Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:».
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 7 июлдаги 97-сонли (рўйхат рақами 1806-4, 17.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 714-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 8 февралдаги 10-сонли «Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2006 йил 22 апрель, рўйхат рақами 1565 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 144-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 22 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти нормативларини ва уларни аниқлаш тартибини, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий шартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) назоратида бўлган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолияти натижасида олинган иқтисодий ресурслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта суғурта шартномаси — суғурталовчи ўзининг суғурта шартномасига доир барча мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурталовчига қайси шартномага мувофиқ ўтказса ўша шартнома;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта суғурта — суғурта шартномаси бўйича қабул қилинган суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш таваккалчилигини бошқа суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан тузилган қайта суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тўлиқ ёки қисман суғурта қилиш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта суғурта қилдирувчи — ўзига қабул қилган таваккалчиликларни қайта суғуртага берувчи суғурталовчи (қайта суғурталовчи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта суғурталовчи — бошқа суғурта ташкилотидан қайта суғурта қилиш учун суғурта таваккалчиликларини қабул қиладиган суғурта ёки қайта суғурта ташкилоти;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти — суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажара олиш қобилияти. Тўлов қобилиятининг асоси бўлиб, шакллантирилган устав капитали, етарли суғурта захиралари, шунингдек қайта суғурта қилиш тизимининг мавжудлиги ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боғлиқ шахслар — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан алоҳида муносабатларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар, яъни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи таркибидаги ҳар қандай шахс, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталида 20 фоиздан ортиқ улушга эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг ҳар қандай раҳбари ёки йирик акциядорлари (таъсисчилари), шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) фаолиятини қонунчиликка мувофиқ назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) улуши устав капиталида 20 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ушбу юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатилган шахслардан бири билан боғлиқ шахс уларнинг ҳар бири билан боғлиқ шахс бўлиб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзида қолдирилган улуш — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича қабул қилинган, қайта суғуртага ўтказиш ман этилган суғурта мажбуриятлари ҳажми;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Суғурта мукофоти (тўлови)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта мукофотлари — сўм ёки чет эл валютасида тўланадиган, ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов қобилияти маржаси — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари ва у томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги мутаносиблик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даври — 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил. Бунда мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даври деб, ҳисобот йилининг 1 январидан ҳар бир чорагининг охирги календарь кунигача бўлган давр қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот санаси — мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даврининг охирги календарь куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлар — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятлари;
(2-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар (суғурта шартномалари) бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятларининг ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағлари манбаларининг суммаси — ҳисобот даври охирига, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) баланси пассив қисмининг биринчи бўлими бўйича жами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) раҳбари — қонунчилик ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилиятининг кўрсаткичи бўлиб, улар томонидан мазкур Низом билан белгиланган тўлов қобилияти нормативларига, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилиниши ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги учта миқдорнинг энг каттаси ҳисобланади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«мукофотлар усули» бўйича ҳисобланган миқдор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тўловлар усули» бўйича ҳисобланган миқдор.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Мукофотлар усули» бўйича миқдор умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициентни ўтган ўн икки ой мобайнида барча суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммасидан ушбу давр мобайнида тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотларини чегириб қолиб аниқланган миқдорнинг 20 фоизига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари 50 фоизга оширилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўн икки ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Тўловлар усули» бўйича миқдор, умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициентни қуйидаги кўрсаткичлар суммасининг 10 фоизини ташкил этувчи миқдорга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган ўттиз олти ой мобайнида суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича суғурта товонлари 50 фоизга оширилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот санасига хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси 50 фоизга оширилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонларидан қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган суммани ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасига нисбати сифатида ҳисобланади. Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,5 дан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ҳисоб-китоб натижасида аниқланган катталик 0,5 дан кам бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент сифатида 0,5 қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент сифатида 1,0 қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги миқдорларнинг энг каттаси ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги икки миқдорнинг йиғиндиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мукофотлар захирасининг 5 фоизини ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициентга кўпайтмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари учун тузатувчи коэффициентни (мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳисобланган) қуйидаги миқдорларнинг энг каттасига кўпайтмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммасидан ушбу давр мобайнида тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотларини чегириб қолиб аниқланган миқдорнинг 20 фоизи;
(12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ва ҳисобот санасига умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларга оид хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси йиғиндисининг 10 фоизи.
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача мос равишда ўн икки ёки ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобларни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг «б» кичик банди, агар ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ҳам суғурта фаолиятини амалга оширадиган бўлса, қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши чегириб қолинган мукофотлар захирасининг мукофотлар захирасига нисбати сифатида ҳисобланади. Ҳаёт суғуртаси соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,85 дан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ҳисоб-китоб натижасида аниқланган катталик 0,85 дан кам бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,85 сифатида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбаларининг суммасидан қуйидаги кўрсаткичлар суммасини чегириш орқали аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий активлар, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 10 фоизидан ошмаган миқдордаги суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) асосий фаолияти учун харид қилинган дастурий таъминот бундан мустасно (бу ҳолатда дастурий таъминот бошланғич баланс қиймати бўйича ҳисобга олинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли тушумлар ва келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчилар (акциядорлар) ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган тақсимланмаган фойданинг қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчиларга, акциядорларга, лизинг ташкилотларига (молиявий ёрдам) ва ходимларга берилган қарзлар, шунингдек ушбу қарзлар бўйича жамғарилган фоизлар;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта (қайта суғурта) шартномасида белгиланган тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан тўланмаган суғурта (қайта суғурта) мукофотлари;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва йиғимлар бўйича дебиторлик қарзлар.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бундан мустасно, суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги шарт. Экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш юзасидан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги шарт.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 21 декабрдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-3, 29.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 650-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи), агарда олинган мажбуриятларнинг нормативдан ортган қисми мазкур Низомга мувофиқ қайта суғурталанган бўлса, алоҳида таваккалчиликлар бўйича мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган нормативдан ортиқ миқдорда мажбуриятларни олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош полис бўйича суғурта амалга оширилганда, суғурталовчининг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлари миқдори бош полиснинг амал қилиш доирасига кирувчи ҳар бир суғурта полиси бўйича ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 200 фоизидан ошмаслиги шарт. Бунда экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномалари бўйича алоҳида ҳисобланган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 150 фоизидан ошмаслиги шарт.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи), агарда олинган мажбуриятларнинг нормативдан ортган қисми мазкур Низомга мувофиқ қайта суғурталанган бўлса, мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори бўйича мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган нормативдан ортиқ миқдорда мажбуриятларни олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизи миқдори билан чегараланади, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан ошмаслиги шарт (агар қонунчилик ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса), суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 30 фоизидан ошмаслиги шарт.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини қуйидаги йўллар билан жойлаштириш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз таъсисчилари, акциядорлари, лизинг ташкилотлари (молиявий ёрдам) ва ходимларига, шунингдек у билан ҳаёт суғуртаси шартномасини тузган суғурта қилдирувчиларга ушбу шартномалар билан кафолатланган қарзлар беришга ҳақли. Бунда берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталининг 10 фоизидан ошмаслиги шарт.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) фақат ваколатли давлат органини хабардор этгандан сўнггина, олишга ҳақли.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан боғлиқ шахсларга имтиёзли шартларни тақдим этиш тақиқланади. Имтиёзли шартларни тақдим этиш қуйидагиларни англатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моҳияти, мақсади, ўзига хос хусусиятлари ва таваккалчилигига кўра, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа шахслар билан, агар улар билан алоҳида муносабатлар бўлмаган тақдирда, тузмайдиган битимни тузиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) фойдасига бошқа мижозлардан талаб қилинадиган суммалардан кам бўлган фоизларни, бадалларни ундириш, инвестицияларнинг таъминоти сифатида гаровга қабул қилиш, шунингдек, бошқа тўловларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлар суммасининг суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталига нисбати сифатида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СК =
СА х 100%
ёки
СК =
УС х 100%
, бу ерда:
_________________
_______________
УК
УК
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СК — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) барча боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СА — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УС — барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УК — устав капитали.

29. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги шарт, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги шарт, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларни боғлиқ шахсларда фақат суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи рухсати билан инвестиция қилинаётган маблағларнинг ликвидлиги, фойдалилиги ва қайтарилишини, шунингдек мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган техник-иқтисодий асосланиш (бизнес-режа) асосида жойлаштиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) 5 кундан кечикмаган муддатда ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қайта суғурта операцияларига оид талаблар
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Суғурталовчилар таваккалчиликларни фақат уларда мавжуд лицензияда кўрсатилган класслар бўйича қайта суғурта қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қайта суғурта қилдирувчи таваккалчиликларни фақат тасдиқланган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган қайта суғурталовчилар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фақат қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга суғурталовчи;
(33-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ва устав капиталининг шакллантирилган қисми фақат қайта суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига эга суғурталовчи;
(33-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Fitch, Inc» (Буюк Британия) агентлиги таснифи бўйича «BB–»дан паст бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«A.M. Best Company, Inc.» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «B+»дан паст бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эксперт-РА» (Россия Федерацияси) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «BB+»дан паст бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«АКРА» (Россия Федерацияси) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «BB+» дан паст бўлмаган.
(33-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-6, 23.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2025 й., 10/25/1806-6/0532-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоизидан ошмаслиги шарт.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг)тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан ортиқ ёки тенг бўлиши шарт, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўтган чоракдаги тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак, чорак ўтгандан кейинги ойнинг 25 санасигача ваколатли давлат органига тақдим этишади. Бунда йил якуни бўйича тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар томонидан эса — 25 мартидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига, ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби ва суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларга жойлаштирилган активлар суммаси ҳисоб-китоби бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Тўлов қобилияти нормативларига ва суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилмаслик оқибатлари
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(43-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(44-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(45-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(46-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
(47-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳисобот давридаги (чорак, ярим йил, 9 ой, 1 йил) фаолият якунлари бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 0,5 дан камайган тақдирда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) лицензияси(лари)нинг амал қилиши тўхтатиб турилади ёки қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда бекор қилинади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ёки мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативлари, ҳамда суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ваколатли давлат органи суғурталовчига (қайта суғурталовчига) йўл қўйилган камчиликларни энг қисқа, аммо суғурталовчи (қайта суғурталовчи) кўрсатмани олган санадан бошлаб бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши тўғрисида кўрсатма беради.
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг уч кун ичида, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ваколатли давлат органига тегишли ҳисоб-китоблар ва камчиликларни бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан мазкур Низомда белгиланган норматив ва талабларга риоя қилинмаган, белгиланган муддатда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи кўрсатмаси бажарилмаган тақдирда, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) лицензияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чора-тадбирлар мажмуаси илова қилинади / қилинмайди (керак бўлмаганини чизиб учиринг). Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
______________________
__________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
______________________
__________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
7.
Ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
8.
Умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари учун тузатувчи коэффициент (6-сатр миқдорининг 7-сатр миқдорига нисбати, 0,5 дан кам бўлмаслиги шарт)
9.
Ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммаси
10.
Ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотлари суммаси
Чора-тадбирлар мажмуаси илова қилинади / қилинмайди (керак бўлмаганини чизиб учиринг). Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
______________________
__________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
______________________
__________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-дан 15-гача бўлган сатрлар, фақат ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ҳам суғурта фаолиятини амалга оширадиган бўлса, қўлланилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200__ йил «___» ___________ ҳолатига алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативларига риоя қилганлиги ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР
Т/р
Нормативнинг номи
Миқдор (минг сўм)
норматив
ҳақиқатда
1.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бундан мустасно
11.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш юзасидан алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори
2.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори
21.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш юзасидан бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори
3.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси
4.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштиришининг энг кўп миқдори
5.
Битта тижорат банкига жойлаштирилган энг кўп омонат (депозит)
6.
Кредит ташкилотларига (тижорат банкларидан ташқари) жойлаштирилган омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси
7.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда бошқа иштирок этиш ҳуқуқи
8.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчилари, акциядорлари, лизинг ташкилотлари (молиявий ёрдам) ва ходимларига берилган, шунингдек, у билан ҳаёт суғуртаси шартномасини тузган суғурта қилдирувчиларга берилган ушбу шартномалар билан кафолатланган қарзларнинг умумий суммаси
9.
Жалб этилган қарзнинг (молиявий ёрдамнинг) энг кўп миқдори
10.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларидаги пул маблағлари, шунингдек, уларга тенглашитирилган маблағлар
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
___________________
_________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
___________________
__________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав капиталда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) иштирок этиш миқдори (минг сўм)
Устав капиталда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) иштирок этиш улуши (%)
1.
2.
3.
4.
...
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
____________________
________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
______________________
__________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200_ йил «___» ___________ ҳолатига битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҲИСОБ-КИТОБИ
№
Боғлиқ шахс (номи ёки Ф.И.Ш.)
Жойлаштириш тури
Қўйилманинг даромадлилиги (йиллик фоизларда)
Жойлаштирилган активлар суммаси
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг)боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичи (%)
Норматив (%)
1.
15
2.
3.
...
Жами
100
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
__________________
________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
_________________
_________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
200_ йил «___» ___________ ҳолатига қайта суғуртаоперацияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР 1-жадвал
Кўрсаткичнинг номи
Қатор рақами
Миқдор, минг сўм, АҚШ доллари, бошқа
Изоҳ
Ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори (мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда), экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно
Қайта суғуртага берилган суғурта мажбуриятлари ҳажми (минг сўм, АҚШ доллари, бошқа)
Қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари ҳажми (минг сўм, АҚШ доллари, бошқа)
Қайта суғуртага берилган суғурта мажбуриятлари умумий ҳажмидаги қайта суғурталовчининг улуши (%)
1
2
3
4
5
6
7
1.
2.
3.
...
Жами
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
___________________
_________
______________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
___________________
_________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Суғурта брокери орқали қайта суғурта қилинганда унинг номи ва улуши кўрсатилади, қайта суғурталовчилар тўғрисидаги маълумот ушбу жадвалга, мазкур шаклга мувофиқ илова қилинади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-5, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон)