1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.06 Депозит сертификати]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1994 йил 24 декабрдаги 31-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидалари» (1998 йил 9 ноябрь, рўйхат рақами 522);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 3/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига киритилган ўзгартиришлар» (1999 йил 1 апрель, рўйхат рақами 522-1);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 30/7-сонли «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (2003 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 522-2 –– Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/4-сонли «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2008 йил 12 май, рўйхат рақами 522-3 –– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 179-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 14 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17/2-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари томонидан депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депозит (омонат) сертификати(бундан буён матнда сертификат деб юритилади) — банкка қўйилган депозит (омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депозит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан (банк хизматлари офисидан) белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
цессия — сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
цедент — сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечаётган томон;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
цессионарий — сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган томон.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сертификатлар олди-сотди, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш, устав фондига киритиш ва эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа битимларда, шунингдек гаровда битим объекти бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатни товарлар олди-сотдиси ёки кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳисоб-китоб қилишда тўлов воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Банклар бевосита ўзлари ёки бошқа банклар томонидан жойлаштирилган сертификатлар билан таъминланган кредит ажратишга ҳақли.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Депозит сертификатларининг олди-сотдиси ва улар бўйича суммаларни тўлашга доир пуллик ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда, омонат сертификатлари бўйича— нақдсиз ҳамда нақд шаклида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сертификатларнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Сертификатларни хорижий валютада чиқариш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Микромолия банклари томонидан омонат сертификатларини жисмоний шахслар орасида жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори Ўзбекистон Республикасининг «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаган ҳолда амалга оширилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сертификатлар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга (сертификат берилган вақтдан бошлаб сертификат сақловчиси сертификат бўйича депозитни талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтига қадар) чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сертификатда цессия сертификат бланкасининг орқа томонида расмийлаштирилади. Агар цессияни расмийлаштириш учун қўшимча варақлар талаб этилса, унда сертификатнинг иловалари ҳам бўлиши мумкин. Ушбу иловалар сертификат сақловчисининг талаби билан сертификатни муомалага чиқарувчи банк томонидан расмийлаштирилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатнинг иловалари рақамланган, сертификат бланкасига тикилган ва сертификатни имзолаш ҳуқуқи берилган икки нафар мансабдор шахс томонидан имзоланган ҳамда банк (банк филиали ёки банк хизматлари офиси) муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сертификат бланкасида сертификатни чиқариш ва унинг муомалада бўлиш шартлари (бундан буён матнда чиқарилиш шартлари деб юритилади), шу жумладан цессияни расмийлаштириш ҳамда сертификат йўқотилганда уни қайта тиклаш тартиби акс эттирилган бўлиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сертификат бланкаси банк томонидан чоп этиш қўлда шарикли ручкада, ёзув машинкасида ёки компьютернинг ёзув мосламасида (принтерида) тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификат билан расмийлаштирилган омонат ёки депозит миқдори рақамлар ва сўзлар билан ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатнинг рақамда ёзилган қийматидан олдин ва кейинги бўш жойлар, шунингдек номиналнинг сўзда ёзилган қийматидан кейин қолган бўш жойлар икки параллел чизиқ тортиш йўли билан тўлдириб қўйилиши керак. Сўзлар билан ёзилган ҳамда рақамлар билан белгиланган суммалар ўртасида фарқ бўлган тақдирда сўзлар билан ёзилган сумма ҳақиқий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Сертификатда имзо ва банк муҳрларини босмахона усулида қўйиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Сертификатни беришда банк сертификат корешогидаги барча реквизитларни тўлдиради. Сертификат корешоги сертификат эгаси ёки унинг қонунчилик ҳужжатларига биноан расмийлаштирилган ишончномага эга бўлган ваколатли шахси томонидан имзоланади, сертификатдан ажратилади ва банкда сақланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Омонатчининг (сертификат сақловчининг) вакили депозит сертификатни олиш учун ишончномага эга бўлиши лозим, ишончнома депозит сертификат корешоги билан бирга сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Банк томонидан сертификатни тўлдиришда тузатиш ва ўчиришларга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Сертификат бланкасини омонатчига беришда тўғри расмийлаштириш ва тўлдириш учун жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Депозит (омонат) сертификати бланкалари, шунингдек сертификатларга қўшимча варақлар (иловалар) «Давлат белгиси» масъулияти чекланган жамият томонидан ишлаб чиқарилади. Сертификатга қўшимча варақлар (иловалар) сертификат бланкаси билан бир вақтда тайёрланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Сертификатдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш мумкин. Бунда қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида сертификатларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Сертификатларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Омонат сертификати бўйича сессия фақат жисмоний шахслар ўртасида, сертификатни берган банкда ёки унинг филиалида (банк хизматлари офисида) расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микромолия банклари томонидан омонат сертификатлари бўйича сессия Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори Ўзбекистон Республикасининг «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаган ҳолда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депозит сертификати бўйича цессия ҳар бир томондан шу каби битимларни амалга ошириш учун юридик шахс томонидан ваколат берилган икки нафар шахс томонидан имзоланади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Омонат сертификати бўйича цессияни ҳар икки томон шахсан имзолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир цессия цедент томонидан рақамланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Цессияни расмийлаштириш узлуксиз бўлиши шарт.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Депозит сертификати цессиясини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилганда у тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда «тузатилди» ёзуви билан тасдиқланиши ҳамда цедент ва цессионарий томонидан имзоланиши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Депозит сертификати бўйича депозитни талаб қилиб олиш муддати етиб келганда банк депозит сертификат сақловчисининг аризасига мувофиқ асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тўловни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Омонат сертификати бўйича омонатни талаб қилиб олиш муддати етиб келганда банк омонат сертификати сақловчисига нақд пул билан ёки унинг аризасига кўра омонат ҳисобварағига ўтказиб бериш йўли билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида тўловларни амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Сертификат сақловчиси томонидан банкка тўлаб бериш учун тақдим этилган сертификатларда цессиялар мавжуд бўлса, банк цессияларнинг расмийлаштирилиши ва узлуксизлигини текширади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депозит сертификатлари бўйича — охирги цессияда қайд этилган цессионарий ваколатли шахсининг имзоси ва номи сертификат тўлаб берилиши ҳақидаги аризада ваколатли шахс имзоси, юридик шахснинг номи мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) тақдим этилиши лозим.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификат сақловчиси томонидан тақдим этилган сертификат суммаси бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) ёки унинг нусхаси банк томонидан тўлаб берилган сертификатга қўшиб тикиб қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
311. Сертификатларга доир шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(311-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатларни чиқариш шартлари Марказий банкда рўйхатга олингандан сўнг, ушбу шартларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк ва (ёки) сертификат эгасининг жойлашган манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилмаган ҳолда номи, шу жумладан кирилл ҳарфларидан лотин ҳарфларига ўзгарганда, сертификатни чиқариш шартлари, сертификат бланкалари ва сертификатларни жойлаштириш жараёнида расмийлаштирилган шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Сертификатлар бўйича фоизларни ҳисоблаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Сертификатлар бўйича фоиз ставкалари, ушбу сертификатларни муомалага чиқараётган банк томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Сертификат бўйича фоизларни ҳисоблаш Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3460, 2023 йил 29 сентябрь) мувофиқ амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 7 ноябрдаги 30/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-6, 19.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2025 й., 10/25/1859-6/1065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Сертификат бўйича фоизларни тўлаш банк томонидан сертификатни тўловга тақдим этиш билан бир вақтда тўланади ёки сертификат чиқарилиш шартларида белгиланган бўлса сертификатнинг муомалада бўлиш муддати давомида ҳар бир даврдан кейин тўлаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Банк сертификатни бериш вақтида шартлашилган ва сертификатда белгиланган фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартиришга (камайтириши ёки кўпайтириши) ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Сертификатни бериш вақтида белгиланган ва муомала муддати тугаганидан сўнг (сертификат эгаси сертификат бўйича омонатини ёки депозитини талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритганда) сертификат эгасига тўланиши лозим бўлган фоизлар мазкур сертификат сотиб олинган вақтдан қатъи назар, банк томонидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Банк чиқарилиш шартларида сертификатларни муддатидан олдин тўловга тақдим этиш имкониятини назарда тутиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Сертификат сақловчиси сертификатни муддати тугагунга қадар ёхуд сертификатда кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш нияти бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт. Бунда банк томонидан депозит (омонат) суммасига тўланадиган фоизлар, агар сертификатни чиқарилиш шартларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Сертификатлар банк ташаббуси билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларида муддатидан олдин тўловга тақдим этилганда, банк томонидан депозит (омонат) суммасига сертификатнинг амалда бўлган муддати учун фоизлар тўланади. Бунда, банк сертификатларни муддатидан олдин тўловга тақдим этилиши ва уларни тўловга тақдим этиш шартлари тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериши лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Агар сертификат бўйича депозитни (омонатни) олиш муддати депозит сақловчиси томонидан ўтказиб юборилган бўлса, у ҳолда банк сертификатда белгиланган депозит суммаси ва ҳисобланган фоизларни сертификат эгасининг талабига кўра тўлашга мажбурдир. Сертификат суммасини талаб қилиш кунидан ҳақиқатда сертификатни тўлов учун тақдим этиш кунигача бўлган муддат учун фоизлар, агарда сертификатни чиқарилиш шартларида бошқалар кўзда тутилмаган бўлса, талаб қилиб олингунча омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатдан ўтказиш
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 3 февралдаги 4/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-4, 05.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатлари ва банк уставига мувофиқ бундай ваколатга эга бўлган банк бошқаруви органи томонидан қабул қилинади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Сертификатларнинг муомалага чиқараётган банк ўз сертификатларини чиқариш ва уларни муомалада бўлиш шартларини тасдиқлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларида сертификатлар чиқариш, муомалада бўлиш ва улар бўйича банк томонидан тўлаш тартиби, шунингдек чиқарилиш ҳақидаги маълумотлар ва сертификат намунаси акс эттирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларининг варақлари рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларида сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган ва шартларни тасдиқлаган банк бошқарув органининг номи, қабул қилган санаси кўрсатилиши лозим, шунингдек ушбу шартлар банк раҳбари томонидан имзоланиши ва қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки ҳафта муддат ичида Марказий банкка тақдим этилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Банк сертификатларнинг фақатгина сертификатлар чиқарилиши ва уларнинг муомалада бўлиши шартларини Марказий банкдан (рўйхатдан ўтказувчи орган) рўйхатдан ўтказганидан кейин жойлаштиришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Банк сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатдан ўтказиш учун Марказий банкка рўйхатдан ўтказиш ҳақида эркин шаклда ёзилган ва банк раҳбари томонидан имзоланган аризани тақдим этиши лозим. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сертификатларнинг чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиш шартлари— икки нусхада;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тегишли бошқарув органининг сертификатларни чиқариш ва чиқариш шартларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини ва у билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Рўйхатга олиш ҳужжатлари қайта ишлаб чиқиш учун қайтариб юборилганида уларни кўриб чиқиш муддати қайта ишланган ҳужжатлар Марказий банкка тақдим этилган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Марказий банк сертификатлар чиқарилиш шартларини, уларга рўйхат рақамини берган ҳолда алоҳида журналда қайд этади. Журналда сертификатни муомалага чиқараётган банкнинг номи, қарор қабул қилинган сана, чиқарилиш шартлари Марказий банкка тақдим этилган сана ҳамда чиқарилишга оид бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олиш учун йиғимлар олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Депозит ва омонат сертификатларининг чиқарилиш шартлари рўйхатга олингандан сўнг, Марказий банк чиқарилиш шартлари рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи хат ҳамда мазкур шартларининг бир нусхасини банкка тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олишни рад этиш, сертификатлар чиқарилишини тўхтатиш, рўйхатга олинганлигини бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Сертификатнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сертификатларнинг чиқарилиш шартлари қонунчилик ва мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлганида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Марказий банк томонидан банкка нисбатан омонатларни қабул қилиш операцияларини чеклаш, тўхтатиш каби санкциялар қўлланилганида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида рўйхатга олувчи орган томонидан банкка тегишли сабаблар кўрсатилган хат юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Сертификатларнинг чиқарилишини тўхтатиб қўйиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) чиқарилган сертификатларни жойлаштириш жараёнида қоидабузарликлар аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сертификатлар рўйхатга олинганидан юқори ҳажмда жойлаштирилганида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинганда;
(55-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 3 февралдаги 4/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-4, 05.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Сертификатлар чиқарилишининг тўхтатиб турилиши банкка ушбу турдаги қимматли қоғозларни жойлаштириш тақиқланганлигини (ёки вақтинчалик тақиқланганлигини), шунингдек ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозларни жойлаштиришга доир реклама компанияси тўхтатилганлигини (ёки вақтинча тўхтатилганлигини) билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Банк қимматли қоғозларни жойлаштиришни қоидабузарликни бартараф қилиш ҳақида тегишли кўрсатма олинган пайтдан бошлаб тўхтатиб туриши ва аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олувчи орган белгилаган муддатларда бартараф қилишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларни жойлаштиришнинг қайта тикланиши рўйхатга олувчи органнинг қоидабузарликлар тегишли кўрсатмада белгиланган муддатларда бартараф қилинганлиги тўғрисидаги ҳисоботни (тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда) кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилган қарорига асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини бекор қилиниши Марказий банк томонидан қуйидагиларга асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) банк қонунчилиги қўпол равишда бузилганлиги ҳамда рўйхатга олувчи органнинг банк фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш юзасидан берган тегишли кўрсатмалари бажарилмаганлиги туфайли рўйхатга олувчи орган томонидан қабул қилинган қарорга асосан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Депозит (омонат) сертификатларининг корешокларини, сертификат бланкаларини ва сертификатларнинг қўшимча варақларини (иловаларини) сақлаш, шунингдек сертификат бланкаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда сертификатлар билан боғлиқ амалиётлар банк томонидан Марказий банк белгилаган тартибда амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62.Сертификат йўқотилганда сертификат сақловчиси унинг дубликатини беришни сўраб сертификатни муомалага чиқарган банкка ёзма равишда ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Сертификат йўқолганлиги аниқланганда сертификат сақловчиси бу ҳақда ариза тақдим қилиш орқали банкни хабардор қилиши шарт. Ариза банкнинг махсус журналида қайд этилади, ушбу журнал рақамланган, тикилган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Ариза сертификатнинг корешоги билан бирга сақланади. Аризада сертификат расмийлаштирилган сана, сертификат рақами, сертификат банкнинг қайси бўлими орқали берилганлиги, кимнинг номига расмийлаштирилганлиги (юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади) ва қанча миқдордалиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар банк Бошқаруви ташкил этган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ва ариза бўйича ижобий қарор қабул қилинганидан кейин банк йўқолган сертификат бўйича тўловларни амалга оширади ёки аризачига сертификат дубликатини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 12 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА