09.03.2004 йилдаги 113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2004 йилдаги 113-сон
Kuchga kirish sanasi
09.03.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва республиканинг сафарбарлик тайёргарлигини янада такомиллаштириш, стратегик ва сафарбарлик аҳамиятига эга бўлган захиралар шаклланиши жараёнларининг давлат бошқарувини мақбуллаштириш юзасидан ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси («Ўздавзахира» қўмитаси) этиб қайта ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда давлат стратегик захирасида моддий бойликлар тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилишининг йиллик ҳажмларини аниқлаш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш.

3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 августдаги 193-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавзахира» қўмитаси раисига бир нафар ўринбосарга ва етти кишидан иборат таркибда ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавзахира» қўмитаси раисига марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг чекланган белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавзахира» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавзахира» қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар ихтиёрида мавжуд асосий воситалар, шу жумладан улар эгаллаб турган ер участкалари билан биргаликда бинолар ва иншоотлар сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, «Ўздавзахира» қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублилигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси («Ўздаврезерв»)ни ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 4 февралдаги 43-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 августдаги 193-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 августдаги 193-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда қўмита деб юритилади) давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини (кейинги ўринларда матнда давлат захираси деб юритилади) шакллантириш, сақлаш ва захираларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус вакил қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қўмита тизимига унга қарашли қуйидаги ташкилотлар киради: «Магнит» комбинати (Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри), «Марказий» комбинати (Тошкент шаҳри), «Илғор» комбинати (Самарқанд вилояти, Жума шаҳри), «Озодлик» комбинати («Самарқанд вилояти, Булунғур шаҳри), «Имкон» ДУК (Тошкент шаҳри).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 208-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 321-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қўмита ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўмита ва унга қарашли давлат стратегик захирасининг моддий бойликларини сақлаш ташкилотлари сафарбарлик органларига тегишлидир ҳамда хавфсизлиги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланадиган, муҳимлигига кўра тоифалаштирилган объектлар рўйхатига киради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўмита ва унга қарашли ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек қўмита тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қўмитага ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджетидан ва қонунчиликда тақиқланмаган бюджетдан ташқари манбалардан амалга оширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмита ва унга қарашли ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига (шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига), Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда давлат стратегик захирасида моддий бойликлар тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилишининг йиллик ҳажмларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини доимий назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қўмита ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик захирасида моддий бойликлар ҳаракатининг (тўплаш, янгилаш, алмаштириш, чиқариш) йиллик ҳажмларини шакллантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик захираси товарлари ва маҳсулотлари тўпланиши, жойлаштирилиши, сақланиши ва чиқарилишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари моддий бойликлари билан ишлашда қонун бузилишлари аниқланганда қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш бўйича харажатлари молиялаштирилишини, шунингдек қўмита таркибий бўлинмалари фаолияти молиялаштирилишини белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидаги моддий бойликлар тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни, уларни тўплашга доир топшириқлар бажарилиши ҳамда давлат стратегик ва сафарбарлик захирасига қайтарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра давлат захиралари масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ўзига қарашли ташкилотлар орқали ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари ҳажмларига ва уларни сақлаш учун жойлаштириш жойларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил равишда ёки ўзига қарашли ташкилотлар орқали, шунингдек вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар орқали давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари товарлари ва маҳсулотларини харид қилишни (импорт ҳам шу жумлага киради) ва реализация қилишни (экспорт ҳам шу жумлага киради) белгиланган тартибда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларда давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари моддий бойликларининг ҳисоби тўғри юритилиши, тўпланиши, сақлаш шароитлари таъминланиши, уларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва улардан фойдаланиш таъминланиши юзасидан белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари корхоналарда масъулиятли сақланишини текшириш учун зарурат бўлганда, белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, ихтисослаштирилган ташкилотларнинг мутахассисларини (шу жумладан пулли асосда) жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгиланиши керак бўлган маҳсулотлар ўз вақтида чиқарилиши (шу жумладан қайта ишланиши) чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қўмита ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита раисининг бир нафар ўринбосари бўлади белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита раиси меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қўмита раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган сони доирасида қўмита тузилмасига ўзгартиришлар киритади, унинг марказий аппарати штат жадвалини, шунингдек қўмита марказий аппарати ва унга қарашли ташкилотларнинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмитага қарашли ташкилотларнинг тузилмасини ва улар тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмита марказий аппарати ходимларини, қўмита тизимига кирадиган унга қарашли ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолиятининг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлашни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қўмита қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 288-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарорининг 1 ва 5-бандларидаги «Ўздаврезерв» сўзи «Ўздавзахира» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида» 2003 йил 11 ноябрдаги 500-сон қарорига 3-иловадаги «Ўздаврезерв» сўзи «Ўздавзахира» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 118-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2012 й., 28-сон, 321-модда; 2016 й., 24-сон, 288-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)