19.03.2011 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2011 йилдаги 80-сон
Kuchga kirish sanasi
19.03.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИДА МАХСУС «ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ» ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2011 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун телефон алоқасининг махсус линияси (кейинги ўринларда «ишонч телефони» деб аталади) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан назорат органлари ва лицензияловчи органлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатлар беришнинг белгиланган муддатлари ва тартибига риоя қилинмаслиги масалалари бўйича;

уларга кредит ва молия ресурслари беришнинг ноқонуний рад этилиши ёки бериш тартиб-қоидаларининг асоссиз чўзиб юборилиши юзасидан;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсири, шунингдек бошқа масалалар бўйича мурожаатларини олиш, умумлаштириш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш «ишонч телефони»ни ташкил этишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ваколатлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ишонч телефони» орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан тушаётган мурожаатларни умумлаштириш ҳамда белгиланган тартибда моҳиятан кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан «ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатлар бўйича ташкилотлардан зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш, шунингдек тегишли мурожаатлар бўйича мулоҳазаларни аниқлаш учун ташкилотларга сўровлар юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда ташкилотларга кўрсатилган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини, кўриб чиқиш натижалари бўйича асосли жавоб беришни талаб қилган ҳолда, тааллуқлилигига кўра ташкилотларга юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномалари бажарилмаганлиги ва зарур даражада бажарилмаганлиги учун ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, адлия органларининг тақдимномалари бажарилмаган ва зарур даражада бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги кўп каналли «ишонч телефони»ни ташкил этиш учун алоҳида алоқа линияси ажратишда адлия органларига зарур ёрдам берсин ва унинг узлуксиз ишлашини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушган мурожаатларни, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижаларини, шу жумладан тегишли ташкилотларнинг жавобларини ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тушган мурожаатлари, улар бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек тақдимномаларнинг тегишли ташкилотлар томонидан бажарилмаслигининг аниқ ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таҳлилий ахборот киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда «ишонч телефони»ни ташкил этилганлиги аҳоли эътиборига етказилишини ҳамда «ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатлар ва шикоятлар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни кенг ёритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 19 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 80-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси (кейинги ўринларда «ишонч телефони» деб аталади) орқали тушадиган уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан назорат органлари ва лицензияловчи органлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатлар беришнинг белгиланган муддатлари ва тартибига риоя қилинмаслиги масалалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга кредит ва молия ресурслари беришнинг ноқонуний рад этилиши ёки бериш тартиб-қоидаларининг асоссиз чўзиб юборилиши юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсири, шунингдек бошқа масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини олиш, умумлаштириш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш «ишонч телефони»ни ташкил этишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ишонч телефони» орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризалар — тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари амалга оширилишида ёрдам кўрсатиш сўралган мурожаатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифлар — тадбиркорлик субъектларининг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари юзасидан мурожаатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоятлар — тадбиркорлик субъектларининг бузилган қонуний ҳуқуқлар, эркинликлар ва манфаатлар тикланиши талаб қилинган мурожаатлари қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кўп каналли «ишонч телефони» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача адлия органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мурожаатларни кўриб чиқишда адлия органларининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъекти тўғрисида олинган маълумотларнинг унинг тегишли розилигисиз, шунингдек давлат сири бўлган маълумотларни, тижорат сирини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ҳамда агар бу тадбиркорлик субъектининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини камситишга олиб келса, бошқа маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўнғироқ қилувчи шахс тўғрисида мурожаат қилиш мавзусига тегишли бўлмаган маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Таклифлар адлия органлари томонидан улар тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддатда маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризалар ва шикоятлар адлия органлари томонидан тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилмайдиган аризалар ва шикоятлар эса — ўн беш кундан кечикмай кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар ёки шикоятларни кўриб чиқиш учун қўшимча текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни талаб қилиш ёхуд бошқа чораларни кўриш зарур бўлган ҳолларда аризалар ёки шикоятларни кўриб чиқиш муддатлари адлия органи раҳбари томонидан истисно тариқасида, бироқ бу ҳақда ариза берган ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинган ҳолда бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Ишонч телефони» орқали тушадиган мурожаатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ишонч телефони» орқали мурожаатлар бутун Ўзбекистон ҳудудида 008 телефон рақамига қўнғироқ қилиш йўли билан амалга оширилади. Қўнғироқ бепулдир. Адлия органлари томонидан қўшимча телефон рақамлари жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун адлия органларида махсус хоналар ташкил этилади ва мурожаатларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ишонч телефони» орқали телефон қўнғироқларига жавоб беришда адлия органининг қўнғироқни қабул қилувчи масъул ходими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фамилиясини, исмини, отасининг исмини, эгаллаб турган лавозимини айтишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўнғироқ қилган шахсга «ишонч телефони» фақат тадбиркорлик субъектидан аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун ишлашини тушунтириши, шунингдек қасддан ёлғон маълумот тақдим этилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўнғироқ қилган шахсга ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатларни тўплаш ва умумлаштириш учун телефондаги сўзлашувларни ёзиш функцияси билан жиҳозланган телефон аппаратларидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тадбиркорлик субъектларининг барча мурожаатлари электрон манбага ёзилади ва икки йил мобайнида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ишонч телефони» орқали мурожаат қилишда тадбиркорлик субъектлари фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, ўзлари ифодалайдиган тадбиркорлик субъектининг номини, СТИРни, жавоб юборилиши керак бўлган почта манзилини, қайта боғланиш учун телефон рақамини маълум қилиши, шунингдек мурожаатнинг моҳияти ва мазмунини баён қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ишонч телефони» орқали тушган мурожаатлар адлия органларининг масъул ходимлари томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштириладиган адлия органларининг «ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли адлия органи раҳбариятига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотлар тақдим этилмаган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қабул қилинган мурожаат бўйича ўша куннинг ўзида адлия органининг масъул ходими томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича «назорат карточкаси» тўлдирилади. Назорат карточкаси мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинганда вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасига, мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинганда эса — ташкилий назорат ва таҳлил бўлимларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат карточкаси ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳолларда тўлдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. «Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Ишонч телефони» орқали тушган мурожаатлар масъул ходими мурожаатни қабул қилган адлия органи томонидан кўриб чиқилади, мурожаатларнинг ҳудудий тегишлилиги бундан мустасно (ҳудудий адлия органлари учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда мурожаатда кўрсатилган ҳолат тадбиркорлик субъектини жалб этган ҳолда жойнинг ўзига чиқиб ўрганилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Адлия органлари томонидан қонунчилик талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда тегишли ташкилотларга аниқланган қонун бузилишларини, уларнинг сабабларини ва қонун бузилишига олиб келаётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида уларда кўрсатилган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агар мурожаатда тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган ҳуқуққа зид қилмиш тўғрисидаги, шунингдек уни тайёрлаётган, содир этаётган ёки содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, мурожаатлар дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уларнинг ваколатларига мувофиқ юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «Ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилган адлия органлари мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорнинг бажарилишини назорат қилишлари, шунингдек, агар зарар тадбиркорлик субъектига унинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини бузиш натижасида етказилган бўлса, зарарни қонунда белгиланган тартибда ундириш юзасидан чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Адлия органларининг мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси зиммасига юкланган масъул ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар тушган тақдирда ушбу мурожаатларни мазкур шахсларнинг бевосита кўриб чиқиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кўриб чиқилиши адлия органларининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича «ишонч телефони» орқали мурожаатлар тушган тақдирда, адлия органларининг масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда тушунтириш берилади ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мурожаатни кўриб чиққан адлия органи тадбиркорлик субъектига кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ёзма шаклда хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоб тадбиркорлик субъектига юборилгандан кейин мурожаат ушбу мурожаатни назоратга олган шахснинг имзоси билан назоратдан чиқарилади, бу ҳақда «ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзув қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектига берилган ёзма жавобнинг нусхаси адлия органларида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Адлия органларининг тақдимномалари бажарилмаган ва зарур даражада бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Адлия органлари тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари бузилишига олиб келаётган сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида умумлаштирилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Ишонч телефони» орқали тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни, шунингдек улар бўйича тегишли ташкилотларнинг қарорларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъекти тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда ҳар ҳафталик асосда адлия органлари томонидан таъминланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тадбиркорлик субъектлари ўзларининг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз рад этилиши устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи адлия органига ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ишонч телефони» орқали олинган ахборот билан ишловчи шахслар олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиниши учун қонунчиликка мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Адлия органларининг «ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ

20__ йил «__» _________________да бошланган

20__ йил «__» ___________________да тугаган

Т/р Мурожаат қабул қилинган сана Мурожаат қилувчининг Ф.И.О. ва манзили Мурожаатнинг қисқача мазмуни Мурожаатни қабул қилган масъул шахснинг Ф.И.О. ва лавозими Кўрилган чоралар Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари Изоҳ
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия органларининг «ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтарини юритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Адлия органларининг «ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтари ип ўтказиб тикилган, рақамланган, муҳрланган ва имзоланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дафтарнинг тегишли бўлимларини тўлдиришда қисқартириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дафтарнинг иккинчи устунига мурожаат қабул қилинган сана тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дафтарнинг учинчи устунига мурожаат қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Мурожаат қилувчининг почта манзилини кўрсатишдан ташқари, мурожаат қилувчининг боғланиш телефони мавжуд бўлганда унинг телефон рақами ҳам учинчи устунда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дафтарнинг тўртинчи устунида мурожаатнинг қисқача мазмуни, тегишли қонун бузилишлар санаси ва бошқа зарур маълумотлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дафтарнинг бешинчи устунида мурожаатни қабул қилган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дафтарнинг олтинчи устунида қабул қилинган мурожаат бажариш учун кимга ва қачон юборилганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дафтарнинг еттинчи устунида мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, яъни мурожаатни кўриб чиқиш доирасида кўрилган чоралар, аниқланган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек мурожаат қилувчига мурожаатнинг кўриб чиқилиши тўғрисида маълумотлар жўнатилганлиги ҳақидаги ахборотлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Вазирнинг биринчи ўринбосари

(ёки ўринбосари)

(ҳудудий адлия органи раҳбари)

‎‎НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ

«Ишонч телефони» орқали тушган мурожаатларнинг назорат карточкаси

Бажарувчи:
__________________‎

‎‎Сана 20__ й._______

‎‎№_____
‎___________ муддати

‎‎Бошқарма (бўлим) бошлиғи __________________
Мурожаатни қабул қилган шахснинг Ф.И.О. Мурожаат келиб тушган сана
Аризачининг Ф.И.О. Иш жойи
‎Аризачининг тўлиқ манзили ва телефони
Қисқача мазмуни
Қаерга юборилди Мурожаатни қабул қилган шахснинг имзоси
Бажарилиши тўғрисидаги ахборот Назоратдан чиқариш санаси
‎20__ йил «__» ______

‎‎Бошқарма (бўлим) бошлиғи __________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия органларининг «ишонч телефони» орқали тушган мурожаатлари бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Т/р Ҳудудлар «Ишонч телефони» орқали келиб тушган мурожаатлар сони Мурожаатлар мазмуни Қаноатлантирилган мурожаатлар Ҳуқуқий тушунтириш беришга тегишли мурожаатлар сони Ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатлар сони Кўрилган таъсир чоралари Кўрилган таъсир чоралари асосида
давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ер участкалари ажратиш лицензиялаш ва бошқа рухсатномалар олиш банк иши соҳасида солиқ қонунчилиги соҳасида рухсатсиз текширишлар ўтказиш текширишлар ўтказиш қоидаларини бузиш бошқа масалалар бўйича (кўрсатилсин) тақдимнома судга берилган даъво аризалар сони ва суммаси интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони шундан: лавозимидан озод этилганлар сони жавобгарликнинг бошқа турларига тортилган шахслар сони
1‎
2‎
3‎
...‎
Жами
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 117-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)