Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2004 04.02.1992 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.02.1992 йилдаги 43-сон
Kuchga kirish sanasi
04.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ МОДДИЙ РЕЗЕРВЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ («ЎЗДАВРЕЗЕРВ»)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ хўжалиги ва аҳолининг давлат, сафарбарлик ва кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор фаолият кўрсатиши, табиий офатлар, ҳалокатлар, авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий бойликларнинг махсус фондини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. СССР Моддий резервлар давлат қўмитасининг Ўрта Осиё ҳудудий бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси («Ўздаврезерв») ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СССР Моддий резервлар давлат қўмитаси Ўрта Осиё ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган асосий маблағлари, шу жумладан, бинолари ва иншоотлари, корхоналари ва ташкилотлари, 1-иловага мувофиқ, «Ўздаврезерв»га берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздаврезерв» зиммасига қуйидагилар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг моддий бойликларнинг давлат ва сафарбарлик резервларини яратиш ва уларни бериш, «қайтариш, янгилаш ва алмаштириш бўйича топшириқларини ҳамда алоҳида қарорларини бажаришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида жойлашган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) сафарбарлик резервлари билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ҳар йили йиллик топшириқларни ва бюджетни тузишда «Ўздаврезерв» аппарати ва унга қарашли корхоналарнинг нормал ишлашини таъминлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш учун унга тегишли ҳажмда капитал маблағлар, моддий ва молиявий ресурслар, шунингдек, давлат ва сафарбарлик резервларида тўпланадиган моддий бойликлар ҳақини тўлаш учун маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси Моддий-теxника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, «Ўздаврезерв», Мудофаа ишлари вазирлиги, Савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат ва сафарбарлик резервларининг моддий бойликларини жамғариш, брондан чиқариш, янгилаш, қайтариш ва алмаштириш режалари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси давлат моддий ва сафарбарлик резервлари дахлсиздир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва сафарбарлик резервларидан моддий бойликларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган брондан чиқариш, янгилаш ва алмаштириш йиллик режаларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва сафарбарлик резервларининг моддий бойликларини ўзбошимчалик билан сарфлашда ҳамда унинг дахлсизлигини бошқача бузишларда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўздавраврезерв»га бўш омбор майдонларини республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ижарага беришга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилаётган республика товар айирбошлаш фондини сақлаш ва бериш аъмолларини амалга оширишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўздаврезерв»нинг марказий аппарати таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздаврезерв» марказий аппарати ходимларининг энг кўп сони 47 кишидан (маъмурий бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва йиллик меҳнат ҳақи фонди 275 минг сўмдан иборат қилиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздаврезерв»га бир нафар бошлиқ ўринбосарига эга бўлишга рухсат этилсин. «Ўздаврезерв»да 5 кишидан иборат Кенгаш ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздаврезерв»нинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнат ҳақи тўлаш, шунингдек, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари марказий аппарати ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармасининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин. «Ўздаврезерв» икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган давлат ва сафарбарлик резервлари тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўздаврезерв» ва Давлат банки билан биргаликда давлат ва сафарбарлик резервларининг материал ва товарлари учун ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 4 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 4 февралдаги 43-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СССР Моддий резервлар Давлат қўмитаси Ўрта Осиё ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармасига бериладиган корхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Центральний» комбинати, Тошкент ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Магнит» комбинати, Тошкент вилоятидаги Оҳангарон ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Передовик» комбинати, Самарқанд вилоятидаги Жума ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Свобода» комбинати, Самарқанд вилоятидаги Красногвардейск ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 4 февралдаги 43-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси марказий аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи бўлим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи бўлим (озиқ-овқат)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Учинчи бўлим (режа-иқтисодиёт)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Еттинчи бўлим (саноат-хом ашё ва ёнилғи)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўққизинчи бўлим (эксплуатация ва қурилиш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўнинчи бўлим (товар айирбошлаш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн биринчи бўлим (ҳарбий-сафарбарлик)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн иккинчи бўлим (фавқулодда вазиятлар бўйича)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухгалтерия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 4 февралдаги 43-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНАДИГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси («Ўздаврезерв») тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси («Ўздаврезерв») республика резерв фондларини ташкил этиш соҳасида республика давлат бошқарув органи бўлиб, бошқа минтақалар билан ўзаро фойдали алмашув операцияларини амалга ошириш учун давлат моддий резервини, моддий-техника ва озиқ-овқат ресурсларининг республика товар айирбошлаш фондини жамғаришни амалга оширади ва уларни сақлашни таъминлайди, шунингдек, уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарда ташкилотларда ва муассасаларда сафарбарлик резерви моддий бойликларининг жамғарилишини ҳамда сақланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Ўздаврезерв»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат резервидаги моддий бойликларни жамғариш ва уларни бериш бўйича давлат режаларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва алоҳида қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органларининг сафарбарлик резерви билан боғлиқ фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги корхоналарда асосий фондларнинг ўз вақтида ишга туширилишини ва улардан, шунингдек, «Ўздаврезерв» тизимини сақлаш учун ажратиладиган бюджет ажратмаларидан ҳамда корхоналарни, табиатни муҳофаза қилиш иншоотларини, уй-жойларни ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуришга, техникавий қайта жиҳозлашга, кенгайтиришга ва қайта қуришга мўлжалланган капитал маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат резерви моддий бойликларининг, шунингдек, республика товар айирбошлаш фондининг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техника сиёсати ўтказиш, корхоналарни қуришда ва улардан фойдаланишда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини, илғор тажрибани жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздаврезерв» аппаратини ва унинг корхоналарини кадрлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юқори малакали мутахассисларни, моҳир ташкилотчиларни, ўз ишини яхши биладиганларни ҳамда жамоада обрў-эътибор ва ишонч қозонганларни раҳбарлик ишларига кўтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф-хатарсиз меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқаришда шикастланишларнинг олдини олишнинг янги восита ва усулларини жорий этиш, ишчи ва хизматчиларнинг ижтимоий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўздаврезерв» ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Мудофаа ишлари вазирлиги; Савдо вазирлиги ва республиканинг бошқа манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва сафарбарлик резервлари таркибига киритиладиган, шунингдек, республика товар айирбошлаш фондини ташкил этиш учун моддий бойликлар номенклатураси ва уларни жамғариш нормалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини, республика айирбошлаш фондини ташкил этиш учун моддий бойликларни жамғариш, брондан чиқариш, янгилаш, алмаштириш, шунингдек, «Ўздаврезерв» тизимини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат резервини, республика айирбошлаш фондини сақлаш учун мўлжалланган янги корхоналар қуриладиган жойларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Мудофаа ишлари вазирлиги маҳаллий бошқарув органлари билан, Қуролли Кучлар учун мўлжалланган давлат резерви моддий бойликларининг камаймайдиган захираларини ҳудудий жойлаштиришни Мудофаа ишлари вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилайди ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини, шунингдек, республика айирбошлаш фондининг моддий бойликларини жамғариш, бериш, қайтариш, янгилаш ва алмаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган режалар ва топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг резервларнинг моддий бойликларини олиш ва қайтариш муддатларини кўчириш ҳақидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли хулосаларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини ҳамда республика айирбошлаш фонди моддий бойликларини жамғариш бўйича харажатларни белгиланган тартибда маблағ билан таъминлашни ва улар учун ҳисоб-китобларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги корхоналарда бухгалтерия ва статистика ҳисобини ташкил этади, ҳисобга олиш формаларини тасдиқлайди, белгиланган тартибда бухгалтерия ва статистика ҳисоботини олади ва тақдим этади, ҳисобга олишнинг илғор усулларини жорий қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, сафарбарлик резервлари моддий бойликларининг, шунингдек, республика айирбошлаш фонди моддий бойликларининг ягона ҳисобини ташкил этишни таъминлайди, уларнинг мавжуд миқдори ва ҳаракатининг йиғма ҳисобини амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт қўмитасига моддий бойликларни жамғариш ҳамда давлат ва сафарбарлик резервларига қайтариш бўйича режаларнинг бажарилиши тўғрисида, шунингдек, сафарбарлик резервидаги ва республика айирбошлаш фондидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида ҳисоботлар юборади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат резервидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида йиғма ҳисоботлар тақдим этади, Қуролли Кучлар учун мўлжалланган давлат резервидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида (номенклатура, ҳажмлар ва сақлаш пунктлари бўйича) Мудофаа ишлари вазирлигига ҳар йили хабар қилиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги корхоналарнинг бутун хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилишни таъминлайди, меҳнатни ташкил этишни яхшилаш, тежамкорлик тартибини кучайтириш ва давлат резервини сақлаш харажатларини камайтиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини муҳофаза қилишни таъминлайди ҳамда тасарруфидаги корхоналарда умумий ва ёнғиндан сақлашни ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги корхоналарда сафарбарлик тайёргарлиги ва фуқаро мудофааси бўйича тадбирларни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат резерви моддий бойликларини узоқ вақт сақлаш билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба ишларини ўтказишни таъминлайди, ушбу моддий бойликларни узоқ вақт сақлашни таъминлашга доир тажрибани умумлаштиради ва чора-тадбирларни амалга оширади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўздаврезерв» қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари томонидан сафарбарлик резерви моддий бойликларини жамғариш, янгилаш, алмаштириш режаларининг бажарилиши, уларни олиш ва қайтариш тартибига риоя қилиниши, шунингдек, ушбу бойликларнинг тасдиқланган номенклатурага, давлат стандартларига ёки техникавий шартларга мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) корхоналарда, ташкилотларда (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) сақланаётган давлат ва сафарбарлик резерви моддий бойликларининг ҳисобга олинишини, ҳаракатини, миқдорини ва сифатини тафтиш қилиш ва текшириш камчиликларни бартараф этиш ҳамда давлат ва сафарбарлик резервларини сақлашни тартибга солиш бўйича улар учун бажариш шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳарбий-сафарбарлик органлари ва бошқа органларнинг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органларининг давлат ва сафарбарлик резервлари билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича ишларини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасидан давлат резервидаги моддий бойликлар номенклатурасини ва жамғариш нормаларини ишлаб чиқиш учун ҳамда уларни ҳудудий жойлаштириш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат резерви моддий бойликларини етказиб бериш, қабул қилиб олиш (сақлашга қўйиш), сақлаш, алмаштириш, бериш ҳамда ушбу моддий бойликлар билан бошқа операцияларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиловчи, кўрсатиб ўтилган моддий бойликларни етказиб берувчилар, масъул сақловчилар ва олувчи (истеъмолчи)лар (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат банки билан биргаликда давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини, республика резерв фонди моддий бойликларини маблағ, кредит билан таъминлаш ва бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномаларни ишлаб чиқишда ва тасдиқлашда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) давлат резервининг масъул сақловчиларидан ва сафарбарлик резерви моддий бойликларини сақловчилардан улар томонидан белгиланган тартибда ўтказилган давлат ва сафарбарлик резервлари моддий бойликларини рўйхатдан ўтказиш якунлари тўғрисидаги ҳужжатли маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) «Ўздаврезерв» Кенгашида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органлари раҳбар ходимларининг давлат ва сафарбарлик резервлари билан боғлиқ ишларининг аҳволи ҳақидаги ҳамда ушбу ишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботларини тинглаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, уларнинг юқори органларидан давлат ва сафарбарлик резервлари билан ишлашдаги қоида бузишлар ҳақида тушунтириш хатлари ва бошқа материалларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) давлат ва сафарбарлик резервлари билан боғлиқ масалалар бўйича илмий тадқиқотларни ва ишланмаларни бажариш юзасидан буюртмачи сифатида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) маҳсулот етказиб берувчи корхоналардан ва масъул сақловчилардан моддий бойликларни давлат резервига етказиб бериш (жўнатиш, сақлашга қўйиш) ҳамда улар ўрнининг ўзгариши ҳақида ҳисоботлар олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздаврезерв» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат моддий резерви тўғрисидаги Низомга, Сафарбарлик резерви тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга амал қилади ҳамда тасарруфидаги корхоналарда амалдаги қонунларга риоя этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўздаврезерв»га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бош бошқарма бошлиғи бош бошқармага юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздаврезерв» амалдаги қонунлар асосида ва уни бажариш мақсадида, ўз ваколати доирасида, тасарруфидаги корхоналар учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради, шунингдек, давлат ва сафарбарлик резервлари масалалари бўйича барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) ва уларнинг юқори органлари учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Зарур ҳолларда «Ўздаврезерв» Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан бирга қарорлар ва буйруқлар чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздаврезерв»да Бош бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси) ва лавозим бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек, Бош бошқарманинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда Кенгаш тузилади. Кенгаш аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўздаврезерв» Кенгаши ўз мажлисларида Бош бошқарма олдида турган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш, тасарруфидаги, корхоналарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўзининг таркибий бўлинмалари фаолиятига доир муҳим масалаларни, шунингдек, Бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўздаврезерв» аппарати таркиби ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздаврезерв» аппарати штатлари рўйхатини ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни Бош бошқарма бошлиғи тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўздаврезерв» ва унинг тасарруфидаги корхоналар республика бюджети маблағлари ҳисобига сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздаврезерв» Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.