05.01.2018 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.2018 йилдаги 10-сон
Дата вступления в силу
09.01.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 5 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари ва инспектор-методистлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директор ва педагог ходимлари (кейинги ўринларда давлат мактабгача таълим тизими ходимлари деб аталади) меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармасининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лавозим маошлари (тариф ставкалари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари (тариф ставкалари)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда белгиланган лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар асосида шакллантирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директор ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотлари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотлари II гуруҳ ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим ташкилотининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тиббиёт ходимларига иш ҳақи, устама ва қўшимча тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ тўланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларига малака тоифалари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият юритаётган, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун, уларнинг педагогик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамшираси лавозимларида фаолият юритаётган ходимлар вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқларни ўриндошлик асосида расмийлаштиради ҳамда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантириш давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган қуйидагиларнинг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагог ва тиббиёт ходимлари ҳамда тарбиячи ёрдамчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган педагог ва тиббиёт ходимлари ва тарбиячи ёрдамчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагог ва тиббиёт ходимлари, ҳамда тарбиячи ёрдамчилари.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари қонунчиликда белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Давлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш давлат мактабгача таълим ташкилотларининг йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиллик иш режаси тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/135/0273-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г» кичик банддан «мактабгача муассасалари» ва «мактабгача муассасаларда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
изоҳларнинг иккинчи хатбошидан биринчи жумла чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) III бандга изоҳларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-кичик банднинг иккинчи хатбошидан «мактабгача тарбия муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларига: ақлан заиф, кўр ва ақлан заиф, руҳий ривожланишда орқада қолган, тафаккурида нуқсони бўлганлар учун мўлжалланган мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари, (синфлар, гуруҳлар); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шундай болалар муассасалари киради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-кичик банддан «мактабгача тарбия болалар муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-позиция чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-позициянинг «олий малака тоифали» устунидан изоҳ белгиси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
изоҳнинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2-иловадан 1.5-позиция чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 3-илованинг 3-банди саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Халқ таълими муассасасининг типи

Контингент сони (киши)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

Умумтаълим мактаблари*

1601 нафар ва ундан ортиқ

881 — 1600

401 — 880

400 нафаргача

«Меҳрибонлик» уйлари

201 нафар ва ундан ортиқ

200 нафаргача

Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари

401 нафар ва ундан ортиқ

400 нафаргача

Мактабдан ташқари муассасалар

1601 нафар ва ундан ортиқ

881 — 1600

880 нафаргача

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари

Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Мактабгача таълим вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Халқ таълими вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази) ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда — малака тавсифлари) талаблар асосида ўрганилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвали тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 15-банднинг учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги «халқ таълими тизими» сўзлари «мактабгача таълим ва халқ таълими тизимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«20. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишини тасдиқловчи мактабгача таълим бошқармалари ва халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар), муассасалар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда — аттестация комиссиялари) томонидан амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) қуйидаги мазмундаги 201 — 206-бандлар қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«201. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларида, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида (кейинги ўринларда — мактабгача таълим бошқармалари) олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда — касаба уюшмаси) вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
202. Қуйидагилар мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
203. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармаларининг буйруғи билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири (комиссия раиси), туман (шаҳар) ҳокимлигининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
204. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун мактабгача таълим бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
205. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
206. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) 21-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда касаба уюшмаси деб аталади)» сўзлари «касаба уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) 36-бандга «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) 37-бандга «Давлат инспекцияси томонидан» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) 51-банддаги «халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари» сўзлари «мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) 56-бандга «Давлат инспекцияси» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) 59-банднинг биринчи хатбошига «тегишлилигига кўра» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) Низомга 1-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тадбирлар номи» устунидаги «Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Субъектлар» устунидаги «Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 09/18/10/0533-сон; 06.03.2018 й., 09/18/180/0863-сон; 10.03.2020 й., 09/20/135/0273-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)