LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Бошоқли дон экинлари навларини оқилона жойлаштиришни таъминлаш, кузги экин экишни мақбул агротехник муддатларда сифатли ўтказишда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ғаллакор хўжаликлар билан дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:
2008 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар ҳамда уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисидаги 1 -иловага* мувофиқ;
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан 2008 йилда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ;
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан суғориладиган ерлар учун 2008 йил ҳосилидан юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги 3-иловага* мувофиқ;
бошоқли дон экинлари навларини суғориладиган ерларда жойлаштириш ҳамда Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари томонидан 2008 йил ҳосилидан суперэлита уруғлик тайёрланиши тўғрисидаги 4-иловага* мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.
* 1—4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси зиммасига:
баҳорги экишга етарли миқдорда сифатли, навлаштирилган ва сертификатланган бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш;
суғориладиган ерларда асосан биринчи ва иккинчи репродукцияли биринчи-иккинчи классдан паст бўлмаган уруғлар ва лалми ерларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлар экилиши;
дон экувчи хўжаликлар мазкур Қарор билан тасдиқланган бошоқли дон экинлари навларининг жойлаштирилишига қатъий амал қилишлари учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Товарбоп дон, навлаштирилмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, назарда тутилмаган навларни жойлаштириш ҳамда уларни ишлов бериш қийин бўлган ерларга экиш қатъиян тақиқлансин.
суперэлита ва элита уруғлари ҳосилидан олинган уруғлик ғалла дон маҳсулотлари корхоналари томонидан тўлиқ ҳажмда харид қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 майдаги ПҚ-867-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 268-модда)
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган суперэлита ва элита навлари уруғини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда давлат эҳтиёжлари учун мўлжалдаги ҳажмлардан ортиқча харид қилинган уруғ ҳажмлари ўрни товарбоп дон билан қопланиши назарда тутилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1789, 11.04.2008 й.).
бошоқли дон экинлари экишни ҳар бир ҳудуд учун мақбул бўлган муддатларда — суғориладиган ерларда 2007 йилнинг 20 октябригача ва лалми ерларда — 15 ноябргача тугалланиши;
бошоқли дон экинлари навларининг тасдиқланган тарзда жойлаштирилиши ва моддий ресурсларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларига риоя қилиниши;
навнинг биологик хусусиятларига мувофиқ равишда бошоқли дон экинларига ишлов бериш бўйича агротехника тадбирларига қатъий риоя этилиши устидан назорат тизимини яратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда 2008 йил ҳосили донига харид нархлари тасдиқлангунга қадар 2007 йил ҳосили донига ўртача шаклланган нархлар бўйича технология карталарига мувофиқ муддатлар ва кутилаётган харажатлар (шу жумладан уруғлик қиймати)га биноан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари етиштиришга кредит берсин.
7. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси 2007 йилнинг 20 сентябригача республиканинг элита-уруғчилик хўжаликлари буюртманомалари бўйича 2007 йилда кузги экиш учун хорижий илмий муассасалардан 240 тонна ҳажмида бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари келтирилишини таъминласин.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси олиб келинаётган 240 тонна бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари учун истисно тариқасида божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 26 апрелдаги қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.