охирги операция бажарилган сана ‎

сўнги назоратчи маълумоти бўйича омонат қолдиғи ‎

‎1.

‎2.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎___________ банк _________ филиали
‎_____-сонли омонат касса
‎‎

‎‎ОПЕРАЦИОН КУНДАЛИК

«____» ____________ 20___ й. ҳолатига

Т/р‎‏

‎‎‎‏Операциянинг қисқача мазмуни

Нақд пулда‎‎

Мемориал айланмалар‎‎

Қимматликлар‎‎

кирим‎

чиқим‎

кирим қилинган ‎

чиқим қилинган ‎

кирим‎

чиқим‎

‎‎

‎‎«__» _________ 20___ й. дан ўтказиш‎‎

Ҳисобварақ‎‎

‎‎

‎‎

ЖАМИ‎‎

ҲАММАСИ‎‎

«__» _________ 20___ й. дан ўтказиш‎‎

‎‎

Назоратчи‎‎

_____________________
‎(Ф.И.О.)‎‎

________________
‎(имзо)‎‎

Кассир‎‎

_____________________
‎‎(Ф.И.О.)‎‎‎‎

________________
‎‎(имзо)‎‎‎‎

Сўнгги назоратчи‎‎

_____________________
‎‎(Ф.И.О.)‎‎‎‎

________________
‎‎(имзо)‎‎‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎___________ банк _________ филиали
‎_____-сонли омонат касса

‎‎ОПЕРАЦИОН КУНДАЛИККА ИЛОВА

«____» ____________ 20___ й. учун

‎‎I. Омонатлар

Омонат номи‎‎‏

Кун бошига‎‎

Келиб тушди‎‎

Чиқиб кетган‎‎

Кун охирига‎‎

миқдори‎

сумма‎

миқдори‎

сумма‎

миқдори‎

сумма‎

миқдори‎

сумма‎

‎‎
‎‎жами: талаб қилиб олингунча
‎‎
‎‎жами: муддатли
‎‎
‎‎жами: жамғарма
‎‎

‎‎II. Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар
‎«____» ____________ 20___ й. учун

Бланка номи ‎

Кун бошига қолди ‎

Олинган‎

Ишлатилган‎

Жўнатилган‎

Бузилган‎

Кун охирига қолди ‎

Серия‎

Бланка рақамлари

‎‎
‎‎Омонат дафтарчаси 2 варақли
‎‎
Жами:‎ ‎‎
Омонат дафтарчаси 4 варақли

‎‎
‎‎
Жами:‎ ‎‎
‎‎
‎‎
Жами:‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
ҲАММАСИ:‎

III. Операциялар ҳисоби
‎ «____» ____________ 20___ й. ҳолатига
‎ ‎‎

Операциялар тури‎‎‏

Операциялар сони‎‎

кун бошига‎‎‎

кун давомида ‎‎

чорак бошидан‎‎


‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎Жами: ‎‎ ‎‎ ‎‎‎


‎‎‎IV. Нақд пулсиз операциялар тўғрисида маълумотнома
‎«____» ____________ 20___ й. ҳолатига

Операциялар тури‎‎

Кун бошига‎‎

Кун давомида‎‎

Чорак бошидан‎‎

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

‎Назоратчи

‎Кассир

‎Сўнгги назоратчи

_____________________
‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________ ‎‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________ ‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎_______________
‎(имзо)
‎‎‎_______________ ‎
‎(имзо)‎
‎‎‎_______________
‎‎(имзо)‎ ‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
12-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______ банки ____________ филиали ‎‎
‎‎‎___-сонли омонат касса‎‎ ‎‎___________________________‎‎Бухгалтерия белгиси
‎‎Ҳисобварақ ______________________________ бўйича чиқим
‎Бош бухгалтер ___________
‎‎
‎‎«____»___________ 20___ й. ‎‎
‎‎

‎‎ИШЛАТИЛГАН ҚАТЪИЙ ҲИСОБДА ТУРУВЧИ
‎БЛАНКАЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ
‎ОРДЕРИ

Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар номи ‎

Серияси‎

Қатъий ҳисобда турувчи бланканинг рақамлари ‎‎‎

Миқдори (сони)‎

1.‎


‎‎

2.‎


‎‎

3.‎


‎‎
ЖАМИ
‎‎
‎‎

Назоратчи ‎

___________ ‎(имзо) ‎

Кассир ‎

___________ ‎
‎(имзо)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
13-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш
‎ДАФТАРИ» ‎‎

Т/р‎‏

Сана‎‏‎

Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар номи ‎‏

‎‎Берилди

Белги‎‎

Фойдаланилган‎‎

Қайтарилган‎‎

Белги‎‎

Серияси‎

бланкалар рақами __дан __гача ‎

сони‎

кассир берди Ф.И.О., имзо ‎

назоратчи олди Ф.И.О., имзо ‎

бланкалар рақами __дан __гача ‎

сони‎

бланкалар рақами __дан __гача ‎

сони‎

Назоратчи топширди Ф.И.О., имзо ‎

кассир олди Ф.И.О., имзо

1.‎

2.‎

3.‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2711-1, 26.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
15-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОМОНАТЧИ ДИҚҚАТИГА!
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонатлар бўйича мажбуриятларни белгиланган муддатда ва тўлиқ бажаришни ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклардаги омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан ҳимояланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ўз мижозларига турли операциялар ва уларнинг ҳисоб-китоб ҳолатига тегишли бўлган ахборотларнинг сир сақланишига кафолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат дафтарчасининг рақами мавжудлигига эътибор қаратинг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатчига ҳар бир омонат тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ варақчаси юритилади, ушбу варақчада омонат бўйича ҳар бир бажарилган операция омонатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат қабул қилинганда, банк томонидан омонатчига омонат қабул қилинганлигининг тасдиғи сифатида Тасдиқнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат дафтарчасига омонатчи томонидан бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат маблағлари омонат дафтарчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкка тақдим этилган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎Ички томон 1-бети‎

‎‎ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ

‎СЕРИЯ _____ __________-СОН

‎‎Банк номи ___________________________________________________________________

‎Филиал манзили ______________________________________________________________

‎Омонатчи ___________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О., имзо)

‎‎Ҳисобварақ рақами ___________________________________________________________

‎Валюта тури _________________________________________________________________

‎Омонат тури _________________________________________________________________

‎‎(номи, йиллик фоизи, муддати)

___________________________________________________________________________
‎‎‎(бошқа шартлари)

Назоратчи


‎Бош бухгалтер


‎Филиал раҳбари‎

____________________________
‎(Ф.И.О.)

‎____________________________ ‎
‎(Ф.И.О.)

‎____________________________ ‎
‎(Ф.И.О.)

_______________
‎(имзо)

‎_______________ ‎(имзо)‎

‎_______________ ‎(имзо)‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎‎‎Ички томон 2-бети
‎‎

‎‎ҲИСОБВАРАҚ № ___________________________

‎‎СЕРИЯ _____ __________-СОН

‎‎
‎Омонатга дастлабки сумма
‎миқдорида қабул қилинди
____________


‎_____________
‎‎‎(имзо)


‎‎‎Филиал раҳбари‎

‎‎_________________________________
‎(рақам ва сўз билан)

‎‎
‎_____________ ‎‎‎(имзо)

‎‎
‎Бош бухгалтер

‎‎
‎Топширди

‎‎ ‎
‎_____________ ‎‎‎(имзо) ‎‎

‎‎
‎Омонатчи

Сана‎‏

Операция тури‎‏

Кирим‎‏

Чиқим‎‏

Қолдиқ‎

Фоизлар‎‏

Имзолар‎‎

кассир‎

назоратчи‎

бош бухгалтер ‎

филиал раҳбари* ‎

‎‎
‎Омонат қолдиғи «____» серияли __________-сонли «__» _________ санасида ўтказилган янги омонат дафтарчасини олдим. Омонат қолдиғи _____________ сўм __________ тийинни ташкил қилиши тўғрилигини тасдиқлайман.

___________________
‎(имзо)

‎___________________ ‎(имзо)‎‎‎‎

___________________
‎(назоратчи, Ф.И.О.)

‎___________________ ‎(назоратчи, Ф.И.О.)‎‎‎‎

«____» _____________ 20___ й.


‎«____» _____________ 20___ й.‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Охирги варағи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭСЛАТМАЛАР:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат ёпилган тақдирда, омонат дафтарчаси банкка қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонат дафтарчасини бегона шахсларга бериш қатъиян ман этилади (ишончнома орқали бериш ҳоллари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатлар бўйича операциялар ҳақидаги маълумотларни «SMS-банкинг» дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва парол ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларга кириб олиш мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон, 28.03.2018 й., 10/18/2711-2/0948-сон, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон; 19.03.2019 й., 10/19/2711-4/2788-сон)