Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 апрель куни Афина шаҳрида қуйидаги имзоланганлар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция;
Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида иқтисодий ва технологик ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида таълим, фан ва маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири мазкур шартномаларда кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 2 май,
225-сон