Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 07.05.2008 йилдаги ПҚ-862-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.05.2008 йилдаги ПҚ-862-сон
Kuchga kirish sanasi
07.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни таъминлаш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғалла ўриш комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллани дастлабки қайта ишлаш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйиш бўйича ташкилий-иқтисодий комплекс чора-тадбирларни жорий йилнинг 20 майигача тугаллашни амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлов корхоналари ва пунктларида хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлиги бўйича амалдаги стандарт ва нормативларга қатъий риоя этган ҳолда қабул қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан — давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан – кўрсатилган механизация хизматлари, шунингдек, ғалла ўриш комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ғаллани дон қабул қилиш корхоналарига етказиш бўйича транспорт харажатлари автокорхоналар, қишлоқ хўжалик корхоналари ва нон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилар (фермерлар) биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғаллани харид қилишга тузилган контрактация бўйича ўз мажбуриятларини бажаришлари ва шундан кейин ғалланинг янги ҳосилини бошқа мақсадларга йўналтирилишини амалга оширишлари тўғрисида қатъий тартиб ўрнатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари контингентини иловага* мувофиқ уларни тақсимлаган ҳолда вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига юборсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича, тингловчилар ва курсантларни вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан сўнг уларни қайтариб олиб келиш учун транспорт воситалари зарур миқдорда ажратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тингловчилари ва курсантларини вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан сўнг уларни қайтариб олиб келиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида тегишли шартномалар тузилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчилар ҳамда курсантларни вақтинчалик яшаш жойлари, шунингдек озиқ-овқатлар, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан — фермер хўжаликлари маблағлари ҳисобига таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2008 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-торож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерларни шудгорлашдан олдин тозалаш мақсадида далалардаги экин поялари ва қолдиқлари ёқиб юборилиши тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўздавдонинспекция» давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғалла ва уруғлик материали сифати устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун харид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек озиқ-овқат ғалласини уруғлик мақсадида фойдаланиш тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари 2009 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланиши, бунда алоҳида эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 сентябрдаги ПҚ–693-сонли Қарорига мувофиқ уруғчилик фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган суперэлита ва элита уруғини тўлиқ ҳажмда харид қилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борилишини таъминласин ва тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 7 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-862-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 264-модда)