LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сонли «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1806, 12.05.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 10-сон, 69-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 йил, 7-сон, 24-модда) асосан буюраман:
1. Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* биноан тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқ кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 19 январдаги 18-сонли Суғурталовчиларнинг актив ва мажбуриятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи (2004 йил 16 март, рўйхати рақами 1328) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.