Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қарори, 08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3833
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3833]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 февралдаги 44-сон «Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2026 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-сон

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 26 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
04/11-05/01-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 24 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2026 йил 14 апрелдаги 18-сон ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026 йил 26 мартдаги 04/11-05/01-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Йўриқнома қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кафолатлари, имтиёзлар ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик инвестиция лойиҳаси (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) — молиявий ресурслар қиймати камида 50,0 млн АҚШ доллари эквивалентида (шу жумладан, давлат инвестициялари, халқаро молия институтлари кредитлари) жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, хизматлар ёки бошқа инфратузилмани яратиш, кенгайтириш ёки модернизация қилишга қаратилган инвестиция лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) — лойиҳани режалаштириш, молиялаштириш, тайёрлаш, давлат харидларини амалга ошириш ва эксплуатация, мониторинг қилиш босқичларида коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ва хавфларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш ёки камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда баҳолаш деб юритилади) — лойиҳанинг тегишли бозорларда рақобатга таъсирини баҳолаш, рақобатни чеклаш, айрим иштирокчиларга устунлик бериш ёки монопол ҳолатни юзага келтириш хавфларини аниқлаш, бартараф этиш, шунингдек барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг бўлган шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш жараёни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Йўриқнома талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказилмаган ҳамда баҳоланмаган лойиҳани тасдиқлашга ёки амалга оширишнинг кейинги босқичига ўтказишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш ҳамда баҳолашнинг мақсад ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш ва баҳолашнинг мақсади лойиҳанинг шаффофлик, ҳисобдорлик ва холислик тамойиллари асосида амалга ошириш, коррупция хавфларини олдиндан аниқлаш ва соғлом рақобат муҳитини таъминлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Экспертизанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш босқичларида коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббуси босқичида — концепция, техник-иқтисодий асос, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ёки лойиҳани асословчи бошқа дастлабки ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганда, шунингдек молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши ёки шартнома тузилиши (давлат хусусий-шериклик учун) олдидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хариди босқичида — лойиҳа бўйича етказиб берувчилар, пудратчилар, инвесторлар ёки ҳамкорларни танлаш учун рақобатбардош танлов жараёнлари ўтказилиши пайтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга ошириш босқичида — лойиҳа шартларида сезиларли ўзгаришлар бўлганда, қўшимча шартномалар тузилганда, шартномаларнинг ижросини мониторинг қилиш пайтида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лойиҳа экспертизаси давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (бундан буён матнда ички назорат тузилмалари деб юритилади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳани тайёрлаётган давлат органи ёки ташкилоти (бундан буён матнда лойиҳа ташаббускори деб юритилади) лойиҳага алоқадор қуйидаги ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун ички назорат тузилмасига тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдиндан тўлдирилган мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Йирик инвестиция лойиҳасида коррупциявий хавфларни аниқлаш бўйича чеклист (бундан буён матнда коррупциявий хавфлар чеклисти деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа концепцияси;

техник-иқтисодий асос;

лойиҳани баҳолаш ҳужжати;

келишув лойиҳаси;

ҳамкорни танлашга оид материаллар;

лойиҳага алоқадор бошқа мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар.

10. Тақдим этилган ҳужжатлар ички назорат тузилмасининг масъул ходими томонидан қабул қилиниб, уларнинг тўлиқлиги ва экспертизадан ўтказиш учун яроқлилиги икки иш куни ичида текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички назорат тузилмаси экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган, мавжуд қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) экспертизадан ўтказиш учун яроқсиз деб топилган тақдирда ички назорат тузилмаси аниқланган камчиликлар рўйхатини кўрсатган ҳолда уларни лойиҳа ташаббускорига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ва экспертизадан ўтказиш учун яроқли деб топилган куннинг ўзида идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида экспертизадан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Экспертиза тақдим этилган ҳужжатларни мазмунан ўрганиш ва алоҳида коррупциявий хавфлар чеклистини тўлдириш орқали қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан режалаштириш ва ижрочиларни танлаш жараёнининг ошкоралиги қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятли иштирокчилар учун лойиҳа бўйича барча зарур маълумотлар (предмет, қиймат, молиялаштириш манбалари, танлаш мезонлари, муддатлар ва бошқалар) тўлиқ эълон қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларни тақдим этиш учун етарли муддатнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган қарорлар тегишли баённома ёки хулосалар билан расмийлаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчиларнинг саволлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвесторни (етказиб берувчи, пудратчи, ҳамкор) танлаш мезонлари ва лойиҳа натижаларини баҳолаш кўрсаткичлари олдиндан аниқ белгиланганлиги ҳамда барча иштирокчиларга бир хил тартибда қўлланганлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меъёрларнинг аниқлиги ва холислиги қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолибни танлаш мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичларининг олдиндан белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолибни танлаш ва қарор қабул қилиш босқичларининг тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолибни танлаш натижаларининг ҳар бир мезон бўйича асослантирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш мезонларининг барча иштирокчиларга нисбатан бир хил тартибда қўлланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза жараёнида лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги, уларнинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд эмаслиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этувчи мансабдор шахслар томонидан эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тақдим этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор қабул қилишда иштирок этувчи шахсларнинг лойиҳада иштирок этувчи инвестор (етказиб берувчи, пудратчи, ҳамкор) билан мулкий, молиявий ёки бошқарувга оид манфаатдорлиги мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашуви юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда манфаатдор шахсларнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаслиги таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича белгиланган ички тартибларга риоя этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ёки унга боғлиқ қарорларда давлат органлари ёки мансабдор шахсларга ортиқча ёки ноаниқ ваколатлар берилмаганлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорлар қабул қилишда мансабдор шахсларнинг асоссиз равишда ўз ихтиёрига кўра ҳаракат қилиш имконияти чекланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дискрецион ваколатлар мавжуд эмаслиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор қабул қилишнинг шартлари, асослари ва тартиб-таомиллари аниқ ва тушунарли тарзда белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада давлат органлари ёки мансабдор шахсларга ноаниқ ёки чекланмаган ваколатлар беришга олиб келувчи қоидаларнинг мавжуд эмаслиги (шартноманинг муҳим шартларини белгиланган тартиб-таомиллардан ташқари ўзгартириш имконияти берилмаганлиги, захира маблағларини якка тартибда тасарруф этиш ҳуқуқи назарда тутилмаганлиги ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ёки мансабдор шахсларга уларнинг ваколат доирасига кирмайдиган вазифалар юклатилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳада иштирокчилар учун белгиланган чекловлар ва тўсиқлар мақсадга мувофиқлиги, асосланганлиги ҳамда ортиқча маъмурий ёки молиявий юкламаларга олиб келмаслиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекловлар ва тўсиқларнинг лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда асосланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиялаш, рухсатнома бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноаниқ ёки асоссиз талабларнинг назарда тутилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифалар билан боғлиқ бўлмаган ташкилий, молиявий ёки маъмурий талабларнинг назарда тутилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини асоссиз чеклашга олиб келувчи ёки муайян иштирокчининг манфаатини кўзлаб белгиланган талаблар мавжуд бўлмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳада уни амалга ошириш устидан ташқи назорат механизмлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича ҳисобот бериш тартиблари мавжудлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат ва ҳисобот механизмлари мавжудлиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа амалга оширилиши устидан ташқи назорат шаклларининг (аудит, мониторинг, жамоатчилик назорати) назарда тутилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш тартибининг белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш натижалари тўғрисида оммавий ҳисобот тақдим этиш тартибининг белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ҳужжатларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан жавобгарлик чораларининг мавжудлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгарлик чоралари мавжудлиги қуйидагилар орқали баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда шартномани бекор қилиш, жарима санкцияларини қўллаш, пудратчини четлатиш ва бошқа чораларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иштирокчиларининг коррупцияга қарши қоидаларга риоя этиш мажбуриятининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибага, шу жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти стандартларига мувофиқ лойиҳа иштирокчиларидан коррупцияга қарши ички қоидалар, комплаенс дастурлари ёки одоб-ахлоқ сиёсатининг мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш талабининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавф аниқланмаган — коррупциявий омил мавжуд бўлмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган хавф тоифаси коррупцияга қарши экспертиза хулосасида акс эттирилади ва лойиҳанинг коррупциявий хавф даражасини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Экспертиза натижаларига кўра ички назорат тузилмаси томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида назарда тутилган Йирик инвестиция лойиҳаси бўйича коррупцияга қарши экспертиза хулосасининг намунавий шаклига мувофиқ коррупцияга қарши экспертиза хулосаси тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши экспертиза хулосаси экспертиза жараёнида ўтказилган таҳлил натижаларига асосланади ҳамда лойиҳада аниқланган коррупциявий хавфлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва лойиҳанинг мақбуллиги бўйича якуний хулосани ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Коррупцияга қарши экспертиза хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳадаги коррупциявий хавф даражасининг умумлаштирилган баҳоси — аниқланган коррупциявий омиллар асосида лойиҳанинг паст, ўртача ёки юқори хавф даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган коррупциявий хавфлар ва қонун бузилиши ҳолатлари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциявий хавфларни бартараф этиш бўйича тавсиялар — чора-тадбирлар режаси, лойиҳа ҳужжатларига киритилиши лозим бўлган ўзгартишлар, қўшимча тартиб-таомиллар, назорат механизмлари ёки превентив чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори хавфли лойиҳалар учун алоҳида чоралар — лойиҳани амалга ошириш жараёнига мустақил кузатувчи (монитор) жалб этиш, коррупцияга қарши аудитлар ўтказиш ёки доимий мониторинг ташкил этиш бўйича таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсияларни бажариш муддатлари ва масъул шахслар — тавсияларни амалга ошириш учун масъул бўлган ташкилотлар ёки шахслар ҳамда уларни бажариш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг мақбуллиги бўйича якуний хулоса — аниқланган коррупциявий хавфлар бартараф этилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги ёки хавфлар бартараф этилмаган тақдирда лойиҳани қайта ишлаш ёхуд лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лойиҳанинг хавф даражаси юқори бўлган тақдирда лойиҳанинг мақбуллиги бўйича салбий хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг хавф даражаси паст ёки ўртача бўлган тақдирда коррупциявий хавфларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар асосида лойиҳанинг мақбуллиги бўйича ижобий хулоса берилади. Бунда ички назорат тузилмаси коррупциявий омилнинг жиддийлиги ҳамда келгусида тавсиялар ижроси устидан назорат қилиш имкониятидан келиб чиқиб, лойиҳанинг мақбуллиги бўйича салбий хулоса бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Коррупцияга қарши экспертиза натижаларига кўра аниқланган коррупциявий хавфларни камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида ички назорат тузилмаси томонидан тавсиялар ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиялар ўтказилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилиб, аниқ ва амалга оширилиши мумкин бўлган шаклда баён қилиниши ҳамда уларни бажариш учун масъул ижрочилар ва муддатлар кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиялар қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатларига коррупциявий хавфларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаш мезонларини аниқлаш, ноаниқ ёки асоссиз (субъектив) талабларни чиқариб ташлаш ёки асослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш, шу жумладан манфаатдор шахсларни қарор қабул қилиш жараёнидан четлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани муҳокама қилишда мустақил экспертлар ёки жамоатчилик иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномаларга коррупцияга қарши талабларни киритиш, шу жумладан коррупция ҳолатлари аниқланган тақдирда шартномани бекор қилиш ҳуқуқини назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш жараёни устидан қўшимча назорат механизмларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Коррупцияга қарши экспертиза хулосаси коррупциявий хавфлар чеклисти ҳамда лойиҳага алоқадор бошқа ҳужжатлар билан биргаликда лойиҳа ташаббускорига ҳамда лойиҳа бўйича қарор қабул қилувчи ваколатли давлат органи ёки ташкилотига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Лойиҳани баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири коррупцияга қарши экспертиза билан бир вақтда ёки ундан сўнг баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Баҳолаш давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари ва (ёки) монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган давлат органлари ва ташкилотларида монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходим (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лойиҳа ташаббускори лойиҳага алоқадор қуйидаги ҳужжатларни баҳолаш учун ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходимга тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа концепцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник-иқтисодий асос;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани баҳолаш ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишув лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкорни танлашга оид материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳага алоқадор бошқа мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тақдим этилган ҳужжатлар ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан қабул қилиниб, уларнинг тўлиқлиги ва баҳолаш учун яроқлилиги икки иш куни ичида текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим баҳолаш учун зарур бўлган, мавжуд қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) баҳолаш учун яроқсиз деб топилган тақдирда ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим аниқланган камчиликлар рўйхати кўрсатилган ҳолда уларни лойиҳа ташаббускорига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ва баҳолаш учун яроқли деб топилган куннинг ўзида идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа идоравий назорат журналида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг мураккаблиги ва материаллар ҳажмидан келиб чиқиб, баҳолашнинг умумий муддати асослантирилган ҳолда йигирма иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар рўйхатдан ўтказилганидан сўнг баҳолашни амалга ошириш учун ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан мутахассислар тайинланади ёки коллегиал тарзда кўриб чиқиш учун комиссия шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа мураккаб ёки кўп тармоқли бўлган тақдирда баҳолашни амалга ошириш учун соҳавий мутахассислар, зарур ҳолларда ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Баҳолаш тақдим этилган ҳужжатларни мазмунан ўрганиш ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича чеклистни (бундан буён матнда баҳолаш чеклисти деб юритилади) тўлдириш орқали қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга оширишга таъсир кўрсатадиган тегишли бозор ёки фаолият соҳаси, бозордаги асосий ва салоҳиятли иштирокчилар, уларнинг улушлари ҳамда рақобат муҳитига таъсири текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор ва иштирокчилар қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа доирасида хусусий шерик ёки инвесторга давлат ёрдамини бериш назарда тутилган ҳолатларда бозорга кириш шартлари ҳамда махсус ҳуқуқлар рақобат муҳитига таъсири нуқтайи назаридан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириш шартлари ва махсус ҳуқуқлар қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада айрим иштирокчиларга эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзлар бериш назарда тутилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзларнинг (шартларнинг) асосланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксклюзив ҳуқуқлар ёки имтиёзларнинг амал қилиш муддати ва қайта кўриб чиқиш механизмининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳада назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг (субсидиялар, минимал даромад кафолати, маҳсулотни харид қилиб олиш ва бошқалар) рақобат муҳитига таъсири ҳамда уларнинг асосланганлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатнинг аралашуви қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг рақобат муҳитига салбий таъсири, шу жумладан рақобатчи субъектларнинг ўзаро рақобатлашишга бўлган қизиқишини пасайтириш эҳтимолининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг вақтинчалиги ҳамда бошқа иштирокчилар учун тенг шарт-шароитларни бузмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг шартлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобат қонунчилигига мувофиқлик қуйидагилар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид бўлган шартлар назарда тутилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатни чеклашга олиб келиши мумкин бўлган шартлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчилар фаолиятини чеклашга олиб келувчи шартлар назарда тутилмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Баҳолаш чеклистини тўлдириш ушбу чеклистда белгиланган ҳар бир саволга жавоб бериш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада иштирокчилар доираси асоссиз чекланмаганлиги ҳамда лойиҳа муайян бир ижрочига мўлжаллаб ишлаб чиқилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада бозорга кириш тўсиқлари мавжуд эмаслиги, шу жумладан иштирокчиларга нисбатан ҳаддан ташқари талаблар белгиланмаганлиги, қонунчиликда назарда тутилмаган лицензия ёки сертификатлаш шартлари жорий этилмаганлиги ҳамда бошқа асоссиз чекловлар назарда тутилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер (танлов) жараёнининг шаффоф ва очиқ ташкил этилганлиги, камситувчи талаблар белгиланмаганлиги ҳамда ўзаро келишув хавфини келтириб чиқарувчи шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада назарда тутилган давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг (субсидиялар, минимал даромад кафолати, маҳсулотни харид қилиб олиш ва бошқалар) зарурлиги ва асосланганлиги, давлатнинг молиявий мажбуриятлари ошкора акс эттирилганлиги ҳамда хусусий шерикка берилаётган имтиёзларнинг давлат манфаатларига мослиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишнинг якуний истеъмолчиларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири, шу жумладан рақобатнинг чекланиши натижасида сифат ёмонлашиши, танлов имкониятлари камайиши ёки нархлар ошиши эҳтимоли мавжудлиги ҳамда бундай хатарларни камайтириш механизмлари назарда тутилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар билан тузилган келишувларда назарда тутилган рақобатни таъминлашга оид талаблар инобатга олинганлиги ҳамда уларга риоя этилиши таъминланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири бўйича хавф даражаси баҳолаш натижасига кўра тўлдирилган баҳолаш чеклисти асосида юқори, ўртача ва паст хавф тоифаларига ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавф даражаси қуйидагича таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори хавф — 4 та ва ундан ортиқ рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўртача хавф — 2-3 та рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паст хавф — 1 та рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф аниқланмаган — рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил мавжуд бўлмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган хавф тоифаси баҳолаш хулосасида акс эттирилади ва лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири бўйича хавфи даражасини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Баҳолаш натижалари бўйича ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида назарда тутилган Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш натижаси бўйича хулосанинг намунавий шаклига мувофиқ хулоса тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекловларнинг қонунийлиги ва мақбуллиги бўйича баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатни таъминлаш бўйича аниқ тавсиялар (лотларга ажратиш, очиқ танлов ўтказиш, эксклюзив ҳуқуқ беришни рад этиш ёки муддатини қисқартириш, учинчи шахслар учун киришни таъминлаш, қўшимча тендерлар ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш имконияти бўйича якуний хулоса ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Лойиҳанинг хавф даражаси юқори бўлган тақдирда лойиҳани амалга ошириш имконияти бўйича салбий хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг хавф даражаси паст ёки ўртача бўлган тақдирда рақобатни таъминлаш юзасидан тавсиялар асосида лойиҳани амалга ошириш имконияти бўйича ижобий хулоса берилади. Бунда ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим рақобатни чеклаши мумкин бўлган омилнинг жиддийлиги ҳамда келгусида тавсиялар ижроси устидан назорат қилиш имкониятидан келиб чиқиб, лойиҳа бўйича салбий хулоса бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Хулоса баҳолаш чеклисти билан биргаликда ва лойиҳа ташаббускори, лойиҳа бўйича қарор қабул қилувчи ваколатли орган ҳамда зарур ҳолларда ваколатли органларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсияларнинг ижроси ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Агар баҳолаш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш аломатлари аниқланса, тегишли материаллар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Экспертиза ва баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Коррупцияга қарши экспертиза ҳамда рақобат муҳитига таъсирни баҳолаш натижаларини келишилган ҳолда таъминлаш мақсадида мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-боблари доирасида масъул ходимлар ўзаро маълумот алмашади, заруратга кўра қўшма муҳокама ўтказади ва умумий тавсиялар ёки қўшма хулоса тайёрлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Экспертиза ва баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар (қўшма хулоса) (бундан буён матнда экспертиза ва баҳолаш хулосалари деб юритилади) ва чеклистлар лойиҳани маъқуллаш ёки молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати берилган давлат органлари ва ташкилотлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) томонидан коллегиал тартибда ўтказиладиган йиғилишларда мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза ва баҳолаш хулосалари ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза ва баҳолаш хулосалари кўриб чиқилмасдан туриб лойиҳани маъқуллаш, молиялаштиришни тасдиқлаш ёки келишув тузишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари экспертиза ва баҳолаш хулосаларини лойиҳа бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган комиссиялар ёки бошқа коллегиал органлар йиғилишларида кўриб чиқилиши учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа бўйича қарор экспертиза ва баҳолаш хулосаларида кўрсатилган якуний хулоса ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар экспертиза ва баҳолаш хулосаларида лойиҳани амалга оширишдан олдин бажарилиши зарур бўлган шартлар ёки лойиҳа ижроси давомида риоя этилиши лозим бўлган чекловлар кўрсатилган бўлса, улар лойиҳа бўйича қабул қилинадиган қарорга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Экспертиза ёки баҳолаш натижалари бўйича салбий хулоса берилган бўлса, экспертиза ва баҳолаш хулосаларида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмасдан лойиҳани маъқуллашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда экспертиза ва баҳолаш хулосаларида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин лойиҳа қайта экспертизадан ва (ёки) қайта баҳолашдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари қарор қабул қилишда экспертиза ва баҳолаш хулосаларида келтирилган тавсиялар қандай инобатга олинганини қарорнинг асословчи қисмида ёки йиғилиш баённомасида акс эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар айрим тавсиялар қабул қилинмаган бўлса, уларни рад этиш сабаблари ёзма равишда асослаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбурий талабларни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Экспертиза ва баҳолаш хулосалари лойиҳа материалларига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган қарорлар ва бошқа ҳужжатларда ўтказилган экспертиза ва баҳолаш натижалари ҳамда улар асосида кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Экспертиза ва баҳолаш хулосалари асосида лойиҳа ташаббускори томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорликда коррупциявий хавфлар ҳамда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни бартараф этишга қаратилган лойиҳа ташаббускорининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ёки қўшимча ўрганишлар натижасида янги коррупция хавфлари ёки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирда ваколатли органлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза ёки баҳолашни лойиҳанинг босқичидан қатъи назар навбатдан ташқари тартибда қайта ўтказишни талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиддий қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда лойиҳани амалга оширишни ёки молиялаштиришни тўхтатиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча субъектлар ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиши, зарур маълумотларни тақдим этиши, ўрганишларга кўмаклашиши ва берилган кўрсатмаларни бажариши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳасида коррупциявий хавфларни аниқлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧЕКЛИСТ

Т/р
Мезонлар
Саволлар
Ҳа
Йўқ
Тегишли эмас
Изоҳ (асослаш)
1.
Ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг ошкоралиги
Лойиҳа бўйича барча маълумотлар тўлиқ эълон қилинганми?
2.
Таклифларни тақдим этиш учун етарли муддат мавжудми?
3.
Қарорлар баённома ёки хулосалар билан расмийлаштирилганми?
4.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланганми?
5.
Меъёрларнинг аниқлиги ва холислиги
Танлов мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичлари олдиндан белгиланганми?
6.
Ғолибни танлаш ва қарор қабул қилиш босқичлари тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилганми?
7.
Ғолибни танлаш натижалари ҳар бир мезон бўйича асосланганми?
8.
Баҳолаш мезонлари барча иштирокчиларга бир хил қўлланганми?
Қарор қабул қилувчиларда манфаатдорлик мавжуд эмасми
11.
Манфаатлар тўқнашуви ҳолатида манфаатдор шахслар қарор қабул қилишдан четлатилганми?
12.
Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш тартибига риоя қилинганми?
13.
Дискрецион ваколатлар мавжуд эмаслиги
Қарор қабул қилиш шартлари, асослари ва тартиби аниқ белгиланганми?
14.
Ноаниқ ёки чекланмаган ваколатлар мавжуд эмасми?
15.
Ваколат доирасига кирмайдиган вазифалар юклаш ҳолатлари мавжуд эмасми?
16.
Чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги
Талаблар лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда асосланганми?
17.
Лицензиялаш, рухсатнома бериш ва хабардор қилиш тартиблари қонунчиликка мувофиқ белгиланганми?
18.
Ноаниқ ёки асоссиз талаблар мавжуд эмасми?
19.
Лойиҳа мақсадига алоқадор бўлмаган ташкилий, молиявий ёки маъмурий талаблар мавжуд эмасми?
20.
Муайян иштирокчига афзаллик берувчи талаблар мавжуд эмасми?
21.
Назорат ва ҳисобот
Ташқи назорат механизмлари назарда тутилганми?
22.
Мониторинг тартиби белгиланганми?
23.
Оммавий ҳисобот тақдим этиш тартиби белгиланганми?
24.
Жавобгарлик чоралари
Коррупция ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари мавжудми?
25.
Коррупцияга қарши қоидаларга риоя қилиш мажбурияти белгиланганми?
26.
Комплаенс дастурлари ёки одоб-ахлоқ сиёсати бўйича талаблар мавжудми?
27.
Бошқа омиллар
Ҳуқуқий масалаларда бўшлиқлар мавжуд эмасми?
28.
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар аниқ белгиланганми?
29.
Қоидаларни турлича талқин қилиш имконияти мавжуд эмасми?
30.
Тартиб-таомиллар тўлиқ белгиланганми?
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНА
Йирик инвестиция лойиҳаси бўйича коррупцияга қарши экспертиза хулосасининг намунавий шакли
1. Умумий маълумотлар
Лойиҳа номи:
Лойиҳа ташаббускори (ташкилот):
Қисқача тавсифи: (мақсади, кўлами, инвестициялар ҳажми, амалга ошириш муддати)
(масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки буйруққа ҳавола)
2. Экспертиза тартиби ҳақида маълумотлар
Тақдим этилган ҳужжатлар:
(таҳлил қилинган барча ҳужжатлар рўйхати, шу жумладан техник-иқтисодий асос, лойиҳа келишуви, тендер ҳужжатлари ва бошқалар)
Экспертиза методологияси
(масалан, экспертиза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг услубий тавсиялари, йирик инвестиция лойиҳасида коррупциявий хавфларни аниқлаш бўйича чеклист, ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ташаббускор вакиллари билан суҳбатлар ва бошқалар орқали амалга оширилди)
3. Хавф тоифаси
Якуний хавф даражаси: □ Паст □ Ўртача □ Юқори
Қисқача асослаш:
(масалан, лойиҳада 15 та коррупциявий омил аниқланганлиги сабабли ушбу лойиҳанинг хавф даражаси юқори)
Лойиҳа бўйича барча зарур маълумотлар тўлиқ эълон қилинмаган
Тендер ҳужжатлари
Очиқлик ва соғлом рақобатнинг таъминланмаслиги хавфи
4.3
Мониторинг тартиби белгиланмаган
Лойиҳа келишуви
Назорат тизими йўқ, ваколатни суиистеъмол қилиш хавфи
5. Қонун бузилиши ҳолатлари
Мазкур майдон қонунчилик ҳужжатлари ёки мажбурий ҳуқуқий нормалар бузилган ҳолларда тўлдирилади.
(масалан, баҳолаш хизматлари тўғридан-тўғри шартнома бўйича асоссиз харид қилинган бўлиб, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 71-моддасига зид)
6. Коррупциявий хавфларни бартараф этиш бўйича тавсиялар
Т/р
Муаммо
Тавсия этилган чора
Масъул орган
(тузилма, шахс)
Ижро муддати
6.1
Танлов ўтказилмаган
Давлат харидлари порталида очиқ тендер эълон қилиш
Инвестиция бошқармаси
2030 йил 1 январь қадар
6.2
Харид комиссияси аъзосида манфаатлар тўқнашуви мавжуд
Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш
Лойиҳа ишчи гуруҳи раҳбари
Дарҳол
6.3
Шартномада коррупцияга қарши банд йўқ
Келишув лойиҳасига коррупцияга қарши банд киритиш
Юридик бўлим
Имзолангунга қадар
7. Тавсиялар ижроси устидан назорати
(Масалан, тавсияларнинг бажарилиши устидан назорат коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси зиммасига юкланади. Тавсияларни бажариш ҳолати бўйича маълумотлар ташкилот раҳбарига ҳамда зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади)
8. Лойиҳанинг мақбуллиги бўйича хулоса
□ Ижобий хулоса:
Тавсиялар бажарилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш мумкин.
□ Салбий хулоса:
Юқори даражадаги коррупциявий хавфлар мавжудлиги ҳамда етарли превентив чоралар назарда тутилмаганлиги сабабли лойиҳа ҳозирги босқичда амалга оширилиши тавсия этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧЕКЛИСТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНА
Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш натижаси бўйича хулосанинг намунавий шакли
1. Умумий маълумотлар
Лойиҳа номи:
Лойиҳа ташаббускори (ташкилот):
Қисқача тавсиф: (мақсадлари, амалга ошириш соҳаси, инвестиция ҳажми, муддати)
(масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки буйруққа ҳавола)
2. Баҳолаш тартиби ҳақида маълумотлар
Тақдим этилган материаллар:
(таҳлил қилинган барча ҳужжатлар рўйхати: тендер ҳужжатлари, лойиҳа келишуви, смета, техник-иқтисодий асос ва бошқалар)
Қўлланилган методология:
(масалан, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар, Йирик инвестиция лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича чеклист, бозор тузилмаси ва соҳавий маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқалар орқали ўтказилди)
3. Хавф тоифаси
Якуний хавф даражаси: □ Паст □ Ўртача □ Юқори
Қисқача асослаш:
(масалан, лойиҳада 4 та рақобатни чеклаши мумкин бўлган омил аниқланганлиги сабабли ушбу лойиҳанинг хавф даражаси юқори)
Давлат кафолатлари асоссиз равишда фақат бир иштирокчига берилган
Бошқа эҳтимолий ҳамкорлар учун симметрик шартларни кўриб чиқиш
Лойиҳа буюртмачиси
30 кун ичида
5.3
Рақобатни чекловчи талаблар мавжуд
Тендер ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, кенгроқ иштирокни таъминлаш
Давлат харидлари бўлими
Танлов жараёни бошлангунга қадар
6. Тавсиялар ижроси устидан назорат
(масалан, тавсияларнинг бажарилиши устидан назорат лойиҳа ташаббускорининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ва (ёки) масъул ходим томонидан амалга оширилади)
7. Амалга ошириш имконияти бўйича хулоса
□ Ижобий хулоса (шартлар билан):
Лойиҳа бўйича тавсия этилган чоралар амалга оширилган тақдирда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмайди.
□ Салбий хулоса:
Лойиҳа рақобат муҳитини бузиш хавфини юзага келтиради, мавжуд чекловлар бартараф этилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин.