Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда акциядорлик жамиятларининг (кейинги ўринларда жамият деб аталади) корпоратив веб-сайтларига ва ушбу сайтларда жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотга қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган хўжалик бошқаруви органининг корпоратив веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга ҳам мувофиқ бўлиши керак.
3. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотга қуйидагилар тегишлидир:
жамиятнинг устави, шу жумладан унга ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда жамиятнинг тасдиқланган бизнес-режалари;
жамиятнинг ташкилий тузилмаси, унинг таркибий бўлинмалари, филиаллари, ваколатхоналари, шуъба ва тобе хўжалик жамиятларининг номи, уларнинг телефонлари рақамлари, манзили (почта ва электрон манзиллари), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
жамият ёки унинг бошқарув органлари томонидан тузилган коллегиал ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
корпоратив бошқарув масалалари бўйича жамиятнинг ички ҳужжатлари, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган корпоратив бошқарув кодекси (у мавжуд бўлганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Қимматли қоғозлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамият фаолиятидаги муҳим фактлар;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари (ушбу қарорлар қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида эълон қилинади);
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши, санаси, вақти, ўтказиладиган жойи, кун тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар эмиссияси проспектлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамиятнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари;
(3-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, матбуот-релизлар ва кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборот;
жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар) рўйхати ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар;
товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича жамият ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар, шунингдек жамият фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан ижро этувчи органининг самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисида маълумот;
(3-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
охирги уч йилда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар, шу жумладан қарздорлик миқдори тўғрисидаги маълумотлар, акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш маълумотлари ва бошқа маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон)
корпоратив веб-сайтдаги ахборот материалларидан бошқа шахслар фойдаланганда жамиятнинг корпоратив веб-сайтига мажбурий ҳаволалар кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;
4. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида бошқа манбалардан маълумотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.
жамият веб-сайтининг фойдаланиладиган интерфейси унда жойлаштирилган ахборотнинг тузилиши тўғрисидаги кўргазмали тасаввурни, бўлимлар ва саҳифаларга дарҳол ва мантиқли ўтишни таъминлаши керак;
электрон почта воситасида ҳамда янгилашлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммабоп автоматлаштирилган форматлари воситасида корпоратив веб-сайтнинг янгиланишларига ёзилиш имконияти.
6. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ахборотдан унинг томонидан базавий ахборот хизматлари кўрсатилиши доирасида фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамият базавий ахборот хизматларидан ташқари, жамиятнинг корпоратив веб-сайти орқали, қонунчиликда белгиланган тартибда пулли асосда қўшимча хизматлар кўрсатиши мумкин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Жамият ижро этувчи орган раҳбарининг қарори билан жамиятнинг корпоратив веб-сайтидаги ахборотни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаш учун масъул бўлган шахсни белгилайди.
8. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтидаги ахборот давлат тилида тақдим этилиши керак. Жамият корпоратив веб-сайтининг бошқа тиллардаги версиялари бўлиши мумкин.
9. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ахборот йўқ қилиниши, блокировка қилиниши, бузилиши ва қалбакилаштирилишининг, шунингдек рухсат берилмаган аралашувлар бошқа шаклларининг олдини олиш бўйича жамият томонидан ҳимоя қилишнинг тегишли чора-тадбирлари кўрилиши керак.
10. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:
имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш (контрастни қўшимча қилиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги ва бошқа функциялар);
жамиятнинг веб-сайтидан хавфсиз фойдаланиш (махфий ахборотни беришни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);
фуқароларнинг мурожаатларини шу жумладан электрон почтага билдиришнома юбориш воситасида кўриб чиқишни ва вақтини кузатиб бориш;
жамоатчилик фикрини ўрганиш ва жамият фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш воситалари (он-лайн-сўровлар, блоглар, форумлар);
11. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бевосита ёхуд ўзининг идоравий мансуб ташкилотлари орқали хизматлар кўрсатувчи ва/ёки товарларни сотувчи жамиятларнинг корпоратив веб-сайтларида қуйидаги функциялар назарда тутилиши керак:
товарлар, ишлар ва хизматларнинг турлари ва қиймати (тарифлар) тўғрисидаги тўлиқ ва муҳим маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;
аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини шу жумладан мобиль қурилмалар ёрдамида тўлдириш;
хизматлар кўрсатиш юзасидан сўровномани расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини илова қилиш.
12. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши ва жамият фаолиятини холисона ёритиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида давлат сирига ва хизматда фойдаланиш учун тегишли бўлган ахборот, шунингдек қонунчиликка мувофиқ эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборот бўлмаслиги керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Жамият ижроия органининг раҳбари ушбу Низомга мувофиқ жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштириладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда амалга оширилади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«21. Хусусийлаштирилаётган давлат ташкилотининг меҳнат жамоасига акцияларни сотиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади»;
«5. Биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма (қоғозда) расмийлаштириш заруриятисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозлар билан бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно.
Инвестор умумий қиймати мазкур акциядорлик жамияти устав капиталининг йигирма ва ундан кўп фоизини ташкил қиладиган акциядорлик жамияти акциялари пакетининг бир ёки бир нечта битимлар тузиш натижасида мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда сотиб олганлиги ҳақидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт»;
«51. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси инвесторлардан сотишга қўйиладиган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолашнинг ўтказилишини талаб қилишга, агар бундай талаб қонунчиликда белгиланмаган бўлса, шунингдек қимматли қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда сотишни тақиқлашга ҳақли эмас»;
«201. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда рўйхатдан ўтказувчилар бўлган қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари, агар битимларни тузишда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлигини аниқлашган бўлса, қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказишни рад этишлари шарт»;
з) 25-банднинг биринчи жумласидан кейин «электрон шаклда тузилган битимлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чекловни фақат тегишли давлат органининг ёзма талабномаси мавжуд бўлган тақдирдагина қўяди, ёзма талабномада қимматли қоғозлар эгасининг номи (исми), унинг идентификациялаш маълумотлари, қўйилган чеклашнинг амал қилиш муддати, шунингдек чекловни қўйиш учун асос мавжуд бўлиши керак;
икки иш куни мобайнида тегишли давлат органини қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чеклов қўйиш бўйича талабларни бажариш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли давлат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт, агар давлат органи талабномасида ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ахборот мавжуд бўлмаса;
қимматли қоғозлар эгасини унга тегишли бўлган қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чеклов қўйилганлиги тўғрисида чеклаш белгиланган (қўйилган) вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 16-сон қарорида:
а) 2-банддаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш» сўзлари «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси хусусийлаштиришдан тушадиган миллий валютадаги маблағларнинг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти томонидан белгиланадиган аъзолик бадалларини ҳамда Комиссия томонидан ўтказиладиган тадбирларда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг бўлиши ва қатнашиши билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун ажратилишини таъминласин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошидаги «акциялар пакетларини» сўзларидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг депо ҳисоб рақамларидаги давлат акция пакетларини» сўзлари қўшилсин.