Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2019 18.11.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1870
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 18.11.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1870
Kuchga kirish sanasi
28.11.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ БИРЖА САВДОЛАРИДА ПАХТА ШРОТИ (КУНЖАРАСИ) ВА ПАХТА ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 18 ноябрда 1870-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 июлдаги 309-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1870-2, 30.07.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 17-сон, 130-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 16 августдаги 5, 72 ва 01/УзРТСБ-01-сонли «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2006 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1623 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 391-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 3 декабрдаги 36, 103 ва 01/19-18/16-УзРТСБ-сонли «Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (2007 йил 6 декабрь, рўйхат рақами 1623-1 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 48-49-сон, 497-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 сентябрдаги 59 ва 97-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа савдолари электрон тизими — Биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битишув баённомаси — харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчининг, харидорнинг вакиллари ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмдаги маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
закалат — Биржада амалга ошириладиган битишувларнинг бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган пунктлар — ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот (кунжара) ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари таркибидаги маҳсулотни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотувчи савдо корхоналари;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот — пахта шротини (кунжарасини) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича тасдиқланган балансга ҳамда пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳисоб-китоб кўрсаткичларига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи — маҳсулотни биржа савдоларига чиқарувчи ва сотувчи ёғ-мой корхоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланган битишувлар реестри — тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидор — маҳсулотни очиқ биржа савдоларида харид қилиб олувчи, уни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотиш учун ихтисослаштирилган пунктларга етказиб берувчи ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот (кунжара) ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари (бундан кейинги ўринларда туман ва вилоят бирлашмалари деб юритилади), шунингдек омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари, қоракўлчилик ширкат хўжаликлари.
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) — биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўртача олинган нарх — бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини етиштирувчи, етказиб берувчи ва ундан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган корхона ва ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пахта чигитини қайта ишлашдан олинадиган шрот (кунжара) ва шелуха Биржа орқали тўла-тўкис ички бозор ҳамда экспортга сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда аниқ вақт режимидаги очиқ биржа савдоларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси Биржа орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган туман ва вилоят бирлашмаларига, шунингдек омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига, қоракўлчилик ширкат хўжаликларига сотилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ва вилоят бирлашмалари томонидан ушбу Низом асосида сотиб олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ихтисослаштирилган пунктлар орқали фақат чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқариш билан банд бўлган хўжаликларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига (қоракўлчилик хўжаликлари, наслчилик чорва хўжаликлари, чорвачилик фермалари, паррандачилик хўжаликлари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига, шунингдек аҳолига сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган пахта шроти (кунжараси) омихта ем ишлаб чиқаришдан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишига рухсат этилмайди;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарорига (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ҳар йили тасдиқланадиган баланс кўрсаткичларига мувофиқ экспортга сотилиши мумкин. Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини экспортга сотиш эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини шакллантириш ва уларни сотиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Биржа савдоларида сотиладиган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган пахта шротини (кунжарасини) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланс кўрсаткичларидан ҳамда пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳисоб-китоб кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сотувчилар пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг тасдиқланадиган ҳисоб-китоб балансларида назарда тутилган ҳажмларига мувофиқ, ҳар ойда, ой бошланишидан беш кун олдин Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, ҳафталик биржа савдолари бўйича биржа савдоларига бир меъёрда чиқариладиган маҳсулотнинг жадвалларини тасдиқлайди.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдоларда сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулот жадвали тасдиқлангандан сўнг сотувчи биргаликдаги фаолият тўғрисида Биржа билан шартнома тузади, унда сотувчининг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда) ва Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Савдолар мунтазам равишда ҳафтанинг иш кунларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулот ҳажмлари, унинг сифат кўрсаткичлари, шунингдек маҳсулот жойлашган жой, ишлаб чиқарувчи корхона, бошланғич нарх тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда оммавий ахборот воситалари, брокерлар, шунингдек бошқа ахборот каналлари, жумладан Интернет орқали етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республика ҳудудида жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир пайтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Савдоларни ўтказиш, киритилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчилар ва харидорлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Пахта шроти (кунжараси), пахта чигити шелухасининг нархини аниқлаш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сотувчи томонидан нарх Биржа савдоларида маҳсулотнинг бошланғич нархидан кўтарилиши ҳисобидан қўшимча олинган даромади ўзининг ихтиёрида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Савдолар жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 15 фоиз миқдорида белгиланади. Нарх 15 фоиздан ошиб кетган тақдирда савдолар тўхтатилади ва сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Биржа савдоларида тузилган битишувларнинг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржа ҲККПси орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Юридик шахслар ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан жорий этилган пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ҳамда биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда Биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатларини назорат қилиш учун ҲККП ҳар бир сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида ҳисобварақ очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ушбу ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. ҲККП мижознинг сўровига мувофиқ, хизмат кўрсатиш шартлари, ушбу мижознинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларнинг қолдиғи тўғрисида уни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати, шахсий ҳисобварақлардаги маблағларнинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Биржа мижозларнинг сўровларига кўра биржа клиринги натижалари, уларнинг маблағлари ҳолати ва савдоларнинг жорий кунидаги пул маблағларининг белгиланган лимитлари тўғрисида уларни хабардор қилиб туриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Биржа савдоларида иштирок этиш учун сотувчилар ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизгача миқдордаги закалатни қўяди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалатларни ҳисобга олган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағлар ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчилар ва харидорларнинг маблағларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар қисмида биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар битишув келишилган муддатда тузилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш куни мобайнида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг «тўлов мақсадлари» устунида харидорнинг ФШРи мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш куни мобайнида сотувчига харидор томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлигини тасдиқловчи тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар харидор ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач, бир иш куни мобайнида сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва жарима чораси сифатида сотувчининг ҳисобварағига, Биржанинг воситачилик ҳақини чегирган тарзда, лекин закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағни шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун ўтказиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.

29. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалатдан кам бўлмаган миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига ўтказади ва харидор, сотувчи ва Биржани битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. ҲККП томонидан сотувчига харидорнинг шахсий ҳисобварағига маблағларнинг келиб тушганлиги тўғрисида тўланган битишувлар реестрини тақдим этилиши сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатиши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККПнинг тасдиғисиз жўнатган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тегишли сифатга эга бўлган маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи имзолари билан тасдиқланган юк хатлари нусхаси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида, ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Маҳсулотни харидорларга юклаб жўнатиш олди-сотди шартномаларида назарда тутилган муддатларда ва шартларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги Биржа савдолари қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржанинг арбитраж комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ахборот билан таъминлаш ва мазкур Низом бажарилиши юзасидан мониторинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Сотувчилар ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига биржа савдосига қўйилган, сотилган маҳсулот ҳажми ҳамда ушбу Низомга мувофиқ сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатда етказиб берилган ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига савдога қўйилган ҳамда сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек савдоларда шаклланган ўртача олинган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сонли қарори (рўйхат рақами 1870-1, 21.12.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 549-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ва «Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси» ОАЖ билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. Исмоилов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 15 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 15 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 15 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Р. БЎРИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 15 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси» ОАЖ раиси ўринбосари Э. ЎРИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 15 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 466-модда; 2011 й., 51-сон, 549-модда)