03.08.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2820
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 03.08.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2820
Дата вступления в силу
08.08.2016
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2820]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 12 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-мҳ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 12 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ, 52-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумий ўрта таълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига (бундан буён матнда умумий ўрта таълим муассасалари деб юритилади) татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатлар) узайтирилган кун гуруҳлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида низомга мувофиқ фаолият юритади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 6-мҳ-сонли ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 28 майдаги 127-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-2, 10.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2024 й., 10/24/2820-2/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида тўлов ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ундирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 38-ққ, 90-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-1, 26.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/2820-1/3644-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳидаги болалар сони 25 — 30 нафар этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тўловни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тўлов ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) билан умумий ўрта таълим муассасаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ота-оналар томонидан шартнома шартларининг лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўловнинг шартномада белгиланган миқдорда узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳларида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳлари учун тўланадиган тўлов ўқув йили (сентябрь — май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади. Жорий ой учун тўлов шу ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тўлов тижорат банки орқали исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда, шу жумладан банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тўлов умумий ўрта таълим муассасасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 6-мҳ-сонли ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 28 майдаги 127-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-2, 10.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2024 й., 10/24/2820-2/0414-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Тўлиқ қатнашилмаган кунлар учун тўлов ҳисоб-китоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ота-онанинг ёзма аризасига асосан, боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатиладиган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда узайтирилган кун гуруҳига қатнашадиган кунлар учун тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Боланинг ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин, шунингдек ота-оналарнинг меҳнат таътили пайтида ёки бошқа сабабларга кўра бола узайтирилган кун гуруҳига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган тақдирда, ота-онанинг ёзма аризасига асосан, ушбу кунлар учун олдиндан амалга оширилган тўлов кейинги ойлар учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда боланинг узайтирилган кун гуруҳига келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бир кунлик тўлов миқдори ойлик тўлов миқдорини узайтирилган кун гуруҳи иш кунларининг режадаги сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тўланиши белгиланган охирги кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳида бўлиши тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тўлов амалга оширилмаганлиги оқибатида келиб чиққан қарздорлик тўлиқ бартараф этилмагунга қадар боланинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳига қатнашига рухсат берилмайди ҳамда қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган ҳолларда, базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган санадан бошлаб тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 38-ққ, 90-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-1, 26.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/2820-1/3644-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Тўловдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда давлат таъминотидаги оила ва камбағал оила фарзандларига, шундан сўнг камбағаллик чегарасидаги оила фарзандларига имтиёз берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар рўйхати улар Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумот асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маълумот умумий ўрта таълим муассасалари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тўловдан озод қилинадиган Ижтимоий реестрдаги оила фарзандлари рўйхати ўқув йилининг 25 сентябрь санасига қадар умумий ўрта таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Тўловдан озод қилинган болаларнинг умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳларига қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар тўловдан озод қилинган болалар рўйхатига кирмай қолган Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳисобига тўлдирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сонли қарори (рўйхат рақами 3918, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Тўловдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Тўловдан тушган маблағлар умумий ўрта таълим муассасаси узайтирилган кун гуруҳларининг тарбиячилари (бундан буён матнда тарбиячи деб юритилади) меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига мақсадли тартибда йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тарбиячиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори педагог ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тарбиячиларга меҳнат таътили бериш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Меҳнат таътили муддати белгиланган тартибда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Тарбиячиларнинг меҳнат ҳақи ва меҳнат таътили ҳақига тўловлар амалга оширилганидан кейин бўшаб қолган маблағлар уларни моддий рағбатлантириш харажатларига, шунингдек кузатув кенгашининг розилиги билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатларга эркин йўналтирилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Узайтирилган кун гуруҳларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш умумий ўрта таълим муассасасининг бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 6-мҳ-сонли ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 28 майдаги 127-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-2, 10.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2024 й., 10/24/2820-2/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек тўловлардан тушадиган маблағларнинг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳисоботларини тузиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Умумий ўрта таълим муассасасининг директори ва бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош бухгалтери тўловларнинг мақсадли сарфланиши учун жавобгар ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 6-мҳ-сонли ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 28 майдаги 127-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-2, 10.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2024 й., 10/24/2820-2/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Тўловлардан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат департаменти томонидан олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 6-мҳ-сонли ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 28 майдаги 127-сонли қарори (рўйхат рақами 2820-2, 10.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2024 й., 10/24/2820-2/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/2820-1/3644-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 11.06.2024 й., 10/24/2820-2/0414-сон; 11.08.2025 й., 10/25/2820-3/0719-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)