21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
Kuchga kirish sanasi
02.03.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ю-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февраль 2-ю-сон, 7-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар(уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 5 февралдаги 285-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 325-сон қарори (рўйхат рақами 2329-9, 13.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент рақами — абонентга мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш даврида уяли алоқа компанияси томонидан ажратиладиган рақам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобиль алоқа абоненти — уяли алоқа компанияси билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобиль алоқа хизматлари — мобиль алоқа тармоқлари орқали сигналларни ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш, уларга ишлов бериш бўйича мобил алоқа оператори фаолиятининг маҳсулоти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан белгиланадиган энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматларни ҳисобга олиш асбобларини улашни таъминлаш учун уяли алоқа компаниялари томонидан ажратилган рақамлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 22 сентябрдаги 154-мҳ, 134-сон қарорига (рўйхат рақами 2329-5, 06.11.2017 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тўловчи ва тўлов объекти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тўловларни тўловчилари мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тўловнинг объекти бўлиб уяли алоқа компаниялари томонидан мобиль алоқа абонентларига ажратилган абонент рақамлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар тўлов объекти ҳисобланмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июлдаги 155-мҳ, 105-сон қарорига (рўйхат рақами 2329-5, 06.11.2017 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тўлов миқдори ва уни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 305-моддасига мувофиқ чегириб ташланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 22 апрелдаги 210-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-7, 10.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2329-7/0448-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўловни амалга ошириш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳисобот даври бўлиб бир ой ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тўловнинг ҳисоб-китоби (бундан кейин матнда Ҳисоб-китоб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ҳар ойда (ўсиб бормайдиган якун бўйича) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 июлдаги 254-мҳ-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 55-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-8, 21.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тўловни амалга ошириш тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тўлов суммаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 5 февралдаги 285-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 325-сон қарори (рўйхат рақами 2329-9, 13.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади ҳамда белгиланган тартибда тақсимланади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 5 февралдаги 285-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 325-сон қарори (рўйхат рақами 2329-9, 13.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ҳамда ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш учун қатъий фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 июлдаги 254-мҳ-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 55-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-8, 21.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 350-сон «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган йўналишлар бўйича қатъий фойдаланади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(122-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 5 февралдаги 285-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 325-сон қарорига (рўйхат рақами 2329-9, 13.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 июлдаги 254-мҳ-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 55-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-8, 21.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Тўловни тўғри ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун жавобгарлик ҳамда унинг назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан пеня ҳисобланади ҳамда тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 июлдаги 254-мҳ-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 55-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-8, 21.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ текширувларини ўтказиш давомида абонент рақамларининг миқдорини камайтириш ҳолатлари аниқланганда уларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда қўшимча тўлов ва пеня ҳисоблашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 25 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎_______________________________________________________________
‎(юридик шахснинг номи)

‎‎20___ йил ____________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун
‎ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

Рўйхатдан ўтказилган жой
‎(манзил) бўйича абонент
‎ рақамларининг
‎ сони (бирл.)* ‎

Белгиланган тўлов
‎ миқдори (сўм) ‎

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм) ‎

Жами
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎

‎* Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.

Раҳбар ‎

____________________________‎‎

(имзо)‎‎ ‎

Бош бухгалтер‎

‎‎____________________________

‎‎(имзо) ‎

М.Ў.‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎20___ йил _______________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг
‎ ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисида
‎ ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р‎‏

Регионлар номи‎‏‎

Юридик шахснинг номи

Юридик шахснинг номи

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

Жами‎
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎
Раҳбар‎ ‎‎_________________________________

‎‎(имзо)

М.Ў.‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда; 2013 й., 51-сон, 676-модда; 2015 й., 1-сон, 11-модда; 19-сон 246-модда; 2017 й., 30-сон, 762-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон; 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон; 10.05.2021 й., 10/21/2329-7/0448-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон; 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141-сон)