Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 15.11.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2524
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2524]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2021 йил 27 октябрдаги 6-сонли ««Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2524-2, 04.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Ж. КАДИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 24 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 24 октябрдаги 19-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга этил спиртини (бундан буён матнда спирт деб юритилади) етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш Қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда спиртни узоқ муддат масъул сақлашга қабул қиладиган бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Умумий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спирт оддий ҳолатда рангсиз енгил ҳаракатланувчи суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳид ва куйдирувчи таъмга эга. Спирт кучли гигроскопик хусусиятга эга, сув билан ҳар қандай мутаносибликда яхши аралашади. Бунда аралашма ҳажми камаяди ва унинг ҳарорати ошади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Спирт инсон учун хавфли, спирт парларининг ҳавода йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал концентрацияси 1 г/м3. Спиртнинг ҳавода мавжудлиги унинг ҳаводаги концентрацияси 0,25 г/м3 бўлганда сезилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спирт парларининг алангаланиш ҳарорати 14 °С ни ташкил этади, ўз-ўзидан ўт олиш ҳарорати 410 °С.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спирт 20 °С ҳароратда 789,45 кг/м3 зичликка эга. Спиртнинг сувдаги эритмаси сув ва спиртнинг зичликлари орасидаги зичликка эга. Сув-спирт эритмаларининг зичлиги улардаги спиртнинг концентрациясига боғлиқ. Ҳарорат 0°С дан 50°С гача бўлганда спиртнинг ҳажмий кенгайиш коэффициенти 0,001101 га тенг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Спирт очиқ идишларда сақланганда парланади ва бир вақтнинг ўзида ҳаводаги сувни ўзига тортади, натижада унинг эритмадаги концентрацияси камаяди. Нормал шароитда, яъни ҳарорат 0°С ва босим 0,101 МПа (760 мм симоб устуни — 1 кгс/см2) бўлганда, спирт парларининг зичлиги 2,043 кг/м3 ни ташкил қилади. Ҳаво билан таққослаганда спиртнинг нисбий зичлиги 1,580 ни ташкил қилиши сабабли спирт парлари қудуқ ва насос ўрнатилган хоналарнинг пастки қисмида йиғилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спирт парларининг эгилувчанлиги сув парларининг худди шундай ҳароратдаги эгилувчанлигидан 2-2,5 баробар юқори. Спирт парларининг юқори даражадаги эгилувчанлиги сабабли спирт буғланади ва тез учиб кетади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–10 °С
—
15 г/м3
0 °С
—
30 г/м3
+10 °С
—
52 г/м3
+20 °С
—
92 г/м3
+30 °С
—
160 г/м3
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Спирт заҳарли микроқўшимчалардан тозаланганлик даражасига кўра қуйидаги навларга бўлинади: биринчи нав, «Олий тозаланган», «Экстра» ва «Люкс».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Спиртни ўлчаш бирлиги сифатида ҳарорати 20 °С бўлган сувсиз спирт декалитри (дал) қабул қилинади (бундан буён матнда сувсиз спирт ҳажми «дал»да, сув-спирт эритмаси ҳажми «дкл»да кўрсатилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сув-спирт эритмасидаги сувсиз спиртнинг миқдори эритма ҳажмини унинг амалдаги ҳарорати ва концентрациясига мос кўпайтирувчига кўпайтириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Етказиб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Спиртни етказиб бериш шартнома асосида, қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Узоқ муддат сақлашга етказиб бериладиган спирт юқори сифатли, норматив ҳужжатларга мувофиқ узоқ муддат сақлашга яроқли бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Узоқ муддат сақлашга етказиб бериладиган спиртда яширин камчиликлар аниқланганда, етказиб берувчи ташкилот етказиб бериш ва кўрсатилган камчиликларнинг аниқланган вақтидан қатъи назар, шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Биринчи гуруҳга қуйидаги тозаланган спирт навларидан бири етказиб берилади: «Олий тозаланган», «Экстра» ва «Люкс».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Спиртни сақлаш участкаларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Спирт махсус жиҳозланган спиртни сақлаш участкаларига (бундан буён матнда сақлаш участкалари деб юритилади) жойлаштирилади, улар таркибига резервуарлар парки, насос бўлинмаси, мерниклар бўлими, тўкиб олиш-қуйиб бериш эстакадаси ва технологик маҳсулот қувурлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эстакададан насосларгача, мерниклардан насослар ва эстакадагача бўлган маҳсулот қувурлари маҳсулотдан ўз оқими билан бўшаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Сақлаш участкаларининг ускуналари спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш бўйича барча амаллар ўз вақтида бажарилишини, маҳсулотнинг сифат ва миқдор жиҳатдан сақланишини, кўчириш ва сақлаш вақтида нормадан ортиқ йўқотишларга йўл қўйилмаслигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш участкаларида спиртни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш вақтидаги йўқотишларнинг олдини олиш бўйича мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган чора-тадбирларга амал қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Спиртни қабул қилиш ва бериб юборишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ белгиланган муддатда метрология текширувидан ўтказилиши, қиёсланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Спирт қуйиладиган резервуарлар таъмирланган, олдин сақланган спирт қолдиқлари ва коррозия маҳсулларидан тозаланган бўлиши лозим. Резервуар қуйишга тайёрланаётган вақтда асосий эътибор ички тутиб турувчи конструкциялар, ички деворларнинг юзаси, пайвандлаш чоклари, нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари, хлопушлар, томнинг герметик бутлиги, задвижкалар созлигига қаратилади. Таъмирланган ва қуйишга тайёрланган резервуарлар қопқоқлари ёпиқ ҳолда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртни қуйишдан 1-2 кун олдин кириш туйнугининг қопқоғи очилади ва яна бир марта резервуарнинг техник ва санитар ҳолати текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Резервуарларнинг спиртни узоқ муддат сақлаш учун тайёрлиги мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ Резервуарнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома (Z-58-сон шакл) билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртни катта миқдорда қабул қилиш ва бериб юборишда сақлаш участкаларининг барча ускуналари — насослар, эстакада, мерниклар бўлими, қувурларнинг техник ва санитар ҳолати комиссия тартибида текширувдан ўтказилади. Текширув натижалари эркин шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Резервуарлар парки коммуникациялари, насос бўлинмалари, мерниклар бўлими ва эстакада учун технологик чизма тузилади ва унда резервуарлар, насослар, мерниклар, қуйиш тиргаклари, пастки тўкиш ускуналари, маҳсулот қувурлари ва очиш-ёпиш арматуралари рақамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир таркибий қисмга технологик чизмага мувофиқ мойбўёқ билан тартиб рақами қўйилади. Резервуарларга баландлиги 50 см бўлган тартиб рақами икки жойда — қуйиш-тўкиш патрубкаси тепасида ва транспорт воситаси учун йўлак томонида қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технологик чизма ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ва насослар бўлинмаси ҳамда сақлаш участкаси хоналарига осилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Резервуарларни ишлатиш жараёнида уларнинг газли ҳажмидаги босим ва вакуум лойиҳавий кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим. Резервуар томида ўрнатилган нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари лойиҳага мос ва техник соз ҳолда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервуарларнинг герметик бутлигини назорат қилиш учун уларнинг пастки қисмида мановакуумметрлар ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Резервуарлар парки, насослар бўлинмаси, мерниклар бўлими, эстакададаги барча задвижкалар, вентеллар, жўмраклар ёпиқ ҳолда ва пломбаланган бўлиши лозим. Резервуарлардаги барча туйнуклар қопқоқлари ҳам пломбаланган бўлиши керак. Резервуарлар паркидаги кириш ва ёруғлик туйнукларининг ҳамда компенсаторларнинг фланец бирикмаларига тунукадан ёки брезентли матодан қилинган ғилофлар кийдирилган ва улар пломбаланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ишга туширишдан олдин ёки капитал таъмирлашдан сўнг, ҳар бир резервуар учун аккредитация қилинган метрология ташкилоти томонидан қуйилиш сатҳининг баландлиги асосида резервуардаги маҳсулот ҳажмини аниқлаш имконини берувчи, ўлчаш оралиғи 1 см бўлган калибровка жадваллари тузилади. Маҳсулот қувурларига, вакуум идишлари ва мерникларга алоҳида калибровка жадваллари тузилади. Маҳсулот ҳажмини (сатҳини) ўлчаш учун резервуарнинг утор бурчаги баландлигида ўлчов туйнуги қаршисида 500 х 500 мм ўлчамли горизонтал майдонча бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервуарда спиртни сақлаш жараёнида унинг йўл қўйилиши мумкин бўлган йўқотишларини ҳисоблаш учун калибровка вақтида спиртнинг парланиш юзаси (ойнаси) квадрат метрларда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Резервуарни калибровка қилиш вақтида унинг бўйлама трафарети, яъни резервуар остидаги майдончадан ўлчаш туйнугининг юқори қисмигача бўлган вертикал масофа ва спиртни максимал қуйиш баландлиги аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўйлама трафарет кўрсаткичлари ва спиртни максимал қуйиш баландлиги мойбўёқ билан гидравлик клапан корпусига ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ёз мавсумида спиртнинг ҳажмий кенгайишини инобатга олган ҳолда калибровка жадваллари асосида резервуарларни тўлдириш нормаси аниқланади. Тинч пўлатдан ясалган резервуар учун тўлдириш нормаси резервуар ҳажмининг ҳар бир кубометрига концентрацияси 96,2 фоиз бўлган «олий тозаланган» навли ректификатланган спиртнинг 93,5 дални, сейсмик ҳудудлар учун эса 89,4 дални ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан, калибровка жадвали бўйича резервуарнинг энг юқори сиғими 3220 м3 ни ташкил қилади. Бунда уни тўлдириш нормаси қуйидагини ташкил қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3220 м3 х 93,5 дал = 301070 дал.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзнинг энг юқори ҳароратида резервуар тубининг ташқи контури горизонтал ҳолатдан фарқ қилмаганда резервуарга спиртни қуйиш нормаси резервуар сиғимининг 99,6 фоизидан ошмайди, кафолатли кам қуйиш баландлиги 5 см ни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Сақлаш участкаси ҳудуди тўсиқларга эга бўлиши ва қўриқлаш сигнализацияси билан ҳимояланиши лозим. Сақлаш участкасининг кириш дарвозалари, насослар бўлинмалари ва мерниклар бўлими эшиклари автоном датчиклар билан жиҳозланиши керак. Қўриқлаш сигнализацияси сақлаш участкасида ишлар амалга оширилмаётган вақтда ҳам ишлаб туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Насослар бўлинмаси ва мерниклар бўлими хоналарида хизмат кўрсатувчи ходимлар учун маиший хизмат кўрсатиш хоналарини ташкил қилиш тақиқланади. Иш вақтида сақлаш участкасига фақат моддий жавобгар шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар эркин кириши мумкин. Бошқа барча ходимлар сақлаш участкаси ҳудудига ишларни амалга ошириш учун бир марталик рухсатномалар асосида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан ташқари вақтда сақлаш участкаси ҳудудига навбатчилик қиладиган ходимлар ташкилот раҳбарининг ёзма рухсати билан киритилади ва сақлаш участкасидан чиқиш вақтида қўриқлаш гуруҳи (қоровул) раҳбари томонидан кузатиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Авария ҳолатларида фойдаланиш учун ҳар бир сақлаш участкасида энг катта ҳажмдаги битта захира резервуари қолдирилади. Спиртни захира резервуарига насос билан ўтказишдан олдин унинг кириш туйнуги очилади, техник ва санитар ҳолати текширилади ва спиртни кўчириш тўғрисида далолатнома тузилади. Сақлаш участкасининг иш жараёнида захира резервуарлари даврий равишда ўзгартирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Сақлаш участкасида юз бериши мумкин бўлган авария оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган жиҳозлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўчма насослар, қувурлар, бочкалар ва бошқа идишларнинг тўлиқ рўйхати тузилади. Захирадаги ускуналар, қўлланишига қараб резервуарлар парки, насослар бўлинмаси ва тўкиб олиш-қуйиб бериш эстакадаси олдида сақланади. Авария учун захира ускуналар ҳар ойда текширилади ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сон шакл) тегишли қайд киритилади. Авария вақтида ташкилот ходимларининг тезкорлик билан ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш учун ҳар чоракда машғулотлар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Резервуарлар ускуналари доим соз ҳолатда бўлиши лозим. Ёғингарчилик сувларини олиб чиқадиган канализация қудуқлари беркитиш ускуналари — хлопушкалар билан жиҳозланади. Хлопушкаларнинг одатий ҳолати — ёпиқ ҳолат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Сақлаш участкаси ходимлари ундаги қувурларнинг жойлашув чизмаларини, задвижкаларнинг жойлашувини ва вазифаларини билишлари керак. Сақлаш участкаси ходимлари авария ҳолатларида задвижкаларни хатосиз очиб-ёпишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш вақтида спирт ҳажмини аниқлаш мақсадида махсус хоналарда биринчи тоифали икки гуруҳ техник мерниклар ўрнатилади. Ҳароратни назорат қилиш ва мерникнинг спирт билан тўлишини кузатиш учун мерниклар махсус кузатиш ойналари билан жиҳозланади. Ҳарорат ўлчагичи ушбу ойна ортида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерникларга бўёқ билан тартиб рақами қўйилади. Бу рақамлар технологик чизмаларда ҳам кўрсатилади. Мерниклар даврий равишда аккредитация қилинган метрология ташкилоти томонидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Транспортда ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Спиртни ташиш темир йўл цистерналари ёки автоцистерналарда юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Спирт, «спирт» трафарети мавжуд бўлган темир йўл цистерналарида ҳамда янги ёки аввал ишлатилган, ювилган ва буғланган, тоза, бегона ҳидлар бўлмаган цистерналарда ташилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Спирт қуйиладиган цистерналар синчиклаб текширилиши лозим. Цистерналарни текшириш жараёнида асосий эътибор цистернанинг бутунлигига, қозони ва қалпоғи тозалигига, қалпоқ туйнугининг қопқоғи зич ёпилишига, қопқоқ тагига қўйиладиган резина таглик мавжудлигига, қулфларни осиш ва пломбалаш мосламаларининг бутунлигига қаратилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчи ташкилот спиртни тозаланмаган цистерналарга юклаб жўнатиш оқибатида спиртнинг айниши ва сифати ёмонлашиши учун қабул қилувчи ташкилот олдида шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Цистерна қалпоғининг ички юзасида спиртни қуйиш баландлиги чизиғи кўрсатилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт цистернага қуйиш баландлиги чизиғигача қуйилади. Спиртни белгиланган баландликдан юқори ёки паст қуйилиши фақат 5 см гача бўлиши мумкин. Ёзги мавсумда спиртнинг ҳарорат таъсирида кенгайишини инобатга олган ҳолда унинг цистернага қуйилиш баландлиги белгиланган баландликдан 10 — 15 см кам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳар бир спирт қуйилган цистернага Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 393-модда) 7-иловасига мувофиқ Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) расмийлаштирилади. Ушбу далолатномага мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса илова қилинади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 40-сонли (рўйхат рақами 2524-1, 21.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2524-1/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчи ташкилот далолатноманинг тегишли қисмларини тўлдиргандан сўнг унинг бир нусхасини етказиб берувчи ташкилотга қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Спиртни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш моддий жавобгар шахслар ва транспорт ташкилотининг вакили иштирокида амалга оширилади. Спиртни қабул қилиш ва бериб юборишда сақлаш участкаси бошлиғи томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ Цистерналар турига мувофиқ уларга (улардан) спиртни қуйиш (тўкиб олиш) ҳисоби тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Цистерналар очилишидан олдин транспорт ташкилоти вакилидан юкка илова қилинган ҳужжатлар, шу жумладан, темир йўл юк хати ёки товар транспорт юк хати, қулфлар калитлари, Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл), мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса қабул қилиб олинади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 40-сонли (рўйхат рақами 2524-1, 21.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2524-1/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Цистерналарнинг тури ва рақамлари юк хатларида кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади. Цистерналарнинг техник ҳолати, қулфларнинг мавжудлиги ва бутлиги, етказиб берувчи ташкилотнинг пломбалари ва уларга туширилган изларнинг ҳолати текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Цистерна, қулфлар, пломбаларнинг бутунлиги аниқлангандан сўнг қопқоқли туйнук очилади, махсус стандарт ўлчаш чизғичи билан спиртнинг цистернага кам қуйилганлик баландлиги ўлчанади, норматив ҳужжатларга мувофиқ спиртнинг умумлашган намунаси олинади. Ҳароратни аниқлаш ҳар бир нуқтали намунада амалга оширилади. Ҳар бир намунадаги алоҳида ўлчашларнинг ўртача ҳарорати ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Спиртни тўкиб олиш бошланишидан олдин цистерналар икки томонидан тормоз бошмоғи билан маҳкамлаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт цистернадан юқори ва пастки тўкиш қурилмаларини қўллаш орқали тўкиб олинади. Бунда асосий эътибор цистернанинг пастки қисмидаги асбоблар уланишининг герметиклиги ва ишончлилигига қаратилади. Пастки тўкиш қурилмаси яроқсиз бўлган ёки цистернада пастки тўкиш қурилмаси ўрнатилмаган ҳолатларда юқоридан тўкиб олиш қурилмасидан фойдаланилади. Цистернадан насос воситасида олинган спиртдан қолган қисми қўлда олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Спирт носоз цистернада, цистернанинг туйнук қопқоғидаги ёки пастки тўкиш қурилмасидаги пломбалар ва қулфлар бузилган ҳолатда келган бўлса, темир йўл станцияси бошлиғи (унинг ўринбосари), етказиб берувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар вакилларидан иборат комиссия томонидан қабул қилиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномага Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) 1-иловасида келтирилган Цистернада ташишда спирт сақланишининг ҳисоби (Z-1-сон шакл), қалпоқсиз цистерналар учун эса қўшимча равишда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ Спирт ўлчовининг ҳисоби журналидан (Z-59-сон шакл) кўчирма илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ лаборатория ходими спирт сифатини органолептик текширувдан ўтказади, унинг концентрациясини аниқлайди ва спиртни цистернадан тўкиб олишга кўрсатма беради. Сақлаш участкасининг ишчи журналида сана, цистерна ва юк хати рақамлари, маҳсулот номи, қуйиладиган резервуар рақами, ходим лавозими ва имзоси қайд этилади. Норматив ҳужжатлар бўйича спиртнинг қолган сифат кўрсаткичлари лаборатория томонидан цистерналардан олинган намуналарни текшириш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Етказиб берилган спирт ҳажмини декалитрларда (дкл) аниқлаш спиртни мерниклардан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Мерникларни спирт билан тўлдириш тартиби ҳар бир цистернанинг туридан келиб чиқиб тузилган ҳисобга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Спиртни қабул қилишда мерникларни бутун ҳажми бўйича тўлдириш шарт. Спиртни тўлиқ тўлмаган мерник орқали қабул қилишга фақат жараённинг охирида йўл қўйилади (цистерналар ва қувурларни тозалашда). Спиртни мерниклардан ўтказиш жараёнида ҳар бир тўлдирилган мерникдаги ҳарорат 0,1 °С даражагача аниқликда ўлчанади. Ҳарорат ўлчагичи кўрсаткичларини аниқ белгилаш учун катталаштирувчи ойнадан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир мерникдаги спиртнинг ҳажми ва ҳарорати Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Цистернадан тўкиб олинган барча спирт мерниклар орқали ўтказилгандан кейин қабул қилинган жами спирт миқдори (декалитрда) ҳамда спиртнинг ўртача ҳарорати ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(15 х 250) + (17 х 75)
Т = ———————————— = 15,4 оС
325
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Мерникдаги спиртнинг ҳарорати 20 °С дан фарқли бўлса, ундаги спирт ҳажмини аниқлашда мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ мерник материалининг ҳажмий кенгайишига мос тузатиш киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сувсиз спиртнинг ҳажми (дал) аниқланади ҳамда Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади. Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сувсиз спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир қабул қилинган цистерна бўйича қабул қилувчи ташкилот етказиб берувчи ташкилот томонидан тўлдириб юборилган Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатноманинг (Z-6-сон шакл) тегишли барча бандларини тўлдиради. Далолатномага тузатиш ва ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртни қабул қилишда қатнашган шахслар томонидан тўлдирилган ва имзоланган далолатнома бухгалтерияга тақдим этилиб, пухта текширилгач, ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчи ташкилот далолатноманинг (Z-6-сон шакл) бир нусхасини етказиб берувчи ташкилотга юборади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси қабул қилувчи ташкилотда қолади ва спиртни ташкилотга кирим қилиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Спиртнинг нормадан ортиқ камомади бўйича қабул қилувчи ташкилот томонидан транспорт ташкилотига ва етказиб берувчи ташкилотга талабнома билдирилади. Бунда, Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) спирт қабул қилингандан сўнг талабномага илова қилинган ҳолда 5 кун муддат ичида етказиб берувчи ташкилотга юборилади. Талабнома қондирилмагунга қадар қабул қилувчи ташкилот цистерналардан ечиб олинган етказиб берувчи ташкилотнинг пломбаларини сақлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Цистерналар Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасиз (Z-6-сон шакл) етиб келган тақдирда мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса мавжуд бўлса, қабул қилувчи ташкилот дастлабки далолатномани расмийлаштириш орқали спиртни қабул қилади. Спиртни қабул қилишни якуний расмийлаштириш етказиб берувчи ташкилотдан Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингандан сўнг амалга оширилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 40-сонли (рўйхат рақами 2524-1, 21.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2524-1/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Спиртни мерниклардан резервуарга қуйиш Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар учун Қўмита томонидан, бошқа ташкилотлар учун юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланган технологик хариталарга мувофиқ амалга оширилади. Ҳар бир қабул қилиш ёки бериб юбориш операцияси учун технологик харитада спиртнинг эстакададан маълум бир резервуаргача ҳаракатланиш йўли, қувурлар ва улардаги задвижкалар рақамлари, спиртнинг мерник бўлимига кириш ва чиқиш йўлларидаги задвижкалар рақамлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи журналга қуйидагилар ёзиб қўйилиши лозим: операция номи ва санаси, резервуарлар, қувурлар, задвижкалар рақамлари, сақлаш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) ва задвижкаларни очган ёки ёпган ходимнинг имзолари. Ишчи журнали насослар бўлинмасида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Резервуарлар калибровка жадвалида кўрсатилган энг юқори сатҳгача тўлдирилади. Бир резервуарни тўлдириш тугатилмасдан бошқасини тўлдиришга ўтиш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Тўкиб олиш-қуйиб бериш операцияларида ифлосланишлардан, атмосфера ёғинларидан ҳимоялаш ва спиртнинг буғланишдан йўқотилишини камайтириш мақсадида цистерна оғзи брезент ғилоф билан беркитилади. Ишлар бажарилмаган вақтда тўкиб олиш-қуйиб бериш шлангларининг ва пастки тўкиш қурилмаларининг учлари ғилофлар билан ёпилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Сақлаш участкасидаги спиртнинг ҳисоб-китоби моддий жавобгар шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) сувсиз спирт декалитрларида юритилади. Китобда ҳар бир резервуарга шахсий ҳисобварақ очилади. Мазкур китобга спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш жараёнларида иш куни бошида ва охирида резервуардаги спиртнинг сатҳи тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади. Қўшимча равишда ҳароратни ўлчаш ва қайд қилиш резервуарга спиртнинг қуйилиш баландлигини ўлчаш натижасида тафовут аниқланганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Қуйиш тугагандан сўнг ўн кун ичида резервуардан намуна олгичлар ёрдамида 5 та намуна олинади (юқори ва пастки қатламлардан биттадан ва ўрта қатламдан учта), барча намуналар челакка тўкилади, аралаштирилади ва лаборатория синовлари учун ушбу спирт билан чайилган ҳажми 0,5 литр шиша идишга қуйилади. Спирт ҳарорати намуна олгичларида 0,1 °С аниқликда ўлчанади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лабораторияда спиртнинг концентрацияси ва норматив ҳужжатларда белгиланган сифат кўрсаткичлари аниқланади ҳамда натижалари лаборатория журналида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервуарда мавжуд спирт миқдорининг ҳисоби Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) 28-иловасида келтирилган Ўлчаш натижаларига кўра резервуарлардаги мавжуд спиртнинг ҳисоби (Z-26-сон шакл) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервуарга спирт қуйилганидан сўнг ундаги спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Резервуардаги спирт миқдорини аниқлашда резервуарнинг таги нотекислиги ва корпуси қиялигидан келиб чиқиб, спиртнинг ўлчовлар орқали ҳисобланган миқдорига тузатиш киритилади. Ушбу тузатиш сифатида спиртни мерниклардан ўтказиш натижасида олинган ва резервуардаги ўлчовлар натижасида ҳисобланган миқдор ўртасидаги фарқ олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан, ҳисоб маълумотларига кўра, резервуарга мерниклардан 320690 дал спирт қуйилган, резервуардаги ўлчовлар натижасида эса спиртнинг ҳажми 320097 дал эканлиги аниқланди. Бунда тузатиш қуйидагини ташкил қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320690 – 320097 = 593 дал.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Тузатиш киритилган резервуарнинг тўлдирилганлиги ҳисоби ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Резервуардаги спиртнинг концентрацияси, тўлдирилиш нормаси ҳамда таги нотекислиги ва корпуси қиялигига тузатиш Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) ҳар бир резервуарнинг шахсий ҳисобварағида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Резервуар тўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида спиртнинг қуйилиш сатҳи баландлиги резервуарнинг белгиланган тўлдириш баландлигидан ошиб кетмаслигини диққат билан кузатиб туриш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Цистерна қопқоғини очишда, спиртнинг қуйилиш сатҳини ўлчашда, тўкиш-қуйиш шлангларини тўлдиришда маҳсулот буғидан заҳарланишнинг олдини олиш учун ишчилар шамолга орқа томонлари билан туришлари керак. Цистернани тозалаш мақсадида унинг ичига тушганда санитария ва техника хавфсизлиги талабларига амал қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Цистернадан спиртни тўкиб олиш ва насослар тўхтатилганда пастки тўкиш ускуналари спирт қувурга оқиб ўтгандан сўнг ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш операциялари тугатилгандан сўнг кун якунида тозалаш сиғимларида ва мерникларда спирт қолдиғи мавжудлиги текширилади. Қолдиқ аниқланган тақдирда у насос ёрдамида резервуарга қуйилади. Барча задвижкаларга пломбалар осилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Насослар бўлинмасидан резервуарларгача бўлган қувур спирт билан тўлдирилган бўлиши лозим. Биринчи резервуар тўлдирилганда унинг ҳисобидан қувурга қуйилган спирт ҳажми чиқарилади. Ушбу спирт калибровка жадвали бўйича қувур ҳажми, ундаги спиртнинг ўртача ҳарорати ва биринчи резервуардаги спирт концентрациясини инобатга олган ҳолда Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) қувурларнинг шахсий ҳисобварағига кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Яроқсиз деб топилган, биринчи гуруҳга қабул қилиб бўлмайдиган спиртга яроқсизга чиқариш далолатномаси тузилади. Бунда цистернадан спирт қуйиб олинмайди ва етказиб берувчи ташкилотга қайтариб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Спиртни сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Спиртни сақлашда унинг йўқотишларининг олдини олиш мақсадида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган чора-тадбирларга амал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Спиртнинг миқдорий сақланишини таъминлаш ва сақлашдаги табиий йўқотишларни камайтириш мақсадида резервуарлар, уларнинг ускуналари, қувурларнинг техник ҳолати устидан назорат амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
резервуарларнинг пайванд чоклари ҳолатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
резервуар корпусининг тўкиш-қуйиб олиш патрубкалари, таги билан бирикиш жойлари ва компенсаторлар ҳолатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
задвижка, ўлчов ва кириш туйнукларида, фланецли бирикмаларда пломбалар мавжудлигига ва уларнинг бутлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Сақлаш участкасини кўздан кечириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан — сменада икки марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандис-механик томонидан — ҳафтасига камида бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ёки бош муҳандис томонидан — ойида камида икки марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Кундалик ва даврий текшириш натижалари, резервуардаги мановакуумметр кўрсаткичлари, шунингдек аниқланган носозликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сон шакл) қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Қишки мавсумда ҳарорат кескин ўзгарган пайтда резервуарлар, қувурлар ва задвижкаларнинг техник ҳолати сутка давомида узлуксиз назорат қилинади. Сақлаш участкасини айланиб чиқиш тартиби ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланади. Сақлаш участкасида айланиб чиқишларни қайд қилишнинг ишчи журнали юритилади ва унда сана, айланиб чиқиш бошланиши ва якунланиши вақти, ҳаво ҳарорати, айланиб чиқишда қатнашган ходимлар имзоси қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ҳар йили баҳор мавсумида Қўмита тизимидаги ташкилотларда Қўмита вакиллари иштирокидаги комиссия томонидан сақлаш участкасида текшириш ўтказилади. Бунда резервуарлар герметиклигининг таъминланишига, нафас олиш клапанларининг созлигига, қувурлар ва задвижкаларнинг техник ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади. Текшириш натижаси бўйича икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси Қўмитага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Резервуарларда спирт мавжудлигини назорат қилиш мақсадида моддий жавобгар шахслар лаборатория ва бухгалтерия ходимлари иштирокида ҳар ойнинг биринчи санасида ва инвентаризация ўтказиш вақтида спиртнинг қуйилиш баландлигини, ҳароратини ва концентрациясини ўлчаш орқали ҳамда резервуар таги нотекислиги ва корпуси қиялигига тузатишни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир резервуардаги спирт миқдорини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш жараёнида қувурлардаги спирт миқдори калибровка жадвали бўйича қувур ҳажми, спиртнинг биринчи резервуардаги ўртача ҳарорати ва концентрациясига асосан ҳисобланади. Бунда резервуардан насосгача бўлган қувур спирт билан тўлиқ тўлдирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Резервуарга қуйилган, яъни ҳисобда турган спирт миқдори ҳамда назорат текширувида аниқланган спирт миқдори солиштирилганда резервуарнинг таги нотекислиги ва корпуси қиялиги, қабул қилиш ва сақлашдаги табиий йўқотиш нормалари, ўлчашда йўл қўйиладиган хатоликлардан (± 0,2 фоиз) ортиқ бўлган тафовут аниқланган тақдирда резервуардаги спирт миқдори қайта ҳисобланиши, тафовут сабаблари аниқланиши ва бартараф этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ортиқча ҳажмни кирим қилиш ва табиий йўқотишларни ҳисобдан чиқариш спирт барча резервуарлар ва қувурлардан бериб юборилгандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Мерникларда, тозалаш идишларида, эстакададан насослар бўлинмасигача ва мерниклардан насослар бўлинмасигача бўлган қувурларда спиртни сақлашга йўл қўйилмайди. Ҳар бир қабул қилиш ёки бериб юбориш операциясидан сўнг барча спирт юқорида кўрсатилган ускуналардан резервуарга қуйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Сақлаш вақтида спиртни бир резервуардан бошқасига кўчириш қатъиян ман этилади. Ташкилот раҳбарига авария ҳолларида спиртни захира резервуарига кўчириш ҳуқуқи берилади ва бу ҳақда Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сон шакл) тегишли қайд киритилади. Спиртни захира резервуарига қуйиш сабаблари тўғрисида бир сутка ичида Қўмитага хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда спиртни бир резервуардан бошқасига кўчириш фақат Қўмита наряди асосида кўчириш нарядини тузиш ва ушбу операцияни Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналида (Z-30-сон шакл) қайд этиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Спирт сифатини норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча кўрсаткичлар бўйича текшириш йилда бир марта 1 июль ҳолатига, шунингдек бериб юборишдан олдин ва сифати ёмонлашиши аломатлари аниқланган ҳолларда амалга оширилади. Текшириш натижалари лаборатория журнали ва инвентаризация ҳужжатларида қайд этилади. Спиртни сақлаш муддати 15 йил. Сақлаш муддати спиртнинг ишлаб чиқарилган вақтидан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Спиртни бериб юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Спиртни бериб юбориш Қўмита нарядларига мувофиқ, тўловлар амалга оширилгандан сўнг, биринчи навбатда спиртнинг сифати ва сақлаш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Спиртни резервуарлардан бериб юборишдан 10 кун олдин резервуардан намуна олинади ва маҳсулот сифатининг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари аниқланади. Спирт қуйишга мўлжалланган цистерналар синчковлик билан кўздан кечирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Цистерналарга қуйиладиган спиртнинг миқдори уни мерниклардан ўтказиш йўли билан аниқланади. Цистернага спиртни қуйишдан аввал цистернанинг ҳажми, юк кўтариш кучи ва туридан келиб чиққан ҳолда мерникларни тўлдириш тартиби белгилаб олинади. Цистернага мерниклар орқали қўйилган сувсиз спиртнинг миқдори аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Спиртни цистернага қуйиш жараёнида бир нафар моддий жавобгар шахс мерниклар бўлимида туради ҳамда мерникларни тўлдириш ва натижаларни қайд қилишни амалга оширади. Бир нафар моддий жавобгар шахс цистерна олдида туради ва уни тўлдириш жараёнини кузатиб туради. Бунда асосий эътибор спирт тошиб кетишининг олдини олиш ва спиртнинг ҳажми, ҳарорати ва концентрациясини тўғри аниқлашга қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Спиртни бериб юбориш жараёнида лаборатория ходими иштирок этиши шарт. У цистерна қозони тозалигини текширишда, спирт намуналарини олишда, спирт концентрациясини, ҳароратини ва спиртнинг кам қуйилганлик баландлигини аниқлашда қатнашади ҳамда ушбу маълумотларни Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этади ва ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Цистернага спирт белгиланган сатҳгача қўйилгандан сўнг, транспорт ташкилоти вакили ёки қабул қилувчи ташкилот вакили иштирокида цистернадаги спирт ҳарорати ва концентрацияси аниқланади, низоли ҳолат учун намуна олинади ва махсус ўлчаш чизғичи билан спиртнинг кам қуйилганлик баландлиги аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Спиртнинг кам қуйилганлик баландлиги фақат давлат текшируви тамғасига эга бўлган, 1 мм интервалли бўлинмалар туширилган махсус стандарт металл чизғич ёрдамида ўлчанади. Ўлчаш жараёнида чизғич цистернага шундай тарзда киритилиши керакки, унинг кўндаланг планкаси туйнук чеккаларида ётиб, цистернанинг бўйлама ўқига перпендикуляр туриши лозим. Чизғични тезда кўтариб, ҳўлланиш чизиғи аниқланади ва спиртнинг кам қуйилганлик баландлиги 1 мм аниқликда ўлчанади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртнинг ҳароратини ва концентрациясини аниқлаш норматив ҳужжатларга мувофиқ цистернанинг учта қатламидан олинган намунада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўлчаш якунлангандан сўнг туйнук қопқоғи тагига резина таглик ётқизилади, зич қилиб ёпилади, сим бурагичлар ўрнатилади, қулф осилади ва пломбаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Цистерна тўлдирилганидан сўнг етказиб берувчи ташкилот томонидан темир йўл юк хати ёки товар транспорт юк хатига спиртнинг нави, концентрацияси, ҳарорати ва кам қуйилганлик баландлиги қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Цистернани тўлдиришда мерниклардан ўтказиш йўли билан аниқланган спирт миқдори Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этилади. Ушбу далолатнома, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса юк хатига илова қилинади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 40-сонли (рўйхат рақами 2524-1, 21.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2524-1/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Спиртни бериб юбориш битта резервуардан амалга оширилади. Битта резервуар бўшатилмагунча кейинги резервуардан спиртни бериб юбориш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Резервуар бўшатилганидан сўнг, хавфсизлик техникаси, ёнғинга қарши қоидалар ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда, уни синчковлик билан спирт қолдиқларидан тозалаш ишлари ўтказилади. Тозаланган резервуарларнинг барча туйнуклари, задвижкалари ёпилади ва пломбаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Спиртни бериб юбориш операциялари якунланганидан сўнг сақлашнинг якуний натижаси чиқарилади, ҳар бир резервуар учун мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ табиий йўқотишлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳисобларга асосланиб, ҳар бир резервуар учун тозалашнинг назорат далолатномаси тузилади. Сақлаш мобайнидаги табиий йўқотишларни ҳисобдан чиқариш сақлаш участкасидаги барча резервуарлар бўшатилиб, жамловчи тозалаш далолатномаси тузилганда амалда камомад келиб чиққан тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Спирт камомади жамловчи тозалаш далолатномаси тасдиқлангандан кейин омбор ҳисоби-китобидаги ҳар бир резервуарнинг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамловчи тозалаш далолатномаси тузилгунга қадар резервуарни қайта тўлдириш ҳолларида спирт камомади омбор-ҳисоби китобидаги ушбу резервуарнинг шахсий ҳисобварағида ҳисобда туради. Спиртнинг табиий йўқотишларини ҳисоблаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 11-иловасида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган йўқотишлар спиртни юклаб бериш ва қабул қилиш жараёнларида ҳисобдан чиқарилади, тозалаш далолатномаси тузилганда табиий йўқотиш нормалари бўйича йўқотишлар ҳисобга олинмайди. Табиий йўқотиш ҳисоб-китоби натижалари Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX боб. Спирт сифатини текшириш ва намуналар олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Спирт сифатини текшириш унинг физик-кимёвий кўрсаткичларини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Қабул қилишда спиртни цистернадан тўкиб олишдан олдин норматив ҳужжатларга мувофиқ унинг органолептик кўрсаткичлари ва концентрацияси аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ташкилот лабораторияси томонидан спиртнинг сифат кўрсаткичлари резервуар тўлдирилгандан кейин, сақлаш вақтида йилига бир марта ва бериб юборишдан олдин норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланади. Намуналар мазкур Йўриқноманинг 62-бандига мувофиқ олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Агар битта кўрсаткич бўйича синов натижалари қониқарсиз чиқса, намуналар сони икки баробар кўпайтирилган ҳолда қайта синовлар ўтказилади. Такрорий синовлар натижалари бутун партияга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Қабул қилиш вақтида етказиб берувчи ташкилотнинг қулфлари ва туйнукдаги пломбалари бут, техник соз бўлган цистерна очилганда унинг устки, ўрта ва остки қаватларидан тенг миқдорда низоли ҳолат учун нуқтали намуналар олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намуналар ушбу спирт билан чайиб олинган тоза шиша идишга қуйилади ва яхшилаб аралаштирилади. Намуналарнинг умумий ҳажми 1,5 дм3 дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумлашган намуна ушбу спирт билан чайиб олинган 0,5 дм3 ли 3 та қуруқ шиша идишларга қуйилади, полиэтилен пробка ёки пергамент қобиғидан қилинган қопқоқ билан зич ёпилади. Шишалардан биттаси синов учун лабораторияга юборилади, қолган иккитаси низоли ҳолат учун намуна ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Лаборатория таҳлили натижасида цистернадаги спиртнинг ҳақиқий концентрацияси билан юк хатида ва Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасида (Z-6-сон шакл) кўрсатилган концентрация ўртасида тафовут аниқланса, шунингдек спиртнинг органолептик кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига мос келмаса, ушбу цистернадан спирт тўкиб олинмайди ва етказиб берувчи ташкилотга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар спиртнинг лабораторияда аниқлаган концентрацияси ва органолептик кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига мос бўлса ҳамда юклаб жўнатиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан таққосланганда тафовутлар аниқланмаса, спирт резервуарга қуйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Резервуарга спирт тўла қуйилгандан ва норматив ҳужжатда назарда тутилган сифат кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг низоли ҳолат учун намуналар далолатнома бўйича лабораторияга сақлашга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Носоз ёки қопқоқларидаги қулфлари ва пломбалари бузилган цистернанинг устки, ўрта ва остки қаватларидан учта намуна олинади. Ҳажми 0,5 дм3 бўлган намуна синов учун ташкилот лабораториясига жўнатилади. Ҳар бири 1 дм3 ҳажмли иккита намунадан биттаси транспорт ташкилоти вакили кўрсатмаси бўйича мустақил лабораторияга юборилади, бошқаси эса низоли ҳолат учун намуна сифатида қабул қилувчи ташкилотда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Спиртни бериб юборишда транспорт ташкилоти ва қабул қилувчи ташкилот вакили иштирокида цистернанинг устки, ўрта ва остки қаватларидан учта намуна олинади, 0,5 дм3 ли миқдордаги спирт намунаси унинг концентрацияси ва органолептик кўрсаткичларини аниқлаш учун лабораторияга топширилади. 1 дм3 бўлган бошқа иккита намуна низоли ҳолат учун намуна ҳисобланади ва етказиб берувчи ташкилотда қабул қилувчи ташкилотдан Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингунга қадар сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингандан сўнг миқдор ва сифат бўйича эътирозлар бўлмаган тақдирда спирт намуналари 5 кунлик муддат ичида комиссия иштирокида резервуарга қуйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчи ташкилот томонидан транспорт ташкилотига ёки етказиб берувчи ташкилотга талабнома билдирилганда, намуналар уларни қайта синаш учун талаб қилиб олингунга қадар ёки низо судда ҳал қилингунга қадар сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Сувсиз спирт миқдорини аниқлаш учун цистерна ёки резервуардан намуна олиш вақтида ҳар бир нуқтали намуна олинганда намуна олгичда ўлчанган ҳарорат қийматларининг ўртачаси қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Низоли ҳолат учун намуна қуйилган ҳар бир шишанинг оғзи мато парчаси ёки целлофан билан ўралиши ва чизимча билан боғланиши керак. Чизимча учлари этикетка шнурланган ёғоч ёки картон биркада жойлашган пломба билан қотирилади ёки сурғучли муҳр билан муҳрланади. Этикеткада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи ташкилот номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спиртнинг номи ва хом ашё таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намуна олиш санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намуна олган шахснинг фамилияси ва имзоси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Цистернадан олинган низоли ҳолат учун намуналар мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ Цистерналардан намуна олиш далолатномаси (Z-35-сон шакл) билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Барча низоли ҳолат учун намуналар мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига (Z-37-сон шакл) қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Спирт намуналарини лабораторияга бериш ва уларни сақлаш жойига қайтариш юк хатлари асосида сувсиз спирт миқдори бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Цистерналардан олинган спирт намуналари бериб юбориладиган спирт миқдорига қўшилмайди ва етказиб берувчи ташкилотнинг ҳисобида қолади. Қабул қилишда спирт намуналари қабул қилинган спирт миқдорига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Низоли ҳолат учун намуналар мерниклар бўлимида лаборатория томонидан пломбаланган махсус жавонда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Низоли ҳолат учун намуналарни сақлашдан чиқариб, резервуарга қуйиш мазкур Йўриқноманинг 16-иловасида келтирилган Низоли ҳолат учун намуналарни сақлашни бекор қилиш ҳақида далолатнома (Z-36-сон шакл) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таҳлиллар бажарилганидан сўнг қолган спирт қолдиқларини резервуарга қуйиш комиссия иштирокида бажарилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Сақлаш участкасидан спиртни олиб чиқиш қатъиян ман этилади, лабораторияда таҳлиллар ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Спиртни бериб юбориш белгиланган сақлаш муддати тугашига 6 ой қолганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг компанияси Бошқаруви раиси Ш. РАХИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишда спирт йўқотишларининг олдини олиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу кўрсаткичларни аниқлашда стандарт асбоблардан, жумладан ҳарорат ўлчагичи, спирт ўлчагичи ва метрштоклардан фойдаланилади. Ўлчашлар айнан норматив ҳужжатда белгиланган аниқликда амалга оширилади.
Спирт миқдорини аниқлаш бўйича цистернада ўтказилган ўлчовлар ва спиртни мерникдан ўтказишда олинган натижалар ўртасида тафовут бўлиши.
Мерникларни тўлдириш ва улардан маҳсулотни тўкиш вақтида эътиборли бўлиш, мерникларнинг задвижкаларини маҳкам ёпиш ва очиш, маҳсулот тўлиқ тўкилишини назорат қилиш, спиртнинг мерниклардаги ҳароратини тўғри аниқлаш лозим. Ҳар бир цистерна бўшатилгандан сўнг мерниклардан насосларгача бўлган қувурларда қолган спирт қолдиғини тозалаш мерникларига қуйиш ва ҳисобга олиш лозим.
Резервуарлардан спиртни тўкиб юбориш.
Ҳар бир резервуарга тўлдириш жадвали тузилади. Спиртни цистернадан резервуарга қуйишдан олдин ундаги маҳсулотнинг қуйилиш сатҳи баландлиги ўлчанади ва калибровка жадвалига мувофиқ мазкур резервуарга қўшимча равишда яна қанча миқдорда спирт қуйиш мумкинлиги аниқланади. Резервуарга спирт қуйишнинг тугалланишига алоҳида эътибор қаратилади.
Спиртни цистернадан тўкиб олиш вақтида айрим задвижкалар зич ёпилмаганлиги сабабли маҳсулотнинг бир қисми бошқа сиғимларга ўтиб кетиши ёки унинг тўкилишига йўл қўйиш.
Эксплуатация жараёнида сақлаш участкасидаги барча ишлатилмайдиган задвижкалар ёпиб қўйилади ва пломбаланади. Спиртни тўкиб олишдан олдин сақлаш участкаси бошлиғи спиртнинг насослардан резервуарларгача бўлган йўли бўйлаб жойлашган барча задвижкаларни шахсан текширувдан ўтказиши лозим.
Нафас олиш ва эҳтиёт клапанларининг яхши созланмаганлиги.
Нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари созланган бўлиши ва резервуар лойиҳасида назарда тутилган босим ва вакуумда ишлаб кетиши лозим.
Эксплуатация давомида нафас олиш клапанларининг ликопчалари ўз жойларига зич ўрнатилганлиги, эҳтиёт клапанларининг гидрозадвижкадаги суюқлик сатҳи баландлиги ва унинг горизонталлиги доимий равишда назорат қилиниши лозим.
Резервуарларнинг тўлиқ тўлдирилмаганлиги.
Газ бўшлиғини камайтириш мақсадида резервуарлар максимал рухсат этилган баландликкача тўлдирилиши лозим.
Резервуарларнинг техник ҳолатини ва назорат трубкаларидан сизиб чиққан спирт мавжудлигини доимий равишда назорат қилиш.
Резервуарларнинг чўкиши ва ёриқларнинг пайдо бўлиши.
Резервуарлар чўкиш даражасини доимий назорат қилиш, белгиланган муддатларда резервуарлар туби чеккаларини тенглаштириш ишларини амалга ошириш.
Қувурлардаги ва очиш-ёпиш арматуралардаги фланецли бирикмалардан спиртнинг сизиб оқиши.
Бирикмалар болтларини зичлаб тортиш ва қистирмаларни алмаштириш йўли билан бартараф этилади.
Спиртнинг задвижкалар ва хлопушкалар штурвалининг салникли зичламаларидан оқиши.
Салникли зичламалар даврий равишда тортиб турилади, қуриб қолган ва ёйилиб кетган салникли зичламалар янгисига алмаштирилади.
Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши оқибатида резервуар, қувурлар, задвижкаларниг шикастланиши.
Ҳароратнинг кескин ўзгариши даврида, айниқса қишки мавсумда, сақлаш участкалари ускуналарининг техник ҳолати устидан назорат кучайтирилади. Юз бериш эҳтимоли бўлган аварияларни бартараф этиш учун ташкилотда махсус йўриқномалар ишлаб чиқилади. Уларда авария оқибатларини бартараф этиш тартиби, мулкларни ва асбоб-ускуналарни сақлаш жойлари кўрсатилади.
Бериб юборишда
Цистерналарга спирт қуйиш жараёнида зич бўлмаган бирикмалардан спиртнинг сизиб оқиши.
Қуйиш шлангларини аниқ ва зич бириктириш, спиртни цистерналарга қуйиш жараёнини доимий назорат қилиш ва оқиш ҳолатлари аниқланганда дарҳол уларни бартараф этиш чораларини кўриш лозим.
Цистерналарга очиқ оқим билан қуйишда спиртнинг парланиш даражасининг юқорилиги.
Спиртни цистернага қуйиш жараёнида қуйиш шлангларининг учлари маҳсулот сатҳидан паст бўлган баландликда жойлаштирилади.
Шланглар цистернадан чиқарилгандан сўнг улардан оқиб тушадиган спиртни йиғиш учун металл стаканларга жойлаштирилади.
Цистернани тўлдириш жараёнида спиртни ошириб қуйиш.
Цистернани тўлдиришни унинг ҳажми ва турига кўра олдиндан тайёрланган мерниклар ҳисобларига мувофиқ амалга ошириш лозим. Цистернани тўлдиришда унинг тўлиши устидан узлуксиз назорат ўрнатилади.
Цистерна етарли даражада герметизация қилинмаганда унга ошириб қуйиш натижасида спиртнинг йўли бўйлаб йўқотишларнинг кескин ошиши.
Цистерна оғиз қисмининг ички томонида қўйилган белгидан ошириб қуйишга йўл қўймаслик, цистерна туйнуклари маҳкам герметизация қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Z-58-сон шакл)
Резервуарнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги ДАЛОЛАТНОМА
20__ йил «___» ______________
Бош муҳандис__________________ (раислигида), сақлаш участкаси бошлиғи _________________ лаборатория мудири ____________________ таркибидаги комиссия _____ сонли резервуар ва унга уланган қувурларнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги устидан текшириш ўтказиб қуйидагиларни аниқлади:
1. Резервуар деворлари ва ости тозаланган, санитар ҳолати:
пайвандланиш жойи ва бошқалар) Резервуар ускуналарининг техник ҳолати
1. _________ механик ҳаво кириш клапани ўрнатилиши тўғрилиги текширилди, синов вақтида ____________ мм сув. сатҳи босимида ва ________________ мм сув. сатҳи вакуумида ишлади.
2. _____ гидравлик ҳимоя клапани даража бўйича ўрнатилиши текширилди, ______ миқдорда _____________ (суюқлик номи) қуйилди, синов вақтида ______________ мм сув. ст. босимида ва _________ мм сув. ст. вакуумида ишлади.
3. Резервуар ускуналари (барча ускуналар уларни текшириш натижалари кўрсатилган ҳолда санаб ўтилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Спирт ўлчови ҳисоби журнали ҳар бир цистерна бўйича спиртни қабул қилиш ва бериб юборишда моддий-жавобгар шахс томонидан юритилади. Журналга спиртнинг мерникдан ўтказилгандаги ҳажми ва ҳарорати ўша заҳоти ёзилади. Охирги ўлчовдан сўнг спиртнинг умумий миқдори (дкл) ҳисобланади, мерникларнинг ўртача ҳарорати чиқарилади ва сувсиз спирт миқдори чиқарилади (дал). Спиртни бериб юбориш ва қабул қилиш бўйича қилинган ҳар бир операция имзолар билан тасдиқланади. Журналдаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича даврий солиштирув бухгалтерия томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт ҳажмини ўлчашда 1-синф металл мерникларнинг ҳажмий кенгайишига ТУЗАТИШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(мерникнинг белгиланган номинал сиғими бўйича аниқланган спирт ҳажмига нисбатан фоизда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерникдаги
спирт
ҳарорати, ºС
Мерник
ҳажми
кенгайишига
тузатишлар
Мерникдаги
спирт
ҳарорати, ºС
Мерник
ҳажми
кенгайишига
тузатишлар
Мерникдаги
спирт
ҳарорати, ºС
Мерник
ҳажми
кенгайишига
тузатишлар
32
+ 0,044
10
– 0,036
– 11
– 0,114
31
+ 0,040
9
– 0,040
– 12
– 0,118
30
+ 0,037
8
– 0,044
– 13
– 0,122
29
+ 0,032
7
– 0,047
– 14
– 0,125
28
+ 0,029
6
– 0,051
– 15
– 0,119
27
+ 0,025
5
– 0,055
– 16
– 0,133
26
+ 0,022
4
– 0,059
– 17
– 0,137
25
+ 0,018
3
– 0,063
– 18
– 0,141
24
+ 0,014
2
– 0,067
– 19
– 0,144
23
+ 0,011
1
– 0,071
– 20
– 0,148
22
+ 0,007
0
– 0,074
– 21
– 0,151
21
+ 0,004
– 1
– 0,078
– 22
– 0,155
20
+ 0,000
– 2
– 0,081
– 23
– 0,159
19
– 0,004
– 3
– 0,085
– 24
– 0,163
18
– 0,007
– 4
– 0,088
– 25
– 0,166
17
– 0,011
– 5
– 0,092
– 26
– 0,169
16
– 0,014
– 6
– 0,096
– 27
– 0,173
15
– 0,018
– 7
– 0,099
– 28
– 0,177
14
– 0,022
– 8
– 0,103
– 29
– 0,181
13
– 0,025
– 9
– 0,107
– 30
– 0,185
12
– 0,029
– 10
– 0,111
11
– 0,032
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мисол: спирт ҳажми 2500 дал бўлганда, мерникдаги 13 0С ва 25 0С ҳароратдаги ҳақиқий спирт ҳажми қуйидагича бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт мисдан ишланган мерниклардан ўтказилганда, тузатишлар бир ярим баробарга кўпаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир мерникдаги спирт ҳажми ва ҳарорати ишчи журналида қайд этилгандан сўнг ҳар бир мерникдаги спиртнинг ҳажми металл мерникнинг ҳажмий кенгайишига киритиладиган тузатишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерникдаги спирт ҳарорати –4°С ва киритиладиган тузатиш 0,088 бўлганда, паспорти бўйича 1000 дал сиғимга эга бўлган мерникдаги ҳақиқий спирт ҳажми қуйидагича бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1000 х 0,088
1000 – ———————————— = 999,12 дкл
100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча мерниклардаги спиртнинг ҳақиқий ҳажми ва тузатишлар Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртнинг концентрацияси аниқланади. Масалан, стакандаги спирт намунасининг ҳарорати 26,0 °С бўлганда, ўлчагич 97,5 бўлинмага чўкади. Ушбу маълумот асосида сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш жадвалларининг («Сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш жадваллари», Москва, 1979 йил нашридан фойдаланиш тавсия этилади) 4-жадвали асосида спирт концентрацияси аниқланади. Келтирилган мисол учун у 96,3 фоизни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Цистернадаги сувсиз спирт ҳажмини аниқлаш учун мерникдаги спирт ҳарорати –4°С ва концентрацияси 96,3 фоиз бўлганда сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлашнинг 5-жадвали бўйича кўпайтирувчи аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жадвалда кўпайтирувчилар фақат бутун фоизлардаги концентрациялар учун келтирилганлиги сабабли, 96,3 фоиз қиймат учун кўпайтирувчини аниқлашда интерполяция ёрдамида 0,3 фоиз учун қиймат аниқланади. Бунинг учун 97,0 ва 96,0 фоизлар учун кўпайтирувчилар олинади. Улар мос равишда 0,9946 ва 0,9842 га тенг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўпайтирувчиларнинг фарқи аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,9946 – 0,9842 = 0,0104
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,3 фоиз учун тузатиш қуйидагини ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,0104 х 0,3 = 0,00312
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай қилиб 96,3 фоиз концентрация учун кўпайтирувчи қуйидагига тенг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,9842 + 0,0031 = 0,9873
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7000 дкл х 0,9873 = 6911,1 дкл
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий жавобгар шахслар томонидан транспортда ташиш ва мерникларгача етказишдаги табиий йўқотишлар (мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари асосида) ҳисобланади. Спиртни мерникдан цистернага қуйиш билан боғлиқ йўқотишлар етказиб берувчи ташкилот ҳисобига ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт 7000 дал сиғимли 62-тоифадаги цистернага насос орқали октябрь — март ойларида қуйилганда Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари 4-бандига кўра норма 0,04 фоизга га тенг. Бунда умумий йўқотиш қуйидагини ташкил қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7000 х 0,04 % = 2,80 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспортда ташиш ва цистернадан мерникка қуйишдаги йўқотишлар қабул қилувчи ташкилот ҳисобига ёзилади ва қуйидаги тартибда ҳисобланади: 62-тоифадаги цистерна 10 кун мобайнида йўлда бўлди, Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари 9-бандига мувофиқ табиий йўқотиш қуйидагини ташкил қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,30 дал х 10 кун = 3,0 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу цистернадан насос орқали мерникка қуйиш жараёнидаги табиий йўқотиш Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари 5-бандига мувофиқ қуйидагини ташкил қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7000 х 0,07 % = 4,9 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт резервуарга 11500 мм сатҳда қуйилган. Ўлчов тасмасининг узунлигига мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ унинг ҳарорати билан боғлиқ тузатиш киритилади, яъни, спиртнинг ҳарорати –20°С бўлганда, тасма узунлигининг ҳар бир метрига — 0,48 мм тузатиш киритилиши керак. Бунда маҳсулот қуйилишининг ҳақиқий баландлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11500 – (11,5 х 0,48) = 11494,5 мм
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Калибровка жадвалга кўра, ушбу қуйилиш баландлигига 327077 декалитрга тенг ҳажм тўғри келади. Резервуар ҳажми корпус ҳароратининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгариши сабабли мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига асосан тузатишлар киритилади, яъни ҳарорат –20°С бўлганда мазкур Йўриқноманинг 13-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ тузатиш коэффициенти 0,99856 га тенг. Бунда резервуардаги спиртнинг ҳақиқий ҳажми қуйидагини ташкил қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327077 х 0,99856 = 326606,1 дкл
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўлчов бўйича резервуардаги сувсиз спиртнинг умумий миқдори (дал) спиртнинг ҳақиқий ҳажмини кўпайтирувчига кўпайтириш орқали аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326606,1 дал х 0,9999 = 326573,35 дал.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртнинг табиий йўқотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НОРМАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жараён номи, ўлчов бирлиги
Октябрь — Март
Апрель — Сентябрь
Участка ичидаги жараёнлар
1. Стационар цистерналарда сақлашда (1 м2 да спиртнинг юза қисмида буғ ҳолатида йўқотиши ҳар бир тўлиқ ой учун сувсиз спирт, декалитрда):
ёпиқ сақлаш участкасида
0,009
0,027
очиқ сақлаш участкасида
0,0171
0,0684
2. Пўлат бочкаларда сақлашда (ҳар бир тўлиқ ой учун сақланадиган спирт миқдорига фоизда. Ҳар бир суткадаги йўқотиш ойлик норманинг 1/30 миқдоридан ҳисобланади)
0,10
0,12
3. Ташкилотда бир марталик кўчиришда кўчирилган сувсиз спиртга фоизда:
насос орқали қуйилганда
0,025
0,035
ўз оқими билан қуйилганда
0,015
0,025
Ташиш жараёнлари
4. Темир йўл цистернасига ва автоцистернага мерникдан қуйганда (сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда):
7. Темир йўл цистернасида ташишда темир йўл цистернасидан бошқа издаги темир йўл цистернасига қуйишда, шунингдек авария ҳолатида бир темир йўл цистернасидан бошқасига ёки идишга қуйишда (ўтказиладиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)
ҳар бир ҳақиқатда босиб ўтилган километрга, лекин 0,07 дан кўп эмас
0,0007
кўп эмас
ҳар бир ҳақиқатда босиб ўтилган километрга, лекин 0,08 дан кўп эмас
9. Темир йўл цистерналарида ташишда спиртнинг темир йўл цистерналарида ҳар бир суткада туриши учун (спиртнинг цистернага/дан қуйиш/тўкиш куни 1 сутка деб ҳисобланади) сувсиз спирт декалитрда:
юк кўтариши 20 тн бўлган
0,135
0,175
юк кўтариши 50 тн бўлган
0,27
0,31
юк кўтариши 60 тн бўлган
(тури 25, 53 ва 62)
0,30
0,32
10. Темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали пўлат бочкаларда ташишда (ҳар бир суткада сувсиз спирт миқдорига фоизда)
0,01
Ташишдаги тўлиқ даврда 0,10 дан кўп эмас
0,015
Ташишдаги тўлиқ даврда 0,15 дан кўп эмас
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Спирт шикастланган цистернада ёки пломбаси бузилган ҳолатда етиб келганда йўқотиш нормаларининг 9-банди асосида йўл қўйилган табиий йўқотиш ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Спиртни қабул қилишда спирт миқдори мерникдан ўтказиш орқали аниқланади. Бунда, жўнатилган ва қабул қилинган спирт ўртасидаги фарқ ташишдаги табиий йўқотиш нормаси ва спиртни цистерналардан қуйиб олиш вақтидаги табиий йўқотиш нормасидан ошмаса, сувсиз спирт миқдори тўла ҳажмда етказилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Йўқотиш нормалари рухсат этилган даражанинг юқори кўрсаткичи ҳисобланиб, фақатгина спиртнинг амалда камомади мавжудлигида қўлланилади. Йўқотиш нормалари асосида амалдаги йўқотишларни аниқламай туриб спиртни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртнинг табиий йўқотишларини ҳисоблаш бўйича мисол
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер усти резервуарида 315000 дал спирт 10 йил сақланган, буғланиш сатҳи юзаси 283 м2 ни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртни мерникдан насос ёрдамида резервуарга қуйиш вақтидаги табиий йўқотишларини ҳисоблашда, мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган жадвалнинг 3-бандига мувофиқ кўчирилган спирт миқдорининг 0,025 фоизга тенг бўлган табиий йўқотиш нормаси олинади ва мазкур жараёнда йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315000 х 0,025% = 78,75 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт буғланиш сатҳи 283 м2 бўлган очиқ резервуарда 10 йил сақланган, улардан: октябрдан мартгача 62 ой ва апрелдан сентябргача 58 ой.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда: табиий йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёз мавсумида (апрель — сентябрь) сақланганида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,0684 дал/м2 х 283 м2 х 58 ой = 1122,72 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиш мавсумида (октябрь — март) сақланганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,0171 дал/ м2 х 283 м2 х 62 ой = 300,04 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртни бериб юборишдаги табиий йўқотишлар уни резервуардан оралиқ идишига қуйиш ва ундан ўз оқими билан мерникка қуйиш йўқотишларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўқотишлар мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган жадвалнинг 3-бандига мувофиқ, спиртни ёз мавсумида насос ёрдамида резервуардан оралиқ идишига қуйишда спиртнинг табиий йўқотиш нормаси 0,035 фоиз, спиртни ўз оқими билан оралиқ идишидан мерникка қуйишда эса 0,025 фоизни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, спиртни резервуардан мерникларга қуйишдаги йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315000 : 100 х (0,035% + 0,025%) = 189,00 дал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервуарни тозалашдан сўнг ҳисобдан чиқарилиши мумкин бўлган спиртнинг энг катта миқдори қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишдаги йўқотишлар йиғиндисига тенг бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78,75 + 1122,72 + 300,04 + 189,00 = 1690,51 дал.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 12-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пўлат ўлчов тасмаси узунлигига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗАТИШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасма ҳарорати, ºС
Тасма узунлигининг ҳар метрига тузатиш, мм
+ 30
+ 25
+ 20
+ 15
+ 10
+ 5
0
– 5
– 10
– 15
– 20
– 25
– 30
+ 0,12
+ 0,06
0,00
– 0,06
– 0,12
– 0,18
– 0,24
– 0,30
– 0,36
– 0,42
– 0,48
– 0,54
– 0,60
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 13-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервуар корпуси ҳароратидан келиб чиқадиган тузатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОЭФФИЦИЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпус
ҳарорати
ºС
Тузатиш
коэффициенти
Корпус
ҳарорати
ºС
Тузатиш
коэффициенти
Корпус
ҳарорати
ºС
Тузатиш
коэффициенти
–30
0,998200
–9
0,998956
11
0,999676
–29
0,998236
–8
0,998992
12
0,999712
–28
0,998272
–7
0,999028
13
0,999748
–27
0,998308
–6
0,999064
14
0,999784
–26
0,998344
–5
0,999100
15
0,999820
–25
0,998380
–4
0,999136
16
0,999856
–24
0,998416
–3
0,999172
17
0,999892
–23
0,998452
–2
0,999208
18
0,999928
–22
0,998488
–1
0,999244
19
0,999964
–21
0,998524
0
0,999280
20
1,000000
–20
0,998560
1
0,999316
21
1,000036
–19
0,998596
2
0,999352
22
1,000072
–18
0,998632
3
0,999388
23
1,000108
–17
0,998668
4
0,999424
24
1,000144
–16
0,998704
5
0,999460
25
1,000180
–15
0,998740
6
0,999496
26
1,000216
–14
0,998776
7
0,999532
27
1,000252
–13
0,998812
8
0,999568
28
1,000288
–12
0,998848
9
0,999604
29
1,000324
–11
0,998884
10
0,999640
30
1,000360
–10
0,998920
—
—
—
—
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 14-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______________________ Oz DSt, ГОСТ га мувофиқ ______ л миқдорда ўртача намуна олинди, _________________________________________________________________ тоза ва қуруқ
(шиша идишлар сони ва ҳажми)
шиша идишларига қуйилди, ташкилот лабораториясининг Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига _____________ рақами остида қайд этилди.
Намуна солинган шиша идишлар ________________________ тиқин билан зич ёпилди,
(қандай тиқин)
шиша идишларга этикетка ёпиштирилди, тиқинлар _________________________________ билан ______________________________
(нима билан ўралгани кўрсатилсин)
ўралган ва ______________________ташкилоти муҳри билан муҳрланган, низоли ҳолат учун таҳлил ўтказиш учун, ________________________ лабораторияга сақлаш учун топширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 15-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Z-37-сонли шакл)
Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш КИТОБИ
Намуна рақами
Намуна олиш санаси
Намуна олиш далолатномаси рақами
Спирт нави
Намуна сони
Намуна миқдори
Цистерна рақами
Таҳлил учун мустақил лабораторияга берилган
Сақлаш участкасига қайтарилган спирт миқдори
Сақлашни бекор қилиш далолатномаси санаси ва рақами
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби ва шартлари тўғрисидаги йўриқномага 16-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Z-36-сонли шакл)
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ташкилот раҳбари «_________» 20 ___ йил «____» ____________
Низоли ҳолат учун намуналарни сақлашни бекор қилиш ҳақида ДАЛОЛАТНОМА
20 ___ йил «____» ______________
Биз, қуйида имзо қўювчилар: бош муҳандис ___________________ лаборатория мудири ______________________________________ ва сақлаш участкаси бошлиғи _________ 20___ йил «____» ____________ қуйидаги низоли ҳолат учун намуналарни _______________________________________________________________
(маҳсулот номи)
сақлаш бекор қилингани ҳақида ушбу далолатномани туздик.