Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ ШАКЛИ ВА УНИ ТЎЛДИРИШ ҲАМДА ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 2 майда 1676-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 177-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 427-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари, хўжалик субъектлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоб шакли 1-иловага мувофиқ;
Микрофирма ва кичик корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоб шакли 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоб шаклини тўлдириш ва тақдим этиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 19 ва 2004-14-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб шакли ва уни тўлдириш ва тақдим этиш бўйича қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (2004 йил 6 февраль, рўйхат рақами 1308 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 63-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 апрель,
35-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 апрель,
2007-30-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 4 апрелдаги 35, 2007-30-сонли қарорига
1-ИЛОВА
2007 йил 4 апрелдаги 35, 2007-30-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 4 апрелдаги 35, 2007-30-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2007 йил 4 апрелдаги 35, 2007-30-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 4 апрелдаги 35, 2007-30-сонли қарорига
3-ИЛОВА
2007 йил 4 апрелдаги 35, 2007-30-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш
ҚОИДАЛАРИ
1 §. Умумий қоидалар
1. Ҳисоб-китоблар шаклларининг манзил қисмида корхона номи, манзили ва СТИРи, асосий фаолият тури ва хизмат кўрсатувчи банкнинг реквизитлари кўрсатилади. Ҳисоб-китоб шаклининг номида ҳисоб-китоб тақдим этиладиган фаолият тури кўрсатилади. Бунда фаолиятининг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисоб юритиш тартиби белгиланган тўловчилар алоҳида ҳисоб-китоб тақдим этадилар.
2. Ҳисоб-китобларнинг шакллари раҳбар ва бош бухгалтер ёки раҳбар томонидан зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда молиявий бошқарув вазифалари юкланган бошқа шахс томонидан имзоланади ва имзолар муҳр билан тасдиқланади.
3. Тўловчилар ўзлари рўйхатдан ўтган солиқ органларига мажбурий ажратмалар бўйича йил бошидан жами ўсиб борувчи ҳисоб-китобларни тақдим этадилар:
а) ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тўловчилардан ташқари тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ҳар бир ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ўрнатилган шакл асосида ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва шу ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма ) тегишли тўловларни амалга оширадилар;
б) микрофирма ва кичик корхоналар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ўрнатилган шакл асосида ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва ҳар ойнинг 20-кунигача Жамғармага тегишли тўловларни амалга оширадилар.
2 §. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китоби
4. 001-сатрда қуйидагилар акс эттирилади:
а) корхона ва ташкилотлар (ушбу банднинг «б»—«з» кичик бандларида кўрсатилганлар бундан мустасно) маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишининг ҳажми, қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) ва акциз солиғи чегирилган ҳолда;
б) воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг — ҚҚС чегирилган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси;
в) улгуржи савдо корхоналари Уюшмаси тизимига кирадиган республика ихтисослаштирилган улгуржи база — конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларининг ялпи даромадидан амалдаги ставкалар бўйича;
г) тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув шохобчалари), аукционлар, видео ва аудиокассеталарни кўпайтириш (нусха олиш), ижарага бериш, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад оладиган корхоналарнинг даромадлари;
д) асосий фаолияти мол-мулкларни лизингга бериш бўлган корхоналарнинг даромадлари (маржа);
е) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан, ҚҚС чегирилган ҳолда бажарилган ишлар ҳажми;
ж) коммунал хўжалик тизимидаги иссиқлик, сув таъминоти ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг ҳудудлараро унитар газ таъминоти корхоналари томонидан тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми (тегишли иссиқлик таъминоти корхоналари — иссиқлик энергиясини, сув таъминоти корхоналари — сувни, газ таъминоти корхоналари — табиий газни сотиб олиш қийматини чегирган ҳолда);
з) асосий фаолияти юк ва йўловчиларни тегишли ҳақ эвазига ташиш билан боғлиқ бўлган автотранспорт корхоналари томонидан ҚҚС чегирган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми. Ушбу корхоналар иш ҳажмларига, шунингдек бошқа фаолият турлари бўйича бажарилган ишлар, хизматлар ҳажми ҳам қўшилади.
5. 002-сатрда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинган объект суммаси акс эттирилади.
6. 010-сатрда йил бошидан имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади (ҳисобот даври учун) .
7. 011-сатрда ҳисобот ойи(чораги)даги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.
8. 012-сатрда ҳисобот чорагининг биринчи ойидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.
9. 013-сатрда ҳисобот чорагининг иккинчи ойидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.
10. 014-сатрда ҳисобот чорагининг учинчи ойидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.
11. 020-сатрда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар учун ўрнатилган ҳисоблаш ставкаси акс эттирилади.
12. 030-сатрда Республика йўл жамғармасига йил бошидан(ҳисобот даврида) ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.
13. 031-сатрда Республика йўл жамғармасига ҳисобот ойи(чораги)да ҳисобланган ажратмалар акс эттирилади.
14. 032-сатрда Республика йўл жамғармасига чоракнинг биринчи ойида ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.
15. 033-сатрда Республика йўл жамғармасига чоракнинг иккинчи ойида ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.
16. 034-сатрда Республика йўл жамғармасига чоракнинг учинчи ойида ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.
17. 040-сатрда Республика йўл жамғармасига аввалги ҳисобот даврида тўлов учун ҳисобланган мажбурий ажратмалар миқдори акс эттирилади.
Изоҳ: 8—10, 14—16-бандлар микрофирма ва кичик корхоналар учун ҳисоб-китоб шаклларини тўлдиришда фойдаланилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 189-модда)