07.11.2006 йилдаги ПҚ-505-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.11.2006 йилдаги ПҚ-505-сон
Kuchga kirish sanasi
07.11.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилсинки, алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тизимида тармоқнинг барқарор ривожланиши учун мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Алкоголли маҳсулотлар ҳам этил спирти ҳам, бир вақтда ишлаб чиқарилгани сабабли уларни ҳисобга олишда бузиб кўрсатиш ҳолларига йўл қўйилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги лицензия мажбуриятлари мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш, уни ташқи бозорга чиқаришни таъминламаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрилаётган чораларга қарамай, алкоголли маҳсулотларни четдан нолегал (яширинча) келтириш ва ишлаб чиқариш, уларни ички бозорда, айрим ҳолларда эса юқори сифатли қалбаки акциз маркалар билан сотиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини янада ошириш, сифатсиз ва контрабанда йўли билан олиб келинадиган алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш, шунингдек тармоқни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
этил спирти ишлаб чиқариладиган корхоналарда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қуйиш тақиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчиларга алкоголли маҳсулотни маркировка қилиш учун акциз маркалар фақат улар томонидан акциз маркалар номинал қийматининг 50 фоизи тўлангач берилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголли маҳсулотларни улгуржи-савдо бозорларида (комплексларда) сотиш тақиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзспиртсаноат» АКнинг «Қўқон спирт», «Андижон биокимё заводи» ва «Янгийўл биохим» очиқ акциядорлик жамиятларининг спирт сифатини аниқлаш бўйича ишлаб чиқариш лабораторияларини «Ўзстандарт» Агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 2006 йилнинг 1 декабригача Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш низомини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг юритилиши устидан мониторингни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2007 йилнинг 1 февралигача этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни лицензиясиз ишлаб чиқарувчи корхоналарда алкоголли маҳсулотларни қуйиш линиялари демонтаж қилинишини ва улар кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси «Давлат белгиси» ДИЧБ билан биргаликда 2007 йилнинг 1 апрелидан бошлаб алкоголли ва тамаки маҳсулотларига дизайни ўзгартирилган ва қўшимча даражада муҳофаза қилинган янги намунадаги акциз маркаларини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан буён акциз маркаларини ҳар 2 йилда янгилашни назарда тутувчи тартиб ўрнатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш бўйича тадбирлар Режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси иловага киритилган тадбирлар ижроси устидан қаттиқ назоратни таъминласин ва қалбаки алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш борасида қўшимча чора-тадбирлар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 7 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-505-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш бўйича тадбирлар режаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қўшимча рўйхатини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 349-сон қарорининг 1-иловасига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2007 йил 1 январга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзстандарт» агентлиги

2.

Корхоналарни модернизация қилиш, шу жумладан бирламчи виночилик корхоналаридаги технологияларни такомиллаштиришни назарда тутувчи маҳсулотлар сифатини тубдан яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2007 йил 1 февралга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК

3.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тартибга солувчи давлат стандартларига ўзгартиришлар киритиш.

2007 йил 1 январга қадар

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК

4.

Акциз маркаларини буюртириш ва уларни бериш тартибига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга акциз маркалари номинал қийматининг 50 фоизи, импорт қилувчиларга эса акциз солиғи миқдорининг 50 фоизини тўлагандан кейин акциз маркалари беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2007 йил 1 февралга қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

5.

Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2007 йил 1 февралга қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

6.

Акциз маркаларига штрих-код киритилиши ҳисобига 2009 йил 1 январдан бошлаб «акциз маркаси ишлаб чиқарувчи — банк — алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи — улгуржи корхона — чакана савдо корхонаси» занжири бўйлаб алкоголли маҳсулотлар ва акциз маркаларининг ҳаракатини қайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2007 йил мобайнида

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Давлат белгиси»ДИЧБ

7.

Алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш даражасини ва бюджетга солиқ тушумларини аниқлаш мақсадида республиканинг алкоголь бозорини ўрганиш. Ўрганиш натижаларига кўра, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонини, ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини оптималлаштириш ҳамда солиқларни ҳисоблаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2007 йил 1 мартга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси мустақил тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда

8.

Контрабанда спирти ва алкоголли маҳсулотларни олиб кириш каналлари ва реализация фактларини, шунингдек, ноқонуний, шу жумладан рўйхатдан ўтмаган алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш манбаларини аниқлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш.

Доимий

Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

9.

«Янгийўл Биохим» ОАЖ ҳудудида (озиқ-овқат спирти ресурсларининг бир хилда жойлашувини таъминлаш учун) этил спиртини сақлаш учун «Андижон биокимё заводи» ОАЖ ва «Қўқон спирт» ОАЖнинг ихтисослаштирилган омборларини ташкил этиш.

2007 йил 1 апрелга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзспиртсаноат» АК

10.

Вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган доимий фаолият кўрсатувчи комиссияларни ташкил этиш: ўз тасарруфидаги ҳудудда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва сотиш устидан доимий мониторинг олиб бориш; чорак давомида ишлаб чиқариш корхоналаридан алкоголли маҳсулотлар харид қилиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминламайдиган «Шаробсавдо» базалари фаолиятини тўхтатиб туриш юзасидан таклифлар киритиш; алкоголли маҳсулотларни сотувчи савдо ташкилотларига чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни яратиш ёки қайтариб олиш тўғрисидаги таклифларни киритиш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 440-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5496/1603-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон; 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон; 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон)