Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2020 03.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2465
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 03.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2465
Kuchga kirish sanasi
10.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2465]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 7-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 4/17-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-1, 2004 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 294-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 27 ноябрдаги 25/3-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-2, 2004 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 502-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/4-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-3, 2006 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 43-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 8 апрелдаги 9/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-4, 2006 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 143-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/8-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-5, 2006 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 286-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 24 апрелдаги 12/3-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-6, 2007 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 211-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 14 августдаги 27/4-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-7, 2010 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 325-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-8, 2011 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 187-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/6-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-9, 2012 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 326-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 21 июлдаги 21/8-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1122-10, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 364-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси в. в. б. У. МУСТАФОЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) мувофиқ тартибга солинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-5 22.11.2017 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкассо бўйича ҳисоб-китоблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чеклар билан ҳисоб-китоблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки (бундан буён матнда чек деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банк пластик карталаридан (бундан буён матнда БПК деб юритилади) фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шакли ва ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда маблағларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Банклар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) мувофиқ, ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-7 08.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2465-7/3877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маблағлар маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг, маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, чеклар ва БПКлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли миқдорда маблағлар бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-1, 04.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 640-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи томонидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, масалалар суд орқали ҳал этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали миллий валютада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ижро қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳисоб-китоб ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатнинг санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчи ҳисобварағининг рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчининг — солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчи банкнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчи банкнинг коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни олувчининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни олувчи ҳисобварағининг рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни олувчи банкнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни олувчи банкнинг коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов мақсади.

имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахснинг(лар) фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно).
(14-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Чекда қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекнинг серияси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг серияси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек амал қилиш муддатининг охирги санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чекларда маблағларни тўловчининг — солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов мақсади кўрсатилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аккредитивга аризада қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитивнинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртманинг тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртма берилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг (иш, хизмат) номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча шартлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Чеклар ҳаво ёки қора ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан ёхуд техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслардан — ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан — ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзо имзолар намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк амалиёт куни давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мижознинг ҳисобварағидан маблағлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилар учун умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БПКлардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мижознинг ҳисобварағига маблағлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тўловлар тизими орқали келиб тушадиган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекнинг асл нусхаси асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БПКлардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг нусхалари, шунингдек маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон нусхалари мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатини тўловга қабул қилиш ва маблағларни тўлаш саналарини кўрсатган ҳолда ўзига бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Мемориал ордерлар билан ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мемориал ордер банклар томонидан ишлатиладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг ўз ички операцияларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар банклар билан мижозлар ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ёзма топшириқлари бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур топшириқ мемориал ордер билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека 90963 баланс ҳисобварағига кирим қилинган тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари) бўйича қисман тўлов амалга ошириш учун дастурий равишда тузилган мемориал ордерларнинг «Тўлов мақсади» графасида ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Банк маблағларни тўловчи бўлиб қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда, мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланиши шарт. Бошқа ҳолларда, мемориал ордерлар бош бухгалтер ва мазкур операцияни амалга оширган масъул ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги учун банк раҳбари, бош бухгалтери ва ушбу операцияни амалга оширган масъул ходим жавобгар ҳисобланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тўлов топшириқномаси — мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари бўйича қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади. Маблағларнинг етарли бўлмаган қисми доирасида тўлов топшириқномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли давлат солиқ хизмати органининг ёзма рухсати ёки электрон шаклдаги мурожаати асосидагина қайтариб олиниши мумкин.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тўлов топшириқномасининг санаси у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мижоз почта алоқаси ташкилотларига ва АТ Халқ банки филиалларига пенсиялар, алиментлар ва бошқа тўловлар бўйича ўтказиладиган маблағлар билан боғлиқ тўлов топшириқномаларига барча зарур ҳужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалар) тақдим этиши шарт.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-1 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Хўжалик юритувчи субъектнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун ўз ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиши Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) мувофиқ тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» графасига «Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобидан» деб ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тўлов топшириқномалари банкка:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов топшириқномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси — маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади;

учинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда — тўлов топшириқномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.

37. Мижозлардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтказилади ва банк амалиёт кунида қайта ишлаш учун узатилади. Электрон тўлов топшириқномаси тўлов амалга оширилганидан сўнг, рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали юборилган электрон тўлов топшириқномаларнинг қоғоз кўринишидаги асл нусхаси банкка тақдим этилмайди. Электрон тўлов топшириқномаларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун мижоз жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Маблағларни олувчи банк томонидан тўлов тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов топшириқномасининг бир нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда унга тақдим қилинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-1, 04.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 640-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тўлов талабномаси — маблағларни олувчининг маблағларни тўловчи томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек маблағларни олувчи ҳамда маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцептли тўлов талабномаси — тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан (тан олинганидан) сўнг, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцептсиз тўлов талабномаси — тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Товарларни етказиб берувчи тўлов талабномасининг «Тўлов мақсади» графасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тури, санаси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда «___-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган» деган ёзув кўрсатилиши шарт.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-1, 04.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 640-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрнинг иккинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, бухгалтернинг имзоси ва банк томонидан бухгалтерга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Акцептли тўлов талабномалари қуйидагича тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномаси уч нусхада тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тўлов талабномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари — банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси — у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.
(45-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз томонидан тўлов талабномаси акцептланганидан ва тўлов амалга оширилганидан сўнг, тўлов талабномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда — тўлов талабномалари уч нусхада маблағларни олувчи банкка тақдим қилинади. Тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади. Бунда тўлов талабномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи нусхалари — банкда қолдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи нусхаси — кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.
(45-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маблағларни тўловчи тўлов талабномасини белгиланган муддатда банкка ташкилот раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахс) имзоси билан акцепт тўғрисида тўлов талабномасининг юқоридаги чап бурчагига белги қўйиб қайтариши керак. Маблағларни тўловчи белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида маълум қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси банк томонидан умумий тартибда акцептланади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тўлов талабномасига дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг илова қилиниши тўлов талабномасини акцептлаш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов талабномасини бошқа усуллар билан (дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси ва бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши) акцептлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Акцептсиз тўлов талабномалари банкка:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи нусхаси — маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда — тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ва тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Электрон тўловлар тизими орқали банкка келиб тушган электрон тўлов талабномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов талабномасининг нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда бу ҳақда уч иш куни ичида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка маълум қилинади ва маблағларни келиб тушишига қараб тўлаб борилади.
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан ҳисобварақ қолдиғи доирасида тўлов амалга оширилади. Маблағларнинг етарли бўлмаган қисми доирасида тўлов талабномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади, бунда тўлов талабномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилиши маблағларни олувчининг ёзма аризасига асосан амалга оширилади ҳамда унга хизмат кўрсатувчи банкка ижро этилмасдан қайтариб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Акцептли тўлов талабномасининг нусхаси банкка келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай, маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» журналида имзо қўйдирган ҳолда топширилади ҳамда «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцептли тўлов талабномасининг нусхасини маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига имзо қўйдирган ҳолда топшириш имкони бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси у келиб тушгандан сўнг, ўн иш куни ўтгач маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномасининг юқори чап бурчагига «Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади» деб ёзиб қўйилади ва ижро этилмасдан қайтариб юборилади.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ўн кун ичида маблағларни тўловчининг топшириғига кўра унинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операциялари (жумладан, нақд пул бериш) амалга оширилган бўлса, маблағларни олувчи маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкдан Ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон) мувофиқ жарима ундиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан акцептли тўлов талабномаларини акцептлаш бўйича қуйидаги муддат белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳудудда (вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) жойлашган мижозлар учун — тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч иш куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳудудда жойлашган мижозлар учун — тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб беш иш куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчининг ёзма талабига кўра — тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб ўн иш куни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни тўловчи ушбу муддат ичида тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман ёзма равишда рад этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Маблағларни тўловчининг ёзма равишдаги аризаси имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар томонидан имзоланиши ва аризада тўла ёки қисман рад этиш сабаблари кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Маблағларни тўловчи томонидан банкка акцептлашни тўла рад этиш бўйича мурожаат келиб тушган тақдирда, тўлов талабномаси шу куннинг ўзида «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағидан олиниб, ижро этилмасдан маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка мурожаатнинг нусхаси билан бирга қайтариб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни тўловчи томонидан акцептлаш қисман рад этилган тақдирда, тўлов акцептланган сумма доирасида амалга оширилади. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади. Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасини акцептлашнинг қисман рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Маблағларни тўловчи мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган муддатда тўлов талабномасини акцептлаш ёхуд акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш бўйича банкка мурожаат қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси акцептланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш сабаблари ва уларни асослашга доир низолар банклар томонидан кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хати асл нусхада илова қилинганда. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши акцептсиз ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар томонидан — маблағларни тўловчининг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка — маблағларни тўловчининг кредитлар бўйича қарзлари ўз вақтида сўндирилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда, тўлов талабномасининг юқори ўнг бурчагига «Акцептсиз» деган ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Банк амалиёт куни давомида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушган акцептсиз тўлов талабномалари бўйича тегишли сумма шу куннинг ўзида тўланади, маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган ёки етарли маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси тўланмаган сумма доирасида «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Инкассо топшириқномаси — маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат солиқ хизмати органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
(59-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
(59-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;
(59-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-1 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебиторларнинг банк ҳисобварақларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммасини ундириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар — ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;
(59-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в1) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига;
(59-банднинг «в1» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-1 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгиланган миқдордан ортиқ ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига;
(59-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қарздорларнинг миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-5-7 08.10.2019 й.) асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2465-7/3877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ижро ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилинган тақдирда, банк томонидан қабул қилинади. Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари давлат ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади. Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.
(61-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-1 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари «Тўлов мақсади» графасида ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси, шунингдек давлат божи харажатлари ва қарз суммалари алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-1, 04.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 640-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Инкассо топшириқномаларини тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Инкассо топшириқномасини топшириш ёки жўнатишда у банкнинг бош бухгалтери ва мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг имзоси ва банкнинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда устхат ёзилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкассо топшириқномасининг банкка келиб тушган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкассо топшириқномаси бўйича маблағ қисман тўланган бўлса, ундириб олинган сумманинг миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкассо топшириқномасини топшириш ёки жўнатиш санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Инкассо топшириқномалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳудуд ичидаги ҳисоб-китобларда — маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка ёки маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлараро ҳисоб-китобларда — фақат маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Мазкур Низомнинг 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар инкассо топшириқномаларини электрон шаклда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши ёки чақириб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Инкассо топшириқномаси банкка қуйидаги тартибда тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда — инкассо топшириқномалари тўрт нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи, иккинчи ва учинчи нусхалари — ижро учун банкда қолдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи нусхаси — қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда инкассо топшириқномалари уч нусхада бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиниши мумкин. Бунда инкассо топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи нусхалари — ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ижро учун банкда қолдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи нусхаси — қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда инкассо топшириқномалари уч нусхада фақатгина маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи нусхалари — қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи нусхаси — қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан инкассо топшириқномасини бажариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига берилади;

учинчи нусхаси — шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни олувчига берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир ҳудуд ичида ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудлараро ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Бир ҳудуд ичидаги ва ҳудудлараро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка электрон тўловлар тизими орқали келиб тушган инкассо топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон инкассо топшириқномаси нусхаси банк томонидан маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ва бу ҳақда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка уч иш куни ичида хабар берилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан ҳисобварақ қолдиғи доирасида инкассо топшириқномаси бўйича тўлов амалга оширилади. Қолган сумма «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига кирим қилинган сумма тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.
(71-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижознинг (маблағларни тўловчининг) топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент) маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби маблағларни тўловчи билан маблағларни олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Шартномада яна қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитив очилганлиги ҳақида маблағларни олувчини хабардор қилиш усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитив бўйича маблағлар олиш учун маблағларни олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилган, ишлар бажарилганидан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Аккредитив қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қопланган (депонентланган) аккредитив;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қопланмаган аккредитив.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк уни очиш вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга берилган кредитни маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк ихтиёрига ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка аккредитивнинг бутун суммасини маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган шаклда бўлиши мумкин. Аккредитивда унинг чақириб олинмаслиги назарда тутилмаган бўлса, бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Аккредитивлар банклар томонидан кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича алоҳида баланс ҳисобварақларида ва «Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» 22602 баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Маблағларни олувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисобварақлар очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Чақириб олинадиган аккредитив маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан келишилмасдан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивнинг чақириб олиниши маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк учун ҳеч қандай мажбуриятни вужудга келтирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақириб олинадиган аккредитив шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича маблағларни тўловчининг топшириқлари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк орқали берилади ва маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка, маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан эса маблағларни олувчига хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк аккредитивни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича хабарнома олмаган тақдирда, чақириб олинадиган аккредитив бўйича барча операцияларни амалга оширишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Чақириб олинмайдиган аккредитив маблағларни олувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк чақириб олинмайдиган аккредитивни маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартнома асосида тасдиқлаши мумкин. Бунда чақириб олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган аккредитивларда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк тўловни амалга ошириш бўйича қўшимча мажбуриятлар олади. Тасдиқланган аккредитив маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитивни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Маблағларни тўловчи аккредитив очиш учун унга хизмат кўрсатувчи банкка шартномани илова қилган ҳолда икки нусхада аккредитивга ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризанинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — тўловлар амалга оширилгандан сўнг банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитив суммаси бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағига кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Аккредитив бўйича шартномада мазкур Низомнинг 75-бандида назарда тутилган маълумотлар бўлмаган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан аккредитив очилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Аккредитивда назарда тутилган сумма электрон тўловлар тизими орқали маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисобварағига мижознинг аризасига асосан ўтказилади. Бунда банк аккредитивда назарда тутилган сумма маблағларни олувчининг ҳисобварағига келиб тушганлиги ҳақида уни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Электрон тўловлар тизими орқали келиб тушган аккредитивга аризалар банк томонидан икки нусхада чоп этилиб, унинг бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Аккредитивни муддати тугагунига қадар маблағларни олувчи ва маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада белгиланган ва маблағларни олувчи томонидан аккредитив шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинган тақдирда, тегишли сумма унинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда банк томонидан маблағларни олувчининг аккредитив шартларига риоя қилганлиги ҳамда уларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлиги текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасида тузилган аккредитив бўйича шартномада белгиланган шартларнинг биттаси бажарилмаган тақдирда ҳам аккредитив бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Маблағларни олувчининг ҳисобварағига маблағларни ўтказишда банк томонидан тўрт нусхада мемориал ордер расмийлаштирилиб, унинг «Тўлов мақсади» графасида тўлов қайси шартнома асосида амалга оширилаётган бўлса, шу шартноманинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бунда мемориал ордернинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи нусхалари — уларга тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи нусхаси — шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни олувчига берилади ҳамда аккредитив бўйича тўланган сумма «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан аккредитивнинг ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкдан олингандан сўнг, аккредитив суммаси кўзда тутилмаган ҳоллар ҳисобварағидан мемориал ордерга асосан ҳисобдан чиқарилади ва мемориал ордернинг бир нусхаси тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Аккредитив маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитив муддати тамом бўлгач;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни олувчининг аккредитивнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ундан фойдаланишдан воз кечиши ҳақидаги аризасига кўра, агар бундай воз кечиш мумкинлиги аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни тўловчининг аккредитивни бутунлай ёки қисман чақириб олиш ҳақидаги талабига мувофиқ, агар бундай чақириб олишга аккредитив шартлари бўйича йўл қўйилса, ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккредитив ёпилганлиги ҳақида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Аккредитив маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хабарнома олинган кунда «Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» 22602 баланс ҳисобварағидаги суммадан кам бўлмаган суммага камайтирилади ёки ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Қопланган (депонентланган) аккредитивнинг фойдаланилмаган суммаси аккредитив ёпилиши билан бир вақтда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка қайтариб берилиши керак. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк қайтариб берилган суммаларни маблағларни тўловчининг маблағлар депонентланган ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Аккредитивдан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли, маблағлар тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка қайтарилган тақдирда, банк томонидан очилган кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағи ҳам ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Аккредитив бўйича қисман тўловлар амалга оширилган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк амалга оширилган қисман тўловларни кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Чеклар билан ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Чек — чек берувчининг ҳисобварағидан чек олувчининг ҳисобварағига чекда белгиланган суммани ўтказиш бўйича топшириқ назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Чеклар банклар буюртмасига мувофиқ «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади. Чекнинг серияси ва тартиб рақами, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва фирма белгиси босма шаклда чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Чеклар жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Чекнинг максимал суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан, минимал суммаси, шунингдек чекнинг амал қилиш муддати банклар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Банк томонидан чек берилганда жисмоний шахснинг аризасига асосан чекнинг суммасига «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар» 20206 баланс ҳисобварағида алоҳида иккиламчи шахсий ҳисобварақ очилади ва тўловлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Чек жисмоний шахслар томонидан омонат ҳисобварағидаги маблағлар ёки топширилган нақд пул маблағлари ҳисобидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Чек амал қилиш муддати давомида банкка тақдим қилинмаган бўлса, у ҳолда чек суммаси «Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари» 29842 баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Чек эгаси амал қилиш муддати тугаган чек билан банкка мурожаат қилган тақдирда, банк чек эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида чекни қабул қилиши ва унда кўрсатилган суммани тўлаб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Чекларни бериш тартиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чек берилаётган вақтда, унда банкнинг масъул ходими томонидан қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек берилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек бўйича бериладиган сумма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг (чек берувчининг) фамилияси, исми ва отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек берувчининг ҳисобварағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек берган банкнинг номи ва уникал коди (хос рақами);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек амалда бўладиган охирги сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур реквизитлар тўлдирилгандан сўнг, банк бухгалтери ва кассири томонидан чекка имзо қўйилиб, кесиш чизиғида қолган сонлар чек суммасига мувофиқ бўлиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. Чек милки имзолаш учун чек олувчига берилиши керак. Чекнинг серияси ва тартиб рақами, чек ёзилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек чек суммаси ва унинг келиб чиқиш манбалари кўрсатилган ҳолда алоҳида дафтарга ёзиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банк кассири банкнинг масъул ходимидан барча зарур ҳужжатларни олгач:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлигини текширади ва уларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек олувчи шахсни чақиради, ундан чек учун тўловни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек олувчига чекни беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалиёт кунининг охиригача чек милкини ўзида сақлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) амалиёт кунининг охирида банк кассири нақд пулларда олинган сумма ва омонат дафтарчасидан ҳисобдан чиқарилган суммани кўрсатади ҳамда чекнинг милкларини банкнинг масъул ходимига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чекнинг милки «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар» 20206 баланс ҳисобварағидаги алоҳида иккиламчи шахсий ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш учун келгунга қадар банкда сақланади. Чекларнинг милклари банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) чек бланкасини тўлдиришда хатога йўл қўйилган тақдирда, ушбу бланка бузилган деб топилади ва ўрнига янгиси тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузилган чек бланкаси қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳисоб-китоб чеки» деган сўзларнинг бир қисми қирқиб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек бланкасига «бузилган» деган ёзув киритилади ва сана кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қабул қилинган, ишлатилган ва қайтарилган чек бланкаларининг ҳисоби қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисоби қайд этиб бориладиган дафтарда ва кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағида юритилади. Амалиёт куни давомида чек бланкалари чиқим ордери бўйича кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Чеклар билан тўловлар қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чек тўловга тақдим қилингандан сўнг, чекни тўловга қабул қилган ташкилот ходими чекнинг орқа томонига ташкилот муҳри ва мансабдор шахсининг имзосини қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) товар (иш, хизмат) қиймати чекда кўрсатилган суммадан кам бўлган тақдирда, чекни тўловга қабул қилган ташкилот ушбу чек суммасининг 25 фоизигача бўлган қийматини нақд пулда бериши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тўловга қабул қилинган чеклар уни тўловга қабул қилган ташкилот томонидан хизмат кўрсатувчи банкка пул тушуми билан бирга инкассатор орқали юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) банк томонидан қабул қилинган чеклар бўйича тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек берувчи ва чек олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, чеклар бўйича тўловлар чекни тўловга қабул қилган ташкилот ҳисобварағининг кредити ва «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» 19903 баланс ҳисобварағи орқали чек тақдим этувчи ҳисобварағининг дебети бўйича ўтказилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чек берувчи ва чек олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекда кўрсатилган сумма чек олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан чек олувчининг ҳисобварағига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг электрон ҳисоб-китоб чеки электрон тўловлар тизими орқали чек берувчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ҳамда чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон чекда кўрсатилган сумма чек берувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан дастурий равишда чек берувчининг иккиламчи ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади ҳамда электрон чек чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) чек меросхўрлар ва бошқа ваколатли шахслар томонидан чекнинг амал қилиш муддати ўтганлигидан қатъи назар, хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиниши мумкин. Банк томонидан меросхўрлар ва бошқа шахсларнинг чекни тасарруф қилиш учун ваколатлилиги аниқлангач, чекда кўрсатилган сумма тўлаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) фойдаланилмаган чеклар банкка тақдим қилинган тақдирда, банк ходими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекнинг ҳақиқийлигини ва уни тақдим қилган шахснинг ваколатлилигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекнинг олд томонига «Сумма _______-сонли ҳисобвараққа ўтказилсин» деб устхат ёзади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекни бош бухгалтерга беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) йўқотилган чеклар бўйича унда кўрсатилган сумма ҳисобдан чиқарилганлиги учун банк жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX боб. БПКлар билан ҳисоб-китоблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. БПК — банк томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи банк пластик картаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. БПКлардан жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда, шунингдек нақд пул берадиган шохобчалар ва банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Халқаро БПКлар ваколатли банклар томонидан муомалага чиқарилади ва уларга хизмат кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. БПКларга хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома предмети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низоларни ҳал қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг юридик манзили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. БПКлар персонализация қилинган тақдирда, унда қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификацияловчи маълумотлар (БПКнинг серияси ва тартиб рақами);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк-эмитентнинг уникал коди (хос рақами);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобварақнинг тартиб рақами ва БПК сақловчисининг фамилияси, исми, отасининг исми (ташкилотнинг номи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БПКнинг амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БПКга операцияларни амалга ошириш ва улар ҳисобини олиб бориш учун бошқа қўшимча маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Қайта персонализация қилиш учун банкка қайтарилган БПКлар ҳисоби «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» 93609 кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. БПКлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китоблар қоғозда (слип, электрон терминал квитанцияси) ёки электрон шаклда (банкомат ёки терминалнинг электрон ҳужжати) ёки бошқа маълумотномалар билан тасдиқланади. Бунда мазкур маълумотномалар ҳисоб-китобларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларга етарли нусхаларда шакллантирилади. Маълумотномалар БПК орқали амалга оширилган операциялар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Маълумотномаларда БПК ва БПК сақловчиларнинг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари, шунингдек ташкилотлар, нақд пул бериш пунктлари ва банкоматларнинг ҳисобварақлари реквизитлари бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Электрон маълумотномалар банк-эквайерга, банк-эмитентга ёки шартномада назарда тутилган процессинг марказига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. БПКлар бўйича банклар ўртасидаги ҳисоб-китоблар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тўловлар тизими орқали умумий асосда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалиёт куни давомида ўзаро мажбуриятларни якуний ҳисоб-китоби ва якуний ҳисоб-китоблар суммасини банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисобга ўтказиш асосида ҳисоб-китоб иштирокчилари томонидан ташкил қилинган процессинг маркази орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Амалга оширилган операциялар бўйича умумий ҳисоб-китоблар электрон тўловлар тизими орқали қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банк-эмитент томонидан авторизация қилинмаган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китобларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотдан олинган электрон ҳужжатлар асосида банк-эквайер унинг ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказади, бунда автоматик равишда дебет электрон мемориал ордер шаклланади ва электрон тўловлар тизими орқали банк-эмитентга юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг БПК ҳисобварағидаги маблағлар банк-эмитент томонидан дебет электрон мемориал ордер асосида дастурий равишда ҳисобдан чиқарилади. Дебет электрон мемориал ордер рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банк-эмитент томонидан авторизация қилинган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китобларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотдан олинган электрон ҳужжатлар асосида банк-эквайерда автоматик равишда электрон хабарнома шаклланади ҳамда ўтказмаларни авторизация қилиш ва амалга ошириш учун электрон тўловлар тизими орқали банк-эмитентга юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк-эмитент электрон хабарнома асосида транзакцияни авторизация қилиб, маблағларни электрон тўловлар тизими орқали тегишли ташкилотлар ҳисобварағига ўтказиш учун банк-эквайерга юборади ҳамда маблағларни БПК ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш учун электрон мемориал ордерни дастурий равишда шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағлар банк-эквайер томонидан банк-эмитентдан олинган электрон мемориал ордер асосида тегишли ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказилади ва мемориал ордер рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Процессинг маркази орқали ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалиёт куни давомида БПКлар бўйича процессинг маркази орқали амалга оширилган барча операциялар ҳисоб-китоб иштирокчилари учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний суммалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳисоб-китоб марказида очилган банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали шартномада назарда тутилган муддатда ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар томонидан процессинг марказидан олинган маълумотлар асосида мижознинг БПК ҳисобварағига маблағлар ўтказилади ёки ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X боб. Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш вақтида маблағларни ҳисобдан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Қайта ташкил этилаётган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) юридик шахснинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг асосий ҳисобварағидан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш зарурлиги тўғрисида тугатиш комиссияси томонидан банкка ариза тақдим қилинади ҳамда тугатилаётган юридик шахснинг барча ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатилаётган юридик шахснинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаси ўз кучини йўқотган деб топилиб, унинг ўрнига тугатиш комиссияси аъзоларининг имзо намуналари туширилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча расмийлаштирилади. Бунда имзо намуналари ўз кучини йўқотган деб топилмаган шахсларнинг топшириқларига асосан тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги учун банклар жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Ҳисоб-китоб интизомига риоя қилмаган банклар Ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиладиган операциялар, агар овердрафт (қисқа муддатли кредит бериш) назарда тутилмаган бўлса, банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

4-ИЛОВА

5-ИЛОВА

6-ИЛОВА

7-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда, 49-сон, 640-модда; 2014 й., 11-сон, 129-модда; 2015 й., 40-сон, 522-модда; 2017 й., 29-сон, 710-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон; 08.10.2019 й., 10/19/2465-7/3877-сон)