1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортда соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юришни ва ҳаво транспортида имтиёзли юришни тегишли равишда таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда қопласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 23 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқини, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар бериш (кейинги ўринларда бепул ва имтиёзли юриш деб аталади) тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқи 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олган уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш тадбирлари ушбу Низомнинг иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бепул ва имтиёзли юришга чипталарни бериш (сотиш), ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларида (кейинги ўринларда — Марказлар) «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш учун чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли филиаллари тўғрисидаги батафсил ахборот жойлаштирилиши керак.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари айни бир вақтда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг тегишли кассасига кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига муҳтож бўлган ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг номига Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхалари, уларнинг асл нусхалари тақдим этилган ҳолда.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ваколатли бўлинмалари берилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказадилар ва ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган (сотилган) чипталар ҳисобини юритадилар ҳамда чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг алоҳида реестрини шакллантирадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари бепул ва имтиёзли юришга чипта олинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобот ҳужжатлари билан биргаликда белгиланган тартибда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш учун чипталар бериш (сотиш) купели вагон тарифи бўйича, ҳаво транспортида имтиёзли юришга — эконом (режали) класс тарифи бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бепул ва имтиёзли юришга харажатларни қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юришини таъминлаш харажатлари ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юриш харажатларини қоплаш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Агентликка ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатларнинг реестрларини ва Агентликка бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади, Агентлик ўз навбатида 5 иш куни мобайнида ушбу маблағларни «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамларига ўтказади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул ва имтиёзли юриш чипталари билан ўз вақтида ва мақсадли таъминлаш юзасидан масъулият ушбу Низомга мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти раҳбарларига юкланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик бепул ва имтиёзли юришга чипталар олувчиларга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари сарфларининг асосланганлигини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради.
Доимо
2-босқич
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари
Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар.
Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар.
Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар.
Бир йилда бир марта
3-босқич
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ
Агентликка ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда
4-босқич
Агентлик
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб, бюджет маблағларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг ҳисобварағига ўтказади.
5 иш кунида
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағларни ажратади.
Ҳар чоракда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 16-сон, 199-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)