27.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3868
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи, 27.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3868
Дата вступления в силу
30.09.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни етиштириш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3868]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фамонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни етиштириш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 22 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-сон

Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 17 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 12 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2026 йил 22 июндаги 27-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни етиштириш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувтадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ваколатлари доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Вазирлик томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси кўрсаткичлари бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси юқори баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси ўрта баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф даражаси паст баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолиятидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни етиштириш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғиюндаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигининг рухсат этилган навларини (бундан буён матнда каннабис ўсимлиги деб юритилади) етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги

20

2.

Каннабис ўсимлигида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг мавжудлигини таркибий миқдори жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилиш имконига эга бўлган замонавий лабораториянинг мавжуд эмаслиги

20

3.

Каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланишга оид фаолият турини амалга оширишда фойдаланиладиган ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар атрофида камида тўқсон кунлик видеоёзувни сақлаш имкониятини берадиган тунги кузатув имкониятига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжуд эмаслиги

15

4.

Моддий-техник база, ускуналар, бошқа техник воситалардан фойдаланишни қамраб олган ҳолда каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланишга оид фаолият бўйича белгиланган талабларга риоя қилинмаганлиги

10

5.

Ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси бўйича талаблар ва нормаларга риоя қилинмаганлиги

10

6.

Каннабис ўсимлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдорини (0,2 фоиздан кам бўлган) минималлаштириш чораларининг кўрилмаганлиги

10

7.

Каннабис ўсимлигининг хавфсизлиги ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги

8

8.

Каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилиш талабларига риоя қилинмаганлиги

7

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3868/0647-сон)