29.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2238
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 29.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2238
Kuchga kirish sanasi
09.07.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ ВА БАГАЖ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2238]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) 95-моддасига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2005 йил 19 октябрдаги 129-сон «Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари (ЎзР АҚ 195)» Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1529, 2005 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 369-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ Т. Э. ЎЛЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 11 апрел,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-5, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ι боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«sтор-over» — ташувчи билан олдиндан келишилган ҳолда йўловчининг ўз йўналиш манзилларидан бирида, яъни чиптада кўрсатилган учиш ва манзил пунктлари орасида жойлашган пунктда тўхташи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авиация хавфсизлиги — фуқаро авиациясини ноқонуний аралашиш билан боғлиқ ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун мослаштирилган, инсоний ва моддий ресурслар ҳамда комплекс чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аэродром — қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган участка, унда жойлашган бинолар ва иншоотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аэропорт — ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга, ҳаво транспортида ташишга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур қурилмаларга эга бўлган иншоотлар мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багаж — ташувчи билан шартномага мувофиқ ҳаво кемасида ташиладиган йўловчиларнинг ва экипажнинг шахсий ашёлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багаж квитанцияси — рўйхатга олинган багажни ҳавода ташишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи чипта қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багажни бепул ташиш — оғирлиги ташувчи томонидан белгиланган эркин ташиш меъёрига мос келган, қўшимча йиғимлар тўловисиз ташиладиган багаж. Бундай меъёрни ташиш ҳақи йўловчи ташиш тарифига киритилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойни олдиндан банд қилиш — йўловчини ҳаво транспортида ташиш учун ҳаво кемаси саҳнида жойни ёки багажни ташиш учун ҳаво кемасининг багаж ва юк бўлмаларида бўшлиқни олдиндан банд қилиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи — ҳаво транспортида ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташилиши лозим бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузатувчиси йўқ багаж — юк сифатида ташиладиган ҳаво юк хати бўйича йўловчининг шахсий буюмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзил пункти — чиптада кўрсатилган охирги тўхташ пункти (йўналишнинг якуний пункти);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус тариф — ишлатишда турли хилдаги чеклаш шартлари бўлган тариф (масалан сотиш муддатлари, энг кам тўхтаб туриш талаблари, жойни олдиндан банд қилиш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрдаги тариф — йўловчига ташиш йўналишида қайтиш ва ўзгартиришлар имконини берувчи, тарифлар комбинацияси бўйича максимал эгилувчан энг юқори таъриф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрдан ортиқ багаж — багаж вазнининг ташувчи белгилаган эркин (бепул) ташиш меъёридан ошиб кетган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парвоз купони — йўловчи чиптасининг бир қисми бўлиб, унга мувофиқ чиптада кўрсатилган йўналишнинг аниқ бир бўлагида йўловчи ва багажни ҳаво транспортида ташиш бажарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилган багаж — ҳаво транспортида ташишга қабул қилинган, жавобгарлиги ташувчига юклатилган, багаж квитанцияси ва рақамли багаж биркасига эга бўлган багаж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилмайдиган багаж (қўл юки) — ташувчи томонидан белгиланган меъёр доирасида ҳаво кемаси салонида йўловчи назорати остида бепул ташишга рухсат этилган багаж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тариф — йўловчи ва багажни ташиш учун белгиланган тўлов миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш ҳужжатлари — йўловчини, қўл юкини ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномасини тасдиқловчи чипта ва қўл юки паттаси, почта ва юк хати, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган бошқа ташиш ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи — эксплуатант сертификатига эга бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти;
(1-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчининг ваколатли агенти — ташувчи номидан ташиш хизматларини сотишда, йўловчиларга ерда хизматлар кўрсатиш ёки юкни тайёрлаш амалларини бажаришда ҳаракат қилишга вакил қилинган шахс ёки ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транзит — йўналиш давомидаги тўхташ пункти, бунда ташилаётган йўловчи қатновни бажарадиган ҳаво кемасида қолади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трансфер — чиптада кўрсатилган, ташиш йўналиши манзилида ташувчининг бир қатновидан иккинчи қатновига (хусусий трансфер) ёки бир ташувчининг қатновидан иккинчи ташувчи қатновига (интерлайн трансфери) йўловчини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемаси — атмосферада ўзининг ҳаво билан ўзаро таъсири ҳисобига ушлаб туриладиган ҳар қандай аппарат, ер юзасидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсир бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспортида ташиш — йўловчилар ва уларнинг багажлари ва юкларини бевосита манзил жойигача етказиш билан боғлиқ бўлган аэропортлар ва ҳаво транспорти ташувчилари (эксплуатантлар) томонидан бажариладиган чора-тадбирлар ва амаллар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чартер — чартер (ҳаво кемасини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чипта — ўз ичига багаж квитанциясини олган ва йўловчи ҳамда багажни ҳаво транспортида ташиш бўйича шартнома тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар эълон қилинган парвозлар жадвали ва чартер шартномалари асосида ички ва халқаро ҳаво йўналишларида йўловчи ва багаж ташишда қўлланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар авиация ишларини бажарувчи эксплуатантларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташувчилар ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташишнинг ўз фаолиятлари хусусиятига мос келадиган ва мазкур Қоидаларга зид бўлмаган қўшимча қоидаларини белгилаши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 10 августдаги 83-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-2, 12.08.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш шартномалари, жумладан чартер шартномалари асосида ташилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг багажини чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой бериб белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини, йўловчи багажини топширган бўлса — багажини белгиланган манзилга етказиб, уни йўловчига ёки йўловчи тайинлаган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ багаж бўлган тақдирда эса — бундай багаж учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Чартер шартномаси шартлари мазкур шартноманинг ўзида белгиланиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Йўловчи ва багаж ташиш шартномаси тузилганлиги чипта, багаж паттаси, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган бошқа ташиш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташиш ҳужжатларининг шакли тегишли фуқаро авиацияси халқаро ташкилотларининг қоидалари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ташувчи томонидан белгиланади, почта орқали ташиш ҳужжатларининг шакли бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташувчи йўловчи ва багажни белгиланган манзилга ташувчи томонидан белгиланган қоидаларда ёки ташиш шартномасида белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаган тақдирда эса, оқилона муддатда элтиб қўйиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йўловчи қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ташувчилар томонидан белгиланган қоидаларда назарда тутилган тартибда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспортидан имтиёзли шартларда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган миқдор доирасида ўзи билан бепул багаж олиб юриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган миқдор доирасида бепул, миқдордан ортиқчаси учун эса – белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаб, ташиш учун багаж топшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ягона ташиш шартномаси асосида ҳаво транспорти иштирокида турли транспорт воситалари ёрдамида йўловчи ва багажни ташиш, манфаатдор томонларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча ташувчи томонидан йўловчи ва багажни белгиланган манзилгача ҳаво транспортида ташишда, ташиш йўналишидаги аэропортларда бир ҳаво кемасидан бошқасига ўтиш, ташишда танаффус бўлишидан қатъи назар ташувчилар ўртасидаги келишувга асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташувчи ташиш шартномасига биноан ички ва халқаро ҳаво йўналишларида ташишда Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган жавобгарлик доирасида йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, улар багажининг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-5, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташувчи йўловчиларни олдиндан огоҳлантирмасдан об-ҳавонинг ўзгариши, авиация хавфсизлиги, парвоз бошланаётган, қўниш, транзит ёки учиб ўтиши мўлжалланган мамлакатнинг мазкур ташишга тааллуқли қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш заруриятидан келиб чиқиб ҳамда техник сабабларга асосан чиптада кўрсатилган ташувчини алмаштириши ва парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритиши мумкин. Бунда ташувчи йўловчи ва унинг багажини вақтида етказиш учун барча зарур имкониятлардан фойдаланиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташувчи ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш шартномасини ташиш йўналишининг исталган манзилида қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи томонидан парвоз бошланадиган, тугайдиган ва транзит мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона, чегара, санитария-карантин талаблари ва ҳаво транспортида ташишга тааллуқли бошқа талаблар бузилса;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар йўловчи соғлиғининг ҳолати ҳаво транспортида ташишнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб қилса ёхуд йўловчининг ўз хавфсизлигига ёки бошқа шахсларнинг хавфсизлигига таҳдид солса, бу ҳол тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланса, худди шунингдек тартибсизлик келтириб чиқарса ва бошқа йўловчиларга ташиш шартномасининг шартларида назарда тутилган хизматларни кўрсатиши учун ташувчига имконият бермаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари йўловчи томонидан парвоз хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган ёхуд ҳаво кемаси ичидаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ва мол-мулкига таҳдид туғдирадиган тарзда бузилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспортида ташишларнинг белгиланган қоидалари талабларини бажариш йўловчи томонидан рад этилса.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Жойни олдиндан банд қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йўловчи учун маълум қатнов ва санага ҳаво кемасида жойни олдиндан банд қилиб қўйиш (бундан буён матнда банд қилиш деб юритилади) ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташишнинг зарур шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Банд қилиш йўловчи томонидан телефон, Интернет тармоғи, электрон почта орқали ёки бошқа алоқа воситалари билан ташувчи ёки унинг ваколатли агентига мурожаат қилиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банд қилишда автоматлаштирилган тизимдан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Банд қилиш муддати ташувчи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Банд қилиш чипта расмийлаштиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Банд қилинган жой ёки чипта ҳақида олинган маълумотларни ташувчи ёки унинг ваколатли агенти томонидан бошқа шахсларга берилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банд қилишда йўловчи ташиш учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаса ёки ташувчи томонидан белгиланган қоидаларда назарда тутилган бошқа шартларни бажармаган ҳолларда, ташувчи ёки унинг ваколатли агенти йўловчини огоҳлантирмасдан банд қилишни бекор қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Йўловчи банд қилинган жойга, ташувчини олдиндан хабардор қилмай қатновга етиб келмаса, ташувчи ташиш йўналишининг кейинги участкаларида банд қилишни бекор қилиш ҳуқуқига эга ва йўловчидан ташишдан воз кечганлигини ҳамда ўз вақтида хабар бермагани учун белгиланган тартибда йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йўловчи ташувчи билан белгиланган муддатгача банд қилинган жойни бекор қилиш тўғрисида ташувчини хабардор қилган бўлса, унда ташувчи билан йўловчининг ўзаро келишувига асосан, ташиш йўналишининг кейинги участкаларида тасдиқланган банд қилиш бекор қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ташувчининг айби билан йўловчи банд қилишни бекор қила олмаган ёки рўйхатга олиш жойига етиб кела олмаган бўлса, йўловчидан йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, йўловчи банд қилинган жойдан воз кечмаган бўлса ёки рўйхатга олиш жойига етиб келмаган бўлса, бу ҳолат тиббий маълумотнома билан тасдиқланганда, йўловчидан йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Банд қилинган жойларга йўловчиларнинг қатновга келмаслик ҳолларини инобатга олиб ва бундай ҳолларда ташувчи ўзининг тижорат йўқотишини камайтириш мақсадида йўловчиларни ҳаво кемасида мавжуд бўлган миқдордан ортиқ жойни банд қилиши мумкин. Бунда қатновга келган йўловчилар белгиланган миқдордан ошган тақдирда ташувчи қолган йўловчиларни рўйхатдан ўтказмаслиги мумкин ва бунинг учун ушбу йўловчиларга белгиланган тартибда компенсация хизматларини кўрсатиши ҳамда уларни навбатдаги қатновга ёки бошқа ташувчининг қатновига жойни банд қилиш орқали ташишни таъминлаши лозим. Ташувчи бу ҳақда чипта расмийлаштириш жараёнида йўловчиларни олдиндан огоҳлантирган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташувчи ўз қоидаларида қуйидаги тоифалар учун банд қилишнинг алоҳида шартларини ўрнатиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ёшгача бўлган болаларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналари, васийлари ёки ҳомийлари ҳамроҳлигисиз учаётган болаларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замбилдаги касал йўловчиларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш учун салонда қўшимча жой талаб қиладиган йўловчиларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имкониятлари чекланган йўловчиларни, шу жумладан ўриндиқ-аравачада ташиладиганларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурол ва ўқ-дорига эга бўлган йўловчиларни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи томонидан бепул ташишга рухсат этилган белгиланган меъёрдан ошган багажни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилган кўринишда уч ўлчов йиғиндиси бўйича ҳажми 200 см дан ошган багажни, шу жумладан турли хил спорт анжомларини ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат ҳаво кемаси салонининг қўшимча ўриндиғида ташилиши мумкин бўлган багажни ташишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар ёки қушларни ташишда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Парвозлар жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ташувчи томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган ташишларни амалга ошириш учун парвозлар жадвали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, чартер ташишлар учун ҳам парвозлар жадвали тасдиқланиши мумкин, бунда ушбу ташишлар олдиндан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Парвозлар жадвалида ҳар бир йўналиш бўйича парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларининг қатнови, қатнов рақамлари, қатновлар бажариладиган ҳафта кунлари, учиш вақтлари ва уларнинг русумлари ҳақида, шунингдек ташувчи йўловчиларга етказилиши лозим деб ҳисобланган бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Чиптада кўрсатилган ҳаво кемасининг қатнови ҳақидаги маълумотлар чипта расмийлаштирилган куни амалда бўлган парвозлар жадвалида кўрсатилган ҳаво кемасининг қатнови ҳақидаги маълумотга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бошқа шахслар томонидан ташувчи билан келишилмаган ҳолда нашр қилинган парвозлар жадвалидаги хато маълумотлар учун ташувчи жавобгар эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташувчи парвозларнинг йўналишлари ва жадвалларини, йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш тарифларини, аэропортларда ва ҳаво кемасининг ичида хизмат кўрсатиш шартларини эълон қилиши ҳамда аҳолининг (мижозларнинг) эътиборига етказиши шарт.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишни тўхтатиш вақти ташувчи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Чиптаси бор йўловчи жўнаш аэропортига ёки ташувчи томонидан белгиланган бошқа манзилга, ташувчи белгилаган вақтдан кечикмасдан етиб келиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ташувчи йўловчиларни зарур воситалар ёрдамида рўйхатдан ўтказишнинг бошланиш ва якунланиш вақти ҳақида хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказишда йўловчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жойи банд қилинганлиги тасдиқланган йўловчи, рўйхатга олиш пунктига белгиланган вақтдан кечикиб келиб, натижада рўйхатдан ўта олмаса, бу ҳолда йўловчи қатновга қўйилмайди. Ушбу йўловчи кечикиб келганлиги учун ташувчи томонидан белгиланган қоидаларда кўрсатилган йиғимни тўлаганидан сўнг, бўш ўрин мавжуд бўлган бошқа қатновда ташилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказувчи ходимлар, ҳаво кемасига ташиш учун рўйхатдан ўтказилган ва (ёки) рўйхатдан ўтказилмаган (қўл юки) багаж сифатида ташилиши тақиқланган хавфли модда ва буюмлар ортилишининг олдини олиш мақсадида, йўловчидан багаж таркибида хавфли модда ва буюмлар бор деб шубҳа туғилган ҳолларда, багажнинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Йўловчи ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Йўловчи чиптаси ва уни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ҳар бир йўловчига қоғоз бланкаси ёки электрон шаклда чипта расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чипта йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида расмийлаштирилиб, ундан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Чиптада чиптани сотилиш жойи ва санаси, жўнаш вақти, ҳаво кемасининг жўнаш ва қўниш манзили, барча оралиқ қўниш манзиллари, ташиш шартномасини бажаришга алоқадор бўлган ташувчиларнинг номи ҳамда ташиш шартномасининг бошқа муҳим шартлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Чиптани расмийлаштириш вақтида йўловчига ташиш шартлари ҳақида маълумот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Чипта белгиланган тарифлар учун тўлов амалга оширилганидан сўнг расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиптага тўлов амалга оширилаётганда парвоз бошланаётган, қўниш, транзит ёки учиб ўтиш мўлжалланган давлат томонидан белгиланган тартибга асосан ташувчи томонидан йўловчидан қўшимча йиғимлар ундирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташувчи ташиш шартномасини расмийлаштириш вақтида, йўловчини ташишнинг тасдиқланган тарифларига киритилмаган қўшимча йиғимлар тўғрисида хабардор қилиши лозим. Бундай йиғимлар ташиш шартномасида кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташиш учун тарифлар ва йиғимларни тўлаш ташиш хизмати кўрсатилаётган давлатда амал қилувчи валюта қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Чипта учиш жойидан ташувчи билан келишилган барча тўхташ манзиллари орқали қўниш манзилигача ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Йўловчи қатнов бажарилишидан олдин ташувчи томонидан белгиланган қоидаларга асосан расмийлаштирилган ҳамда ушбу қатнов учун парвоз, йўловчи ва фойдаланилмаган парвоз купонлари мавжуд бўлган чиптани тақдим этмаганда, ушбу йўловчи ташишга қўйилмайди, электрон шаклда расмийлаштириладиган чипта бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чипта ташувчи ёки унинг ваколатли агенти томонидан расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Электрон шаклда расмийлаштириладиган чиптадан фойдаланилган ҳолларда, агар йўловчи ўз шахсини тасдиқловчи ва ушбу чипта айнан унинг номига расмийлаштирилганлигини маълумотлар базасидан аниқланганлиги тўғрисида ҳужжат бўлмаса, у қатновга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташувчи ёки унинг ваколатли агенти чиптани қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топади ва ташишдан бош тортишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиптада белгиланган тартибда ташувчи ёки унинг ваколатли агенти томонидан тасдиқланмаган тузатишлар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиптада уни расмийлаштирган ваколатли агент номи, сотиш санаси ва жойи ҳақида агентнинг шахсий (валидатор) штампи ёки автоматлаштирилган чипта сотиш тизими воситасида амалга оширилган белгилар бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбакилаштирилган (серия рақами, жорий этилган расмийлаштириш тартибига риоя этилмаган бўлса, ушбу чипта кўринишидаги белгиларнинг ташувчи фойдаланадиган ягона нусхадан фарқланиши, чиптада ташувчи фойдаланадиган полиграфик ҳимоя белгиларининг бўлмаслиги ва бошқалар) чипта тақдим этилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Бузилган ёки расмийлаштиришда хатоси мавжуд бўлган қоғоз чипта тақдим этилганда ва ташишга қабул қилинган жойда ёки йўналишнинг кейинги манзилларида ушбу чиптанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш талаб этилса, бунда йўловчи ташиш шартномаси ҳақиқийлигини ташувчи ёки унинг ваколатли агентининг ташишга рухсат ёзувини қўйиш билан тасдиқлатганидан кейин, ташишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган чипта ўрнига, йўловчининг мурожаатига асосан дубликат берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дубликат бериш жараёнида йўловчидан йўқотилган чиптани топиб олинган тақдирда, уни ташувчи ёки унинг ваколатли агентига қайтариш бўйича тилхат олинади. Агар, йўловчи тилхат беришдан бош тортганда, ташувчи унга янги чипта сотиб олишни таклиф этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дубликат учун белгиланган миқдорда йиғим ундирилади, чиптанинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ташувчи ёки унинг ваколатли агентининг айби билан юз берган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Йўқолган чипта учун, йўловчининг илтимосига кўра, белгиланган йиғим тўланган тақдирда, чиптанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, тарифларни қўллаш қоидаларига мувофиқ чипта учун тўланган тўлов йўловчига қайтариб берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган сумманинг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чиптанинг эгаси вафот этган ёки соғлиғи оғирлашган ҳолатларда йўловчи, унинг вакили ёки тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахслар чиптанинг пулини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Меъёрдаги тариф бўйича расмийлаштирилган чипта, ташиш бошланган санадан бошлаб, бир йил давомида, агар ташиш бошланмаган бўлса, чипта расмийлаштирилган санадан бошлаб, бир йил давомида ҳақиқийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус тарифлар бўйича расмийлаштирилган чипталарни яроқлилик муддати ташувчи томонидан тасдиқланган тарифларни қўллаш қоидалари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчи чипта учун амалга оширилган тўловни қайтаришда, ушбу чипта сотиб олишда қўлланилган тўлаш усули ва пул бирлиги бўйича қайтариш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Чиптанинг амал қилиш вақтида ташиш якунланмаса, чиптанинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда узайтирилади, агар ташувчи томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчининг жойни банд қилганлиги тасдиқланганда, қатнов бекор қилинса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш давомида йўловчининг йўналишида, йўловчи учун учиб кетиш, қўниш ёки тўхташ («sтор-over») манзили ҳисобланган жойда режалаштирилган тўхташ бажарилмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парвозлар жадвалида кўрсатилган вақт бўйича қатнов бажарилмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи томонидан қатновлар туташиш жойларига етиб кела олмаслигига сабаб бўлган ҳаракатлар қилинса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи дастлаб тўлаган хизмат кўрсатиш тоифаси ўзгартирилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемасида йўловчига банд қилинган жой берилмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда чиптанинг амал қилиш муддати, ташувчининг йўловчи томонидан дастлаб тўланган тарифига мос келувчи хизмат кўрсатиш тоифасидаги бўш жойи бўлган энг яқин қатновигача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Агар йўловчи чиптанинг амал қилиш муддати давомида ташишдан фойдалана олмаса, яъни жой банд қилишни сўраган бўлсада, бироқ ташувчи бундай банд қилишни тасдиқлай олмаган бўлса, бундай чиптанинг амал қилиш муддати ташувчининг қоидаларига мувофиқ равишда узайтирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ташиш бошланганидан сўнг, чиптанинг амал қилиш муддати давомида йўловчини ёзма тиббий хулоса билан тасдиқланган касаллиги туфайли, ташиш имконияти мавжуд бўлмаса, ташувчи томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ бундай йўловчи чиптасининг амал қилиш муддати, тиббий хулосага кўра йўловчи парвозни давом эттиришга қодир бўлган кундан ёки ташиш қайта тикланган манзилдан йўловчи тўлаган хизмат кўрсатиш тоифасига мос жойи мавжуд бўлган, энг яқин қатнов амалга ошириладиган кунга қадар узайтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар чиптада қолган парвоз купонлари бир ёки бир нечта «sтор-over»га эга бўлса, бундай купоннинг амал қилиш муддати ташувчи қоидалари билан белгиланган тартибда тиббий хулосада кўрсатилган кунга қадар узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ташувчи, заруратга кўра, бир вақтнинг ўзида касал йўловчига ҳамроҳлик қилаётган йўловчиларнинг чипталарини ҳам амал қилиш муддатларини узайтириб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ташиш шартномасининг шартларига кўра йўловчи ёки унинг оила аъзолари йўлда вафот этса, уларнинг ўлими тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этиш шарти билан йўловчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг чиптасини амал қилиш муддати ўзгартирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ташиш йўналишининг оралиқ манзилларида вақтинчалик танаффус ва тўхташ («sтор-over») ҳолатларига ташувчи билан келишилган шартларда рухсат берилади ва ушбу ҳолатлар ташиш шартномасининг қийматида ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Йўловчи чиптани расмийлаштираётганда, қайси бир йўналиш манзилида тўхташи ҳақида ташувчини олдиндан хабардор қилмаган бўлса, бу тўғрисида транзит аэропортида ёки ташиш йўналиши трансферида хабардор қилган бўлса ва ушбу ҳолат парвознинг кечикишига сабаб бўлса, йўловчи парвознинг кечиккани учун ташувчининг қоидаларида назарда тутилган йиғимларни тўлаганидан сўнг, парвозни давом эттириши мумкин. Агар, парвознинг кечикишига йўловчи ёки у билан бирга ҳаво кемасида учаётган оила аъзоларидан бирининг соғлиғининг ёмонлашиши ёки тўхташ манзилидаги форс-мажор ҳолатлари сабаб бўлса, бундай ҳолатда йўловчидан йиғим ундирилмайди, бунда соғлиқни ёмонлашганлик ҳолати тиббий хулоса билан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ташувчи ўзи билан боғлиқ бўлган сабабларга кўра, оралиқ аэропортда ташишни давом эттира олмаган тақдирда, йўловчиларни уларга қулай бўлган муддатларда ва шартларда ўзининг навбатдаги қатнови билан ҳаракатланаётган ҳаво кемасида ёки бошқа ташувчининг ҳаво кемасида, қўшимча тўловларсиз жўнатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ташиш шартномасининг ўзгартирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ташиш шартномаси мажбурий ва ихтиёрий равишда ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ташиш шартномаси йўналишнинг исталган манзилларида, қуйидаги ҳолларда мажбурий равишда ўзгартирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи банд қилинган жойга ташувчининг айби билан туташ қатновга кела олмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи банд қилинган жойни йўловчига бериш имкониятига эга бўлмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи қатновни бекор қилганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи қатновни парвозлар жадвалига мувофиқ равишда бажара олмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи йўловчи учун тўхташ ва қўниш манзилларида тўхташни бажара олмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташишнинг мажбурий равишда ўзгартирилиши ташишнинг бошланиш вақти ва (ёки) муддати, ташувчининг, ташиш йўналишининг, хизмат кўрсатиш тоифасининг ўзгартирилишига сабаб бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ташиш шартномаси мажбурий равишда ўзгартирилганда, ташувчи қуйидагиларни бажаришга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўловчини қўниш манзилига ўзининг бошқа мунтазам қатновида ёки бошқа ташувчининг бўш жойи бўлган қатновида, тез фурсатда, қўшимча тўловлар олмаган ҳолда, зарурат бўлганда юқори хизмат кўрсатиш тоифасида ва йўловчи учун қулай бўлган бошқа шартларда етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўловчини банд қилинган чипта билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) йўловчи томонидан тўланган хизмат кўрсатиш тоифасининг ўзгартирилишига йўл қўймаслик, агар хизмат кўрсатиш тоифасининг бундай ўзгаришига йўл қўйилган бўлса, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш тоифаси пастроқ тоифага мажбурий равишда алмаштирилганда, ташувчи йўловчига йўналишнинг хизмат кўрсатиш тоифаси ўзгарган қисмидаги (қисмларидаги) тарифлар ва йиғимлар фарқини қайтаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш тоифаси юқорироқ тоифага мажбурий равишда алмаштирилганда ва ташиш нархи ошганида йўловчидан қўшимча йиғим ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бажарилмаган ташиш участкаси учун, пул қайтарилиши билан, йиғимлар олинмаган ҳолда, чиптанинг мажбурий қайтарилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Йўловчи талаби билан, ташиш йўналишининг ҳар қандай манзилидаги ўзгариш ташиш шартномасининг ихтиёрий равишда ўзгартирилиши ҳисобланиб, ушбу ўзгартириш ташиш йўналишининг, хизмат кўрсатиш тоифасининг ёки тарифининг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Йўловчи томонидан ташиш учун тўланган тўловлар ташувчи томонидан мажбурий тартибда қайтарилиш ҳолларида, қайтариладиган пул миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар чиптанинг ҳеч бир қисмидан фойдаланилмаган бўлса, қайтариладиган пул миқдори тўланган тариф ва йиғимларга тенг бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар чиптадан қисман фойдаланилган бўлса, қайтариладиган пул миқдори тўланган тариф ва ташиш амалга оширилган манзиллар оралиғидаги ташишга тўланган тариф ўртасидаги фарқга тенг бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Агар йўловчи ташиш шартномасининг ҳар қандай шартини (қатнов, учиш санаси, йўналиши, хизмат кўрсатиш тоифаси, чиптанинг ташиш учун яроқлилик муддати ва ҳоказо) ихтиёрий равишда ўзгартирмоқчи бўлса, бу тўғрисида ташувчини хабардор қилиши лозим. Бунда ташувчи ташиш шартномасининг янги шартлари бўйича тарифни ҳисоблаши керак, агар ташиш шартномасининг бундай ихтиёрий ўзгаришидан ташиш қиймати ошадиган бўлса, унда йўловчи биринчи нархдаги миқдор билан янги нархдаги миқдор ўртасидаги фарқларни тўлаши керак. Агар бу ўзгариш натижасида, янги ташишнинг қиймати биринчи тўланган нархдан паст бўлса, унда ташувчи йўловчига ташиш қийматидаги фарқни қайтариши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ташиш билан боғлиқ белгиланган тарифлар ва йиғимларнинг миқдорига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, ушбу ўзгартиришлар улар киритилгунга қадар тузилган ташиш шартномаларига ташиш бошланиш вақтига қадар татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ташиш бошланишига қадар йўловчининг хоҳиши билан ташиш шартномасига ўзгартириш киритилган тақдирда, янги ташиш санасидаги тариф ва йиғимларнинг миқдори асосида қайтадан чипта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Йўловчиларнинг имтиёзлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалари ҳамда ташувчининг ташиш қоидаларига асосан йўловчиларнинг айрим тоифасига ташиш билан боғлиқ имтиёзлар бериши мумкин.
(65-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзлар бериш тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаси тарифига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Имтиёзли учиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчи, берилган ҳаво транспортида имтиёзли ташишга нисбатан, юқорироқ хизмат кўрсатиш тоифаси салонида учишни хоҳласа, бундай йўловчи хизмат кўрсатиш тоифаси учун қўшимча ҳақ тўлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан имтиёзли учиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг ташиш ҳужжатини расмийлаштириш, уларнинг шундай имтиёзга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Алоҳида тоифадаги йўловчиларни ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ташувчи ўзининг ташиш қоидаларида қуйидаги тоифалар учун ташишнинг алоҳида шартларини ўрнатиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ёшгача бўлган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналари, васийлари ёки ҳомийлари ҳамроҳлигисиз учаётган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замбилдаги касал йўловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш учун салонда қўшимча жой талаб қиладиган йўловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имкониятлари чекланган, шу жумладан ўриндиқ-аравачада ташиладиган йўловчилар ёки ўзларининг ҳаракатланишлари учун махсус ускуналардан фойдаланувчи йўловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурол ва ўқ-дорига эга бўлган йўловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган йўловчилар ва мамлакатга кириши рад қилинган йўловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта муҳим йўловчилар (VIP);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дипломатик курьерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвон ёки қушларини ташиб ўтаётган йўловчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ташувчи ўзининг ташиш қоидаларида алоҳида тоифадаги йўловчилар учун махсус хизмат кўрсатиш талабларини белгилаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Багаж ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Багажни ташиш учун қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Багаж белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, ташишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Багаж сифатида ташиладиган буюмлар, багажни бут сақлашни таъминлайдиган махсус ўрамга ўралиб, ташиш учун қулай бўлган ушлагичга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ташувчи бошқа йўловчиларнинг багажига ёки ташувчининг ускунасига зиён келтириши мумкин бўлган учи ўткир қисмли багажларни ташишга қабул қилишни рад қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ташувчи ҳаво кемаси учун ўрнатилган тижорат юкланиши белгиланган меъёрдан ва (ёки) багажларнинг ҳажми ҳаво кемасининг багаж-юк бўлинмалари сиғимидан ошганда, ташувчи меъёрдан ошган багажни ташиш учун қабул қилишни чеклаш ёки қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ташувчи ўрами талабга жавоб бермайдиган, йўқолиш хавфи бўлган, носоз ҳолатдаги багажларни ҳаво транспортида ташишга қабул қилмаслиги мумкин. Бироқ, йўловчининг илтимосига биноан ташувчи ташиш талабига жавоб бермайдиган ва носоз ҳолда ўралган бундай багажга ўзининг жавобгарлигини чеклаган ҳолда қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Йўловчиларнинг буюмлари рўйхатдан ўтказилган багаж ёки қўл юки сифатида ташилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчи рўйхатдан ўтказилган багаж учун йўловчига рақам ёзилган багаж биркасини идентификация (таниб олиш) қилиш учун бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўл юки биркалар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ташиш учун қабул қилинган багаж қуйидаги жойгача расмийлаштирилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«sтор-over»нинг биринчи манзилигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчининг тасдиқланган банд қилинган жой манзили ёки сўров қилинган туташ қатнов манзилигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи рўйхатдан ўтказилган багаж ёки унинг бир қисмини олмоқчи бўлган манзилгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ташувчи трансфер багажини ташишни таъминламаса, бир аэропортдан иккинчисига багажни ташиш зарур бўлган туташ манзилигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ташишга берилган ҳамма чипталарни ҳисобга олиб, йўловчи чиптасида кўрсатилган охирги манзилгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Барча багаж вазни бўйича ўлчовдан ўтказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Йўловчига ҳаво кемаси салонида қўл юкидан ташқари ўзининг зарур эҳтиёжи учун керак бўладиган шахсий буюмларини (масалан портфел, аёллар сумкачаси, ҳужжатлар учун жилд, соябон, ҳасса, устки кийим, гулдаста, парвозда ўқиш учун босма нашрларни, бола учун озуқани ва болалар йўл бешиги, ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравача ёки жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларнинг ҳаракатланишлари учун мослаштирилган анжомлар ва бошқалар) ташишга рухсат берилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 27 январдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-4, 13.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2023 й., 10/23/2238-4/0087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ҳаво кемасининг хизмат кўрсатиш тоифасидан келиб чиқиб, ташувчи томонидан белгиланган оғирлиги, миқдори, ҳажмига қўйилган меъёр доирасида, йўловчи рўйхатдан ўтказилган багажларини бепул ташишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Багажни ташиш меъёри багаж вазни орқали килограммларда, багаж эгаллайдиган майдонга қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Багаж ҳажмининг меъёри багаж жойининг уч ўлчовининг узунлиги бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ташувчи томонидан белгиланган бепул ташиш меъёридан ортиқ бўлган багажлар ҳамда махсус тоифадаги багажлар (ҳайвонлар ва қушлар, спорт анжомлари, оғир вазндаги ва ҳажми катта багажлар ҳамда бошқалар) ташувчи билан келишилган ҳолда қўшимча тўловлар тўлангандан кейин ташишга қабул қилинади ва бу ҳақда тўлов квитанцияси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Қатновни бажараётган ҳаво кемаси туридан фойдаланишда чекловлар мавжуд бўлса ҳамда ҳаво кемаси бўш ташиш сиғимига эга бўлмаса, ташувчи белгиланган меъёрдан ортиқ багажни ташишни чеклаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ҳаво кемасининг салонида йўловчининг кузатуви остида ташиладиган қўл юкининг меъёри ташувчи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Хизмат кўрсатиш тоифаси мажбурий равишда ўзгартирилган вақтда, йўловчи олдинги хизмат кўрсатиш тоифасида белгиланган меъёр бўйича багажни бепул ташиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Йўловчи томонидан хизмат кўрсатиш тоифаси ихтиёрий равишда ўзгартирилганда, йўловчи алмаштирилган хизмат кўрсатиш тоифасида белгиланган меъёр бўйича багажни бепул ташиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ташиш турли йўналишларда амалга оширилганда ва йўналишнинг ҳар бир манзилида хизмат кўрсатишнинг турли тоифалари бажарилганда, ҳар бир манзил учун йўловчи тўлаган маблағ ҳисобидан белгиланган багаж меъёрида бепул ташишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Йўловчи томонидан кузатилмайдиган багаж, ташишга юк сифатида қабул қилинади. Бундай тоифадаги юклар йўловчининг чиптасида кўрсатилган, манзиллар оралиғида (аэропортлар орасида) ташиш учун қабул қилинади ва ташиш учун стандарт юк хати билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Йўловчи иштирокида багажни ташишга қабул қилиш вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан хавфсизликни таъминлаш мақсадида парвоз бошланган ва тугалланган давлатнинг божхона қоидаларига асосан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган буюмлар, нарсалар, моддалар, маҳсулотларнинг борлигини билиш учун багаж текширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Чиптада кўрсатилган қатновнинг узилиши содир бўлганда, ташувчининг талабига асосан йўловчи қўл юкини ҳаво кемаси салонидан ўзи олиб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Қуйидаги буюмлар рўйхатдан ўтказиладиган багаж ва қўл юки сифатида ташишга қабул қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар, ҳаво кемаси, ҳаво кемаси бортидаги йўловчилар ва ташувчига қарашли бошқа мулкка хавф солиши мумкин бўлган нарсалар ва моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багаж учун ҳажм меъёри билан ташувчи белгилаган қоидалардан ортиқ бўлган ҳамда ташиш имконияти бўлмаган нарсалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш амалга ошириладиган давлат ҳудудидан, ҳудудига ёки ҳудуди орқали, шу давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари бўйича ташиш учун ман этилган нарсалар.
(89-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Багаж ташишда хавфсизлик талабларига ва ташиш шартномасига риоя этишни таъминлаш мақсадида, ташувчи қуйидагиларни таъминлаши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багажнинг шикастланиши, йўқолиши ёки нобуд бўлишидан сақлаш мақсадида, уни тегишли ўрамларда ташиш зарурлиги тўғрисида йўловчиларга маълумот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш ман этилган хавфли нарсалар тўғрисида йўловчиларга маълумот бериш. Бунда, тегишли маълумотлар йўловчиларга чипталарни рўйхатдан ўтказиш бошлангунига қадар ёки бошланганида ташувчининг маълумот сайтлари, чипталар сотиладиган ҳамда йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш жойларида осиб қўйиладиган эълонлар орқали етказилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багажни ташишга тайёрлаш вақтида қўлланилаётган технологик ускуналарнинг (тарози, тасма транспортёрлари, багаж аравачалари, контейнерлар, паллет ва бошқалар) ҳолатини мунтазам равишда текшириб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш вақтида багаж биркаларига бегона шахсларнинг яқинлашишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда текширувдан ўтказиб туриш ва уларнинг тасдиқловчи ҳужжатларини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Ташувчининг ерда хизмат кўрсатувчи агентлари багаж сифатида ташилиши тақиқланган буюмларни ҳаво кемасига ортилишини олдини олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Тиббий гувоҳномалар, рентген суратлари, негативлар, ўта қимматли ва мўрт нарсалар, пуллар, кредит карточкалари, қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатлар, қимматбаҳо металлар, тошлар, марваридлар ва ундан қилинган маҳсулотлар йўловчининг кузатувида ташилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Ташувчи қуйидаги тоифадаги багажларни ташишда ўзининг алоҳида қоидаларини ўрнатишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар (уй итлари, мушуклар ва қушлар), шу жумладан кўр ва кар йўловчиларни кузатувчи ўргатилган етакловчи-итлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авторучкалар, флаконлар, сигаретлар учун ёндиргичлар ва маълум баландликда тарқалиш хусусиятига эга бўлган газли бошқа идишлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан ташилиши тақиқланмаган суюқликлар, геллар ва аэрозоллар;
(93-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт анжомларининг алоҳида турлари (гольф, серфинг, велосипедлар учун анжомлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравача;
(93-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 27 январдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-4, 13.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2023 й., 10/23/2238-4/0087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемаси салонида қўшимча ўринда ташилиши керак бўлган багаж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дипломатик багаж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик ўлчамли ва катта оғирликдаги багаж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиммат ва мўрт багаж.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Авиация хавфсизлик талабларига асосан багаж сифатида ташилиши ман этилган ёки ташилиши чекланган нарсалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ҳаво кемасида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхати Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) Хавфли юкларни ҳавода ташиш бўйича техник йўриқномалари (Doc 9284) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига доир текширув ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-5, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Йўловчининг багаж сифатида ташилиши тақиқланмаган буюмлари, агар уларни ҳаво кемасининг салонида ташиш муайян салбий оқибатларга олиб келишига шубҳа туғилганда, ушбу буюмлар ҳаво кемаси хавфсизлигига таҳдид солмаса, багаж-юк бўлинмасида ташиладиган багажга жойлаштирилади ёки йўловчига кейинчалик қайтариб бериш шарти билан аэропортнинг ваколатли органи ёки тегишли ташувчининг омборхонасида сақлаш учун топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Фуқаровий қурол, хизмат қуроли, жанговар қурол ва ўқ-дориларни ташиш шартлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус қоидалар билан белгиланади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 27 январдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-4, 13.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2023 й., 10/23/2238-4/0087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда миллий анъанавий кийимларга тақиладиган, шунингдек илгари ёдгорликлар сифатида сотувда бўлган шамширлар ва пичоқлар рўйхатдан ўтказилган багаж сифатида ташишга қабул қилинади ёки парвоз вақтида ташувчининг қоидаларига биноан олиниб экипажга топширилади.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Ташувчи парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаво кемаси салонида ташиш учун рухсат берилган буюмлардан (масалан, уяли телефон, ихчам компьютер, магнитофон, радио, «СD» эшитиш жиҳози, электр ўйинлари ёки радиоузатгич, бошқариладиган ўйинчоқ ва шу кабилар) фойдаланишни чеклаши ёки тақиқлаши мумкин, ёмон эшитувчилар учун эшитиш аппаратлари ва юрак уришини электр мунтазамловчи ёрдамчи аппаратлардан фойдаланиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Багажнинг берилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Йўловчи ўзининг ташувчи жавобгарлигига топширган багажини багажни рўйхатга олишни расмийлаштириш пунктида берилган, узиладиган багаж биркасининг талони асосида ҳаво кемаси қатновининг манзил пунктига келганидан кейин олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ташувчи багажнинг узиладиган талон биркасининг эгаси ҳақиқатдан ҳам багажни олишга ҳуқуқи борлигини текшириши шарт эмас, бундай текширишни ўтказмасдан багажни бериб юбориши натижасида йўловчига тушган харажат ёки зиён учун жавобгарликни олмайди. Агар багажни олиш учун талабгор йўловчи томонидан багаж биркасининг узиладиган талони тақдим этилмаса, у ҳолда йўловчига багаж фақат унинг бундай багажни олиш учун тегишли даражада ҳуқуқи борлигини исботловчи далиллар келтириш шарти билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Кузатилмайдиган багаж йўловчига ёки унинг ваколатидаги шахсга юк хатини кўрсатганидан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Манзил пунктига етиб келмаган багажлар, шикастланган ва камомади бор багажлар бўлган ҳолларда ёки ташувчи томонидан ташиш шартномаси талаблари бузилган бошқа ҳолларда, ташувчи томонидан белгиланган шакл бўйича, ташишнинг бузилиши тўғрисида далолатнома тузилиши шарт. Далолатноманинг бир нусхаси йўловчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Йўловчи ёки унинг вакили багажнинг ташилиши бузилган ҳолларда ташиш йўналишидаги биринчи ёки охирги ташувчига зарарни қоплаш тўғрисида даъво қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Ташувчининг қоидаларида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ташувчи багаж ташиш шартномаси талабларини бузган ҳолларда багажни ва унинг эгасини қидиришни ташкил қилишдан тортиб то йўловчи томонидан олинмаган багажни сақлаш, ташиш шартномаси талаблари бузилиши бўйича даъволарни кўриб чиқиш, шикастланган, йўқолган ёки ушлаб қолинган багаж учун компенсация (ўрнини қоплаш) пулини тўлаш белгилаб қўйилиши лозим.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1041. Учиб келган рейс йўловчиларига багаж топширилганидан кейин талаб қилиб олинмаган багаж уни олиб келган ташувчи ҳисобидан сақлаш ва бундай багажнинг эгасини қидириш ҳамда уни эгасига етказиб беришни ташкил этиш учун аэропортнинг тегишли хизматига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 3 ой сақланади ва аэропортнинг тегишли хизмати томонидан йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 7 кун сақланади ва уни олиб келган ташувчининг рейси билан қайтариб юборилади.
(1041-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1042. Талаб қилиб олинмаган багаждаги тез бузиладиган нарсаларда бузилиш белгилари аниқланган тақдирда, улар йўқ қилиниши лозим. Бунда аэропортнинг багаж қидирув хизмати ходимлари томонидан божхона хизмати вакили иштирокида талаб қилиб олинмаган багаж очилиб, ундан бузилган нарсалар далолатнома асосида олиб ташланиши мумкин. Бузилган нарсалар олиб ташлангандан сўнг, багажда қолган нарсалар рўйхати тузилиб, ёпилади ҳамда муҳрланади. Далолатномада багажнинг дастлабки ҳолати (вазни, ҳажми) ва ўлчаш натижалари акс эттирилиши шарт. Багажда қолган нарсалар рўйхати далолатномага илова қилинади.
(1042-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1043. Сақлаш муддати тамом бўлгач, аэропорт директори томонидан талаб қилиб олинмаган багажларни йўқ қилиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия ишида аэропорт божхона хизмати ва ички ишлар органлари вакиллари иштирок этади. Бунда талаб қилиб олинмаган ва йўқ қилиниши лозим бўлган багажларнинг рўйхати аэропортнинг багаж қидирув хизмати томонидан тузилади ва Комиссияга тақдим этилади. Ушбу рўйхатга Талаб қилиб олинмаган багажни рўйхатга олиш журнали, талаб қилиб олинмаган багажнинг эгасини қидириб топиш учун берилган эълон нусхалари, багажни сақлашга қабул қилиш бўйича далолатнома нусхаси илова қилинади.
(1043-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1044. Тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилгач, Комиссия аъзолари багажни очади ва ундаги предметларни хусусиятларига кўра ажратиб, йўқ қилиш учун қопларга жойлайди. Бунда Комиссия аъзолари бир марталик қўлқоплар ва маска-респираторлар билан таъминланиши шарт. Ёқиб юбориш орқали йўқ қилиб бўлмайдиган предметлар, жумладан қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо, яримқимматбаҳо тошлар, табиий марваридлар ва бошқа шунга ўхшаш предметлар эса, алоҳида рақамланган ва муҳрланган идишларга жойлаштирилади.
(1044-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1045. Комиссия қарори далолатнома билан расмийлаштирилади ва мазкур далолатнома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда аэропорт директорининг имзоси билан тасдиқланади. Мазкур далолатномада йўқ қилиш учун ажратилган багажлар сони, багажларнинг ичидаги предметлар рўйхати ҳамда ёқиб юбориш орқали йўқ қилиб бўлмайдиган предметлар жойланган идишларнинг тартиб рақамлари кўрсатилиши керак.
(1045-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1046. Комиссиянинг багажни йўқ қилиш ҳақидаги қарори багаждаги предметларни йўқ қилиш учун асос ҳисобланади. Ёқиш орқали йўқ қилиб бўлмайдиган предметлар механик бузиш орқали, фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилгандан сўнг, йўқ қилинади.
(1046-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1047. Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо, яримқимматбаҳо тошлар ҳамда табиий марваридлар ва бошқа шунга ўхшаш предметлар йўқ қилинмайди. Бундай предметлар бўйича Комиссия аъзолари томонидан икки нусхада уларнинг вазни ва алоҳида белгилари кўрсатилган рўйхат тузилади. Мазкур рўйхат Комиссия аъзолари ва Комиссия ишида иштирок этган аэропортнинг божхона хизмати ва ички ишлар органлари вакиллари томонидан имзоланади. Аэропорт директори томонидан рўйхат расмийлаштирилгач, уч иш куни ичида унда назарда тутилган предметларни тасарруф қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши шарт.
(1047-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1048. Багажларни йўқ қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар, шунингдек уларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи видео ва фото материаллар тегишли аэропортда сақланади.
(1048-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Давлат назоратининг амалга оширилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган ва ҳудудидан чиқиб кетаётган ёки транзит билан ўтаётган барча ҳаво кемалари, уларнинг экипажлари ва йўловчилари ҳамда уларнинг мулклари учун паспорт, божхона, валюта, санитария, карантин қоидалари ва бошқа қоидалар татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Йўловчи ташиш амалга оширилаётган учиб кетиш, транзит ва манзил давлатининг қонунчилик ҳужжатлари талаб қиладиган барча амалдаги ташиш ҳужжатлари, визалар, тиббий ва бошқа ҳужжатларга эга бўлиши керак. Ташувчи йўловчининг кейинчалик транзит ёки манзил мамлакатидан чиқариб юборилишини олдини олиш мақсадида, йўловчи томонидан керакли ҳужжатлар тақдим этилмаса ёки бу ҳужжатлар белгиланган талабга жавоб бермаса, бундай йўловчига ташишни рад этиш ҳуқуқига эга.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Йўловчи учишдан олдин аэропортда ёки ҳаво кемасида унга тегишли багажни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари томонидан ўтказиладиган текшириш учун очиш пайтида иштирок этиши шарт. Ташувчи бу текширишни амалга ошириш ёки йўловчи бундай текшириш талабларига риоя қилмагани, шунингдек учиб кетиш, транзит ёки манзил давлат томонидан белгиланган тартибга риоя қилмаганликлари оқибатида вужудга келган багаж таркибидаги буюмларнинг йўқолиши ёки шикастланиши учун жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Йўловчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари, аэропорт хизматчилари ва ташувчилар томонидан авиация хавфсизлиги учун ўтказиладиган ҳар қандай назорат талабларини бажариши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда транзит ҳудудларини ташкил қилиш ёки бошқа усулларни қўллаш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси аэропортига бир давлатдан учиб келадиган ва шу куннинг ўзида шу аэропортнинг ўзидан, шу қатновни ёки бошқа қатновни бажарувчи ҳаво кемасида учинчи давлатга учиб кетадиган йўловчилар ва уларнинг багажлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ келиб тушган аэропортда вақтинча қолишлари мумкин бўладиган шароитларни яратиши керак.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари билан биргаликда, сутканинг тунги вақтида, зарурат бўлганда, оралиқ аэропортида ҳаво транспортида ташиш шартномасида белгиланган вақтдан кўпроқ ушланиб қолган халқаро транзит йўловчиларига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларига мувофиқ тунаш учун вақтинчалик жойлашишлари мақсадида аэропортни тарк этишга рухсат бериш чораларини кўриши керак.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ўзбекистон Республикаси аэропортига олиб келинган йўловчига кириш ҳуқуқи ман этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши учун жавобгарлик кириши ман этилган йўловчини олиб келган ташувчи зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Агар йўловчига бирор давлатга кириш унинг тегишли давлатларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги ёки талаб қилинган ҳужжатлари бўлмагани сабабли, ман этилган бўлса, ташувчи йўловчини орқага қайтариб ташиш билан боғлиқ ҳар қандай транспорт ва бошқа харажатларни амалга оширишга мажбур бўлса, унда ташувчи йўловчининг чиқиб кетиши билан боғлиқ транспорт харажатларини ундан ундириш ҳуқуқига эга. Бунда ташувчи йўловчи чиптасининг фойдаланилмаган қисмидан ўзининг харажатларини қоплаш мақсадида фойдаланиши мумкин.
(112-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчининг кириш ман этилган манзилгача тўлаган ташиш учун тўловлари қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ташувчи белгиланмаган жойга келган багажни унинг эгаси турадиган жойга юбориши мумкин. Бунда ташувчи белгиланмаган жойга янглиш юборилган багаж билан боғлиқ жарималар ва бошқа тўловларни тўлаш учун жавобгарликни олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Ташувчи эгаси топилмаган, талаб қилинмаган ёки янглиш юборилган багажни унинг эгаси номидан тегишли манзил пунктида техник текширув воситалари орқали олиб бориладиган божхона кўригидан ўтказиш учун тақдим этиши ва бундай багажни у жўнатилган манзилга етказиб бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Зарурат бўлса, ташувчига эгаси топилмаган, талаб қилинмаган ёки янглиш юборилган багажнинг эгасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, шунингдек аэропортнинг ташишларни ташкил этиш хизмати вакиллари иштирокида багажни очишга рухсат берилади.
(115-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Ҳаво транспортида ташишда жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ҳаво транспортида ташишда ташувчининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, фуқаролик қонун ҳужжатлари ва Ҳаво кодекси билан тартибга солинади.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1161. Ҳаво транспортида ташиш йўловчилар ва багаж аэропортда, ҳаво кемаси ичида ёки бошқа учиш-қўниш жойида бўлишидан қатъи назар, ташувчининг жавобгарлиги остида бўлган вақт мобайнидаги даврни қамраб олади.
(1161-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Ташувчи йўловчилар билан ўзининг жавобгарлик доирасини Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган нормаларга нисбатан ошириш тўғрисида битимлар тузиши мумкин.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-5, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Ташувчи парвоз чоғида йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашувига олиб келган зарар учун, агар бу зарарнинг олдини олиш учун ташувчи барча зарур чораларни кўрганлигини ёки бундай чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса, мулкий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашуви қайтариб бўлмас куч натижасида содир бўлган бўлса, ташувчи, агар етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини исботлаб бера олмаса, белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини ташувчи исботлаб берган бошқа ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий нормаларига мувофиқ зарар учун тўланадиган товоннинг миқдори камайтирилиши ёки зарарни қоплашдан халос этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчи йўловчининг ўлими ёки соғлиғи шикастланганлиги учун етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда қопланишини таъминлаши шарт.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Рўйхатдан ўтказилган багаж ташишга қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан то у қабул қилувчига берилгунига ёки бошқа ваколатли шахсга топширилгунига қадар унинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Агар йўловчининг ёнидаги буюмлар йўқолса ёки уларга зарар етказилса ва бу йўқотиш ёки зарар ташувчининг айби билан юз берганлиги исботланса, ташувчи бу буюмлар учун моддий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Багаж ташишда зарар кўрган йўловчи, бу зарарни ўзининг хатти-ҳаракати туфайли кўрган бўлса, бу ҳоллар ташувчи томонидан исботланса, унда ташувчининг жавобгарлиги чегараланади ёки у жавобгарликдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Ҳаво кемасида ҳайвонларни кузатиб бораётган шахснинг ўлими ёки унинг соғлигига етказилган зарар учун, агар бу ҳалокат ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати туфайли рўй берган бўлса, ташувчи жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонларнинг ўлими ёки жароҳатлангани учун, агар бу кўнгилсизлик табиий сабабларга кўра ёки уларни кузатиб бораётган шахснинг хатти-ҳаракати натижасида рўй берган бўлса, ташувчи жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Ташувчи ташиш шартномасини бажаришда йўл қўйган нуқсонлар ёки ўзининг ходимлари томонидан уларнинг хизмат вазифаларини бажариш пайтида атайин қилинган хатти-ҳаракатлар учун йўловчи ва уларнинг багажини биргаликда ташишда қатнашган бошқа ташувчилар олдида, агар бу ҳолат исботланса, жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Агар ташиш бир неча ташувчилар томонидан амалга оширилса, багажга келтирилган зиён сабаби қайси ташувчининг участкасида содир бўлганлиги аниқланмаганда, жавобгарлик ҳар бир ташишда қатнашувчи ташувчининг ташиш участкасининг узунлигига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Ташувчининг айби билан йўловчининг кузатувида бўлган буюмларга зарар етказилганда ва бунда ташувчининг айби исботланганда, ташувчи белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Багаж ёки йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолгани, камомади ва уларга етказилган зарар учун ташувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш учун олинган қиймати эълон қилинган багажнинг йўқолгани ёхуд камомади учун — эълон қилинган қиймати миқдорида, агар ташувчи эълон қилинган қиймат ҳақиқий қийматдан баландлигини исбот қилса — ҳақиқий қиймат миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати эълон қилинмаган ҳолда ташиш учун қабул қилинган багажнинг, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолганлиги, камомади ёхуд уларга етказилган зарар учун — Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўлади.
(126-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Багаж ёки йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолгани, камомади ва уларга етказилган зарар учун ташувчининг жавобгарлик миқдорини аниқлашда, ушбу багаж ва буюмларнинг умумий оғирлиги эътиборга олинади. Агар етказилган зарар битта багаж квитанцияси бўйича бошқа йўловчиларнинг багажи ва бошқа буюмларига зарар етказганда, бунда етказилган зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда, ушбу багаж ва буюмларнинг умумий оғирлиги ҳам эътиборга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Агар багаж квитанциясида багажнинг оғирлиги кўрсатилмаган бўлса, рўйхатга олинган багажнинг умумий оғирлиги, тегишли хизмат кўрсатиш тоифасига тааллуқли бепул ташишга қабул қилинадиган меъёрдан ошмаган деб ҳисобланади ва ташувчининг жавобгарлиги шу доирада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Багажнинг йўқолгани, камомади ва уларга етказилган зарар учун ташувчининг жавобгарлигини аниқлашнинг иложи бўлмаганда, етказилган зарар учун ташувчининг жавобгарлик доираси ушбу багажнинг ўртача оғирлик даражасига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Ташувчи қуйидаги ҳолларда рўйхатга олинган багажни белгиланган манзилга етказишда кечикканлиги сабабли етказилган зарарлар учун тўловларни рад қилиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказилган зарарлар учун талабнома билдириш муддати ўтиб кетганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багажнинг ичида бўлган зарур ҳужжатлар ёки бошқа буюмларнинг кечикиши натижасида йўловчи томонидан кўриладиган зарарлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчининг хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги ёки аэропортда хавфсизликни таъминлаш мақсадида багажнинг кечикканлиги натижасида етказилган зарарлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчининг айби билан багаж ташишнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ ташишга тайёрланмаган ҳолда топширилганлиги натижасида келиб чиқадиган зарарлар учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII1 боб. Ташувчининг хатти-ҳаракати оқибатида йўловчи ташиш шартномаси бажарилишининг кечикиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1301. Расмийлаштирилган чипта ва олдиндан банд қилинган жойга эга бўлган йўловчига ташувчи томонидан ҳаво кемасидан жой бериш рад этилган бўлса ва бу йўловчининг белгиланган вақтдан ортиқ учиш пунктида ушланиб қолишига сабаб бўлса, йўловчига етказилган зарар ташувчи томонидан компенсация тўлови ёки бепул қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация тўловини тўлаш тартиби ва миқдори ташувчи томонидан фуқаролик қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган қоидалар, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, мазкур Қоидалар, шунингдек жўнаб кетиш ёки транзит мамлакатнинг қонун ҳужжатлари ва халқаро тижорат иттифоқларининг талаблари асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1302. Парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1303. Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1304. Қуйидаги ҳолларда йўловчига компенсация тўловлари тўланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи бошқа рейсда учишдан бош тортса ва чипта учун тўланган пулнинг мажбурият бажарилмаган қисми доирасида жойида тўлаб беришни талаб қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи ташувчининг чипта олиш ва рўйхатдан ўтишга келиш муддатлари билан боғлиқ талабларига риоя қилмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи мазкур Қоидаларнинг 14-бандига асосан парвоздан четлатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи рўйхатдан ўтиб, учиб кетиш жойига келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейсда йўловчига уни чиптасида кўрсатилган классдан юқорироқ классда қўшимча ҳақ олмасдан ташиш таклиф этилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташув бепул амалга оширилаётган бўлса.
(VIII1-боб Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX боб. Талаб қўйиш ва даъво
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Йўловчи ёки багажни ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташиш битта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра парвоз бошланган ёки тугаган манзилда билдирилади. Ташиш бир нечта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда, багаж ташиш қоидаси бузилганлигига доир талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра биринчи ёхуд охирги ташувчига, йўловчининг ўлими юз берган ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда эса, ташишни йўналишнинг зарар юзага келган участкасида бажарган ташувчига билдирилади.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги 27н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 462-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Халқаро ҳаво транспортида ташиш бўйича талаб ва даъволарни бериш муддати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва «Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бирхиллаштириш ҳақида»ги Варшава Конвенцияси (1929 йил) билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат ичкарисидаги ташишларда талаб қўйиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 124-моддаси билан белгиланади.
(133-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-5, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Ташувчининг мулкий жавобгарлиги, ташиш шартномасининг бузилганлиги тўғрисидаги далолатнома билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташиш шартномасининг бузилганлиги тўғрисидаги далолатнома багажни бериш вақтида, багажнинг келмагани, камомади ёки шикастланганлигини тасдиқлаш учун тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташиш шартномасининг бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бўлмаслиги йўловчини талаб ва даъво қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Йўловчи ёки унинг вакили йўловчини ва багажини ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этиб, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчининг вафоти ёки соғлиғи ёмонлиги сабабли талаб ва даъвони ташувчига ўзи кўрсата олмайдиган ҳолларда, бундай даъвони қонунчилик асосида кўрилган зарарни қоплаш ҳуқуқига эга бўлган шахс кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ва халқаро шартномаларига асосан талаб ва даъволарни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
(136-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238-5, 25.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X боб. Ташувчи томонидан ташиш ишларини таъминлаш хизматини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Йўловчилар учун аэропортларда ташиш билан боғлиқ барча маълумотларни олиш учун ахборот хизмати ташкил этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Аэропортларнинг ердаги хизматлари ташишни амалга оширишда бир суткалик парвозлар режаси ва тасдиқланган технологик иш жадвалига риоя этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Ташувчи, унинг ердаги хизмат кўрсатиш агенти ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ҳар бир йўловчининг учиши билан боғлиқ халқаро қатновлар учун амалга ошириладиган расмиятчиликларни бажариш вақти олтмиш дақиқадан, маҳаллий қатновлар учун эса йигирма дақиқадан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Ташувчи, унинг ердаги хизмат кўрсатиш агенти ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан учиб келган ҳар бир йўловчининг қўниш билан боғлиқ белгиланган халқаро қатновлар учун амалга ошириладиган расмиятчиликларни бажариш вақти қирқ беш дақиқадан, маҳаллий қатновлар учун эса йигирма дақиқадан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Аэропортга келган ҳаво кемасида багажнинг қолиб кетиши ёки багаж унутиб қолдирилган ҳолларда, бундай багаж талаб қилинмаган багажларни сақлаш учун белгиланган қоидаларнинг шартларига кўра багаж қидирув хизматига сақлашга топширилади. Унутиб қолдирилган багажни, эгаси чиқмаган багажни сақлаш хонасига етказиш, тегишли аэропортларда ташувчининг қоидаларига асосан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Аэропортда йўловчиларга зарур хизмат кўрсатиш мажмуаси ташкил этилиши керак. Аэропортнинг аэровокзалларида рўйхатдан ўтказиш (устунлари) заллари, чипталарни сотиш кассалари, маълумот берувчи хизмат, омонат сақлаш хоналари, она ва бола хоналари, дўконлар, дорихоналар, алоқа ва телеграф хизмати, валюта алмаштириш шоҳобчалари, шунингдек зарур бўлганда тиббий ёрдам, шаҳарлараро ва халқаро алоқа хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Аэропортларда жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларга алоҳида ёрдам кўрсатилиб, кенг оммага кўрсатиладиган оддий хизматдан қулайроқ, кафолатланган хизмат кўрсатилиши керак. Бино, иншоотлар ва хизмат кўрсатиш ҳудудига кириладиган йўллар ва хизматнинг барча турлари жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларнинг ҳаракатланиши учун зарур бўлган талабларга жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Аэропортлар технологик регламент ва жадвал асосидаги хизматни кўрсатиш учун, йўловчилар ва уларнинг багажларини расмийлаштириш, багажларни тайёрлаш ва юклаш, учиб келган йўловчиларни кутиб олиш, ҳаво кемасидан багажни тушириш ва топшириш, шунингдек учиш ва қўниш билан боғлиқ ердаги хизмат кўрсатишнинг бошқа технологик амалиётларини бажариш учун, зарур технологик жиҳозлар ва алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши, шу билан бирга аэропортнинг оддий тартибда ишлаши учун имкон берадиган миқдорда махсус хизмат ва технологик зоналарга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Парвоз қатновларига хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган барча ускуналар ишга туширилишидан олдин уларнинг созлиги текширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 8 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 8 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 8 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 12 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 12 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда; 2013 й., 34-сон, 462-модда; 2016 й., 32-сон, 394-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 10/18/2238-3/1581-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.02.2023 й., 10/23/2238-4/0087-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)