23.03.2011 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.03.2011 йилдаги 84-сон
Kuchga kirish sanasi
23.03.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ, ШУНИНГДЕК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН МАСЪУЛ ЙИРИК КОРХОНАЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон, «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида» 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон, «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисида» 2010 йил 29 декабрдаги ПҚ-1455-сон қарорларининг ва ҳар йил қабул қилинадиган инвестиция ҳамда маҳаллийлаштириш дастурларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, илғор технологияларга асосланган модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда бошқа ташкилотларга, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарга қуйидагиларни ўз ичига олувчи, илғор технологияларга асосланган модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга оширишнинг тизимли жараёнини таъминлаш топширилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришларнинг замонавий технологияларини жорий этишнинг зарурлиги юзасидан техник аудитини ўтказиш, унинг натижаларига кўра асбоб-ускуналарни ва технология жараёнларини модернизациялаш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган ҳамда ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар номенклатураси бўйича доимий маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, уларнинг натижаларига кўра маҳсулотларнинг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий технологияларни ишлаб чиқувчи ва уларга эгалик қилувчи хорижий ташкилотларни аниқлаш, уларни модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича стратегик шерик сифатида жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модернизациялаш ва тармоқларни, ташкилотларни ва йирик корхоналарни ривожлантириш дастурларини, шу жумладан лойиҳалар рўйхатини ва молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда маҳсулотларни чуқур маҳаллийлаштиришга йўналтирилган дастурларни ҳар йили янгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ташкилотларни ривожлантириш ва модернизациялашнинг давлат ва тармоқ дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишга стратегик шерик сифатида жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида улар билан тизимли иш олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантириш ва модернизациялашнинг давлат ва тармоқ дастурларига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш ва контрактлар тузиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция муҳитини яхшилаш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек йирик корхоналарнинг раҳбарлари икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга оширишга оид вазифаларни бажаришга қодир таркибий бўлинмалар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни ходимларнинг умумий сони доирасида ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция бўлинмалари мавжуд бўлган тақдирда уларнинг тузилмасини ушбу қарор талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ва ташкил этилаётган инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаларини тегишли соҳада иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича бўлинманинг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.‎

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ‎

11.

Сув хўжалиги вазирлиги

2.‎

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ‎

3.‎

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ‎

4.‎

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ‎

5.‎

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ‎

6.‎

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ‎

8.‎

«Ўзчармсаноат» уюшмаси ‎

9.‎

«Ўзпахтасаноат» АЖ

10.‎

Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси ‎

12.‎

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ‎

13.‎

Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни ‎

14.‎

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ‎

15.‎

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ‎

16.‎

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ‎

17.‎

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси‎

18.‎

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти ‎

19.‎

«Ўзшаробсаноат» АЖ‎

20.‎

«Ўзбекистон металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти ‎

21.‎

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ‎

22.‎

Навоий кон-металлургия комбинати ‎

23.‎

«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти ‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I.Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон ва «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Намунавий низом давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг (кейинги ўринларда ижро этувчи агентликлар деб аталади) инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинмаси (кейинги ўринларда инвестициялар департаменти (бўлими) деб аталади) мақомини белгилайди ва ишини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижро этувчи агентликнинг биринчи раҳбарлари департамент (бўлим)нинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инвестициялар департаменти (бўлими) ўз ишини ижро этувчи агентликнинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ижро этувчи агентлик ўз фаолияти хусусиятларидан ва лойиҳаларни молиялаштириш манбаларидан келиб чиқиб Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу Намунавий низомга мувофиқ ижро этувчи агентликнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланадиган инвестициялар департаменти (бўлими) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Инвестициялар департаменти (бўлими)нинг тузилмаси ва асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ижро этувчи агентлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган штатдаги умумий сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлганда инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича бўлинма департамент, ижро этувчи агентлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган штатдаги умумий сони 50 нафардан кам бўлганда — бўлим шаклида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Инвестициялар департаменти (бўлими)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришларнинг замонавий технологияларга мувофиқлиги юзасидан уларнинг техник аудитини ўтказиш, унинг натижаларига кўра фаолият кўрсатиб турган ишлаб чиқаришларнинг асбоб-ускуналарини ва технология жараёнларини модернизациялаш бўйича ташаббус кўрсатиш ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган ҳамда ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар номенклатураси бўйича доимий маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, маҳсулотларнинг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий технологияларни ишлаб чиқувчи ва уларга эгалик қилувчи хорижий ташкилотлар аниқланишини ва уларни модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича стратегик шерик сифатида жалб қилиш учун ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модернизациялаш ва тармоқларни, ташкилотларни ва йирик корхоналарни ривожлантириш дастурларини, шу жумладан лойиҳалар рўйхатини ва молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда маҳсулотларни чуқур маҳаллийлаштиришга йўналтирилган дастурларни ҳар йили янгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ташкилотларни ривожлантириш ва модернизациялашнинг давлат ва тармоқ дастурларига, ҳар йилги Инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишга стратегик шериклар сифатида жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида улар билан тизимли иш олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантириш ва модернизациялашнинг давлат ва тармоқ дастурларига, ҳар йилги Инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил этиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ контрактларни тузишга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан келишилган, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш жадвалларига қатъий риоя қилган ҳолда, лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция муҳитини яхшилаш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инвестициялар департаменти (бўлими) техник, иқтисодий, молиявий, юридик маълумотга ва тегишли иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Инвестициялар департаменти (бўлими)нинг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвестициялар департаменти (бўлими) унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишлаб чиқариш жараёнлари замонавий технологияларга мувофиқлиги юзасидан уларнинг техник аудитини ўтказиш, бозор эҳтиёжларининг, илм-фан, техника ва янги технологиялар ютуқларининг маркетинг таҳлиллари асосида модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш лойиҳаларини, маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, шунингдек инвестицияларни, кредитлар ва грантларни жалб этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқариладиган ва ўзлаштириш потенциал мумкин бўлган маҳсулотлар номенклатураси бўйича ички ва ташқи сотиш бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича тадқиқотларни тизимли асосда тайёрлайди, унинг ўртача ва узоқ муддатли истиқболда бозор ривожланишини прогнозлаштиришни ўз ичига оладиган таркиби ва динамикасини белгилаб берадиган асосий омилларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тармоқларининг импорт қилинадиган маҳсулотлари (хизматлари) ҳажми, таркиби ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили тармоқни/ташкилотни модернизациялаш ва ривожлантириш, лойиҳалар рўйхатини ва уларни молиялаштириш манбаларини ўз ичига оладиган шу жумладан маҳсулотни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва янгилайди ва шу асосда — Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат тармоқларини, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва иқтисодиётнинг ижтимоий соҳасини ривожлантириш ва модернизациялаш давлат ва тармоқ дастурларига киритиш учун лойиҳа таклифлари рўйхатини шакллантиради ва доимий равишда янгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция таклифини ва паспорт, бизнес-режани, дастлабки техник-иқтисодий асослаш/техник-иқтисодий асослаш, дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш/техник-иқтисодий ҳисоблаш ҳамда лойиҳанинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда бошқа зарур ҳужжатларни ўз ичига оладиган лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда модернизациялаш, саноатни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш дастурларига ва ҳар йилги Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича инвестиция таклифларининг лойиҳа ҳужжатларини инвестиция лойиҳаларининг ягона базасига киритиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тизимли асосда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва ушбу йўналишда иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлар ва трансмиллий корпорацияларнинг инвестиция қўйиш ва саноат ихтисослашуви имкониятларини таҳлил қилади, потенциал инвесторларнинг техник ва молиявий имкониятларини ўрганади ва шу асосда уларнинг инвестицияларини аниқ тармоқ ва лойиҳага жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчилар бўйича жаҳон даражасидаги янги илғор технологияларни, техник параметрларни ва асбоб-ускуналар, технологиялар ва хизматларнинг қийматларини таҳлил қилади, уларнинг маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий равишда янгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш учун меморандумлар, таъсис ҳужжатлари, инвестицион ва молиявий битимлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш тармоқ жадвалларини ишлаб чиқади, келишади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши тўғрисидаги ахборотни тайёрлайди ҳамда унинг мунтазамлилик асосида Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
делегациялар, миссиялар, хорижий инвесторлар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари вакилларининг муваффақиятли ва самарали ишлаши учун зарур ташкилий, ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатади, шунингдек лойиҳаларни тайёрлаш, баҳолаш ва шарҳлаш учун зарур тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда уларга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарорлари лойиҳалари тайёрланиши, келишилиши ва тасдиқлаш учун киритилишини таъминлашга оид зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш (тендерлар ўтказиш, контрактлар тузиш ва уларни рўйхатга олиш, тармоқ жадвалларининг, инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши), маҳаллийлаштириш дастурлари мониторинги соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига, тармоқ дастурларига ва Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқади, келишади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи агентлик тузилмасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари лойиҳани амалга ошириш тармоқ жадвалига мувофиқ уларни фойдаланишга топширишга қадар ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди, тендер (танлов) савдолари ўтказилгунга қадар харид қилинадиган товарлар ва хизматлар бозори конъюнктурасини маркетинг йўли билан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер (танлов) савдолари ўз вақтида ўтказилишини, контрактлар тузилишини белгиланган тартибда таъминлайди, уларни экспертизадан ва рўйхатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, халқаро қоидаларга ҳамда тегишли халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг тартиб-қоидаларига мувофиқ тузилган контрактлар бўйича асбоб-ускуналар, материаллар етказиб бериш ҳамда ишлар ва хизматларни бажариш мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имзоланган контрактлар бўйича инвестиция битимларининг хорижий шериклари, етказиб берувчилар ва пудратчилар, инвестиция лойиҳаларини тузилган контрактларга қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида молиялаштириш бўйича ваколатли банклар томонидан мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат инвестиция дастури ва бошқа дастурлар, шу жумладан тармоқ дастурларини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни келишилган шакл бўйича мунтазамлилик асосида Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар ва кредитлар жалб этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш асосида уларни тезкор бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва ушбу йўналишда иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида бошқа функцияларни бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инвестициялар департаменти (бўлими) ижро этувчи агентлик раҳбари билан келишган ҳолда ишларнинг ҳолати ва лойиҳалар амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар, шунингдек уларни ҳал этишга доир таклифлар муфассал баён қилинган ахборотни Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига ҳар чораклик асосда тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Инвестициялар департаменти (бўлими)нинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инвестициялар департаменти (бўлими) унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида ижро этувчи агентлик ва барча идоравий мансуб ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, хўжалик субъектларидан, шунингдек ижро этувчи агентликнинг тегишли бўлинмаларидан инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ахборотлар, материаллар, таклифлар ва хулосаларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) вазирликлар, идоралар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари вакиллари билан биргаликда муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек лойиҳаларни амалга ошириш жадвалларидан орқада қолиш сабабларини бартараф этиш учун учрашувлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари миссияларининг ишини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш учун уларга зарур ташкилий, ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, шунингдек лойиҳани тайёрлаш ва баҳолаш учун зарур тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бўш лавозимларни тўлдириш учун лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари ва ходимлари номзодлари юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) инвесторлар ва кредиторлар билан тузиладиган протоколлар, меморандумлар ва бошқа ҳужжатларни тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестициялар департаменти (бўлими) ходимлари тақсимотга кўра ўзлари мутасаддилик қиладиган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши барбод қилинганлиги учун шахсан жавоб берадилар, шунингдек юкланган функционал вазифаларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги ва сифатсиз бажарилганлиги учун интизомий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инвестициялар департаменти (бўлими) раҳбари ҳисоботларда, шу жумладан лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳисоботларида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ҳолати тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларнинг ва бошқа маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Инвестициялар департаменти (бўлими) ходимлари малака ошириш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, давлат мониторинги жараёнлари билан танишиш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий делегациялар билан музокаралар ўтказиш тажрибасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, Иқтисодиёт вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида, Қурилиш вазирлигида ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкида белгиланган тартибда стажировкадан ўтадилар.
(пункт 14 в редакции постановления Кабинета Министров 14 июня 2019 года № 498 — Национальная база данных законодательства, 20.06.2019 г., № 09/19/498/3310)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган штатдаги умумий сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлганда инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма департамент шаклида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар бўлимининг

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар марказий аппарати бошқарув ходимларининг тасдиқланган штатдаги умумий сони 50 нафардан кам бўлганда инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўйича таркибий бўлинма бўлим шаклида ташкил этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 118-модда, 50-сон, 515-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 19.07.2018 й., 09/18/555/1540-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 20.06.2019 г., № 09/19/498/3310; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)