Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 21.12.2010 йилдаги ПҚ-1446-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 21.12.2010 йилдаги ПҚ-1446-сон
Kuchga kirish sanasi
21.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларининг республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларини истиқболда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган дастурлар билан узвий боғлиқ ҳолда илдам ривожланишини таъминлаш ҳамда бунинг негизида янги иш жойларини яратиш, аҳолининг бандлиги ва турмуш даражаси узлуксиз ўсиб боришини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар 2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва ички молиялаштириш манбаларини, замонавий технологияларни жалб этиш кўламини кенгайтириш, қурилиш ва индустриал ишлаб чиқариш комплексларини янгилаш асосида транспорт коммуникациялари, замонавий телекоммуникация тизимлари, муҳандислик инфратузилмаси объектларини комплекс равишда ва илдам ривожлантириш ҳамда қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг барча минтақаларини пухта бирлаштирадиган ягона миллий автомобиль транспорт тизимини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, Ўзбекистон миллий магистрали таркибига кирадиган, халқаро стандартларнинг юксак талабларига жавоб берадиган, замонавий цемент-бетон ва асфальт-бетон қопламалар билан таъминланган тўрт полосали йўл участкаларини қуриш ва реконструкция қилишни кенгайтириш, Қамчиқ довонидан ўтадиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг темир йўл транспортини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, темир йўллар реконструкциясини амалга ошириш, Тошкент-Самарқанд юқори тезликдаги темир йўл линиясини жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш, Бухоро ва Қарши шаҳарларигача бўлган темир йўл участкаларини электрлаштириш, ҳаракатдаги темир йўл таркибини замонавий юқори унумли локомотивлар, юк ташувчи ва йўловчиларга мўлжалланган вагонлар билан янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемалари паркини дунёнинг етакчи Боинг ва Аэрбас авиакомпанияларининг замонавий, ҳар жиҳатдан қулай ва тежамли самолётлари билан тубдан янгилаш ҳисобига авиацияда ташишнинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларга сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш, Тошкент шаҳри ва республиканинг вилоят марказларида аэропортлар қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда унинг негизида транзитни ҳам ҳисобга олганда юк ташиш ҳажмларини ошириш, авиацияда йўловчилар ташиш даражаси ҳамда сифатини ошириш, асосийси эса — уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, уяли алоқа ҳамда маълумотларни кенг йўлакли узатиш тармоқларини кенгайтириш, республика минтақаларида рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортда юк ташишни ташкиллаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган, кўп мақсадли замонавий самарадор транспорт-транзит инфратузилмасини яратиш, ҳар хил транспорт турлари - автомобиль, темир йўл ва авиация транспорти томонидан транспорт хизмати кўрсатишда туташликни таъминлаш, Ангрен шаҳридаги ва Навоий шаҳри аэропорти негизидаги логистика интермодаль марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолият юритиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро транспорт коммуникацияларига қисқа йўллар билан чиқишни ва транзит юк ташиш кўпайишини, минтақавий ҳамда дунё бозорларига чиқишни кенгайтиришни, экспорт салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва миллий маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтиришни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий автомагистрал ёқаси ва темир йўллар бўйлаб инфратузилма ва сервис объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, автомобиль ва темир йўл магистралларида қатновчилар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш, бунинг негизида янги иш жойларини шакллантириш ҳамда аҳолининг бандлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш учун қўшимча замонавий йўл-қурилиш техникасининг ўз вақтида харид қилинишини таъминлаш, йўл қурилишида замонавий қурилиш технологияларини, ускуналар ҳамда сифатли материалларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика минтақаларида, айниқса қишлоқ жойларда, муҳандислик-коммуникация тармоқларини — сув таъминоти, канализация, электрлаштириш тизимлари ва бошқаларни қуриш, модернизация ва реконструкция қилишни кенгайтириш, бунинг негизида аҳолини ва хўжалик юритувчи субъектларни сув ва электр энергияси билан таъминлаш даражаси ҳамда сифатини ошириш, шаҳарларда ва аҳоли пунктларида санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хомашё, материаллар ва энергия ресурсларидан тежамкор фойдаланишни таъминлайдиган, энергия ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни қўллаш йўли билан ишлаб чиқариш инфратузилмаси, транспорт ва коммуникация объектларини қуриш ва фойдаланишда ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда таннархини изчил пасайтириб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 августдаги Р-3475-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзавтойўл» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Дастур (кейинги ўринларда-Дастур) маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш Дастурининг асосий мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияларни комплекс ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл ёқаси инфратузилмаси ва сервисини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 5-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бирлашмалар ҳамда корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги тақдимномаларига кўра бозор конъюнктураси ҳамда транспорт ва коммуникация тармоқлари ривожидаги эҳтимол тутилган ўзгаришларни назарда тутиб, Дастурнинг тасдиқланган параметрларига зарур ҳолларда аниқлик ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 2011 йил ҳамда кейинги йилларда геология-разведка ишларининг ҳар йили тасдиқланадиган дастурлари доирасида Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаларини реконструкция қилиш ва қуриш учун инерт материаллар захирасини аниқлаш бўйича геология-разведка ишларини олиб боришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар 2016 йилнинг 1 январига қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳалари белгиланган тартибда унга киритилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 21 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1446-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 — 2013 йилларда Темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг комплекс дастури тўғрисида» 2009 йил 18 мартдаги ПҚ-1074-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 — 2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва 1-иловаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ва 1-иловаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 512-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)