05.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 05.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329-2
Kuchga kirish sanasi
12.01.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2014 йил 29 декабрь,

93-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-сон

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 11-банддан «ягона 23411 ҳисоб рақамига ўтказилади ва бир вақтнинг ўзида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«111. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси 23411 ягона ҳисоб рақамига келиб тушади ва тўпланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ваколатли банкка тўлов ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми тегишли давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банк муассасаларида очилган баланс ҳисоб рақами 23402 бўлган тегишли транзит даромад ҳисоб рақамларига ўтказилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 29 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчага
1-ИЛОВА

«Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

‎‎_______________________________________________________________
‎(юридик шахснинг номи)

‎‎20___ йил ____________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун
‎ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

Рўйхатдан ўтказилган жой
‎(манзил) бўйича абонент
‎ рақамларининг
‎ сони (бирл.)* ‎

Белгиланган тўлов
‎ миқдори (сўм) ‎

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм) ‎

Жами
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎

‎* Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.

Раҳбар ‎

____________________________‎‎

(имзо)‎‎ ‎

Бош бухгалтер‎

‎‎____________________________

‎‎(имзо) ‎

М.Ў.».‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчага
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎20___ йил _______________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг
‎ ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисида
‎ ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р‎‏

Регионлар номи‎‏‎

Юридик шахснинг номи

Юридик шахснинг номи

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

Жами‎
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎
Раҳбар‎ ‎‎_________________________________

‎‎(имзо)

М.Ў.». ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 11-модда)