02.10.2007 йилдаги ПҚ-700-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказувчи доимий фаолиятдаги комиссия 8-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар аттестация комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриш, жумладан, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда аттестация комиссияси тўғрисидаги низомни, аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек аттестациядан ўтказиладиган соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларининг лавозимлари рўйхатини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят диагностика маркази, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, шунингдек қишлоқ врачлик пункти тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаларида қон, унинг компонентлари ва препаратларини тайёрлаш, сақлаш ва хавфсизлик стандартларига ҳамда аҳолига гематологик ёрдам кўрсатиш стандартларига риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йилнинг 1 январидан бошлаб қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган барча тиббий муолажаларни кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган буюм ҳамда асбоблар рўйхатини тасдиқлаган ҳолда бир маротабалик тиббий буюм ва асбоблардан фойдаланишга ўтказиш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008—2010 йилларда гематология ва қон қуйиш институтини, қон қуйиш станцияларини, ОИТС марказларини замонавий лаборатория ва бошқа жиҳозлар билан бюджет маблағлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари грантларини жалб этиш ҳисобидан мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, хусусий тиббиёт муассасалари қуйидаги мажбурий талаблар ва шартларни бажарган тақдирда аҳолига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаси даволаш фаолиятини фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга биноан муайян турдаги ихтисос йўналиши бўйича амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диагностика ва даволаш асбоб-ускуналаридан иборат замонавий моддий-техник базанинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассаса штатида турган, тегишли ихтисос йўналиши бўйича малака тоифасига эга бўлган юқори малакали врач мутахассислар диагностика ва даволаш фаолиятини мустақил равишда олиб бориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаси фаолиятини фақатгина даволаш жараёни стандартларига жавоб берадиган бино ва хоналарда ташкил этиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни, шунингдек, тиббиёт фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин ва бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хусусий тиббиёт муассасалари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширишнинг алоҳида регламенти назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда янги ташкил этилаётган туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, жумладан, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, шунингдек, тиббий диагностика марказларида комплекс инвентаризация ўтказсин ва уларнинг моддий-техник базаси ҳолатини баҳоласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича 2008—2012 йилларда вилоят кўп тармоқли тиббиёт ва диагностика марказлари, туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда санитария-эпидемиология хизматларини босқичма-босқич мукаммал таъмирлаш ва замонавий диагностика ҳамда даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) Дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда ушбу мақсадлар учун халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда қарзларини жалб этиш назарда тутилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкил этилаётган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят тиббиёт диагностика марказлари, кўп тармоқли тиббиёт марказлари, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари биноларини реконструкция қилиш, уларнинг бўлинмаларини беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш технологияларига мувофиқ мақбул тарзда жойлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2008 — 2012 йиллардаги Инвестиция дастурларига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази қошида, мавжуд майдонлардан, Марказнинг ишлаб чиқариш-техника ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, кардиохирургия бўлимини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда тиббиёт муассасаларига замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини узоқ муддат ижарага берадиган, устав капиталини шакллантириш манбалари белгиланган ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 январдаги Ф-2658-сонли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳнинг соғлиқни сақлаш тармоғини ва шифохоналардаги ўринлар сонини, шу жумладан кам қувватли тиббиёт муассасаларини тугатиш ёки тегишли шифохоналарнинг бўлимларига айлантириш ҳисобига мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифи 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
клиник ординатура орқали шифокор ходимлар малакасини ошириш ва касб маҳоратини такомиллаштиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаларининг бош шифокорлари ва уларнинг ўринбосарларини тиббиёт муассасалари менежменти бўйича қисқа муддатли махсус курсларда ўқитишни назарда тутувчи тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 18-сонли қарорининг 1-банди, 1 ва 7-иловалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарорининг 2-иловаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 2 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-700-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига
8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида аттестациядан ўтказувчи доимий фаолиятдаги комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ

Ф.Г. Назиров

соғлиқни сақлаш вазири, Комиссия раиси

Н.У. Шарапов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

А.И. Камилов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Б.Б. Алимухамедов

меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

молия вазири ўринбосари

Р.М. Шоабдураҳмонов

иқтисодиёт вазири ўринбосари

Р.Д. Қурбонов

Республика ихтисослаштирилган кардиология тиббиёт маркази директори

О.М. Исламова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат инспекциянинг бошлиғи

Ш.Х. Хашимов

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи

К.Т. Ядгарова

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи

Н.В. Шарипова

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасининг санитария-гигиена бўлими бошлиғи

М.Н. Акбаров

профессор, Республика ихтисослаштирилган хирургия тиббиёт маркази бўлинмаси мудири, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош жарроҳи

С.П. Абдуллаев

профессор, Тошкент тиббиёт академияси бўлинмаси мудири, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош терапевти

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига
9-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тугатилаётган ёки туман марказий кўп тармоқли шифохоналари бўлинмаларига айлантирилаётган кам қувватли тиббиёт муассасалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Т/р

Муассасаларнинг номланиши

Жойлашган жойи

Изоҳ

1.

Чимбой тумани силга қарши диспансери

Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

2.

Чимбой тумани тери-таносил касалликлари диспансери

Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

3.

«Қиличбой» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

4.

«Ўзбекистон» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

5.

«Қипчоқ» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

6.

«Шеге» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

7.

Қўнғирот тумани тери-таносил касалликлари диспансери

Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

8.

«Жалпок яб» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

9.

«Водник» шаҳар касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани

амбулатория — ҚВП га, касалхона — туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

10.

Хўжайли тумани тери-таносил касалликлари диспансери

Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

11.

«А. Дурдиев» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

12.

«Мискин» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

13.

«Тазо боғ» қишлоқ касалхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

14.

Балиқчи тумани силга қарши диспансери

Андижон вилояти, Балиқчи тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

15.

Балиқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Андижон вилояти, Балиқчи тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

16.

Ғиждувон тумани тери-таносил касалликлари диспансери

Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

17.

Шофиркон тумани тери-таносил касалликлари диспансери

Бухоро вилояти, Шофиркон шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

18.

«Қизилрават» қишлоқ касалхонаси

Бухоро вилояти, Ромитан тумани

тугатилади

19.

«Ковчин» реабилитация шифохонаси

Қашқадарё вилояти, Ғузор шаҳри

тугатилади

20.

Учқудуқ тумани силга қарши диспансери

Навоий вилояти, Учқудуқ тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

21.

Хатирчи тумани Болалар юқумли касалликлари шифохонаси

Навоий вилояти, Хатирчи тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

22.

Туғруқ комплекси, Гулистон шаҳри

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

23.

Вилоят кирхонаси

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри

тугатилади

24.

Боёвут тумани силга қарши диспансери

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

25.

Олтинсой тумани 1-сон шифохонаси

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

26.

Олтинсой тумани «Вахшивор» қишлоқ касалхонаси

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

27.

Жарқўрғон тумани тери-таносил касалликлари диспансери

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

28.

Узун тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Сурхондарё вилояти, Узун тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

29.

Шўрчи тумани «Толли» 1-сон шифохонаси

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

30.

Олмалиқ шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

31.

Ангрен шаҳар психоневрология диспансери

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

32.

Чирчиқ шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

33.

Пискент тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Тошкент вилояти, Пискент тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

34.

Марғилон шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

35.

Олтиариқ тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

36.

Боғдод тумани силга қарши диспансери

Фарғона вилояти, Боғдод тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

37.

Данғара тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Фарғона вилояти, Данғара тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

38.

Сўх тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Фарғона вилояти, Сўх тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

39.

Фурқат тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Фарғона вилояти, Фурқат тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

40.

Фарғона тумани юқумли касалликлар шифохонаси

Фарғона вилояти, Фарғона тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

41.

ХОСПИС касалхонаси

Хоразм вилояти, Урганч тумани

туман марказий кўп тармоқли шифохонаси бўлинмасига айлантирилади

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 413-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 6-сон, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 9-сон, 86-модда)