31.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2191
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қарори, 31.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2191
Kuchga kirish sanasi
10.02.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИНИНГ КОНСУЛЛАРИ ТОМОНИДАН НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2191]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири Э. ҒАНИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2011 йил 31 январдаги 21, 1-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари (бундан буён матнда консуллар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 28-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 27-моддасига мувофиқ консуллар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказоларни) тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасидаги уй-жойни (жойнинг бир қисмини), квартира, дала ҳовли, боғ ҳовли, гаражни, шунингдек бошқа бино, иншоотни ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ижро хатларини ёзади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) денгиз протестларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Консуллар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Консуллар нотариал ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар консул бирон сабабга кўра нотариал ҳаракатни амалга ошира олмайдиган бўлса ёки унинг лавозими вақтинча бўш бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ушбу консуллик муассасасининг ёки консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги бошқа консуллик муассасасининг бошқа мансабдор шахси зиммасига ёхуд шу давлатдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимларидан бири зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Консулларнинг амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар ҳақида ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқа шахслар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги талаблар қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллик муассасасидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар албатта қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятнома тўғрисидаги маълумотлар васият қилувчининг вафотидан кейин васият ва қонун бўйича меросхўрларига ёки уларнинг қонуний вакилларига ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма тақдим этилганда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги ташкилотлардан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бўйича талабномалар келиб тушса, ушбу масала мазкур консуллик муассасаси раҳбари томонидан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Консуллик муассасасида нотариал иш юритишлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида амалга оширилади. Агар нотариал ҳаракатни бажариш илтимоси билан мурожаат қилган шахс иш юритилаётган тилни билмаса, нотариал ҳаракатни бажараётган консул ёки консул танийдиган таржимон расмийлаштирилаётган ҳужжатларнинг матнларини унга таржима қилиб бериши лозим. Бу ҳақда ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ким томонидан таржима қилинганлиги ва матн мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида консул томонидан ёзиб қўйилиши, имзоланиши ва муҳр қўйилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Консуллар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатига кўра битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузади, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлайди, шунингдек нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агар нотариал ҳаракатни бажариш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса, консул бундай ҳаракатни бажаришни рад этади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мос келмаса ёки ўз мазмунига кўра Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлса ёхуд фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи маълумотларга эга бўлса, консул бундай ҳужжатларни нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун қабул қилмайди.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатни бажариш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан унга рад этишнинг сабаблари баён қилиниши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартиби тушунтириб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II-боб. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Нотариал ҳаракатлар консуллик муассасасида амалга оширилади. Айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур муассасадан бошқа жойда бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатлар консуллик муассасаси биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида (кейинги ўринларда реестр деб юритилади) нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Нотариал ҳаракатлар бунинг учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган, консуллик йиғимлари тўланган ва амалдаги харажатлар қопланган куни бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатларни бажариш қўшимча маълумотлар ёки ҳужжатлар талаб қилинганда ёхуд ҳужжатларни экспертизага жўнатиш зарурати бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кечиктирилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш кўпи билан ўн кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашаётган бошқа манфаатдор шахсдан ариза тушганлиги тўғрисида суддан маълумот олинган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга ошириш мазкур иш судда ҳал бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктириш ва тўхтатиб туришнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Консуллар нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — биометрик паспорт, шу жумладан хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки дипломатик паспорт;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар — хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки шахсий ҳарбий гувоҳномалар ва ҳарбий билетлар;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фуқаролар — чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатининг ваколатли ташкилотлари томонидан расмийлаштирилган фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳаракатланиш ҳужжати.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Битимлар тасдиқлаб берилаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул томонидан фуқароларнинг муомала лаёқати улар билан шахсий мулоқот давомида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) (кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 43-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис шартномаси ва устав;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис шартномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини, унинг органларининг ёки вакилларининг ваколатини текширишда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига эътибор бериш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Нотариал тартибда тасдиқланадиган битимлар, шунингдек ариза ва бошқа ҳужжатлар нотариал ҳаракатларни амалга ошираётган консул ҳузурида имзоланади. Агар битим, ариза ёки бошқа ҳужжат консул йўқлигида имзоланган бўлса, имзо чеккан шахс ҳужжатни ўзи имзолаганлигини шахсан тасдиқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва консул ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни ўқий олмаса, консул унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини консулга ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим, ариза ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таржимон ёки сурдо таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида консул томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Консуллар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар ва материалларни талаб қилишга ҳақли. Ҳужжатлар ва материаллар консуллар томонидан кўрсатилган муддатда тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Консул ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ва унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг яқин қариндошлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни бажариши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Консуллар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қабул қилинмайди, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлса, шунингдек қаламда ёзилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган бўлса, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларга факсимиле имзо муҳри қўйилган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, битим, ариза ва ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, битим, ариза ва бошқа ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб юритилади) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳужжатдаги охиригача тўлдирилмаган сатрлар ва бошқа бўш жойларга чизиқ тортиб қўйилади, чет элда амал қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно. Қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг ҳамда битимни, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган бошқа шахсларнинг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида консулнинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, консулнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар консулнинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган бўлса, консул мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра ҳужжат лойиҳаси консул томонидан ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Нотариал тасдиқланаётган ёки шаҳодатлантирилаётган битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади ҳамда консулнинг муҳри қўйилган ҳолда консулнинг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Меросга бўлган ҳуқуқ, мулк ҳуқуқи, фуқаронинг тирик эканлиги ва муайян жойда эканлиги фактлари, фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлиги тасдиқланганда, шунингдек, сақлаш учун ҳужжатлар қабул қилиб олинганида тегишли гувоҳномалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Битимларни тасдиқлашда, ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимаси тўғрилигини тасдиқлашда, ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда тегишли ҳужжатларга тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда консул томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда ёки ёзув машинкасида) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар мазкур Йўриқноманинг 19-банди асосида изоҳланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқловчи ёзувларни амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва консулнинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Консуллар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар реестрда рўйхатга олинади. Реестрлар билан консуллик муассасаларини таъминлаш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдаги ёзувларни қалам билан ёзишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади. Реестрда қайд этилган нотариал ҳаракат рақами консул томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдаги тартиб рақамларининг рақамланишида хатоликка йўл қўйилса, алоҳида маълумотнома тузган ҳолда, у консулнинг имзоси ва муҳри билан реестрга елимланиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдаги ёзувларда хатоликка йўл қўйилганда мазкур Йўриқноманинг 19-бандига риоя қилган ҳолда тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилиги шаҳодатлантирилганда, ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига алоҳида реестр рақами берилади. Тасдиқловчи ёзувда рақамлар шу тартибда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрнинг тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрлар ип ўтказиб тикилиши ва уларнинг варақлари рақамланиши лозим. Реестр Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тасдиқланиб берилаётган ҳужжат тегишли консуллик йиғими тўланиб, тарафлар (тараф) томонидан имзоланганидан сўнг консул томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ва реестрда қайд этилади. Реестрга ёзувлар консуллик муассасасининг ваколат берилган бошқа ходими томонидан ҳам киритилиши мумкин. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳодатлантирилиб берилаётган ҳужжат тегишли консуллик йиғими тўланиб, ҳужжат муайян шахс томонидан имзоланганидан ёки ҳужжатнинг тўғрилиги текширилганидан сўнг консул томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ҳамда консул (консуллик муассасасининг бошқа ходими) томонидан реестрга қайд этилади. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Консул фуқаролар ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради. Реестрларнинг асл нусхаларини бериш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Консул томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари консуллик муассасасида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган фуқаролар ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалардаги имзолар нотариал тартибда шаҳодатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари унинг асл (нусхаси) ва дубликати ўрнини боса олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат дубликатига белгиланган шаклдаги тасдиқловчи ёзув қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг дубликатлари фуқаролар ва юридик шахсларнинг меросхўрларидан (ҳуқуқий ворисларидан) бирига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятноманинг дубликати васият қилувчига, у вафот этганидан кейин эса васиятномада кўрсатилган ёки қонун бўйича меросхўрларга ёхуд уларнинг вакилларига васият қилувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилганидан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятномада кўрсатилган меросхўрлар вафот этган тақдирда, васиятноманинг дубликати васият қилувчининг ва ўзларидан олдинги меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ўлим ҳақидаги гувоҳномасини (нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома нусхасини) ёхуд ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар битимнинг консуллик муассасасида қолдириладиган нусхасига, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва бошқа нотариал ҳаракатларда эса ҳужжатнинг нусхасига консуллик муассасаси йиғмажилдларида сақланиши учун қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаролар ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи реестрга ёзиб қўйилгач, қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ижара шартномалари тасдиқланганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) аризасига кўра умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилганда, эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар берилганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари консуллик муассасасида қолдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, консул бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шу каби ҳужжатлар консуллик муассасаси жойлашган давлат ёки консуллик округи доирасидаги давлатлар ташкилотларидан берилган бўлса, консул ушбу ташкилотлар раҳбарларига бу ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун расмий сўровнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатлар консуллик округи доирасида бўлмаган бошқа давлатлардан келиб тушадиган бўлса, консул ўша давлатдаги консуллик муассасасига ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Консул қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги яққол кўриниб турган бўлса ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги ҳолатлари ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида консул мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради ҳамда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рад этиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган консулнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, консуллик муассасаси номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, турар жойи, шунингдек, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва СТИРи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчи қандай нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонунчилик ҳужжатларига асосланган ҳолда);
(32-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоят қилиш муддати ва тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Консул нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимни ундиради.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул нотариал ҳаракатни консуллик муассасаси биносидан ташқари бошқа жойда амалга оширганда манфаатдор фуқаро ёки юридик шахслар унинг амалда қилинган транспорт ва бошқа харажатларининг ўрнини қоплайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул йўл қўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш мақсадида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментини хабардор қилади.
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III-боб. Нотариал ҳаракатларнинг айрим турларини амалга ошириш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Битимни тасдиқлашнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Консуллар қонунга мувофиқ нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасида жойлашган уй-жойни (уй-жойнинг бир қисмини), квартира, дала ҳовли, боғ ҳовли, гаражни, шунингдек бошқа бино, иншоот ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимларни тасдиқлашда ҳужжатларнинг ксеронусхаси унинг асл нусхаси ва дубликати ўрнини боса олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Консул битим иштирокчисининг муомала лаёқатини аниқлаш пайтида шу битим иштирокчисининг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консулда битим иштирокчиларидан бирининг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у битимни тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, консул нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Консул ушбу қарордан норози томонга судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисида тушунтириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, консул нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни унинг васийси амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимларни ҳомийнинг розилиги билангина амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Консул битимда иштирок этаётган юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текшириши шарт.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати ҳам текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимда юридик шахснинг раҳбари бевосита иштирок этганда, битим юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул таъсис ҳужжати бўйича битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахснинг раҳбаридан битимлар ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ишончнома талаб қилмайди. Бундай ҳолларда унинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, консул уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Битимлар бекор қилинган вақтда тўланган консуллик ва амалдаги харажатлар йиғими қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган битимларнинг лойиҳалари ёки консуллик муассасасида тузиладиган битим ва аризаларнинг лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимларнинг матнида (тегишлилигига қараб):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у қандай битим эканлиги (битимнинг номи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни тасдиқлаган консуллик муассасаси жойлашган ернинг (почта манзилининг) тўлиқ номи ва консулнинг исми, фамилияси, отасининг исми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим имзоланган сана сўзлар билан қайд қилиниши; тарафларнинг фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмлари тўлиқ ёзилиши; доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзиллари ҳақидаги маълумотлар; юридик шахсларнинг номлари ҳеч бўлмаганда бир маротаба тўлиқ ёзилиши, уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва жойлашган ерлари (почта манзили), шунингдек СТИРи тўғрисидаги маълумотлар, тарафлар қариндош бўлса, уларнинг қариндошлик даражаси;
(39-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим предмети, унинг таркиби ва тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим предметининг инвентар қиймати ва тарафлар томонидан келишилган баҳо;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим предмети учун ҳақ тўлашнинг шакли ва зарур ҳолларда муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим предметига нисбатан мажбуриятларни олувчига ўтиши ёки бошқа ҳолатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг ўзаро келишувига кўра қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўтиши ҳақидаги бошқа шартлар;
(39-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимда юридик шахснинг раҳбари иштирок этса, унда юридик шахснинг муҳри қўйилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эр-хотиннинг мулкни никоҳга қадар олганлигини аниқлашда никоҳнинг қачон ва қайси ФҲДЁ бўлимида қайд этилганлиги ҳақидаги ёзув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимнинг мазмуни, аҳамияти консул томонидан тушунтирилганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши ўз аксини топиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакиллари, васий ёки ҳомийлари) фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмларини тўлиқ ёзиб шахсан имзолайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимнинг барча нусхаларига консул тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, реестрга қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган консуллик йиғими миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал тартибда тасдиқланадиган битим мазмуни баён этилган ҳужжат нусхаларининг сони нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахслар томонидан белгиланади, лекин у битимда қатнашувчи томонлар миқдоридан ошиб кетмаслиги керак, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(39-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Битим Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки юридик шахслари ва чет эл фуқаролари ёки юридик шахслари ўртасида тузилаётганда, Ўзбекистон Республикаси ҳамда консуллик муассасаси жойлашган давлат қонунчилигига кўра ушбу битим нотариал тасдиқланиши ва консуллик муассасаси жойлашган давлатда амал қилиши лозим бўлганда, консул тарафларга мазкур битимни маҳаллий нотариус томонидан тасдиқлаш юзасидан тавсия бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим томонларидан бири консуллик муассасаси жойлашган давлат фуқароси ёки шу давлат юридик шахси бўлса, консуллик муассасаси жойлашган давлат қонунчилиги ёки ушбу давлат ва Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган халқаро шартномада консул томонидан битимларни расмийлаштириш тақиқланмаган бўлса, консул битимларни расмийлаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Айирбошлаш шартномасини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Айирбошлаш шартномасига айирбошлаш моҳиятига зид келмайдиган олди-сотди шартномаси ҳақидаги тегишли қоидалар татбиқ этилади. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган товарни сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айирбошлаш шартномаси тасдиқланаётганда, тарафларга Фуқаролик кодексининг 497—501-моддалари мазмуни тушунтирилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Шартноманинг предмети муомаладан олинган ёки муомалада бўлиши чекланган ашёлар, кўчмас мулк бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Агар айирбошлаш шартномасидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, айирбошланадиган товарлар тенг қийматли деб тахмин қилинади, уларни топшириш ва қабул қилиш харажатларини эса ҳар бир ҳолда тегишли мажбуриятларни бажарадиган тараф амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Айирбошланаётган товарлар тенг қийматли эмас деб тан олинган тақдирда, шартномада айирбошлашга тақдим қилинаётган товар баҳосидан паст бўлган товарни топшириши лозим бўлган тарафга баҳолардаги фарқ учун ҳақ тўлашнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ҳадя шартномасини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирон бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирон бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (ҳадя этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ кўриниб турган бўлса, ҳадя шартномаси деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ҳадя шартномасида ҳадя нарсаси аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиши керак. Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзининг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда, ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул тарафларга Фуқаролик кодексининг 502—510-моддалари мазмунини тушунтириб, бу ҳақда ҳадя шартномасининг матнига ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади. Умумфойдали мақсад хайр-эҳсоннинг фарқли белгиларидан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул тарафларга Фуқаролик кодексининг 511-моддаси мазмунини тушунтириб, бу ҳақда хайр-эҳсон шартномасининг матнига ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мулк ижараси шартномасини тасдиқлашда консул қуйидагиларни талаб қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин огоҳлантириб, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Қонунда мулк ижарасининг айрим турлари учун ижарага олиш учун энг кўп (охирги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда, башарти ижара муддати шартномада белгиланган бўлмаса ва қонунда белгиланган охирги муддат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шартномадан воз кечмаса, охирги муддат ўтиши билан шартнома бекор бўлади. Қонунда белгиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шартномаси охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси шаклига риоя қилмаслик, унинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мулкни ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда ушбу мулк бошқарувнинг муассисига тегишлилиги, шу мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади. Бунда консул Ташқи ишлар вазирлиги орқали Адлия вазирлигига мурожаат этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Тақиқ ва хатлов мавжуд бўлган ҳолларда мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси фақат кредитор рози бўлган тақдирдагина тасдиқланади. Тақиқ ҳамда хатлов суд ва тергов органлари томонидан қўйилган тақдирда, шартнома тақиқ ва хатлов олиб ташлангандан сўнг расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда Фуқаролик кодексининг 850—852-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартноманинг номи, шартнома тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи ва тузилган санаси (йил, ой ва кун сўзлар билан ёзилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бўйича ишончли бошқаришга бериладиган мол-мулк рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчининг ҳисоботлар тақдим этиш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқариш бекор қилинган тақдирда мол-мулкни оладиган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳақ тўлаш шартномада назарда тутилган бўлса, ишончли бошқарувчига тўланадиган ҳақнинг миқдори ва шакли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномада юқорида назарда тутилган шартлар бўлмаган тақдирда, шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, шартнома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончли бошқаришга топшириладиган айрим турдаги мол-мулклар учун қонунда шартнома амал қилишининг бошқа энг кўп муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда консул Фуқаролик кодексининг 849—861-моддалари талабларининг мазмуни, шунингдек мол-мулкни ишончли бошқариш объектига қараб шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлигини, рўйхатдан ўтказмаслик натижасида келиб чиқадиган оқибатларни тушунтиради ва бу ҳақда шартноманинг матнида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Қарз шартномасини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Қарз шартномаси тасдиқланаётганда консул тарафларнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Шартномада қарзнинг қайтарилиш муддати, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари ҳақида консул томонидан тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Лозим бўлса, консул тарафларнинг хоҳиш-истакларини аниқлаш мақсадида улардан ариза олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Қарз шартномаси бўйича фоизларни белгилаш юзасидан шартлар тарафлар томонидан Фуқаролик кодексининг 734-моддасида кўрсатилган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Васиятномаларни тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятнома матни васият қилувчи томонидан ёзилиб, консулга шахсан тақдим этилган ёки унинг сўзларидан консул томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятномани тасдиқлаб беришда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятнома ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим. Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан консул ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда, консул Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслигини тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Қуйидаги шахслар васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаши мумкин эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васиятномани тасдиқловчи консул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саводсиз бўлган шахслар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Васият қилувчининг илтимосига биноан васиятномани тасдиқлашда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Васият қилувчининг хоҳишига кўра васиятнома консул томонидан унинг мазмуни билан танишиб чиқилмасдан (махфий васиятнома) тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махфий васиятномани васият қилувчи ҳақиқий саналмаслик хавфи остида ўз қўли билан ёзиши ва имзолаши, фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиши лозим. Бу ҳақда консул васият қилувчидан оғзаки сўрайди ва тасдиқловчи ёзувда кўрсатади. Васиятнома икки гувоҳ ва консул иштирокида хатжилдга солиниб, хатжилд елимланиши лозим, гувоҳлар ўз фамилияси, исми, отасининг исмини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилни кўрсатган ҳолда хатжилдга имзо қўядилар. Гувоҳлар имзо қўйган хатжилд гувоҳлар ва консулнинг иштирокида бошқа хатжилдга солинади ва бу хатжилд ҳам елимланади, унга консул тасдиқловчи ёзувни ёзиб қўяди.
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махфий васиятнома реестрда қайд этилиб, алифбо китобига киритилади ва васиятномалар турадиган йиғмажилдда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Васият қилувчининг васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги аризаси консул томонидан нотариал шаҳодатлантирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза олган тақдирда васиятноманинг консуллик муассасасида сақланаётган нусхасига, реестрга ва алифбо китобига бу хусусда ёзув киритади. Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза консуллик муассасасида юритиладиган битимларни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васият қилувчи ўзида сақланаётган васиятнома нусхасини тақдим этган тақдирда, васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида бу нусхага ҳам ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Консул васиятномани тасдиқлашда васият қилувчига Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмунини тушунтириши ва бу ҳақда васиятнома матнида кўрсатиб ўтиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Консул Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юрган кемаларда сафарда бўлган фуқароларнинг шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномаларини қабул қилади ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали мерос қолдирувчининг доимий яшаш жойи бўйича тегишли идоравий нотариал архивга жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар васият қилувчининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлмаса ёки унинг яшаш жойи номаълум бўлса, васиятнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган идоравий нотариал архивга юборилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Ишончномаларни тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Фуқаролик кодексининг 129-моддасига асосан ўз хусусиятига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. Бу ҳолда, консул юридик шахснинг уставини (низомини) текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллар бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонунчилик ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
(72-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишонч билдирувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишонч билдирувчи масъулдир. Бу ҳақда ишончнома матнида ва тасдиқловчи ёзувида қайд этиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва санаси, ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИРи), доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Фуқаролик кодексининг 505-моддасига мувофиқ ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Фуқаролик кодексининг 140-моддасига мувофиқ ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома шундай ишониб топшириш ҳуқуқи кўрсатиб қўйилган асосий ишончнома тақдим этилганидан кейин ёки асосий ишончнома бўйича вакил ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун вазият тақозоси билан шундай иш тутишга мажбур бўлганлиги ҳақида далиллар тақдим этганидан кейин нотариал тасдиқланиши керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома асосий ишончнома бўйича берилганидан кўпроқ ҳуқуқни қамраб олмаслиги керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончноманинг амал қилиш муддати бу ишончномани беришга асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, автомототранспорт воситасини сотиш, бошқариш, таъмирлаш, ҳайдаб олиб бориш ва шу кабилар) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак. Тасдиқловчи ёзувда эса ваколат берилган шахс асосий ишончномага асосан ҳаракат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилади. Консуллик муассасасида қолдириладиган асосий ишончномага эса мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси консуллик муассасасида қолдириладиган ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончномага қўшиб тикиб қўйилади.
(80-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ишончнома берувчи томонидан ишончнома бекор қилинган тақдирда ишончнома берган шахснинг бу ҳақдаги аризасидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Бу ҳақда реестрга ҳамда консуллик муассасасида сақланаётган ишончнома нусхасига белги қўйилади. Ушбу ариза ишончнома нусхасига ёки алоҳида йиғма жилдга тикиб қўйилади. Аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бекор қилинаётган ишончнома идоравий нотариал архивда расмийлаштирилган бўлса, консул томонидан уни бекор қилинганлиги ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги орқали тегишли идоравий нотариал архивга маълумот юбориши лозим.
(81-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Мерос мулкини қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Консул башарти қонун бўйича меросхўрларнинг ёки васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, фуқаролар ва юридик шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Консул мол-мулкни қўриқланишини таъминловчи қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос очилган жойини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи маълум бўлган меросхўрларни мерос очилганлиги ҳақида ва мол-мулкни рўйхатга олиниши тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани талаб қилади, гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос мол-мулкни қўриқлашга дастлабки чора-тадбирлар кўрилган ёки кўрилмаганлигини, агар кўрилган бўлса, унда бу чора-тадбир ким томонидан кўрилганлигини, мерос қолдирувчининг мол-мулки турган хона (хоналар) муҳрланганлигини, бу хонанинг (хоналарнинг) калити кимдалигини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу мол-мулкни рўйхатга олиш тўғрисида меросхўрлар ёки бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган шахслар ёки бошқа меросхўрлар рўйхатга олиш учун мол-мулкни тақдим этган тақдирдагина, консул ушбу мол-мулкни рўйхатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган шахслар ёки бошқа меросхўрлар мол-мулкни рўйхатга олишга қаршилик қилишса, консул мол-мулкни хатлаш учун тақдим этишдан бош тортганлик тўғрисида далолатномани тузади ва меросхўрларни бу ҳақда хабардор қилади, уларга бу масала юзасидан даъво билан судга мурожаат этиш ёки даъвони таъминлаш мақсадида суд тартибида мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар рўйхатга олиш учун жойига чиқилганда, рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк мавжуд бўлмаса ва меросхўрлар ёки бошқа шахслар томонидан олиб кетилган бўлса, консул мол-мулк мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки мол-мулк олиб кетилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва бу ҳақда меросхўрларга ёки бошқа манфаатдор шахсларга хабар беради, уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мол-мулкни қайтариш талаби билан тегишли органларга мурожаат этиш ҳуқуқини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Рўйхатга олиш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос мол-мулк тўғрисидаги хабар ёки уни қўриқлашга доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги топшириқнинг келиб тушган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олиш санаси, рўйхатга олишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос қолдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг вафот этган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олинаётган мол-мулкнинг жойлашган жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайд этилган барча предметларнинг батафсил тавсифи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Рўйхатга олишни амалга оширишда иштирок этган меросхўрлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг келишувига кўра рўйхатга олинаётган ҳар бир мерос мол-мулки алоҳида баҳоланиши керак. Келишув бўлмаганида эса мерос мол-мулкига ёки унинг келишувга эришилмаган қисмига нисбатан баҳолаш мерос мол-мулкининг баҳоланишини талаб қилган шахснинг ҳисобидан баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилинмаса, баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи мерос мол-мулки ҳисобидан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Автомототранспорт воситалари баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Рўйхатга олиш далолатномасининг ҳар бир бетида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси натижаларига, рўйхат тугаганида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси умумий натижаларига якун ясалади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олиш далолатномасига мерос қолдирувчининг барча мол-мулки киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшнилар ва бошқа шахсларнинг айрим буюмлари уларга тегишли эканлиги тўғрисидаги аризалари рўйхатга олиш далолатномасига киритилади, манфаатдор шахсларга судга даъво билан мурожаат этиб, ушбу мол-мулкни рўйхатдан чиқариш тартиби тушунтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олиш далолатномаси камида уч нусхада тузилиб, битта нусхаси мерос ишига тикилади, иккинчиси тилхат билан мерос бошқарувчилари ва мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган бошқа шахсларга, учинчиси меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда меросхўрларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномаси асосида реестрда мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирларни кўриш бўйича нотариал ҳаракатни рўйхатга олиш навбатдаги рақам билан амалга оширилади ва ушбу нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консуллик йиғими ундирилади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Вафот этган шахсдан қолган пул маблағлари меросхўрларга гувоҳнома берилгунга қадар ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мулкини давлат фойдасига ўтиш ҳолларида консуллик муассасасининг депозит ҳисоб рақамига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Олтин, кумуш, платина ва тангадаги, қуймадаги ва хом турдаги платина гуруҳдаги металларга, чет эл валютасига, чет эл валютасида берилган тўлов ҳужжатларига, ҳужжатли шаклдаги қимматли қоғозларга, қимматбаҳо металлардан, тошлардан ишлаб чиқарилган буюмларга, шунингдек қимматбаҳо тошларга алоҳида рўйхат тузилади, улар конвертга ёки юмшоқ идишга солинади, муҳрланади, пломбаланади ва рўйхатга олинган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай, меросхўрларга берилгунича ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мол-мулки давлатга ўтиш ҳолатида давлат фойдасига топширилгунга қадар, тегишли тартибда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозлар депозитарийнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида тегишли депозитарийларда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлган нархдаги қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсларда қолдирилади.
(91-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олинган қимматбаҳо ашёларни (буюмларни) сақлаш учун банкка топширишдан олдин консул консуллик муассасасида юритиладиган қимматбаҳо ашёлар (нарсалар)ни рўйхатга олиш китобида уларни қайд этиши лозим. Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар)нинг рўйхати уч нусхада тузилади. Улардан бири қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) билан тегишли банкка берилади, иккинчиси мерос ишига тикилади ва учинчиси меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Агар рўйхатга олиш вақтида эскириши сабабли ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган нарсалар ёки уй ҳайвонлари мавжуд бўлса, меросхўрларнинг розилиги билан уларнинг бирига, меросхўрлар бўлмаганида эса консул томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга далолатнома тузиш орқали топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Озиқ-овқат маҳсулотларини консул меросхўрларга, улар бўлмаганда тегишли ташкилотларга топширади. Озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш алоҳида далолатнома бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни рўйхатга олиш далолатномасида ҳар бир акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқарган ташкилот номи, серияси ва рақами, уларнинг номинал қиймати ва сони кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Омонат дафтарчалари ва марҳумга тегишли бўлган нарсаларга ломбард томонидан берилган гаров патталари рўйхатга олинади ва меросхўрларга сақлаш учун берилади. Меросхўрлар бўлмаган тақдирда, консул томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Марҳумнинг мол-мулки таркибида бўлган барча турдаги қурол, шу жумладан, ов милтиғи ва портловчи моддаларнинг қўриқланиши ва тасарруф этилишига доир чора-тадбирлар тегишли чет давлати қонунчилигига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган орден, медаллар, фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари, шунингдек уларни тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжатлар эсдалик сифатида сақлаш учун мерос қолдирувчининг оила аъзоларида қолдирилади ёки меросхўрларнинг розилиги билан улар Ташқи ишлар вазирлиги орқали музейларга топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш вақтида консул мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмларига ва қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига киритиш масаласини ҳал этади. Мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмлари қаторига киритишнинг асосий хусусияти, бу уларни нафақат мерос қолдирувчи томонидан, балки меросхўрлар ёки мерос қолдирувчи билан бирга яшаган бошқа шахсларнинг кундалик маиший эҳтиёжларини қондириш учун улардан фойдаланилганлиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига зеб-зийнатлар, қимматбаҳо металлардан ишланган буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, ноёб нарсалар, ноёб дарахт навларидан ясалган мебеллар, асл расмлар, қимматбаҳо гиламлар, шунингдек қимматбаҳо сервислар, нодир китобларнинг махсус тўпламлари, қимматбаҳо тўпламлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Меросхўрлар ўртасида мерос мол-мулкини қимматбаҳо ашё (буюм) ёки оддий уй-рўзғор буюмларига киритилиши тўғрисида келиб чиққан низо суд томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Мерос қолдирувчининг шахсий буюмлари, шунингдек касбий фаолиятига оид предметлари (масалан, ёзув машинкаси, компьютер, мусиқа асбоблари, тиббий асбоблари ва ҳоказо) рўйхатга олиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Агар мол-мулкнинг таркибида қимматбаҳо қўлёзмалар, адабиёт асарлари, тарихий ёзишмалар мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатлар алоҳида рўйхатга олиниб, меросхўрларга ёки тегишли ташкилотларга сақлаш учун топширилади, меросхўрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, консул ушбу ҳужжатлар ва қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) сақланадиган хонани (хоналарни) муҳрлаб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Мерос таркибида бошқаришни талаб қиладиган мол-мулк мавжуд бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар томонидан меросни қабул қилиб олгунига қадар даъво қўзғатган ҳолларда, консул мерос мол-мулкини бошқарувчисини тайинлайди ва бу ҳақда қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул Фуқаролик кодексига кўра мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Консул мерос мол-мулки сақлаш учун топширилган шахсларни, васий ва ҳомийларни ҳамда мерос бошқарувчиларини мерос мол-мулкини талон-торож қилганлик, бошқа шахсга ўтказганлик ёки яширганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишлари ва зарар етказганликлари учун моддий жавобгарликка тортилишлари тўғрисида огоҳлантиради. Қилинган огоҳлантириш тўғрисида кўрсатилган шахслардан тилхат олинади. Бу ҳақда сақланишга топширилаётган мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномасида ёки мерос мол-мулкини сақлаш учун топшириладиган шахсларни тайинлаш тўғрисидаги қарорида баён этилиши мумкин.
(103-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос бошқарувчилари ва сақловчилар агар меросхўр бўлмасалар, мерос мол-мулкни сақлаганлик учун меросхўрлардан ҳақ олишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун қилган зарур харажатлари ҳам қопланади, бунда мол-мулкдан фойдаланиш ҳисобига амалда олинган фойда чегириб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Консуллар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунига қадар, агар мерос қабул қилиб олинмаган бўлса, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома давлатга берилгунига қадар, мерос мол-мулки ҳисобидан мерос мол-мулки билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисида фармойиш беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармойишнинг бир нусхаси мерос ишига тикилади. Ушбу фармойиш нотариал ҳаракат деб ҳисобланмайди ва бунинг учун консуллик йиғими олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунларда мерос мол-мулк ҳисобидан харажатларни қоплашнинг бошқа ҳоллари ҳам белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Агар шахс консуллик муассасасига дафн этиш бўйича қилинган харажатларни қоплаш илтимоси билан мурожаат этса, меросхўрлар эса меросни қабул қилишган (меросни олиш тўғрисида ариза тақдим этишган, уларни бошқаришга киришган) бўлса ва улар харажатларни тўлашдан ихтиёрий равишда бош тортишса, консул ариза берувчига харажатларни қоплаш тўғрисида меросхўрларга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат этиш тартибини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қилинган сарф-харажатларни тасдиқлаш учун консул дафн маросимини ташкил қилиш бўйича хизмат идоралари комиссиясининг далолатномаларини, даволаш муассасаларининг маълумотномаларини, суд ҳужжатининг нусхасини, меросхўрларни чақириш бўйича эълонларнинг нашр этилганлиги учун тўлов қоғозини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос очилган жой бўйича консул мерос қолдирувчининг кредиторларидан аризаларни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар ёзма равишда баён этилиши ва қарз мажбуриятларининг бажарилиши муддатидан қатъи назар, консул томонидан қабул қилиниши лозим. Келиб тушган ариза тўғрисида консул васиятномани ижро этувчини (меросни бошқарувчини) ёки меросхўрларни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Мерос очилган жойдаги консул меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар консул томонидан тегишли тартибда шаҳодатлантирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросхўр шахсан ўзи консуллик муассасасига келиб, аризани тақдим этган ҳолда, унинг имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, консул меросхўрнинг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган санасини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда ариза почта орқали келиб тушган бўлса, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаҳодатланмаган бўлса ҳам, ариза консул томонидан қабул қилинади, меросхўрга эса аризани консул томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда юбориш ёки консуллик муассасасига шахсан келиши ҳақида хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги консулга ариза бериш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Агар меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам ворисликка чақирилса, у ана шу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз кечишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган ҳоллардан ташқари мероснинг муайян қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар билан ёки шартлар қўйиб воз кечилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни сўраб консуллик муассасасига ариза билан мурожаат этган марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова) 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддаси (агар мулк мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса) мазмуни тушунтирилади, бу ҳақда мерос қабул қилиш ҳақидаги аризага белги қўйилади. Ариза почта орқали келганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинга (эрга) юқорида қайд этилган моддалар мазмуни тушунтирилган хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос қолдирувчининг вафот этган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар. Бу ҳолда уларнинг ҳар биридан кейин алоҳида мерос иши очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам агар консул тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Консул қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш пайтида мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос очилган жойи ва вақтини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ва мерос очилган вақт мерос қолдирувчининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Мероснинг очилиш жойи деб мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади. Меросхўрларда ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, консул мероснинг очилиш жойини аниқлаш тўғрисида суд ҳужжати нусхасини талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи консуллик муассасаси жойлашган ёки консуллик округи доирасидаги давлатда бўлса, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан консул мерос очилган жой бўйича консуллик муассасасига мурожаат этган меросхўрлар доирасини текшириб, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган жойи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан мерос қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Мерос таркиби мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, туғилганлиги ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, қариндошлик ёки бошқа муносабатларнинг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
(119-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Агар марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотини (эри) бошқа қайд этилган никоҳдан ўтган бўлса ҳам, у мерос очилишига чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган ҳолатда, бундай никоҳда бўлган шахслар бир-бирининг вафотидан кейин меросхўр деб ҳисобланмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига мувофиқ қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаётган шахс меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани берилишини сўраб мурожаат этса, консул уни мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил мерос қолдирувчининг қарамоғида турганлиги, шунингдек мерос очилган кунда меҳнатга лаёқатсиз эканлигини текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик факти суд ҳужжати асосида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёши бўйича қарамоқда бўлган шахснинг меҳнатга қобилиятсизлиги унинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва пенсия гувоҳномаси бўйича текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Агар қонун бўйича бир ёки бир нечта меросхўрлар уларни мерос олишга чақириш учун асос бўладиган қариндошлик ёки бошқа муносабатлар исботини келтириш имкониятидан маҳрум бўлишса, бунда улар мерос қабул қилган ва тегишли исботларни тақдим этган барча меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ёзма розилиги билан меросхўрлар таркибига киритилишлари мумкин. Бу розилик ёзма ариза кўринишида расмийлаштирилади. Меросхўрлар шахсан ўзлари консуллик муассасасига келиб, аризани тақдим этган ҳолда, уларнинг имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, консул меросхўрларнинг шахсини аниқлайди ва имзолари ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ариза шаҳодатлантирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Консул васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш пайтида тегишли далилларни талаб қилиб олиш йўли билан мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, васиятноманинг мавжудлигини, мероснинг очилган вақти ва жойини, мерос мол-мулкининг таркиби ва у жойлашган жойини, меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар доирасини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш вақтида васиятноманинг бекор қилинмаганлиги текширилади. Васиятномада унинг бекор қилинмаганлиги ҳақида белги қўйилганлигидан қатъи назар, консулда шубҳа туғилган тақдирда, васиятноманинг бекор қилинмаганлиги қайта текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Омонатни банк муассасаларига қўйган омонатчи ўзининг вафотидан кейин омонатларини бошқа шахсларга бериш ёки давлатга ўтказиш ҳақида васият қолдирган бўлса ва бу омонат Фуқаролик кодексининг 18-бобида ёки Оила кодексининг 23-моддасида белгиланган умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, омонатчининг васияти фақатгина ўзининг улушига нисбатан татбиқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларда сақланаётган омонатга васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришда Фуқаролик кодексининг 1142-моддаси қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Меросдаги мажбурий улушдан воз кечиш ҳеч бир шартсиз бўлиши лозим. Бошқа шахслар фойдасига мажбурий улушдан воз кечишга йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда мерос мол-мулки васиятномада кўрсатилган меросхўрларга васиятнома бўйича ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Агар васиятнома бўйича меросхўрлар мажбурий улушга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олишга қаршилик қилишса, консул уларнинг судга мурожаат этиш ҳуқуқларини тушунтиради ва мажбурий улушга гувоҳномани берилишини ўн кундан ошмаган муддатга кечиктиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада мерос қолдирувчи билан (меросхўрларнинг хоҳиши бўйича) меросхўрларни қариндошлик ёки бошқа муносабатларини кўрсатиб ўтиши зарур бўлса, консул ушбу муносабатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани беришда меросхўрлар томонидан тақдим этилган васиятноманинг асл нусхаси ёки дубликати консуллик муассасасида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васият қилувчи уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўтадиган меросхўрга бу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклашга ҳақли. Мазкур мажбурият консул томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Агар мерос мулки таркибига уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми, корхона ёки бошқа кўчмас мол-мулк кирса, консул мерос қолдирувчига ушбу мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатни, шунингдек ушбу мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Агар мерос таркибига кирадиган корхонанинг меросни қабул қилиб олган барча меросхўрлари келишувида ҳамда мерос очилган давлат қонунчилигида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, бундай мерос натура ҳолида тақсимланмайди ва меросхўрларга тегишли бўлган улушларга мувофиқ уларнинг умумий улушли мулкига айланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Мерос мол-мулки таркибида автомототранспорт воситаси мавжуд бўлса, консул мерос қолдирувчига ушбу автомототранспорт воситаси мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатни текширади ва унинг нусхасини мерос ишига тикиб қўяди. Шу билан бирга, ушбу автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Агар мерос мулки таркибига ов милтиғи кирса, бунда консул тегишли чет давлатининг ваколатли органи томонидан мерос қолдирувчига ушбу милтиқни сақлаш учун берилган рухсатномани ва овчи билетини меросхўрдан талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Акциядорлик жамиятининг акциядорларининг мерос мол-мулки таркибига уларга тегишли бўлган акциялар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозларга мулк ҳуқуқи тегишли депозитарийлардан олинган депо ҳисобварағининг кўчирмасига асосан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос олиш тартибида нафақат қимматли қоғозлар тури сифатида акциялар, шунингдек тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, қўшимча масъулиятли ёки масъулияти чекланган жамият иштирокчисининг, ишлаб чиқариш кооперативи аъзосининг (иштирокчи, ҳисса қўшувчи, коммандитчининг) улуши (ҳиссаси)олинса, бунда тегишли ширкат, кооператив, жамиятдаги ушбу иштирокчининг (аъзонинг) устав фондидаги (капиталидаги) улуши (ҳиссаси) ҳам киради. Ушбу ҳуқуқлар мерос қолдирувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигининг далили сифатида консул учун тегишли ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари ёки бу ҳақда меросхўрлар томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Меросхўрларда ушбу исботловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, консул кўрсатилган ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан тегишли ҳужжатларни олишда кўмак бериши лозим. Меросхўрлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан кейин уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини тасдиқлашда, консул меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса ташкилотнинг қимматли қоғозларининг махсус реестр юритувчиси — депозитарийнинг маълумотномасини талаб қилади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар мерос ишига бириктирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Агар мерос мол-мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Меросхўрларнинг хоҳишига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома уларнинг ҳар бирига алоҳида ёки уларнинг ҳаммасига битта берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ҳақида консул уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш учун меросхўрларнинг васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Маълум мерос мулкига ёки мерос мулкининг маълум бир қисми бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганда, келгусида аввалги гувоҳномада кўрсатилмаган бошқа мерос мулкларига ёки мерос мулкининг маълум бир қисми бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча гувоҳномалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Бошқа мулкка қўшимча меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳолатида илгари берилган гувоҳномага киритилмаган меросхўрлар келганида, улар ҳам мерос қабул қилган меросхўрларнинг ёзма равишдаги розилиги билан қўшимча мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага киритилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Баъзи бир меросхўрларнинг улушлари ҳал этилмаганда, гувоҳномада ҳал этилмаган улуш миқдори кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Мерос таркиби бир нечта мол-мулклардан иборат бўлган ҳолларда, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида Фуқаролик кодексининг 1150-моддасига асосан меросхўрларнинг талабига ва уларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларига мувофиқ консул улар ўртасида мерос мулкини тақсимлаш шартномасини расмийлаштириши мумкин. Келишувга эришилмаган тақдирда эса мерос мулкини бўлиш суд тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Консуллик муассасаларида мерос ишларини ҳисобга олиш китоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қуйидагилар қайд этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меросни қабул қилиб олиш тўғрисидаги, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномаларни бериш ҳамда мерос мулки ҳисобига харажатларни тўлаш тўғрисидаги фармойишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторларнинг даъволари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос мол-мулкини қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги аризалар (шу мулкни сақлаш учун кўрилган чоралар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган аризалар асосида вафот этган шахснинг номига мерос иши очилади. Шундан кейинги барча аризалар (қўшимча аризалар, бошқа меросхўрлар ва кредиторлардан олинган аризалар) ҳам мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қайд этилади. Барча аризаларда улар олинган вақт ва мерос ишининг рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос ишига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва унга тааллуқли барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Консул эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланган мулкигагина берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Улушига гувоҳнома берилаётган мулкнинг таркибига кўчмас мулк, автомототранспорт воситалари ва махсус ҳисобда турадиган (рўйхатга олиниши керак бўлган) бошқа мулк кирган тақдирда, консул ушбу мулк эр-хотиннинг умумий мулки эканлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкка ва (ёки) автомототранспорт воситаларига мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш пайтида чет давлат тегишли ташкилотининг кўчмас мулк рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва (ёки) транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Консул эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлиги ҳақида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма аризасига кўра мерос очилган жойдаги консул томонидан берилиб, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарномада эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилиши сўралаётган умумий мулк кўрсатилади, мазкур шахснинг мулк талаб қилишига бошқа меросхўрлар норози бўлган тақдирда, ушбу масала бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарнома почта орқали юборилади. Меросхўрлар консуллик муассасасига келганларида эса консул уларни ўз ҳиссасини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг ёзма аризаси билан таништиради. Бошқа меросхўрлар ўз ҳиссасини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг аризасига рози бўлсалар, бу ҳақда шу аризага имзо қўядилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотинга (эрга) никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкнинг ярмиси учун берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меросни қабул қилиб олган меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра ва марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) розилиги билан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эрнинг (хотиннинг) ҳам умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома матнида мол-мулкнинг тўлиқ тавсифи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Меросни қабул қилиб олган меросхўрлар орасида вояга етмаганлар бўлган тақдирда, вафот этган шахснинг эри ёки хотинига умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма розилиги билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Эр ёки хотинга уларнинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш пайтида улардан бирининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирма, унинг вафот этган шахс билан никоҳда бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат, эр-хотин мулкни никоҳ давомида орттирганликларини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Консул Ўзбекистон Республикасида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига, автомототранспорт воситасига нисбатан берилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмаларида ва ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши ҳақида ёзиб қўяди ва тушунтиради.
(152-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Консул фуқаролар ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини ушбу ҳужжатлар қонунга зид бўлмаган, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамда уларнинг нусхалари ва улардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш қонун билан тақиқланмаган ҳоллардагина шаҳодатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхаси шаҳодатлантирилмайди, халқаро шартномаларда шаҳодатлантирилиши талаб қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Матни ноаниқ бўлган, ўчирилган, қўшимча сўзлар ёзилган, ҳужжатга доир маълумотлар тўлиқ ёзилмаган ҳамда назарда тутилмаган бошқа ўзгартиришлар қилинган, лекин тегишли тартибда изоҳ берилмаган ҳужжатларнинг нусхалари шаҳодатланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалаларга оид қарорлар бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Ҳужжат нусхасидан кўчирилган нусханинг тўғрилигини консуллар, башарти аввалги нусханинг тўғрилиги нотариал тартибда шаҳодатланган бўлса ёки ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, шаҳодатлайди. Ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, ҳужжатнинг нусхаси мазкур ташкилотнинг бланкасида баён этилган, муҳр босиб тасдиқланган ва унда шу ҳужжатнинг асли мазкур ташкилотда эканлиги ёзиб қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Ҳужжатнинг шаҳодатланаётган нусхаси ёки кўчирмаси унинг асли билан солиштирилиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Шаҳодатлантирилган ҳужжатларнинг нусхаси ёки кўчирмаси консуллик муассасасида қолдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Консул мазмуни қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
(160-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Консул имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра ўз қўли билан имзо қўя олмайдиган шахс учун имзо қўйган шахснинг имзосини шаҳодатлаш пайтида консул имзо қўйган шахснинг ва имзо қўйишни илтимос қилган шахснинг ҳам шахсини аниқлайди, уларнинг муомала лаёқатини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Тегишли давлат ташкилотларидагина қайд этиладиган ҳолатлар тасдиқланган (масалан, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома) ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги консул томонидан шаҳодатлантирилиши мумкин эмас. Бундай ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги, агар бу ҳужжат чет эл давлати судига ёки бошқа ташкилотларига тақдим этиш учун мўлжалланган ҳолдагина шаҳодатлантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатидаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда, уларнинг устав фондига (капиталига) ҳисса сифатида киритилаётган рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мулкнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки таъсис ҳужжати, вакил орқали расмийлаштирилган ҳолларда эса унинг ваколати текширилади ва бу ҳақда консулнинг тасдиқловчи ёзувига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Консул, башарти у тегишли тилларни билса, ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар консул тегишли тилларни билмаса, таржима таржимон томонидан қилиниши мумкин, консул унинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Таржима консулга маълум бўлган ва тегишли тилни билган таржимон томонидан қилиниши керак. Таржимоннинг тегишли тилни билиши унинг дипломи ёки махсус маълумотга эга эканлиги ҳақидаги сертификат ёхуд тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Нотариал ҳаракатни (битимни тасдиқлаш, нусхаларнинг ва шу кабиларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш) амалга ошириш пайтида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг (улардан бирининг) илтимосига кўра айни вақтда бошқа тилга таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, таржима асл нусха билан бир варақда, яъни иккала матн тик чизиқ билан бўлинган варақда ёнма-ён жойлашиши, асл матн чап томонда, таржима матни эса ўнг томонда бўлиши керак. Бунда ҳужжатнинг бутун матни ва муҳр ҳам таржима қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таржима таржимон томонидан қилинса, унинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ҳужжатнинг таржима матни тагига қўйилади. Ҳужжатни имзоловчи шахслар ҳужжатнинг асл матни ва таржима қилинган матни тагига ўзларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзо қўядилар. Бунда ҳужжатнинг таржима матнидаги уларнинг имзолари таржимон имзосидан кейин қўйилади. Консулнинг тасдиқловчи ёзуви ҳужжатнинг асл матни ва таржима матни тагига қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Нотариал ҳаракат бажарилаётганда айни вақтда ҳужжатнинг таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, у ҳолда консулнинг тасдиқловчи ёзувида иккита нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги кўрсатилади. Бунда, консуллик йиғими иккита нотариал ҳаракат учун ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Консул фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган ташкилотнинг ёзма илтимосига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Консул мурожаат қилган шахсга фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-§. Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Консул фуқаронинг илтимосига кўра унинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаган шахснинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг илтимосига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Консул мурожаат қилган шахсларга фуқаронинг муайян жойда эканлик ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-§. Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Консул фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди ва унинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб, консулнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-§. Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Консул ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Консул ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда ҳужжат тақдим этган фуқаронинг шахсини ёки ваколатини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини ва вакилининг ваколатини аниқлайди. Бу нотариал ҳаракат манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Консулга ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади. Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади. Тасдиқловчи ёзув ҳужжатнинг тақдим этилган иккала нусхасига ҳам ёзилади, улардан бири консуллик муассасасида қолдирилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси йўқ бўлса, консул ҳужжатдан нусха олиб, уни консуллик муассасасининг йиғмажилдларига тикиб қўяди ҳамда унга ҳам тасдиқловчи ёзув ёзади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Бир шахс томонидан айни бир вақтда бир неча ҳужжат тақдим этилса, уларнинг ҳар бирига тасдиқловчи ёзув ёзилади ва тақдим этилган ҳар бир ҳужжат учун консуллик йиғими олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-§. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Консул Қонуннинг 74-моддасига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилади.
(179-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Депозитга чет эл валютасидаги пул суммасини ҳам топшириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Фуқаролик кодексининг 249-моддасига мувофиқ қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул суммалари ва қимматли қоғозларни консулнинг депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки ижрони қабул қилиб олиш учун у вакил қилган шахс бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитор муомалага лаёқатсиз бўлса ва унинг вакили бўлмаса ёки вакил рози бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниқлик йўқлиги кўриниб турган бўлса, хусусан, бу ҳақда кредитор билан бошқа шахслар ўртасида низо чиққанлиги муносабати билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бўйин товлаши ёки у томонидан бошқача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни консулнинг депозитига қўйиш мажбуриятни бажариш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш мажбурият бажариладиган жойдаги консул томонидан амалга оширилади. Фуқаролик кодексининг 246-моддасига асосан мажбуриятни бажариш жойи аниқланади. Агар мажбуриятни бажариш жойи қонунчилик ҳужжатлари ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак:
(183-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — мол-мулк турган жойда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташишни назарда тутадиган товар ёки бошқа мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — товарни кредиторга етказиб бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг товарни ёки бошқа мол-мулкни топшириш юзасидан бошқа мажбуриятлари бўйича — мол-мулкни тайёрлаш ва сақлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиқиш пайтида бу жой кредиторга маълум бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул мажбурияти бўйича — мажбурият вужудга келган пайтда кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса — унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган бўлса, ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма харажатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа барча мажбуриятлар бўйича — қарздорнинг яшаш жойида, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Консуллар пул суммалари ва қимматли қоғозларни консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги тегишли банкларда очилган депозитга қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Юридик шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда консул қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш ҳақида ёзма ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депозитарий томонидан берилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий мажлиснинг ўтказилиши ҳақида ҳамма таъсисчилар ёки барча акциядорларга юборилган хабарномалар реестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий мажлисда қатнашмаган кредиторларга (таъсисчи ёки акциядорга) умумий мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича юборилган хабарномалар реестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Жисмоний шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда консул қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида ёзма ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш учун асослар (коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномалар, қарз шартномаси, суд ҳужжатлари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул суммалари ва қимматли қоғозлар топшириладиган кредиторларнинг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча кредиторларга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида юборилган хабарномалар ва (ёки) кредиторлар томонидан қабул қилинмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Консул мазкур Йўриқноманинг 185 ва 186-бандларида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилиши мумкин.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида ёзма аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурият қандай сабабларга кўра бевосита бажарилмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Аризалар икки нусхада тақдим этилади ва бу ҳақда алоҳида юритиладиган реестр китобига ҳар бир кредитор бўйича алоҳида ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Пул суммалари бўйича қабул қилинган аризанинг орқа томонига консул пул суммаларининг қабул қилинганлиги ҳақида тасдиқловчи ёзувни ёзади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депозитга қимматли қоғозлар қабул қилинганда аризанинг орқа томонига қимматли қоғозларнинг тури, сони, уларнинг рақами, серияси ва номинал қиймати ёзилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда консуллик йиғими ундирилади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Консул пул суммалари ва қимматли қоғозлар олинганлиги тўғрисида кредиторни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор кредиторнинг манзилини кўрсатмаса ва бу манзил консулга маълум бўлмаса, қарздор томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозлар топширилганлиги ҳақида кредиторга хабар қилиш мажбурияти унинг ўзига юклатилиши тўғрисида консул огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Консул қарздорга топширилган пул суммалари ва қимматли қоғозлар кредиторга ёки унинг вакилига топширганлиги тўғрисида маълумотнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Пул суммалари ва қимматли қоғозлар консуллик муассасасига почта орқали ёки кредит ташкилотидан келган тақдирда, тушган суммадан тегишли консуллик йиғими ушлаб қолинганидан кейин қолган сумма депозитга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида консулнинг хабарномасини олган кредитор ушбу консулга ёзма ариза билан мурожаат этади. Аризадаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Вакил орқали мурожаат қилинганда эса вакилнинг ваколати текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Пул суммалари ва қимматли қоғозларнинг уларни депозитга топширган шахсга (қарздорга) қайтарилишига тўлов кимнинг фойдасига амалга оширилган бўлса, ўша шахснинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига биноан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Депозитда сақланаётган пул суммалари ва қимматли қоғозлар консуллик муассасаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг мулки ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Депозитдаги кредиторларга берилиши лозим бўлган пул суммалари ва қимматли қоғозлар уч йил мобайнида сақланади. Ушбу муддатлар ўтгандан кейин талаб қилиб олинмаган пул суммалари ва қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-§. Ижро хатларини ёзиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун консул ижро хатларини ёзади. Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун манфаатдор шахснинг ёзма аризаси олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллар томонидан ижро хатлари Ўзбекистон Республикаси ёки консуллик муассасаси жойлашган давлат қонунчилик ҳужжатларига, шу билан бирга ушбу давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларда белгиланган талаблар асосида ёзилади.
(199-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Ижро хатлари қуйидаги ҳолларда ёзилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб ўтган вақт уч йилдан ортиқ бўлмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонунчилик ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.
(200-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Ижро хати ёзиш мумкин бўлган муддат ундирувчида қарзни мажбурий ундириш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Ижро хатида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро хатини ёзаётган консулнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундириб олувчининг номи ва манзили;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг номи ва манзили, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг СТИРи;
(202-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундириб олиш амалга ошириладиган муддат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан, тўланиши керак бўлган пеня ва фоизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундириб олувчи тўлаган ёки қарздордан ундирилиши керак бўлган консуллик йиғими ёки тариф суммалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро хати ёзилган сана (йил, ой, кун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро хатининг реестрда қайд этилган тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро хатини ёзган консулнинг имзоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консулнинг муҳри.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Ижро хати қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда қайд этилади. Қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда ижро хати ёзиш учун жой бўлмаган ҳолларда у алоҳида варақда амалга оширилади. Ушбу варақ қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатга қўшиб тикилади, рақамланади ва муҳрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-§. Сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Консул ҳужжатларни сақлаш учун рўйхат бўйича қабул қилиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхат икки нусхада тузилиб, ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахс ва консул томонидан имзоланади. Рўйхатнинг бир нусхаси консуллик муассасасида қолади, бошқа нусхаси ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра консул уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига консулнинг муҳри қўйилади ҳамда у консул ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда консул ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Қабул қилиб олинган ҳужжатлар консуллик муассасасининг муҳри билан муҳрланган темир жавон ёки сейфларда алоҳида пакетларда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва (ёки) рўйхатни тақдим этганидан кейин ёки суднинг қарорига кўра қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-§. Денгиз протестларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Консул кема эгасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун далил-исботларни таъминлаш мақсадида кема капитанининг кема сузиб бораётганда ёки у тўхтаб турган жойда содир бўлган ҳамда кема эгасининг олдига мулкий талаблар қўйиш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳодиса тўғрисидаги аризасини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Денгиз протести ҳақидаги аризада юз берган ҳодиса тафсилотлари ва капитаннинг ўзига ишониб топширилган мулкнинг бут сақланишини таъминлаш юзасидан кўрган чора-тадбирлари баён этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Денгиз протести тўғрисидаги аризада баён этилган ҳолатларнинг тасдиғи сифатида кема капитани ариза билан бир вақтда ёки кема портга кирган кундан бошлаб ёки агар ҳодиса портда юз берган бўлса, у юз берганидан сўнг етти кундан кечиктирмай консулга кўздан кечириш учун кема дафтарини ва кема дафтаридан олиниб капитан томонидан тасдиқланган кўчирмани тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Денгиз протести ҳақидаги ариза кема портга кирган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилади. Агар денгиз протести ҳақида ариза бериш заруратини келтириб чиқарган ҳодиса портда юз берган бўлса, протест ҳодиса юз берган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Протестни белгиланган муддатда беришнинг имкони бўлмаган тақдирда, бунинг сабаблари денгиз протести ҳақидаги аризада кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Консул капитаннинг аризаси, кема дафтаридаги маълумотлар, шунингдек капитаннинг ўзи ҳамда кема қўмондонлиги таркибидан камида иккита гувоҳни ва кема командаси таркибидан иккита гувоҳни сўроқ қилиш асосида денгиз протести ҳақида далолатнома тузади ва уни ўз имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқлайди. Денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бир нусхаси капитанга ёки вакил қилинган шахсга берилади, капитаннинг аризаси ва кема журналидан кўчирма илова қилинган денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бошқа нусхаси эса консуллик муассасасида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV-боб. Чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши. Халқаро шартномалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Консул қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллайди.
(210-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига мувофиқ тузилган ҳужжатларни қабул қилиб олади, шунингдек агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига зид келмаса, уларга бошқа давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган шаклда тасдиқловчи устхатлар ёзади.
(210-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Чет эл фуқароси вафотидан кейин унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қолган мол-мулкини қўриқлаш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этганидан кейин чет эл фуқаросига тегишли бўлган мол-мулкни қўриқлаш, шунингдек бундай мол-мулк хусусида меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш билан боғлиқ ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл давлати қонунида кўзда тутилган шакл бўйича тузилган васиятнома васият қилувчи вафот этгандан кейин уни очиш ва эълон қилиш учун консуллик муассасасига тақдим этилган тақдирда консул васиятноманинг мазмунини эълон қилади, васиятноманинг ҳолати ва мазмуни тўғрисида баённома тузади. Баённомада васиятнома тузилган кун, тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг муҳрланган ёки очиқ ҳолда тақдим этилганлиги, унда ўчирилган жойлар, тузатишлар ёки бошқа камчиликлар бўлганлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади. Баённома консул ва васиятномани тақдим этган шахс томонидан имзоланади. Ана шу шахслар томонидан васиятноманинг ҳар бир варағига имзо қўйилади. Агар васиятнома консулда муҳрланган ҳолда сақланиб келган бўлса, юқорида кўрсатилган барча ҳаракатларни консулнинг бир ўзи бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Чет элда бошқа давлатлар ваколатли ташкилотларининг мансабдор шахслари иштирокида тузилган ёки улардан келаётган ҳужжатлар белгиланган тартибда қонунийлаштирилган тақдирдагина консул томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда расмийлаштирилмаган ҳолида консул томонидан қабул қилинади.
(213-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Консуллар айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида чет эл адлия идоралари томонидан белгиланган тартибда берилган топшириқларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топшириқлар қуйидаги ҳолларда бажарилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топшириқни бажариш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки давлат хавфсизлигига таҳдид солса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топшириқни бажариш консуллик муассасаларининг ваколат доирасига кирмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Чет эл адлия идораларининг айрим нотариал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалари асосида амалга оширилади. Консуллар айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқлар билан чет эл адлия идораларига мурожаат қилишлари мумкин.
(215-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Консуллик муассасаларининг чет эл адлия идоралари билан ўзаро алоқалари тартиби қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланади.
(216-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Консуллар чет давлатларнинг ташкилотларида иш юритиш учун зарур далиллар билан чет давлатларнинг ташкилотларини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далиллар билан таъминлаш ҳаракатларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
(217-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нотариал ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси консулга Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган нотариал ҳаракатни амалга ошириш ваколатини берса, консул бу нотариал ҳаракатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширади.
(218-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV1-боб. Консуллар томонидан тасдиқланган нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатларни идоравий нотариал архивга топшириш ва қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Консуллар ўзлари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатларнинг (бундан буён матнда нотариал ҳаракат ҳужжатлари деб юритилади) бут сақланишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2191. Консуллар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракат ҳужжатлари консуллик муассасасида уч йил давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракат ҳужжатлари консуллик муассасасида уч йил муддат сақлангандан сўнг, консул уларни идоравий нотариал архивга топшириш учун йиғмажилдга тартиб билан тикилган ва мундарижа илова қилган ҳолда Ташқи ишлар вазирлигига ҳар йили январь ойининг 20 санасига қадар юборилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2192. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик муассасалари томонидан юборилган нотариал ҳаракат ҳужжатларини ҳар йили январь ойининг 30 санасига қадар Адлия вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2193. Адлия вазирлиги нотариал ҳаракат ҳужжатларини улар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида тегишлилиги бўйича идоравий нотариал архивларга юборилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2194. Нотариал ҳаракат ҳужжатлари идоравий нотариал архивларга келиб тушганда, тегишли адлия бошқармасида ташкил этилган эксперт комиссияси мазкур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида уларнинг мазкур Йўриқноманинг 2191-бандида назарда тутилган талаблар доирасида расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2195. Ўрганиш натижасида нотариал ҳаракат ҳужжатлари мазкур Йўриқноманинг 2191-бандида белгиланган талабларга мувофиқ деб топилганда, масъул ходим уларни сақлаш учун қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2196. Ўрганиш натижасида нотариал ҳаракат ҳужжатлари мазкур Йўриқноманинг 2191-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмас деб топилганда, эксперт комиссияси уларни сақлаш учун қабул қилишни рад этади. Бунда, идоравий нотариал архив томонидан нотариал ҳаракат ҳужжатлари аниқланган камчиликлар кўрсатилган ҳолда уч иш куни ичида тегишли хат билан Адлия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2197. Адлия вазирлиги аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун идоравий нотариал архивнинг хатини илова қилган ҳолда уч иш куни ичида нотариал ҳаракат ҳужжатларининг Ташқи ишлар вазирлигига юборилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2198. Ташқи ишлар вазирлиги нотариал ҳаракат ҳужжатлари қайтариб юборилган вақтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Адлия вазирлиги томонидан кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилишини ҳамда нотариал ҳаракат ҳужжатларининг Адлия вазирлигига қайта юборилишини таъминлайди.
(IV1-боб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарорига (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V-боб. Якуний қоида
(V-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарори (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(219-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 5-сон ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 75-сонли қарорига (рўйхат рақами 2191-1, 22.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(220-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 49-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2022 й., 10/22/2191-1/1126-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)