Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020 13.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1767
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 13.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1767
Kuchga kirish sanasi
23.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 февралда 1767-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/10-сонли ««Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1767-2, 09.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Электрон тўловлар тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 2 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1/4-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқарувининг
2008 йил 2 январдаги 1/4-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тўловлар тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тўлов тизимини ташкил қилиш бўйича асосий қоидаларни, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, жумладан Интернет орқали ахборот тизимларига киришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини, шунингдек, тўлов тизими субъектлари ўртасида молиявий маълумотларни ўзаро айирбошлашда реквизитлар таркибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур қоидаларда қуйидаги тушунча ва атамалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ташкилоти — тўлов тизимини идентификация қилувчи товар белгиси ва (ёки) хизмат кўрсатиш белгиси ҳуқуқларига эгалик қилувчи ва уларнинг қоидаларини белгиловчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизими фойдаланувчилари — электрон тўловларни амалга оширишда тўлов тизими хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизимининг аъзолари — мазкур тўлов тизими фойдаланувчиларига тўлов ташкилоти билан шартнома асосида электрон тўловларни амалга ошириш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи аппарат, дастурий ёки аппарат-дастурий воситалар, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шифрлаш воситалари — ахборот алмаштирилишида криптографик алгоритмларни қўлловчи ва ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва алоқа каналлари орқали узатишда унга рухсатсиз кириш (фойдаланиш)дан муҳофаза қилиш учун қўлланиладиган аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) имитоҳимоялаш воситалари — ахборотни криптографик ўзгартириш ва ёлғон ахборот билан боғланишдан муҳофазалашни амалга оширувчи аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) электрон рақамли имзо воситалари — электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилишини, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланиши, электрон рақамли имзонинг очиқ ва ёпиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кодлаш воситалари — ўзгартиришнинг айрим қисмини қўлда бажариладиган амаллар орқали ахборотни криптографик ўзгартириш алгоритмини амалга оширишда қўлланиладиган воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) калит ҳужжатларни яратиш воситалари ва калит ҳужжатлари (калит ахборотларни ташиш туридан қатъи назар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тўлов тизимини яратувчи тўлов ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасида белгиланган тўлов тизими қоидаларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банкнинг ички тўлов тизимини ташкил қилиш «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) мувофиқ бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 41/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1767-1, 02.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 584-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чакана тўловлар тизимларини ташкил қилувчи, бошқа тўлов ташкилотлари-резидентлар қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тўлов ташкилоти ўзаро шартномалар тузилган чакана тўлов тизими аъзоларининг рўйхатини олиб бориши, бунда чакана тўлов тизими аъзоларининг тартиб рақами ва барча хизмат кўрсатиш пунктлари (манзиллари билан) ҳамда шартномаларнинг санаси ва рақами кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тўлов тизимларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Автоматлаштирилган банк тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш қоидалари, шу жумладан, банкларда сервер хоналарини ташкил қилиш Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномаси (2001 йил 9 июль, рўйхат рақами 1047) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташқаридан бегоналарнинг киришини ва тижорат ахборотини ўғирланишини олдини олиш учун банк бўлмаган тўлов ташкилотларнинг сервер хоналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мустаҳкам деворлар, ишончли тўсиқларга ва панжараларга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) махсус кодли ёки бошқа турдаги ишончли қулфлар билан жиҳозланган мустаҳкам эшиклар билан жиҳозланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ташқи кузатувга қарши ҳимоя воситаларига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш сигнализациясини мавжудлиги, зарур ҳолларда огоҳлантириш қурилмалари ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг пультига уланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тўлов тизими серверларини ташқи таъсирдан ҳимоялаш учун тармоқлараро экранлар (Ғirеwаll) ўрнатилади. Банкларда банк ҳисобварақларини масофадан фаол бошқариш тизимларида ишлаш ва бошқа тўлов тизимларини уланиши учун алоҳида амалий масалалар серверлари ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тўлов тизими фойдаланувчиларини тўлов тизимига киришда аутентификация қилиш қуйидагилар ёрдамида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) банк картасининг рақами ва пин-коди (одатда 14 белгили символлар комбинацияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) логин ва паролнинг бир марталик ўзгарувчи кодлар билан биргаликда қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутентификация натижаси уч марта нотўғри бўлган ҳолда, тизим беркитилиши керак. Тўлов тизими фойдаланувчиларини аутентификация қилиш усулларини техник-дастурий воситаларни қўллаган ҳолда такомиллаштиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов тизими аъзоларини тўлов тизимига ҳамда бошқа тўлов тизимларини банк ички тўлов тизимининг автоматлаштирилган банк тизимига уланишида аутентификациялаш, албатта техник-дастурий воситалар ва IР-манзилни аниқлаш ёрдамида бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Операцияларнинг асллигини тасдиқлаш электрон тўлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан имзолаш ва/ёки бир марталик ўзгарувчи кодлардан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади. Алоҳида бир марталик ўзгарувчи кодлар ишлатилганда операциялар суммасининг чекланиши тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тўлов тизими фойдаланувчилари ва аъзолари ўртасида электрон ахборот айирбошлашда, шунингдек, банк ҳисобварақларини масофадан фаол бошқариш тизимларига кириш SSL протоколи бўйича амалга оширилади, тўлов тизими аъзолари ўртасида ҳимояланган шифрланган алоқа каналлари (VРN) қўлланилади. Ахборотни махфийлигини таъминлаш учун қўшимча сертификацияланган ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тўлов тизими серверларига узатиладиган ва қабул қилинадиган ахборот сўнги янгиланган антивирус базали лицензияга эга бўлган антивирус дастури билан вируслар мавжудлиги бўйича текширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тўлов тизими фойдаланувчиларини тизимга кирганлиги ҳамда амалга оширилган операциялар тўғрисида уларнинг уяли телефони, электрон почтасига ёки бошқа огоҳлантириш воситалари орқали хабардор қилиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тўлов тизими субъектлари ўртасида молиявий маълумотларни ўзаро айирбошлашдаги реквизитлар таркибига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банклараро ва банкнинг ички тўлов тизимида қўлланиладиган ҳамда банк ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида шакллантириладиган банк электрон тўлов ҳужжатлари реквизитлари таркибига қўйиладиган талаблар, «Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга (2006 йил 14 февраль, рўйхат рақами 1545) мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чакана тўлов тизимларида клиринг операциялари учун, яъни банк тўлов тизимлари орқали бир нечта операциялар бўйича ягона суммали битта электрон тўлов амалга оширилишида, шунингдек, банк ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида телекоммуникация провайдер ва операторлар ёки коммунал хизмат (электр ва телекоммуникация хизматлари, эксплуатацион ва коммунал хизматлар) корхоналари фойдасига бир хил турдаги операцияларда электрон тўлов ҳужжатларининг бошқа шаклларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда пул маблағларини тўловчи ва олувчи — тўлов тизимининг фойдаланувчилари, шунингдек, банк ҳисобварақларига/дан пул ўтказмалари амалга оширилган ҳолларда эса, уларнинг банк реквизитлари ҳам аниқ идентификацияланган бўлиши керак. Электрон тўлов ҳужжати реквизитларининг таркиби ва тузилмасига бўлган талаблар пул маблағларини олувчилари билан келишилади ҳамда тўлов тизими қоидаларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Электрон тўловлар, электрон тўловларнинг мақсадини ишончли ва тўлиқ баён этадиган ҳужжатларни мажбурий тузишни кўзда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизими аъзолари томонидан нақд пулларни қабул қилишда қоғоз кўринишида (слип, электрон терминал квитанцияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тўлов ҳужжатларини ўтказишда электрон кўринишида (терминал ёки банкоматларнинг электрон журналидаги ҳужжат, электрон квитанция ёки шахсий ҳисобварақдан электрон кўчирма);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизими қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган ҳужжатлар амалга оширилган операцияларни қўлда қайта тиклаш учун зарур бўлган барча керакли маълумотларни, жумладан электрон тўлов амалга ошириладиган товар/хизматнинг номини ўз ичига олиши ҳамда тўлов тизими субъектларига тақдим қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 2 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 2 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 33-модда; 2014 й., 49-сон, 584-модда)