1-ИЛОВА
|
1. |
А.С. Султанов |
— |
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Комиссия раиси |
|
2. |
Ш.У. Турдиқулова |
— |
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари |
|
3. |
Б.К. Абдиназаров |
— |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари |
|
4. |
Д.И. Абруев |
— |
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари |
|
5. |
Б.Р. Нарматов |
— |
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари |
|
6. |
Ш.А. Вафаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари |
|
7. |
У.Ш. Бегимкулов |
— |
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари |
|
8. |
С.З. Мирзаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти |
|
9. |
Д.Н. Саттаров |
— |
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори |
|
10. |
С.М. Турабджанов |
— |
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори |
|
11. |
лавозими бўйича |
— |
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори, Комиссия масъул котиби |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъуллар |
|
I. Ташкилий тадбирлар | ||||
|
1. |
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ва Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш бўйича хорижий давлатларга стажировка ташкил этиш. |
1. Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида тадқиқотларни ташкил этиш бўйича ютуқлар ва натижаларга эришган хорижий компания ва илмий муассасалар рўйхатини тузиш. |
2021 йил май |
Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
|
2. Белгиланган хорижий компания ва илмий муассасалар билан тегишли келишувларга эришиш. |
2021 йил июнь | |||
|
3. Халқаро тажрибани ўрганишга юбориладиган масъул шахслар рўйхатини шакллантириш. |
2021 йил июнь | |||
|
4. Хорижий давлатларга стажировкаларни ташкил этиш жадвалини тасдиқлаш. |
2021 йил июль | |||
|
2. |
Институт ва Марказ фаолиятини ташкил этишни, шунингдек, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида амалий ишланмаларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини ва бошқа тадбирларни амалга оширишда юзага келадиган харажатларни молиялаштириш. |
1. Институт ва Марказни ташкил этишни, шунингдек, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида амалий ишланмаларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган харажатларни қоплаш бўйича Дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил июнь |
Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси |
|
2. Тасдиқланган Дастур доирасида тадбирларни молиялаштириш. |
Дастурда белгиланган муддатларда | |||
|
II. Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасида илмий-тадқиқотларни жадаллаштириш | ||||
|
3. |
Водород энергетикаси технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш. |
1. Иқтисодиёт тармоқларида «яшил» водород технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тажриба-синов қурилмаларини барпо этишга таъсирчан имтиёзларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2021 йил июль |
Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил август | |||
|
4. |
Марказ ҳузурида Водород технологиялари илмий-техник кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш. |
1. Илмий-техник кенгашни тузиш ва унинг таркибига водород технологиялари соҳасида илмий тажрибага эга олимларни, хорижда соҳада фаолият юритаётган олимларни жалб қилиш. |
доимий равишда |
Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт |
|
2. Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази раҳбарини лавозими бўйича Илмий-техник кенгашнинг раиси этиб тайинлаш. |
2021 йил сентябрь | |||
|
3. Водород энергетикасига оид долзарб масала, лойиҳалар илмий-техникавий кенгаш муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш. |
доимий равишда | |||
|
5. |
Водород энергетикаси технологиялари соҳасида докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижлик олимларни жалб қилиш. |
1. Хорижлик олимларни жалб қилиш учун водород энергетикаси илмий соҳаси бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш. |
2021 йил август |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт |
|
2. Устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш учун хорижлик олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш. |
2021 йил октябрь | |||
|
3. Етакчи хорижий жамғармалар ва ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш. |
2021 йил декабрь | |||
|
6. |
Республикада водород энергетикасини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва бажарилган амалий ишлар юзасидан йиллик ҳисобот тайёрлаш. |
1. Водород энергетикаси технологияларини жорий қилиш ва бажарилган тадқиқотларнинг натижаларини ифодаловчи йиллик ҳисоботни тайёрлаш. |
2021 йилдан бошлаб |
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. 2021 йилдан бошлаб ҳисоботнинг доимийлик асосида «InnoWeek.uz» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдимотини ўтказиш амалиётини жорий қилиш. |
2021 йил ноябрь-декабрь | |||
|
III. Янги технологияларни иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш | ||||
|
7. |
Катта қуёш сандонида водород энергияси бўйича унумли илмий-амалий тадқиқот ишларини олиб бориш. |
1. Катта қуёш сандони самарадорлигини ошириш ва водород энергетикаси соҳасида фаолият олиб бориш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
доимий равишда |
Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт |
|
2. Амалга оширилган ишлар бўйича йиллик ҳисоботлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб бориш. |
ҳар йил якунида | |||
|
8. |
Институтнинг ноёб иншоотлари ва технологик майдонларида республика иқтисодиётининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган илмий-техник изланишлар ҳамда ишланмаларни ташкил этиш ва амалга ошириш. |
1. Замонавий қайта тикланувчи ва водород энергетикасига асосланган технологиялар ва тизимларни республика шароитига мослаштириш ва иқтисодиёт тармоқларига кенг миқёсда татбиқ қилишга йўналтирилган илмий-амалий (фундаментал, амалий, инновацион, тажриба-конструкторлик ишланмаларини тижоратлаштириш) лойиҳаларни амалга ошириш дастурини шакллантириш. |
2022 йилдан бошлаб |
Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Институт |
|
2. Тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар асосида лойиҳаларни келишиб олиш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш. |
томонлар келишувига асосан | |||
|
9. |
Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасидаги юқори малакали кадрларни мақсадли тайёрлаш. |
1. Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасида Республика ҳамда хорижий давлатларнинг нуфузли илмий-тадқиқот марказларида фаолият юритаётган юқори малакали кадрларни ўқув жараёнига жалб этиш. |
доимий равишда |
Энергетика вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт |
|
2. Талабаларни танлов асосида Институт илмий-амалий фаолиятига жалб этиш. |
доимий равишда | |||
|
IV. Кадрларни тайёрлаш | ||||
|
10. |
Водород энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. |
1. Водород энергетикаси йўналишида мутахассисларни тайёрлаш учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетидаги «Муқобил энергия манбалари» (турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул параметрларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2021 йил май |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт |
|
2. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил май | |||
|
3. Водород энергетикаси технологиялари ихтисослиги бўйича докторантура фаолиятларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2021 йил июнь | |||
|
4. Соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар ва дунё олимларини ўқув жараёнига жалб этиш, илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, вебинарлар ташкил этиш. |
2021-2022 ўқув йилидан | |||
|
5. Мутахассислик бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини Марказ ва Институтда ташкиллаштириш. |
2021-2022 ўқув йилидан | |||
|
6. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Водород энергетикаси ва технологиялари» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш чораларини кўриш. |
2024-2025 ўқув йилидан | |||
|
7. Соҳанинг етакчи мутахассислари ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, мутахассислик учун тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2024 йил февраль | |||
|
8. Ўқув режадаги фанлар бўйича ўқув-услубий таъминотни яратиш. |
2024 йил июль | |||
|
11. |
Водород энергетикаси фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган кафедранинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. |
1. Кафедрани замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, компьютер синфи, масофавий тарзда онлайн дарс ўтиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш. |
2024-2025 ўқув йилидан |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент давлат техника университети |
|
2. Кафедрани моддий-техник ва ўқув-методик, шу жумладан электрон дарслик ва мультимедиа материаллари билан таъминлаш. |
2024-2025 ўқув йилидан | |||
|
V. Водород энергетикасини ривожлантиришда хорижий ҳамкорликни жадаллаштириш | ||||
|
12. |
Марказга халқаро илмий грантларни жалб қилиш. |
1. Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича истиқболли режа тузиш ва тасдиқлаш. |
доимий равишда |
Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт |
|
2. Халқаро грантларни молиялаштирувчи фондлар орқали водород энергетикаси бўйича халқаро миқёсдаги долзарб илмий муаммолар ечимига йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш. |
доимий равишда | |||
|
13. |
Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган хорижий ва ватандош олимларни Марказнинг тадқиқотларида иштирок этиши учун жалб қилиш. |
1. Водород энергетикаси йўналишида хорижий илмий муассасаларда фаолият олиб бораётган хорижий ва ватандош олимлар базасини шакллантириш. |
доимий равишда |
Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Эл-юрт умиди» жамғармаси, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт |
|
2. Хорижий ва ватандош олимлар билан доимий равишда музокаралар олиб бориш, ҳамда улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳаларини тайёрлаш. |
доимий равишда | |||
3-ИЛОВА
|
|
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги |
||
|
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги | ||
|
Электр энергетикада назорат инспекцияси |
Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга оширувчи нотижорат ташкилот | ||
|
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти |
Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси | ||
|
». | |||
4-ИЛОВА