ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР ХОМ-АШЁ БИРЖАСИ ТОМОНИДАН ПАХТА ШРОТИ ВА ШЕЛУХАСИНИ СОТИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 декабрда 1623-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 сентябрдаги 59 ва 97-сонли «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1870, 18.11.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Йирик қоракўлчилик, наслдор чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини пахта шроти ва шелухаси билан ўз вақтида ва тўлақонли таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 16 августдаги 5, 72, 01/ЎзРТСБ-01-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси томонидан пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби»га (2006 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1623 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 391-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 декабрь,
36-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 декабрь,
103-сон
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 декабрь,
01/19-18/16-ЎзРТСБ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 497-модда)