19.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2560
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 19.02.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2560
Kuchga kirish sanasi
24.02.2014
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ижросини таъминлаш, йўналишга техник жиҳатдан соз автомобилларни чиқариш, автотранспорт воситаларини ва ҳайдовчилар саломатлигини сифатли назоратдан ўтказиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон «Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат асосида йўловчилар, багаж ва юклар ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автотранспорт воситаларини йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
мазкур Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатда кўрсатиб ўтилган техник соз аҳволда бўлган асбоб-ускуналар, анжомлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларининг техник аҳволини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда Йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) ва 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишга чиқишдан олдинги техник кўрикка автотранспорт воситалари тоза аҳволда ва йўловчиларсиз тақдим этилиши лозим.
йўл варақасининг тегишли катакларини тўлдириш ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш китобини (бундан буён матнда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) юритиш;
19. Тиббий ходимнинг ҳайдовчиларни йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кундалик ишлари ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда Тиббий китоб деб юритилади) қайд этиб борилади.