Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 февралда 1320-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 440-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 11 февралдаги 31, 2004-22, 03-02/8-14-сон Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга (2004 йил 3 март, рўйхат рақами 1320 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 110-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 январь,
3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 январь,
2007-01-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 январь,
01-02/8-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4—6-сон, 49-модда)