Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорини бажариш юзасидан, диагностика ва беморларни даволашнинг юқори технологик усулларини ўзлаштиришга, тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий ошириб боришга йўналтирилган тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
икки ҳафта муддатда Тиббиёт таълим муассасаларининг клиник базалари тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлар, илмий-тадқиқот институтларининг кадрлар салоҳиятидан ва моддий-техника базасидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини оширишни, шунингдек врачларнинг касб даражасини такомиллаштиришни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорда белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан пулли-контракт асосида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашдан тушадиган маблағлар, ҳомийларнинг маблағлари ва хорижий грантлар доирасида амалга оширсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди ҳамда уларнинг узлуксиз касбий таълимини таъминлашга йўналтирилган.
2. Фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек мижознинг эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш мақсадида тиббиёт ходимлари (врачлар, фармацевтика ходимлари, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари) ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришлари шарт.
3. Тиббиёт ходимлари ўзларининг асосий мутахассислиги базасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб қиладиган иккинчи ва ундан ортиқ (ноихтисосли), ёхуд қўшимча тор мутахассисликка эга бўлишлари мумкин. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш амалга ошириладиган врачлар (асосий ва қўшимча), фармацевтика, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика мутахассисликлари номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ва бошқа давлатларда олий тиббиёт таълим муассасаларини тамомлаган тиббиёт ходимлари базавий олий ёхуд ўрта махсус, касб-ҳунар тиббиёт таълими тўғрисидаги ҳужжатини белгиланган тартибда нострификациядан ўтказгандан сўнг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқишга қўйилади.
5. Хорижий фуқароларнинг тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида ўқиши тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
6. Даволаш-профилактика муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тиббиёт ходимларининг ўқиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
7. Таълим жараёнини методик таъминлаш, тиббиёт ходимларининг, шу жумладан даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муддатлари, шунингдек мавжуд мутахассисликка боғлиқ равишда қайта тайёрлашга қўйиладиган мутахассисликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
8. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг тузилмаси ва уни бошқариш:
тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш сифати, ўқув жараёнига янги технологияларни (таълим, тиббий, ахборот технологиялари ва бошқа технологияларни) жорий этиш даражаси мониторингини олиб бориш;
тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари, етакчи даволаш-профилактика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари (кейинги ўринларда ИТИ деб аталади), ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлар (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ва бошқа ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятидан ва моддий-техника базасидан фойдаланиш йўли билан амалий соғлиқни сақлаш учун мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш тамойилларига асосланади.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий раҳбарликни амалга оширади, тиббиёт ходимларининг малакасини оширадиган ва уларни қайта тайёрлайдиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш механизми ва услубларини белгилайди.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, соғлиқни сақлашнинг хусусий тизимида ишлаётган юридик ва жисмоний шахслар малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида тиббиёт ходимларини ўқитишнинг буюртмачиси ҳисобланадилар.
11. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари идоравий мансуб муассасалар барча номенклатурасининг тиббиёт ходимлари малакасини ошириш билан тўлиқ қамраб олиниши ва ўз вақтида малака ошириши учун масъулдирлар, улар ўқиши керак бўлган тиббиёт ходимлари контингентини шакллантирадилар ва мавжуд эҳтиёжни белгилайдилар.
12. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда ТошВМОИ деб аталади) врач кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг базавий услубий маркази ҳисобланади, у илмий-услубий асосларни, ўқув-услубий ҳужжатларни ва врач кадрлар малакасини оширадиган ва уларни қайта тайёрлайдиган соғлиқни сақлаш муассасаларида таълим жараёнини ягоналаштириш механизмларини ишлаб чиқади.
ТошВМОИ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, соғлиқни сақлашнинг хусусий секторида ишлаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомалари асосида контингентнинг истиқболли режасини белгилайди, курсларни ўтказиш режасини тузади, уларни ўтказиш жойи, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тури ва шаклларини аниқлайди, врач кадрларни ҳамкорликда ўқитиш учун олий тиббиёт таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан шартномалар тузади, ўқув режалари ва таълим дастурларининг мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайди.
13. Тошкент Фармацевтика тиббиёт институти (кейинги ўринларда ТошФарТИ деб аталади) фармацевтика кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг базавий услубий маркази ҳисобланади.
ТошФарТИ соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, хусусий дорихона муассасалари, фармацевтика ишлаб чиқаришларининг буюртманомалари асосида контингентнинг истиқболли режасини белгилайди, курсларни ўтказиш режасини тузади, уларни ўтказиш жойи, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тури ва шаклларини аниқлайди, ўқув режалари ва таълим дастурларининг мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайди.
14. Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланади, у ҳудудий бўлинмаларга услубий раҳбарлик қилади, илмий-услубий асосларни, ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўзининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари буюртманомалари асосида контингентнинг истиқболли режасини белгилайди, курсларни ўтказиш режасини тузади, уларни ўтказиш жойи, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тури ва шаклларини аниқлайди, ўқув режалари ва таълим дастурлари мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида тиббиёт ходимларини, шу жумладан хусусий тиббиёт муассасалари ва халқаро ташкилотлар иштирокида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат таълим талабларига мувофиқ тиббиёт таълим дастурлари асосида амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
16. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими учун тиббиёт таълим дастурларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
17. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширадиган тиббиёт олий таълим муассасалари, етакчи даволаш-профилактика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар:
илм-фаннинг тиббий амалиёт билан алоқасини таъминлайдилар, илғор тиббиёт технологиялари соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими таълим жараёнига ўз вақтида жорий этилиши механизмини амалга оширадилар;
тегишли равишда ТошВМОИ, ТошФарТИ, Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази билан биргаликда табақалаштирилган ўқув режалари ва таълим дастурларини (шу жумладан масофадан туриб ўқитиш учун), шунингдек танқидий ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга ҳамда ўз билимини мустақил оширишни рағбатлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг илғор услубларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда профил мутахассисликлар бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнини амалга ошириш учун тарқатма материални ишлаб чиқадилар;
замонавий даволаш-диагностика ёндашувлари, юқори тиббиёт ва фармацевтика технологияларини қўллаш соҳасидаги хорижий тажрибани умумлаштирадилар ва жорий этадилар;
тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг зарур даражада ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун жавоб берадилар.
18. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш асосий ёки турдош мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўли билан амалга оширилади ва мутахассиснинг касб даражаси ва касб лаёқатини мунтазам равишда оширишга, касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилашга, янги тиббиёт технологияларини ўзлаштиришга йўналтирилган.
19. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бевосита (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (қоидага кўра, таълим дастурларисиз ўқитиш) шакллари бўйича ўтказилади.
20. Малакани умумий ошириш тиббиёт ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида лавозимни эгаллаб турган мутахассисликка мувофиқ амалга оширилади. Ишлаб турган мутахассисларни асосий ишидан ажралган ҳолда умумий малака оширишга жалб этиш қуйидаги мақсадларни кўзлайди: назарий билимлар ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш ва янгилаш, замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари, соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг янги тамойиллари, диагностика ва касалликлар профилактикасининг замонавий услублари, далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига асосланган касалликларни даволаш стандартлари ва протоколлари билан танишиш.
Ўқитиш бир ёки бир неча даволаш муассасалари базасида муайян мутахассислик бўйича туркум машғулотлар шаклида (кун мобайнида бошқа фанларни ўрганишга чалғитмасдан) амалга оширилади. Умумий малака ошириш циклларида ўқишга олий тиббий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ва тегишли мутахассисликлар бўйича тайёргарликка эга бўлган мутахассислар қўйилади.
Умумий малака ошириш циклларида шунингдек нотиббиёт таълимига эга бўлган, бироқ тиббиёт мутахассисликлари бўйича ишлашга қўйилган мутахассислар ҳам малака оширишлари мумкин. Умумий малака ошириш цикллари, қоидага кўра, мутахассислик бўйича иш стажи камида 3 — 5 йил бўлган тиббиёт ходимлари учун ташкил этилади (лавозимда бўлишининг биринчи йилида соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича малака оширишдан ўтиши шарт бўлган раҳбар тиббиёт ходимлари бундан мустасно).
21. Мавзули малака ошириш мутахассисликнинг муайян бўлимини қамраб оладиган дастур бўйича амалга оширилади ва қуйидаги мақсадларни кўзлайди: тиббиёт ходимларининг тор, шу жумладан уларнинг касб фаолиятининг турдош соҳасидаги малакасини ошириш (аниқ мавзу бўйича); касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш; янги даволаш-ташхис усулларини ўзлаштириш; тиббий дунёқарашни кенгайтириш.
Мавзули малака ошириш даволаш ёки илмий-тадқиқот муассасаси базасида ҳам базавий ёки ихтисосли (тор) мутахассислар учун, ҳам турдош ёки ноихтисосли (мос таълим йўналиши бўйича) тиббиёт мутахассислиги учун амалга оширилади.
72 — 144 соат (0,5 — 1,0 ой) давом этадиган мавзули малака оширишга бошқа ноихтисосли мутахассисликларнинг тиббиёт ходимларига рухсат берилади, чунки узлуксиз таълим талабларига жавоб беради, амалий соғлиқни сақлашда кўрсатиладиган ёрдамнинг сифати яхшиланишига кўмаклашади, бироқ ушбу мутахассислик бўйича даволаш-профилактика муассасаларида бўш лавозимларни эгаллаш учун асос ҳисобланмайди.
22. Қисқа муддатли (18 — 72 соат) курслар мутахассисликнинг муайян бўлимини қамраб оладиган мавзули малака ошириш тури ҳисобланади ва ишловчи мутахассисларни замонавий тиббиётнинг долзарб муаммоларидан, у ёки бу соҳадаги тиббиёт фани ютуқларидан хабардор қилиш, шунингдек раҳбар тиббиёт ходимларини соғлиқни сақлашни бошқариш ва ташкил этишнинг янги тамойилларига ўқитиш мақсадларида ўтказилади.
23. Сайёр цикллар — мутахассисларни асосий ишидан ажралган ҳолда жойларда ўқитиш. Сайёр цикллар умумий ва мавзули малака ошириш дастурлари бўйича ўтказилади ва ТошВМОИ, ТошФарТИ, Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказининг ихтисосли кафедралари, тиббиёт институтларининг врачлар малакасини ошириш факультетлари томонидан соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, шунингдек тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ бошқа олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг мутахассислари жалб этилган ҳолда ташкил этилади.
Сайёр цикллар қуйидаги мақсадларни кўзлайди: касбий фаолиятда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш; уларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш; янги даволаш-диагностика усулларини ўзлаштириш; тиббий дунёқарашни кенгайтириш; жойларда маслаҳат бериш ва даволаш-ташхис ёрдами кўрсатиш.
24. Тиббиёт ходимлари малакасини оширишнинг бевосита шакллари даврийлиги ва давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ва мутахассиснинг малакаси даражасини ва индивидуал профессионал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда кадрларнинг буюртмачиси томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ бўлади.
25. Асосий ишдан ажралган ҳолда ўқишда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бевосита шаклларининг жами давомийлиги ҳар 5 йил учун қуйидаги ҳажмда белгиланади:
26. Малака оширишнинг бевосита шаклларидан муваффақиятли ўтган мутахассисларга ўтилган ўқиш соатлари кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади.
27. Стажировка (иш жойига хизмат сафарига юбориш) илмий-тадқиқот институтлари ва марказларида, етакчи даволаш-профилактика муассасаларида, аниқ илғор даволаш-ташхис усулларини, илмий услубларни ўзлаштириш, шунингдек тиббиёт ходимлари тиббиёт амалиётининг фан билан интеграциясини таъминлаш мақсадига эга бўлган соғлиқни сақлаш соҳаларида тегишли мутахассисликларнинг энг янги ютуқлари ва технологиялари билан таништириш мақсадида республикада ва чет элда ўтказилади. Стажировка тамом бўлгандан кейин мутахассисларга ўзлаштирилган услуб, стажировка муддати кўрсатилган ҳолда унинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида муассасанинг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади.
28. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим асосий ишдан ажралмаган ҳолда амалга ошириладиган ва бир қанча турларга эга бўлган (кейс-технология, асинхрон ва синхрон он-лайн ва бошқалар) ахборот-коммуникация технологияларига асосланган малака оширишнинг билвосита шаклларидан бири ҳисобланади. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим ўқув дастурига мувофиқ амалга оширилади, малака оширишнинг мустақил шакли сифатида, ёхуд кундузги таълимнинг масофавий шаклининг таркибий қисми сифатида амалга оширилиши мумкин. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим курсининг давомийлиги кундузги ўқишнинг тегишли курси академик соатларида белгиланади, бунда календарь муддатлар академик муддатлардан ортиқ бўлади. Янги билимларни ўзлаштириш даражаси тегишли равишда ТошВМОИ, ТошФарТИ, Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан назорат қилинади ҳамда масофадан туриб амалга ошириладиган таълим муваффақиятли якунланган тақдирда белгиланган намунадаги сертификат берилади.
29. Мустақил равишда билим олиш тиббиёт ходимлари томонидан касб даражасини оширишга, касбий лаёқатини ва тиббий дунёқарашни кенгайтиришга йўналтирилган ўзининг мутахассислиги ва турдош мутахассисликлар бўйича янги билимлар, малака ва кўникмаларни узлуксиз равишда мустақил ўзлаштиришини назарда тутади. Мустақил равишда билим олиш тиббий касбнинг ажралмас таркибий қисмидир, у ахборот технологияларининг эгалланишини рағбатлантиради, тиббий хизматларнинг рақобат бозорини ривожлантиради ва пировард натижада уларнинг сифатини оширади.
30. Қоидага кўра 36 — 72 соат давом этадиган тажриба алмашиш тиббиёт ходимларининг ўз мутахассислиги ёки турдош мутахассислик бўйича олий тиббиёт таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларда, шунингдек етакчи даволаш-профилактика муассасаларида тажрибасини ошириш мақсадида ўтказилади.
31. Мутахассисларнинг семинар, съезд ва конференцияларда маърузалар билан қатнашиши тиббиёт ходимларининг тиббиёт фани ва амалиётининг долзарб масалалари бўйича илмий ва илмий-услубий маърузалар (хабарлар, постерлар) билан чиқишлари орқали таъминланади. Олдиндан маълум бўлган мавзу бўйича маъруза тайёрлаш тегишли тадқиқотлар олиб боришни ва белгиланган тартибда чоп этиш учун маъруза тезислари тайёрлашни назарда тутади.
Тиббиёт ходимларининг семинар, конференция ва съездларда иштирок этиши ахборот ва иш тажрибаси алмашиш, даволаш-ташхис жараёнини ташкил этишда замонавий тенденциялар билан танишиш имкониятини яратишга йўналтирилган ва уларнинг касбий лаёқати даражаси ўсишига кўмаклашади.
5 йилда малака оширишнинг жами соатларини ҳисоблашда тегишли сертификат мавжуд бўлган тақдирда семинар, съезд, конференция ишида қатнашишнинг 1 куни 8 соат сифатида, маъруза билан қатнашиш 16 соат сифатида ҳисобланади.
32. Таълим дастурлари асосида тузилган ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларидан ўтиш ҳам тиббиёт ходимлари малакасини оширишнинг билвосита шаклларига киради. Ушбу курслар мажбурий бўлмагани ҳолда тиббиёт ходимларининг касбий ўсишига ҳамда ахборот технологиялари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш таъминланиши йўли билан ривожланишига кўмаклашади. Курсларни тамомлагандан кейин берилган сертификатларда кўрсатилган ўқиш соатлари сони 5 йилда малака ошириш бўйича зарур соатларнинг жами сонига киради.
33. Асосий ишдан ажралган ва асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўқишда малака тоифасини олиш учун тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш барча шаклларининг жами мажбурий давомийлиги:
фармацевтика, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар учун — камида 4 ҳафта (144 соат) ҳажмида белгиланади.
34. Курсларни режалаштириш, малака ошириш курсларига йўлланмаларни тақсимлаш, мутахассисларни танлаш тартиби ва тиббиёт ходимларининг ўқитиш курсларида ўқиши учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
35. Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш муайян танланган мутахассислик бўйича янги касбий билимлар, малака ва кўникмалар, ушбу мутахассиснинг малака таснифига мувофиқ ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатида мижозни қониқтирадиган даражада тиббий фаолиятни амалга ошириши учун зарур ва етарли ҳажмда ўзлаштирилишини назарда тутади.
37. Бирламчи ихтисослаштириш врачларни қайта тайёрлаш тури бўлиб, қоидага кўра, турдош врачлик мутахассислигини олиш ва кейинчалик тегишли касбий фаолиятни бажариш мақсадида касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.
Шахс врачлик мутахассисларидан бирини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда, мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи мавжуд бўлганда бирламчи ихтисослаштиришдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда мутахассисларга бўлган мавжуд эҳтиёжга мувофиқ ҳам соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, вазирликлар, идоралар ва тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган ташкилотларнинг йўлланмаси бўйича, ҳам врачнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган айрим тиббиёт мутахассисликлари бўйича тегишли бирламчи ихтисослашувдан базавий олий тиббий маълумот тўғрисидаги диплом мавжуд бўлган тақдирда врачлик стажини ҳисобга олмаган ҳолда ўтишга йўл қўйилади.
Қайта тайёрлашнинг ушбу тури асосий ишдан ажралган ҳолда, тегишли таълим дастурлари, кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базаси мавжуд бўлган тақдирда ТошВМОИ, тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар базасида амалга оширилади.
38. Бирламчи ихтисослаштириш муваффақиятли якунланган тақдирда врачларга ўтилган соатлар сони кўрсатилган ҳолда:
фақат базавий олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлган шахслар учун — соғлиқни сақлашнинг амбулатор бўғинида клиник ихтисосликдаги мутахассиснинг бўш лавозимини эгаллаш;
магистратура, клиник ординатура ёки бошқа клиник мутахассисликлар бўйича интернатурани тамомлаган шахслар учун — ҳам соғлиқни сақлашнинг амбулатор, ҳам стационар бўғинларида қўшимча эгалланган мутахассислик бўйича мутахассиснинг бўш лавозимини эгаллаш ҳуқуқини берадиган белгиланган намунадаги сертификат берилади.
39. Қўшимча ихтисослаштириш қўшимча (мавжуд асосий ихтисосга қўшимча) врач мутахассислигини эгаллаш мақсадида янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилган врачларни қайта тайёрлаш тури ҳисобланади.
Магистратура, клиник ординатура ёки интернатура орқали асосий мутахассисликка эга бўлган врачлар қўшимча ихтисослаштиришдан ўтишга қўйилади.
Қўшимча ихтисослаштириш муваффақиятли якунланган тақдирда врачларга ўтилган ўқув соатлари сони кўрсатилган ҳолда соғлиқни сақлашнинг амбулатор ва стационар бўғинларида тегишли мутахассиснинг бўш лавозимни эгаллаш ҳуқуқини берадиган белгиланган намунадаги сертификат берилади.
40. Врачларнинг бирламчи ва қўшимча ихтисослашуви асосий ишдан ажралган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқиш шарти билан, гуруҳларда ва якка тартибда амалга оширилади. Якка тартибда ўқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда қайта тайёрлашни ташкил этадиган муассаса томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ихтисосликлар рўйхати бўйича:
б) ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида тиббиёт ходимлари малакасини оширишга ўқитишга йўл қўйилади.
41. Врачларни касбий қайта тайёрлаш (ихтисослаштириш) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган асосий ва қўшимча врач мутахассисликлари номенклатурасига мувофиқ ўтказилади.
42. Врачларнинг бирламчи ва қўшимча ихтисослашувининг давомийлиги, қоидага кўра, 1 ойдан 12 ойгачани (144 — 1728 соат) ташкил этади ва врач-мутахассиснинг малака тавсифига мувофиқ тузилган таълим дастури билан белгиланади, олдинги олий тиббий маълумот даражасига, мавжуд ва ўзлаштириладиган ихтисосликка, қайта тайёрлаш тури ва меҳнат сарфига, ўқитиш шаклига боғлиқ бўлади.
43. Таълимнинг олинган йўналишига, мавжуд асосий врачлик ихтисослигига, ўзлаштирилиши керак бўлган билимлар ва кўникмалар ҳажмига мувофиқ бирламчи ва қўшимча ихтисослаштириш курсларига қабул қилиш тартиби ва ўқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
44. Таълим тури сифатида клиник ординатура кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимига тегишли бўлади ҳамда врачларнинг узлуксиз касбий таълими кўп поғонали тузилмасининг таркибий қисми ҳисобланади. Клиник ординатурада ўқиш врач клиник мутахассисликларининг бири сифатида амалий соғлиқни сақлаш учун юқори профессионал кадрлар тайёрлашга йўналтирилган.
45. Ўрта тиббиёт кадрлари ва доришунос кадрларнинг ихтисослашуви қайта тайёрлаш тури ҳисобланади, кейинги даражадаги бўш лавозимларни, ёхуд ўша даражадаги лавозимни, бироқ бошқа ихтисосликдаги лавозимни эгаллаш ва мутахассиснинг малака таснифига мувофиқ кейинчалик тиббий профессионал фаолиятнинг янги турини бажариш мақсадида янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.
Ўрта тиббиёт кадрлари 1-даражали лавозимларда камида 4 ой иш стажига эга бўлганларида ихтисослаштириш курсларида ўқиш ҳуқуқига эга бўладилар.
46. Ихтисослашиш асосий ишдан ажралган ҳолда ва ўқитишнинг тўлов-контракт шартларида, гуруҳларда ва якка тартибда амалга оширилади. Якка тартибда ўқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази томонидан белгиланади.
Рўйхати кадрларга бўлган эҳтиёжга қараб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган бир қанча мутахассисликлар бўйича ихтисослашиш ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларнинг малакасини оширишга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
47. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш муддатлари базавий таълимнинг йўналиши, мутахассиснинг малака таснифида функционал вазифалари ҳисобга олинган ҳолда тузилган ўқув дастурлари мазмуни билан белгиланади.
Ихтисослашишни муваффақиятли тугаллаган ўрта тиббиёт ходимларига ва доришунос ходимларга ўқилган соатлар сони кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади. Ушбу сертификат 2 ва 3-даражалардаги ўрта тиббиёт кадрларининг бўш лавозимларини эгаллаш ҳуқуқини беради.
48. Врачнинг иш стажида 3 йил ва ундан ортиқ танаффуслар бўлган тақдирда (ижтимоий таътиллар, тиббиёт мутахассислиги учун ихтисосли бўлмаган иш, узоқ вақт касал бўлиш, ногиронлик ва ҳоказолар) врач ўзининг касбий фаолияти тикланишидан олдин базавий (умумий амалиёт врачи, умумий амалиёт врачи-педагоги, умумий педиатр, умумий стоматолог, умумий гигиенист-эпидемиолог), олдинги йилларда уни эгаллаганлик тўғрисидаги ҳужжат билан тасдиқланадиган асосий ёки қўшимча ихтисосликка мувофиқ ихтисослашиш курсларидан ўтиши шарт.
49. Ихтисослашиш курсларига қабул қилиш тартиби ва уни ўташ муддатлари, сертификатлар намуналари, ихтисосликлар турлари, лавозимларни эгаллаш тартиби, ўрта тиббиёт кадрларининг лавозим даражалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
50. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
51. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими профессор-ўқитувчилар таркибининг иш вақти нормалари жами иш вақтини ҳисобга олиш доирасида 1540 соат ҳажмида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
52. Директор, бош врач, бошқарма (департамент) бошлиғи, уларнинг даволаш, илмий ишлар бўйича ўринбосарлари ёки иқтисодий масалалар, умумий масалалар бўйича шунга ўхшаш лавозимларни эгаллаб турган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбар ходимлари доирасига киради.
53. Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари лавозимини эгаллаб турган барча шахслар белгиланган тартибда тасдиқланган таълим дастурларига мувофиқ тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича мунтазамлилик асосида малака ошириш курсларида ўқишлари керак.
54. Тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари малакасини оширишга умумий раҳбарликни Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади, Вазирлик буюртмачи ҳисобланади, таълимнинг ушбу турини такомиллаштириш йўллари, механизмлари ва усулларини белгилайди.
55. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари лавозимини эгаллаб турган барча шахсларнинг малака оширишида ўз вақтида ва тўлиқ қамраб олиниши учун масъулдир, улар эҳтиёжни белгилайдилар ва ўқиши керак бўлган контингентларни шакллантирадилар.
56. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари малакасини ошириш тизимининг базавий услубий ва ташкилий маркази ҳисобланади.
57. Тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича раҳбар ходимлар малакасини ошириш замонавий менежментнинг тизимли асослари, стратегик менежмент ва бизнес-режалаштириш, соғлиқни сақлаш муассасалари ва тиббиёт ходимлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий жиҳатлари, ташкилот ходимларини бошқариш асослари, тиббий хизматлар маркетинги, тиббий хизматлар сифатини бошқариш, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини бошқаришнинг бошқа долзарб масалалари каби бўлимлар бўйича билимларнинг чуқурлаштирилиши, кенгайтирилиши ва янгиланишини назарда тутади.
58. Тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари малакасини ошириш мавзули малака ошириши махсус курслари шаклида ўтказилади. Ҳар 5 йилда ушбу курсларда ўқишнинг жами давомийлиги:
раҳбарларнинг молиявий-иқтисодий ихтисосликдаги ўринбосарлари учун — камида 108 академик соатни ташкил этиши керак.
59. Малака ошириш жараёнининг узлуксизлиги, мақбуллиги ва тезкорлигини таъминлаш мақсадида раҳбар ходимларни тиббиёт муассасалари менежменти масалаларига ўқитиш асосий ишдан ажралган ҳолда 18 академик соатдан 72 академик соатгача давом этадиган қисқа муддатли курслар шаклида ўтказилади.
60. Тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари малакасини ошириш 2 йилда камида 1 марта ўтказилади.
61. Тиббиёт муассасалари менежменти масалалари бўйича малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг мавжудлиги раҳбар ходимларни эгаллаб турган лавозимига мувофиқликка аттестациядан ўтиши ва малака тоифасига аттестациядан ўтишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
62. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг сифатини назорат қилиш ва баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
б) ҳам ўз кафедраларида, ҳам тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг қўшма шартномалари бўйича жалб этилган муассасаларда таълим жараёнини амалга ошириш муқобиллиги бўйича тегишли равишда ТошВМОИ, ТошФарТИ, Республика ўрта тиббиёт ходимлари ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази томонидан амалга ошириладиган маъмурий назорат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, кадрларнинг бошқа буюртмачилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
(62-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
63. Якуний назоратни амалга ошириш бўйича аттестация комиссияси таркиби малака ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширадиган муассасанинг ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.
64. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида эгалланган билимлар ва кўникмаларни баҳолаш мезонлари, якуний аттестацияни ўтказиш тартиби, таълим жараёни сифатини баҳолаш мониторинги механизмлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
таълимнинг ушбу турида жалб этилган муассасаларда малака ошириш ва қайта тайёрлаш сифати мониторингини;
малака тоифаларини беришда — малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқиган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малака даражаси мониторингини баҳолашни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Чет элда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида берилган ҳужжатлар (сертификатлар, гувоҳномалар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган экспертиза асосида тасдиқланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ҳақиқийлиги, дастурларга ва мутахассис малака таснифининг у ўқиган муддатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Экспертизани ўтказиш тартиби ва чет элда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида берилган ҳужжатлар (сертификатлар, гувоҳномалар) бўйича хулосалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
67. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига давлат томонидан қўйиладиган талаблар «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ белгиланади ва улар тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, услубий таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга йўналтирилган.
68. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида мутахассисликлар бўйича ўқув режаси ва ўқув дастури етакчи олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан тузилади ва таълим жараёнини услубий таъминлашнинг ажралмас қисми, услубий-норматив ҳужжатлар ҳисобланади.
69. Мутахассисликлар бўйича ўқув дастури мутахассиснинг малака таснифига мувофиқ тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг базавий услубий марказлари томонидан ишлаб чиқилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
асосий қисм (маърузалар, семинарлар ва амалий машғулотлар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши керак бўлган малака ва кўникмалар рўйхати, ўқув юкламаси ҳажми, ўқув адабиётлари ва монографиялар рўйхати).
Ушбу ўқув дастури асосида муассасанинг моддий-техника базаси ҳолатидан ва олий тиббиёт таълим муассасалари кафедралари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг ходимлари томонидан хизмат кўрсатиладиган беморлар контингентидан келиб чиқиб маърузалар, семинарлар ва амалий машғулотлар мавзулари бўйича ажратилган соатларга 20 фоизгача ҳажмда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда машғулотларни олиб бориш, шу жумладан ўқитиш технологияси, амалий кўникмаларни ўзлаштириш услуби, тарқатма материаллар, тест саволлари ва курс мавзулари бўйича вазиятли топшириқлар бўйича зарур услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.
70. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар мутахассислик бўйича зарур ҳамда етарлича билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳисобга олинган ҳолда мутахассиснинг малака тавсифномасига қатъий мувофиқлик тамойиллари асосида белгиланади.
Ўқув дастури фан, техника, технологиянинг энг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда тиббий таълим тизимида узвийлик ва изчилликни таъминлаш талабларига жавоб бериши керак.
Ўқув дастурида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши керак.
Таълим жараёни анъанавий дидактик ва интерактив педагогик методлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек мутахассислик бўлимларини ҳар томонлама қамраб олиш ва тўлақонли амалий тайёргарликка эга бўлиш мақсадида таълим олаётганларнинг даволаш-ташхис ва ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этиши орқали ташкил этилади.
71. Ўқув режалари ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини таълим жараёнига жорий этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
1. Ушбу Низом тиббий клиник мутахассисликлар бўйича клиник ординатурага қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Клиник ординатура — кадрларни қайта тайёрлаш тизимига кирадиган таълим тури бўлиб врачларнинг узлуксиз касбий таълими кўп поғонали тузилмасининг бир қисми ҳисобланади.
3. Врачларни клиник ординатурада ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган врачлик мутахассисликлари номенклатураси бўйича, мутахассисга қўйиладиган ихтисослик талаблари асосида тузилган ҳар қайси мутахассислик бўйича ўқув режаси ва ўқув дастурига мувофиқ амалга оширилади.
4. Врачларни клиник ординатурада ўқитишни амалга оширадиган тиббиёт муассасалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
илмий мактабларни шакллантирадиган тегишли юқори малакали илмий-амалий кадрлар потенциалининг мавжудлиги;
юқори технологияли ва малакали тиббий ёрдамни амалга ошириш имконини берадиган моддий-техник базанинг ҳолати;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган клиник ординаторларни ўқитиш бўйича таълим дастурининг мавжудлиги.
5. Клиник ординатура битирувчиларига ўқиш жараёнида олинган мутахассислик бўйича амалий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
6. Клиник ординатурага таянч олий тиббий маълумот асосида рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган мутахассисликлар бўйича врачлар, шунингдек илгари клиник ординатурани ёки магистратурани тамомлаган ҳамда ихтисосидан ташқари иккинчи мутахассисликни олишни хоҳлаган мутахассислар қабул қилинади. Врачларни иккинчи тор мутахассислик бўйича клиник ординатурага қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
7. Клиник ординатурага қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Танлов синовлари йилига бир марта, қоидага кўра, августнинг охирги ўн кунлигида ўтказилади.
8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланадиган, бошқа давлатларда тиббиёт олий таълим муассасаларини тугатган врачлар олий тиббий маълумот тўғрисидаги ҳужжати белгиланган тартибда нострификация қилингандан кейин кириш имтиҳонларига қўйилади.
9. Клиник ординатурага тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари бўлган бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг йўлланмаси бўйича ўқишга кирадиган врачлар танлов синовларини муваффақиятли топширгандан кейин пулли-контракт асосида ўқишга қўшимча ўринлар бўйича (таълим/илмий муассасалар кафедралари/бўлимларининг тегишли кадрлар потенциали ва моддий-техник базаси мавжуд бўлган тақдирда) қабул қилинади.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, таълим ва илмий муассасалар, минтақалар бўйича клиник ординатурада ўқитиш учун ўринлар сонини, қабул муддатини, зарур ҳужжатлар рўйхатини, танлов синовларини ўтказиш сони ва шаклини, баҳолаш мезонларини, қабул бўйича ҳисобот шаклларини белгилайди.
Бюджет маблағлари ҳисобидан врачларни клиник ординатурада ўқитиш ўринлари сони тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун давлат бюджетининг ҳар йилги назарда тутиладиган молиялаштириш ҳажми доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги клиник ординатурага қабулни ўтказиш учун республика оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилади, аризалар бериш муддати эълон чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан иборат қилиб белгиланади.
12. Таълим муассасасининг раҳбари тиббий олий таълим муассасасининг ректори (проректори) ёки тиббий илмий муассасасининг директори (ўринбосари) раислигида қабул комиссиясини ташкил этади ва унинг таркибини тасдиқлайди. Қабул комиссияси таркибига турли клиник мутахассисликлар бўйича етакчи олимлар киради.
13. Клиник ординатурага қабул қилиш комиссиясининг масъул котиби лавозимига номзодлар ҳар йили муқобил асосда тасдиқлаш учун муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига май ойининг биринчи ўн кунлигидан кечикмай киритилади. Комиссиянинг масъул котиби янги муддатга, лекин кўпи билан қаторасига икки йил тайинланиши мумкин.
14. Клиник ординаторларни тайёрловчи муассасалар клиник ординатурага кириш истагини билдирган танловда иштирок этувчи врачларнинг рўйхатини ҳужжатлар қабули тугаллангандан сўнг, танлов синовлари бошлангунга қадар, белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиши керак.
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан клиник ординатурага кириш учун мақсадли (иш берувчи — ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ёки бошқа муассасалар, таълим берувчи муассаса клиник ординатор билан танловдан ўтгандан кейин уч томонлама шартнома тузилади) ва умумий танлов асосида эркин ўринлар (шартнома тузмасдан) ажратилади. Мақсадли ўқитишга танлов асосида олиш мутахассисликлар бўйича ажратилган ўринларга мувофиқ, кейин ҳудудий принципдан келиб чиққан ҳолда — республиканинг битта минтақасида яшайдиган (ёки кейинчалик ишга жойлаштирилишини хоҳловчи) талабгорлар ўртасида амалга оширилади. Танлов якунларига кўра тўлмаган битта мутахассисликлар бўйича мақсадли ўринлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, бошқа минтақалар учун қайта тақсимланади.
16. Клиник ординатурага кириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта муассасада танловда қатнашиш тақиқланади.
17. Тўпланган баллар рейтинги бўйича танловдан ўтган (бунда шахс мумкин бўлган энг юқори балларнинг камида 30 фоизини тўплаши керак) ва ўқиш пулини тўлаган (тўлов-контракт шакл учун) шахслар клиник ординатурага қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Мақсадли ўринлар бўйича, шу жумладан тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар йўлланмаси бўйича қўшимча ўринларга ўқишга қабул қилиш, кўрсатиб ўтилган шартлардан ташқари, ўқиш тугагач ишга жойлаштириш ва кейинчалик уч йил ишлаб бериш юзасидан уч томонлама (ўқитадиган муассаса, клиник ординатор — ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси /вазирлик/идора/ташкилот) шартнома тузилгандан кейин амалга оширилади.
18. Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшайдиган, Тошкент шаҳри муассасаларидаги клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этган ва синовлар натижасида юқори балл тўплаган врачлар ўз хоҳишига кўра ва қабул қилувчи таълим муассасасида тегишли кадрлар потенциали ҳамда замонавий моддий-техник ускуналар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўқиш учун бошқа минтақанинг тегишли тиббиёт олий таълим муассасаларига ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Клиник ординатурада ўқишга талабгорларнинг, танловда қатнашган ва синовлар натижаларига рози бўлмаганларнинг аризалари (аризаларни бериш муддатлари — натижалар эълон қилингандан кейин уч кун мобайнида) апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади (кўриб чиқиш муддати — ариза берилгандан кейин 24 соат мобайнида). Апелляция комиссияси муассаса раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этилади. Апелляция комиссияси таркибига соҳа йўналиши бўйича етакчи мутахассислар жалб этилади. Талабгор апелляция комиссияси қарорига рози бўлмаган тақдирда ушбу қарор юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Танлов комиссиясининг хулосаси асосида клиник ординатурага қабул қилиш муассаса раҳбарининг буйруғи билан ҳар йили 10 сентябргача амалга оширилади.
Минтақаларнинг у ёки бу мутахассис врачларга бўлган эҳтиёжига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўқитадиган муассасанинг кадрлар потенциалини ва моддий-техник базасини ҳисобга олган ҳолда, клиник ординатурага тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қўшимча ўринлар ажратиши мумкин.
Қабул қилиш тугаллангач муассаса раҳбарлари 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига клиник ординатурага врачлар қабули тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
21. Тўлов-контракт шакли бўйича ўқитиш тўловининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Ҳар бир ўқув йили учун тўлов таълим мутахассислиги бўйича алоҳида, бир нафар ўқувчи ҳисобига харажатларни тўлиқ қоплаш миқдорида белгиланади.
Ўқитиш тўловини унга ҳар ойда тўланадиган стипендияни қўшмасдан ва ҳар ойлик стипендия миқдорини тўламасдан тўлашга йўл қўйилади, бунда ушбу ўқитиш шартлари контрактда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган тақдирда тегишли равишда қолган ўқитиш вақти учун тўлов суммаси ҳам ўзгаради. Бунда контрактларга тегишли қўшимчалар киритилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
22. Ўқитиш учун тўлов жисмоний ёки юридик шахс томонидан тўлиқ ёки қисман бўлиб-бўлиб (белгиланган сумманинг камида 50 фоизи миқдорида), лекин контрактда белгиланган муддатларда йилига кўпи билан 2 марта тўланади.
Клиник ординатурада ўқиётган врачларга муассаса томонидан тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасининг 6- разряди бўйича, тоифасиз мутахассис врачнинг тариф ставкаси миқдорида стипендия тўланади.
23. Клиник ординатурада ўқитиш кундузги шаклда, асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ўқитиш муддати, қоидага кўра, камида икки йилни ташкил қилади ва мутахассиснинг малака тавсифномасини ҳисобга олган ҳолда тузилган ўқув дастури билан белгиланади. Клиник ординатурадаги ўқиш муддати мутахассислик бўйича врачлик меҳнат стажига қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Клиник ординатурада ўқитиш муддати клиник ординаторларни тайёрлашни амалга оширувчи муассаса раҳбарининг буйруғи билан қонунчиликка мувофиқ, ҳомиладорлик, туғруқ ва чақалоқни парвариш қилиш бўйича таътил вақтига, захирадаги ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан, шунингдек тиббиёт муассасаларининг тегишли хулосалари мавжуд бўлган тақдирда ординаторнинг касаллик даврига узайтирилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бўйча ректор (директор)нинг буйруғи билан, белгиланган тартибда академик таътил расмийлаштирилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда академик таътил вақти учун стипендиялар тўлаш, клиник ординаторга раҳбарлик қилганлик учун тўлов, ўқитиш бўйича бошқа харажатлар тўхтатиб турилади. Ижтимоий нафақалар тўлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўқишга тиклангандан кейин клиник ординаторлар таълим дастурининг ўзлаштирилмаган бўлимлари бўйича ўқишни давом эттирадилар.
25. Бошқа минтақалардан келган ҳамда олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатурасига кирган врачлар белгиланган тартибда яшаш жойлари билан таъминланадилар. Тиббиёт илмий-тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлар талабалар ва тингловчилар учун ётоқхоналарга эга бўлган олий таълим муассасаси ёки Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан тузилган шартнома асосида ўзларида ўқиётган клиник ординаторларни яшаш жойлари билан таъминлайдилар.
26. Ўқишга қабул қилингандан кейин 1 ой мобайнида машғулотларга кирмаган ёки машғулотларга 1 ойдан ортиқ қатнашмаган, ярим йиллик ёки йиллик аттестациядан ўтмаган, контракт пулини ўз вақтида тўламаган, шунингдек якка тартибда тайёрланиш режаларини белгиланган муддатларда бажармаган шахслар кафедра (бўлим, лаборатория ва шу кабилар) мудирининг тақдимномасига асосан муассаса раҳбарининг буйруғи билан клиник ординатурадан ўқишдан чиқарилади. Ўқитишнинг биринчи йилида кўрсатиб ўтилган сабаблар бўйича клиник ординатурадан четлатилган шахслар ўқишга қайта тикланмайди. Ўқитишнинг иккинчи йилида ўқишдан четлатилган клиник ординаторлар янги ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида ўқишга тикланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Клиник ординатурада ўқиётган шахслар муассасанинг ички тартиб-қоидаларини бузган, аттестацияда ўрганилаётган мутахассисликка номувофиқ деб эътироф этилган (касби бўйича лаёқатсиз бўлган), шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда машғулотлардан четлаштирилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра клиник ординатурадан четлаштирилган шахслар ўқишга қайта тикланмайди, лекин клиник ординатурага кириш учун танловда такроран қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар, касби бўйича лаёқатсизлиги сабабли четлаштирилган ҳолларда эса — фақат бошқа мутахассисликлар бўйича қатнашиш ҳуқуқига эга.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
28. Клиник ординаторларни бир муассасадан бошқасига ўтказишга айнан шу мутахассислик бўйича, ярим йиллик ёки йиллик аттестациядан муваффақиятли ўтгандан кейин ва ўқитиш учун ўринлар бўлган тақдирда муассасаларнинг раҳбарлари розилиги асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати бўйича йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасидаги олий тиббиёт таълим муассасасини тамомлаган, бошқа мамлакатлар муассасасидаги клиник ординатурага ўқишга кирган ва ўқишни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида давом эттириш истагини билдирган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг ва ўқиш юзасидан шартноманинг нусхалари, назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасига доир ижобий баҳолар, бошқа мамлакатдаги таълим олинаётган муассасанинг илтимосномаси) асосида ўтишга рухсат беради. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланадиган, бошқа мамлакатларнинг тиббиёт олий таълим муассасаларини тугатган ва ушбу мамлакатларнинг клиник ординатурасига кирган врачлар Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига ўтказилишда, юқорида санаб ўтилган тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, олий тиббий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификацияси тўғрисидаги гувоҳномани ҳам тақдим этишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Клиник ординаторлар ўқитиш вақтида врачлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
30. Ўқитишнинг иккинчи йилидаги клиник ординаторлар соҳа мутахассислиги бўйича касбий фаолиятни бажариш учун минтақаларга 30 кунгача муддат билан хизмат сафарига юборилиши мумкин.
31. Клиник ординаторларни тайёрлаш муассасанинг Илмий кенгаши тайинлайдиган малакали мутахассислар (профессор, доцент ва илмий муассасаларнинг уларга тенглаштирилган лавозими) раҳбарлигида якка тартибдаги режа бўйича амалга оширилади.
таълим дастурига ва мутахассиснинг малака тавсифномасига мувофиқ билимлар ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилган бўлиши керак;
даволаш-профилактика муассасаларининг соҳа бўйича бўлимларида мутахассисликнинг асосий ва ёндош бўлимларини босқичма-босқич ўзлаштиришни (ротация) ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозим;
кадрлар буюртмачисининг ва ўқитилаётганнинг хоҳишига кўра мутахассисликнинг у ёки бу бўлимлари чуқур ўрганилишини ҳисобга олган ҳолда тузилиши мумкин;
мутахассисликнинг бўлимлари бўйича назарий тайёрланишнинг муддатларини, мавзуларини ва назорат қилиш турини, ўзлаштирилиши керак бўлган амалий кўникмалар ва малакалар рўйхатини, турлари ва сонини ҳамда мутахассислик бўлимлари бўйича амалда бажарилган мустақил ишларни (рефератлар, шарҳлар, презентациялар ва шу кабиларни) акс эттиради;
кафедра (бўлим, лаборатория ва шу кабилар) мажлисида муҳокама қилинади ва тузатишлар киритилгандан кейин кафедра (бўлим, лаборатория ва шу кабилар) раҳбари томонидан врач клиник ординатурага қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечикмай тасдиқланади.
Клиник ординаторни тайёрлашнинг якка тартибдаги режасида шунингдек профессор ва доцентлар томонидан беморларни кўздан кечиришдаги иштирок этиш, уларнинг лекцияларида қатнашиш, поликлиника, стационар, даволаш, ташхис хоналари, бўлимлар ва шу кабиларда мустақил равишда бажарилган амалий ишлар ҳажмининг бажарилиши ҳам акс этган бўлиши керак.
Клиник ординаторни тайёрлашнинг якка тартибдаги режасида асосий ва ёндош мутахассисликлар бўлимлари ва ёндош фанлар бўйича синов имтиҳонларини топшириш назарда тутилади.
Клиник ординаторни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаси шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
33. Клиник ординаторларнинг билимлари ва кўникмалари ҳажмини кенгайтириш мақсадида улар клиник ординаторни тайёрлашнинг якка тартибдаги режасидан ташқари амалга ошириладиган илмий ишларни бажаришга (рефератлар, мавзули таҳлиллар ва адабиётлар шарҳини тузиш, тиббий амалиётдаги баъзи қоидаларни ёритиш, конференцияларда маърузалар қилиш, янги дори-дармонларни клиник синовдан ўтказиш ва шу кабиларга) жалб этилиши мумкин.
34. Клиник ординаторнинг энг юқори юкламаси тегишли мутахассислик врачи ойлик юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бундан ташқари, клиник ординатор мустақил ишларни бажаради. Мустақил ишларни бажариш вақтининг ҳажмига унинг раҳбари томонидан белгиланадиган бўлимлардаги жадвал бўйича бир ойдаги бепул мажбурий иккита тунги (кечки) навбатчилик киритилади.
20 фоизгачаси — ёндош фанларни (патанатомия, патофизиология, клиник фармакология ва бошқаларни) ўрганишга ажратилади. Клиник ординатор томонидан ўрганиш учун мажбурий бўлган ёндош мутахассисликлар ва фанлар рўйхати уларни тайёрлашнинг ўқув дастурларида назарда тутилади.
Қўшимча фанлар (хорижий тиллар, компьютер курслари ва бошқалар) мустақил тайёрланиш соатлари ҳажмига факультатив машғулотлар тарзида клиник ординаторларни тайёрлаш ўқув дастурига киритилиши мумкин.
36. Бир нафар клиник ординаторга раҳбарлик қилганлик учун илмий раҳбарга илмий муассасалар харажатларининг бюджет сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, шунингдек клиник ординаторларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳисобига ҳар йили 25 соат ҳисобидан соатбай ҳақ тўланади.
Олий таълим муассасаларида ва малака ошириш институтларида илмий раҳбарнинг клиник ординаторлар билан олиб борадиган ишлари уларнинг ўқув юкламасига ҳисобланади ва бир нафар клиник ординатор учун йилига 25 соат ҳисобидан ҳақ тўланади.
Клиник ординаторларнинг илмий раҳбарларини рағбатлантириш муассасанинг Илмий кенгаши қарорига кўра клиник ординаторларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
37. Ўқув йили мобайнида ярим йиллик, йиллик (ўқитишнинг биринчи йили тугагач) ва якуний аттестация ўтказиш назарда тутилади. Етакчи олимлардан (ярим йиллик, йиллик ва якуний аттестация) ҳамда кадрлар буюртмачиси вакилларидан (якуний аттестация) иборат бўладиган аттестация комиссияси таркиби муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади, комиссия раиси этиб илмий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) тайинланади.
38. Ўқитиш жараёнида клиник ординаторлар билимлари ва малакасини баҳолашда 100 балли баҳолаш тизими қўлланади. Бунда назорат қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат (назорат тадбирлари режаси бўйича ва режадан ташқари таълим фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат (муассасаларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш).
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
39. Клиник ординатор, унинг амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи кафедра мажлисида маъқуллангандан кейин, ярим йиллик, йиллик ва якуний аттестацияга қўйилади. Ҳисобот кафедра (бўлим, лаборатория ва шу кабилар) раҳбари томонидан тасдиқланади ва аттестация комиссиясига тақдим этилади.
Аттестацияни ўтказиш тартиби (ҳисобот ҳужжатлари рўйхати, ўтказиш шакли ва муддатлари, олинган билимлар ва кўникмаларни назорат қилиш турлари) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
40. Жорий ўқув йилидаги ўқитиш дастури тугаллангандан кейин, аттестация натижаларига мувофиқ, билимлар ва кўникмаларнинг рейтинг назоратини ҳисобга олган ҳолда, аттестация комиссияси томонидан клиник ординаторларни навбатдаги курсга ўтказиш, ўқишдан четлаштириш ёки клиник ординатурани тугатганлик тўғрисида қарор қабул қилинади.
Клиник ординаторнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якуний аттестация комиссиясининг қарори муассасанинг Илмий кенгашида ўқиб эшиттирилади.
41. Клиник ординатурада мутахассислар тайёрлаш сифати, уларнинг амалий соғлиқни сақлаш барча бўғинларида мустақил равишда ишлашга тайёрлиги учун жавобгарлик муассасалар ва кафедралар (бўлимлар, лабораториялар ва шу кабилар) раҳбарлари зиммасига юкланади.
42. Клиник ординатурани муваффақиятли тугатган шахсларга ушбу Низомга иловага мувофиқ гувоҳнома белгиланган тартибда берилади, у олинган врачлик мутахассислиги бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Гувоҳномада мутахассисликни ўзлаштириш даражасининг ўртача умумий баҳоси кўрсатилади.
43. Ўқитишнинг иккинчи йилидаги таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган клиник ординаторлар раҳбарларининг ёзма тавсияномаси асосида меҳнат шартномаси бўйича соҳа бўлимларида тунги навбатчилик қилиш ёки ўқишдан ташқари вақтда мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ўриндошлик бўйича ишлаш клиник ординаторнинг якка тартибдаги режасини бажаришга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
44. Мақсадли клиник ординатурага қабул қилинган врачлар ўқиш тугагач ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари (тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар) ихтиёрига уч йил ишлаб бериш шартнома шартларини бажариш учун қайтиб келишлари шарт.
45. Мақсадли клиник ординатурага киришда врачлар билан контракт тузган ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари (тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар) ўқитиш муддати тугагач уларни олинган мутахассисликка мувофиқ бўлган лавозимга доимий ишга жойлаштириши ва тайёрланган мутахассис ишга жойлашган муассасанинг жойи тўғрисида ёзма тарзда маълум қилиши шарт.
Давлат гранти асосида олий таълим муассасасини тугатган битирувчилар ҳам эркин умумий танлов бўйича (уч томонлама шартнома тузмасдан) клиник ординатурага кирган тақдирда ўқишни тугатгандан кейин, олинган мутахассислик бўйича тақсимотга мувофиқ, олий таълим муассасаси йўлланмаси бўйича уч йил ишлаб бериши шарт.
46. Эркин танлов бўйича тўлов-контракт асосида клиник ординатурага кирган ва бакалавриатда ўқишни тугатгандан кейин тақсимот бўйича давлат олдида мажбуриятга эга бўлмаган врачлар клиник ординатурада ўқишни тугатгач мустақил равишда, шу жумладан соғлиқни сақлаш хусусий сектори юридик шахслари билан меҳнат шартномаси бўйича ишга жойлашиш ҳуқуқига эгадирлар.
47. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларга бўлган эҳтиёж бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва клиник ординатура битирувчиларини ишга жойлаштириш мониторингини олиб боради.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ |
____________________________________ |
(муассасанинг номи) |
ГУВОҲНОМА |
№ АА 000000 |
Врач______________________________________________________________ га |
____________________________________________________________клиник |
ординатурада 20____ йил ______дан 20_____ йил_____гача_______________ |
_____________________________________________________мутахассислиги |
бўйича тўлиқ ўқув курсини тугатиб,_______________балл баҳо билан якуний аттестациядан ўтганлиги тўғрисида берилди. |
Раҳбар |
Котиб |
____________шаҳри |
М.Ў. |
Рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами_____________________ |
Берилга санаси___________________ |