24.12.2014 йилдаги 361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.2014 йилдаги 361-сон
Kuchga kirish sanasi
31.12.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда санаторийда соғломлаштириш ҳисобига уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади)Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази тузилмасида ходимларининг сони 4 нафардан иборат бўлган Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси тўғрисида низомни тасдиқласин, унда ходимларга бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда устама белгилашни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 30 декабргача бўлган муддатда барча уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилишини таъминласин, унинг натижаларига кўра ҳар бир уруш ва меҳнат фронти фахрийсига санаторийда соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 20 январгача бўлган муддатда — уруш ва меҳнат фронти фахрийларини 2015 йилда санаторийларда соғломлаштиришга йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари шакллантириш ишлари ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 1 февралгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2015 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режасининг, ҳар бир санаторийда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ҳар бир ойда ажратилган йўлланмалар сонини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилишини ва тасдиқлашга тақдим этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 февралгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган чекланган суткалик харажатларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан 2015 йилда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 1 мартдан бошлаб — уруш ва меҳнат фронти фахрийларига 2015 йил учун соғломлаштиришга йўлланмалар берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 24 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) санаторий-соғломлаштириш муассасаларига (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) юбориш тартибини, шунингдек уларни соғломлаштириш шарт-шароитларини, муддатларини ва давомийлигини, йўлланмалар қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Агентлик, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Нуроний» жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бир нафар кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бошқа тоифалари ушбу санаторийда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда кузатувчи шахс учун тўлов асосида қўшимча йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзларига қарашли санаторийларда, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринлар сони параметрларидан келиб чиққан ҳолда, ўринлар фонди (квотаси)нинг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жой ажратадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш йўналишларини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили 1 сентябргача бўлган муддатда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатларини тақдим этадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар йили уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатлари олингандан кейин ўн кун муддатда рўйхатларни уруш ва меҳнат фахрийлари яшайдиган жойдаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тиббиёт муассасалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан тақдим этилган уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатлари бўйича ҳар йили 15 октябргача бўлган муддатда уруш ва меҳнат фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар, унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси уруш ва меҳнат фронти фахрийсига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картаси расмийлаштирилади, ушбу карта расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой мобайнида амал қилади ва йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурият бўлганда, уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг саломатлиги ўзгарган тақдирда санаторий-курорт картасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тиббиёт муассасалари ҳар йили 20 октябргача бўлган муддатда диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рўйхатини соғломлаштиришнинг талаб қилинадиган йўналишини ва тавсия этилаётган муддатини кўрсатган ҳолда тузадилар, рўйхатни туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) тақдим этадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тиббиёт муассасаси раҳбари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатлари таъминланиши учун, шунингдек тиббиёт ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг тўғрилиги ва уларнинг фахрийнинг саломатлиги ҳолатига мос келиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Йўлланмалар олиш учун мурожаат қилиш ва уларни олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Санаторийга йўлланма олиш учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий-курорт картаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари аризасида ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахснинг исми-шарифи ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва берилган муддатини кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказлар зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Агентликка буюртманома тақдим этадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йўлланмалар тушганда Марказ уч кун муддатда бу ҳақда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини хабардор қилади ва соғломлаштириш учун йўлланмаларни расмийлаштиради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тушган йўлланмаларни тегишли санаторийларга расмийлаштириш уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг фамилияси, исми, отасининг исми, муҳр билан тасдиқланган йўлланмани берган муассаса номи кўрсатилган ҳолда Марказлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар йўлланмаларнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг яшаш жойига етказилишини таъминлайдилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш ва меҳнат фронти фахрийси саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида 15 кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда, фахрийнинг истагини ҳисобга олган ҳолда, йўлланманинг амал қилиш муддатини кейинги чоракдан олдин бўлмаган муддатга кўчириш тўғрисида Марказга хабар бериши шарт. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди. Бошқа ҳолларда ушбу йил учун йўлланма фойдаланилган ҳисобланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Санаторийда соғломлаштиришдан ихтиёрий равишда воз кечилганда йўлланма навбатлилик тартибида бошқа уруш ва меҳнат фронти фахрийсига расмийлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Йўлланмаларни тақсимлаш ва ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда «Нуроний» жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилади, Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланиши бундан мустасно.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ Агентлик, идоравий мансублигидан қатъи назар, келгуси календарь йил учун ўринлар ажратишнинг ойлар бўйича режасини санаторийларга етказади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш асосли сабаблардан (тиббий кўрсаткичлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рад этиши ва шу кабилардан) келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Агентлик томонидан «Нуроний» жамғармаси билан келишилган ҳолда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳолатда Агентлик ҳар чорак охирги ойининг 25-санасигача бўлган муддатда келгуси чорак учун ўринлар ажратишнинг тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган йиллик режасига мувофиқ Агентлик ҳар қайси йилнинг биринчи ўн кунлигидан кечикмай Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан кейинги йил учун уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун бериладиган ўринлар сони ҳамда соғломлаштириш қиймати кўрсатилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар танлов савдолари ўтказилмасдан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига ва санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Йўлланмаларни ажратиш Агентлик томонидан, Марказлар шакллантирган буюртманомаларга мувофиқ амалга оширилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлланмалар асосан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда ёки бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда йўлланмалар республика минтақаларидаги энг яқин жойлашган тегишли соғломлаштириш йўналишидаги санаторийларга, уларда ўринлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилиши мумкин;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 24-сон, 314-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратилган йўлланмалар санаторийга етиб келишнинг белгиланган санасигача бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бевосита уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ёки унинг қонуний вакилига бериш учун Марказга юборилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик берилган йўлланмалар реестрини юритади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ажратилган йўлланма унинг санаторийда соғломлаштириш вақтига доир талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бошқа санаторийга йўлланма ажратиш ёки соғломлаштириш муддатини кўчириш масаласи, унинг талабларини қондириш имконияти мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, якка тартибда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳокимликнинг, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда Марказнинг бошлиғи иштирокида Комиссия тузилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Санаторийларнинг раҳбарлари тузилган шартномага мувофиқ ўринларнинг зарур миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этган тақдирда уруш ва меҳнат фронти фахрийси яқин жойдаги Марказга дарҳол мурожаат қилади, бўлим вакили мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай рад этишнинг ҳолатларини аниқлаш ва қабул қилиш масаласини кўриш учун санаторийга боради.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолатларда санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олмасдан келганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруш ва меҳнат фронти фахрийсини тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар қайд этилмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси уруш ва меҳнат фронти фахрийсига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картаси расмийлаштирилмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмийлаштирилган санаторий-курорт картасининг амал қилиш муддати икки ойдан ўтиб кетганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлланмада бошқа шахс кўрсатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилиш вақтида атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар, руҳий касалликлар, юқумли тери ва соч касалликлари, ўткир юқумли касалликлар,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санаторийга битта йўлланма билан иккита ва ундан ортиқ киши келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санаторийларга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлланма варақасининг устунлари тўлиқ тўлдирилмаганда, уларни беришга масъул бўлган шахснинг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланмаганда.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Соғломлаштиришга ва йўлланмалар учун тўловларга харажатларни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштиришга харажатларни молиялаштириш Агентлик харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш улар таъминоти учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Санаторийларда 10 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш учун календарь йилдаги харажатларнинг чекланган миқдори ҳар йили 10 ноябргача бўлган муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштириш учун йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агентлик:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 октябргача бўлган муддатда — келгуси йил учун 10 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига талабнома юборади;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ноябргача бўлган муддатда — олинган маълумотларни санаторийларда 10 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади;
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия йили бошида, қонунчиликда назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари ҳар ойда Агентликка улар асосида амалда фойдаланилган йўлланмалардан (амалда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар) келиб чиқиб, тўланган авансни ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган бажарилган ишлар далолатномаларини ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини тақдим этадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Санаторийларда яшаш ва соғломлаштириш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахс фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Санаторийга келган уруш ва меҳнат фронти фахрийларида соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари стандарт тартиб рақамлари билан таъминланадилар. Уруш ва меҳнат фахрийларини кузатиб келувчи шахсларга, қоидага кўра, фахрий жойлашган палатада жой берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторийнинг даволовчи шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг санаторийда бўлиши тугагач муассаса раҳбари Агентликка йўлланманинг қайтиш (йиртма) талонини жўнатади, унда уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг ушбу санаторийда ҳақиқатда бўлган даври кўрсатилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ажратиладиган ўринларнинг талаб қилинган миқдорда бўлишини, санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун соғломлаштиришнинг зарур даражадаги сифатини ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда ҳар йили камида бир марта санаторийларни ажратилган ўринлари сонининг ва сифат параметрларининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади, бунда уларнинг геронтологик хусусиятларини ҳисобга олади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Агентликка тегишли хулосани тақдим этади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Санаторийлар томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун жойларнинг Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ ажратилганлиги юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда ушбу санаторийлар ўзларининг тасарруфида бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санаторийлар раҳбарлари Агентликка тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Йўлланмалар Агентлик томонидан босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, улар «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма (йиртма) талон бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар ҳисоби Марказлар томонидан юритилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Марказлар йўлланмаларнинг ўз вақтида ва мақсадли берилишини, шунингдек уларни беришда навбатлиликка риоя этилишини таъминлайдилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, ҳамда «Нуроний» жамғармасига юкланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санатория-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎___________________ туман (шаҳар)
‎«Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш маркази бошлиғига

‎‎___________________________________
‎ ____________________ манзилида яшовчи
‎ ________________________________дан
‎ (ариза берувчининг Ф.И.О.)
‎ ___________________________________

‎‎АРИЗА

‎‎Менга ______ йил _____________ ойига _______________________ санаторийсига

(санаторий номи)

‎‎йўлланма ажратишингизни сўрайман.
‎Аризага қуйидагиларни илова қиламан:
‎уруш фахрийси гувоҳномасининг/1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

‎соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши кўрсатилган санаторий-курорт картаси;
‎бошқа ҳужжатлар: _________________________________________________________

‎‎‎‎Мурожаат қилувчининг имзоси:

‎‎___________________

‎‎Сана: 20___ йил «___» _______________

‎‎
‎Аризани рўйхатдан ўтказувчи

‎__________________________________________
‎‎(Аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими)

‎Сана: 20__ йил «___» _____________

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризаларни рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ф.И.О.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийси-нинг тоифаси

Доимий яшаш жойи

Тиббий маълумот-номанинг тартиб рақами ва санаси, шунингдек тиббий маълумотномани берган муассасанинг номи

Тиббий маълумотномада кўрсатилган санаторийнинг номи

Санаторийнинг номи, тартиб рақами, санаси, йўлланманинг муддати

Йўлланмани берган масъул ходимнинг имзоси ва Ф.И.О.

Йўлланмани олган уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг имзоси

Санаторийга келиш куни

Санаторийдан кетиш куни





Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар.

ҳар йили 1 сентябргача

2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.

ҳар йили 10 сентябргача

3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар.

ҳар йили 15 октябргача

4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар.

ҳар йили белгиланган муддатларда

2-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказлари

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Агентликка юборадилар.

ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда

3-босқич

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари

1.Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан Марказга мурожаат қиладилар.

2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади.

йилда 1 марта

4-босқич

Агентлик

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

25 ноябргача

5-босқич

Агентлик

1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

1 декабргача

2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади.

Тасдиқлангандан кейин

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. 10 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди.

10 ноябргача

2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди.

10 январгача

3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги Агентлик ҳисобварағига зарур маблағларни ўтказади.

ҳар чоракда

7-босқич

Агентлик

1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

2. Марказларнинг буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади.

ҳар йили белгиланган муддатларда

8-босқич

Марказлар

1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар.

3 кун муддатда

2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар.

Соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин

9-босқич

Санаторий-соғломлаштириш муассасалари

1. Шартномага мувофиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар.

ҳар ойда

2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда).

йўлланмани амал қилиш даврида

3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Агентликка йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар.

муассасадан кетгандан кейин 5 кун муддатда

10-босқич

Агентлик

Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда).

ҳар чоракда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й.,52 (I)-сон, 642-модда; 2015 й., 24-сон, 314-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)