Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 21.11.2022 йилдаги 663-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2022 йилдаги 663-сон
Дата вступления в силу
22.11.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирининг функционал вазифалари ҳамда Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирининг функционал вазифалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ўн кун муддатда Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 21 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
663-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 663-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирининг функционал вазифалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош вазир ўринбосари Бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан республикада кенг фойдаланиш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош вазир ўринбосари ушбу Низомга мувофиқ унга юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва республиканинг бошқа ташкилотлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош вазир ўринбосарининг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳалари муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси, шунингдек, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ҳамда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергиянинг тикланадиган манбаларини республикада кенг жорий этиш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ билан мулоқот» амалиётини ва жойларда шахсий учрашувларни такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ҳамда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизими жорий этилишини таъминлаш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш бўйича масалалар тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизоми даражаси оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган соҳа ва тармоқларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш ва шу асосда қўшимча ресурс ва захираларни ишга солиш ҳамда мавжудларини ўзлаштириш, иқтисодиёт ва аҳолининг энергия манбалари ва хом ашё ресурсларига бўлган эҳтиёжларини етарлича таъминлашга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегия ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар томонлама баҳоланиши ва экспертиза қилинишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул шартларини топиш мақсадида хорижий инвесторлар билан музокаралар ташкил этиш ва уларда қатнашиш ҳамда улар бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шунингдек:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть-газ тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ҳамда нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика соҳаси корхоналарини илғор халқаро тажриба асосида самарали бошқарув тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минерал-хом ашё, жумладан, нефть ва газ базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва тижоратлаштириш орқали геология-қидирув ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида уларнинг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика соҳасида бошқарувнинг корпоратив усуллари жорий этилиши ҳолатини, шу жумладан, давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқаришга берилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтиришни назарда тутиб ёқилғи-энергетика соҳасида замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналар жорий этилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика саноати соҳасида, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электроэнергетика ва нефть-газ тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи-энергетика саноати, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электроэнергетика ва нефть-газ тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электроэнергетика ва нефть-газ тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида» 2019 йил 7 январдаги Ф-5422-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий баланслари бажарилишини ва истеъмолчиларни маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан таъминлашни таҳлил қилиш ҳамда мутасадди вазирликлар ва идораларнинг асосланган таклиф ва мурожаатлари асосида истеъмолчиларнинг нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитларга бўлган амалдаги эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан тегишли моддий баланслар кўрсаткичларига ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) кимё ва газ-кимё саноати соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноати соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи кимё ва газ-кимё саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноати тизимини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусийлаштириш жараёнларига, шу жумладан, кимё ва газ-кимё саноати ташкилотларининг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларни хорижий ва маҳаллий хусусий инвесторларга сотиш йўли билан потенциал инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноатида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 10 октябрдаги ПҚ-388-сон қарорларига мувофиқ ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада кимё ва газ-кимё маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноати учун керакли инфратузилма билан таъминлаш, ҳамда миллий экологик талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлатнинг кимё ва газ-кимё саноати ривожланишини таъминлашга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини шакллантириш, саноат тармоқларида миллий рақобатбардошликни ошириш тўғрисида таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича концепциялар, давлат дастурлари ва «йўл хариталари» лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятига аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимли баҳо беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари ва Котибиятнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг ижросини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган тармоқларда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, ушбу тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг юритишига кирадиган масалалар бўйича Котибиятга бириктирилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида ҳамда Котибият юритадиган соҳаларга кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига келган, улар бўйича республика Ҳукумати қарорлари талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат аъзолари бўлган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган хўжалик бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини ушбу лавозимларга номзодларни тасдиқлаш (тайинлаш)нинг белгиланган тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда танлайди ва шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини тасдиқлайди, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг юритишига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош вазир ўринбосари унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича эса — бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Бош вазир ўринбосари томонидан юритиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни пухта ишлаш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари томонидан юритиладиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда ижро этилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош вазир ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Бош вазир ўринбосарининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Бош вазир ўринбосарининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бош вазир ўринбосари юритишига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шунингдек, Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича олий даражадаги хорижий ташрифлар, республика ҳудудларига сафарлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг республика манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан биргаликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Бош вазир ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш орқали, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 663-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан республикада кенг фойдаланиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Котибият ўз фаолиятини ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан республикада кенг фойдаланиш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, саноат тармоқларини ривожлантиришдаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини ривожлантиришдаги масалаларига мутасадди маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан республикада кенг фойдаланиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни кейинчалик Бош вазир ўринбосарига тақдим этиш учун тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Бош вазир ўринбосарига таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш учун тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда олиб бориш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноат кооперация алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этиши тартиби ва даражасини аниқ тартибга солиш орқали бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мавжуд муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш бўйича масалаларни Бош вазир ўринбосарининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика тармоғининг янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга ҳамда ишлаб турганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича вазифалар амалга оширилишини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш доирасида улар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг муҳим баланслари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика тармоғини, атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларини, генерацияловчи қувватлар ва энергия тармоғи объектларини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар, технологияларни алмаштириш, атом энергияси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида фойдаланиш бўйича синовдан ўтган технологияларни жорий этиш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ атом энергетикасини ривожлантиришнинг, шу жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атом фанини ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, фундаментал тадқиқотлар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳалари амалга оширилишини, илғор технологиялар ишлаб чиқаришга жорий этилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро атом энергияси агентлиги, Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти, Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, шу асосда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр ва газ тармоқларини, электр ва газ тақсимлаш ускуналарини, ҳисобга олиш приборларини модернизациялаш, янгилаш, капитал ва жорий таъмирлаш тадбирлари бажарилиши натижадорлигини, шунингдек, республика истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергияси ва табиий газ ҳажмларини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорига мувофиқ энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурлари, шунингдек, йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектрстанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика комплексида, атом ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда, жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хом ашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика тармоғи, атом ва қайта тикланувчи энергия манбаларини эксплуатация қилувчи ташкилотларни вертикал бошқариш тезкорлигини ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва нефть-газ, электроэнергетика тармоқларида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) кимё, газ-кимё саноати масалалари бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё тармоғининг, биринчи навбатда, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида кимё тармоғининг тайёр экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни таҳлил қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона техник сиёсатни олиб бориш, кимё ва газ-кимё ишлаб чиқаришларини, жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш орқали модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан самарали замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё ва газ-кимё саноатида, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 10 октябрдаги ПҚ-388-сон қарорлари доирасида белгиланган узоқ муддатли асосий муҳим йўналишларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хом ашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли ва комплекс амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кимё ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва газ-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлашни таҳлил қилиш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ушбу маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Кўмир саноатини ривожлантириш масалалари бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўмир саноатини янада ривожлантириш ва кўмир қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кўмир саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон бозорларида барқарор талабга эга бўлган ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида кўмир ва йўл-йўлакай қазиб чиқариладиган (каолин, оҳак тош) маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кўмир қазиб чиқариш ва тақсимот балансини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона техник сиёсатни олиб бориш, кўмир саноати корхоналарини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўмир саноати учун зарур бўлган тоғ-кон техникалари, асбоб-ускуналар, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш, маҳаллий ихтисослашган ташкилотлар билан кооперация ва аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш турларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан замонавий самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва қазиб чиқарилаётган кўмир маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўмир саноатида, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Котибият унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Бош вазир томонидан минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ҳамда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларини расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баён қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг юритишига кирадиган масалалар бўйича саноат тармоқларининг Котибиятга бириктирилган ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва маслаҳатчиларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Котибият:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқликда келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, шунингдек:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергетика масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть-газ соҳасини ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири (кўмир саноати масалалари бўйича);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть-газ соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газ тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё, газ-кимё саноатини ривожлантириш бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг инспектори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият инспектори киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Котибият ишига бевосита Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудири, мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси ва инспекторлар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари, мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ёрдамчисининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Котибият мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосари, шуъба мудири, мутахассислар ишларини ташкил этади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар тўғрисида Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Бош вазир ўринбосарига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Котибият мудирининг ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шуъба мудири ва мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Котибиятнинг шуъба мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотнома материаллари ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига ва Бош вазир ўринбосарига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига ўзига бириктирилган масалалар бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Котибиятнинг бош мутахассиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудири, унинг ўринбосари, шуъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг ҳамда Котибиятга юклатилган вазифалар доирасида маҳаллий ҳокимият ижро органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг Котибиятга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларини қабул қилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/663/1030-сон)