Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар уй-жой муносабатлари уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган бўлса, ерга оид қонун ҳужжатлари ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ана шу муносабатларни тартибга солишга тааллуқли қисми қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари фуқаролар, юридик шахслар, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қуйидаги масалалар бўйича муносабатларини тартибга солади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйларни қуриш, турар жойларни қайта қуриш ва ўзгартириш, муҳандислик қурилмаларидан фойдаланиш, коммунал хизматлар билан таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қонунда ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари иштирокидаги уй-жой муносабатларига нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойларни тақсимлаш ҳамда аренда, ижара шартномалари бўйича фуқароларга бериш, шунингдек уларни алмаштириш ҳамда сотиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш тизимини тартибга солади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компенсация, кредит ҳамда ссудалар бериш тартиби ва шартларини тартибга солади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой фондидан фойдаланиш ва сақлашни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурлари ва тизимларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой фондидан техник фойдаланиш норма ва қоидаларига уй-жой мулкдорлари ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи, уни таъмирловчи корхоналарнинг, шунингдек аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг риоя этишлари устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш масалаларига оид норматив ҳужжатлар давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ҳамда жисмоний шахслар ижро этиши учун мажбурийдир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. УЙ-ЖОЙ ФОНДИ. ТУРАР ЖОЙ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Уй-жой фонди
[СПиТ:
1.Уй-жой фонди / Уй-жой фонди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 9-моддасининг биринчи қисми, 10-моддаси, 75-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уй-жой фондига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Уй-жой фонди турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фонди хусусий ва давлат уй-жой фондларидан иборатдир.
[СПиТ:
1.Уй-жой фонди / Хусусий уй-жой фонди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий уй-жой фондига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар мулки бўлган уй-жой фонди (якка тартибда қурилган уйлар, хусусийлаштирилган, қурилган ҳамда олинган квартиралар ва уйлар, уй-жой қуриш ҳамда уй-жой кооперативларига қарашли уйлардаги пай бадаллари тўлиқ тўланган квартиралар, фуқаролар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда мулк қилиб олинган квартиралар ва уйлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ҳамда бошқа нодавлат юридик шахсларнинг мулки бўлган ва уларнинг маблағлари ҳисобидан қурилган ёки аукционда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда олинган уй-жой фонди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган муниципал уй-жой фонди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Турар жой, ундан фойдаланиш мақсади
[СПиТ:
1.Уй-жой фонди / Турар жой]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой кўчмас мулк ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 83-моддасининг иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади. Кўп квартирали уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг субъектларидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16, 39, 79, 168-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйлар, квартиралар, уйнинг бир қисми, квартиранинг бир қисмига (бундан буён матнда уйлар, квартиралар деб юритилади) бўлган хусусий мулк миқдор, ўлчам ва қиймат жиҳатдан чекланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 207-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий мулк бўлган уйлар, квартиралар олиб қўйилиши, мулкдор эса уйга, квартирага мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Мулкчилик, эгалик қилиш муносабатларининг ўзгариши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари мулкчиликнинг бошқа шаклига ўтганда ёки улар қайта ташкил этилганда уларнинг тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди ушбу корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳуқуқий ворисларига (агар улар аниқланган бўлса), бошқа юридик шахсларга мулк қилиб ёхуд уларнинг тўла хўжалик юритишига ёки оператив бошқарувига ёхуд белгиланган тартибда фуқароларнинг барча уй-жой ҳуқуқларини, шу жумладан уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини сақлаган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига ўтказилиши лозим. Бунда уй-жойнинг янги мулкдори, эгаси илгари тузилган ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчи бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини, бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда турар жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқага ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда уй-жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) техник инвентаризация кадастр бюросида амалга оширилиб, ушбу бюро мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки битим рўйхатга олинганлиги тўғрисида ҳужжат беради ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга уст-хат ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда турар жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 84-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устилан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келиши, бошқага ўтишининг хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида янги қурилаётган уйга мулк ҳуқуқи уй давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 84-моддасининг биринчи қисми, 488-моддасининг иккинчи қисми, 497-моддасининг иккинчи қисми, 504-моддасининг бешинчи қисми, 513-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйнинг, квартиранинг олди-сотди ва айирбошлаш шартномаси ёзма шаклда, тарафлар имзолайдиган битта ҳужжатни тайёрлаш йўли билан тузилади ҳамда у нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 84-моддасининг биринчи қисми, 497-моддасининг иккинчи қисми.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйнинг, квартиранинг олди-сотди шартномаси шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Сотиб олувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган шу уй, квартирани олди-сотди шартномасининг муҳим шарти – бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 111-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг қоидаларига риоя этилган ҳолда нотариал тасдиқланиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 531-моддасининг учинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни алмаштиришга ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кооператив уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари аъзолари пай бадалларини тўлиқ тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 210-моддасининг тўртинчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси 5-бандининг биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой облигацияларини олиш ва уларнинг қолган қийматини банк кредитлари ҳисобига тўлаш йўли билан қурилган ва олинган уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин вужудга келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси 5-бандининг биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий мулкдаги уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйга, квартирага бўлган мерос тариқасида ўтадиган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асосларга кўра вужудга келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V бўлими («Ворислик ҳуқуқи»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёхуд у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва юридик шахслар кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан бевосита белгиланган мақсадда фойдаланишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва юридик шахслар яшаш учун мўлжалланмаган жойларни, қурилмаларни ҳамда инвентарни тегишли тартибда сақлашлари, зарур таъмирлаш ишларини бажаришлари, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя этишлари, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини кўришлари шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисми, 11-моддасининг иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларга саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бундай жойларда амалга оширилиши рухсат этилган фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга илова («Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштиришга рухсат берилган фаолият турлари рўйхати»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларга носаноат йўналишидаги корхона, муассаса, ташкилотларни, офисларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган ҳамда ушбу Кодекснинг 9-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган иморатларга эга бўлган шахслар шу иморатларни уйлар сифатида расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақлидирлар. Бу иморатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) техник инвентаризация кадастр бюросида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уйлар деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эскирганлиги, авария ҳолатидалиги ёки бошқа асосларга кўра яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар келгусида бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта қурилиши мумкин ёки бундай уйлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан бузиб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Давлат томонидан текинга уй-жой бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда текинга уй-жой берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида»ги низомининг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш устидан давлат назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш, шунингдек турар жойлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлашнинг норматив техник талабларга мувофиқлиги устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг турар жойни хусусий мулк қилиб олиши асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва юридик шахслар қуйидаги йўллар билан турар жойни хусусий мулк қилиб олиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қуриш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 26-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 210-моддасининг биринчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сон «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда қурувчиларнинг ширкатлари томонидан уй-жой қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой облигацияларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 29-бобининг 1 («Олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар»), 7-параграфлари («Кўчмас мулкни сотиш»), 30 («Айирбошлаш») ва 31-боблари («Ҳадя»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 33-боби («Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос олиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V бўлими («Ворислик ҳуқуқи»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунда белгиланган тартибда хусусийлаштириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 210-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 4-5, 7, 8, 16 — 22-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва юридик шахслар турар жойларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга биноан ҳам хусусий мулк қилиб олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Улар уйига, квартирасига бошқа фуқароларни кўчириб киритишга, шунингдек турар жойларни ушбу Кодексда ҳамда ўзга қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда ва тартибда ижарага бериш шартномаси асосида бошқа фуқароларга яшаш учун беришга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан бошқа фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаган ҳолда бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳақлидирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни 1-моддасининг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкида уйи, квартираси бўлган юридик шахслар уларни ижарага, арендага беришга ҳамда улардан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Уйни, квартирани сақлашни таъминлаш бўйича мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйнинг, квартиранинг мулкдори уй-жой фондини бошқаришда иштирок этиш, уйнинг техник ҳолати, таъмирлаш-тиклаш ишлари масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига мурожаат этиш, таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари ҳамда бошқа корхоналарни танлаш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйнинг, квартиранинг мулкдори уларнинг сақланишини таъминлаши, ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши, уй ён атрофини тегишли ҳолатда сақлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги квартиранинг мулкдори авария ҳолатлари юзага келган ҳолларда аварияни бартараф этиш учун тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотларининг вакиллари у эгаллаб турган турар жойга киришларини таъминлаши шарт, квартира мулкдори бўлмаган тақдирда унга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари иштирокида тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги квартиранинг мулкдори тегишли рухсатнома олмай яшаш хонаси ёки ёрдамчи хонани ўзбошимчалик билан қайта қурган ёхуд ўзгартирган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ва ушбу хонани ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.07.00 Уй-жой ижараси (шунингдек, 08.02.02.00 га қаранг);
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш);
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.03.00 Уй-жой биносини ижарага олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли уйлар, квартиралардаги турар жойларни ижарага, арендага бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй, квартира мулкдори ўзи билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан ёки юридик шахснинг ваколатли органи қарорига биноан уйни, квартирани ёхуд уларнинг бир қисмини фуқароларга ва юридик шахсларга ижарага ёки арендага беришга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535, 538, 600-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижара ёки аренда шартномаси тузилаётган муддат, тўлов ҳақи миқдори ва бошқа шартлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тарафларнинг келишувига биноан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой ижараси ёки арендаси шартномасига нисбатан ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади. Турар жой ижараси ёки арендаси шартномасининг ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган муносабатлари фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.06.00 Уй-жой биноларини алмаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Турар жойни алмаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар барча вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан вақтинча бўлмаган оила аъзоларининг ёзма розилигига биноан ўзлари эгаллаб турган турар жойни бошқа турар жой мулкдори ёки уй-жой қуриш ёхуд уй-жой кооперативининг аъзоси билан, шу жумладан бошқа аҳоли пунктида яшаётганлар билан алмаштиришга ҳақлидирлар. Бунда оиланинг вояга етмаган аъзолари розилиги ота-оналар томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса – васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкида уйи, квартираси бўлган юридик шахслар уни бошқа турар жой мулкдори ёки уй-жой қуриш ёхуд уй-жой кооперативи аъзоси билан алмаштиришга ҳақлидирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105, 115-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-боби («Айирбошлаш»).
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйи (квартираси) бузилиши лозим бўлган фуқароларни турар жой билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига биноан ва тарафлар келишувига кўра барча қулайликлари бўлган аввалгисига тенг қийматли уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) қиймати берилаётган турар жойнинг қийматидан ортиқ бўлган ҳолда бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузилаётган уйлар ўрнига турар жойни мулк қилиб бериш ва уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ҳамда дов-дарахтлар қийматини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 206-моддасининг биринчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида низомнинг 3-боби.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига кўра якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилади. Бунда ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлиқ қопланади.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарни юридик шахсларга қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва етказилган бошқа зарарлар ўрни қопланади ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида низомнинг 3-боби.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Бузилиши лозим бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларнинг кўчирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг хоҳишига кўра уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, бузилиши лозим бўлган уйлар, иморатлар ҳамда иншоотлар кўчирилиши ва янги жойда тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида низомнинг 4-боби.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун янги жойда уйлар, иморатлар барпо этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун уларнинг хоҳишига кўра янги жойда уйлар, иморатлар барпо этилади ҳамда уларга мулк қилиб берилади. Бунда бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатларнинг қиймати пул билан қопланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Мулкдор оила аъзоларининг, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Оила аъзолари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164, 207-моддалари, 18-боби («Умумий мулк»), Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 5 («Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари»), 6 («Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби»), 13-боблари («Ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари, агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзоси деб тан олинишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга қобилиятсиз боқимандалар, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган фуқаролар, агар улар мулкдор билан умумий хўжалик юритаётган ва унинг турар жойида рўйхатдан ўтган бўлсалар, унинг оила аъзоси деб топилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорнинг вояга етмаган оила аъзолари яшаётган турар жойни, уларнинг ота-онаси бўлмаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан бошқа шахсга бериш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва уй-жойнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар ҳам уларнинг умумий мулки бўлмиш хусусийлаштирилган квартира ёки уйга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва тенг мажбуриятларни бажарадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 18-боби («Умумий мулк»), Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23, 24, 92-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган квартира ёки уйни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш учун квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва квартира ёки уйнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг розилиги олиниши керак. Хусусийлаштирилган уй-жой мулкдорининг вояга етмаган оила аъзолари манфаатларини уларнинг ота-онаси, улар бўлмаган тақдирда эса – васийлик ва ҳомийлик органлари ҳимоя қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган бир квартира ёки уйда турар жой мулкдорлари яшай олмайдиган ҳолда, суднинг қарорига биноан мулкдорлардан бири кўчирилиб, бошқасининг зиммасига квартира ёки уйнинг тегишли қисми учун кўчирилган мулкдорга суд ишни кўриб чиққан кундаги бозор баҳосида пулини тўлаш ёки унинг умумий мулкдаги улушига мос келадиган бошқа турар жойни сотиб олиб бериш мажбурияти юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй ёки квартиранинг мулкдори, унинг оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар ва собиқ оила аъзоси ўртасидаги турар жойдан фойдаланиш ҳамда қилинган харажатлардаги улуш миқдори ҳақидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни ижарага, арендага бериш шартномаси бўйича ижарага, арендага олувчининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйдан, квартирадан турар жойни ижарага, арендага олувчи ўзи ижарага, арендага олган хонага уй, квартира мулкдорининг розилигидан қатъи назар, вояга етмаган фарзандларини, агар у алоҳида хонани эгаллаётган бўлса ва ижарага ёки арендага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек эри (хотини) ва меҳнатга қобилиятсиз вояга етган фарзандлари ҳамда ота-онасини кўчириб киритиш ҳуқуқига эга. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, квартирадаги турар жойни ижарага, арендага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага ёки арендага бериш шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга ижарага, арендага олувчининг ўзи билан тенг равишда эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа фуқароларни фақат уй мулкдорининг розилиги билан кўчириб киритиш мумкин ва ижарага, арендага олувчи томонидан ўз оила аъзоси сифатида кўчириб киритилган ушбу фуқаролар, агар кўчириб киритишда улар ўртасида бошқача келишув бўлмаган бўлса, ижарага, арендага олувчи ҳамда унинг бошқа оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага, арендага олувчи ижарага, арендага берувчининг (мулкдорнинг) розилиги билан эгаллаб турган турар жойини алмаштиришга ҳақлидир. Ижарага берувчи — фуқаронинг рад жавоби устидан низолашиб бўлмайди. Ижарага берувчи — юридик шахснинг рад жавоби устидан суд тартибида низолашиш мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага ёки арендага бериш шартномасини бекор қилиш ушбу Кодекснинг 69 ва 93-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби («Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш»), 551, 552, 615-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Турар жойни ижарага, арендага бериш ҳақи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни ижарага, арендага бериш ҳақи тарафлар келишувига биноан шартномада белгиланиб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 544, 577, 611-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Давлат уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондининг (бундан буён матнда муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди деб юритилади) уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномасига биноан бир тараф – турар жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи) бошқа тараф (ижарага олувчи)га турар жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади. Ижара шартномасида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар белгилаб қўйилади. Ижара шартномасида ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар кўрсатилган бўлиши керак. Шартномада ана шундай кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, бундай шахсларни кўчириб киритиш фуқаролик қонун ҳужжатларида ва ушбу Кодекснинг 51-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фондининг ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида турар жой (уй, квартира) турар жойни ижарага бериш шартномаси объекти бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 602-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хонанинг бир қисми ёки битта умумий кириш жойи орқали бошқа хона билан боғланган хона (туташ хоналар), шунингдек ёрдамчи хоналар (ошхона, йўлак, ҳужра ва шу кабилар) ижара шартномасининг мустақил объекти бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жойни ижарага олувчи шу турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда умумий фойдаланишдаги мол-мулкдан (турар жой ташқарисида ёки ичкарисида жойлашган ҳамда бир неча турар жойларга хизмат кўрсатувчи кўтарилиш жойлари, зинапоялар, лифтлар, томлар, чиқиндилар тўпланадиган хоналар, шунингдек механик, электр, санитария-техника ва уйнинг бошқа муҳандислик қурилмалари, белгиланган доиралардаги дов-дарахтлар ва бошқа қулайликларга эга бўлган ер участкалари, шунингдек кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкнинг ягона комплексига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бошқа объектлардан) белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шартноманинг ўзгаришига ёки бекор бўлишига олиб келмайди. Бунда янги мулкдор илгари тузилган турар жойни ижарага бериш шартномаси шартлари асосида ижарага берувчи бўлиб қолади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 604-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Турар жойни ижарага бериш шартномасининг муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у беш йилга тузилган деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 612-моддасининг биринчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир йилгача муддатга тузилган турар жойни ижарага бериш (қисқа муддатли ижара) шартномасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидалари қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 612-моддасининг иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги муддатга шартнома тузишда ижарага олувчи имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 612-моддасининг учинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берувчи томонидан эътироз бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома муддати тугаганидан кейин ҳам турар жойдан фойдаланишни давом эттирса, шартнома аввалги шартларда қайта тузилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондидан ижарага берувчи, агар турар жойни ижарага бермасликка қарор қилган бўлса, бу ҳақда ижарага олувчини камида бир йил олдин хабардор этиб, янги муддатга шартнома тузишдан воз кечиши мумкин, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 612-моддасининг тўртинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Турар жойни ижарага бериш шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ижарага олувчининг ҳолатини қонун ҳужжатларида назарда тутилганига нисбатан ёмонлаштирувчи шартлари ҳақиқий эмас.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. МУНИЦИПАЛ, ИДОРАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ ВА АНИҚ МАҚСАДЛИ КОММУНАЛ УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАРНИ БЕРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Фуқароларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топиш асослари, шунингдек турар жой бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Фуқароларнинг турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлиш ёши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ўн саккиз ёшга тўлгач, ўн саккиз ёшга тўлмасдан никоҳ тузганлар, эмансипация қилинганлар ёки ишга кирганлар эса қонунда назарда тутилган ҳолларда – тегишли равишда никоҳ тузган, эмансипация қилинган ёхуд ишга кирган вақтидан бошлаб муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22, 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13, 15-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва турар жой олиш учун ҳисобда турган ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган фуқаролар эгадирлар. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фуқаролар аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан бир марта турар жой олишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Фуқароларнинг муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларидан турар жойни мулк қилиб олиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага ёки арендага бериш шартномасида ижарага, арендага олувчининг ўзи эгаллаб турган, арендага олган турар жойни сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин. Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги бундай турар жойларни сотиб олиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади. Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати, қўшимча майдонни бериш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган уйлардаги, шунингдек улушли иштирок этиш тартибида қурилган уйлардаги турар жойга кўчиб кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида бўшаётган турар жойлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг улушли иштирок этиш тартибида топширилган маблағларига қурилган уйларда бўшаётган турар жойлар биринчи навбатда ушбу корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларига кўчиб кириш учун берилади. Бундай кўчиб кириш тартиби, уй берилган ёки қурилиш тугалланган вақтидан қатъи назар, қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйидан икки ва ундан ортиқ ижарага олувчи яшайдиган квартирада бошқа турар жойдан алоҳида бўлмаган ва шу турар жойга туташ хона бўшаб қолса, бу хона фойдаланиш учун туташ хонани ижарага олувчига берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар квартирадаги алоҳида хона бўшаса, у белгиланган норма бўйича уй-жой майдони билан таъминланмаган ижарага олувчига берилади. Агар квартирада белгиланган норма бўйича уй-жой майдони билан таъминланмаган бир неча ижарага олувчи бўлса, оиласи уй-жой шароитларини яхшилашга энг кўп муҳтож бўлган ижарага олувчи бўшаган хонани олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи (ижарага олувчилар) бўшаган хонага жойлашишни рад этган тақдирда, у умумий тартибда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Турар жой ҳужжати (ордери)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидан турар жой бериш тўғрисидаги қарор асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи фуқарога берилган турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ягона намунадаги ҳужжат (ордер) беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат (ордер) фақат бўш турган алоҳида турар жойга, янги қурилган уйларда эса, давлат комиссиясининг уйни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқланганидан кейингина туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокими қарори билан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ордер шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Турар жой ҳужжатини (ордерини) ҳақиқий эмас деб топиш асослари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлик тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этилганда, бошқа фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган турар жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганда, турар жой бериш тўғрисидаги масалани ҳал этишда мансабдор шахслар томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар қилинганда, шунингдек турар жой бериш тартиби ва шартларининг бошқача бузилишлари содир этилган ҳолларда муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойга берилган ҳужжат (ордер) суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатни (ордерни) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб ҳужжат (ордер) берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида қўзғатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 15-банди, 25-бандининг иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Ҳужжатни (ордерни) ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойига берилган ҳужжат (ордер) ҳақиқий эмас деб топилган ҳолда ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида ҳужжатни (ордерни) олган шахслар уларга бошқа турар жой бермасдан кўчирилади. Агар ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган фуқаролар илгари давлат уй-жой фондининг уйидаги турар жойдан фойдаланиб келган бўлсалар, уларга илгари эгаллаб турган турар жойи қайтарилиши ёки бошқа турар жой берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжат (ордер) бошқа асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилса, ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган фуқаролар уларга бошқа турар жой ёки илгари ўзлари эгаллаб турган турар жой берилган ҳолда кўчириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. МУНИЦИПАЛ, ИДОРАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ ВА АНИҚ МАҚСАДЛИ КОММУНАЛ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИНГ УЙЛАРИДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Ижарага бериш шартномаси бўйича турар жойдан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага бериш шартномаси бўйича муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланаётган ижарага олувчи ундан белгиланган мақсадда ва шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижарага олувчи ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, турар жойдан белгиланган мақсадга ва ижарага бериш шартномаси шартларига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани бекор қилишни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Ижарага берувчининг ижара шартномаси бўйича мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берувчи ижарага олувчига муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги бўш турар жойни доимий яшаш учун яроқли ҳолатда бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли тарзда фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки ва турар жойда жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши лозим.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Ижарага олувчининг, унинг оила аъзоларининг ҳамда у билан доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи оила аъзолари ва ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг турар жойни ижарага бериш шартномаси шартларини бузганликлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 32-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномасига бошқа фуқароларни киритиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади. Агар бошқа фуқароларнинг ижара шартномасига киритилиши бу ерда яшаётганларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб тан олинишига олиб келса, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлган шахслар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган майдонга эга бўлса, бундай фуқароларни ижарага бериш шартномасига киритиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила таркибининг ўзгариши ижара шартномаси тегишли қисмининг ўзгаришига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда турар жойда доимий яшаётган барча фуқаролар ижарага берувчи олдида ижарага олувчи билан солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага олувчи билан шартнома тузишлари мумкин. Бундай ҳолларда ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шерик ижарага олувчи деб ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчининг собиқ оила аъзолари эгаллаб турган турар жойда яшашни давом эттирсалар, улар ижарага олувчи эга бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни сақлаб қоладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи, у билан доимий яшаётган оила аъзолари ва фуқаролар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойдан, ёрдамчи хоналар ва қурилмалардан, уй ён атрофидан, шунингдек умумий фойдаланиш жойларидан белгиланган мақсадда, бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқи, ўзга ҳуқуқларини камситмаган ҳолда фойдаланиш, ташқи ободонлаштириш объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойларнинг сақланишини таъминлаш ва уларга тегишли ҳолатда қараш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария ҳолатлари юз берганда ўзлари эгаллаб турган турар жойга тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотларининг вакиллари аварияни бартараф этиш учун киришларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган санитария-гигиена, экологик, архитектура-шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ва фойдаланиш талабларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, умумий фойдаланиш жойларидан фойдаланганлик ва уни таъмирлаганлик учун қилинган харажатлар ҳамда коммунал хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаш.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Ижарага олувчининг турар жойга оила аъзолари ва бошқа фуқароларни кўчириб киритиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи белгиланган тартибда ижарага берувчининг розилиги билан оила аъзоларини, оиланинг вояга етган барча аъзоларининг берган ёзма розилигига биноан эса, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйидаги ижарага олинган турар жойга бошқа фуқароларни кўчириб киритишга ҳақлидир. Оиланинг вояга етмаган аъзоларини кўчириб киритиш учун бундай розилик талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга бошқа шахсларни кўчириб киритишга қонун ҳужжатларининг ҳар бир кишига мўлжалланган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга қобилиятсиз ёлғиз ота-оналарни кўчириб киритиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга ижарага олувчининг оила аъзоси сифатида кўчиб келган ва ижара шартномасига киритилган фуқаролар, агар улар кўчиб кираётганда бу шахслар, ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида бошқача келишув тузилмаган бўлса, бошқа оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчининг турар жойига васий ёки ҳомий сифатида кўчиб кирган фуқаролар, шунингдек ижара шартномасига киритилмаган бошқа шахслар бу турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 608-моддаси.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга чақирилганда – чақирув бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматга кирилганда – контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш шароитлари ва хусусияти бўйича (кема экипажи, геология, қидирув партияларининг, экспедицияларининг ходимлари ва ҳоказолар), чет элга хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олиши муносабати билан (студентлар, аспирантлар ва бошқалар) доимий яшаш жойидан вақтинча жўнаб кетилганда – ушбу ишни бажариш, хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олишнинг бутун даври мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар тарбиялаш учун болалар муассасасига, қариндошларга ёки ҳомийларга, васийларга топширилганда – улар ушбу муассасада, қариндошлар ёки ҳомийлар, васийлар қарамоғида бўладиган бутун давр мобайнида, агар болалар чиқиб кетган турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар болалар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу хона болаларнинг муассасада бўлиши муддати тугагунча ёки қариндошлар ёхуд ҳомийлар, васийлар қарамоғидан қайтиб келган болалар вояга етгунча, шунингдек тегишли ҳолларда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиш тугагунча ёхуд мамлакат Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат муддати тамом бўлгунча ушбу турар жой ижара шартномаси асосида бошқа фуқароларга бериб турилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомий, васий вазифасини бажариш муносабати билан жўнаб кетилганда – ушбу вазифаларни бажаришнинг бутун даври мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаниш учун даволаш-профилактика муассасаларига жўнаб кетилганда – даволанишда бўлган бутун давр мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қамалганда ёки ушбу турар жойда яшаш имкониятини истисно этувчи озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа жазо чорасига маҳкум этилганда – қамоқда бўлишнинг ёки жазони ўташнинг бутун даври мобайнида, агар турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар кўрсатилган фуқаролар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, бундай фуқаролар қамоқдан озод бўлгунча ёки жазони ўтаб келгунча бўлган муддатга ушбу хона ижара шартномаси асосида бошқа шахсларга бериб турилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча бўлмаганида шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддатлар тугаган кундан бошлаб олти ой мобайнида сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар узрли сабабларга кўра турар жойда олти ойдан ортиқ муддат бўлишмаса, бу муддат шу шахсларнинг аризасига биноан ижарага берувчи томонидан, низоли ҳолларда эса, суд томонидан узайтириб берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 18-банди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча бўлмаганида фуқароларнинг муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойи сақланиши муддатлари ижарага олувчи ва ижарага берувчининг ўзаро келишуви билан қисқартирилиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Фуқароларни турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаганлари оқибатида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ижарага берувчининг ёки ушбу турар жойда яшаб қолган бошқа доимий фойдаланувчиларнинг даъво аризасига биноан суд тартибида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Вақтинча бўлмаган ижарага олувчининг ҳамда унинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жойни ижарага олувчи вақтинча бўлмаса, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойда яшовчи оила аъзолари ўзлари эгаллаб турган барча турар жойлардан аввалги шартлар асосида фойдаланишга ҳақлидирлар. Бунда улар ушбу турар жойни ижарага бериш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. Вақтинча бўлмаган фуқаронинг фойдаланиш ҳуқуқи сақланадиган уй-жой майдони ортиқча уй-жой майдони деб ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда. Ижарага олувчининг ўзи эгаллаб турган турар жой ўрнига кичикроғини олиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, агар белгиланган нормадан ортиқча турар жой майдонига эга бўлса, вояга етган оила аъзоларининг розилигига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ёки турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилотга белгиланган тартибда мурожаат этиб, эгаллаб турган турар жойини кичикроқ ҳажмдаги турар жойга алмаштиришни сўраши мумкин.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Турар жойни иккиламчи ижарага бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ҳамда ўзи билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг, ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги билан ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда турар жойни иккиламчи ижарага беришга ҳақлидир. Ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойнинг бир қисмини, вақтинча кўчиб кетаётганда эса — барчасини (унинг фойдаланиш ҳуқуқи сақланадиган бутун давр учун) иккиламчи ижарага топшириши мумкин, бунда ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчининг турар жойида иккиламчи ижарага бериш шартномаси асосида яшаётган шахслар ушбу турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати турар жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 613-моддасининг тўртинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда у билан бир вақтда турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 613-моддасининг бешинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 613-моддасининг олтинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги уйларда турар жойни иккиламчи ижарага бериш қоидалари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойларни иккиламчи ижарага беришга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда. Турар жойни иккиламчи ижарага беришга йўл қўйилмайдиган шарт-шароитлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни иккиламчи ижарага беришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар иккиламчи ижарага олувчининг кўчиб кириши оқибатида ҳар бир яшовчига тўғри келадиган умумий майдон белгиланган нормадан камайиб кетса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 613-моддасининг иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдаги айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган шахслар яшаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага берувчининг розилиги бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олувчининг. унинг вояга етган оила аъзоларининг, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойни иккиламчи ижарага бериш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-модда. Иккиламчи ижарага бериш шартномаси бўйича турар жойдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойлардан иккиламчи ижарага бериш шартномаси бўйича фойдаланганлик ва коммунал хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори тарафлар келишувига мувофиқ белгиланади, лекин унинг миқдори шу жой учун ижарага олувчи томонидан тўланаётган ҳақ ҳамда коммунал хизматлар ҳақидан ошиб кетмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 613-моддасининг учинчи қисми.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда. Иккиламчи ижарага бериш шартномасини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати тугагандан сўнг иккиламчи ижарага олувчи шартномани қайта тиклашни талаб қилишга ҳақли эмас ва у эгаллаб турган турар жойни ижарага олувчининг талабидан кейин ҳам бўшатиб бермаса, унга бошқа турар жой берилмаган ҳолда суд тартибида кўчирилади. Ижарага бериш шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иккиламчи ижарага олувчи унга бошқа турар жой берилмаган ҳолда худди шу тартибда кўчирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иккиламчи ижарага бериш шартномаси муддати кўрсатилмай тузилган бўлса, ижарага олувчи иккиламчи ижарага бериш шартномаси бекор қилиниши ҳақида иккиламчи ижарага олувчини уч ой олдин огоҳлантириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккиламчи ижарага бериш шартномаси, шунингдек ушбу Кодекснинг 69-моддаси ҳамда 119-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда. Вақтинча яшовчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар ўзаро келишувга биноан ва ижарага берувчини олдиндан хабардор қилган ҳолда вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) турар жойда текин яшаб туришлари учун рухсат этишга ҳақлидирлар. Вақтинча яшовчиларнинг яшаб туриш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 609-моддасининг биринчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча яшовчилар турар жойдан фойдаланишда мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида ижарага олувчи жавобгардир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 609-моддасининг иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча яшовчилар улар билан келишилган яшаб туриш муддати ўтганидан кейин, агарда бундай муддат келишилмаган бўлса, ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан тегишли талаб қўйилган кундан эътиборан кўпи билан етти кун ичида турар жойни бўшатишлари шарт. Талаб рад этилган тақдирда вақтинча яшовчилар суд тартибида бошқа турар жой бермасдан кўчирилишлари лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 609-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш») ва IV бўлими («Судҳужжатларини қайта кўриш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир киши ҳисобига тўғри келадиган уй-жой майдони ижтимоий нормаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаса, ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг яшаб туришларини тақиқлаб қўйиши мумкин.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда. Ижарага берилган турар жойни таъмирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги ижарага берилган турар жойни таъмирлаш, агар турар жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ижарага олувчининг мажбуриятига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берилган турар жойни капитал таъмирлаш, агар шу турар жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ижарага берувчининг мажбуриятига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берилган турар жойни ижарага олувчининг розилигисиз қайта қуришга, ўзгартиришга, агар бундай қайта қуриш ва ўзгартириш уй-жойдан фойдаланиш шароитларини тубдан ўзгартирса, йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 610-моддаси.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда. Уйнинг капитал таъмирланиши муносабати билан фуқароларга турар жой бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жой капитал таъмирланаётганда, таъмирлашни ижарага олувчини кўчирмасдан амалга ошириш мумкин бўлмаса, ижарага берувчи таъмирланаётган турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилмаган ҳолда ижарага олувчига, унинг оила аъзоларига ва у билан доимий яшаётган фуқароларга капитал таъмирлаш ўтказиш вақтида бошқа турар жой бериши шарт. Ижарага олувчи бу турар жойга кўчиб киришни рад этган тақдирда ижарага берувчи унинг кўчиб ўтишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал таъмирлаш вақтида бериладиган турар жой санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб бериши ҳамда шу аҳоли пункти чегараси доирасида жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчини, унинг оила аъзоларини ва у билан доимий яшаётган фуқароларни улар эгаллаб турган турар жойдан бошқа турар жой майдонига кўчиб ўтиши ва (таъмирлаш тугагач) илгариги жойига қайта кўчиб ўтиши таъмирланиши керак бўлган турар жой тасарруфида бўлган ижарага берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи капитал таъмирлаш муносабати билан бошқа турар жойда яшаган даврда у фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун капитал таъмирлаш вақтига берилган турар жой учун ҳақ тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал таъмирлаш даврида вақтинчалик турар жой бериш ўрнига ижарага олувчига, унинг оила аъзоларига ва у билан доимий яшаётган фуқароларга уларнинг розилиги билан доимий фойдаланиш учун бошқа обод турар жой берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой таъмирлаб бўлингач, ижарага берувчи турар жойни ижарага олувчига қайтаришдан бош тортган ҳолда ижарага олувчи судга мурожаат этишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш») ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 21-банди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда. Реконструкция ёки капитал таъмирлаш натижасида уй-жой майдони ўлчами тубдан ўзгарган тақдирда ижарага олувчига бошқа турар жой бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар эгаллаб турган муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни реконструкция ёхуд капитал таъмирлаш натижасида сақлаб қолиш мумкин бўлмаганда ёки у тубдан кенгайганда, торайганда ижарага олувчига ва унинг оила аъзоларига, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқароларга капитал таъмирлаш бошлангунга қадар шу аҳоли пункти чегараси доирасида бошқа обод турар жой берилиши керак.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда. Турар жойни ва ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ҳамда ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги турар жойни ҳамда ёрдамчи хоналарни қайта қуриш, ўзгартириш квартирани янада обод қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин ва бунга ижарага олувчининг, унинг вояга етган оила аъзоларининг, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг, ижарага берувчининг розилиги билангина йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 610-моддасининг учинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берувчининг, ижарага олувчининг, унинг вояга етган оила аъзоларининг ёки у билан доимий яшаётган фуқароларнинг турар жойни ва ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ёки ўзгартиришни рад этиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой ва ёрдамчи хоналарни ижарага берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган ижарага олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойларни ва ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ҳамда ўзгартириш ман этилади.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 22-банди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда. Турар жойни ижарага бериш шартномасини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси фақат ижарага олувчи, унинг вояга етган оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар ҳамда ижарага берувчининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи, унинг вояга етган оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқароларнинг талаби бўйича шартнома вояга етган оила аъзоларидан бири билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи турар жойдан кўчиб кетган ёки у вафот этган тақдирда шартнома ушбу турар жойда яшаётган вояга етган оила аъзоларидан бири билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила аъзосининг ижарага олувчи деб тан олиниши муносабати билан юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 2-бандининг биринчи, бешинчи хатбошилари.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда. Ижарага олувчи оила аъзосининг талаби бўйича турар жойни ижарага бериш шартномасининг ўзгартирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги ижарага олувчининг оила аъзоси, агар оиланинг бошқа аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар рози бўлса ҳамда унинг улушига тўғри келадиган турар жой майдонига мувофиқ ёхуд турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида тузилган келишувни ҳисобга олган ҳолда унга ушбу Кодекснинг 9-моддаси талабларига жавоб берадиган турар жой ажратилиши мумкин бўлса, ўзи билан алоҳида ижара шартномаси тузилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ижара шартномаси тузиш талаб қилиниши муносабати билан юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишларини юритиш»).
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда. Бир оилага бирлашган ижарага олувчиларнинг талаби бўйича турар жойни ижарага бериш шартномасининг ўзгартирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида алоҳида ижара шартномаларига биноан яшаётган фуқаролар бир оилага бирлашганлари тақдирда ўзлари эгаллаб турган барча турар жой учун улардан бирортаси билан ягона ижара шартномаси тузилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага берувчининг ягона ижара шартномаси тузишни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда. Турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тарафларнинг келишуви бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага олувчи оила аъзоларининг ҳамда ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги билан исталган вақтда ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ижара шартномасини бекор қилиши мумкин. Ана шундай огоҳлантиришсиз шартнома бекор қилинган тақдирда ижарага олувчи кейинги уч ой учун турар жой ҳақини тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар бошқа аҳоли пунктига доимий яшаш учун жўнаб кетганларида ёки шу аҳоли пунктидаги бошқа турар жойга кўчиб ўтганларида турар жойни ижарага бериш шартномаси жўнаб кетган ёки кўчиб ўтган кундан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномаси исталган тарафнинг талаби бўйича:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар турар жой доимий яшаш учун яроқсиз бўлиб қолса, шунингдек у авария ҳолатида бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар турар жой жойлашган уй бузилиши керак бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага бериш шартномаси ижарага берувчининг талаби бўйича қуйидаги ҳолларда суд тартибида бекор қилиниши мумкин:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи олти ой ортиқ муддат учун турар жой ҳақини тўламаса, қисқа муддатли ижарада эса, шартномада белгиланган тўлов муддатини ўтказиб икки мартадан ортиқ тўламаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавоб берадиган фуқаролар турар жойни бузса ёхуд шикастлантирса. Агар турар жойни ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавоб берадиган бошқа фуқаролар турар жойдан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган бўлса, ёхуд турмуш қоидаларини мунтазам бузаётган бўлса, ижарага берувчи ижарага олувчини огоҳлантириши мумкин ва бу талаблар бажарилмаганда турар жойни ижарага бериш шартномасини суд тартибида бекор қилишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни бартараф этиш тартиби ва муддатлари қонун билан белгиланади.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда. Турар жойдан кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги эгаллаб турилган турар жойдан кўчиришга ушбу Кодексда белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчириш суд тартибида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишни юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахслар прокурор санкцияси асосида маъмурий тартибда кўчириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурор қарори устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда. Фуқароларга бошқа обод турар жой берган ҳолда кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларга бошқа обод турар жой берган ҳолда улар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойлардан қуйидаги ҳолларда кўчирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар турар жой жойлашган уй бузилиши керак бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой белгиланган тартибда авария ҳолатида ёки яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилаётган бўлса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойлар жойлашган муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйи давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратилиши муносабати билан бузилиши керак бўлса ёхуд турар жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши лозим бўлса, ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга бошқа обод турар жой берилади ва бу турар жой ер участкаси ажратилаётган ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши лозим бўлган турар жой берилаётган корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жой авария ҳолатида ёки яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса, ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа обод турар жой беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчирилиши муносабати билан фуқароларга берилаётган бошқа обод турар жой ушбу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб бериши, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлиши ва майдони илгари эгаллаб турилган майдондан кичик бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижарага олувчи алоҳида квартирани ёки биттадан ортиқ хонани эгаллаб турган бўлса, унга тегишлигича алоҳида квартира ёхуд худди шунча хонали турар жой берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижарага олувчи ортиқча уй-жой майдонига эга бўлган бўлса, турар жой бир киши ҳисобига уй-жой майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлмаган ҳажмда, қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган ва амалда ундан фойдаланиб келган ижарага олувчига ёки унинг оила аъзоларига – қўшимча уй-жой майдони нормаси ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчирилаётган шахсга берилаётган турар жой ижарага олувчини кўчириш тўғрисидаги суд қарорида, маъмурий тартибда кўчирилаётганда эса, прокурор қарорида кўрсатилган бўлиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли турар жойларни ҳисобга олиш, бериш, улардан фойдаланиш, уларни бронлаштириш, алмаштириш, уларга такроран кўчиб кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли турар жойларни ҳисобга олиш, бериш, улардан фойдаланиш, уларни бронлаштириш, алмаштириш, уларга такроран кўчиб кириш ушбу Кодексга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда. Бошқа обод турар жой берган ҳолда ҳарбий шаҳарчалардан кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек улар билан яшовчи шахслар ҳарбий шаҳарчалардаги ўзлари эгаллаб турган турар жойдан бошқа обод турар жой берилган ҳолда кўчирилишлари мумкин. Ҳарбий ташкилотлар билан алоқасини узган бошқа шахслар ҳам ҳарбий шаҳарчалардан худди шу тартибда кўчириладилар.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Фуқароларга бошқа турар жой бермасдан кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойни бузаётган ёхуд шикастлантираётган ёки ундан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган ёхуд турмуш қоидаларини мунтазам бузиб бошқаларнинг у билан бир квартира ёки бир уйда яшаш имконини бермаётган бўлсалар, бунда огоҳлантиришлар ва жамоат таъсир чоралари натижа бермаган бўлса, шунингдек шартномада узоқроқ муддат белгиланмагани ҳолда ижарага олувчи турар жой ҳақини олти ой тўламаган бўлса, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган тўлов муддати ўтганидан сўнг икки мартадан ортиқ тўланмаган ҳолда ижарага берувчи ёки ўзга манфаатдор шахсларнинг талаби бўйича айбдорларни кўчириш бошқа турар жой бермасдан амалга оширилади. Шунингдек ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлганликлари учун ўз фарзандлари билан бирга яшаши мумкин эмас деб топилса, улар бошқа турар жой бермасдан кўчирилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирга яшаш имкони бўлмаганлиги сабабли бошқа турар жой бермасдан кўчирилиши лозим бўлган шахслар ўзлари эгаллаб турган турар жойдан кўчирилиш ўрнига уни алмаштиришдан манфаатдор тараф кўрсатган бошқа турар жойга алмаштиришга суд томонидан мажбур этилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар бошқа турар жой бермасдан ушбу Кодекс 70-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда кўчириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БЎЛИМ. ХИЗМАТ ВА МАХСУС ТУРАР ЖОЙЛАРНИ БЕРИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.09.00 Хизмат турар жойи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИНИ БЕРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Хизмат турар жойлари
[СПиТ:
1.Уй-жой фонди / Хизмат турар жойи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган, меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга, ҳарбий хизматчиларнинг айрим тоифаларига, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатдаги бошқа шахсларга бериладиган турар жойлар ҳам хизмат турар жойларига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда оилавий болалар уйи ташкил этилганда тарбиясига олинган болалар билан биргаликда яшаши учун тарбиячи – ота-она этиб тайинланган фуқароларга хизмат уйи ёки хизмат квартираси берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарори билан тасдиқланган «Болалар уйлари тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойларидан ўз мақсадида фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойлари меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига ёки хизмат даврига, сайлаб қўйиладиган лавозим муддати тугагунга қадар берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 110-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойларини бериш тартиби, шунингдек уларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар тоифалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда. Ижара шартномасини тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойи ижара шартномаси шу турар жой мулкдори ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойи ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 603-моддаси.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда. Хизмат турар жойларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойларидан фойдаланиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда. Ижара шартномасини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат турар жойи ижара шартномаси меҳнат, хизмат муносабатлари тугатилиши билан бир вақтда бекор бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар меҳнат, хизмат муносабатлари тикланса, хизмат турар жойини ижарага олувчи хизмат турар жойи ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ҳам ижара шартномасини қайта тиклашда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қолади.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда. Бошқа турар жой бермасдан хизмат турар жойларидан кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узган ходимлар, шунингдек сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган шахслар, ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда улар билан бирга яшаётган барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой бермасдан хизмат турар жойидан кўчириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар хизмат турар жойи ижара шартномаси муддати тугагач, ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шу турар жойни бўшатиб беришдан бош тортсалар, улар бошқа турар жой бермасдан суд тартибида кўчириладилар, ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш») ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 25-банди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда. Бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан қуйидагилар кўчириладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I ва II гуруҳ ногиронлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногирон фарзандлари бўлган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган фуқароларга шу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар жой берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 26-банди.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.01.00.00 Уй-жой фонди / 08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, ветеранлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар);
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. МАХСУС УЙЛАРДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда. Махсус уйлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус уйлар фуқароларнинг айрим тоифалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда яшаши учун мўлжаллангандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус уйлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ётоқхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик уй-жой фонди уйлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда. Ётоқхоналар бериш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимлар, хизматчилар, студентлар, ўқувчилар, шунингдек бошқа фуқароларга ишлаш, хизмат ёки ўқиш даврида яшаш учун ётоқхоналар берилиши мумкин. Махсус қурилган ёки шу ётоқхоналар учун қайта жиҳозланган уйлар ётоқхоналар сифатида берилади. Ётоқхоналар уларда яшайдиган фуқароларнинг истиқомат қилишлари, шуғулланишлари ва дам олишлари учун зарур бўлган мебель, бошқа уй-рўзғор асбоблари ва маданий-маиший буюмлар билан таъминланган бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ётоқхоналардан жой бериш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-модда. Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойларини бериш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик уй-жой фонди тегишли уй-жой фондининг мулкдори ёки у ваколат берган органнинг қарори бўйича ташкил қилиниши мумкин. Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойлари ижарага бериш шартномаси асосида фуқаролар эгаллаб турган турар жойлар капитал таъмирланиши, реконструкция, модернизация қилиниши муносабати билан ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда уларнинг вақтинча яшаб туришига мўлжалланган бўлиб, санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга турар жойи капитал таъмирланиши лозим бўлган, лекин унда яшаб турган фуқароларни кўчирмасдан таъмирлашнинг имкони бўлмаган турар жойнинг ижарага берувчиси томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойларини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда. Махсус мақсадли уйлардан турар жойлар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлардан, болалар уйларидан ҳамда бошқа махсус мақсадли уйлардан, уларни тузган орган қарорига биноан турар жойлар берилади.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.07.00 Уй-жой муносабатларининг тугаши. Кўчириб чиқариш ва бошқа жойга кўчиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-модда. Махсус уйлардан кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус уйлардан кўчириш ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат, хизмат муносабатларини тугатган фуқаролар, шунингдек ўқув юртларида ўқишни тамомлаган шахслар уларга иши, хизмати ёки ўқиши муносабати билан берилган ётоқхонадан бошқа турар жой бермасдан кўчириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 80-моддасида қайд этиб ўтилган фуқаролар бошқа турар жой бермасдан ётоқхонадан кўчирилишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик уй-жой фонди турар жойларидан ва бошқа махсус уйлардан кўчириш ушбу турар жой берилишига олиб келган сабаблар бартараф этилганлиги (капитал таъмирлаш тугаганлиги, бошқа турар жой берилганлиги ёки олинганлиги ва ҳоказо) муносабати билан, шунингдек ушбу Кодексда ва ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам амалга оширилади.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.03.00 Уй-жой биносини ижарага олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БЎЛИМ. ТУРАР ЖОЙ АРЕНДАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда. Турар жой арендаси шартномаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда. Турар жойни арендага бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арендага берувчи турар жойни арендага олувчига яшаш учун яроқли ҳолатда ҳамда ушбу Кодекснинг 9-моддасига биноан турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган ҳолатда арендага бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арендага берувчи арендага берилаётган турар жойнинг муҳандислик қурилмалари ва конструкцияларидаги шартнома тузилаётган пайтда аниқланган ёки аниқланмаган барча нуқсонлар, носозликлар учун жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 541, 542-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда. Арендага олинган турар жойни тасарруф этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арендага олувчи арендага берувчининг розилиги билан арендага берилган турар жойни иккиламчи арендага (ижарага) беришга ва аренда шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижара), арендага берилган турар жойни текин фойдаланишга беришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда арендага олувчи арендага берувчи олдида шартнома бўйича жавобгар бўлиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномаси аренда шартномаси амал қиладиган муддатдан узоқроқ муддатга тузилиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 546-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда. Турар жойни кейинчалик сотиб олиш шарти билан арендага бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арендага олувчи арендага берувчининг розилиги билан арендага берилган турар жойни тўлалигича ёки қисман сотиб олиши мумкин. Арендага берилган турар жойни сотиб олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни арендага бериш ва сотиб олиш шартномаси тузилаётган, ўзгартирилаётган, бекор қилинаётганда юзага келадиган низолар суд тартибида кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда. Турар жойнинг аренда ҳақи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни арендага олувчи шахс, агар аренда шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, арендага берувчининг розилиги билан ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан турар жойларда яшаш шароитини яхшиловчи ўзгартишлар қилиш, реконструкциялаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар арендага берилган турар жойнинг сифати арендага берувчининг розилиги билан яхшиланса, шартнома муддати ўтганидан кейин ёки шартнома бекор қилинганда, башарти аренда шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, арендага олувчи ушбу мақсадда қилган барча харажатлари ижарага берувчи томонидан қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арендага берилган турар жойни яхшилаш учун арендага олувчи томонидан арендага берувчи билан келишилмаган ҳолда қилинган харажатлар қиймати, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қопланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 555-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арендага берилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг ўзга шахсга ўтиши аренда шартномасининг ўзгариши ёки бекор қилиниши учун асос бўлмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 549-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда. Турар жой арендаси шартномасининг ўзгариши ёки бекор қилиниши асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой арендаси шартномаси, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишуви бўйича ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шартнома шартлари бир тарафнинг айби билан бузилганда, шунингдек шартномада ёки қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда турар жой арендаси шартномаси иккинчи тарафнинг талабига биноан суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби («Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жойнинг аренда ҳақи шартномада белгиланган муддат ўтганидан сўнг кетма-кет икки мартадан ортиқ тўланмаётган бўлса, аренда шартномаси суд тартибида бекор қилиниши мумкин ва арендага олувчи арендага берилган турар жойдан бошқа турар жой берилмасдан кўчирилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда. Аренда шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда турар жойни иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномасининг бекор бўлиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой арендаси шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши, агар турар жой арендаси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга мувофиқ тузилган иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномасининг ҳам бекор бўлишига олиб келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 550-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жой арендаси шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган асосларга биноан ҳақиқий эмас деб топилса, унга мувофиқ тузилган иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномаси ҳам ҳақиқий эмас деб топилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 9-бобининг 2-параграфи («Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-модда. Турар жой арендаси шартномасини қайта тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти турар жой арендаси шартномаси муддати ўтганидан кейин ҳам арендага олувчи арендага берилган турар жойдан амалда фойдаланишни давом эттирса ва арендага берувчи шартнома муддати ўтгунга қадар бунга эътироз билдирмаган бўлса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома худди ўша шартлар асосида қайта тикланган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой арендаси шартномасининг муддати ўтганидан кейин шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажарган арендага олувчи турар жой арендаси шартномасини қайта тиклаш масаласида бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш кооперативи фуқаролар ўз маблағлари билан биргаликда қурилишда иштирок этиши йўли билан келгусида уйдан (уйлардан) фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун ташкил этилади.
[СПиТ:
1.Нотижорат ташкилотлар / Уй-жой кооперативи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой кооперативи янги, реконструкция қилинган иморатларни сотиб олиш ва келгусида уйдан (уйлардан) фойдаланиш учун ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари фуқароларнинг ихтиёрий бирлашуви асосида ташкил этиладиган матлубот кооперативлари ҳисобланади. Агар кооперативнинг барча аъзолари турар жойларнинг мулкдорлари бўлсалар, улар уй-жой мулкдорлари ширкатига бирлашиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари белгиланган тартибга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 98-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 73-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Кооперация тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларига кириш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ўзларининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кооперация тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг биринчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативлари давлат рўйхатидан ўтгандан кейин кириш бадалини ҳамда турар жойнинг қурилиш ёки харид қийматига нисбатан уставда ёхуд шартномада белгиланган ўз пай бадаллари қисмини тўлаган муассис-фуқаролар шу кооперативларнинг аъзоси деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кооператив бошқарув органининг қарорига биноан белгиланган миқдордаги кириш ҳамда пай бадалларини тўлаган фуқаролар фаолият кўрсатаётган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларини рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қабул қилган устав асосида фаолият кўрсатади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта уйда иккита уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларининг тузилишига йўл қўйилмайди. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари, агар уларнинг уставида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий (таъсис) йиғилишнинг баённомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг устави;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг номида фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек «кооператив» сўзи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган муддатда кўриб чиқилади ва шу муддат мобайнида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини тузиш тартиби ва шартлари бузилган, унинг устави қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаган ҳолдагина тегишли кооперативни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи тузилиши мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА УЙ-ЖОЙ КООПЕРАТИВЛАРИ УЙЛАРИДАН ТУРАР ЖОЙ ОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйларидан турар жой олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш шартлари ҳамда тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосига кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, пай бадали миқдорига мувофиқ, бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган алоҳида квартира берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйидаги квартираларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи берадиган ордерга мувофиқ кўчиб кирилади. Ордер беришни рад этиш устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативи пай бадали турар жойнинг қурилиш ёки харид қиймати умумий суммасига тенг бўлган мулкий (пул) бадали ҳисобланади. Уй-жой қуриш кооперативи аъзоларига бериладиган квартираларнинг қиймати уйни қуриш учун амалда қилинган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пай бадали уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси томонидан бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси пай бадалининг қолган қисмини муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси кооператив уставида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг турар жой мулкдори бўлмаган аъзоси ўзи билан бирга яшовчи, пай жамғармасига бўлган ҳуқуқи тан олинган оила аъзоларининг, шу жумладан вақтинча бўлмаганларининг ёзма розилиги билан эгаллаб турган турар жойини уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг турар жой мулкдори бўлган бошқа аъзоси билан алмаштиришга ҳақлидир, бунда турар жойни алмаштираётган шахс кооператив аъзолигига қабул қилинган бўлиши ва у кредит ҳамда фоизларнинг тегишли қисмини тўлаш хусусидаги кооператив уставининг талабларини бажариши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жойни ижарага ёки арендага беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосининг пайга бўлган ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси турар жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга асос бўладиган пай бадалига бўлган ҳуқуққа ҳамда пай бадали ҳисобига ўзи тўлаган суммага бўлган мулк ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пайга бўлган ҳуқуқ бир неча шахсга тегишли бўлиши мумкин, уларнинг таркиби шу шахсларнинг розилиги билан уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойда яшайдиган, лекин шерик пайчи бўлмаган шахслар тегишли турар жойдан фақат фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосида турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уставида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ўзи эгаллаб турган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади, пайчининг пай жамғармаси қисмига ҳуқуқи бўлган оила аъзолари эса, пай бадалининг барча суммаси тўланган кундан бошлаб умумий мулк ҳуқуқига эга бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 210-моддасининг тўртинчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси 5-бандининг биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйларидаги турар жойни бўлиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйларидаги турар жойни шерик пайчилар ўртасида бўлишга, агар уларнинг ҳар бирига алоҳида турар жой ажратиш мумкин бўлса, йўл қўйилади. Алоҳида бўлмаган турар жойларни қайта қуриш ёки ўзгартириш ҳисобига алоҳида турар жойга айлантириш мумкин бўлганда ҳам турар жойларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўлишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни бўлиш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 35-сон «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-модда. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзолигидан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси умумий йиғилиш қарори бўйича қуйидаги ҳолларда кооперативдан чиқарилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши, агар бу ҳужжатлар кооперативга кириш учун асос бўлган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойни ёки умумий фойдаланишдаги объектларни мунтазам бузган ёки шикастлантирган ёхуд улардан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уставида ва қонун ҳужжатларида тегишли кооператив аъзолигидан чиқаришнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативидан чиқарилган аъзо турар жойдан кўчирилиши керак ва уй-жой қурилиши ҳар бир квадрат метрининг қиймати қимматлашганлиги ҳисобга олинган ҳолда тегишли пай бадали унга қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII БЎЛИМ. ТУРАР ЖОЙДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.06.00 Уй-жой биноларини алмаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. ТУРАР ЖОЙНИ АЛМАШТИРИШ ВА АЙИРБОШЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-модда. Турар жойни алмаштириш предмети
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар турар жойни алмаштириш предмети бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ёки бир неча хонадан иборат турар жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олувчи, пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси, турар жой мулкдори улушига тўғри келадиган турар жойнинг қисми, шу жумладан туташ хона ёки ушбу Кодекс 106-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, хонанинг қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-модда. Турар жойни алмаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчилар, пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзолари ёхуд уларнинг оила аъзолари, шунингдек турар жойнинг умумий мулки иштирокчилари ўз улушларига тўғри келадиган уй-жой майдонининг қисмини бошқа турар жойнинг ижарага олувчилари, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ёхуд уларнинг оила аъзолари билан алмаштиришга ҳақлидирлар, алмаштириш оқибатида кўчиб кираётганлар бу жойда яшаш учун қолаётганларнинг оила аъзоси сифатида ёхуд умумий мулк иштирокчилари сифатида кўчиб киришлари керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 216-моддасининг иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни алмаштириш унинг иштирокчилари сони чекланмаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни алмаштириш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро ўтказиш тарзида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни алмаштириш айнан бир уйдаги ёки турли уйлардаги турар жойларда, шу жумладан турли аҳоли пунктларида жойлашган турар жойларда яшаётган фуқаролар ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи ва уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларининг аъзолари ўзлари билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан улар билан доимий яшаётган, вақтинча бўлмаган фуқароларнинг ёзма розилигига биноан эгаллаб турган турар жойини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алмаштиришга ҳақлидирлар. Бунда вояга етмаган оила аъзоларининг розилиги ота-оналари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона, муассаса, ташкилотларнинг уйлари, квартираларидаги турар жойларни фақат уларнинг розилиги билан алмаштиришга йўл қўйилади. Алмаштиришга розилик берилмаганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойнинг ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойни фақат шу уй-жой фондининг турар жойида яшовчи ижарага олувчи билан алмаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жойнинг мулкдори ва унинг вояга етган оила аъзолари, ижарага олувчи ва унинг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган унинг оила аъзолари ўртасида турар жойни алмаштириш тўғрисида келишувга эришилмаган бўлса, улардан ҳар бири эгаллаб турган турар жойини турли уйлар, квартиралардаги турар жойларга мажбуран алмаштиришни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Бунда алмаштирилаётган турар жойда яшаётган шахсларнинг манфаатлари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд турар жойни мажбуран алмаштириш тўғрисида қарор чиқарганда турар жойга бўлган ҳуқуқдаги улушларнинг тенглигидан келиб чиқади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар мулкдор ва унинг вояга етган оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида ушбу турар жойдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларнинг тенг эмаслигини назарда тутувчи келишувга эришилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва унинг оила аъзоларининг пай жамғармасига бўлган ҳуқуқлари тенг бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойга умумий мулк ҳуқуқида мулкдорларнинг улушлари тенг бўлмаса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарор 7-бандининг биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-модда. Ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг турар жойини алмаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийликка ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишида ёхуд мулкида бўлган турар жойни алмаштириш учун тегишли ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги талаб қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алмаштиришга розилик бермаслик устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109-модда. Турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайдиган шарт-шароитлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайди, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олувчига нисбатан турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида даъво тақдим этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят иши қўзғатилиши муносабати билан турар жой хатланган (бошқа шахсга бериш тақиқлаб қўйилган) бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алмаштириш сохта тусда бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 124-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой техник носоз ҳолатда бўлиб, бузиладиган ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта қуриладиган ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун бериладиган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой яшаш хоналарини қайта қуриш ёки ўзгартириш билан капитал таъмирланиши лозим бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алмаштириладиган турар жойлардан бири аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйида бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жой хизмат турар жойи бўлса ёки ётоқхонада бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алмаштириш муносабати билан алмашаётган тарафлардан бирининг уй-жой шароитлари тубдан ёмонлашиб, бунинг оқибатида фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлиб қолсалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида турар жой алмаштирилишини ман этувчи бошқа ҳоллар назарда тутилган бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир аҳоли пункти чегараси доирасидаги давлат уй-жой фондининг турар жойларини алмаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жойлар турли аҳоли пунктларида бўлса, алмаштириш алмаштирилаётган турар жойлардан бири жойлашган жойдаги (алмаштириш иштирокчиларининг хоҳишига кўра) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий уй-жой фондидаги турар жойларни алмаштириш нотариал гувоҳлантирилади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддаси, 497-моддасининг иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар, турар жойдан фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий уй-жой фондининг уйидаги турар жойни алмаштиришда — шу фонд эгасининг турар жойни алмаштиришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд тегишли ҳолларда — суд қарорининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойнинг бир қисми алмаштирилаётганда шу алмаштирилаётган турар жойда яшаш учун қолаётган у ёки бу шахс билан никоҳда бўлганлиги ёки қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиланинг барча вояга етган, шу жумладан вақтинча бўлмаган аъзоларининг, давлат уй-жой фонди уйларида эса, шунингдек ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқароларнинг ёзма розилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишидаги турар жой алмаштирилаётганида ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойини кооператив аъзоси билан алмаштираётган шахс кооперативга қабул қилинганлиги тўғрисидаги уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувининг қароридан кўчирма ёхуд тегишли ҳолларда — суд қарорининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта кооператив аъзолари ўртасида турар жойлар алмаштирилаётганда — уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувининг алмаштиришга розилиги тўғрисидаги қароридан кўчирма ёхуд тегишли ҳолларда — суд қарорининг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ариза қабул қилинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартнома турар жойларни алмаштириш расмийлаштирилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган алмаштирув ҳужжатлари (ордерлари) олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаролар бир оилага бирлашиш мақсадида алмаштириш натижасида бир квартирада хоналарни олсалар, уларга битта ордер берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ордерлар турар жойларни алмаштиришда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд ишончнома бўйича бошқа шахслар томонидан бир вақтда олиниши лозим, мажбурий алмаштирилаётган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни муниципал ёки идоравий уй-жой фондининг уйидаги ёхуд уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйидаги турар жойларга алмаштириш алмаштирув ҳужжати (ордери) ва турар жойларни алмаштириш шартномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алмаштириш шартномасида алмаштирилаётган турар жойнинг тавсифи (манзили, умумий ва яшаш майдони, хоналар сони, инвентаризация қиймати), турар жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ҳамда ижарага олувчи, уй-жой қуриш, уй-жой кооперативларининг аъзоси турар жойга кўчиб киришининг асослари тўғрисидаги кўрсатмалар, турар жойга мулк ҳуқуқини олаётган шахс (шахслар), агар турар жойга мулк ҳуқуқи бир неча шахсда вужудга келадиган бўлса, уларнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушлари, шунингдек тарафлардан бирининг берган аризасига мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган бошқа шартлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондидаги турар жойни алмаштириш шартномаси алмаштириш расмийлаштирилаётган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойлар алмаштирилишини расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-модда. Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартномани ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алмаштириш бўйича олинган турар жойга кўчиб киришда фуқаро ҳужжатни (ордерни) уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотига ёхуд уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи бошқарувига топширади. Айни бир вақтда ҳужжатга (ордерга) киритилган оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ҳамда унинг илгариги яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилгани тўғрисида белги қўйилган ҳужжатлари кўрсатилади. Ҳужжат (ордер) қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат сифатида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни (ордерларни) олгандан кейин тарафлардан бирининг алмаштиришни рад этиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-модда. Турар жойларни алмаштиришни ҳақиқий эмас деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни алмаштириш суд томонидан қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар у ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асосларга кўра.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-модда. Турар жойни айирбошлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой мулкдори ўзига тегишли турар жойни бошқа турар жойга ёки ўзга мол-мулкка Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси қоидаларига биноан айирбошлашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. МУНИЦИПАЛ, ИДОРАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ ВА АНИҚ МАҚСАДЛИ КОММУНАЛ УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАГИ ТУРАР ЖОЙНИ БРОНЛАШТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116-модда. Вақтинча бўлмаган фуқароларнинг сақлаш гувоҳномасини (брон) олиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчилар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан доимий яшаётган фуқаролар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган турар жойларни чет элга ишга, ўқишга кетганларида – чет элда бўлган бутун вақт мобайнида, меҳнат шартномаси бўйича ишга жўнаб кетганларида – меҳнат шартномаси амал қилган бутун вақт мобайнида бронлаштиришга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча бўлмаганида турар жойга бўлган ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар сақлаш гувоҳномаси (брон) берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
[СПиТ:
1.Уй-жой фонди / Сақлаш гувоҳномаси (брон)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш гувоҳномасини (бронни) беришни рад этиш устидан суд тартибда шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш талаби кимга нисбатан билдирилган бўлса, шу шахсларга низо суд тартибида ҳал этилгунга қадар сақлаш гувоҳномаси (брон) берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан турар жойни бронлаштириш, улар жўнаб кетган пайтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар сақлаш гувоҳномасининг (броннинг) амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида турар жойни ўзларига қайтариб берилишини талаб қилмасалар, турар жойни ижарага бериш шартномаси ижарага берувчининг даъвоси бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларни бронлаштириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117-модда. Сақлаш гувоҳномаси (брон) бериш тўғрисида ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойга бўлган ҳуқуқлари сақланиб қоладиган, сақлаш гувоҳномасини (бронни) олиш истагидаги вақтинча бўлмаган фуқаролар туман, шаҳар (шаҳар таркибига кирувчи туман) ҳокимлигига ариза берадилар. Ариза турар жойга бўлган ҳуқуқи ўзи бўлмаганида ҳам сақланиб қоладиган фуқаро томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш гувоҳномаси (брон) бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой ҳужжатининг (ордерининг) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотидан маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаш гувоҳномаси (брон) бериш учун асослар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб берилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-модда. Сақлаш гувоҳномасини (бронни) бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жой учун сақлаш гувоҳномаси (брон) фуқарога ариза берилган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида бир нусхада берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119-модда. Бронлаштирилган турар жойдан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи бронлаштирилган турар жойга сақлаш гувоҳномаси (брон) амал қиладиган муддат доирасида иккиламчи ижарага бериш шартномаси бўйича кўчириб киритишга ёки у ерга вақтинча яшовчиларни жойлаштиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар қайтиб келгач, бронлаштирилган турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасидаги белгиланган муддат тугашидан қатъи назар, дарҳол бўшатишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Иккиламчи ижарага олувчилар ёки вақтинча яшовчилар ушбу турар жойни бўшатишдан бош тортган тақдирда, улар ижарага олувчининг талабига кўра бошқа турар жой бермасдан суд тартибида кўчириладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120-модда. Сақлаш гувоҳномасини (бронни) ҳақиқий эмас деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш гувоҳномаси (брон) берилишига асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлардаги вақтинча бўлмаслик сабаблари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган ҳолларда сақлаш гувоҳномаси (брон) суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-боб. ТУРАР ЖОЙЛАРДАН УМРБОД ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121-модда. Турар жойлардан умрбод фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойлардан умрбод фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда вужудга келади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси тузилганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 530-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васият қилувчи турар жойга бўлган хусусий мулк ҳуқуқи ўтадиган меросхўр зиммасига ушбу турар жойни умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклаган ҳолда мерос қилиб қолдирганда.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.05.00 Умрбод боқиш шарти билан уй-жой (квартира)ни бегоналаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга берилган турар жойдан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасининг предмети бўлган турар жойдан фойдаланиш шу шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномада турар жойдан фақат турар жойни бошқа шахсга бераётган ва уни олаётган шахс фойдаланиши назарда тутилиши, турар жойдан фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилиши ёки белгиланмаслиги ёхуд турар жойни фойдаланиш учун учинчи шахсга (учинчи шахсларга) бериш ёки қонун йўл қўядиган бошқача усулда фойдаланиш белгиланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.16.00.00 Мерос ҳуқуқи / 03.16.02.00 Васият бўйича мерос]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123-модда. Васият мажбурияти бўйича турар жойдан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васият қилувчи турар жой ўтадиган меросхўрга бу турар жой ёки унинг муайян қисмини умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклашга ҳақли. Мазкур мажбурият нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи кейинчалик бошқа шахсга ўтганида ҳам умрбод фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар турар жойдан фойдаланиш тартиби васиятнома шартларига мос келмаса, тарафлар ўртасидаги низо суд тартибида ҳал қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII БЎЛИМ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙДАГИ КЎЧМАС ВА БОШҚА МОЛ-МУЛККА УМУМИЙ МУЛК ҲУҚУҚИ. УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124-модда. Турар жой мулкдорларининг умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жойларнинг мулкдорларига уйнинг умумий жойлари, уйнинг таянч конструкциялари, квартира ташқарисидаги ёки ичкарисидаги, биттадан ортиқ квартирага хизмат қиладиган механик, электр, санитария-техника қурилмалари ва бошқа қурилмалар (умумий фойдаланишдаги объектлар) улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жойларнинг мулкдорлари уйга туташ ер участкасидан, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган умумий мулк иштирокчилари квартиралар оралиғидаги иҳотланган (ўралма) пиллапояларни, зинапояларни, лифтларни, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталарни, даҳлизларни, техник қаватларни, таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартира ташқарисида ёки ичкарисида жойлашган ва биттадан ортиқ мулкдорга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника қурилмалари ва бошқа қурилмаларни, уйнинг барча ташқи ободонлаштириш элементларини, шунингдек умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни ўзга шахсга беришлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мулкида бўлган умумий фойдаланишдаги айрим объектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида учинчи шахсларга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган умумий мулк ҳуқуқидаги улушларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган умумий мулк ҳуқуқидаги ҳар бир иштирокчининг улуши уйнинг умумий майдонидаги унга тегишли турар жой майдони улушига мос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган умумий мулк иштирокчиси умумий мулкдаги ўз улушини бошқа шахсга беришга, ундан фуқаролар ёки юридик шахслар фойдасига воз кечишга, шунингдек умумий мулк ҳуқуқидаги улушини мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган турар жойдан алоҳида беришга сабаб бўлувчи бошқа хатти-ҳаракатлар қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой янги мулкдорининг умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган умумий мулк ҳуқуқидаги улуши илгариги мулкдорнинг улушига тенг бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126-модда. Кўп квартирант уйнинг умумий фойдаланишдаги объектларини қараш бўйича харажатларда иштирок этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мулк иштирокчиси кўп квартирали уйдаги умумий фойдаланишдаги объектларни ва уй ён атрофини қараш ва таъмирлаш бўйича харажатларда уйнинг умумий майдонидаги ўзига тегишли бўлган квартира майдони улушига мутаносиб тарзда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127-модда. Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги объектларига бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги объектларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш барча мулкдорларнинг келишувига кўра амалга оширилади, бундай келишувга эришилмаса, мулкдорлардан ҳар бирининг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги объектларини тасарруф этиш барча мулкдорларнинг келишувига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги объектларга бўлган умумий мулк иштирокчилари уй-жой мулкдорларининг ширкатини ташкил этишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128-модда. Уй-жой мулкдорларининг ширкати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйлар, квартираларнинг мулкдорлари уйдан фойдаланишни, уни сақлашни таъминлаш, уйнинг умумий фойдаланишдаги объектларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари, тартибини биргаликда аниқлаш, умумий мулкдаги мол-мулкни лозим даражада санитария, ёнғинга қарши ва техник ҳолатда сақлаш учун, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда уй-жой мулкдорларининг ширкатини тузишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой мулкдорларининг ширкатини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129-модда. Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларида ижарага бериш шартномаси бўйича турар жойлар ҳақини тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларида ижарага бериш шартномаси бўйича турар жойларга тўланадиган ҳақ миқдори турар жойни ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойни қараш ва таъмирлаш учун ҳақ миқдори турар жой умумий майдонининг бир квадрат метрига хизмат кўрсатиш ва уни қараш учун, уйга, умумий фойдаланиш объектларига, муҳандислик қурилмаларига хизмат кўрсатиш, уларни жорий ва капитал таъмирлаш, уй ён атрофини қараш харажатларини қоплашни таъминлайдиган ставкалардан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал ва идоравий уй-жой фондини тиклашга ажратмалар ҳамда ижарага берувчининг норматив фойдаси турар жойнинг ижара ҳақига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-модда. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар ҳақини тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойлари учун тўланадиган ҳақ ижарага бериш шартномаси бўйича уйга қараш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун кетадиган харажатларни ўз ичига олади. Турар жойни ижарага олувчи турар жой ҳақини ҳар ойда яшалган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойи учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-модда. Ётоқхоналарда яшаганлик учун ҳақ олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ётоқхоналарда яшаганлик учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132-модда. Кўп квартирали уйлардаги квартираларнинг мулкдорлари томонидан турар жойларни ва умумий мулк объектларини таъминлаш харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Квартира мулкдори ўзига тегишли турар жойга техник хизмат кўрсатишга, кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиш жойларини қараш ва таъмирлашга доир харажатларни, коммунал хизматлар ҳақини тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мулк объектларидан фойдаланиш, уларни қараш ва таъмирлаш квартира мулкдори техник хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома тузган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари томонидан амалга оширилади. Ушбу харажатларни тўлаш квартираларнинг мулкдорлари томонидан уйдаги улар эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб тарзда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, квартираларга техник хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жойларга техник хизмат кўрсатиш ҳақи кўп квартирали уйдаги квартираларнинг мулкдорлари томонидан турар жойдан фойдаланиш чиқимларини тўлиқ қоплаш, кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиш жойларининг жорий ва профилактик таъмирланишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-модда. Коммунал хизматларнинг тарифлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизматларнинг тарифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134-модда. Уйни, квартирани қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатлари ҳамда коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага олувчи фойдаланиш харажатлари ва коммунал хизматлар учун ҳақни ҳар ойда, яшалган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий уй-жой фондининг мулкдори коммунал хизматлар учун ҳақни ҳар ойда, яшалган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жойларнинг мулкдорлари муҳандислик қурилмалари, умумий фойдаланиш жойларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда уй ён атрофини қараш билан боғлиқ харажатларни тўлашда иштирок этувчилар ушбу харажатларни уйдаги ўзлари эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб тарзда, уй-жойга техник хизмат кўрсатиш шартномасида белгиланган муддатларда, лекин яшалган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135-модда. Уйни, квартирани қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатларини ҳамда коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйни, квартирани қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатларини ҳамда коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар, шунингдек компенсациялар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136-модда. Уйни, квартирани қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатларини ҳамда коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсациялар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалардаги фуқароларга уйни, квартирани қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатларини ҳамда коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсациялар бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X БЎЛИМ. УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ БОШҚАРИШ, ҚАРАШ ВА ТАЪМИРЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137-модда. Уй-жой фондини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондини бошқариш бевосита мулкдорлар томонидан ёхуд улар ваколат берган органлар (бошқарувчи ташкилотлар) томонидан амалга оширилади ва уй-жой фонди, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ҳамда иморатларни, муҳандислик қурилмаларини, уй ён атрофини тегишли даражада қарашни ва таъмирлашни, барча тўловлар ҳисоблаб чиқилиши ҳамда йиғилиши, пудратчи ташкилотлар ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоб қилишни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарувчи ташкилот уй-жой фондининг мулкдори номидан иш кўради ва тегишли уй-жой фондига нисбатан у билан тузилган шартномага асосан фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарувчи ташкилот уй-жой фондини қараш ва таъмирлаш, истеъмолчиларни коммунал хизматлар билан таъминлаш юзасидан пудратчилар билан тузиладиган шартномалар бўйича барча ишларни амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондини бошқариш қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорлар ёки улар ваколат берган органлар (бошқарувчи ташкилотлар) уй-жой фондини бошқариш мақсадида тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари билан шартномалар тузишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари, уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уйни мустақил бошқаришга ёхуд тегишли бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138-модда. Уй-жой фондини қараш ва таъмирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондининг мулкдорлари, улар ваколат берган органлар (бошқарувчи ташкилотлар) уй-жой фондининг сақланишини, турар жойга ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларга хизмат кўрсатиш, уларни жорий ва капитал таъмирлаш, квартиралар оралиғидаги зинапояларни, лифтларни, йўлкаларни, томларни, техник ертўлалар ва умумий фойдаланишдаги бошқа объектлар, муҳандислик қурилмалари ва уй ён атрофини қараш ва таъмирлаш юзасидан амалга ошириладиган ишларни ўз ичига олган тадбирларни таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондини қараш ва таъмирлаш уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг бажарилиши шарт бўлган ягона қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан фойдаланиш ҳамда уни таъмирлашга (жорий ва капитал таъмирлашга) кетган харажатлар белгиланган тартибга мувофиқ тегишли улушларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни таъмирлашга (жорий ва капитал таъмирлашга) кетган харажатлар уй-жой фонди ўз тасарруфида ва балансида турган давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий мулк бўлган турар жойлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга кетган харажатлар мулкдорларнинг маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга (жорий ва капитал таъмирлашга) кетган харажатлар таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг уй-жойга техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича квартира мулкдорларидан олинган ҳамда айнан шу мақсадлар учун махсус ҳисобварақларда жамланган маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйларда авария юз берган ҳолда қилинадиган харажатларни маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағларни жамғариш (йиғиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139-модда. Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш шартномалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондини қараш ва таъмирлаш учун уй-жой фондининг мулкдори ёки у ваколат берган орган (бошқарувчи ташкилот) ишларни (хизматларни) бажариш учун таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари билан шартнома тузишга ҳақлидир.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.05.00.00 Уй-жой низоларини ҳал қилиш. Уй-жойга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун назорат ва жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140-модда. Уй-жойга оид низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойга оид низолар суд тартибида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устилан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 1-банди, 1997 йил 2 майдаги 3-сонли «Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори, 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 6-банди, 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори, 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли «Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори 27-бандининг биринчи, иккинчи, учинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.