1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА УЛАРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ОИД БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН БЕРИШГА ДОИР МАТЕРИАЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги меъёрий ҳужжатларни «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этган Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи Давлат ҳужжатининг ҳамда ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат ҳужжатининг намуналари, шунингдек, уларни тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва бериш тартиби 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992-1993 йиллар мобайнида илгари колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига берилган ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги давлат ҳужжатларига алмаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993-1995 йиллар мобайнида ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги давлат ҳужжатларини тайёрлашни ва ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга беришни таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги тузилаётган колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўзга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер бериш билан бирга ерлардан доимий фойдаланиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари берилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Илгари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари олган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилган ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи эски намунадаги давлат ҳужжатлари ҳақиқий деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тасдиқланган Низомга мувофиқ кадастр баҳолаш даражасидаги суғориладиган ерлар «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида белгиланган алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Фойдаланиш учун ер участкаси бериш тўғрисида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан илтимосномалар топшириш ва шу илтимосномаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1971 йил 27 августдаги 413-сон қарори (ЎзССР ҚТ. 1971 й., 8-сон, 53-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 27 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга беришга доир материалларни расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ер участкаларини эгаликка ва фойдаланиш учун бериш ерни ажратиш тарзида амалга оширилади. Ер участкасини ажратиш — ерларни олиб қўйиш ва уларни эгаликка ва фойдаланишга топшириш борасидаги ер тузиш ҳаракатларини аслида (шу жойда) чегараларни белгилаш, муайян белгилар воситасида уларни ўзга ер майдонларидан ва фойдаланилмаётган ерлардан ажратиб қўйиш ҳамда ердан фойдаланувчига ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни қамраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ер участкаларини қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжларга ажратиш одатда икки босқичда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқичда корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуришни лойиҳалаш учун ҳамда бу ишларни келишиб олиш учун ер участкаси танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқичда лойиҳалаш ишлари якунлангач ва қурилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингач ер участкаси ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш учун, амалдаги типовой лойиҳаларга кўра алоҳида бинолар ва иншоотларни қуриш учун ер участкалари ажратиш зарур бўлган ҳолларда ер участкаларини танлаш ва уларни ажратишга доир материаллар бир пайтнинг ўзида — бир босқичда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қурилишни лойиҳалаш учун танланган ер участкасини келишиб олиш, уни олиб қўйиш ва фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва давлат бошқарувининг маҳаллий идоралари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ва давлат бошқарувининг маҳаллий идоралари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва давлат бошқаруви маҳаллий идораларининг ихтиёрига ўтказилган қурилишни лойиҳалаш учун танланган ер участкаларини келишиб, уни олиб қўйиш ва фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги масалани ўз муҳокамаларига қабул қилишга ва ҳал этишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Техник, иқтисодий, экологик, санитария ва бошқа талаблар, шунингдек, ерлардан унумли фойдаланишга ва уни муҳофаза қилишга, корхоналар, бинолар, иншоотларни жойлаштиришга доир талаблар амалдаги қонун ҳужжатларида, хўжаликлараро ер тузилишига доир йўриқнома кўрсатмаларда, қурилишнинг экологик стандартлари, нормалари ва қоидаларида, бошқа норматив актлар ва ҳужжатларда белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бошқа мустақил давлатларнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер участкалари ажратиш ана шу юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан битимига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимда ер қандай мақсадлар учун ва қандай муддатга берилаётганлиги, ерни бериш шартлари, ўзаро мажбуриятлар ва битимнинг амал қилиш муддати, ҳар икки томоннинг манфаатларига дахлдор бўлган бошқа масалалар қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимни бир томондан ер участкаси берилаётган тегишли мустақил давлат бирлашмаси, корхонаси, муассасаси ёки ташкилотининг раҳбари, иккинчи томондан эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси вакил қилган шахс имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ҚУРИЛИШ ОБЬЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИ ТАНЛАШГА ДОИР МАТЕРИАЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган мақсадлар учун фойдаланишга ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шу ҳақда сўралаётган ер участкаси қаердалигига қараб тегишли ноҳиянинг ҳокимига ариза йўллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона, бино ва иншоот жойлашиши керак бўлган маъмурий ноҳия олдиндан белгиланиши зарур бўлган ҳолларда, шунингдек, икки ва ундан ортиқ ноҳия ҳудудида жойлашиши керак бўлган корхона, бино ва иншоотни қуриш чоғида фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш хусусидаги илтимоснома вилоят ҳокимига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг фойдаланиш учун ер участкаларини шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ аҳоли пунктларидан, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари эгалигида бўлмаган майдонлардан ажратилишини сўраб берилган аризалари, шунингдек, халқ депутатлари қишлоқ ёки посёлка кенгашлари ижроия қўмиталарининг ихтиёрига берилган захирадаги ерларни ажратиш тўғрисидаги аризалари тегишли равишда халқ депутатлари қишлоқ, посёлка ёки шаҳар Кенгашларининг ижроия қўмиталари орқали қўзғатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вилоят ҳокими беш кунлик муддат ичида аризани қараб чиқади ва уни тегишли ноҳия ҳокимига йўллайди ёки вилоятнинг доимий ҳаракатдаги комиссиясига корхона, бино ва иншоот жойлаштириладиган ерни аниқлашни ҳамда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари олиб бориладиган ер участкасини танлашни топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фойдаланишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги аризада ушбу майдон қайси мақсадларга ва қайси муддатга зарур эканлиги, у жойлашган ер ва зарур бўладиган майдонининг саҳни асосланган бўлиши, лойиҳалаш ва қурилиш бошланишининг тахминий муддатлари кўрсатилган бўлиши ҳамда уларга ер ажратилиши зарурлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан, тегишли вазирлик, давлат қўмитаси, идора ёки жамоат ташкилотининг объект қурилиши тўғрисидаги қароридан кўчирма илова қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона, бино ва иншоот фойдали қазилмалар ва ер ости сувлари бўлган майдонларга жойлашган ҳолларда аризага тоғ назорати давлат идорасининг, сув хўжалиги идораларининг, ҳудудий геологик ташкилотларнинг ҳамда табиатни муҳофаза қилиш идораларининг ушбу объектларни қуришга рухсат этилганлиги тўғрисидаги хулосалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фойдаланишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги аризаларини қараб чиқиш учун, ер участкаларини танлаш юзасидан таклифларни, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрадиган зарарларни баҳолаш учун, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ҳажмларини аниқлаш учун ҳокимларнинг фармойишига биноан доимий ҳаракатдаги комиссиялар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида экологик оқибатларга олиб келмайдиган ҳамда битта маъмурий ҳудуд доирасидан чиқмайдиган корхоналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш учун ер участкасини танлаш ноҳия комиссияси, қолган ҳолларда эса вилоят комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда ўта йирик ва экологик жиҳатдан мураккаб корхоналар ва иншоотларни лойиҳалаш учун вилоят ҳокимларининг илтимосномасига биноан ер участкасини танлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузиладиган республика комиссияси амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вилоят ва ноҳия комиссиялари таркибига тегишли равишда вилоят ёки ноҳия ҳокимининг ўринбосари (комиссия раиси), давлат табиатни муҳофаза қилиш идораларининг, ер тузиш хизматининг, меъморчилик ва шаҳарсозлик идораларининг, ёнғинга қарши назоратнинг, сув хўжалигининг, молия идоралари ва бошқа манфаатдор муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Илтимосномани қараб чиқиш даврида комиссия таркибига бундан ташқари ер участкалари берилаётган ва ерларидан участкалар олиб қўйилаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси таркибига Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари (комиссия раиси), давлат санитария назорати идораларининг, табиатни муҳофаза қилиш идораларининг, ер тузиш хизматининг, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва маҳкамаларининг вакиллари киритиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер участкаларини танлаш ишларини бажараётган давлат ер тузиш идоралари Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунига, бошқа қонунлар ва норматив актлар ҳамда ушбу Низомга амал қилган ҳолда, ноҳия планлаштириш лойиҳаларига, ноҳиялар ва вилоятларнинг ер тузишига, схемалар, хўжаликлараро ва хўжаликнинг ички ер тузиш лойиҳаларига, мелиорациялаш ва сув хўжалигини ривожлантириш схемаларига, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва бошқа қишлоқ аҳоли пунктларини планлаштириш ва қуриш бош планларига, ер кадастри, тупроқ, геоботаник ва тадқиқотнинг бошқа кўринишлари берган маълумотларга суянган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш учун биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланмаган ёки қишлоқ хўжалиги юритишга яроқсиз бўлган ёхуд энг ёмон сифатли қишлоқ хўжалиги майдонларидан ер участкалари ажратишни ўрганади ва шу имкониятни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари қишлоқ хўжалиги майдонларидан ва ўрмон фондидан ажратилган ҳолларда суғориладиган энг маҳсулдор ерларни иложи борича сақлаб қолиш зарурлигини, мавжуд ҳудудларни, экологик мувозанатни яхшилаш ва сақлаб қолишни, эрозия жараёнларини, ерни ботқоқликка айланишдан сақлаб қолиш заруратини ҳисобга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат объектлари ва коммуникацияларни иложи борича жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўзларида қолган ерлардан фойдаланишларида ноқулайлик туғдирмаган ҳолда, шунингдек, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишга халақит бермаган ҳолда жойлаштириш имкониятларини излаб топади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрган зарарнинг, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни рекультивациялаш (қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқ хўжалиги юритиш учун ёки ўзга мақсадларда) зарурлигини ва уларнинг йўналишини, тупроқнинг ҳосилдор қатламини олиш, унинг қуввати ва уларни вақтинча тўплаш зарурлигини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган бинолар ва иншоотлар теварагида ҳимояловчи, санитария ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини ўрнатиш, улардан фойдаланиш, қурилаётган объектлардан фойдаланишни қийинлаштираётган ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган бинолар ва иншоотларни бузиб ташлаш ёки кўчириш режимларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг эгалигидаги ёки фойдаланишида бўлган ерларда корхоналар, бинолар ва иншоотлар жойлаштирилганда фуқароларнинг розилигига биноан бошқа ердан ана шу ерга тенг бўлган ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги ҳамда ер участкаси бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкалари, бинолар, ишлаб чиқариш ва ўзга қурилишларни қуриб бериши тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерлари олиб қўйилаётганлиги муносабати билан бинолар ва иншоотларни бузиш зарур бўлган ҳолларда ана шу ер участкаси ажратиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан уларнинг хоҳишига кўра янги жойда олиб қўйилаётган ерлар ўрнига янги уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа биноларни қуриб бериш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерлар ажратилаётганида олиб қўйилаётган ерлар ўрнига янги ерларни ўзлаштириш имкониятларини ва бунинг тахминий қийматини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Корхоналар, бинолар ва иншоотларни жойлаштириш учун бир неча вариантлардаги ер участкалари танланади, уларнинг чегаралари план-картографик материалларга туширилади, ҳар бир вариант бўйича участканинг умумий саҳни ҳамда майдондаги унинг таркиби белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
План-картографик материалларда илгари қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ва хўжалик ички қурилиши учун ажратилган барча участкаларнинг чегаралари кўрсатилади, танланаётган ер участкаларига яқин бўлган гидромелиоратив ва бошқа инженерлик тармоқларининг жойлашуви кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
План-картографик материаллар комиссия аъзоларининг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ер участкаси жойлашадиган вариантларни қиёслаш мақсадида буюртмачи томонидан инженерлик тадқиқотлари ёки текширув материаллари, зарур майдоннинг саҳни асосланган маълумотлар, сувдан фойдаланиш ва сувни ўтказиш шартларини; жойлаштирилаётган объект атроф-муҳитга қай даражада таъсир этишини асослаб берувчи маълумотлар ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Атрофига муҳофазалаш, санитария ва ҳимоя зоналари белгиланадиган бинолар ва иншоотлар қурилиши учун ер участкаларини танлаш чоғида айни пайтда ана шу зоналарнинг тахминий чегаралари ҳамда уларнинг ўрнатилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрадиган зарар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ҳажми аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат ер тузиш ташкилоти тақдим этган ер участкасини танлашга доир материаллар тегишли доимий комиссия томонидан қараб чиқилади. Қараб чиқиш натижалари акт билан расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар қайд этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдонлар бўйича бонитет баллари кўрсатилгани холда ер участкаларига қисқача тавсиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларида қурилишлар, иншоотлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг ва бошқа объектларнинг, кўп йиллик кўчатларнинг бор ёки йўқлиги, уларнинг қиймати, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрган зарар суммаси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни кўчириб олиб келиш чоғида ер участкалари билан таъминлаш ва турар-жойлар ҳамда иморатларни қуриш масалалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу объектни кам ҳосилли ерларда жойлаштиришнинг иложи йўқлигини асослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинаётган вариант ва объектни участкада жойлаштириш шартлари хусусида комиссиянинг хулосалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари беришнинг атроф-муҳитни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш, чиқиндилар ва бошқа захарли моддалар кўмиб ташланган ерларни қўриқлашга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни рекультивациялаш зарурлиги ва унинг йўналишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқнинг ҳосилдор қатламини олиш зарур эканлиги, унинг қуввати ва вақтинчалик тўпланадиган жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия аъзоларининг хоҳишига кўра бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ер участкасини танлаш бўйича қабул қилинган вариант ва уни ажратиш шартлари жамоа хўжаликлари ва кооперативларда — жамоа хўжаликлари ва кооперативларнинг умумий йиғилишида ёки жамоа хўжаликлари, кооперативлар аъзоларининг умумий йиғилишида ёки колхозчилар, кооператив аъзоларининг ваколатли вакиллари йиғилишида келишилади, давлат хўжаликлари, ўрмон хўжаликлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида — уларнинг маъмурияти ва меҳнат жамоаси аъзолари билан келишилади; хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларда — қатнашчи хўжаликларнинг ваколатли вакиллари йиғилишида келишилади. Бунда энг аввалги ер эгаси ва ердан фойдаланувчи билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ер участкасини танлаш материаллари ва уни ажратиш шартлари давлат бошқаруви маҳаллий идораларига тасдиқлаш учун тақдим қилинишидан аввал қуйидагилар билан келишилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларидан майдон олиб қўйилаётган жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг юқори бошқарув идораси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат санитария ва ёнғинга қарши назорат идоралари табиатни муҳофаза қилиш, ер тузиш хизмати билан, агар объект суғориладиган ерларда жойлашган бўлса — сув хўжалиги идоралари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, бинолар ва иншоотлар курортларнинг, қўриқхоналарнинг миллий боғларнинг, сув манбаларининг, сув ҳавзаларининг, дарё, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, селетрактларнинг, магистрал қувурларнинг, темир йўл ва автомобиль йўлларнинг, электр узатгич ва алоқа линияларининг, табиат, тарих, маданият, давлат ёдгорликларини сақлаш минтақаларининг муҳофаза зоналарига, шунингдек аэродром теварагида ҳамда чиқиндилар ва бошқа захарли моддалар кўмиб ташланган ерларга жойлаштирилганда — мазкур иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотлар билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ер участкасини танлаш материаллари келишиб олиш учун юборилган давлат санитария ва ёнғинга қарши назорат идоралари, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уларни қараб чиқадилар ҳамда 10 кун муддат ичида ўзларининг асосланган хулосаларини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Халқ депутатлари тегишли қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитаси муҳокамасига киритиладиган корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишини лойиҳалаш учун ер участкаларини танлашга оид материалларда қуйидагилар бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ушбу Низом II бўлимининг 4-бандида кўрсатиб ўтилган зарур иловалар билан бирга ер сўраб ёзган аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссиянинг ер участкасини танлашга доир ҳужжати ва ер эгалари ҳамда ердан фойдаланувчилар кўрган зарар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришига етказилган зиённи санаб чиқилганлиги ҳақидаги ҳужжат — график материал илова қилинган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерлари олиб қўйилаётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг иқтисодий кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низом II бўлими 12 ва 13-бандларида кўрсатиб ўтилган келишиб олиш материаллари ва хулосалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишини лойиҳалаш учун ер участкаларини танлаш материаллари ерларни ажратиш лойиҳаларини тасдиқловчи идоралар томонидан ушбу Низом III бўлимининг 12—16-бандларига мувофиқ тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ер участкасини танлаш материалларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар акс эттирилган бўлмоғи лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси кимга, қайси мақсадлар учун ва қандай муддатга (агар ерлар вақтинча фойдаланиш учун берилаётган бўлса аниқ муддати кўрсатилади) берилаётганлиги, шунингдек, ери олиб қўйилиши кутилаётган ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар бўйича майдонга нисбатан берилаётган ер участкасининг умумий саҳни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва бошқа ташкилотлар кўрган зарарларнинг ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча фойдаланиш учун берилган ерларни рекультивациялаш зарурлиги, уларни аввалги ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга қайтариш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқнинг ҳосилдор қатламини олиш зарурлиги, унинг қуввати ва уни вақтинчалик тўплаш жойи (ёки масофаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни муҳофаза қилиш, экологик ва бошқа шартлар, талаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ер участкаларини танлаш материалларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирадиган ҳолларда, материаллар Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади, вазирлик эса 1 ой муддат ичида уларни қараб чиқади, ўз хулосаларини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тегишли идораларнинг танланган ер участкаларини келишиш ҳақидаги ва корхоналар, бинолар ҳамда иншоотларнинг қурилишини лойиҳалашга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарори ерларни эгаллаб олиш ва улардан фойдаланиш учун асос бўла олмайди. Эгаликда ёки фойдаланишда бўлган ер участкаси шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилгандан кейингина берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун танланган ер участкаларида ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар харажатлаб қўйган капитал маблағлар икки йил давомида ёки узайтирилган давр ичида тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қурилиш объектларини лойиҳалашга бериладиган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати рухсатнома берилган кундан бошлаб икки йил деб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу шартга риоя этишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда корхона, муассаса ва ташкилотлар лойиҳалашга рухсат берган идорадан муддатни узайтиришни ўз вақтида илтимос қилишлари керак. Муддат тугагунга қадар ҳам илтимоснома берилмаган бўлса, объект қурилишини лойиҳалаш ҳуқуқи ўзининг юридик кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЕРЛАРНИ АЖРАТИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона, бино ёки иншоот қурилишининг лойиҳаси тасдиқланиб унинг амалга оширилиши учун маблағ ажратилгач, корхона, муассаса ва ташкилот объект қаерда жойлашган бўлса, шу ердаги давлат бошқарувининг маҳаллий идорасига доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун ер участкаси сўраб ариза берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган ер участкасини танлашга доир материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг бош планидан нусха, унда қурилишнинг навбати кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарларни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини, ерни рекультивациялашга, тупроқнинг маҳсулдор қатламини олиш ва тўплашга боғлиқ харажатларни қоплашга етарли маблағ борлигини тасдиқловчи қурилишнинг ички титул рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни пул билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш лойиҳасининг давлат, санитария ва ёнғинга қарши назорат идоралари билан ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан келишилганлиги тўғрисидаги материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ер ажратиш лойиҳаси ер участкаси танлаш хусусидаги материаллар ҳамда объект қурилишининг бош плани асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун шу заруратнинг амалий жиҳатига қараб, қоида тариқасида шу ерларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олинганидан кейин ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ер вақтинчалик фойдаланиш учун (қурилиш давом этадиган муддатга) берилаётганида ер бериладиган муддат аниқ кўрсатилади. Фойдали қазилмалар ишланиш учун, қурилиш олиб бориш учун ва ўзга ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва овчилик ерлари уларга эҳтиёж бўлмай қолгач корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз ҳисобларидан уларни қишлоқ хўжалигида, ўрмон ва балиқ хўжалигида фойдаланиш учун мумкин бўлган ҳолатга келтирадилар, ушбу ишлар бошқа майдонларда амалга оширилган ҳолларда эса — бу ерлар қайси мақсадга мўлжалланган бўлса, шу мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик фойдаланиш учун берилган ерлар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан белгиланган муддатда қайтарилмаса, давлат бошқарувининг маҳаллий идоралари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ерни ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга қайтаришлари мумкин. Фойдаланиш муддати узайтирилганда ўз навбатида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришига нобудгарчилик қўшимча тарзда ундирилади, шундан сўнг вақтинчалик фойдаланиш учун ажратилган ердан келгусида ҳам фойдаланишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мавжуд корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш учун ер ажратилган тақдирда, шунингдек, фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб чиқариш учун ер ажратилган тақдирда илгари ажратилган ерлар текширувдан ўтказилади, улар тўғри мақсадда фойдаланилганлиги текширилади, шунингдек, фойдаланилган ерлар рекультивация қилинганлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ерлар одатда илгари вақтинча фойдаланиш учун ажратилган ерлар фойдаланиш учун яроқли холга келтирилганидан кейин ҳамда шу ерлар эгаларига ва ундан фойдаланувчиларга қайтарилгандан кейингина ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бино ва иншоотлар қурилиши учун ер ажратишга оид материаллар расмийлаштирилганда, агар улар атрофига муҳофазалаш, санитария ва қўриқлаш зоналари ўрнатиладиган бўлса, айни бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ана шу зоналарни ўрнатишга оид материаллар хам расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга етказилган, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришига етган зиённинг ҳажми аниқланади. Бундай пайтда яроқсиз ерларни рекультивациялаш, тупроқнинг ҳосилдор қатламини олиш ва бир жойга жамлаш тадбирлари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришига етган зиённи қоплашда кўзда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан ер берилган корхона, муассаса ва ташкилот давлат бошқарувининг маҳаллий идораларига ана шу тадбирларни амалга ошириш қиймати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўртасидаги фарқни тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ер участкалари ажратиш лойиҳаларини қараб чиқиш ва келишиш жамоа хўжаликларида — жамоа хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилишида ёки жамоа аъзолари ваколатли вакилларининг йиғилишида; давлат хўжаликларида, ўрмон хўжаликларида, бошқа давлат ва жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида — уларнинг маъмурияти ва меҳнат жамоаси вакиллари томонидан; хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларда — қатнашчи бўлмиш хўжаликларнинг ваколатли вакиллари йиғилишида; кооперативларда — кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида ҳал этилади. Ижарачилар ва деҳқон хўжаликларининг ерлари давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун олинган тақдирда уларнинг розилиги ҳамда олиш шартларини келишиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларда — қатнашчи бўлмиш хўжаликларнинг ваколатли вакиллари йиғилишида; кооперативларда — кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида ҳал этилади. Ижарачилар ва деҳқон хўжаликларининг ерлари давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун олинган тақдирда уларнинг розилиги ҳамда олиш шартларини келишиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қараб чиқиш протоколида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам қайд этилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қандай муддатга (доимий фойдаланишгами ёки вақтинчалик фойдаланиш учунми?) бериляпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
участканинг ер турлари бўйича умумий майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгаси ёки ердан фойдаланувчига ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ер ажратилаётганда унинг ўрнини қоплаш учун ўзлаштирилиши ёки мелиоратив жиҳатдан яхшиланиши керак бўлган майдон белгиланади ва бу ишларнинг тахминий қиймати аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ажратилган участкадан хўжаликларнинг кўчирилиши кўзда тутилаётган бўлса, уларнинг миқдори, кўчириш шартлари, фуқароларнинг ёрдамчи қурилишлари ва уйларини кўчириш шартлари, улар жойлаштириладиган янги ер ҳамда фуқаролар қайси ерлар ҳисобидан янги томорқа участкаларига ёки янги уйларга эга бўлишлари белгиланади. Ана шу қурилишлар ва иншоотларнинг қиймати техник инвентаризациялаш бюросининг комиссияси томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ерларни ажратиш лойиҳалари ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишгач, қуйидагилар билан келишилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси олиб қўйилаётган жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юқори бошқарув идоралари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат санитария ва ёнғинга қарши назорат идоралари, табиатни муҳофаза қилиш, ер тузиш хизмати, сув хўжалиги (агар уларнинг манфаатларига дахл этилаётган бўлса) идоралари билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаси электр узатгич ва алоқа линияларининг, темир йўл ва автомобиль йўллари, магистраль қувур йўлларининг муҳофаза зоналари, аэродромлар ва бошқа объектлар теварагида, дарёларнинг, сув ҳавзаларининг, магистраль каналларнинг ва коллекторларнинг, сув таъминоти ва минерал сув манбалари теварагида корхона, бино ва иншоотлар қуриш учун ажратилаётган бўлса ана шу ер участкасини ажратиш лойиҳаси мазкур объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари давлат хўжаликлари, ўрмон хўжаликлари ҳамда республика миқёсидаги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бўйсунадиган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг эгалигидаги ерлардан олинганда материаллар тегишли вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат бошқаруви идоралари муҳокамасига киритиладиган ер ажратиш лойиҳаси қуйидаги материаллардан иборат бўлмоғи лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳага изоҳ берувчи илова;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низом III бўлимининг 8 ва 10-бандларида кўзда тутилган келишилган ҳужжатлар, хулосалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитасининг ер ҳисоб-китоби юритиладиган ҳужжатидан кўчирмага мувофиқ кўчирилаётган фуқаролар хўжаликларининг рўйхати, уларнинг янги томорқа хўжаликлари ва уларга берилган уй-жойлар кўрсатилгани ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрадиган зарарларни баҳолаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш актлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ер ўрмон хўжалиги корхоналари эгалигидаги майдондан олинаётган бўлса ажратилаётган ер участкасини техник жиҳатдан текшириш ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одатда 1:10000 масштаб бўйича ажратилаётган ер участкасининг график лойиҳаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ажратиш лойиҳасига объект қурилиши учун ер участкасини танлаш материаллари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг ихтиёрига берилган захира ерларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси саҳнидан ва майдонлар туридан қатъи назар, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг таркибига кирмайдиган қишлоқ аҳоли пунктлари доирасидаги ерларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитаси ер ажратиш лойиҳасини тасдиқлайди ва агар ўз ихтиёрида бўлса, лойиҳани натурага кўчириш учун ҳамда ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни топшириш учун қайтариб беради, қолган ҳолларда эса лойиҳа ноҳия ҳокимининг муҳокамасига йўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Шаҳар ҳокими ва халқ депутатлари посёлка Кенгаши ижроия қўмитасининг тасарруфига жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерларидан ташқари, ер участкасининг саҳни қандай бўлишидан қатъи назар, шаҳар (посёлка) доирасидаги ерларни ажратиш лойиҳасини тасдиқлаш киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар (посёлка) доирасидаги жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерларини ажратиш лойиҳаси шаҳар ҳокими ҳамда халқ депутатлари посёлка Кенгашининг ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади ҳамда ноҳия ҳокимларига тасдиқлаш учун ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг саҳни ва майдон туридан қатъи назар — захирадаги ерларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларидаги ерларни — суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловларда уларни тубдан яхшилаш ишлари ўтказилган бўлса, улар берилмайди; ўрмон фонди — биринчи гуруҳ дарахтлар билан қопланган ерлар бундан мустаснодир; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларни; сув фонди ерларини — битта ер эгасига ва ердан фойдаланувчига 10 гектаргача бўлган ҳажмда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноҳия ҳокимлари ер ажратиш лойиҳаларини тасдиқлайдилар ва ўзларининг ваколатларига кирадиган ҳолларда лойиҳани натурага кўчириш ҳамда ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни тайёрлаш учун қайтарадилар, қолган ҳолларда эса лойиҳа вилоят ҳокимининг муҳокамасига йўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вилоят ҳокимининг ваколатига барча ерлардан участкалар ажратиш лойиҳаларини тасдиқлаш киради, ушбу Низом III бўлимининг 15-бандига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирадиган ҳоллар бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ҳокимлари ер ажратиш лойиҳаларини тасдиқлайдилар ва ўзларининг ваколатларига кирадиган ҳолларда лойиҳани натурага кўчириш ҳамда ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни тайёрлаш учун қайтарадилар, қолган ҳолларда эса лойиҳа қараб чиқилиб расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ер участкасини ажратиш юзасидан хулосалар ва таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни барча материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига қуйидаги ерларни ажратиш лойиҳаларини тасдиқлаш киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айниқса серҳосил, суғориладиган ерларни, бу туркумга Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги бонитети 80 баллдан юқори бўлган ерлар, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидаги бонинтети 70 баллдан юқори бўлган суғориладиган ерларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган алоҳида қўриқланадиган табиий ва тарихий-маданий объектларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарга туташ ва яшил зоналарни белгиланган тартибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи гуруҳдаги ўрмонларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг бошқа давлатлари, чет эл юридик шахслари ва фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар эгалигидаги ҳамда фойдаланишида бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар тасдиқлангач, улар тегишли вилоят ҳокимлари томонидан натурага кўчириш ҳамда ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ерга эгалик қилиш ҳуқуқини амалга оширувчи идора сифатида алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига асосан ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг розилигисиз ерларни олиб қўйиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар давлат бошқаруви идорасининг ерни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорига ёки ерни олиб қўйиш шартларига рози бўлмаган тақдирда бу қарор устидан судга шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Илгари корхона, бино ва иншоот қурилиши учун танлаб олинган ва белгиланган тартибда келишилган ер участкасини бериш асоссиз равишда рад этилган тақдирда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, давлат бошқаруви маҳаллий идоралари ер ажратиш рад этилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларга лойиҳа-қидирув ишлари олиб бориш учун қилинган харажатлар миқдорида товон тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ажратишни рад этган жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилот, шунингдек, давлат бошқаруви маҳаллий идорасининг рад жавоби асосли ёки асосли эмаслиги ҳамда унинг моддий жавобгарлик масаласи суд йўли билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА АЖРАТИШ ИШЛАРИ БИР ПАЙТНИНГ ЎЗИДА БАЖАРИЛАЁТГАНИДА МАТЕРИАЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларини танлаш ҳамда корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун ер ажратиш материалларини расмийлаштириш — ушбу Низомнинг II ва III бўлимларида белгиланган тартибда, келишиш эса III бўлимининг 8 ва 10-бандларида, II бўлимининг 13-бандида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларини танлаш ва ажратиш лойиҳалари ушбу Низомнинг II бўлими 15-бандида ва III бўлими 11-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларини танлаш ва ажратиш лойиҳаларини тасдиқлаш ушбу Низом III бўлимининг 12—16-бандларига мувофиқ тарзда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ЕРЛАР ОЛИБ ҚЎЙИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЕР ЭГАЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР КЎРАЁТГАН ЗАРАРНИ, ШУНИНГДЕК, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИНИ БЕЛГИЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ер олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўраётган зарар (шу жумладан, бой берилган фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерлар олиб қўйилган ёки вақтинчалик эгаллаб олинган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган сув омбори сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувур йўллари, электр манбаи ва алоқа линиялари, шунингдек, ўзга объектлар қурилиши теварагига муҳофаза, санитария ва қўриқлаш минтақалари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чегараланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ҳавзаси, каналлар, коллекторлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўчатлар учун зарарли бўлган моддалар ажратадиган, майдоннинг ҳосилдорлиги камайишига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашишига олиб келадиган бошқа объектлар қурилиши муносабати билан ер сифати ёмонлашган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерлар олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрган зарар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ажратилган қуйидаги ҳолларда белгиланади ва тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, фуқаролар эгалигида ва фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари доимий ва вақтинчалик фойдаланишга олиб қўйилган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувур йўллари, электр узатгич ва алоқа линиялари, шунингдек, ўзга объектлар қурилаётганида муҳофаза, санитария ва қўриқлаш зоналари ўрнатилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳудудлари чекланган ҳолларда, ана шу зоналар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқарилган ёки улар камроқ аҳамиятли майдонларга ўтказилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган корхона, бино, ва иншоот туфайли ер сифати ёмонлашган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ЕР УЧАСТКАСИ АЖРАТИШ ЛОЙИҲАСИНИ НАТУРАГА КЎЧИРИШ ВА ЕР-КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгиланган тартибда ерларни тасдиқланган доимий фойдаланиш учун ажратиш лойиҳаси ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрган зарар ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги қайтарилгач лойиҳа натурага кўчирилади. Лойиҳани натурага кўчириш ер участкаси ажратилаётган корхона, муассаса ёки ташкилотнинг вакили ҳамда ер участкаси олиб қўйилаётган хўжаликнинг вакили, шунингдек, чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари ҳозирлигида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ажратилган ер участкаларининг чегаралари натурада белгиланган намунадаги белгилар билан эгаликдаги ёки фойдаланишдаги ерларнинг ташқи чегараларига туташ холда белгилаб қўйилади (бу чегара белгилари буюртмачилар ҳисобига тайёрланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Лойиҳани натурага кўчириш ишлари тугагач, белгиланган шаклда уч нусхада ҳужжат тайёрланади. Унга участканинг амалда ўлчаб чиқилган чегаралари илова қилинган ҳолда ажратилган ер участкасининг плани ҳам илова қилинади. Лойиҳани натурага кўчиришга доир ҳужжат ва унга илова этилаётган режа лойиҳаси натурага кўчирган ер тузувчи томонидан, ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг вакиллари томонидан имзоланади. Ушбу материаллар билан бирга бу ҳужжат ер ажратиш лойиҳасига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ер участкаси ажратилиши муносабати билан эгаликдаги ерда ёки фойдаланишдаги ерда рўй берган барча ўзгаришлар доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатига ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатига кўчирилади ва бошқа ер-кадастр ҳужжатларига ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ерларни ажратиш лойиҳаси тўла ҳажмда икки нусхада тайёрланади, уларнинг бири (барча ажратилган шартлар бажарилгач) буюртмачига берилади, яна бир нусхаси эса ноҳия ер тузиш хизматида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ажратиш лойиҳаси натурага кўчирилгач, Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. АЖРАТИЛГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ҚАЙТАРИБ БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ер участкаси ажратилган муддат тугагач ёки ер участкасига бўлган эҳтиёж қолмагач ер участкасида рекультивациялаш ишлари амалга оширилиб, улар аввалги ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга қайтарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қайтарилиши керак бўлган ер участкаси ноҳия ҳокимининг фармойиши билан тузиладиган комиссия томонидан жойида текшириб чиқилади. Бу комиссияга ноҳия ҳокимининг ўринбосари (комиссия раиси), ер тузиш хизмати, табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги хизматларининг, ерни қайтараётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳамда ерларни қабул қилиб олаётган жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва бошқа ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг вакиллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ерни қайтараётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар комиссиянинг муҳокамасига қуйидаги ҳужжатларни ва материалларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ер ажратиб беришнинг рекультивациялашга оид шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яроқсиз ҳолга келган ерларни рекультивациялаш лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасвирга туширилган чизгилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ ва жинсларнинг агрохимик ва сув-физик хоссаларига оид тафсилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқнинг тўпланган маҳсулдор қатлами қуввати, агрохимик, сув-физик хоссалари ва бошқа материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия ерларни рекультивациялашнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ ишлар бажарилганлигини, бу ишларнинг сифатини текширади ва объект фойдаланишга топширишга тайёрлиги тўғрисида хулоса беради. Текширув натижалари белгиланган шаклдаги ҳужжат билан расмийлаштирилади, бу ҳужжатда участканинг майдони, қандай мақсадлар учун ажратилганлиги, ерларни рекультивациялаш ишларининг ҳолати ва қандай мақсадларга мўлжалланаётганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ер участкаси қайтарилганлиги ер-кадастр ҳужжатларида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер участкаларини қайтариш чоғида юзага келган низолар Ўзбекистон Республикаси «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 62 ва 63-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий эгалик қилиш учун ер жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа давлат, кооператив, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, диний ташкилотларга қишлоқ ва ўрмон хўжаликларини юритиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ерда мустақил хўжалик юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадга эгалик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонлар, кўллар, суғориш ва коллектор-зовур тармоғидан белгиланган тартибда хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш, шунингдек, ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қишлоқ хўжалиги экинзорларига ва дарахтзорларга эгалик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) уй-жойлар, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотлар барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ер олиб қўйилган ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилган тақдирда ернинг унумдорлигини оширишга сарфланган харажатларни тўла ундириб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларида назарда тутилган ҳоллар ва тартибга мувофиқ равишда ер участкасини ёки унинг бир қисмини вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) қишлоқ хўжалиги экинларини ва дарахтзорларни суғориш ҳамда бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси сув тўғрисидаги қонунларида белгиланган лимитларга мувофиқ ва белгиланган тартибда суғориш манбаларидан ва каналлардан сув олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер эгалари қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ердан мақсадли самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларини қўллаш, ўзининг хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ерларни муҳофаза қилиш бўйича туркум тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер солиғини ўз вақтида тўлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) бошқа ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат акти ноҳия (шаҳар) ҳокимлиги томонидан__________________
(ердан фойдаланувчининг ва юқори ташкилотнинг номи)
____________________________________________________________ шу ҳақда берилдики, унга қуйидаги асосда
(ер берган органнинг номи, ҳужжатнинг санаси ва номери)
____________________________________________________________________________асосан эгалик ерларидан чегараларининг режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси _____________________ вилоятида _______________ ноҳиясида ___________ гектар ер доимий эгалик қилиш учун берилди.
Ер_______________________________________________________________________________ учун берилди.
(қандай мақсадлар учун)
...........Ушбу давлат ҳужжати икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг бири ер эгасига берилган, иккинчи нусхаси эса ноҳия (шаҳар) ҳокимлигида сақланмоқда.
...........Ҳужжат ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарда рўйхатга олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ерни бериш шартларига мувофиқ ундан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмон, сув объектларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек, ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер берган давлат бошқаруви органи билан келишилган ҳолда уй-жой, ишлаб чиқариш иморатлари, маданий-маиший бинолар ва бошқа иншоотлар қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ердан фойдаланиш тўхтатилган тақдирда ерни яхшилаш учун ўз ҳисобидан сарфланган маблағни ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қишлоқ хўжалиги экинзорларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадга эгалик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ер участкасини ёки унинг бир қисмини вақтинча фойдаланиш учун бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар учун лимитларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг сув тўғрисидаги қонунларида белгиланган тартибда суғориш манбаларидан ва каналлардан сув олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ердан уни бериш вақтида белгилаб қўйилган мақсадлар ва шартларга мувофиқ фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ўзларига берилган ердан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ерларни муҳофаза қилиш бўйича туркум тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер эгаларининг, ердан фойдаланувчи бошқа кишиларнинг, шу жумладан, ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фойдали қазилма конларини қазиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалиги ерларини ва ўрмонзорларни эҳтиёж қолмаганидан кейин қишлоқ хўжалиги, ўрмон ёки балиқ хўжалигидан фойдаланиш учун яроқли ҳолга, мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган ҳолларда эса — белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ўз ҳисобидан яроқли ҳолатга келтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) фойдали қазилма конларини қазиш, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан ташқарида қишлоқ хўжалиги экинзорлари, ўрмонлар ва бошқа ерларга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини назарда тутиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерга доимий фойдаланиш хуқуқини берувчи давлат акти ноҳия (шаҳар) ҳокимлиги томонидан__________________
(ердан фойдаланувчининг ва юқори ташкилотнинг номи)
____________________________________________________________ шу ҳақда берилдики, унга қуйидаги асосда
(ер берган органнинг номи, ҳужжатнинг санаси ва номери)
____________________________________________________________________________асосан ерларидан фойдаланиш чегараларининг режасига мувофиқ Ўзбекистои Республикаси _____________________ вилоятида _______________ ноҳиясида ___________ гектар ер доимий фойдаланиш учун берилди.
Ер_______________________________________________________________________________ учун берилди.
(қандай мақсадлар учун)
...........Ушбу давлат акти икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг бири ер эгасига берилган, иккинчи нусхаси эса ноҳия (шаҳар) ҳокимлигида сақланмоқда.
...........Акт ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарда _______ номер билан рўйхатга олинган.
...........Ер тузувчи бош муҳандис _____________________________________________________________________
М. Ў.
199 ____ йил «____» ___________________________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланиладиган ерлар чегараларининг
РЕЖАСИ
МАСШТАБ 1:
эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ЧЕГАРАДОШ ЕРЛАР
А дан Б гача ______________________________________________
Б дан В гача ______________________________________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган бегона ерлар
Тартиб №
Эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ерларнинг номи
Майдони, га
Фойдаланиладиган ерларнинг ўзгариши
Режадаги №
Ўзгартиш киритишга асос бўлган ҳужжатларнинг санаси, номери ва мазмуни
Майдони, га
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат актларини тузиш, рўйхатга олиш ва бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ

1. Қишлоқ ва ўрмон хўжаликларини юритиш учун жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ҳамда корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ерларга доимий эгалик қилиш ҳуқуқининг берилганлиги ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги давлат акти* билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги давлат акти* билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бундан кейин «давлат актлари» деб юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ер доимий эгалик қилиш учун ёки ундан доимий фойдаланиш учун белгиланган тартибда берилган барча ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга давлат актлари ноҳия, шаҳар (ноҳияларга бўлинадиган шаҳарларда — ноҳия) ҳокимлари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгиланган тартибда ер участкаларини ўз эгалигига олган, мустақил балансга эга бўлган ва юридик ҳамда жисмоний шахс ҳисобланадиган жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа давлат, кооператив ва жамоа корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ер эгалари деб ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда ер участкасини фойдаланишга олган, мустақил балансга эга бўлган ва юридик ҳамда жисмоний шахс ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикасининг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўзга давлатларининг давлат, кооператив ва жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, чет эл юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ердан фойдаланувчилар деб ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат актлари ўзбек тилида (Қорақалпоғистон Республикасида — қорақалпоқ тилида) тузилиб, русча матни ҳам берилади. Давлат актлари бланкалари 210 Х 300 миллиметр катталикда тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга бериладиган давлат актлари — устига кўк ранг ледерин қопланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг герби туширилган картондан тайёрланиб, устки қисмига (ўзбек ёки қорақалпоқ ҳамда рус тилларида) «Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи Давлат акти» ва «Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат акти» деган матнлар ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат актлари икки нусхада тайёрланиб, уларнинг ҳар бири ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимлари ва ноҳиянинг ер тузувчи бош муҳандиси томонидан имзоланади, чилвирланади ва ноҳия ҳокимлигининг гербли муҳри босилади. Давлат ҳужжатининг биринчи нусхаси ер эгасига ёки ердан фойдаланувчига топширилади, иккинчи нусхаси эса ноҳия ҳокимлигида сақланади. Давлат актининг ҳар иккала нусхаси бир хил номерга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ДАВЛАТ АКТЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Янги тузилаётган жамоа, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўзга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг давлат актларини тузиш ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари тизимида, ушбу Тартибга мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳолларда ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг махсус қарори талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишлаб турган жамоа, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўзга корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар давлат актларини тайёрлаш ишларини бошлашдан аввал тайёргарлик кўриш ишларини амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёргарлик кўриш ишлари давомида қуйидагиларни бажариш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ер эгаси ва ердан фойдаланувчига оид рўйхатдан ўтиш маълумотларини аниқлаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерларнинг чегараларини белгилаш ва умумий майдонларини аниқлаш масалаларига доир мавжуд режа-картографик материалларни, хўжаликлараро ер тузилиши ва ерлар ажратиш лойиҳаларини, бошқа материалларни ўрганиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноҳиянинг (шаҳарнинг) Давлат ер китобида қайд этилмаган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар аниқланган тақдирда, режа-картографик материалга уларнинг чегаралари туширилади, умумий майдони ҳисоблаб чиқилади ҳамда у ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг кўриб чиқишига ҳавола этилади, у ушбу ер участкасидан келгусида фойдаланиш масаласини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида бегона эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ер майдонлари мавжудлигини (уларнинг ер майдонлари ичкарисида жойлашган ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар эгалигига ва фойдаланишига берилган ер участкалари мавжудлигини) аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ердан тўғри фойдаланаётганлиги текширилиши лозим. Ерлар ўзга мақсадларда фойдаланилаётганлиги аниқланганда ёки текширув чоғига қадар тугатиб юборилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга илгари берилган ер участкалари мавжудлиги аниқланган ҳолларда бу ерлардан келгусида фойдаланишга оид таклифлар тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тайёргарлик кўриш ишларининг натижаларига биноан ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш рўйхати тузилади, бунда давлат актларини тузишдан аввал чегараларни тартибга келтириш ишларини ўтказиш зарур бўлади, шунингдек, қўшимча ер тузиш ишлари ўтказилиши талаб этилмайдиган ҳамда тайёргарлик кўриш ишлари натижаларига биноан давлат ҳужжатларини тузиш мумкин бўлган эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар рўйхати тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тайёргарлик кўриш ишларининг натижаларига биноан ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг қарорига биноан давлат актлари тузилади ва қуйидаги ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга топширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдони ва чегаралари ўзгармаган ва хўжаликлараро ер тузилиши ҳамда ер ажратиш бўйича илгари тузилган лойиҳаларга бутунлай мос тушадиганларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегаралари ўзгармаган, балки берилган ер участкаларининг умумий майдонига аниқлик киритилганларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноҳиянинг Давлат ер китобида рўйхатга олинмаган, лекин ер участкаси берилганлиги тўғрисидаги ваколатли идораларнинг ҳужжатларига эга бўлганларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалда фойдаланилаётганлиги хусусида ноҳия Давлат ер китобида рўйхатга олинган, лекин ер участкаси берилганлиги тўғрисидаги ваколатли идораларнинг ҳужжатларига эга бўлмаганларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёргарлик кўриш ишлари давомида аниқланган ва ер майдони чегаралари чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низо келтириб чиқармайдиган тақдирда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга давлат ҳужжатлари бериш тўғрисидаги ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг қарорида қуйидагилар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режадаги ер чегаралари бўйича ер участкасининг умумий майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгалик қилиш ва фойдаланиш учун биркитиб қўйилган ерларнинг майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгаликдаги бегона ерлар ва фойдаланишдаги ерлар рўйхати, уларнинг ҳар бири бўйича ер участкаларининг умумий майдони кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат актларини тўлдиришдан аввал эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар чегарасининг режаси тузилади, ана шу режа давлат ҳужжатларини тузиш бўйича келгуси ишларнинг асоси бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегарасининг режасида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси доирасидаги барча бурилиш нуқталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегараларни ажратувчи белгилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурғоқ чегаралар ҳисобланмиш барча чизиқлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биркитилаётган ер участкасининг чегараси деб ҳисобланадиган дарёлар, кўллар, каналлар, коллекторлар, йўллар, бошқа топографик белгилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл ва автомобиль йўллари; магистрал каналлар ва коллекторлар учун ажратилган ерлар чегараси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегона эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режада қолдирилган бўш жойда эгаликдаги бегона ерлар ва фойдаланишдаги ерлар рўйхати кўрсатилади ва эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерларнинг тартиб номери, ноҳия харитасидаги номери ҳамда ер участкаларининг умумий майдони кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегараларининг режаси ноҳия ер тузувчи-бош муҳандиси ҳамда шу ишларни бажарган давлат ер тузиш ташкилоти ер тузувчи муҳандисининг имзоси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юқорида қайд этиб ўтилган ишлар ниҳоясига етказилгач, давлат актлари тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат актларида барча имзолар аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Ноаниқ ва чалкаш ҳарфлар билан ёзишга, шунингдек, суркаш ва тузатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат актларидаги эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегараси режаси ер участкасининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда муайян масштабда тузилади. Ана шу режада эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегаралари режасидаги объектлар ушбу Тартиб II бўлимининг 7-бандига мувофиқ яна такрорланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар масштаб кичиклиги сабабли эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегараси режасини англаш қийин бўлса, унга қўшимча тарзда эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар чегаралари режанинг бирмунча йирикроқ масштабдаги нусхаси тайёрланиб, давлат акти билан бирга ер эгалари ва ерлардан фойдаланувчиларга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат актининг 10-саҳифасида ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг қарорига мувофиқ барча бегона ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар қайд этилиб, ер участкаларининг умумий майдони кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат ҳужжатларининг тўғри тузилиши учун шу ишни бажарган давлат ер тузиш ташкилотлари, ноҳия бош ер тузувчи-бош муҳандиси ёки шаҳар (шаҳардаги ноҳия) бош архитектори жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ДАВЛАТ АКТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат актлари корхона, муассаса ва ташкилотнинг раҳбарига ёки уларнинг ишончли вакилларига ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокими ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан берилади. Корхона, муассаса ва ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ишончли вакиллари ҳужжатни олганликлари хусусида белгиланган тартибдаги ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарга имзо чекадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳар бир ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимлигида ер тузиш хизмати томонидан ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарлар юритилади, унда ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг номи, давлат актининг номери, биркитилаётган ер майдони, давлат акти берилган сана, давлат актини олган ва тақдим этган шахсларнинг фамилияси исми ва отасининг исми кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар давлат акти берилганидан сўнг, эгаликдаги ер ва фойдаланишдаги ерда ўзгаришлар рўй берган бўлса, бу ўзгаришлар давлат актининг 7 ва 8-бетларида ҳамда уларнинг ҳар иккала нусхасида ер участкалари чегаралари график чизгиларида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киритилган ўзгартишлар ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг ҳамда ноҳия ер тузувчи-бош муҳандиси ёки шаҳар (шаҳардаги ноҳия) бош архитекторининг имзолари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эгаликдаги ер ва фойдаланишдаги ер чегаралари режасига ҳам худди шундай ўзгартишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона, муассаса ва ташкилот йириклаштирилган ёки бўлиб юборилган ҳолларда, уларнинг номлари ўзгартирилган ёки давлат актига кўплаб тузатишлар киритилган тақдирда ер участкаси режасидаги чегараларни англаб олиш қийинлашса ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг давлат актини алмаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ер эгасига ва ердан фойдаланувчига янги давлат ҳужжати топширилаётганида ундаги ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат акти ноҳиядаги ер тузиш ёки меъморчилик-шаҳарсозлик хизматига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган ҳолларда ҳам давлат акти ер тузиш ёки меъморчилик-шаҳарсозлик хизматига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ўз кучини йўқотган давлат актлари доимий сақлаш учун топширилади.