Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини якуний иш натижалари учун рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш механизмини тубдан такомиллаштириш, улар фаолиятини истеъмолчиларни иссиқлик ва сув билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш даражасига бевосита боғлиқ ҳолда баҳолаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек иссиқлик таъминоти ва сув таъминотида исрофгарчиликни камайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2007 йилнинг 1 июлидан бошлаб иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг уларнинг бажарилаётган иш самарадорлиги ва сифатини ошириш учун моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини кучайтиришга қаратилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилсин:
иссиқлик таъминоти корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ходимлар малакаси ва улар кўрсатаётган хизматлар сифатига бевосита боғлиқ ҳолда иш ҳақи миқдорини белгилашни таъминлайдиган тариф тизимини такомиллаштириш;
иссиқлик таъминоти корхоналари ҳар бир ходимининг шахсий ҳиссаси даражасига боғлиқ ҳолда муайян иш натижалари учун ҳар ойлик мукофотларини белгилаш йўли билан меҳнатни табақалаштирилган тарзда моддий рағбатлантириш;
иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини корхонада исрофгарчиликни камайтириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш йўлида ташаббус кўрсатгани ҳамда ижодий муносабати учун рағбатлантириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
иссиқлик таъминоти корхоналари бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари ва хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткалари 1-иловага* мувофиқ;
иссиқлик таъминоти корхоналари ишчилари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткалари 2-иловага* мувофиқ.
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иссиқлик таъминоти корхоналари билан биргаликда лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш ва тариф ставкалари миқдорини тасдиқланган тариф сеткаларига мувофиқ белгилашни таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш миқдорлари қуйидаги шартларга сўзсиз риоя этилган ҳолда белгиланади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларни давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда иссиқлик билан таъминлаш бўйича ишларни сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
истеъмолчиларнинг асосли шикоятлари йўқлиги;
энергетика ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, исрофгарчиликни қисқартириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг иссиқлик таъминоти ҳудудий корхоналарида иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қуйидагилар жамғармаларнинг даромадларини шакллантириш манбалари сифатида белгилансин:
энергетика ресурсларини ва меҳнат ҳақи фондини тежашдан тушган маблағлар;
тузилган битимлар шартларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти корхоналарига тўланадиган жарима санкциялари;
аҳоли ва ўзга истеъмолчиларга бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2007 йилнинг 10 июлига қадар иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарида тегишли жамғармалар ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини жорий этиш бўйича корхона раҳбарлари бошчилигида махсус комиссиялар ташкил этилишини таъминласин;
жорий йилнинг июнь-июль ойларида иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларини шакллантириш тартиби ва механизмларини жорий этиш тўғрисида жойларда семинарлар ўтказилишини ташкил қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июнь,
ПҚ-655-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги
НИЗОМ
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом иссиқлик таъминоти корхоналари (бундан кейин матнда корхона деб юритилади) бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари, хизматчилари ва ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом ходимларнинг шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиш ҳамда истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иш ҳақи миқдорининг корхонадаги якуний иш натижаларига боғлиқлигини кучайтириш бўйича барқарор ишларни ташкил этишда ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида жорий этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
3. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
4. Корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
ходимларнинг мансаб маошлари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасидан (бундан кейин матнда Жамғарма деб юритилади) тўланадиган мукофотлар;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
жамғарма ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдам.
II. Мансаб маошларини белгилаш тартиби
5. Ходимларга корхона раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланган мансаб маошига қараб иш ҳақи тўланади.
6. Ходимларнинг мансаб маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган тариф сеткалари бўйича белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Базавий тариф ставкаларини индексациялаш, корхона индексациялаш учун молиявий имкониятга эга бўлган тақдирда амалга оширилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича базавий тариф ставкалари миқдори тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентини тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорига кўпайтирилиши билан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
8. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона ходимларига қуйидагилар учун ҳақ тўланади:
иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
тунги иш вақти учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баробар миқдорда;
касблар бўйича ўриндошлиги, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиргани, ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажаргани учун — амалда бажарилган ишга ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича;
табиий-иқлим шароитлари ноқулай жойларда ишлаганлик учун — мазкур ҳудудда белгиланган туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган бошқа устама ва қўшимча ҳақлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасини белгилаш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича корхонада қўлланиладиган тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорлари корхона томонидан корхона молиявий имконияти ва меҳнат ҳақи фондининг (мукофотларни ҳисобга олмаганда) корхона харажатларидаги мавжуд улушидан келиб чиқиб, шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида меҳнат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф ставкаси миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасини мазкур Низомга мувофиқ белгилаш (ўзгартириш) кўрсатилаётган хизматлар тарифларининг ўсишига олиб келмаслиги керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, меҳнат органлари билан келишилгандан сўнг, иссиқлик таъминоти корхонаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгартирилиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.
Кўрсатилаётган хизматлар учун белгиланган тартибда аниқланадиган тарифларнинг ўзгариши иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг ўзгаришига олиб келмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
IV. Ходимларни мукофотлаш
13. Бир ойлик иш якунлари бўйича мукофотлаш учун қуйидагилар корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифати — давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
истеъмолчиларнинг асосли, шу жумладан такрорий шикоятлари йўқлиги;
энергетика ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, исрофгарчиликни камайтириш.
14. Ходимларга мукофотлар миқдори корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонларидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тарзда белгиланади. Мукофотнинг умумий миқдори ҳар бир ходимга ҳисоблаганда тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (мансаб маоши)нинг 50 %идан ошиши мумкин эмас.
15. Ходимни мукофотлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиб корхона тегишли бўлинмаси раҳбари томонидан мазкур бўлинманинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича асослари ҳамда бухгалтерлик ва тезкор ҳисоб-китоб маълумотларини илова қилиб берилган билдиришномаси ҳисобланади.
16. Мукофотлаш ва моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор корхона раҳбари буйруғи билан, корхона раҳбари (комиссия раиси), раҳбар ўринбосари, иқтисодий хизмат раҳбари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва икки ходимдан иборат 7 кишилик таркибда тузиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.
17. Комиссия иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Комиссия мажлислари, қоидага кўра, ҳар ой, алоҳида ҳолларда эса зарурат юзасидан ўтказилади. Мукофотлаш ва моддий ёрдам пули тўлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисм овози мавжуд бўлганда қабул қилинган ҳисобланади ва корхона раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Мукофотни тайинлашда ходимнинг ўз хизмат вазифаларини корхона раҳбари томонидан тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ бажарганига баҳо берилади.
19. Мукофотлар амалда ишланган вақт учун берилади.
Мукофот берилаётган ойда ходим ишдан озод этилиши (ходимнинг айби билан ишдан озод этилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиниши, ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан ёки бошқа узрли ҳолатлар туфайли тўлиқ ишлаб берилмаган тақдирда мукофот амалда ишланган вақтга пропорционал тарзда тайинланади.
20. Ишлаб чиқариш ва технологик инструкцияларни, ички тартиб - қоидаларни бузишда айбдор бўлган, нуқсонларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади.
Қоидабузарликларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум этиш (камайтириш) қоидабузарликлар йўл қўйилган ёки аниқланган даврда амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилган ходим мазкур чора қўлланган даврда мукофотдан тўлиқ маҳрум этилади.
21. Бир марталик моддий ёрдам касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси бўйича ёки ходимнинг ўз аризасига кўра комиссия қарори билан жамоавий шартномада назарда тутилган тартибда тайинланади.
22. Ходимларга бир марталик моддий ёрдам меҳнат таътилига чиқишда базавий тариф ставкасининг бир баробаригача миқдорда, шунингдек алоҳида ҳолатлар (узоқ муддатли касаллик, оила аъзосининг вафоти, тўй маросими, фарзанд туғилиши ва бошқа ҳолатлар) муносабати билан бир марталик моддий ёрдам тўланиши мумкин.
Моддий ёрдамнинг аниқ миқдори комиссия томонидан вазиятга қараб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ходимларга овқат ва коммунал хизматларнинг ошган нархини компенсация қилиш учун иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг 20%игача миқдорда ҳар ойлик моддий ёрдам пули тўланиши, шунингдек давлат байрамларига мукофотлар берилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VI. Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш
(VI боб номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарма иссиқлик таъминоти корхоналарида ташкил этилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Жамғарма маблағлари корхоналарнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади.
Корхона раҳбари, у йўқлигида унинг ўрнини босувчи шахс жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
29. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
энергетика ресурсларини тежашдан олинган маблағлар;
меҳнат ҳақи фондини тежашдан олинган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тузилган шартномаларга мувофиқ истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти корхоналарига тўланадиган жарима санкциялари;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
аҳоли ва ўзга истеъмолчиларга бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 14 июлдаги ПҚ-1365-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 231-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Корхона томонидан йил якунлари бўйича рентабелли ишни таъминлаш шароитида иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишнинг белгиланган прогнози бажарилган тақдирда корхона тасарруфида қоладиган фойданинг 40 %игача миқдори Жамғарма маблағларини кўпайтиришга йўналтирилиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
31. Жамғармадан мукофотлар ва бир марталик моддий ёрдам пулини тўлаш Жамғарма маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ҳисобот йилида фойдаланилмаган Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.
VII. Жамғарма маблағлари сарфланишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Жамғарма маблағлари сарфланишини назорат қилиш корхона раҳбарияти томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
33. Жамғарма маблағларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Жамғарманинг мақсадга номувофиқ фойдаланилган маблағлари жами суммаси давлат бюджети даромадига ўтказилади, айбдор шахсларга нисбатан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.
34. Корхона раҳбари корхона ходимларига мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўғри ажратиб беришда, шунингдек корхона ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 260-модда; 2010 й., 28-29-сон, 231-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда; 2012 й., 17-сон, 189-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)