Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2020 02.10.2007 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 02.10.2007 йилдаги 11-сон
Kuchga kirish sanasi
02.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ КЎРИШДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ДАЛИЛЛАРГА ОИД ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 35-сонли «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга қаратилган мурожаатлари кескин ошиб бораётган бир пайтда низоларни бевосита далилларга таянган ҳолда ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун талабига кўра суднинг у ёки бу низо бўйича қабул қилинган қарори аниқ далилларга асосланган ва қонуний бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган далилларга тўғри баҳо бериш, зарур далилларни талаб қилиб олиш ва мавжуд далиллар асосида низони ҳал этиш бевосита суд қарорларининг барқарорлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиёти таҳлилидан кўринишича, судлар томонидан далилларни талаб қилиб олиш, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш ва далилларнинг дахлдорлиги ҳамда исботлаш воситаларига доир қонун нормаларига асосан риоя этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мазкур қонун нормаларига риоя қилмаслик, тегишли далилларга нотўғри баҳо бериш ҳоллари ҳам учрамоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик низоларининг судлар томонидан қонуний ва асосли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 56-моддасининг талабларига кўра, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Исботлаш мажбурияти ФПКнинг 57-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Исботлаш предметига ҳар бир муайян фуқаролик иши бўйича тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи ҳамда иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Судларга тушунтирилсинки, айрим фактлар исботлаш предметига кирмайди ва исботлашга муҳтож эмас, чунончи, суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар, суднинг қонуний кучга кирган фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори ва жиноят иши бўйича суднинг ҳукми бўйича аниқланган фактлар шулар жумласидандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаммага маълум бўлган факт деганда, тарафларга, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ва судьяларнинг ўзига маълум бўлган маълумотларни тушуниш лозим. Бундай факт ҳаммага маълум бўлганлиги сабабли, уни исботлаш шарт эмас, бироқ тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни тегишли фактларни исботлашдан озод этиш учун, суд уни ҳаммага маълум ҳолат деб эътироф этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, фактнинг ҳаммага маълумлиги тўғрисида асосланган хулоса ҳар қандай суд инстанцияси ташаббусига кўра суд жараёнининг ҳар қандай босқичида ёки ўз талаб ва эътирозларини исботлаш мақсадида ушбу фактга мурожаат қилган шахснинг илтимосига кўра амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, фактнинг ҳаммага маълумлик даражаси турлича бўлишини судлар эътиборга олсинлар, яъни маълумотларнинг тарқалганлик кўламига кўра, мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиши ёки маҳаллий характерга эга бўлиб, иш кўрилаётган маълум бир вилоят ёки туман ҳудуди билан чекланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 60-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, бир фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори билан аниқланган фактлар, айнан шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик иши кўрилишида қайта исботланмайди. Жумладан, ошиқча хавф манбаи эгаси бўлган даъвогарлар бевосита зарар етказувчига нисбатан регресс даъво келтирганда, исботлашдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлиги масалалари юзасидангина мажбурийдир. Суд жиноят ишидан келиб чиқувчи даъвони кўришда жавобгарнинг айбдорлиги масаласини муҳокама қилишга ҳақли эмас, балки фақат фуқаровий низони ҳал қилиши мумкин. Суднинг хулосасида ҳукмнинг мавжудлигидан ташқари, тарафлар томонидан тақдим этилган ёки фуқаролик ишини кўриш жараёнида суд томонидан тўпланган далиллар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарори ҳамда жиноят ишини реабилитация асосларисиз тугатиш ҳақидаги тергов органи ва суд ажримида қайд этилган ҳолатлар шу билан боғлиқ фуқаролик иши кўриб чиқилишида қайта исботлашни талаб қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фуқаролик процессуал қонун нормалари билан белгиланган исботлаш қоидаларига мувофиқ, суд муайян фуқаролик ишлари бўйича далиллар дахлдорлиги ва йўл қўйилган исботлаш воситаларидан келиб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Судларнинг эътибори қаратилсинки, суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларнигина кўришга қабул қилади (ФПКнинг 58-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим қилинаётган ёзма ва ашёвий далиллар иш учун аҳамиятга эга бўлишини назарда тутиб, суд барча ҳолатларда уларга ушбу далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаси айнан қайси ҳолатларни тасдиқлаши мумкинлигини кўрсатишни таклиф қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларнинг дахлдорлиги нуқтаи назаридан, фотосуратлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаб ва эътирозларини асословчи ҳолатларни тасвирлагандагина далил бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтирилсинки, далилларнинг дахлдорлик қоидаси судга ишга дахлдор бўлган барча фактлар ва ҳолатларни аниқлаш ва текшириш мажбуриятини юклайди. Далиллар дахлдорлиги суд томонидан кўрилаётган ишдаги мавжуд материалларни таҳлил қилиш асосида судьянинг ишончига кўра аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган далилларни қабул қилишга, шунингдек келиб чиққан низо бўйича исботлаш воситалари бўла олмайдиган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ҳолатларини бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқлаш мумкин эмас (ФПКнинг 59-моддаси). Бунда низоли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи тегишли моддий ҳуқуқ нормаларига асосланмасдан исботлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси фуқаронинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди ва унга кўра ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари шахснинг ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лекин, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган иш учун аҳамиятга эга бўлган ва уларнинг низога оид фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга киришганлигидан гувоҳлик берувчи ҳолатлар акс этган видео ёки аудио ёзувлар, арз этилган талаб ва эътирозларнинг асоси сифатида бошқа далиллар йиғиндиси билан бирга баҳоланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Видео ёки аудио ёзувларни тақдим этган шахс бундай ёзув қачон, ким томонидан ва қандай шароитларда амалга оширилганлигини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Видео ва аудио ёзувларнинг қалбакилиги ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилинган ҳолатларда, суд тегишли экспертиза тайинлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда судларнинг эътибори, қонун талабига кўра битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилинмаган ҳолларда унинг тузилганлигини аудио ва видео ёзувлари орқали тасдиқлаб бўлмаслигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқаролик процессида исботлаш жараёни, суд топшириқлари, далилларни таъминлаш, текшириш ва уларни баҳолаш йўли билан, далилларни аниқлаш ва тўплаш ҳамда тақдим этиш бўйича фаолиятни акс эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ФПКнинг 8-моддасида назарда тутилган тарафлар тортишувлик принципидан келиб чиқиб, тарафлар, арз қилувчилар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар далилларни аниқлаш, тўплаш ва тақдим этишлари лозим. Шу билан бирга, ФПКнинг 57-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра далилларни тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Далиллар бошқа туман ёки шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб, у ёки бу сабабга кўра уларни бевосита ишни кўраётган судга тақдим қилиш мумкин бўлмаса, суд бошқа судга суд топшириғи бериш орқали далилларни таъминлаш, талаб қилиб олиш ва текшириш бўйича процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Судларга тушунтирилсинки, фуқаролик процессуал қонун нормалари билан таъминланиши мумкин бўлган далиллар доираси чекланмаган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг далилларни тақдим этиш мумкин бўлмай қолиши ёки қийинлашиши ҳақидаги хавфи асосли бўлганда, суд далилларни таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судлар назарда тутишлари лозимки, далилларни текшириш деганда, бир далилни бошқа далиллар ёрдамида текшириш, шунингдек, агар тақдим қилинган далилларда қарама-қаршиликлар бўлса, уларни аниқлаш ва бартараф этиш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ФПКнинг 67-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд далилларга, қонунга амал қилган ҳолда ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишончга таяниб, баҳо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ички ишонч бўйича далилларга баҳо беришда судья иш бўйича далил бўлган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ушбу далиллардан фойдаланиш орқали тасдиқланиши лозим бўлган иш ҳолати ҳақиқатда мавжудлиги масаласини аниқлайди. Судьянинг ички ишончи суд муҳокамасида текширилган барча далиллар йиғиндисига асосланган қонуний хулоса бўлиши ва объектив ҳақиқатни акс эттириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судларнинг эътибори ҳар бир далил дахлдорлиги ва ҳаққонийлиги, далилларнинг йиғиндиси эса — уларнинг етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлигига қаратилсин. Далилларни баҳолашда, суд аввало далиллар манбаи ҳаққонийлигини текширишда уларни иш учун аҳамиятга ва кучга эгалиги нуқтаи назаридан келиб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Далилларни баҳолаш биргина ҳиссиётга асосланган бўлиши мумкин эмас, балки аниқ, мантиқий ва бошқа далиллар билан боғлиқлиги асослантирилган бўлиши ва асослар суд қарорларида ўз аксини топиши керак. Жумладан, суд бирор-бир далилни ҳақиқий эмаслиги асосида рад қилишда, ушбу масала бўйича ўз хулосасини асослантириши шарт. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФПКнинг 67-моддаси тўртинчи қисмига асосан ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Агар далилнинг объектив мазмуни иш ҳолатига мос бўлса, суд ҳар қандай далилни қабул қилади, мос бўлмаганда эса рад қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Муқаддам чиқарилган ҳал қилув қарори бекор бўлгандан сўнг, судья ишни янгидан кўришда, бекор бўлган ҳал қилув қарори чиқарилган суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувларини, агар янги суд мажлисида ушбу гувоҳларнинг иштирок этиши мумкин бўлмаса (касаллиги, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганлиги туфайли ва ҳоказо), ўқиб эшиттиришга ҳамда иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар билан биргаликда олдинги суд мажлисларида ФПКнинг 63, 65, 66-моддаларида назарда тутилган тартибда олинган ёзма далилларга ҳам баҳо беришга ҳақли. Бунда судлар шуни назарда тутиши лозимки, бу қоида тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Судларга тушунтирилсинки, исботлаш воситалари деганда, фуқаролик процессуал қонун нормаларида кўзда тутилган ишни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 56-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафлар ва учинчи шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни назарда тутиши керакки, иш бўйича ҳал қилув қарорини чиқаришда суд томонидан текширилмаган маълумотларга таяниш мумкин эмас, балки фақат қонунда белгиланган манбалардан исботлаш воситаси сифатида фойдаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тарафлар ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари деганда, ФПК мазмунидан келиб чиққан ҳолда, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни судга хабар қилиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтиришлар оғзаки ёки ёзма тарзда берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 56-моддасига мувофиқ, тегишли ишончнома асосида ишда иштирок этаётган тарафлардан бирининг вакили берган тушунтиришлари ҳам далил ҳисобланиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнинг тан олиниши тарафни кейинчалик тан олинган ушбу фактни исботлашдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Судларнинг эътибори ишга доир бирор ҳолатдан хабардор бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ бўла олиши мумкинлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил ёки ҳимоячи вазифаларини бажаришлари муносабати билан ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича вакиллар ёки жиноят ишлари бўйича ҳимоячилар, шунингдек ўзининг жисмоний ва руҳий нуқсонлари сабабли фактларни тўғри идрок қила олмайдиган ёки улар ҳақида тўғри кўрсатув бера олмайдиган шахслар гувоҳ сифатида иштирок эта олмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан қариндошлик муносабатларида бўлганлиги, хизмат юзасидан ёхуд бошқача тарзда қарам бўлганлиги ёки шахсий адовати бўлганлиги уни ишда гувоҳ сифатида иштирок этишига тўсқинлик қилмаслиги судларга тушунтирилсин. Бироқ суд далилларни текшириш ва баҳолашда, гувоҳнинг ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан муносабатини эътиборга олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд гувоҳни сўроқлаш вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берганлик, суд узрсиз деб топган сабабларга кўра кўрсатув беришни рад этганлик ёки ундан бўйин товлаганлик учун гувоҳ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238 ва 240-моддалари бўйича жавобгар бўлишини тушунтириши лозим. Шу билан бирга, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гувоҳ ўзига яқин қариндошларига қарши гувоҳлик кўрсатмаси беришдан бош тортишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Судларга тушунтирилсинки, ФПКнинг 73-моддасига мувофиқ, ёзма далиллар — иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар, хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар деганда қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан аниқланган маълумотларни қайд қилишга махсус мўлжалланган исботлаш маълумотларининг ёзма манбалари тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир қатор ҳужжатларнинг ҳуқуқий шакли (ФҲДЁ органлари томонидан берилган гувоҳномалар, нотариал ҳужжатлар, векселлар, тижорат актлари ва бошқалар) қисмлар бўйича аниқ белгиланиб, бундай ҳужжатлар учун махсус ҳимоя даражасига эга бўлган махсус реквизитлар (муҳр, штамп ва бошқалар) ва уларнинг шаклига оид бошқа мажбурий талаблар бўлиб, бу талабларга риоя қилмаслик ҳужжатларнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга бундай камчиликлари бўлган ҳужжатлар, шунингдек, имзоланмаган ёки ваколати бўлмаган шахс томонидан имзоланган ҳужжатлардан ёзма далил сифатида фойдаланиш мумкин эмас ва иш ҳужжатларидан четлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Судларнинг эътибори, ёзма ҳужжатлар, агар олиш манбаи бўйича уларнинг ҳаққонийлигини текшириш мумкин бўлган ҳамда муаллифи (тузувчиси) аниқ кўрсатилган ҳолатларда ёзма далил деб эътироф этилишига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу сабабли, муаллифи кўрсатилмаган ва манбаи номаълум бўлган ёки ғайриқонуний тарзда олинган бошқа маълумотлар далил бўла олмайди (ФПК 56-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 76-моддасига мувофиқ, қоида тариқасида, ёзма далилларнинг асли тақдим қилинади. Агар ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарурат туғилган ҳолатда, ҳужжатнинг аслини тақдим этишни талаб қилишга ҳақли. Ишга ҳужжатнинг асл нусхасини қўшиш имкони бўлмаганда, судья ҳужжат нусхасининг аслига тўғрилиги текширилганлиги ҳақида белги қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Судларга тушунтирилсинки, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган расмий чет эл ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик хизматлари томонидан легализация қилинмаган бўлса, ушбу ҳужжатлар иш бўйича далил сифатида эътироф этилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Легализация қилинган ҳужжат суд томонидан умумий асосларда баҳоланади, легализация ёзуви ҳужжатга қўшимча исботловчи куч бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ашёвий далиллар деганда, ишни ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган нарсалар тушунилади. Ашёвий далиллар суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, вакилларга зарур ҳолларда — эксперт ва гувоҳларга тақдим этилади. Ашёвий далилни кўздан кечириш ФПКнинг 192-моддасига мувофиқ, жойида ўтказилишига йўл қўйилади. Кўздан кечириш далилларни таъминлаш тартибида ўтказилиши мумкин эмас. Ашёвий далилларни кўздан кечириш ҳақида суд мажлисининг баённомасида қайд қилиниши лозим бўлиб, бунга тузилган режалар, чизмалар, суратлар илова қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ашёвий далилларни аниқлашда фан, санъат, техника ёки ҳунар соҳасида махсус билим талаб қилинган ҳолларда, ашёвий далиллар суд экспертизасининг текшириш предмети бўлиши мумкин. Судлар шуни назарда тутиши керакки, ашёвий далилларни сақлаш тартиби ва уларни қайтариш ФПК нинг 83-модда талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган суд исботлаш воситасининг мустақил шакли бўлган эксперт хулосаси, фуқаролик иши қўзғатилгандан сўнг фақатгина қатъий қонун талабига мувофиқ тайинланган ва ўтказилган суд экспертиза натижалари бўлиши мумкин. Фуқаролик процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган, процесс доирасидан ташқарида олинган ҳар қандай бошқа хулосалар эксперт хулосаси мақомига эга бўла олмайди ва судда бундан исботлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин эмас, бошқа фуқаролик, хўжалик, жиноят ва маъмурий иши бўйича қонуний тартибда олинган экспертиза хулосалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт хулосаси суд учун олдиндан белгиланган кучга эга эмас ва иш бўйича бошқа далилларнинг йиғиндиси билан баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги суд қарорида асослантирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт тадқиқоти объектини талаб қилиб олиш, суднинг эксперт ихтиёрига қўшимча материалларни тақдим қилиш таклифи ишда иштирок этувчи ҳар бир шахснинг ўзлари асос қилиб кўрсатаётган факт ва ҳолатларни исботлаш мажбуриятлари билан бевосита боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафнинг узрсиз сабабларга кўра тадқиқот предметини экспертга топширишдан ёки экспертиза ўтказишда шахсан иштирок этишдан бош тортиши, низолашилаётган хулосага нисбатан қарама-қарши хулосага асос борлигидан гувоҳлик беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунга кўра, қайси тараф узрсиз сабабларга кўра экспертизадан бўйин товлаётганлигига, шунингдек, бу ҳолат у учун қандай аҳамиятга эга эканлигига қараб, суд экспертиза тайинлаш билан аниқланадиган фактни белгилаши ёки рад қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Судларга тушунтирилсинки, мутахассиснинг фикри ФПКнинг 56-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган исботлаш воситалари доирасига кирмайди, шунга кўра суд томонидан бошқа далиллар йиғиндиси билан баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Зарур бўлган исботлаш воситаларининг доираси томонларнинг арз қилган талаб ва эътирозлари табиатини инобатга олган ҳолда аниқланади. Бунда судлар ҳар бир тоифа фуқаролик иши бўйича турли исботлаш воситалари мавжудлигини эътиборга олишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш тўғрисидаги низоларга оид ишлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга қабул қилиш, ўтказиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, маъмуриятнинг шу мазмундаги вакиллик касаба уюшмаси органига қилган тегишли илтимосномаси нусхаси; (Меҳнат кодексининг 101-моддаси), касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан бўшатишга розилик бериш тўғрисидаги қарори ва баёни нусхаси, даъвогарнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот ва бошқалар. Бунда бошқа исботлаш воситаларига бўлган эҳтиёж ишдан бўшатиш асосларига боғлиқлигини назарда тутиш лозим. Чунончи, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларнинг ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг биринчи банди) — ходимлар сони (штати) жадвалидан кўчирма (ишдан бўшатилгунга қадар ва бўшатилгандан сўнг), штатлар ёки ходимлар сонини қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатлар, даъвогарнинг иш фаолияти тўғрисида тавсифнома; Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан даъвогарни ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши учун асос бўлиб хизмат қиладиган маълумотларни ўз ичига олувчи материаллар ҳамда даъвогарнинг бошқа ишга ўтказишга рози эмаслиги ёки маъмуриятнинг ходимни унинг розилиги билан бошқа ишга ўтказиш имконияти йўқлигини тасдиқловчи бошқа далиллар; ходимнинг ишдан озод қилиш тўғрисида камида 2 ой олдин огоҳлантирилганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми учинчи банди бўйича ходимни ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсни ишга тиклаш тўғрисида, «а» хатбошида санаб ўтилган далиллардан ташқари, — интизомий чораларни қўллаш (буйруқлар, меҳнат жамоасининг қарори нусхалари ва ҳ.к.) тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек ушбу интизомий жазо беришга асос бўлган материаллар (тушунтириш хатлари, билдирги, ахборот хатлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 57-моддасида кўрсатилган қоидадан истисно тариқасида Меҳнат кодексининг 111-моддаси талабига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг ёки бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчига юклатилишини судлар назарда тутишлари лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган ёки бошқа ишга ўтказилган шахсларни ишга тиклаш тўғрисидаги низоларга оид ишларни кўриб чиқишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга қабул қилиш, ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари, ходимнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот (ўтказилган тақдирда — ўтказишга қадар ва ўтказилгандан кейинги иш ҳақи тўғрисида маълумот) ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш вақтида корхона, муассаса, ташкилотга етказган зарарни ундириб бериш тўғрисидаги низоларга оид ишлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавобгарнинг меҳнат вазифаларини аниқлаб берувчи мансаб йўриқномаси, етказилган зарар ва уни миқдорини тасдиқловчи далиллар, жавобгарнинг иш ҳақи, оилавий ва моддий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар, етказилган зарарни тўлиқ ундириб бериш тўғрисидаги даъво бўйича эса, булардан ташқари, моддий жавобгарлик ҳақидаги шартнома нусхаси, солиштирма жадвал, тафтиш далолатномалари, юк хати, ҳукм нусхаси ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) оила ва никоҳ муносабатларидан келиб чиқадиган низоларга оид ишлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни таъминлаш учун ота-онасидан маблағ ундириш тўғрисида — болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари, болаларни даъвогарнинг қарамоғида эканлиги ҳақида яшаш жойидан маълумотнома, жавобгарнинг иш жойидан унинг иш ҳақи тўғрисидаги ва ундан бошқалар фойдасига алимент ёки зарарни қоплаш учун пул ундириш ҳолатлари тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни ота-оналардан бирининг қарамоғидан иккинчисининг қарамоғига олиб бериш ёки болаларни қайтариш тўғрисида — ота-оналар ҳар бирининг яшаш ва маиший шароитларини кўздан кечириш далолатномалари, васийлик ва ҳомийлик органи хулосаси, ота-оналарнинг болаларга бўлган муносабатларини тавсифлаб берувчи ҳамда ота-оналар иш ва яшаш жойидан хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) уй-жой низоларига оид фуқаролик ишлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш майдонини бўлиб бериш тўғрисида — тарафларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ҳужжатлар, шахсий ҳисоб варақаси нусхаси, уй китобидан кўчирма, яшаш уй-жой режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш кооперативининг уйи бўйича турмушдан ажрашган эр-хотиннинг улушларини бўлиш тўғрисида — кооперативга аъзо бўлган вақтни тасдиқловчи ҳужжатлар, улушнинг белгиланган миқдори ва тўланган суммаси, улушли мулк эгаси билан бирга яшовчи оила аъзоларининг таркиби, хонадон режаси, никоҳни рўйхатга олганлик ва бекор қилинганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори қаратилсинки, юқорида баён этилганларни исботлаш воситаларининг мукаммал рўйхати деб бўлмайди. Шу сабабли бошқа далилларни тақдим этиш зарурияти ҳар бир муайян ишнинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳужжатнинг қалбакилиги ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилган арзни текшириш учун суд тегишли экспертиза тайинлаши ёки унинг қалбакилигини аниқлаш учун бошқа далилларни талаб қилиб олиши мумкин. Агар суд ҳужжатнинг қалбаки эканлиги ҳақида хулосага келса, уни далиллар қаторидан чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатнинг тўлиқ ёки бир қисми қалбакилиги аниқланган тақдирда, суд ФПК нинг 19-моддасига мувофиқ, бу ҳақда прокурорга хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни апелляция инстанциясига кўриш жараёнида ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисида ариза берилган ҳолда, судлар мазкур масалани Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 2004 йил 21 майдаги 5-сонли қарорининг 20 ва 21-бандларида баён қилинган тушунтиришлардан келиб чиқиб ҳал қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Алоҳида тартибда кўриладиган ишлар ва мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги фуқаролик ишлари бўйича далилларга оид тушунтиришлар тегишлича кейинги ўзгартириш ва қўшимчалар билан тўлдирилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги 3-сонли «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги ҳамда 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги Қарорларида берилганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва вилоят судларига вақти-вақти билан қуйи судлар томонидан фуқаролик ишлар бўйича далилларга оид қонун нормаларини қўллаш бўйича суд амалиётини умумлаштириб, аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш учун чоралар белгилашлари тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 2 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон