10.02.2021 йилдаги ПФ-6166-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги беш йилда замонавий бошқарув услубларини амалиётга жорий этиш, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларини такомиллаштириш, талабчанликни кучайтириш борасида амалга оширилган муайян ишлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ҳудудлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича қатъий чора-тадбирлар мураккаб шароитларда давлат қурилишининг серқирра вазифаларини амалга ошириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлаш, республикани барқарор ҳамда жадал ривожлантириш имконини бермоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, танқидий таҳлиллар ижро интизоми самарасиз даражада эканлигидан далолат берадиган кўплаб ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан, биринчи — киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари етарлича иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаяпти; иккинчи — давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий ҳамда назорат фаолиятининг шакллари ва услублари такомиллаштирилмаган; учинчи — қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамияти мансабдор шахслар томонидан етарли даражада ўрганилмаяпти, шунингдек, ушбу ҳужжатларни, айниқса, аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар мавжуд эмас; тўртинчи — шахсий сўров ва қатъий талабчанлик ўрнига кўплаб маълумотномалар ва маълумотлар тўпланмоқда, шунингдек, масъулиятсиз раҳбарлар, бошқарувнинг ўрта ва қуйи бўғинлари мутахассисларига нисбатан либерал муносабатда бўлинмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, вилоятлар, айниқса, туман ва шаҳарлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган ва бошқа камчиликларни бартараф этишни тегишли даражада тезкор, қатъий ва самарали таъминламаяпти. Шу сабабли, мамлакатни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, ҳудудларни жадал ривожлантириш борасидаги бир қатор устувор ва истиқболли вазифаларни амалда ҳал қилиш бўйича қўшимча шошилинч чоралар кўриш, шу жумладан захиралар ва бюджет маблағларини топиш талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, мамлакат Олий Мажлисига 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномада, шунингдек, 2016 — 2021 йилларда тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари эътибори улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори талаблари ўз вақтида, аниқ ва тўлақонли амалга оширилиши юзасидан таъсирчан чоралар кўрилмаганлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, ижро интизомини сусайтириб юборганлиги ва кадрларга нисбатан талабчанлик қилмаганлиги учун соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, олий ва ўрта махсус таълим вазирлари, айрим давлат қўмиталари ва агентликлари раҳбарлари, шунингдек, 25 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарори билан давлат бошқаруви органлари ва Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмаларининг бир қатор раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги, шу жумладан «ҳайфсан» эълон қилинганлиги, уларнинг айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни пухта ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг таъсирчан амалиётини шакллантириш, уларни аниқ ижрочилар, кенг жамоатчилик ва аҳолига тезкор етказиш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш, жорий, ўрта муддатли ва истиқболдаги вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича шошилинч ҳамда тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигининг ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби 1а — 1е-иловаларга мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати, давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу Фармонга 1 — 3-иловаларда белгиланган талабларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва натижали бажарилиши учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин, бунда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари тайёрланиши устидан шахсий назоратни ташкил этиш, уларнинг пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини, ваколатли давлат бошқаруви органларида ўз вақтида келишилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмаларида ва Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижрочиларга тезкор етказилиши, шу жумладан уларда қўйилган вазифаларнинг моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тушунтирилиши, назорат бандлари ва топшириқларда аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланиши бўйича «йўл хариталари» (ҳаракат режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилиши устидан шахсий назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси амалда назорат қилинишини шахсан ташкил этиш, бунда марказий аппаратларда, тармоқ ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг ўрта ва қуйи бўғинларида ишларнинг реал ҳолатини танқидий ўрганишга, эришилган пировард натижаларга, камчиликлар ва муаммоларнинг сабабларига, фойдаланилмаган захираларга, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликларнинг ташкил этиладиган электрон маълумотлар базаси асосида «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида (кейинги ўринларда — «Ijro.gov.uz» тизими) ўз вақтида ҳисобот берилишига алоҳида эътибор қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг моҳияти ва аҳамиятини ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирларни тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида шахсий фикр-мулоҳазаларини билдириш, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш, шунингдек, ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида, тўлиқ ва натижали ижро этилиши шахсан танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, олдинга қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва мўлжалланган мақсадларга эришиш. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, ҳудудларни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларини талаб этадиган муаммоли масалалар бўйича ҳар томонлама асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош вазир ўринбосарлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари бир ҳафта муддатда ушбу Фармон талаблари сўзсиз ва ҳар томонлама амалга оширилиши юзасидан аниқ ҳаракатлар режалари пухта ишлаб чиқилишини ва коллегиал органлар мажлисларида тасдиқланишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда аниқ вазирликлар ҳамда вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари мисолида давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» рукни остида жамоатчилик назорати воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда, шу жумладан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази иштирокида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва кенг аҳоли қатламига тушунтириш борасида белгиланган вазифаларни «Ijro.gov.uz» тизими орқали назорат қилиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мазкур Фармонга 3-иловада келтирилган тартибга мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи мутлақо янги тизими жорий қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг «Ijro.gov.uz» тизимида назоратини олиб боради ва «Ijro.gov.uz» тизимини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан «Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик қонунчиликка мувофиқ интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг «Ijro.gov.uz» тизимида назоратини олиб боради, ҳар ойда Раёсат мажлисларида уларнинг ижроси натижадорлигини кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифлар билан биргаликда умумлаштирилган маълумот киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» тизимида Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар — масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифлар асослилигини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ҳисоб палатаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан кўриб чиқилган таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулосаларни киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурат бўлганда, назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўяди, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олади (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар бўйича Ҳисоб палатаси томонидан берилган хулосаларни кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ва инвестиция лойиҳалари бўйича топшириқлар ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Олий Мажлис палаталарига қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг ижро ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича парламент назоратини тизимли ташкил этиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Адлия вазирлиги тизимидаги штат бирликларининг мақбуллаштириладиган қисми ҳисобидан қуйидагилар ташкил этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 20 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг ҳудудий бўлимлари.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизимида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси томонидан тасдиқланади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси 2021 йил 15 мартга қадар мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари аппаратларининг раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ҳамда амалий семинарлар ўтказишни ташкил этиш юзасидан ягона тизимни йўлга қўйиш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Ijro.gov.uz» тизими фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Фармоннинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Фармон ижроси 2021 йил июль ва 2022 йил январь ойларида кўриб чиқилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 10 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-6166-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Канцелярия

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш.

Имзолангандан бир соат мобайнида

2. Жўнатиш рўйхатига мувофиқ барча ижрочиларга ҳужжатларни электрон шаклда етказиш.

3. «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш учун ҳужжатларнинг электрон нусхасини Адлия вазирлигига юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг вазирлик ва идораларда ижро ҳолатини йиллик ўрганиш графигини тасдиқлаш.

Ҳар йили январь ойида

2. «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқларни назоратдан чиқариш ва муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш ва тегишли чораларни белгилаш.

Заруратга кўра

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиб бориш.

Заруратга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари бўлинмалари, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти, Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳаларини вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланишини мувофиқлаштириш, ҳар томонлама пухта экспертизадан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тақдимот қилиш.

Белгиланган муддатларда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш, ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб бориш.

Белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул таркибий бўлинмаси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилишини назорат қилиш.

Доимий

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Доимий

3. Назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади).

Заруратга кўра

4. Бажарилмаган топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларига таҳлилий материаллар киритиш.

Заруратга кўра

5. Ҳисоб палатаси хулосасига асосан «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

6. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганишларни ташкил этиш.

График асосида

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1б-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Умумий бўлими

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Бош вазир котибиятига тақдим этиш.

Келиб тушгандан бир соат мобайнида

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар нусхасини Бош вазир котибияти раҳбарига тақдим этиш.

Келиб тушгандан бир соат мобайнида

4. Таркибий бўлинмалар томонидан тайёрланган реестр асосида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Бош вазир топшириғи билан биргаликда тегишли вазирлик ва идораларга етказиш.

Топшириқ имзолангандан 30 дақиқа мобайнида

Бош вазир котибияти

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни кўриб чиқиш ҳамда таркибий бўлинмалар билан биргаликда Бош вазир топшириғи лойиҳасини тайёрлаш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тайёрланган топшириқни Бош вазирга имзолаш учун киритиш.

Бир кунда икки марта, зарурат бўлганда — дарҳол

3. Имзоланган топшириқни ижросини таъминлаш учун масъул таркибий бўлинмага, нусхаларини эса назоратга олиш учун Бош вазир котибиятининг масъул бош мутахассисига ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлимига тақдим этиш.

Топшириқ имзолангандан 30 дақиқа мобайнида

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни умумлаштириш ҳамда «Ijro.gov.uz» тизимида уларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш.

Доимий

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни Бош вазир тасдиғига киритиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

6. Бош вазирнинг котибияти ҳамда ҳар бир ходимнинг иш режасига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Бош вазир томонидан ижро интизоми бўйича ўтказиладиган йиғилишларга тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда материаллар тайёрлаш ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш.

Ҳар ойда

Бош вазир котибияти раҳбари ва масъул таркибий бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар билан танишиш ва ижросини ташкил қилиш бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга топшириқлар бериш.

Келиб тушгандан дарҳол

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тайёрланган Бош вазир топшириғи лойиҳасини кўриб чиқиш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил қилиш бўйича таркибий бўлинмалар томонидан тайёрланган амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни кўриб чиқиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Иш режаларни шакллантириш жараёнида

5. Муддати кечиктирилаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича муҳокамалар ўтказиш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган мажлис баёнлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар ой якуни билан

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича ўтказилган мажлис баёнлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тайёрланган материалларни кўриб чиқиш.

Ҳар ой якуни билан

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш ва Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар ой якуни билан

9. Ижро интизоми ҳолати юзасидан таҳлилий материалларни Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритиш.

Ҳар чорак якуни билан

10. Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш ҳамда Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар чорак якуни билан

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизомини ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш ҳамда Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар чорак якуни билан

12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ижро интизоми масаласида ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш.

График асосида

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги назорат топшириқларини тайёрлаш ва таркибий бўлинмаларга (ижрочилар кесимида) етказиш.

Келиб тушгандан бир кун мобайнида

2. Топшириқларнинг бажарилиши ҳолати бўйича таркибий бўлинмалар мутахассислари билан индивидуал ишлаш.

Доимий

3. Топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Бош вазир котибияти раҳбарига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини назорат қилиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

5. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш.

Иш режага мувофиқ

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган мажлис баёнлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш ва Бош вазирга киритиш.

Ҳар ой якуни билан

7. Ижро интизоми ҳолати бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Ҳар чорак якуни билан

8. Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини тайёрлаш.

Ҳар чорак якуни билан

9. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлигига номзодларни танлаш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш.

Ўрнатилган тартибда

Бош вазир ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамаси масъул таркибий бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Бош вазир топшириғи лойиҳасини кўриб чиқиш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини назорат қилиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

3. Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар ойда

4. Топшириқлар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш:

Бош вазир котибиятида;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида.

Белгиланган муддатларда

5. Ижро интизоми масаласи бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида муҳокамалар ўтказиш.

Ҳар ой якуни билан

6. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш.

Ҳар ой якуни билан

7. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш, иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифлар асослилигини ўрганиш ва «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича Ҳисоб палатасига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Бош вазир топшириғи лойиҳасини тайёрлаш, тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари билан келишиш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш ва тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари билан келишиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳар бир ходимнинг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

4. Топшириқлар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш:

Бош вазир котибиятида;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида.

Белгиланган муддатларда

5. «Ijro.gov.uz» тизимида Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар — масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда — топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлаш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Бир кун муддатда, зарур ҳолларда беш кун муддатда

6. Топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Бош вазир котибияти раҳбарига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

7. Топшириқлар ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида видеоконференц-алоқа тизими орқали муҳокамалар ўтказиб бориш ҳамда натижаси бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига ахборот киритиш.

Ҳар ҳафта шанба кунлари

8. Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида ижро интизоми масалалари бўйича ўтказиладиган муҳокамалар учун таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар ой якуни билан

9. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганиш.

График асосида

10. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини тайёрлаш.

Ҳар ой якуни билан

11. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлигига номзодларни танлаш ва Бош вазири ўринбосари ва маслаҳатчилари суҳбатидан ўтказиш.

Ўрнатилган тартибда

12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш.

График асосида

13. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси

1. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида ижро интизоми ҳолатини танқидий муҳокама қилиш.

Ҳар ой якуни билан

2. Ижро интизомини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган, шунингдек, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

3. Мажлисларда ижро интизоми масалаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб бориш.

(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1в-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати масъул ходимлари

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш ҳамда раҳбарга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқларни тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни таҳлил қилиш, ўрганиш ҳамда ижро натижалари бўйича Адлия вазирлигига ахборот тақдим этиш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини давлат органлари ва ташкилотларининг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиш ҳамда тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳар ойда

9. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан тегишинча Вазирлар Маҳкамаси ёки Ҳисоб палатасига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

10. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Давлат органлари ва ташкилотлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда раҳбарга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқ тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни таҳлил қилиш, ўрганиш ҳамда ижроси натижалари бўйича юқори турувчи давлат органи ва ташкилотига ахборот киритиб бориш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Давлат органлари ва ташкилотлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

9. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1г-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш ҳамда раҳбарга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқларни тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш, ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан Адлия вазирлигига ахборот киритиб бориш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сессияларида муҳокама қилиш ҳамда тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳар ярим йилда

9. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

10. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳокимга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқларни тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш, ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органига ахборот киритиш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, ҳоким ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш ҳамда тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳар ярим йилда

9. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

10. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

(1г-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1д-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Адлия вазирлиги масъул бўлинмалари ва ходимлари

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) ўз вақтида ижро этилишининг «Ijro.gov.uz» тизимида назоратини олиб бориш ва «Ijro.gov.uz» тизимини юритиб бориш.

Доимий

2. «Ijro.gov.uz» тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритиш, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини белгилаш.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти «пакет» тамойили асосида давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратларига ва Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларига етказиш. Бунда топшириқлар бўйича инфографика, презентация, тизер, слайд, стрим, таҳлилий материаллар ва видеодарслар тайёрлаш.

Келиб тушгандан бир кун муддатда

3. «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда — топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида келишиш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Бир иш кунида, зарур ҳолларда беш иш кунида

4. Топшириқлар ижросига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда масъул бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Ҳукумат Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига материалларни киритиш.

Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасигача

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганиш ва «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича тегишинча Вазирлар Маҳкамаси ёки Ҳисоб палатасига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

6. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастурига мувофиқ

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун онлайн тарзда «бепул ҳуқуқий маслаҳат» курсларини ташкил қилиш.

Доимий

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» рукни остидаги кўрсатувларда мунтазам равишда ёритиб бориш.

15 кунда бир марта

9. Адлия вазирлиги ташаббуси билан, шу жумладан ижтимоий шериклик асосида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг платформаларида жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш.

Ҳар чоракда

Ҳисоб палатаси масъул бўлинмалари ва ходимлари

1. «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда — топшириқларни «Ijro.gov.uz» тизимида назоратдан ечиш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Уч кун муддатда, зарур ҳолларда беш кун муддатда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилган таклифлар асослилигини ўрганиш ва «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритиш.

Заруратга кўра

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш.

Ҳар чоракда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб боришда иштирок этиш.

График асосида

(1д-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1е-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини назорат қилиш ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Масъуллар

Ташкилий чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ва улар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун юбориш

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси асосида масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

Расмий эълон қилингандан кейин икки кун

Давлат органлари ва ташкилотларининг Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси

2. Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекасини келишиш ёки давлат органи ва ташкилоти ушбу картотекада назарда тутилган ҳужжатнинг ишлаб чиқувчиси ёхуд ҳужжатда (унинг қисмида) назарда тутилган масалани тартибга солишга ваколатли бўлмаган ҳолларда тегишли изоҳ билан рад этиш.

Ҳужжат келиб тушгандан икки иш куни мобайнида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш

Давлат органлари ва ташкилотларнинг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси

1. «Ijro.gov.uz» тизимидаги шахсий кабинетга юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш.

Ҳужжат келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида

2. «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси»ни юридик хизмат ва бошқа манфаатдор таркибий бўлинмага аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда ижро учун юбориш.

Ҳужжат келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида

Давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ва бошқа манфаатдор таркибий бўлинмаси ходимлари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш.

Бир ҳафта муддатда

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот материалларини тайёрлаш.

Белгиланган муддатларда

3. Тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материалларини тизим ташкилотлари ва ҳудудий тузилмаларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун етказиш.

Бир иш куни мобайнида

4. Тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материаллари асосида манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиб бориш.

Белгиланган муддатларда

5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

Белгиланган муддатларда

6. Тизим ташкилотлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ҳолати бўйича раҳбарга ахборот ва тегишли таъсир чораларини қўллаш бўйича таклиф киритиш.

Ҳар чоракда

7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан Адлия вазирлигига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекасида белгиланган ишларни бажариш ҳолатини назорат қилиш

Адлия вазирлиги

1. «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда «Ijro.gov.uz» тизимида ижрони тасдиқлаш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Бир иш куни, зарур ҳолларда беш иш куни мобайнида

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ярим йилда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Адлия вазирлиги томонидан давлат органи ва ташкилотига келишиш учун киритилган Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси икки иш куни давомида келишилмаган ёки рад этилмаган ҳолатларда ушбу картотека автоматик равишда келишилди мақомига ўтказилади.
(1е-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/228/1070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати, давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари

Амалга ошириш чора-тадбирлари

Ижро муддатлари

Масъуллар:

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Қонунчилик палатаси, Сенат, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси

I. Ижро интизомини мустаҳкамлаш, танқидий таҳлил ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тизимини такомиллаштириш

1.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг мақсадли ва устувор вазифаларини қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда белгилаш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига ҳар йилги Мурожаатидан;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар);

ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг тасдиқланган «Йўл хариталари» (Концепциялар, Дастурлар).

1. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунларини календарь йилининг 1 январь ҳолатига кўра танқидий таҳлил қилиш.

Календарь йилининг

10 февралигача

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Якунларни муҳокама қилиш ва кейинги календарь йили учун тизимли вазифаларни белгилаш.

Календарь йилининг

15 февралигача

3. Қуйидагиларнинг тегишли қарорларини қабул қилиш:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг.

Календарь йилининг

15 февралигача

4. Қуйидагиларнинг шахсий масъулияти чораларини белгилаш ва фаолияти натижадорлигини баҳолаш:

шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг;

Календарь йилининг

20 февралигача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифлари бўйича — Бош вазир

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг;

Календарь йилининг 20 февралигача

Бош вазир таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг.

Календарь йилининг

1 мартигача

Бош вазир таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти

2.

Бошқарув тизимини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг мақсадли ва устувор вазифаларига мувофиқ такомиллаштириш.

1. Қуйидагиларнинг иш режаларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш:

Вазирлар Маҳкамасининг;

I ярим йиллик учун — 20 январгача

II ярим йиллик учун — 20 июлгача

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг;

25 январгача ва 25 июлгача

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг;

25 январгача ва 25 июлгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг.

1 февралгача ва 30 июлгача

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Қуйидагиларнинг шахсий иш режаларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш ишларини доимий амалиётга жорий қилиш:

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг;

Ҳар ойда

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимларининг;

Ҳар чоракда

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, бошқарув аппарати ходимларининг;

Ҳар ойда — раҳбарлар учун, ҳар чоракда — ходимлар учун

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, аппарат ходимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, ҳокимликлар масъул ходимларининг.

Ҳар ойда — раҳбарлар учун, ҳар чоракда — ходимлар учун

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, аппарат ходимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3. Эришилган натижаларни тизимли таҳлил қилиш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва кейинги давр учун тузатишлар киритиш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, аппарат ходимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3.

Тегишли тармоқларда, иқтисодиёт ва молия соҳаларида раҳбар ва мутахассисларнинг билимлари даражасини тизимли равишда ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлаш.

1. Тавсия этилаётган номзодларни уларнинг иқтисодиёт ва молия соҳаларидаги махсус билимлари даражасини, шунингдек, ҳуқуқий саводхонлигини инобатга олган ҳолда танлашнинг қатъий назоратини таъминлаш.

Мунтазам равишда

Кадрлар захирасини тайёрлашда

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари Қорақалпоғистон, Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари

2. Давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилиш.

2021 йил

1 апрелгача

Адлия вазирлиги

Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Юридик таъминлаш бошқармаси

3. Давлат бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг қуйидагиларда ўқишини ва стажировка ўташини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш:

нуфузли халқаро марказлардаги курсларда;

2021 йил

1 апрелгача

Адлия вазирлиги — чақириқ Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

МДҲ, ШҲТ ва узоқ хорижий мамлакатлар давлат бошқаруви органлари ва ҳукуматларининг марказий аппаратларида.

2021 йил

15 апрелгача

Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

4. Қуйидагиларнинг ўқиши ва малака оширишини ташкил қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш:

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари: вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;

2021 йил

15 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари;

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари.

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

5. Қуйидаги таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг билим даражаси, ҳуқуқий саводхонлиги ва ишчанлик малакасини оширишни тизимли ҳамда доимий асосда ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

Давлат бошқаруви органлари марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмалари;

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари.

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

II. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга ҳамда рўйхатга олиш, уларнинг тегишли мансабдор шахслар ва ходимларга етказилишини таъминлаш, бажарилишини ташкил қилиш

4.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳаларини сифатли ва ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари Администрациянинг тегишли хизматларига, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига шахсан вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари томонидан шахсан тақдим этилиши тартибини жорий этиш.

Бунда кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар томонидан мазкур ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва ваколатли давлат бошқаруви органларида келишишда шахсий назорат ёки шахсан ўзлари иштирок этиши таъминланади.

2021 йил

1 мартдан бошлаб

Давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

5.

Қуйидагилар ҳақида маълумотларнинг электрон базасини доимий асосда, шу жумладан «махфийлик» режимда шакллантириш:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар;

ҳар бир календарь йили учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари;

тасдиқланган «йўл хариталари», концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши.

1. Қуйидаги ҳужжатлар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш:

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикасида 2010 — 2021 йиллар даврида қабул қилинган;

2021 йил

10 мартгача

кейинги даврда қабул қилинадиган.

Мунтазам равишда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини мақсадли ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар электрон базасини шакллантириш.

Мунтазам равишда Тегишли давр учун мўлжалланган иш режага мувофиқ

Эришилган аниқ натижаларнинг доимий асосда танқидий таҳлилини тайёрлаш.

Мунтазам равишда

Эришилган натижалар, аниқланган камчиликлар ва муаммоларнинг доимий асосда таҳлилини тайёрлаш. Қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Мунтазам равишда

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш ишларини ташкил қилиш.

1. Мазкур Фармонга 1а — 1д-иловаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида баён этилган талабларнинг бажарилишига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Қатъий белгиланган муддатларда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Барча ҳужжатлар ва топшириқлар амалга оширилишини назорат қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш амалиётини жойларда жорий қилиш.

Мунтазам равишда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ёритиш бўйича янги ахборот технологиялари ва рақамли ускуналардан фойдаланган ҳолда, ахборот-таҳлилий материаллар ва медиа материаллар, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар, воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги — чақириқ Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

7.

Қуйидагиларда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил қилиш:

вазирлик, давлат қўмита ва идораларда;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида.

Мазкур Фармонга 1а — 1д-иловаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида баён этилган талабларнинг бажарилишига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳокимларнинг ҳисоботларини эшитиш амалиётини жорий қилиш.

Ҳар чоракда

Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Қонунчилик палатаси ва Сенат

III. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганишни ташкил қилиш

8.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганиш тизимини такомиллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг иш режаларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганишга бағишланган махсус бўлимлар киритилишини таъминлаш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг самарали амалга оширилишини, эришилган натижалар, аниқланган муаммолар ва камчиликларни танқидий таҳлил қилиш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги вазифалар ва талабларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаган мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича таклифлар тайёрлаш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

IV. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш

9.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тартибини жорий этиш:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда — биринчи раҳбар ҳузурида ва коллегиал органлар мажлисларида танқидий ва ҳар томонлама муҳокама қилиш;

Ҳар ҳафтада — душанба куни Ҳар чоракда — ҳайъат мажлисларида

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

республика туманлари, шаҳарлари ва вилоятлари ҳокимликларида;

Ҳар ҳафтада — душанба куни

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида:

а) «ВКА» орқали тегишли давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларда ижро назорати танқидий кўриб чиқилишини таъминлаш;

Ҳар ҳафтада — шанба куни

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

б) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида бажарилишини танқидий таҳлил қилиш;

Ҳар ҳафтада — жума куни

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

в) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни мутасаддилик қилинадиган давлат бошқаруви органларида бажарилишини танқидий таҳлил қилиш;

Ҳар ойда — 5-санагача

Тегишли давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, барча даражалардаги ҳокимлар

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

г) Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ижро назоратининг натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг самарали амалга оширилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни тасдиқлаш.

Ҳар ойда — 10-санагача

Тегишли давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар

Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тегишли давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича ахборот ва таклифлар киритиш.

Ҳар ойда — 15-санагача

Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари

10.

Давлат бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари ва ҳокимликларнинг зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатга ҳамда ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифалари юкланган раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий даражасини, ишчанлик малакасини ва шахсий масъулиятини ошириш.

1. Давлат бошқаруви органлари таркибий бўлинмалари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда ижро назорати вазифалари зиммасига юкланган раҳбарлари ва мутахассисларининг сифат таркибини пухта таҳлил қилиш.

2. Таҳлил асосида қуйидагилар бўйича таклифлар тайёрлаш:

2021 йил

1 апрелгача

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарлари лавозимларини Администрациянинг Ижро интизомини таъминлаш шуъбасининг ҳисобга олиш номенклатурасига киритиш;

2021 йил

1 апрелгача

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси мудири

кадрларни танлаш, суҳбат ўтказиш, стажировка ва лавозимга тайинлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

2021 йил

15 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси мудири

3. Вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ҳокимликларда тизимни такомиллаштириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий семинарлар ташкил қилиш ва ўтказишга доир таклифлар тайёрлаш.

2021 йил

15 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Қонунчилик палатаси ва Сенат аппаратлари раҳбарлари, Ҳисоб палатаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

4. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари учун «Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар» онлайн курсларни ташкил қилиш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Бошқарув самарадорлиги агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

11.

Жамоатчилик назоратини фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг фаол иштирокида ижтимоий шериклик асосида ривожлантириш.

1. «Юксалиш» миллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази майдонларида жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг фаол иштирокида ижтимоий шериклик асосида ташкил қилиш.

Тартибга мувофиқ мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, «Юксалиш» миллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш масалалари бўйича давлат ташкилотларига мобил иловалар орқали мурожаат қилиш механизмини йўлга қўйиш.

2021 йил

июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Бош вазир маслаҳатчиси

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича ишларни «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» мавзусидаги кўрсатувларда, шу жумладан доимий матбуот анжуманларини ташкил этиш орқали мунтазам ёритиб бориш.

Режа-жадвалга асосан

Адлия вазирлиги, АОКА, ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

12.

«Ijro.gov.uz» тизимини такомиллаштириш.

«Ijro.gov.uz» тизимига қуйидаги ўзгартиришларни киритиш:

а) муддати ўтган ва ижроси таъминланмаган топшириқлар рўйхати, улар бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш;

б) ижро муддати яқинлашган ва муддати ўтган топшириқлар бўйича «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчиларига огоҳлантирувчи хабарлар юбориш;

в) давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизоми бўйича кўрсаткичларини эълон қилиш;

г) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг «Ижро интизоми — ислоҳотлар гарови» тамойилига асосланган янги тизимини жорий қилиш;

д) Администрация ва Вазирлар Маҳкамасининг барча бошқарув ходимларини «Ijro.gov.uz» тизимига улаш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Бош вазир маслаҳатчиси, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

13.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалда қўллашга кўмаклашиш.

1. Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалда қўллашда манзилли кўмаклашиш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси, аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Адлия вазири ўринбосарларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича шахсий масъулиятини кучайтириш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги устувор вазифаларини белгилаш.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

а) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича адлия вазири ўринбосарларига соҳаларни ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини бириктириш;

б) адлия вазири ўринбосарларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан туриб, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш;

бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан мониторингни таъминлаш.

2021 йил

1 апрель

14.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.

«Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик учун давлат хизматчиларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

15.

Адлия органлари фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Адлия органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

адлия органларининг мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

адлия органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари;

адлия органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

адлия органлари ходимлари кунини белгилаш;

адлия органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги.

2021 йил

1 май

Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

V. Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳисобдорлиги

16.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши тўғрисида ҳисобдорлик тизимини такомиллаштириш.

1. Мазкур Фармонга 3-илова талаблари бажарилишининг қатъий назоратини таъминлаш.

Қатъий равишда белгиланган муддатларда

Адлия вазирлиги — чақириқ Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси

2. «Ijro.gov.uz» тизимида ҳисобдорлик амалиётини такомиллаштириш, белгиланган талаблар бузилиши учун шахсий жавобгарлик чораларини кўриш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги — чақириқ Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3. Қуйидагиларда:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларда;

Жадвал асосида

Адлия вазирлиги — чақириқ Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида мазкур Фармон талабларининг бажарилишини мақсадли ўрганишни таъминлаш.

Жадвал асосида

Адлия вазирлиги — чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси

17.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолатини муҳокама қилиш.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари мажлисларида мазкур ҳужжатларнинг бажарилиши ҳолати ва натижадорлигини танқидий ўрганиш, муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси

«Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар деб юритилади) электрон нусхаларини Адлия вазирлигига юбориш.

бир кун муддатда, шошилинч топшириқлар — зудлик билан

2-босқич

Адлия вазирлиги

«Ijro.gov.uz» тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритиш, улардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини белгилаш.

ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб бир кун муддатда

2 (1)-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

(Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича)

1. «Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича келиб тушган маълумотларни қабул қилиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида топшириқлар бўйича масъул ижрочини, зарур бўлганда вазирлик ва идораларни белгилаш.

3. Топшириқларни назоратга олиш.

топшириқлар олинган кундан бошлаб бир кун муддатда

3-босқич

Масъул ижрочилар

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалга ошириш ҳолати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ахборотни илова қилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

белгиланган муддатларда

4-босқич

Адлия вазирлиги

Масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда — назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида келишиш.

бир иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда беш иш кунида

4 (1)-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

(Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича)

Масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг боришини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда — назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлаш.

раҳбарият томонидан натижалар тасдиқлангандан кейин бир кун муддатда

5-босқич

Ҳисоб палатаси

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг боришини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда — «Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратдан ечиш.

бир иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда уч иш кунида

6-босқич

Ҳисоб палатаси

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш.

ҳар чоракда

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

1. Мунтазам равишда

2. Назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади).

2. Зарурат бўлганда

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2021 й., 06/21/6166/0101-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон; 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон; 25.11.2025 й., 06/25/228/1070-сон)