Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2007 31.01.2002 йилдаги 42-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 31.01.2002 йилдаги 42-сон
Kuchga kirish sanasi
31.01.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2007
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги 106-сонли «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси ва таркиби халқаро стандартларга мувофиқ тўлиқ ва холис баҳоланишини таъминлаш, минтақаларда аҳолини иш билан оқилона таъминлаш ва янги иш ўринларини барпо этиш муаммосини самарали ҳал этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш, аҳолининг иш билан таъминланганлигини ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган методика асосида 2002 йилдан бошлаб ҳар чоракда ишчи кучининг иш билан таъминланганлиги масалалари бўйича ўрганиб чиқишлар ўтказилишини ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг сони аниқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш бўйича ўқув-методик қўлланмани нашрга тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, жорий ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа ўқув муассасаларининг тегишли фанлар бўйича таълим дастурларига меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлашнинг тасдиқланган методикаси ўрганилишини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси асосида бир ой муддатда иқтисодиёт ва статистика органлари амалиётига меҳнат ресурслари бўйича ҳисобот ва прогноз балансларини тузишни жорий этиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда иқтисодиёт ва статистика органлари тизимининг амалиётчи ходимлари учун меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш бўйича ўқув семинарларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2002 йилнинг биринчи чорагида Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикасини ва ўқув-методик қўлланмани нашр этсин ҳамда уларнинг минтақавий иқтисодиёт ва статистика органлари, меҳнат органлари, таълим муассасалари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ўртасида тарқатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 31 январдаги 42-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Методика Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда меҳнат ресурслари мавжудлигини ва улар тақсимланишини тавсифловчи меҳнат ресурслари балансини ва унинг кўрсаткичларини тузиш тартибини, шу жумладан:
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари сонини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий фаол аҳоли сонини, шу жумладан иш билан таъминланган аҳолини ва унинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини, ва ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли сонини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сонини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Методика меҳнат статистикаси соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари балансини тузишда ахборот базаси сифатида Давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотларидан ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган иш билан таъминлаш масалалари бўйича ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижаларидан фойдаланилади.
(олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. МАЗКУР МЕТОДИКАДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари — меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган иқтисодий фаолликнинг қуйи ва юқори ёш чегараларига кирмайдиган ишлаётган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли — ишламаётган I ва II гуруҳ ногиронлари ва ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслардан ташқари меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахслар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминланганлар — кўриб чиқилаётган даврда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пул ёки натурада тақдирлаш учун ёлланиш бўйича ҳафтада камида 2 соат мобайнида иш бажарган шахслар, шунингдек ўз фаолияти учун тақдирланиш ёки даромад олиш муддатидан қатъи назар, фойда ёки оилавий даромад олиш учун ёлланмаган тарзда иш бажарувчи шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касаллик ёки жароҳат, беморни парвариш қилиш туфайли; ҳар йиллик таътил ёки дам олиш кунлари; ўз иш жойидан ташқарида ўқиш; маъмуриятнинг ташаббуси билан иш ҳақи сақланган ёки сақланмаган ҳолдаги таътил ҳамда бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳақ тўланмаган ҳолда оилавий корхонада ишларни бажарган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли — амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган (меҳнат органлари томонидан ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иш билан таъминланиш даври ҳам шу жумлага киради) шахслар, шунингдек ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга (ёхуд ҳафтада 2 соатдан кам бўлган ҳақ тўланадиган), меҳнат органлари кўмагида ёки мустақил равишда фаол иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга қобилиятли ёшдаги вақтинча иш билан таъминланмаган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий фаол аҳоли (ишчи кучи) — меҳнат фаолиятининг даромад келтирувчи ҳар қандай тури билан шуғулланувчи шахслар, шунингдек ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли. Иқтисодий фаол аҳоли ҳам фуқаролардан бўлган иқтисодий фаол аҳолини, ҳам Қуролли кучларда хизматни ўтаётган шахсларни қамраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли — ишчи кучи таркибига кирмайдиган меҳнатга қобилиятли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқув юртларининг (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар, олий ўқув юртлари, курслар, шунингдек кундузги аспирантура ва докторантуралар ҳам шу жумлага киради) ўқувчилари ва талабалари, тингловчилари ва курсантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ишлашни хоҳламайдиган III гуруҳ ногиронлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар бундай иш уларга таклиф этиладиган бўлса даромад келтирувчи ишга киришни хоҳламайдиган ёки бундай имконияти бўлмаган рўзғорни юритиш, болаларни парвариш қилиш, касал қариндошларга қараш билан банд бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрий равишда ишлашни хоҳламайдиган иш билан таъминланмаган шахслар, шунингдек ишлашни хоҳлайдиган, бироқ ишга жойлашиш ёки ўзини мустақил даромад билан таъминлаш учун ҳеч бир ҳаракат қилмайдиган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурслари мавжудлигини ва уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз баланси сифатида тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси — меҳнат ресурсларининг амалдаги кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисобот даврида (йилда) тақсимланиши, шунингдек ҳисобот йилида ўтказилган ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари асосида ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси — меҳнат ресурслари прогнози маълумотлари ва уларнинг прогноз қилинаётган даврда (қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврлар) тақсимланиши бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Меҳнат ресурслари баланси кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси мазкур Методикага 1-иловада берилган).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси мазкур Методикага 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ шаҳар ва қишлоқ жойларга тақсимлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир йил якунларига кўра тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот баланси қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Меҳнат ресурслари сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур миқдор меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга қобилиятли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МР=МҚА+ИЎП,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: МР — меҳнат ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҚА — меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЎП — ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҚА сони меҳнат ёшидаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга қобилиятли ёшдаги ҳар иккала жинсдаги I ва II гуруҳ ногиронлар сони чиқариб ташланган ҳолда аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҚА = Э,(16-60) + Х(16-55) — Ног,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: Э(16-60) — 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х(16-55) — 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ног — меҳнатга қобилиятли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ҳамда 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбалари:

Э(16-60) Х(16-55) бўйича — аҳолининг жинсий ёш таркиби тўғрисидаги статистика маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ног бўйича — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнатга қобилиятли ёшдаги ногиронлар сони тўғрисидаги маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЎП бўйича — корхоналарнинг ишлаётган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва пенсионерлар тўғрисидаги статистика маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Иқтисодий фаол аҳоли сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур миқдор қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФ = ИТ+ИМ,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИФ — аҳолининг иқтисодий фаол қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТ — иш билан таъминланганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМ — ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган иш билан таъминланмаган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.1. Иш билан таъминланганлар сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида иш билан таъминланганлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТ = ИТр + ИТдҳ + ИТнр,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИТр — иқтисодиётнинг расмий секторида ишловчилар, шу жумладан юридик шахсни ташкил этмасдан фаолиятни амалга оширувчи рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТдҳ — деҳқон хўжаликларида ишловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТнр — иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи:

ИТр бўйича — корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнат бўйича статистика ҳисоботлари, солиқ органларининг маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТдҳ бўйича — статистика маълумотлари ва иш кучини ўрганиб чиқиш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТнр бўйича — иш кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланганлар сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчиларга расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёлланиб доимий, вақтинчалик, бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчи, шу жумладан ушбу ишларни амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқувчи шахслар; ўз бизнесини юритувчи шахслар; шериклар билан ёлланмаган ҳолда ишловчи шахслар; тақиқланмаган, бироқ рўйхатдан ўтказилмаган фаолиятдан иш ҳақи ёки даромад олувчи шахслар (масалан, мол боқиш ва етиштириш билан шуғулланувчилар, деҳқон бозорлари ва чакана бозорларда харидорлар ва сотувчиларга хизмат кўрсатувчи шахслар, турғун бўлмаган савдо жойларида савдо билан, хусусий киракашлик қилувчи ва фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчилар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланган шахслар сони Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан махсус ишлаб чиқилган саволнома бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган иш кучини ўрганиб чиқиш асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланган аҳоли сонини аниқлаш учун ишчи кучини танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А) Иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЧСi= ССi:СС * 100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: СЧСi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури (i) билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ССi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СС — меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б) Олинган салмоқ бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоб-китоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТНРi = МҚА * СЧСi : 100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИТНРi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури (i) билан шуғулланувчилар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҚА — меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони тўғрисида ахборот олиш манбаи — аҳолининг жинсий ва ёши таркиби тўғрисидаги статистика ҳисоботи маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
В) Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланганларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТНР = ∑ ИТНРi
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИТНР — иқтисодиётнинг норасмий секторида таъминланганлар сони, ҳаммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича иш билан таъминланган аҳолининг тақсимланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминланган аҳоли мазкур Методикага мувофиқ тармоқлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари амалдаги миллий классификаторларга мувофиқ таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи: статистика ҳисоботи, ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.2. Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сонини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сонига меҳнат органлари томонидан ишсизлик мақоми (ИМБ) берилган; меҳнат органларида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган (ИИ); меҳнат органларига мурожаат қилмасдан мустақил равишда иш изловчилар (ИИм) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМБ ва ИИ — меҳнат органларининг ҳисобот маълумотлари. ИИ сонини аниқлаш учун баланс тузиш пайтида меҳнат органларида ҳисобда турган шахслар сонидан шу пайтда расман ишсиз мақоми берилган шахслар сони, шу жумладан меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича жамоат ишларида банд бўлган ва меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касб-кор тайёргарлигидан ўтаётган, қайта ўқиётган ва малака ошираётган ишсизлик нафақаси олувчи шахслар сони чиқариб ташланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИм — ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил равишда иш излаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли сони аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМС =(ИББў — ИФБў) : СС*100,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИМС — ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар салмоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИББў — ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижасида аниқланган иш билан таъминланмаган шахслар сони, ҳаммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФБў — ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижасида аниқланган иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СС — иш кучини ўрганиб чиқиш давомида сўраб чиқилганлар сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбаи — ишчи кучини ўрганиб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахсларнинг умумий сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМ = МҚА * ИМС : 100,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИМ — ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҚА — меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМС — ишчи кучини ўрганиб чиқишда ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар салмоғи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мустақил равишда (меҳнат органларига мурожаат қилмасдан) иш излаётган шахслар сони ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сони билан иш изловчи сифатида меҳнат органларида рўйхатдан ўтказилган ва расмий ишсиз мақомига эга бўлган шахслар сони ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИм = ИМ — ИИ — ИМБ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИИм — мустақил равишда иш излаётганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМ — ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИ — меҳнат органларида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМБ — расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФБ = Ў + ХҚ + ИПН + ИХ,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда: ИФБ — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ў — 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар (ўқишнинг кундузги шаклида), умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, курслар, олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув юртларининг ўқувчилари ва талабалари ҳам шу жумлага киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХҚ — ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган, бола 3 ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар, шунингдек бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилувчи ишламайдиган оналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПН — ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи меҳнатга қобилиятли ёшдаги ишламайдиган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИХ — ихтиёрий равишда иш билан таъминланмаган, ишлашни истамайдиган ёки ишга кириш имкониятига эга бўлмаган шахслар, шу жумладан III гуруҳ ногиронлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот олиш манбалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ў бўйича — статистика ҳисоботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХҚ бўйича — статистика ҳисоботи, ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПН бўйича — статистика ҳисоботи маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИХ бўйича — ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ ПРОГНОЗ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси ҳисобот баланси кўрсаткичларини, меҳнат ресурслари ўсиши истиқболларини, уларнинг тармоқлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини, шунингдек ишга жойлаштириладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари баланси прогнози меҳнат ресурслари ҳисобот балансини тузиш учун назарда тутилган тартибга мувофиқ прогноз ҳисоб-китоблари маълумотлари бўйича ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича олинган маълумотлардан, шунингдек ишга жойлаштириладиган меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони ўсишини аниқлашда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг прогноз қилинадиган ўсиши ишлашни хоҳламайдиган ёки ишга кириш имконияти бўлмаган шахслар, шунингдек норасмий секторда иш билан таъминланган шахслар сони миқдорига қараб ўзгартирилади (камайтирилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот ва прогноз баланслари ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар сони асосида меҳнат ресурсларининг иш билан таъминланганлиги ва ишсизлик даражаси аниқланади, аҳолининг иш билан оқилона таъминланганлигини ва унинг даромадларини оширишни таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Методикага 1-илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари баланси кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Методикага 2-илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари баланси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Кўрсаткичлар‎‎

жами‎

шаҳарда‎

қишлоқ жойларда‎

‎‎‎
1.‎

I. Жами меҳнат ресурслари‎‎

шу жумладан: ‎‎‎
2.‎ меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли ‎‎‎
3.‎ ‎‎иқтисодиётда банд бўлган катта ёшдаги шахслар ва ўсмирлар‎

II. Меҳнат ресурсларининг тақсимланиши‎‎‎

4.‎

II.1. Иқтисодий фаол аҳоли‎‎‎

5.‎ ‎‎II. 1.1. Жами иш билан таъминланганлар‎
‎‎шу жумладан:
6.‎ а) расмий секторда
‎улардан: ‎‎
7.‎ улардан: ‎
8.‎ ‎‎қишлоқ ва ўрмон хўжалигида (деҳқон хўжаликларисиз)
9.‎ қурилишда ‎‎‎
10.‎ транспорт ва алоқада ‎‎‎
11.‎ савдо, умумий овқатланишда ‎‎‎
12.‎ моддий-техника таъминоти ва сотишда, тайёрловда ‎‎
13.‎ уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турларида ‎‎
14.‎ соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминотда ‎‎
15.‎ маориф, фан ва илмий хизматлар кўрсатиш, маданият ва санъатда ‎‎
16.‎ молия кредитлаш ва суғурта соҳасида ‎‎
17.‎ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида‎‎‎
18.‎ моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида ‎‎
19.‎ деҳқон хўжаликларида ‎‎‎
20.‎ юридик шахс ташкил этмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик фаолиятида ‎‎‎
21.‎ иш билан таъминланган аҳолининг бошқа тоифалари (дин хизматчилари, ҳарбий хизматчилар) ‎‎
22.‎ ‎‎‎‎б) норасмий секторда
‎улардан:
23.‎ вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчилар ‎‎
24.‎ рўйхатдан ўтмасдан ишлаётган хусусий тадбиркорлар ‎‎
25.‎ тадбиркорларга кўмаклашувчилар ‎‎‎
26.‎ II. 1.2. Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар‎‎
‎улардан:
27.‎ расмий рўйхатга олинган ишсизлар ‎‎‎
28.‎ меҳнат органларида иш қидираётган сифатида рўйхатга олинганлар ‎‎
29.‎ ишсизлар сифатида рўйхатга олинмасдан мустақил равишда иш қидираётганлар ‎‎‎
30.‎ II. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли‎
‎шу жумладан:
31.‎ Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган шахслар‎‎
32. ‎ ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсия олаётган шахслар, ногиронлар ‎‎‎
33.‎ ‎‎кўп болали оналар, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиб ишламаётган аёллар ‎
34.‎ ихтиёрий равишда ишламаётган ва ишлашни хоҳламайдиган бошқа шахслар, шу жумладан уй бекалари ‎‎‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 25-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда)