04.04.2012 йилдаги 98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.04.2012 йилдаги 98-сон
Kuchga kirish sanasi
04.04.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ – АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ ПҚ-1729-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарори амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 февралдаги 41-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси (А.Н.Арипов) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари, таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг намунавий штатлари лавозимлар ва касбларнинг янги классификаторига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Маърифат маркази» биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция» давлат муассасаси директорига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маърифат маркази» биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция»нинг мураккаб муҳандислик-технология, сервер ва компьютер асбоб-ускуналаридан фойдаланишни ва уларни бошқаришни таъминловчи айрим раҳбарлари ва мутахассисларига 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб лавозим маошларининг 100 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойлик устама белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида дирекциянинг амалдаги тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва «Маърифат маркази» биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида» 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 88-модда) 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбоши, қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 4 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 февралдаги 41-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) Ўзбекистон Республикасида миллий ва жаҳон маданиятини, фан ва таълимни ривожлантириш манфаатлари йўлида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ва амалга оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миллий кутубхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий кутубхона Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибига киради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Миллий кутубхона мамлакатнинг барча ахборот-кутубхона муассасалари учун мувофиқлаштирувчи ва методик марказ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фонди давлат мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий кутубхонанинг нашрларнинг мажбурий нусхасини олиш ҳисобига шакллантириладиган, шунингдек нодир ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларидан иборат бўлган ахборот-кутубхона фонди миллий маданий қадриятлар ҳисобланади ва моддий маданий мерос объекти сифатида сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий кутубхона юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Миллий кутубхонанинг жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, «Маърифат маркази» биноси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Миллий кутубхонанинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Миллий кутубхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар олишнинг манбаи, шакл ва методларини танлаш имкониятини таъминлаш тамойили асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар ва кенг ахборот ресурслари базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий маданиятнинг тикланиши ва янада ривожланишига ҳамда Ўзбекистон халқларининг тарихий, маънавий ва маданий мероси сақланишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш даражасини доимий такомиллаштириш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларни мувофиқлаштириш, ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш доирасида, шу жумладан ахборот ресурсларини алмашиш ва ўзаро фойдаланиш борасида улар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва методларини такомиллаштириш, махсус дастурий комплексларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматлари яратиш, замонавий компьютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларга Миллий кутубхонанинг ва республика ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан узоқдан фойдаланишни таъминлайдиган электрон хизмат кўрсатишни устувор ривожлантириб, етакчи хорижий ахборот ресурсларининг маълумотлар базасига уланган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини ва электрон ахборот-кутубхона фондини шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли тўлдириб бориш, нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритиш, нодир ва алоҳида қимматли нашрларнинг эҳтиётлаб сақлаш, қўлёзма китоблар ва нодир нашрларни консервация ва реставрация қилишнинг замонавий методларини жорий этиш, уларни ишончли сақлашни таъминлайдиган махсус режим шароитларида асрашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали мутахассисларни танлов асосида танлаб олиш, ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш асосида Миллий кутубхонанинг кадрлар салоҳиятини доимий такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Миллий кутубхонанинг асосий функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Миллий кутубхона ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича давлат дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ахборот-кутубхона муассасалари фондларини комплектлашнинг асосий йўналишлари, уларни (халқаро китоблар алмашишни ҳисобга олган ҳолда) миллий ва чет эл нашрлари билан энг тўлиқ таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-методик фаолиятни, шу жумладан тадқиқот ишлари ўтказишни ҳамда инновация лойиҳаларини рўёбга чиқаришни, кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида методик қўлланмалар ҳамда тавсиялар тайёрлашни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шакллари ва методларини такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларига янги ахборот-кутубхона технологияларини жорий этиш, ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, китоб сотиш ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатади, фойдаланувчилар танлашига кўра ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шароитлари, шакллари ва методларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларга Миллий кутубхона ҳамда мамлакатдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан узоқдан фойдаланиш, қидириш, етказиб беришни, шунингдек етакчи хорижий ахборот ресурсларининг маълумотлар базасига уланишни таъминлайдиган электрон воситасида масофадан хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларни Миллий кутубхона портали орқали хабардор қилиш йўли билан, шунингдек уларни қизиқтирадиган янгиликлар тўғрисидаги замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда (ахборот-кутубхона фондини комплектлаш, фойдаланувчилар буюртмаларини бажариш, ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш ва бошқалар) интерактив ахборот хизматлари кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун қўшимча хизмат турлари, шу жумладан пулли хизматлар, шунингдек ахборот ресурсларини кенг қўллашда қидириш, маслаҳат бериш, материалларни таржима қилиш, сканерлаш, босиб чиқариш каби хизматлар кўрсатади, пулли хизматлар рўйхати ва прейскурантларини қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлайди;
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний имкониятлари чекланган кишилар учун ихтисослаштирилган ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини ҳамда Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурслари электрон каталогини шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг электрон кутубхонасини шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма нашрларни, аудио ва видео материалларни, бошқа ахборот ресурсларини сотиб олиш, обуна бўлиш, алмаштириш, бепул олиш йўли билан комплектлаган ҳолда ахборот-кутубхона фондини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини, шунингдек диссертациялар нусхасини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишлаш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишни белгиланган тартибда юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини ва статистика ҳисоботини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларга китобнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISBN) ва даврий нашрнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISSN) беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фонди сақланишини, электрон ресурсларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий методлар ва технологиялар асосида нодир ва алоҳида қимматга эга бўлган нашрларни сақлаш, реставрация ва консервация қилиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, китоблар-манускриптлар ва нодир нашрларнинг электрон фондини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, ахборот марказлари билан илғор иш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш бўйича халқаро кутубхоналараро ахборот алмашувларни ривожлантириш, халқаро кутубхона анжуманлари ва ташкилотларида қатнашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонани замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлган, чет тилларни ва ахборот-кутубхона фаолияти асосларини биладиган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш учун кадрларни танлаб олишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий кутубхоналарда тажриба орттиришларни ташкил этиш бўйича узлуксиз иш тизимини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ҳузуридаги ўқув-маслаҳат курсларида ва минтақавий ахборот-кутубхона марказларида ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда чора-тадбирларни мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
(10-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Миллий кутубхонанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Миллий кутубхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ ўз ахборот-кутубхона фаолиятининг мазмуни ва аниқ шаклларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ахборот-кутубхона муассасаларидан уларнинг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида зарур материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-методик ва илмий-тадқиқот масалалари бўйича ишлаб чиқиладиган қоидалар, низомлар, йўриқномалар, ўқув дастурлари ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик ва матбаа фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган хизматлар рўйхати ва нархлар прейскурантларига мувофиқ. ахборот-коммуникация технологиялари асосида пулли ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фондларини ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш, улардан фойдаланишнинг алоҳида шарт-шароитларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчилар томонидан кутубхонага етказилган зарарни қонунчиликка ва Миллий кутубхонадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ қоплаш турлари ва миқдорларини белгилаш;
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ахборот-кутубхона фондларидан, уларнинг тўлиқлиги ва бутлигига хилоф етказмасдан ахборот-кутубхона ресурсларининг ортиқча сони ва нусхаларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган мол-мулкни қонунчиликда белгиланган тартибда сотиб олиш ёки ижарага олиш;
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 17 боби («Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари»), 18 боби (Меҳнат интизоми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномалар асосида Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида халқаро ахборот-кутубхона муассасалари ва ташкилотлари билан алоқаларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
(11-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларга нашрларни идентификация қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, уларни, шу жумладан миллий маданий қадриятларга ва моддий маданий мерос объектларига мансуб нашрларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланиши, чет тилни билиши, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этганлиги учун моддий рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ўз ваколатлари доирасида, ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Миллий кутубхона қуйидагилар учун жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонада сақланаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланишини, тўлиқлигини ва бутлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларга ўз вақтида ва сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини ва Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурслари электрон каталогини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг ва Миллий кутубхона электрон кутубхонасининг ягона электрон ахборот-кутубхона фондини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-методик ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Миллий кутубхонани бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Миллий кутубхона фаолиятига белгиланган тартибда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг штатлар жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг амалдаги тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори билан келишган ҳолда директор ўринбосарини ва илмий котибни лавозимга тайинлайди;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 февралдаги 41-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ Миллий кутубхона ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Миллий кутубхонанинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг моддий-техника базасини сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, ахборот-кутубхона фондлари, шу жумладан нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар тўпламлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, Миллий кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Миллий кутубхонада коллегиал орган — етакчи олимлар, кутубхона раҳбарлари ва мутахассисларидан шакллантириладиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатади. Миллий кутубхона директори Илмий кенгаш раиси ҳисобланади, у Илмий кенгаш тўғрисидаги низомни, унинг таркибини, шунингдек Илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Миллий кутубхонанинг мол-мулки ва маблағлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Миллий кутубхона қонунчиликка мувофиқ мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Миллий кутубхонанинг молиявий маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Миллий кутубхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 20 мартдаги ПҚ–1729-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Республика методик кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кенгаш ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) ҳузурида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кенгаш ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига умумий методик раҳбарликни амалга ошириш ҳамда тартибга солувчи ягона ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ахборот-кутубхона фаолияти масалалари бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Кенгашнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш, ахборот-кутубхона муассасаларини улар фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-кутубхона технологиялари, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этиш, ахборот-кутубхона ресурсларини (матн, овозли ёзув ёки тасвир шаклида) тўплаш, ҳисобга олиш ва қидириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кенгаш асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, миллий стандартлар, тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан ташаббус кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фаолияти технологияси ва методологиясини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирлари комплексини тасдиқлайди, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасалари йиғма электрон каталоги шакллантирилишининг тўлиқлиги ва сифати, миллий, корпоратив ва бошқа ахборот-коммуникация тармоқларини республика ягона ахборот-кутубхона ресурс базасига интеграциялаш учун босма нашрларнинг электрон нусхаларини яратиш жадвали бажарилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, адабиётларни нашр этиш ва қайта нашр этиш, уларнинг ададини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижий ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар ва ахборот марказларининг иш тажрибасини алмашиш мақсадида халқаро ҳамда республика конференциялари ва семинарларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кенгашнинг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириш Миллий кутубхона томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарларининг ахборот-кутубхона фаолиятининг ҳолати ва уни такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги ахборотини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим масалаларини ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш учун ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги етакчи мутахассисларни ва илмий ходимларни жалб этган ҳолда ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги тадқиқот лойиҳаларини эксперт жиҳатидан баҳолаш, улар бўйича тавсиялар ва хулосалар бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ҳисоб беради.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кенгашнинг таркиби ва унинг ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кенгашга Кенгаш раиси бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш таркибига давлат бошқаруви, ахборот-кутубхона фаолияти ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги раҳбарлар ва етакчи мутахассислардан бўлган Кенгаш раисининг ўринбосари ва аъзолари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кенгаш раиси Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Кенгашга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш раиси ҳозир бўлмаганда унинг функцияларини унинг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кенгаш фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кенгаш мажлиси Кенгашнинг оддий кўпчилик аъзолари қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси қарорлари Кенгаш раиси тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кенгаш мажлислари унинг ваколатига кирадиган масалалар тайёрланишига қараб, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кенгаш мажлисларини ташкилий-техник таъминлаш Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кенгаш қарорлари Кенгашнинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир, у мажлис баённомасига тиркаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кенгаш қарорлари бажариш учун ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Масъул котиб Кенгаш фаолиятини техник жиҳатдан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кенгаш аъзолари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) ва республика ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларини молиялаштириш, шунингдек Миллий кутубхона ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилади. Жамғарма харажатлари йўналишлари алоҳида тасдиқланадиган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан белгиланади. Жамғарма маблағларини жорий бошқариш Миллий кутубхона томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушувчи маблағлар суммасидан 2 фоиз миқдоридаги ажратма;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1036-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1036/4226-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молиявий институтлар ва бошқа хорижий донорларнинг Миллий кутубхона томонидан жалб этиладиган имтиёзли кредитлари ва грантлари, хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағларини Миллий кутубхонага ўтказиш учун Молия вазирлигининг Ғазначилигида бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ҳисоб рақами очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60 фоиз — Миллий кутубхона ва республиканинг ахборот-коммуникация муассасалари фаолиятига янги ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминотни жорий қилишга ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, Республика ахборот-кутубхона маркази фаолиятини молиялаштиришга;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 25 фоизи — Миллий кутубхона ходимларига лавозим маошининг 25 фоизидан 75 фоизигача миқдорида рағбатлантирувчи устамалар белгилашга ва замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланганлик, хорижий тилни билганлик, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этганлик учун мукофотлашга, шунингдек моддий ёрдам кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 15 фоизи — сарфлаш материаллари ва Миллий кутубхонада фойдаланилаётган технологик асбоб-ускуналар учун бутловчи буюмлар, шу жумладан Миллий кутубхонанинг алоҳида қимматга эга ва нодир нашрларини реставрация қилиш, консервация қилиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар сотиб олишга, шунингдек маҳаллий ва хорижий нашрларни сотиб олишга ва уларга обуна бўлишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, даромадлар ва харажатлар сметасини тайёрлаш ва тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағлари Кутубхона муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) тадбирларининг ҳар йили келгуси йилга тасдиқланадиган рўйхати асосида Миллий кутубхона ва республика ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига янги ахборот-кутубхона ва ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминлашни жорий этиш тадбирларини амалга оширишга ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, китоблар сотиб олишга ва даврий нашрларга (шу жумладан электрон шаклдаги даврий нашрларга) обуна бўлишга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кутубхона муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг келгуси йилга асосий кўрсаткичлари ахборот-кутубхона муассасаларининг таклифлари асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Миллий кутубхона томонидан келишиш учун Агентликка жорий йилнинг 1 ноябридан кечикмай киритилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағларидан ушбу Низомда назарда тутилган тадбирлар учун фойдаланиш Жамғарманинг тасдиқланган харажатлар ва даромадлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгуси йилга Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси ҳар йили Миллий кутубхона томонидан тайёрланади ва жорий йилнинг 1 ноябригача келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган келгуси йилга Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси кейинчалик тасдиқлаш учун жорий йилнинг 1 декабригача Агентликка киритилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарма маблағлари республиканинг бошқа ахборот-кутубхона муассасалари учун Жамғарманинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан ахборот-кутубхона муассасаларининг тегишли бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буюртмачи функцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — ушбу муассасаларга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сарфлаш материаллари ва Миллий кутубхонада фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналар учун бутловчи буюмлар сотиб олиш Миллий кутубхона томонидан ушбу мақсадлар учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасида тасдиқланадиган маблағлар доирасида мустақил амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Миллий кутубхона ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш (устамалар тайинлаш, мукофотлар тўлаш) Миллий кутубхонада ташкил этиладиган Махсус комиссия томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиянинг таркиби Миллий кутубхона директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат этиб тасдиқланади ва Миллий кутубхонанинг раҳбарияти, касаба уюшмаси ташкилоти, бухгалтерия, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бошқа масъул ходимларни ўз ичига олади. Махсус комиссияга Миллий кутубхона директори бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Махсус комиссия фаолиятига ва у томонидан қабул қилинадиган қарорларга юқори турувчи вазирликлар ва идораларнинг аралашишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Махсус комиссиянинг мажлислари ярим йилда камида бир марта, истисно ҳолларда эса, заруриятга кўра ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиянинг қарорлари Комиссиянинг мажлисда қатнашувчи аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ходимларига меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, юксак касб маҳорати ҳамда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ва хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этишга қўшган аниқ шахсий ҳиссаси, замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланганлиги, шунингдек хорижий тилни билганлиги учун лавозим маошининг 25 фоизидан 75 фоизигача миқдорда рағбатлантирувчи устамалар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ходимларини умумхалқ байрамлари ва бошқа муҳим саналар муносабати билан Жамғарма маблағлари ҳисобига бир лавозим маошигача мукофотлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида ҳолларда Миллий кутубхонанинг ишга янги тайинланган ёш ходимларига (30 ёшдан ошмаган бўлган ходимларга) ёш мутахассислар фаолияти натижаларига қараб устама миқдорини кўпайтириш (камайтириш) ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги масалани кейинчалик кўриб чиққан ҳолда 6 ойгача замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланганлик, хорижий тилни билганлик учун лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда устамалар тайинлаш;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 75-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 94-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланиладиган кутубхона жараёнларини такомиллаштиришга йўналтирилган инновацион ва юқори самарали лойиҳаларни ишлаб чиққанлиги ва жорий этганлиги учун 5 лавозим маоши миқдоригача бир йўла мукофотлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Махсус комиссиянинг Жамғарма маблағлари ҳисобига ойлик устамалар белгилаш тўғрисидаги қарори унинг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиянинг баённомаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобига ходимларга ойлик устамалар белгилаш бўйича Миллий кутубхонанинг буйруғи чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма маблағлари ҳисобига Миллий кутубхона ходимларига ойлик устамалар, қоидага кўра, бир йилга белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда жорий давр (ярим йил, бир йил) учун Миллий кутубхона ходимлари ишини баҳолаш якунлари бўйича ва айрим ходимларнинг иш сифатида аниқланган ўзгаришлар асосида Махсус комиссиянинг қарори билан ойлик устамаларнинг белгиланган миқдорлари қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши, шунингдек ўз иши кўрсаткичлари яхшиланишига эришган бошқа ходимларга белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Миллий кутубхона ходимларига Жамғарма маблағлари ҳисобига моддий ёрдам истисно ҳолларда — уларнинг мурожаатига кўра ёки Миллий кутубхона касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича (ходимларнинг тўй ва юбилей маросимлари, яқин қариндошларининг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, оғир касалликларга йўлиқиш, табиий офатлар оқибатлари ва шу кабилар) тегишли ходимнинг икки лавозим маошигача миқдорда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхона ходимларига моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарор муассаса бўйича тегишли буйруқ чиқарилган ҳолда директор томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма маблағлари ҳисобига тайинланган устамалар, мукофотлар ва тўланадиган моддий ёрдам суммаси Миллий кутубхона ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда уларга ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг Жамғарма маблағлари ҳисобига олинган даромадларига қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Миллий кутубхона белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби юритилиши, Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот тузилиши ва тақдим этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жамғарма маблағларини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича Миллий кутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Миллий кутубхона директорининг ҳисоботини эшитади.
(20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг даромадлари барқарор шакллантирилишини таъминлаш, ўз вақтида молиялаштириш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кутубхона муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) тадбирлари рўйхатини ҳар йили тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий кутубхонанинг таклифлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва нотижорат ташкилотларини жалб этади, шунингдек хайр-эҳсон қилувчиларнинг, шу жумладан хорижий хайр-эҳсон қилувчиларнинг грантлари ва маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Миллий кутубхона директори:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди, Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисобот тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромадлар манбалари билан боғлиқ ҳолда кутубхона муассасаларининг асосий йўналишлари (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан Агентликка таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхона муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) тадбирлари рўйхати бажарилишини таҳлил қилади ва мониторинг олиб боради ҳамда тегишли материалларни Агентликка киритади;
(21-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини олувчилар томонидан улардан ноқонуний ёхуд белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлиги аниқланган тақдирда Миллий кутубхона номидан даъволар қўзғайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида ушбу Низомга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 157-модда; 2017 й., 7-сон, 94-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 26.12.2019 й., 09/19/1036/4226-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)