Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 02.07.2009 йилдаги 184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2009 йилдаги 184-сон
Kuchga kirish sanasi
02.07.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда «марказлар» деб аталади) томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширадиган қурувчилар, шунингдек уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қурувчи ёки уй-жой мулкдори тегишли равишда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга ошириш учун рухсатномаларни марказга мурожаат қилмасдан мустақил равишда расмийлаштириш, шунингдек лойиҳаларни келишиш ҳуқуқига эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Зарур ҳолларда, ушбу Низом доирасидаги амалий ҳаракатлар қурувчи ёки уй-жой мулкдори номидан уларнинг вакиллари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой — инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойлар, жумладан якка тартибдаги уйлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар, шунингдек якка тартибдаги уйларга тегишли бўлган ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва дам олиш ёки шахсий хўжалигини юритиш учун мўлжалланган ҳовлидаги иморатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция — архитектуравий режалаштирилган ечимларни ўзгартириш, устқурмалар қуриш, қисман бузган ҳолда, ишдан чиққан ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик жиҳозларини, шу жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқлардан ташқари) алмаштирган ҳолда ёнма-ён иморатлар қуриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Уй-жой қуришда рухсатномалар олиш ва ваколатли органларда лойиҳаларни келишиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилинган рақами ва санасини кўрсатиб ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда марказга ариза беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва қурувчи ёхуд унинг вакилига ариза олинган сана кўрсатилган кўчирма берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурувчи ёки унинг вакилидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва келишувлар тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Уй-жой қуришга лойиҳа қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Битта ер участкасида бир нечта турар жой қуришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказ аризани олгандан кейин бир кун муддатда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га — уй-жой қуришга лойиҳани келишиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига — ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли буюртманомалар беради.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) уч кун муддатда уй-жой қуришга лойиҳани келишади, ундан кейин ҳужжатларни марказга юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига икки кун муддатда тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, ундан кейин ҳужжатларни марказга юборади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказ бир кун муддатда қурувчига ёхуд унинг вакилига келишилган лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни беради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Келишилган якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Уй-жойни реконструкция қилишда рухсатномалар олиш ва ваколатли органларда лойиҳаларни келишиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Уй-жойни реконструкция қилишга рухсатномаларни расмийлаштириш учун уй-жой мулкдори ёхуд унинг вакили марказга мўлжалланаётган ишларни баён қилган ҳолда реконструкция қилишга ариза беради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган турар жойни реконструкция қилишга лойиҳанинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташкилоти томонидан белгиланган тартибда тайёрланган техник хулоса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ариза махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва мулкдорга ёхуд унинг вакилига ариза олинган сана кўрсатилган кўчирма берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор ёки унинг вакилидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва келишувлар тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказ ариза олингандан кейин бир кун муддатда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишиш учун тегишли буюртманома беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) буюртманома олингандан кейин уч кун муддатда белгиланган тартибда реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишади, кейин уларни марказга юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Марказ бир кун муддатда реконструкция қилиш бўйича келишилган ҳужжатларни мулкдорга ёхуд унинг вакилига беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Реконструкция қилиш бўйича ҳужжатлар келишуви рад этилган тақдирда ариза берувчига унинг аризасини қондириш учун тўсқинлик қилган сабаблар ва ҳолатлар, шунингдек унинг марказга қайта мурожаат қилиши мумкин бўлган шартлар ёзма шаклда тушунтирилади. Рад этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Келишилган реконструкция лойиҳаси уй-жойни реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қурилиши (реконструкция қилиш) тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Уй қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин қурувчи ёки уй-жой мулкдори ёхуд уларнинг вакиллари уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан марказга мурожаат қиладилар. Марказнинг буюртманомасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ўн кун муддатда уй-жойни техник хатловдан ўтказади. Уй-жойни хатловдан ўтказиш хизматлари қиймати белгиланган тартибда белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Техник хатловдан ўтказиш ишлари бажарилгандан кейин туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий фаолият кўрсатадиган қабул комиссияси уч кун муддатда жойнинг ўзига чиқиб уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурувчининг ўз кучи билан қурилаётган (реконструкция қилинаётган) тақдирда битта яшаш хонаси, ошхона, ҳожатхона қурилиши тугалланганда, лойиҳага мувофиқ муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганда алоҳида турган ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовли иморатларисиз ҳамда ҳудудларни ободонлаштирмасдан, уйнинг бир қисмини қабул қилишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси тегишли туман (шаҳар)даги филиали ҳамда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишган ҳолда уч кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимига уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тегишли қарор лойиҳаси киритилгандан кейин икки кун муддатда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида марказ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда, икки иш куни мобайнида амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тайёрланган ҳужжатлар қурувчи ёки уй-жой мулкдорига ёхуд уларнинг вакилларига бир кун муддатда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун қурувчилар ва уй-жой мулкдорларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга оширадиган қурувчилар ва уй-жой мулкдорлари (жисмоний ва юридик шахслар) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, уй-жой қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси, шунингдек ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 316-модда; 2011 й., 31-сон, 327-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда, 35-сон, 931-модда, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)