30.04.2009 йилдаги 127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.04.2009 йилдаги 127-сон
Kuchga kirish sanasi
30.04.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ (РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ)НИ АМАЛГА ОШИРИШГА РУХСАТНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ, ЛОЙИҲАЛАРНИ ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРДА БИР ЖОЙНИНГ ЎЗИДА КЕЛИШИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда келишиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Давлат хизматлари марказларига якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, тегишли лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш функцияларини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш ва реконструкция қилишни бошлаш учун дастлабки рухсатнома (лойиҳа) ҳужжатларини тайёрлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойни фойдаланишга қабул қилиб олишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка ҳуқуқларни Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)да амалга ошириладиган бошқа тартиботларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш Давлат хизматлари марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, қурувчилар якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш учун рухсатномалар олишни, лойиҳаларни ваколатли органларда келишишни мустақил равишда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2 ой муддатда, жойига борган ҳолда республиканинг барча минтақаларида инспекциялар томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш бўйича хизматларнинг бутун комплексини кўрсатиш юзасидан инспекцияларга янгидан юкланадиган функцияларни кенг тадбиркорлар доирасига тушунтириш мақсадида семинарлар ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 30 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 225-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)