1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИНИНГ ШАКЛИ ВА УНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2280]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 7 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 7 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номи
Текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва гувоҳнома рақами
Текширишга жалб қилинган назорат қилувчи органнинг номи (текширувчининг Ф.И.О. ва гувоҳнома рақами), аудиторлик ташкилотининг номи (лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудиторнинг Ф.И.О., текширишга жалб этишга асос бўлган шартноманинг рақами ва муддати), экспертнинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат, текширишга жалб этишга асос бўлган шартноманинг рақами ва муддати)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 9 сентябрдаги 226-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2280-2, 09.09.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 36-сон, 425-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Текширишларни рўйхатга олиш китоби — ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган электрон ёки қоғоз шаклидаги махсус китобдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2280-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 638-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг юритилишидан мақсад:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкораликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний равишда аралашувларга чек қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шакли белгиланган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва Китобни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси ва муҳри (якка тартибдаги тадбиркор учун — агар у мавжуд бўлса) билан тасдиқланган бўлиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2280-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 638-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Текширишларни рўйхатга олиш китобида хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), унга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисида маълумотлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Текширишларни рўйхатга олиш китоби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли бевосита хўжалик юритувчи субъектда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига кириш etk.minjust.uz сайти орқали амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2280-1, 26.12.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 638-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Текширишларни рўйхатга олиш китобига текширишлар ҳақидаги ёзувларни киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширувчи мансабдор шахсга текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (якка тартибдаги тадбиркорни, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, текширишларни рўйхатга олиш китобининг тегишли устунларига ёзувлар киритиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Текширувчи мансабдор шахс текшириш бошланишига қадар текширишларни рўйхатга олиш китобининг 2 — 7-устунларини тўлдиради. Бунда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилган маълумотларни текширувчи мансабдор шахс томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан таққослашга ҳақли.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2-устунда текширувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, у бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 3-устунда текширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган ташкилот номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 4-устунда текширишга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи орган жалб этилган тақдирда, назорат қилувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, текширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган ташкилот номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти жалб этилган тақдирда, аудиторлик ташкилотининг номи, лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми, текширишга жалб этишга асос бўлган назорат қилувчи орган билан тузилган шартноманинг рақами ва муддати кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт жалб этилган тақдирда, экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами, текширишга жалб этишга асос бўлган назорат қилувчи орган билан тузилган шартноманинг рақами ва муддати кўрсатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 9 сентябрдаги 226-мҳ-сонлибуйруғи (рўйхат рақами 2280-2, 09.09.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 36-сон, 425-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 5-устунда текшириш ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаган орган номи ва уни тасдиқлаш санаси; буйруқни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, буйруқни қабул қилиш рақами ва санаси; қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, қарорнинг санаси, шунингдек жиноят ишининг рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 6-устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текшириш, назорат тартибида текшириш, юридик шахс тугатилаётганда ўтказиладиган солиқ текшируви, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса — буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 6 июндаги 116-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2280-3, 06.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 481-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 7-устунда текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади. У текшириш ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг 8 — 12-устунлари хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан тўлдирилади. Бунда, 8 — 10-устунларга текшириш давомида ёзувлар киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. 8-устунда ҳар куни текшириш ўтказишни бошлаш ва тугатиш вақти, санаси кўрсатилади. Ушбу устунда зарур ҳолларда текширувчи мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг ички тартибида белгиланган иш вақти тугаганидан кейинги ҳаракати ҳақида махсус белгилар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. 10-устунда талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади. Ушбу устунда талаб қилинган ҳужжатлар тавсифи текшириш ўтказиш режа-жадвали ҳамда буйруқда кўрсатилган текшириш тури ва мақсадларига мос келмаган ҳолда махсус белгилар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. 11-устунда хўжалик юритувчи субъектга нисбатан белгиланган тартибда кўрилган чоралар (ишлаб чиқаришни тўхтатиш, омборни муҳрлаш, пул маблағларидан ва/ёки хом ашёдан фойдаланишни тақиқлаш, молия ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш ва ҳ. к.) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. 12-устунда ўтказилган текшириш якуни бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахснинг) «Розиман», «Рози эмасман», «Эътирозлар билан розиман» шаклларидаги фикри қайд этилади. «Рози эмасман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) бунинг асосланган сабабларини кўрсатади. «Эътирозлар билан розиман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда асосланган эътирозлар келтирилади. Текшириш тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) ушбу устунга текширишларни рўйхатга олиш китобида қайд қилинган ёзувларнинг тўғрилиги ҳақида ёзув киритади. Мазкур ёзувлар текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклида сана ва вақтни кўрсатган ҳолда имзо билан тасдиқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2280-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 638-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Текширувчи мансабдор шахс текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса ёки мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотни таққослаш натижасида тафовутлар аниқланган тақдирда, текширувчи мансабдор шахс текширишга қўйилмайди. Бунда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 80-сон «Адлия органларида махсус «ишонч телефони» ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) ташкил этилган махсус «ишонч телефони»га мурожаат этишга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклида ўчириб ёзиш ва бўяш тақиқланади. Тўғрилашлар хато ёзувлар ўчирилиб, керакли маълумотларнинг устидан қайта ёзиш ёки қўлда устидан ёзиш йўли билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир бундай тўғрилаш текширувчи мансабдор шахснинг ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс)нинг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини тўлдиришда хатоликка йўл қўйилган бўлса, ушбу сатрга тўғрилашлар киритиш орқали янги ёзув амалга оширилади. Бунда, олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2280-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 638-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш мақсадида назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Адлия органлари текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Текширув натижаси бўйича тузиладиган ҳужжатда текшириш жараёнида тўлдирилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли кўрсатилади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2280-1, 26.12.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 638-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 480-модда; 2014 й., 52-сон, 638-модда; 2016 й., 36-сон, 425-модда; 2017 й., 23-сон, 481-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)