21.05.2004 йилдаги 5-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 21.05.2004 йилдаги 5-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2018
 LexUZ шарҳи
2. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ёки ажрими устидан ФПКнинг 320, 322, 323 ва 346-моддаларида белгиланган муддатлар ва тартибда тарафлар ҳамда ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкинлигини ҳисобга олиб, апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш масаласини ҳал этишда судлар апелляция тартибида иш юритишни қўзғатишнинг қонунда белгиланган шартлари ҳамда тартибига риоя қилинганлигини текшириб кўрмоғи керак. Хусусан, апелляция шикояти (протести) берган шахс апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эгалиги ёки эга эмаслигини; устидан апелляция шикояти (протести) берилган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган-кирмаганлигини ва мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини; апелляция шикояти (протести) мазмунига тааллуқли қонун талабларига риоя қилинган-қилинмаганлигини; апелляция шикояти бўйича давлат божи тўланган-тўланмаганлигини текшириши лозим.
3. Апелляция шикояти ва протести ФПКнинг 322-моддасига мувофиқ апелляция инстанцияси суди номига ёзилади, лекин ҳал қилув қарори чиқарган судга берилади.
Бевосита апелляция инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ФПКнинг 325-моддасига мувофиқ расмийлаштириш учун ҳал қилув қарори чиқарган судга юборилиши лозим.
4. Судлар апелляция шикояти (протести) берган шахс апелляция шикояти беришнинг (протести келтиришнинг) ФПКнинг 320-моддасида белгиланган йигирма кунлик муддатига риоя қилган-қилмаганлигини текшираётганда бу муддат ФПКнинг 127-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори чиқарилган куннинг эртасидан бошланишини инобатга олиши зарур.
6. Апелляция шикояти ёки протести, агар бу шикоят ёки протест ФПКнинг 322-моддасида белгиланган тартиб бузилган ҳолда берилган ва мазкур Кодекснинг 323-моддаси талабларига жавоб бермайдиган бўлса, шунингдек давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс томонидан берилган апелляция шикояти, агар у шикоят бериш учун бож тўламаган бўлса, ҳаракатсиз қолдирилиши лозим.
Қонун апелляция шикоятига нисбатан маълум талаблар қўйганлиги сабабли ФПКнинг 322 ва 323-моддалари талабларига жавоб бермайдиган «дастлабки» апелляция шикоятлари (протестлари) қабул қилинмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Судья ёки суд раиси апелляция шикояти ёки протестини олганидан кейин, ФПКнинг 325-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протестнинг нусхаларини юбориши, ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция инстанциясида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят беришнинг (протест келтиришнинг) ФПКнинг 320-моддасида белгиланган муддати ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ичида ишни тушган шикоят ёки протест билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
9. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти ёки протести бўйича тушган ишни ФПКнинг 331-моддасига мувофиқ, у (иш) келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай кўриши лозим. Судья ФПК 325-моддаси 2-бандининг ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция инстанциясида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилишга доир талабини бажарар экан, ФПКнинг 331-моддасида назарда тутилган муддат бузилмаслигини мўлжаллаган, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида шахсан иштирок этишининг реал имкониятини ҳисобга олган ҳолда ишни апелляция инстанцияси судига юбориши лозим.
10. Апелляция инстанцияси судларига шу нарса кўрсатиб ўтилсинки, ишлар апелляция шикояти (протести) билан бирга тушганда ФПК 325-моддасининг 3-бандида белгиланган муддатларга риоя қилинганлигини аниқлаш ва бу муддат бузилганлиги билан боғлиқ ҳар бир ҳолатга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдириш зарур.
11. Апелляция шикояти ёки протести юзасидан судга тушунтириш бериш (эътироз билдириш) ҳамда бу тушунтиришни (эътирозни) тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилиб топшириш ФПКнинг 327-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқи эканлиги эътиборга олинадиган бўлса, мазкур ҳужжатларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлиги ишни апелляция инстанцияси судига юборишга тўсқинлик қилмайди.
12. Апелляция шикояти берган шахс, ФПКнинг 329-моддасига мувофиқ, ўз шикоятини тўлдириш, ўзгартириш ва ундан воз кечишга ҳақли.
13. Судларга шу нарса тушунтириб ўтилсинки, ФПКнинг 330-моддасига асосан, апелляция шикояти берилган ёки протести келтирилгандан кейин даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда баён этилиб, апелляция инстанцияси судига топширилиши лозим.
15. Судларга тушунтириб ўтилсинки, ишни апелляция инстанциясида кўришнинг ФПКнинг 331-моддасида назарда тутилган муддатини узайтириш масаласи бўйича тегишли суд раиси қарор чиқаради.
17. Апелляция инстанцияси судида ФПКнинг 92 ва 93-моддаларида назарда тутилган асосларга мувофиқ иш юритишни тўхтатиб туриш ФПКнинг 7-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
20. Суд чиқарган ҳал қилув қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини апелляция инстанцияси ФПКнинг 332-моддасига мувофиқ тўлиқ ҳажмда, шу жумладан шикоят келтирмаган шахсларга нисбатан ҳам, текширади.
Судлар шуни назарда тутиши лозимки, ФПК 57-моддасининг талабларига кўра далилларни тақдим этиш мажбурияти тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар зиммасига юклатилади, суд эса уларнинг илтимосномасига асосан далилларни тўплашда ёрдам кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ФПК 314-моддаси иккинчи қисмининг 1–8-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга;
г) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ФПКнинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
26. Апелляция инстанцияси суди ишдаги мавжуд материаллар (далиллар), шунингдек қўшимча тақдим қилинган ҳужжатлар (далиллар) асосида иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни аниқласа, ФПК 343-моддасининг 2-бандига асосан, ишни янгидан кўриш учун юбормасдан ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд мазкур қарорни бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли.
29. Апелляция инстанцияси судига ФПКнинг 213 ва 215-моддалари талабига мувофиқ, аниқланган иш ҳолатларидан келиб чиқиб ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки янги ҳал қилув қарори чиқариш ҳақидаги ажримда йўл қўйилган арифметик хатони тузатиш, шунингдек ушбу ажрим тушунарли бўлмаса, уни қўшимча ажримда тушунтириш ҳуқуқи берилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартирар ёки уни бутунлай ёхуд қисман бекор қилар ҳамда янги ҳал қилув қарори чиқарар экан, ФПК 214-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, процессуал қонун мазкур нормасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган тартибда ва муддатларда қўшимча ажрим чиқаришга ҳақли.
30. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, процессуал ҳуқуқ нормаларини ФПК 314-моддаси иккинчи қисмининг 1–8-бандларида кўрсатиб ўтилган тарзда бузиш ҳолларининг исталган бирини апелляция инстанцияси суди аниқлаган тақдирдагина биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори албатта бекор қилиниши, иш эса биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборилиши керак.
Иш биринчи инстанция судида кўрилаётганда ФПКнинг 92-моддасида назарда тутилган иш юритишни тўхтатиб туриш учун асослар бўлгани ҳолда иш биринчи инстанция суди томонидан мазмунан ҳал қилинганлиги (бу асослар апелляция шикояти ёки протестини кўриб чиқиш вақтида ҳам сақланиб турган бўлса) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш юритишни тўхтатиб туриш зарурлиги кўрсатилган ҳолда ишни янгидан кўриш учун юборишга асос бўлишини судлар эътиборда тутмоғи лозим.
31. Апелляция инстанцияси суди ФПКнинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга, иш юритишни тугатишга ёки аризани кўрмасдан қолдиришга, агар апелляция инстанцияси судида шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳақлидир.
Судларнинг эътибори апелляция инстанцияси суди мажлисининг баённомаси ФПКнинг 21 ва 22-моддалари талабларига мувофиқ равишда юритилиши зарурлигига қаратилсин.
35. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига мувофиқ, иш бўйича апелляция тартибида иш юритиш кассация тартибида иш юритишни истисно қилади. Апелляция тартибида шикоят берилган (протест келтирилган) ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кўрилмасдан қолдирилиши лозим.
37. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 219-моддасига асосан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш уларнинг ижросини тўхтатмайди.
38. Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан шикоят беришнинг (протест келтиришнинг) ФПК 346-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд томонидан ажрим тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга топширилган кундан эътиборан ҳисобланади.
39. Суд мажлисида иштирок этмаган тарафга ҳал қилув қарорини сиртдан чиқарган судга шу ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақида ФПКнинг 229-моддасига мувофиқ ариза бериш ҳуқуқи берилганлиги, унда (суд мажлисида иштирок этмаган тарафда) сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида суд чиқарган ажрим устидан ФПКнинг 232-моддасининг иккинчи қисмига асосан хусусий шикоят бериш ҳуқуқи борлигидан келиб чиқиладиган бўлса, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори устидан айни бир вақтда апелляция тартибида шикоят бериш имкониятини истисно қилади.
41. Агар сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани ФПК 233-моддасининг 1-бандига мувофиқ қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида суд чиқарган ажримга берилган хусусий шикоятни кўришда, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилишнинг ФПКнинг 234-моддасида назарда тутилган асослари аниқлангудек бўлса, апелляция инстанцияси суди сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида суд чиқарган ажримни ҳамда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборади.
Апелляция инстанцияси суди, агар у сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини кўраётганда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилишнинг ФПКнинг 234-моддасида назарда тутилган асослари мавжудлигини аниқласа, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан кўришни тиклаган ҳолда кўриб чиқиш учун уни ўша суднинг ўзига юборишга ҳақли.