Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сон Фармонига мувофиқ:
а) болаларнинг ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш, уларда ногиронликнинг олдини олиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларнинг муваффақиятли ижтимоийлашувини таъминлашга қаратилган «Эрта аралашув» хизмати йўлга қўйилиши, бунда «Эрта аралашув» хизмати эрта аралашув режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилиши;
б) мўътадил, оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ёки деменция ташхиси қўйилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун оилавий муҳитга яқин шаклдаги қуйидаги янги хизматлар кўрсатилиши жорий қилиниши:
«Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
уй шароитида қараб туриш хизмати;
кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизмати;
«Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати;
в) «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати, кичик ҳажмли «Мадад» уйлари ва «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматлари давлат-хусусий шериклик битими асосида нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилиши;
г) ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат уйлари ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказлари сифатида қайта номлангани;
д) Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларни мазкур қарор 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган хизматларга ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига йўналтириш Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурида ташкил этиладиган Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда — ИПТК) томонидан амалга оширилади. Бунда:
ИПТК таркиби Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри бош бошқармасининг қўшма қарорига мувофиқ тасдиқланади;
ИПТКга Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотлардан жалб этилган мутахассисларга Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан ИПТК йиғилиши ўтказилган ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида ҳақ тўланади;
б) мазкур қарорда назарда тутилган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи нодавлат ташкилотларнинг хизмат кўрсатишга жалб этиладиган ходимларининг Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда — Малака ошириш маркази) 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида малака ошириши талаб этилади. Бунда:
малака ошириш курси Малака ошириш маркази томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ амалга оширилади;
нодавлат ташкилотларнинг биринчи марта ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнига жалб этиладиган (ишга қабул қилинаётган) ходимлари икки ой ичида Малака ошириш марказида малака ошириши талаб этилади, бундан мазкур банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган ҳолат мустасно;
нодавлат ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш онлайн ёки оффлайн шаклда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;
малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган шахсларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат берилади;
в) 2027 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур қарорда назарда тутилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнига ходимлари белгиланган тартибда Малака ошириш марказида малака оширган ҳамда тегишли сертификат олган нодавлат ташкилотлар жалб этилади;
г) мазкур қарорга мувофиқ фуқароларга ижтимоий хизматларни кўрсатишда юбориладиган СМС-хабарнома харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади;
д) ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат уйлари «Ғамхўрлик» марказлари сифатида ташкил этилгунга қадар уларга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахслар тоифаси ва ташхисига кўра ушбу марказлардан чиқарилишига йўл қўйилмайди;
е) ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйларида йўлга қўйилган кундузги парваришлаш гуруҳлари тарбияланувчилари 2027 йил 1 апрелга қадар ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари хизматларидан фойдаланади.
Бунда кундузги парваришлаш гуруҳи хизматидан фойдаланувчи болаларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатлари уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қопланади;
ж) 2026 йил 1 июндан бошлаб «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида деменция, Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш тўхтатилади. Бунда:
деменция, Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахслар «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати билан қамраб олинади;
деменция, Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахслар мазкур қарор кучга киргунга қадар уларга шакллантирилган ваучерда назарда тутилган хизматни кўрсатиш ҳажми доирасида кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматидан фойдаланиши мумкин;
з) Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази директори хизмат автотранспорт воситаси билан таъминланади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Эрта аралашув» хизмати уч ёшгача бўлган қуйидаги болаларга кўрсатилади:
а) қуйидаги ташхислар бўйича ногиронлик белгиланган туғилгандан бошлаб уч ёшгача бўлган болаларга:
болдир ва товоннинг туғма йўқлиги (Q72.2);
товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги (Q72.3);
қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги (Q71.3);
билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги (Q71.2);
товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги (Q72.1);
қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари(нинг) туғма йўқлиги (Q71.1);
қўл (қўллар)нинг туғма тўлиқ йўқлиги (Q71.0);
оёқ (оёқларнинг) туғма тўлиқ йўқлиги (Q72.0);
анофтальм (икки томонлама) (Q11);
сийдик пуфаги экстрофияси (Q64.1);
б) оилавий шифокор томонидан ривожланишида орқада қолиш хавфи мавжудлиги ҳақида хулоса берилган бир ёшгача бўлган болаларга;
в) Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан ривожланишида орқада қолиш хавфи мавжудлиги ҳақида хулоса берилган бир ёшдан уч ёшгача бўлган болаларга.
4. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор 3-бандининг «а» кичик бандида назарда тутилган ташхислар бўйича ногиронлик белгилари билан туғилган чақалоқларга ногиронлик белгилаш учун уларнинг ҳужжатлари туғруқ комплекслари томонидан беш иш куни ичида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модули орқали Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилади ҳамда ногиронликни белгилаш туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.
5. Қуйидагилар:
«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
«Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази ходимларининг штатлар жадвали 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, инклюзив жамиятни барпо этиш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Агентлик, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 7 — 12 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд туризм мажмуасида «Fikringni ber (Voice Up)» халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи (кейинги ўринларда — ёшлар оромгоҳи) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. Белгилансинки, ёшлар оромгоҳини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
а) ёшлар оромгоҳида хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикасига келиб-кетиши, яшаш ва ички транспорт харажатлари, шунингдек, ёшлар оромгоҳи доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва концерт дастурларини ташкил этиш (жой, зарур жиҳозлар ижараси, безатиш, санъаткорлар ва бошловчиларни жалб қилиш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар — Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
б) ёшлар оромгоҳида маҳаллий иштирокчиларнинг иштироки билан боғлиқ транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий иштирокчиларнинг овқатланишини ташкил этиш ҳамда уларни экипировка билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар — Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
в) ёшлар оромгоҳи иштирокчиларининг Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳатини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, иштирокчилар учун маданий дастурлар, расмий қабуллар, биноларни тайёрлаш ва безатиш, уларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш харажатлари Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Агентлик:
а) икки ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор билан жорий этилаётган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнларини кузатиб бориш имкониятини яратсин;
б) 2026 йил 1 ноябрга қадар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида мазкур қарор билан жорий этилаётган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи нодавлат ташкилотларнинг хизматлари юзасидан фуқаролар томонидан фикр билдириш (feedback), хизматлар сифатини баҳолаш ҳамда ушбу нодавлат ташкилотларнинг рейтингини юритиш имкониятини яратсин;
в) Касбий таълимни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар қуйидагилар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шу жумладан, малака ошириш марказларида нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнига жалб этиладиган педагог ходимларининг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шу жумладан, малака ошириш марказларида нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнига жалб этиладиган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш.
9. Мазкур қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Агентликка ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси параметрларида назарда тутилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 май,
271-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ногиронлик белгиланган ёки ривожланишида нуқсонлари мавжуд уч ёшгача бўлган болалар учун «Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш, мониторинг ва назорат қилиш, молиялаштириш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваучер — болаларнинг «Эрта аралашув» хизмати харажатларини қоплаш имконини берувчи ҳужжат;
нодавлат ташкилотлар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар;
«Эрта аралашув» ахборот модули — болалар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, уларни «Эрта аралашув» хизматига йўналтириш, ваучер бериш, ундан фойдаланиш ва молиялаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш, шунингдек, «Эрта аралашув» хизматини кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг алоҳида таркибий қисми;
«Эрта аралашув» хизмати — ногиронлик белгиланган ёки ривожланишида нуқсонлари мавжуд уч ёшгача бўлган болалар (кейинги ўринларда — болалар)ни эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш, коррекцион (тузатувчи) педагогик ёрдам ва реабилитация хизматларини ташкил этиш, соғлом ривожланишига кўмаклашиш ҳамда оиланинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бола парвариши ва тарбиясида иштирок этувчи оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган комплекс ижтимоий хизматлар тизими;
эрта аралашув режаси — «Эрта аралашув» хизматига қабул қилинган болаларнинг ривожланишида орқада қолиш хавфини баҳолаш, уларнинг эҳтиёжларини инобатга олиш ва кўрсатиладиган хизматларнинг тавсифини ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатишнинг давомийлиги ва даврийлигини белгилаш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз ичига олувчи кўрсатмалар мажмуи;
ҳудудий бошқармалар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари.
3. «Эрта аралашув» хизматининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
болаларнинг ривожланишида орқада қолиш даражасини баҳолаш ва комплекс жиҳатдан диагностика қилиш ҳамда эрта аралашув режасини ишлаб чиқиш;
болаларга эрта аралашув режасига мувофиқ уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан биргаликда ривожлантирувчи машғулотлар ҳамда абилитация ва реабилитация тадбирларини ўтказиш;
болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорлик қилиш, уларда болаларнинг ривожланиши юзасидан амалий кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, боланинг оиласини психологик қўллаб-қувватлаш.
4. «Эрта аралашув» хизмати қуйидаги болаларга кўрсатилади:
а) қуйидаги ташхислар бўйича ногиронлик белгиланган туғилгандан бошлаб уч ёшгача бўлган болалар:
болдир ва товоннинг туғма йўқлиги (Q72.2);
товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги (Q72.3);
қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги (Q71.3);
билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги (Q71.2);
товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги (Q72.1);
қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари(нинг) туғма йўқлиги (Q71.1);
қўл (қўллар)нинг туғма тўлиқ йўқлиги (Q71.0);
оёқ (оёқларнинг) туғма тўлиқ йўқлиги (Q72.0);
анофтальм (икки томонлама) (Q11);
сийдик пуфаги экстрофияси (Q64.1).
Бунда мазкур бандда назарда тутилган ташхислар бўйича ногиронлик белгилари билан туғилган чақалоқларга ногиронлик белгилаш учун уларнинг ҳужжатлари туғруқ комплекслари томонидан беш иш куни ичида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модули орқали Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилади ҳамда ногиронлик туманлараро туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан белгиланади;
б) оилавий шифокор томонидан ривожланишида орқада қолиш хавфи мавжудлиги ҳақида хулоса берилган бир ёшгача бўлган болалар;
в) Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан ривожланишида орқада қолиш хавфи мавжудлиги ҳақида хулоса берилган бир ёшдан уч ёшгача бўлган болалар.
5. Агентлик томонидан тасдиқланадиган «Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга оид минимал талабларга мувофиқ «Эрта аралашув» хизмати доирасида нодавлат ташкилотлар томонидан қуйидаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади:
боланинг ривожланишига кўмаклашиш;
абилитация ва реабилитация тадбирларини ўтказиш;
боланинг ривожланишини кузатиш ва мониторинг қилиш.
6. «Эрта аралашув» хизматига жалб этилган болаларнинг оилаларига «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан психологик маслаҳат (консультация) бериш ва эмоционал қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ хизматлар бепул кўрсатилади.
7. Нодавлат ташкилотлар томонидан болаларга кўрсатиладиган «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)дан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ваучер асосида субсидия шаклида қоплаб берилади.
8. «Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. «Эрта аралашув» хизматини кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш
9. «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш истагини билдирган нодавлат ташкилотлар «Эрта аралашув» ахборот модулининг «Эрта аралашув» хизматини кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар электрон реестрига (кейинги ўринларда — электрон реестр) киритилади.
10. «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш истагини билдирган нодавлат ташкилотлар «Эрта аралашув» ахборот модулида қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтади:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
жойлашган ери, банк ҳисобварағи ва банк реквизитлари, телефон рақами ҳамда электрон почта манзили;
«Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга мўлжалланган бино-иншоотнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари (бино ва иншоот якка тартибдаги тадбиркорнинг турмуш ўртоғига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳолат бундан мустасно);
нодавлат ташкилотнинг «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш ҳудуди;
«Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш учун даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси ва махсус педагогик маълумотга эга мутахассис (махсус педагог, дефектолог, логопед, тифлопедагог, сурдопедагог, олигофренопедагог) фаолияти йўлга қўйилганлиги тўғрисида маълумот;
«Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотда кун давомида болаларга хизмат кўрсатиш қуввати тўғрисида маълумот;
индивидуал ва гуруҳли машғулотлар ўтказишни ташкил этиш учун хоналарнинг мавжудлиги ҳамда тегишли жиҳоз ва буюмлар билан таъминланганлиги (ҳар бир хонанинг камида 4 та фотосурати илова қилинади) тўғрисида маълумот.
Бунда мазкур банднинг тўққизинчи хатбошисида кўрсатилган хона, жиҳоз ва буюмларга қўйиладиган минимал талаблар (кейинги ўринларда — минимал талаблар) ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган оммавий офертага илова қилинади.
11. Нодавлат ташкилотлар «Эрта аралашув» ахборот модулига кирган ҳолда унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот модулидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдириши ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши талаб этилади.
Бунда нодавлат ташкилотлар рўйхатдан ўтганидан ҳамда оммавий офертани тасдиқлаганидан сўнг нодавлат ташкилотлар фаолият юритадиган жойдаги тегишли ҳудудий бошқармага «Эрта аралашув» ахборот модули орқали автоматик равишда хабарнома юборилади.
12. «Эрта аралашув» ахборот модули орқали хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан таркиби тасдиқланадиган ишчи гуруҳ томонидан ўн кун ичида жойига чиққан ҳолда нодавлат ташкилотларнинг қуйидаги талабларга мувофиқлиги ўрганилади:
«Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш учун даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси ва махсус педагогик маълумотга эга мутахассис (махсус педагог, дефектолог, логопед, тифлопедагог, сурдопедагог, олигофренопедагог) фаолияти йўлга қўйилганлиги;
индивидуал ва гуруҳли машғулотлар ўтказишни ташкил этиш учун хоналар, жиҳоз ва буюмларнинг мавжудлиги ҳамда минимал талабларга мувофиқлиги.
13. Ўрганиш натижаси бўйича ишчи гуруҳ томонидан нодавлат ташкилотларнинг «Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга тайёр ёки тайёр эмаслиги бўйича хулоса тайёрланади ва шу кунинг ўзида «Эрта аралашув» ахборот модулига киритилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
14. Нодавлат ташкилотларнинг «Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга тайёрлиги тўғрисидаги хулоса тасдиқланганидан сўнг, нодавлат ташкилот автоматик равишда электрон реестрга киритилади ва бу тўғрисида унинг электрон почта манзилига ёки мобиль телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади.
15. Ишчи гуруҳ томонидан талабгор ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, нодавлат ташкилотни электрон реестрга киритиш рад этилади. Бунда нодавлат ташкилотларнинг электрон почта манзилига ёки мобиль телефон рақамига уни электрон реестрга киритиш рад этилганлигининг сабаблари кўрсатилган СМС-хабарнома юборилади.
16. Электрон реестрга киритилган нодавлат ташкилотлар учун «Эрта аралашув» ахборот модулида улар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва тегишли буюртмаларни қабул қилиш имконини берувчи шахсий кабинет очилади.
17. Нодавлат ташкилотларнинг «Эрта аралашув» хизматини кўрсатишда иштирок этувчи ходимлари Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида мажбурий равишда уч йилда камида бир марта 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида онлайн ва (ёки) оффлайн шаклда малака оширади.
Бунда нодавлат ташкилотлар томонидан «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш учун биринчи марта жалб этиладиган (ишга қабул қилинаётган) ходимлари, истисно тариқасида, икки ой ичида малака ошириш курсидан ўтиши лозим.
18. Нодавлат ташкилотлар қуйидаги ҳолларда электрон реестрдан чиқарилади:
«Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга оид минимал талабларга икки ёки ундан ортиқ маротаба номувофиқ бўлган хизматлар кўрсатилганда ёки бир йил давомида умуман хизмат кўрсатилмаганда. Бунда «Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга оид минимал талабларга номувофиқ бўлган хизматлар кўрсатилганлиги биринчи марта аниқланган вақтда, ушбу ҳолат такроран содир этилган тақдирда, нодавлат ташкилотларга «Эрта аралашув» ахборот модули орқали электрон реестрдан чиқарилиши тўғрисида огоҳлантириш юборилади;
хизматдан фойдаланувчи боланинг маълумотини «Эрта аралашув» ахборот модулига киритган ҳолда унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) фотосурати ўрнига бошқа шахснинг фотосуратини ахборот модулига жойлаштириб, давомат белгилаб келинаётганлиги такроран аниқланганда;
нодавлат ташкилотнинг фаолияти тугатилганда.
3-боб. «Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш
19. Нодавлат ташкилотлар электрон реестрга киритилгандан сўнг бир иш куни ичида «Эрта аралашув» хизмати тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни «Эрта аралашув» ахборот модулига жойлаштиради:
бино ва иншоотнинг манзили, хоналарнинг фотосуратлари;
хизмат кўрсатувчи ходимлар тўғрисидаги маълумот;
асосий фаолият йўналишлари ҳақидаги маълумот;
хизмат кўрсатиш қуввати ҳамда бўш ўринлар тўғрисидаги маълумот.
«Эрта аралашув» ахборот модулига киритилган маълумотлар нодавлат ташкилотлар томонидан, заруратга кўра янгилаб борилади.
20. Боланинг отаси ёки онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс) (кейинги ўринларда — аризачи) «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш учун «Инсон» марказига, Давлат хизматлари марказига ёки ижтимоий ходимга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» маркази, Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ёки ижтимоий ходим аризачи номидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат қилинганда — аризачи мустақил равишда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
21. Сўровнома тўлдирилишида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, оилавий шифокор ва Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосалари «Эрта аралашув» ахборот модулида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади ҳамда сўровномада автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда:
ушбу маълумотлардан бири мавжуд бўлмаган ҳолларда сўровнома тасдиқланишига йўл қўйилмайди;
оилавий шифокорнинг хулосасини электрон равишда олиш имкони бўлмаганда, аризачидан сўраб олинади ҳамда сўровномага илова қилинади.
22. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг аризачи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Face-ID, Моbil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди. Бунда аризачи томонидан сўровноманинг тасдиқланиши у ва болага тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ҳамда ишлов беришга розиликни билдиради.
Аризачи ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
23. Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
24. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг бир иш куни ичида бола «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиши учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги электрон ваучер «Эрта аралашув» ахборот модули орқали шаклланади. Бунда:
ваучер шаклланганлиги тўғрисида аризачининг сўровномада кўрсатилган мобил телефонига СМС-хабарнома юбориш орқали;
сўровнома ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали қабул қилинган ҳолларда эса аризачининг ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловасидаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
25. Ушбу Низомнинг 4-банди «б» кичик бандида кўрсатилган оилавий шифокор хулосаси сўровномага илова қилинган ҳолда тақдим этилган ҳолларда мазкур сўровнома ҳамда унга илова қилинган ҳужжат «Инсон» маркази томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади. Бунда:
сўровномага илова қилинган ҳужжатда камчиликлар аниқланмаганда, ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ ваучер шаклланади;
сўровномага илова қилинган ҳужжатда камчиликлар мавжудлиги аниқланганда, сўровнома рад этилади ҳамда бу тўғрисида аризачининг сўровномада кўрсатилган мобиль телефонига СМС-хабарнома ёки ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловасидаги шахсий кабинетига хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
26. Сўровнома унга илова қилинган ҳужжатдаги камчиликлар мавжудлиги сабабли рад этилганда, аризачи «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин. Бунда мазкур мурожаатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
27. Ваучер шакллангандан сўнг ундан фойдаланиш муддати 6 ойни ташкил қилади. Бунда ваучернинг умумий фойдаланиш муддати давомида:
бола ёки унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)да узрли сабаблар (даволанишда, хизмат сафарида ва бошқалар) юзага келган ҳолларда, боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «Инсон» марказига қилган мурожаатига асосан ваучердан фойдаланиш муддати тегишли мурожаатда кўрсатилган муддатга, бироқ ваучернинг умумий фойдаланиш муддатидан кўп бўлмаган муддатга вақтинчалик тўхтатилади;
узрли сабаблар бўйича ваучердан фойдаланиш муддатини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки унинг муддатини қайта тиклаш «Инсон» маркази томонидан «Эрта аралашув» ахборот модули орқали амалга оширилади.
28. Ваучер шаклланган санадан бошлаб боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 30 кун ичида ваучердан фойдаланишни бошлаши лозим. Ушбу муддат ичида фойдаланилмаган ваучер ўз кучини йўқотади ва бекор қилинган ваучерлар рўйхатига киритилади.
Ваучер бекор қилинган ҳолларда, боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин. Бунда мазкур мурожаатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
29. Боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бевосита ўзи ёки ижтимоий ходим кўмагида ваучер асосида «Эрта аралашув» ахборот модули орқали электрон реестрга киритилган «Эрта аралашув» хизматини кўрсатувчи нодавлат ташкилотни танлайди ва буюртма беради.
Бунда битта ваучер асосида унинг фойдаланиш муддати давомида «Эрта аралашув» хизматини кўрсатувчи фақат битта нодавлат ташкилотга буюртма беришга йўл қўйилади.
30. Буюртма нодавлат ташкилотга «Эрта аралашув» ахборот модули орқали келиб тушгандан сўнг бир иш кунида қабул қилинади. Бунда:
нодавлат ташкилотнинг «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш учун бўш ўринлари мавжуд бўлмаган ҳолларда буюртма рад этилади;
боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг буюртмаси рад этилиши уларнинг такроран буюртма бериш ҳуқуқини чекламайди.
31. Буюртма нодавлат ташкилот томонидан қабул қилингандан сўнг ўн иш куни ичида боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан биргаликда «Эрта аралашув» хизматини кўрсатишга оид минимал талабларга мувофиқ боланинг эрта аралашув режаси ишлаб чиқилади.
32. Эрта аралашув режасига мувофиқ нодавлат ташкилот томонидан «Эрта аралашув» хизмати ваучернинг амал қилиш муддати давомида олти кунлик иш ҳафтасида 08:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида кўрсатилади. Бунда тушлик вақти нодавлат ташкилот томонидан белгиланади.
33. Боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ваучернинг фойдаланиш муддати давомида хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилотни ўзгартириш бўйича «Инсон» марказига мурожаат қилиши мумкин.
34. «Инсон» марказига тегишли мурожаат келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ваучернинг фойдаланиш муддати давомида «Эрта аралашув» ахборот модули орқали бошқа нодавлат ташкилотни танлаш имконияти тақдим этилади ҳамда бу тўғрисида боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) уларнинг мобил телефонига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
35. «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш қуйидаги асосларга кўра тугатилади:
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг «Инсон» марказига қилган мурожаати;
ваучер муддатининг тугаши;
боланинг уч ёшга тўлиши;
боланинг вафот этиши;
боланинг ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳга қабул қилиниши.
Ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганлиги «Эрта аралашув» ахборот модули томонидан ўрганиб борилади.
36. Мазкур Низомнинг 35-бандига мувофиқ «Эрта аралашув» хизматини кўрсатиш тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Эрта аралашув» ахборот модулида шакллантириб борилади.
Бунда «Эрта аралашув» хизмати тугатилган ҳар бир ҳолат бўйича тегишли нодавлат ташкилотлар бир иш куни ичида уларнинг Эрта аралашув» ахборот модулидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилиб борилади.
4-боб. «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш харажатларини ваучер асосида қоплаб бериш
37. Нодавлат ташкилотга у томонидан кўрсатилган «Эрта аралашув» хизмати харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан ваучернинг ҳақиқатда фойдаланилган қисми бўйича субсидия шаклида тўланади.
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш бўйича субсидия тўловлари ва унинг ҳисоби Жамғармада алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.
38. Нодавлат ташкилотнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказилган тўловлар ҳақидаги маълумотлар «Эрта аралашув» ахборот модулида шакллантириб борилади.
39. Ваучер бўйича кўрсатилган «Эрта аралашув» хизматининг ҳар бир соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 фоизи миқдорида субсидия суммаси ажратилади.
Боланинг эрта аралашув хизматидан бир ҳафта давомида олти соатгача (бир кунда 2 соатгача, бир ойда 24 соатгача) фойдаланилган қисми ваучер асосида қоплаб берилади.
Бунда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган эрта аралашув хизмати учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳрида эса 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади.
40. Боланинг эрта аралашув режасида кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир ҳафта давомида уч кундан (бир кунда 2 соатдан) ошган қисми хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилот билан келишган ҳолда боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қопланади.
41. Нодавлат ташкилот боланинг эрта аралашув режасига мувофиқ кўрсатилган хизматлар ҳақидаги маълумотларни ва ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган боланинг давомати унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг биометрик маълумотларини хизмат кўрсатилган кунинг ўзида «Эрта аралашув» ахборот модулига киритган ҳолда аниқланади ҳамда ушбу маълумотлар асосида автоматик равишда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги буюртманома шаклланади.
Бунда нодавлат ташкилотнинг «Эрта аралашув» ахборот модулида рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган манзилидан (жойлашуви бўйича геолокацияси) бошқа жойда қайд этилган боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг биометрик маълумотлари ахборот модулида ҳисобга олинмайди.
42. «Эрта аралашув» хизмати кўрсатилган болаларнинг ҳақиқий давоматининг ҳисоби махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
43. Биометрик идентификация қилиш жараёни нодавлат ташкилотнинг раҳбари ёки ходимлари томонидан махсус қурилмалар ёрдамида ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатилган кунда 08:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.
44. Махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда болаларнинг давомати бўйича қайд этилган маълумотлар нодавлат ташкилот томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилиши (янгиланиши) таъминланади.
«Эрта аралашув» ахборот модулига маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганда, шу жумладан, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда узатилиши (янгиланиши) таъминламаганда, нодавлат ташкилотга субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
45. «Эрта аралашув» ахборот модулида ҳисобланган субсидиянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали нодавлат ташкилотнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
46. Нодавлат ташкилот болалар тўғрисидаги «Эрта аралашув» ахборот модулига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
47. Нодавлат ташкилот томонидан бир боланинг маълумотлари «Эрта аралашув» ахборот модулига киритилиб, бола ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг фотосурати ўрнига бошқа шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомат белгилаб келинаётганлиги аниқланганда, мазкур ҳолат аниқлангандан бошлаб ушбу бола учун субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Бундай ҳолат такроран аниқланганда, ушбу нодавлат ташкилот ва унинг таъсисчиси электрон реестрдан чиқарилади ва қайта киритилмайди ҳамда ушбу таъсисчи таъсислигидаги бошқа нодавлат ташкилотлар электрон реестрга киритилмайди.
48. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида «Эрта аралашув» ахборот модулида субсидиянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейинги ойда ушбу субсидия тегишли суммалар қўшилган ёки камайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
49. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари натижасида нодавлат ташкилот томонидан болаларнинг давоматини «Эрта аралашув» ахборот модулига киритишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, ойлик давоматни белгилаш учун ахборот модулида қайд этилган болаларнинг сўнгги икки ҳафтадаги ўртача давомат кўрсаткичи асосида ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Бунда нодавлат ташкилот қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юз берганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан бериладиган сертификатни тегишлилиги бўйича «Инсон» марказига тақдим этиши лозим.
50. Техник носозлик сабабли «Эрта аралашув» ахборот модулининг мобиль иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида бола ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни биометрик идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, нодавлат ташкилот мазкур ҳолат юзасидан дарҳол ўша ҳудуддаги «Инсон» марказини хабардор қилади.
Бунда болаларнинг бир ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатдаги давомати «Инсон» маркази томонидан тўлдириладиган болаларнинг қатнови далолатномаси асосида амалга оширилади.
51. «Инсон» маркази техник носозлик сабабли тўлдирилган болаларнинг қатнови далолатномасини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан «Эрта аралашув» ахборот модулига киритиш учун тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
52. Нодавлат ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан (меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам) «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланувчиларнинг шахсига доир маълумотларининг сир сақланишини таъминлаши шарт.
53. Нодавлат ташкилотларнинг электрон реестрга киритилиши, ваучер шаклланиши, ваучерга мувофиқ хизматларнинг белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан доимий мониторинг қилиб борилади.
54. Нодавлат ташкилотлар томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилиши ҳар чоракда камида бир маротаба Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан назорат қилиб борилади.
55. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Боланинг ота-онаси

(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)

1. «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, Давлат хизматлари марказига, ижтимоий ходимга мурожаат қилади.

2. Мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Хоҳишига кўра

2-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази,

Давлат хизматлари маркази,

ижтимоий ходим

Боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) номидан сўровномани «Эрта аралашув» ахборот модулида электрон шаклда тўлдиради.

Мурожаат қилинган вақтда

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармаси

1. Бола тўғрисидаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ваучер «Эрта аралашув» ахборот модули орқали автоматик тарзда шаклланади.

Бир иш куни ичида

2. Ваучер шакллантирилгандан сўнг бу тўғрисида боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хабардор қилинади.

Ваучер шаклланган куннинг ўзида

4-босқич

Боланинг ота-онаси

(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)

Бевосита ўзи ёки ижтимоий ходим кўмагида ваучер орқали электрон реестрга киритилган хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилотни танлайди ҳамда «Эрта аралашув» ахборот модули орқали буюртма беради.

Ваучер шакллангандан бошлаб 30 кун ичида

5-босқич

Нодавлат ташкилот

1. «Эрта аралашув» ахборот модули орқали буюртмани қабул қилади.

Бир иш кунида

2. Боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан биргаликда боланинг эрта аралашув режасини ишлаб чиқади.

Ўн иш кунида

3. Эрта аралашув режасига мувофиқ тегишли хизматларни кўрсатади.

Ваучернинг амал қилиш муддати давомида

«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

«Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланадиган бола тўғрисидаги маълумотлар

 

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

2. Туғилган санаси (кун, ой, йил)

3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

5. Яшаш манзили

6. «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бирининг мавжудлиги:

а) ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома

б) оилавий шифокорнинг хулосаси*

в) психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси

Автоматик тарзда шаклланади

II. «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш истагини билдирган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

2. Туғилган санаси

3. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами)

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

5. Яшаш манзили

6. Телефон рақами

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

* Мазкур ҳужжатни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил олиш имкони бўлмаганда, фуқародан тақдим қилиш талаб этилади.
«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

НАМУНА

 

«Эрта аралашув» хизмати харажатларини қоплаш имконини берувчи

ВАУЧЕР

№ _______________

1. Боланинг Ф.И.О. ________________________________________________________________________

2. Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами (ЖШШИР):_______________________

_________________________________________________________________________________________

3. Яшаш манзили _________________________________________________________________________

4. Бола ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг телефон рақами _______________________

_________________________________________________________________________________________

5. «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш учун асос бўлувчи ҳужжатлардан бири* _______________

_________________________________________________________________________________________

6. Ваучер шакллантирилган сана ____________________________________________________________

7. Ваучер фойдаланиш муддати _____________________________________________________________

* «Эрта аралашув» хизматидан фойдаланиш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бирининг мавжудлиги танланади:

а) ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома

б) оилавий шифокорнинг хулосаси

в) Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси

QR-код

(матрик

штрихли код)

«Эрта аралашув» хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

НАМУНА

20___ йил __________ ойи учун «__________» «Эрта аралашув» хизмати кўрсатилган ҳар бир бола учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

Юридик шахс СТИРи, якка тартибдаги тадбиркор биометрик паспорт маълумотлари

____________________________________________

Ҳудуд номи

____________________________________________

Туман (шаҳар) номи

____________________________________________

МФЙ номи

____________________________________________

Уй рақами

____________________________________________

Т/р

Бола тўғрисидаги маълумотлар

Ҳисобот ойида

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами

Боланинг «Эрта аралашув» хизматига қатнаган кунлари сони

Субсидиянинг қатъий кунлик миқдори

Бола учун ажратиладиган ва тўланадиган субсидия суммаси

(4 уст*5 уст)

а

1

2

3

4

5

6

1.

2.

...

ЖАМИ:

Х

Х

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахслар)ни ижтимоий хизматларга йўналтириш бўйича ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссияларнинг мақсади, вазифалари ва фаолиятини ташкил этишни ҳамда ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувларни ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот модули — ногиронлиги бўлган шахсларни Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказлари (кейинги ўринларда — «Ғамхўрлик» маркази)га жойлаштириш, биридан иккинчисига ўтказиш, шунингдек, нодавлат ташкилотлар иштирокида ташкил этилган «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати, кичик ҳажмли «Мадад» уйлари ҳамда «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматлари (кейинги ўринларда — муқобил ижтимоий хизматлар)га йўналтиришга доир маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар базаси;
апелляция кенгаши — ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш ёки муқобил ижтимоий хизматларга йўналтиришга доир хулосаларини ўрганиш, ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда «Ғамхўрлик» марказларининг биридан иккинчисига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган коллегиал-маслаҳат органи;
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия (кейинги ўринларда — ИПТК) — ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказига жойлаштириш, шунингдек, муқобил ижтимоий хизматларга йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурида ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув — ногиронлиги бўлган шахслар соғлиғининг умумий ҳолати ва ижтимоий, руҳий (психиатрия) аҳволини комплекс равишда ўрганиш, баҳолаш, кўрикдан ўтказиш ва текшириш жараёни;
нодавлат ташкилотлар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар.
3. ИПТК ўз фаолиятини холислик, шаффофлик, ошкоралик ва бамаслаҳат ишлаш тамойиллари асосида, юридик шахс мақомисиз, доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган шаклида олиб боради.
2-боб. ИПТКнинг мақсад ва вазифалари
4. ИПТКнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-психиатрик-тиббий жиҳатдан текширувдан ўтказиш ҳамда текширув натижалари бўйича уларни «Ғамхўрлик» марказлари ёки муқобил ижтимоий хизматларга йўналтириш учун хулоса бериш ҳисобланади.
5. ИПТК қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказлари ёки муқобил ижтимоий хизматларга йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ногиронлиги бўлган шахсларни уларнинг қонуний вакили иштирокида ижтимоий-психиатрик-тиббий жиҳатдан текширувдан ўтказади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолатидаги бузилишларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади;
диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри орқали ногиронлиги бўлган шахсларга қўйилган ташхиснинг ишончлилигини ўрганади;
«Ғамхўрлик» марказлари ёки кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматига йўналтириладиган ногиронлиги бўлган шахс ва унинг оиласини ижтимоий ҳолати баҳолашдан ўтказилганлигини ўрганади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариш ва қараб туришга бўлган эҳтиёжлари асосида уларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш, биридан иккинчисига ўтказиш, шунингдек, муқобил ижтимоий хизматларга йўналтириш учун хулоса беради.
ИПТК қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
3-боб. ИПТК фаолиятини ташкил этиш
6. ИПТК таркиби ҳудудий бошқармалар ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда — ССВ ҳудудий бўлинмалари) биргаликдаги қўшма қарори асосида ҳар йили 1 февралга қадар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади ва тасдиқланади.
7. ИПТКга ССВ ҳудудий бўлинмаларидан жалб қилинган мутахассисларга ИПТК йиғилиши ўтказилган ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудудий бошқармалар томонидан ҳақ тўланади.
8. ИПТКга раис — Агентлик ҳудудий бошқармасининг бошлиғи ўринбосари раҳбарлик қилади.
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари бош шифокор-психиатри ИПТК комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланади.
9. ИПТК раиси:
ушбу Низомга мувофиқ ИПТК ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади;
ИПТК аъзоларига бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар беради ва уларни назорат қилади;
ИПТКнинг иш жадвалини тасдиқлайди;
ИПТК йиғилишини ўтказиш даврийлигини, вақти ва жойини белгилайди;
ИПТК фаолиятини такомиллаштириш бўйича Агентликка таклифларни киритади.
10. ИПТК раиси қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
ИПТК фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар ошкор этмаслигини таъминлаш;
ИПТК йиғилишларини ўтказишда ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш.
11. ИПТК йиғилишларида унинг барча аъзолари иштирок этиши шарт.
Бунда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тасдиқланган рўйхатдаги мутахассис иштирок эта олмаган тақдирда, ССВ ҳудудий бўлинмаси томонидан ушбу соҳадаги бошқа мутахассис ишончнома асосида юборилади. Бу ҳақда ИПТК камида беш кун олдин хабардор қилинади.
12. ИПТК йиғилиши натижалари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар билан боғлиқ маълумотлар махфий ҳисобланади. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар қонуний вакилларининг розилигисиз ушбу маълумотларнинг бошқа шахсларга берилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
13. ИПТК томонидан ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувларни ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакилларига ИПТК мутахассислари томонидан маслаҳатлар бериш бепул амалга оширилади.
14. ИПТК котиби ногиронлиги бўлган шахсларни текширувдан ўтказиш баённомаларининг асл нусхалари сақланишини таъминлайди.
4-боб. Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтиш учун мурожаат қилиш ва ИПТКнинг хулосасини бериш тартиби
1-§. Мурожаатларни қабул қилиш ва ИПТКга юбориш
15. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакиллари (кейинги ўринларда — аризачи) ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази), Давлат хизматлари марказига ёки ижтимоий ходимга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» маркази ёки Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ёхуд ижтимоий ходим аризачи номидан ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат қилинганда — аризачи мустақил равишда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Бунда сўровнома тўлдирилишида аризачи томонидан қуйидаги ижтимоий хизматлардан бири танланиши лозим:
ногиронлиги бўлган шахсни «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматига йўналтириш;
ногиронлиги бўлган шахсни уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтириш;
ногиронлиги бўлган шахсни «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматига йўналтириш;
ногиронлиги бўлган шахсни кичик ҳажмли «Мадад» уйи хизматига жойлаштириш;
ногиронлиги бўлган шахсни «Ғамхўрлик» марказига жойлаштириш.
Сўровномага танланган ижтимоий хизмат туридан келиб чиқиб, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
16. Мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ танланган ижтимоий хизматга қуйидаги тоифадаги шахслар қабул қилинади:
а) «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати бўйича қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03);
б) уй шароитида қараб туриш хизмати бўйича қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар:
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03);
чуқур ақлий заифлик (F73);
в) «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати бўйича қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03);
г) кичик ҳажмли «Мадад» уйи хизмати бўйича қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича) 62 баллгача баҳоланган ногиронлиги бўлган шахслар:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03);
д) «Ғамхўрлик» марказига жойлаштириш бўйича қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).
17. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг аризачи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Face-ID, Моbilе-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди. Бунда аризачи томонидан сўровноманинг тасдиқланиши у ва ногиронлиги бўлган шахсга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.
Аризачи ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
18. Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
19. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга шу куннинг ўзида ахборот модули орқали «Инсон» марказига келиб тушади.
20. «Инсон» маркази сўровнома қабул қилиб олинганидан сўнг танланган ижтимоий хизматнинг туридан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:
1) ногиронлиги бўлган шахсни «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати ёки «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматидан бирига йўналтириш бўйича:
а) бир иш кунида ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган ҳужжатларни ўрганади ҳамда рад этиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик белгиланишидан аввал шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштироки (кейинги ўринларда — функционаллик) баҳолашдан ўтказилганлигини аниқлайди;
б) функционаллиги баҳолашдан ўтказилмаган ёки функционаллиги баҳолашдан ўтказилганига олти ойдан кўп муддат ўтган ногиронлиги бўлган шахсни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг (WHODAS 2.0) маҳаллий шарт-шароитларига мослаштирилган мезонлари асосида беш иш куни ичида баҳолашдан ўтказади. Бунда функционалликни баҳолаш натижаларини ахборот модулида шакллантиради;
в) ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган ҳужжатларда рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатлари ҳамда функционалликни баҳолаш натижаларини бир иш куни ичида ИПТКга ахборот модули орқали юборади, бундан уй шароитида қараб туриш хизмати мустасно.
Бунда ногиронлиги бўлган шахснинг функционаллигини баҳолаш натижалари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласи (WHODAS 2.0) бўйича 60 баллдан юқори бўлган тақдирда ушбу шахс уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтирилиши мумкин бўлган шахс сифатида унинг маълумот ва ҳужжатлари бир иш куни ичида ИПТКга ахборот модули орқали юборилади;
г) ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари ва ҳужжатлари ИПТКга юборилганлиги ёки сўровнома рад этилганлиги тўғрисида аризачини сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади;
2) ногиронлиги бўлган шахсларни кичик ҳажмли «Мадад» уйи хизматига жойлаштириш бўйича:
а) бир иш кунида ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган ҳужжатларни ўрганади ҳамда рад этиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик белгиланишидан аввал шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштироки (кейинги ўринларда — функционаллик) баҳолашдан ўтказилганлигини аниқлайди;
б) функционаллиги баҳолашдан ўтказилмаган ёки функционаллиги баҳолашдан ўтказилганига олти ойдан кўп муддат ўтган ногиронлиги бўлган шахсни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг (WHODAS 2.0) маҳаллий шарт-шароитларига мослаштирилган мезонлари асосида беш иш куни ичида баҳолашдан ўтказади. Бунда функционалликни баҳолаш натижаларини ахборот модулида шакллантиради;
в) ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган ҳужжатларда рад этиш асослари аниқланмаганда ҳамда функционалликни баҳолаш натижаларини ахборот модулида шакллантирганидан сўнг беш иш куни мобайнида «Инсон» марказининг ходими, оилавий шифокор ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисидан иборат мультидисциплинар гуруҳ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ва яшаш шароитларини баҳолайди, шунингдек, унинг натижалари тўғрисидаги хулосани ахборот модулига киритади;
г) ногиронлиги бўлган шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича)нинг баҳолаш натижалари 62 баллгача бўлганда ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатлар ҳамда функционалликни баҳолаш натижаларини бир иш куни ичида ИПТКга ахборот модули орқали юборади. Бунда ногиронлиги бўлган шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражасининг баҳолаш натижаси 62 баллдан юқори бўлганда аризачининг сўровномасини рад этади;
д) ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари ва ҳужжатлари ИПТКга юборилганлиги ёки сўровнома рад этилганлиги тўғрисида аризачини сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади;
3) ногиронлиги бўлган шахсни «Ғамхўрлик» марказига жойлаштириш бўйича:
а) бир иш кунида ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган ҳужжатларни ўрганади ҳамда рад этиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик белгиланишидан аввал шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштироки (кейинги ўринларда — функционаллик) баҳолашдан ўтказилганлигини аниқлайди;
б) функционаллиги баҳолашдан ўтказилмаган ёки функционаллиги баҳолашдан ўтказилганига олти ойдан кўп муддат ўтган ногиронлиги бўлган шахсни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг (WHODAS 2.0) маҳаллий шарт-шароитларига мослаштирилган мезонлари асосида беш иш куни ичида баҳолашдан ўтказади. Бунда функционалликни баҳолаш натижаларини ахборот модулида шакллантиради;
в) ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган ҳужжатларда рад этиш асослари аниқланмаганда ҳамда функционалликни баҳолаш натижаларини ахборот модулида шакллантирганидан сўнг ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказига навбатсиз ёки навбат асосида жойлаштириладиган шахслар тоифасига ажратади. Бунда:
қуйидаги асосларнинг барчаси бир пайтнинг ўзида мавжуд бўлганда ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказига навбатсиз жойлаштириладиган шахслар тоифасига киритади:
ногиронлиги бўлган шахс ўзгалар парваришига муҳтож бўлганда;
ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари, шунингдек, яқин қариндошлари мавжуд бўлмаганда;
ногиронлиги бўлган шахснинг эгалигида турар жойи мавжуд бўлмаганда ёки яшаш учун яроқсиз ҳолатидаги тураржойда яшаётган бўлса.
Мазкур кичик банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказига навбат асосида жойлаштириладиган шахслар тоифасига киритади.
«Ғамхўрлик» марказига навбатсиз жойлаштириладиган шахслар тоифасига киритилган ногиронлиги бўлган шахслар учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ қўшимча ҳужжатларни беш иш куни ичида аризачидан талаб қилиб олади;
г) «Ғамхўрлик» марказига навбатсиз ёки навбат асосида жойлаштириладиган шахслар тоифасига ажратилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари ва ҳужжатлари ҳамда функционалликни баҳолаш натижаларини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантирилганидан сўнг бир иш куни ичида ахборот модули орқали ИПТКга юборади;
д) ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари ва ҳужжатлари ИПТКга юборилганлиги ёки сўровнома рад этилганлиги тўғрисида аризачини сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилади.
21. Қуйидагилар ИПТК томонидан аризачининг сўровномасини рад этиш учун асос бўлади:
ногиронлиги бўлган шахс сўровномада танланган хизмат тури учун белгиланган ташхис ва тоифага мувофиқ бўлмаганда;
ушбу Низомга 3-иловага кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки уларда камчиликлар ва номувофиқликлар аниқланганда;
аризачи томонидан хизматдан фойдаланишни рад этиш тўғрисида ариза берилганда.
ИПТК томонидан аризачининг сўровномасини бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган асосларга кўра сўровнома рад этилган ҳолларда аризачи бу тўғрисида сўровномада кўрсатилган мобиль алоқа воситасига СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
2-§. Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувини ўтказиш ва ИПТК хулосасини бериш
23. Ногиронлиги бўлган шахслар бўйича шакллантирилган маълумот ва ҳужжатлар ахборот модули орқали ИПТКга келиб тушгандан сўнг ИПТК котиби беш иш куни ичида ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганади.
Ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган маълумот ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, улар ахборот модули орқали қабул қилиб олинади ва ИПТКнинг навбатдаги йиғилишига киритилади.
Ногиронлиги бўлган шахс бўйича шакллантирилган маълумот ва ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар камчиликлари кўрсатилган ҳолда «Инсон» марказига ахборот модули орқали қайтарилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумот ва ҳужжатларидаги камчиликлар «Инсон» маркази томонидан аризачи билан биргаликда бартараф этилган ҳолда ИПТКга мазкур бобнинг 1-параграфида белгиланган тартибда юборилади.
24. ИПТК йиғилишлари ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиладиган ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, икки ойда камида бир марта ўтказилиши лозим.
25. ИПТК йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи белгилангандан сўнг ИПТК йиғилиши ўтказилишидан камида уч кун олдин ИПТК котиби ИПТК аъзоларини ахборот модули орқали, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакилларини эса СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакиллари ИПТК йиғилиши белгиланган сана ва вақтда ногиронлиги бўлган шахсни ИПТК йиғилиши бўлиб ўтадиган жойга олиб келмаган тақдирда, уларнинг ҳужжатлари ИПТК йиғилиши ўтказилган кунинг эртасига ахборот модули орқали «Инсон» марказига қайтарилади ҳамда бу тўғрисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакили СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
26. ИПТК йиғилишлари улар жойлашган биноларда, ҳудудларга чиқиб сайёр тартибда, шахс соғлигининг ҳолатига кўра ИПТКга келиш имкони бўлмаган ҳолатда шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган тақдирда, стационарда ўтказилади.
Бунда ИПТК котиби «Инсон» маркази билан биргаликда мазкур Низомнинг 25-бандида белгиланган муддатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳужжатлари, ҳолати ҳамда жойлашган ҳудудини ўрганиш орқали мазкур банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиладиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантиради.
27. Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув ногиронлиги бўлган шахс жойлашган ҳудуддаги ИПТК томонидан ИПТК аъзоларининг тўлиқ таркибида ўтказилади.
28. ИПТКнинг хулосалари коллегиал тартибда, аъзоларининг оддий кўпчилик овози асосида қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Бунда овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
29. ИПТК томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш ногиронлиги бўлган шахслар бўйича шакллантирилган маълумот ва ҳужжатларни ўрганиш ҳамда шахсни кўрикдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
30. ИПТКнинг йиғилишида ногиронлиги бўлган шахслар уларнинг тиббий картасида кўрсатилган маълумотлар асосида ИПТКнинг ҳар бир мутахассиси томонидан якка тартибда ёки бир нечта мутахассислар томонидан бир вақтда ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказилади.
Бунда ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув ўтказилишида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг WHODAS саволномаси қўлланилади ҳамда «Инсон» маркази томонидан ўтказиладиган функционалликни баҳолаш натижалари ўрганилади.
31. ИПТК томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказишда уларнинг индивидуал хусусиятлари, тоифаси, ёши, жинси ва ижтимоий-психиатрик-тиббий ҳолати ҳамда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тиббий кўрсатмалар ҳисобга олиниши лозим.
32. Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижалари ИПТК баённомасида йиғилиш ўтказилган кунда расмийлаштирилади ҳамда унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
ИПТК баённомаси имзолангандан сўнг ИПТК хулосаси уч иш кунида ахборот модулида расмийлаштирилади.
33. Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижалари бўйича ИПТК қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
ногиронлиги бўлган шахсни сўровномада танланган ижтимоий хизматга йўналтириш;
ногиронлиги бўлган шахсни сўровномада танланган хизматдан бошқа хизматга йўналтириш (бундан «Ғамхўрлик» маркази ёки кичик ҳажмли «Мадад» уйига жойлаштириш мустасно);
ногиронлиги бўлган шахсни ижтимоий хизматга йўналтиришни рад этиш.
34. ИПТК томонидан берилган хулосаларнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги бўйича ИПТК аъзолари биргаликда жавобгар ҳисобланади.
35. ИПТК хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:
ногиронлиги бўлган шахс ҳамда унинг қонуний вакилининг паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
ногиронлиги бўлган шахс ва (ёки) қонуний вакилларнинг яшаш манзили ҳақида маълумотлар;
ногиронлиги бўлган шахсга қўйилган ташхис (Халқаро касалликлар таснифи ХКТ-10 шифрини кўрсатган ҳолда);
ногиронлиги бўлган шахсга тавсия этилган ижтимоий хизмат тури ва ижтимоий хизматдан фойдаланиш муддати.
ИПТК хулосасининг шакли Агентлик томонидан тасдиқланади.
36. Ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш, кичик ҳажмли «Мадад» уйи хизмати, «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати ёки «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматларидан бирига йўналтиришга қаратилган ИПТК хулосаси расмийлаштирилганда мазкур хулоса бир иш куни ичида ахборот модули орқали ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш манзилидаги «Инсон» марказига юборилади ҳамда бу тўғрисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакили СМС-хабарнома, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобиль иловасидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
37. ИПТК йиғилишларида Агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
38. Ногиронлиги бўлган шахсга тавсия этилган ижтимоий хизмат тури бўйича ижтимоий хизматдан фойдаланиш муддати тугаган ҳолларда уни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
39. ИПТК хулосаларнинг тўғрилиги ва асослилиги Агентлик томонидан тузиладиган Апелляция кенгаши томонидан ўрганиб борилади.
40. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакили ИПТК хулосасидан норози бўлган тақдирда, у бир ой муддат ичида Апелляция кенгашига мурожаат қилиши мумкин.
41. Апелляция кенгашига шикоят тушган ҳолларда кейинги ўн иш кун мобайнида ногиронлиги бўлган шахсни қайта ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда:
қайта ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув бошқа ҳудуддаги ИПТК аъзоларини жалб қилиш орқали амалга оширилади;
қайта ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижалари бўйича хулоса ахборот модулига киритилади ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакили СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
42. ИПТК фаолияти устидан назорат Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан амалга оширилади.
43. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссияларнинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиғининг ўринбосари — Ногиронлиги бўлган шахсларни функционаллигини баҳолаш шуъбаси мудири, комиссия раиси

Лавозими бўйича

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри филиаллари шифокор-психиатри (келишув асосида)

Лавозими бўйича

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри филиаллари шифокор-психиатри (келишув асосида)

Лавозими бўйича

невролог (келишув асосида)

Лавозими бўйича

терапевт (келишув асосида)

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармаларининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармаларининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими (ҳуқуқшунос)

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармаларининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими, комиссия котиби

Изоҳ. 1) комиссия котиби овоз бериш ҳуқуқига эга эмас;
2) Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссияларнинг таркибига тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтиш учун

СЎРОВНОМА

____________________

____________________

(сана)

(рақам)

I. Ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили тўғрисида маълумотлар:

 

1. Ф.И.О.

2. Туғилган йили ва санаси

3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи

4. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами)

5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

7. Телефон рақами

II. Ногиронлиги бўлган шахс тўғрисида маълумотлар:

 

1. Ф.И.О.

2. Туғилган йили ва санаси

3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи

4. Вақтинчалик яшаш жойи*

5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами)

6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

7. Ижтимоий хизмат тури

Қуйидаги ижтимоий хизматлардан бири танланади:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш;

Кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизмати;

«Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати;

Уй шароитида қараб туриш хизмати;

«Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати.

* Агар ногиронлиги бўлган шахснинг доимий рўйхатдан ўтган жойи ва амалда яшайдиган жойи бошқа бўлса, ушбу позицияга ногиронлиги бўлган шахснинг амалда яшайдиган жойи тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Шахсга доир маълумотлар мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтиш учун сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
I. Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш бўйича:*
1. Амбулатор-поликлиника муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган беморнинг тиббий картасидан батафсил кўчирма (027-шакл), қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
беморнинг умумий ҳолати тўғрисида оилавий шифокорнинг хулосаси;
амбулатор-поликлиника муассасасининг психиатр хулосаси.
2. Касаллик тарихидан кўчирма (руҳий-асаб касалликлари шифохонанинг охирги 5 (беш) йил давомида даволанганлиги тўғрисида).
3. Ногиронлиги бўлган шахсга васий тайинлаш тўғрисидаги қарор.
4. Шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
II. «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати ва уй шароитида қараб туриш хизмати бўйича:
1. Амбулатор-поликлиника муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган беморнинг тиббий картасидан батафсил кўчирма (027-шакл), қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
беморнинг умумий ҳолати тўғрисида оилавий шифокорнинг хулосаси;
амбулатор-поликлиника муассасасининг психиатр хулосаси.
2. Касаллик тарихидан кўчирма (руҳий-асаб касалликлари шифохонанинг охирги 5 (беш) йил давомида даволанганлиги тўғрисида).
III. Кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизмати ва «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати жойлаштириш бўйича:
1. Амбулатор-поликлиника муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган беморнинг тиббий картасидан батафсил кўчирма (027-шакл), қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
беморнинг умумий ҳолати тўғрисида оилавий шифокорнинг хулосаси;
амбулатор-поликлиника муассасасининг психиатр хулосаси.
2. Касаллик тарихидан кўчирма (руҳий-асаб касалликлари шифохонанинг охирги 5 (беш) йил давомида даволанганлиги тўғрисида).
3. Қоннинг умумий таҳлили.
4. Сийдик умумий таҳлили.
5. Қоннинг РW (Вассерман реакцияси) таҳлили.
6. «В» ва «С» гепатитларнинг (HВсАг, HCВ) маркерларини аниқловчи қон таҳлили.
7. Қоннинг ОИВ билан зарарланиши тўғрисида таҳлили (ОИТСга қарши кураш марказидан).
8. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).
9. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
10. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
11. Онкологик диспансер хулосаси.
12. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
13. ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси.
14. Ногиронлиги бўлган шахсга васий тайинлаш тўғрисидаги қарор.
15. Шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
Изоҳ.
* Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштиришда навбатсиз жойлаштириладиган ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига киритилган ногиронлиги бўлган шахслар учун қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда талаб қилинади:
қоннинг умумий таҳлили;
сийдик умумий таҳлили;
қоннинг РW (Вассерман реакцияси) таҳлили;
«В» ва «С» гепатитларнинг (HВсАг, HCВ) маркерларини аниқловчи қон таҳлили;
қоннинг ОИВ билан зарарланиши тўғрисида таҳлили (ОИТСга қарши кураш марказидан);
кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади);
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси;
силга қарши курашиш диспансери хулосаси;
онкологик диспансер хулосаси;
тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси;
ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси;
ногиронлиги бўлган шахсга васий тайинлаш тўғрисидаги қарор;
шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
** Қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали мустақил равишда олинади:
ногиронлиги бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;
васийнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумот;
ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома;
васийга тегишли бўлган мол-мулк мавжудлиги;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар;
ногиронлиги бўлган шахсга васийлик белгилашга доир қарор.
Мазкур бандда назарда тутилган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформасидан олиш имкони бўлмаганда тегишли ҳужжатлар аризачидан талаб қилиб олиниши мумкин.
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиялар тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ижтимоий хизматларнинг тури

Ногиронлиги бўлган шахсга қўйилган ташхис

(Халқаро касалликлар таснифи ХКТ-10)

Қарши тиббий кўрсатмалар

1.

«Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш

1. Мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71).

2. Оғир даражадаги ақлий заифлик (F72).

3. Чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).

4. Деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

1. Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик.

2. Беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

3. Жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги.

4. Юқумли тери ва соч касалликлари.

5. Ўткир юқумли касалликлар.

6. Салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари.

7. Таносил касалликлари.

2.

Кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизмати

1. Мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71).

2. Оғир даражадаги ақлий заифлик (F72).

3. Чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).

4. Деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

1. Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик.

2. Беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

3. Жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги.

4. Юқумли тери ва соч касалликлари.

5. Ўткир юқумли касалликлар.

6. Салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари.

7. Таносил касалликлари.

3.

«Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати

1. Мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71).

2. Оғир даражадаги ақлий заифлик (F72).

3. Чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).

4. Деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

1. Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик.

2. Беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

3. Жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги.

4. Юқумли тери ва соч касалликлари.

5. Ўткир юқумли касалликлар.

6. Салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари.

7. Таносил касалликлари.

4.

Уй шароитида қараб туриш хизмати

1. Деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

2. Чуқур ақлий заифлик (F73).

1. Шизофрения, шизотипик ва алаҳлашли бузилишлар.

2. Беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

3. Ўткир юқумли касалликлар.

5.

«Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати

1. Мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71).

2. Оғир даражадаги ақлий заифлик (F72).

3. Чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).

4. Деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

1. Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик.

2. Беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

3. Жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги.

4. Юқумли тери ва соч касалликлари.

5. Ўткир юқумли касалликлар.

6. Салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари.

7. Таносил касалликлари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахслар) учун «Ғамхўрлик» марказлари (кейинги ўринларда — Марказ)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
апелляция кенгаши — Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш ёки муқобил ижтимоий хизматларга йўналтиришга доир хулосаларини ўрганиш, ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда «Ғамхўрлик» марказларининг биридан иккинчисига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган коллегиал-маслаҳат органи;
ахборот модули — ногиронлиги бўлган шахсларни Марказларга жойлаштириш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш, давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган кичик ҳажмли уйларда қараб туриш ва парваришлаш хизматига йўналтиришга доир маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар базаси;
ихтисослаштирилган ижтимоий хизматлар — ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш ва парваришлаш хизматларини кўрсатиш, уларнинг маиший, касбий ва коммуникатив кўникмаларини шакллантириш орқали нормал ҳаёт кечириш имкониятини яратиш ҳамда жамиятга ижтимоийлашувини йўлга қўйишга қаратилган ижтимоий реабилитация хизматлари;
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия — туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни Марказларга жойлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
оила аъзолари — ота-она, турмуш ўртоқ, фарзандлар ҳамда умумий рўзғор асосида бир уйда яшовчи бошқа шахслар.
4. Марказлар Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
5. Марказлар тугатилганда улардаги ногиронлиги бўлган шахслар Агентлик томонидан апелляция кенгашининг қарори асосида бошқа Марказларга ўтказилади.
6. Марказлардаги ўринлар сони Агентлик томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя этган ҳолда белгиланади.
7. Марказлар фаолияти Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан мувофиқлаштирилади.
8. Марказларнинг уставлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
9. Марказлар ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган ижтимоий хизматлар кўрсатадиган давлат муассасалари ҳисобланади ҳамда давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтказилади.
10. Марказлар эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида Марказлар ташкил этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда, эркаклар ва аёлларни битта Марказда, лекин алоҳида корпусларда жойлаштиришга йўл қўйилади.
11. Марказларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, қуйидаги ташхислардан бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар жойлаштирилади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).
12. Ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни Марказларга жойлаштириш уларда қуйидаги қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари.
13. Ногиронлиги бўлган шахслар Марказларга Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда жойлаштирилади.
2-боб. «Ғамхўрлик» марказларининг асосий вазифа ва функциялари
14. Қуйидагилар Марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт учун зарур бўлган эҳтиёжларини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация (маиший, психологик, касбий, коммуникатив) қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил яшаши учун шарт-шароитларни яратиш ва жамиятга қўшилишига кўмаклашиш;
ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш орқали уларнинг ҳаёт сифатини ошириш.
15. Марказлар уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
а) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт учун зарур бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасида:
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган хавфсиз ва қулай шароит яратиш;
ҳаёт фаолияти ва асосий эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
соғлиғини сақлаш ва соғломлаштиришни ташкил этиш;
б) ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация (маиший, психологик, касбий, коммуникатив) қилиш соҳасида:
жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилашга, шунингдек, ижтимоий реабилитация тадбирларини ўтказиш;
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, уй хўжалигини юритиш, атрофдагилар билан мулоқот ва ўзаро муносабатда бўлиш, турмуш ва жамоат жойларида ўзини тутиш ва бошқариш кўникмаларига ўргатиш;
ижтимоий мослашувга қаратилган индивидуал имкониятлар ва эҳтиёжларга мувофиқ меҳнат фаолиятига жалб этиш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини ташкил этиш, ижодкорлик ва спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш;
в) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижросини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш ва Агентликка тегишли таклифлар киритиб бориш;
г) ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил яшаши учун шарт-шароитларни яратиш ва жамиятга қўшилишига кўмаклашиш соҳасида:
ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш ва мустақил ҳаётга тайёрлашни ташкил этиш;
қобилиятлари ва қизиқишлари бўйича мос келадиган машғулотларга жалб этиш;
қариндошлар ва яқинлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кўнгиллилар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
д) ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш орқали уларнинг ҳаёт сифатини ошириш соҳасида:
ҳар бир ногиронлиги бўлган шахслар учун уларнинг хусусиятлари, эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш;
ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўйича замонавий технологиялар ва иш усулларини жорий этиш, моддий-техник базани яхшилаш;
ходимларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш.
3-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш тартиби
16. Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилган ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижаларига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни Марказга жойлаштириш бўйича хулоса қилинган ҳолларда, Марказга жойлаштириладиган ногиронлиги бўлган шахснинг васийсига ўн беш иш куни ичида ногиронлиги бўлган шахсни Марказга жойлаштириши лозимлиги тўғрисида сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни.
17. Васий томонидан СМС-хабарнома қабул қилинганидан сўнг ўн беш иш куни ичида ногиронлиги бўлган шахс Марказга жойлаштирилмаган тақдирда, у учун банд қилинган бўш ўрин автоматик равишда бекор қилинади, мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
18. Ногиронлиги бўлган шахсларга Марказда ихтисослаштирилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш мақсадида Марказ директори буйруғи билан ташкил этиладиган камида 5 нафар аъзодан, Марказнинг мутахассис ходимларидан иборат таркибда Ижтимоий-психологик комиссия (кейинги ўринларда — Ижтимоий-психологик комиссия) ташкил этилади.
19. Васий ногиронлиги бўлган шахсни мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган муддат ичида Марказга жойлаштириш учун ташриф буюрганда Марказ томонидан ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиғи ҳолати Ижтимоий-психологик комиссия томонидан бир иш кунида кўрикдан ўтказилади.
20. Ижтимоий-психологик комиссиянинг кўриги натижаларига асосан ногиронлиги бўлган шахс Марказга қабул қилинганидан сўнг кўпи билан 20 кун давомида кузатувга олинади ҳамда ушбу муддатдан кейин мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар аниқланса, Ижтимоий-психологик комиссия томонидан бу тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ҳамда унга мувофиқ Марказ директори томонидан ногиронлиги бўлган шахсни Марказдан чиқариш тўғрисида хулоса қилинади, бу тўғрисидаги маълумот ахборот модулига киритилади ҳамда васий сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
21. Марказга қабул қилиш вақтида ногиронлиги бўлган шахсда юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган тақдирда, Марказ томонидан ушбу шахсни даволаш чоралари кўрилади. Бунда Марказга қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди ҳамда бўш ўриннинг банд қилинган муддати ушбу шахснинг даволаниш муддатига қадар узайтирилади ва у белгиланган тартибда даволаниб бўлгач Марказга жойлаштирилади.
4-боб. «Ғамхўрлик» марказларига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларни биридан иккинчисига ўтказиш тартиби
22. Марказларга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларни биридан иккинчисига ўтказиш тегишли Марказда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қуйидагилар асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда апелляция кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилади:
васийнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилида камида олти ой мобайнида узлуксиз яшаётганлиги;
васий бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилида камида олти ой мобайнида узлуксиз яшаётганлиги.
Бунда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича васийнинг яшаш жойи ўзгарганлиги «Инсон» маркази ижтимоий ходими томонидан далолатнома расмийлаштириш орқали тасдиқланиши лозим.
Марказларга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларни биридан иккинчисига ўтказиш мазкур бандда назарда тутилган асослар тақдим этилмаган тақдирда рад этилади.
23. Марказга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсни биридан иккинчисига ўтказиш бўйича васий доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича «Инсон» марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади.
«Инсон» марказининг масъул ходими ахборот модулида васийнинг мурожаати асосида мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради. Сўровномага мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган ногиронлиги бўлган шахсни биридан иккинчисига ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар илова қилинади.
Сўровнома васий томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, Face-ID, Mobile-ID ва бошқалар) тасдиқланади. Бунда васий томонидан сўровноманинг тасдиқланиши унга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.
24. «Инсон» маркази томонидан икки иш куни ичида мазкур Низомнинг 23-бандига мувофиқ тўпланган электрон ҳужжатлар кўриб чиқиш учун ахборот модули орқали ҳудудий бошқармага юборилади. Бунда ҳудудий бошқарма бир иш куни ичида тўпланган электрон ҳужжатларни Апелляция кенгашига юборади.
25. Апелляция кенгаши келиб тушган электрон ҳужжатларни беш иш куни ичида кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
ногиронлиги бўлган шахсни Марказга ўтказиш тўғрисида;
ногиронлиги бўлган шахсни Марказга ўтказишни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этиш тўғрисида.
26. Апелляция кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахсни Марказга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, котиб томонидан бир иш куни ичида ахборот модули орқали ногиронлиги бўлган шахснинг электрон ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилади. Бунда ногиронлиги бўлган шахс Марказга ўтказилган ҳисобланади. Бу тўғрисида васий сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
Марказ ногиронлиги бўлган шахсни бошқа Марказга ўтказиш ҳақидаги Апелляция кенгашининг қарори рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ногиронлиги бўлган шахсни зарур транспорт воситасида тиббиёт ходими кузатувида Апелляция кенгашининг қарорида кўрсатилган Марказга ўтказилишини ташкил этади.
27. Апелляция кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахсни Марказга ўтказиш рад этилганда, унинг электрон ҳужжатлари камчиликлари кўрсатилган ҳолда ахборот модули орқали ҳудудий бошқармага қайтарилади ҳамда васий сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
Бунда Марказга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсни биридан иккинчисига ўтказиш бўйича васий мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда умумий асосларда қайта мурожаат қилиш мумкин.
5-боб. «Ғамхўрлик» марказларида ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби
28. Марказларда ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослаштирилган ижтимоий хизматларни кўрсатишни белгиловчи стандартга мувофиқ уларнинг ҳар бири бўйича ишлаб чиқилган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига асосан хизматлар кўрсатилади.
29. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури у Марказга қабул қилинганидан сўнг бир ой муддат ичида Ижтимоий-психологик комиссия томонидан ахборот модули орқали шакллантирилади.
30. Марказларда ихтисослаштирилган ижтимоий хизматлар ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиги ҳолати ва индивидуал эҳтиёжларини инобатга олиб, қуйидаги бўлинмаларга ажратилган ҳолда ташкил этилади:
уй шароитига яқин муҳитда 6 нафаргача ногиронлиги бўлган шахслар учун мураббий кузатуви остида мустақил яшашга мўлжалланган жойлар (коттеж)дан иборат бўлинмалар;
узоқ муддатли парваришга муҳтож ётоқ ва эмакловчи ногиронлиги бўлган шахслар учун бўлинмалар;
доимий назорат талаб этиладиган ногиронлиги бўлган шахслар учун бўлинмалар.
31. Марказларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қизиқиш ва қобилиятлари, ҳудуднинг ўзига хос хусусияти ҳамда бозордаги талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда эрготерапия (меҳнат) ва фаоллаштирувчи терапияни амалга оширишга қаратилган меҳнат терапиясини амалга оширишга қаратилган ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналари, шунингдек, зарур анжомларга, асбоб-ускуналарга ва транспортга эга бўлган ёрдамчи хўжалик бўлинмалари ташкил этилади.
Бунда Марказларда меҳнат терапиясини амалга ошириш учун бевосита ёки тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали ижтимоий-меҳнат реабилитация лойиҳалари амалга оширилади.
32. Марказларда ижтимоий-меҳнат реабилитация лойиҳалари амалга оширилишида:
Марказларга тегишли кўчмас мулк объектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ижарага берилади;
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган (тайёрланган) товарлар шартнома асосида тўғридан тўғри реализация қилинади;
ижтимоий-меҳнат реабилитация лойиҳаларида иштирок этган ногиронлиги бўлган шахслар учун рағбатлантирувчи пул маблағлари тадбиркорлик субъектлари томонидан Марказларга шартномага мувофиқ тўлаб борилади;
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган (тайёрланган) товарларни реализация қилишдан тушган маблағлар Марказларнинг ихтиёрида қолдирилади. Бунда ушбу маблағларнинг камида 70 фоизи ижтимоий-меҳнат реабилитация лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур харажатларни молиялаштиришга, қолган қисми эса Марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
33. Ногиронлиги бўлган шахснинг Марказ ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат Марказ директорининг рухсати билан амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахс ўзбошимчалик билан Марказ ташқарисига чиққан тақдирда, маъмурият ушбу ҳолат қайд этилган вақтда зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига хабар қилади.
34. Ногиронлиги бўлган шахсга Марказ директорнинг розилиги асосида кўпи билан бир ой муддатга шифокорнинг хулосасини ҳисобга олган ҳолда Марказдан вақтинчалик кетишига рухсат берилади.
Бунда Марказ директори томонидан ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзоларидан ногиронлиги бўлган шахсни соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳақида ёзма шаклда тилхат олинади.
35. Ногиронлиги бўлган шахсни оилага доимий қайтариш мақсадида Марказдан чиқариш васий ёки оила аъзолари ёхуд яқин қариндошларининг аризасига биноан, унга яшаш учун турар жой ва маиший шароитлар мавжуд бўлганда ҳудудий бошқарма бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади.
36. Ногиронлиги бўлган шахс вафот этган тақдирда, бу ҳақидаги маълумотлар Марказ директори томонидан 24 соат ичида ахборот модулига киритилади ва ҳудудий бошқарма томонидан Агентликка хабар берилади.
Бунда вафот этган ногиронлиги бўлган шахсни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар Марказларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек, оила аъзолари ва қариндошларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.
37. Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ёрдам Марказнинг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, шунингдек тиббий кўрсатмага мувофиқ тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан имтиёзли равишда кўрсатилади.
6-боб. «Ғамхўрлик» марказларининг филиали сифатида кичик ҳажмли уйларни ташкил этиш ва уларга ногиронлиги бўлган шахсларни ўтказиш тартиби
38. Кичик ҳажмли уйлар Марказ муассислигида филиал шаклида Агентлик тизимидаги ташкилотлар балансида бўлган бино ва иншоотларида, янгидан харид қилинган уй-жойларда ёки ижара асосида олинган уй-жойларда Агентлик директорининг буйруғи асосида ташкил этилади.
39. Кичик ҳажмли уйларда 10-12 нафаргача ногиронлиги бўлган шахслар жойлаштирилишига йўл қўйилади.
40. Кичик ҳажмли уйларга бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, ижтимоий-психологик комиссия томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғи, руҳий ҳолатидаги бузилишларини ўрганиш натижасига кўра Марказ директорининг буйруғи асосида Марказга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахслар ўтказилади.
41. Кичик ҳажмли уйлар сақлаш харажатлари, шу жумладан, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
42. Кичик ҳажмли уйларни ташкил этиш учун уй-жойларни харид қилиш ва уларни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда уй-жой учун ижара тўловлари Марказ ҳамда ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан амалга оширилади.
43. Кичик ҳажмли уйларнинг штат бирликларини сақлаш, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, товар-моддий бойликлар, жиҳозлар ва бошқа зарур харажатлар Марказ учун тузиладиган ва тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
44. Кичик ҳажмли уйларга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг овқатланиши ва уй-жойларнинг коммунал тўловлари харажатларини қоплаш тегишли маблағларни Марказ директори томонидан тайинланган масъул ходим (кейинги ўринларда — масъул ходим) номига очилган банк картасига ўтказиш орқали амалга оширилади.
45. Кичик ҳажмли уйларга жойлаштирилган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсларнинг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 фоизи миқдорида маблағ ажратилади. Кичик ҳажмли уй ходимлари ўзлари тайёрлаган овқатдан бепул овқатланади.
46. Ногиронлиги бўлган шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) кичик ҳажмли уйларининг масъул ходими томонидан амалга оширилади.
47. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган маблағларни ҳисоблашда Марказ томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга олдинги ой мобайнида амалга оширилган ҳақиқий харажатни инобатга олган ҳолда кичик ҳажмли уйларнинг талабидан келиб чиқиб тўлаб берилади.
48. Маблағ ажратишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг овқатланишини ташкил этиш учун масъул ходимнинг банк картасидаги аввалги ойдан қолган қолдиқ маблағ миқдори инобатга олинади.
49. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса масъул ходим томонидан далолатнома тузилади.
50. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш кичик ҳажмли уйлар ходимлари томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, кичик ҳажмли уйлар муассисининг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан амалга оширилади. Бунда доимий ишлайдиган комиссия таркиби кичик ҳажмли уйлар муассиси томонидан бир йилга белгиланади ва унинг буйруғи билан тасдиқланади.
51. Кичик ҳажмли уйларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш, ушбу жараёнда бюджет ва смета интизомига риоя қилиниши муассиснинг бухгалтерия ҳисоби хизмати томонидан амалга оширилади.
52. Кичик ҳажмли уйлар томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари ва бошқа товарларни харид қилиш, бухгалтерия ҳисобида кирим ва чиқим қилиш тартиби қонунчиликка асосан амалга оширилади.
53. Кичик ҳажмли уйларнинг молия-хўжалик фаолияти ҳамда уларга ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш муассис томонидан амалга оширилади.
7-боб. «Ғамхўрлик» марказларининг молия-хўжалик фаолияти
54. Марказларнинг хоналари техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
55. Марказлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
56. Марказлар томонидан уларга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
57. Марказлар белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда тегишли иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
58. Марказлар ва уларнинг филиали сифатида ташкил этилган кичик ҳажмли уйларнинг штатлар жадвали Агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланган намунавий штатларга мувофиқ тузилади.
59. Марказлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
60. Марказ фаолияти устидан назорат Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан амалга оширилади.
61. Марказ ходимлари ва унга жойлаштирилган ёки унинг хизматларидан фойдаланаётган шахслар ўртасидаги муносабатлар Марказлар томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади.
62. Ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан Агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келишилган нормаларга мувофиқ таъминланади.
63. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ногиронлиги бўлган шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда уларни биридан иккинчисига ўтказиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
64. Ногиронлиги бўлган шахснинг номидан васий Марказларга жойлаштириш, ихтисослаштирилган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш жараёнида Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
65. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

НАМУНА

Ногиронлиги бўлган шахсларни бир «Ғамхўрлик» марказидан бошқасига ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

 

___________________

 

 

____________________

(сана)

 

 

(рақам)

 

 

I. Мурожаат қилувчи шахс тўғрисида маълумотлар:

 

1. Ф.И.О.

2. Туғилган йили ва санаси

3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

6. Телефон рақами

7. Бир «Ғамхўрлик» марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахснинг жойлаштирилган «Ғамхўрлик» маркази (номи ва манзили)

8. Ўтказиш учун асос

□ қонуний вакилнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига;

□ бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига.

9. Ўтказиш сўралаётган «Ғамхўрлик» маркази (номи ва манзили)

II. «Ғамхўрлик» марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахс тўғрисида маълумотлар:

 

1. Ф.И.О.

2. Туғилган йили ва санаси

3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

6. Телефон рақами

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг руҳий ҳолати бузилган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган болалар) учун «Ғамхўрлик» марказлари (кейинги ўринларда — Марказ)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот модули — ногиронлиги бўлган болаларни Марказларга жойлаштириш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказишга доир маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар базаси;
апелляция кенгаши — Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг ногиронлиги бўлган шахсларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш ёки муқобил ижтимоий хизматларга йўналтиришга доир хулосаларини ўрганиш, ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда «Ғамхўрлик» марказларининг биридан иккинчисига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган коллегиал-маслаҳат органи;
ихтисослаштирилган ижтимоий хизматлар — руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган болаларга қараб туриш ва парваришлаш хизматларини кўрсатиш, уларнинг маиший, касбий ва коммуникатив кўникмаларини шакллантириш орқали нормал ҳаёт кечириш имкониятини яратиш ҳамда жамиятга ижтимоийлашувини йўлга қўйишга қаратилган ижтимоий реабилитация хизматлари;
оила аъзолари — ота-она (фарзандликка олувчи), ака-ука ва опа-сингиллар;
Психологик-тиббий-педагогик комиссия — туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган узоқ муддат парваришга муҳтож болаларни уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни психологик-тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш мақсадида ҳудудий бошқарма ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
қонуний вакил — ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар.
4. Марказлар Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
5. Марказлар тугатилганда улардаги ногиронлиги бўлган болалар Агентлик томонидан апелляция кенгашининг қарори асосида бошқа Марказларга ўтказилади.
6. Марказлардаги ўринлар сони Агентлик томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади.
7. Марказлар фаолияти ҳудудий бошқармалар томонидан мувофиқлаштирилади.
8. Марказларнинг уставлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
9. Марказлар ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ижтимоий хизматлар кўрсатадиган давлат ижтимоий муассасалари ҳисобланади ҳамда давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтказилади.
10. Марказларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқароларнинг ногиронлиги бўлган болаларида қуйидаги ташхислардан бири бўлганида қабул қилинади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).
11. Қуйидагилар Марказларга қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари.
12. Ногиронлиги бўлган болалар Марказларга психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда жойлаштирилади.
2-боб. «Ғамхўрлик» марказларининг асосий вазифа ва функциялари
13. Қуйидагилар Марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳаёт учун зарур бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш орқали жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш;
ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари, шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш.
14. Марказлар уларга юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
а) ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳаёт учун зарур бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш орқали жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш соҳасида:
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган хавфсиз ва қулай шароит яратиш;
қараб туриш ва парваришлаш, соғлиғини сақлаш ва соғломлаштиришни ташкил этиш;
ҳаёт фаолияти ва асосий эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббий буюмлар ва кийим-кечаклар билан таъминлаш;
қариндошлар ва яқинлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кўнгиллилар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланишида ижтимоий динамикасида ўзгаришлар бўлган тарбияланувчиларни ўқитишда интеграцион ёндашувларни қўллаш мисолида жамиятга интеграция қилиш ҳамда уларни нодавлат ташкилотларнинг иштирокида бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш;
б) ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф қилади ва тегишли таклифларни Агентликка киритиб бориш;
в) ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш соҳасида:
жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилашга, шунингдек, ижтимоий реабилитация тадбирларини ўтказиш;
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, уй хўжалигини юритиш, атрофдагилар билан мулоқот қилиш ва ўзаро муносабатда бўлиш, турмуш ва жамоат жойларида ўзини тутиш ва бошқариш кўникмаларига ўргатиш;
ижтимоий мослашувга қаратилган индивидуал имкониятлар ва эҳтиёжларга мувофиқ касб-ҳунарга ўргатиш;
г) ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари, шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш соҳасида:
тиббий кўрсатмага мувофиқ ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларни эҳтиёжга мувофиқ шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;
д) маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурлари, ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш соҳасида:
маданий-маърифий тадбирларни, шу жумладан, спорт тадбирларини ташкил қилиш;
турли кўрик-танловлар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда ногиронлиги бўлган болалар иштироки натижасида келажакка умид, интилишларини орттириш ҳамда вақтларини сермазмун ўтишига шарт-шароит яратиш.
3-боб. Ногиронлиги бўлган болаларни «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш тартиби
15. Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўтказилган текширув натижаларига асосан ногиронлиги бўлган болаларни Марказга жойлаштириш бўйича хулоса қилинган ҳолларда қонуний вакилга Марказга жойлаштириладиган ногиронлиги бўлган болани Марказга жойлаштириши лозимлиги тўғрисида сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юборилади.
16. Қонуний вакил томонидан СМС-хабарнома қабул қилинганидан сўнг ўн беш иш куни ичида ногиронлиги бўлган бола Марказга жойлаштирилмаган тақдирда, у учун банд қилинган бўш ўрин автоматик равишда бекор қилинади, мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
17. Ногиронлиги бўлган болаларга ихтисослаштирилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш мақсадида Марказ директори буйруғи билан ташкил этиладиган камида 5 нафар аъзодан, Марказнинг мутахассис ходимларидан иборат таркибда Ижтимоий-психологик комиссия (кейинги ўринларда — ижтимоий-психологик комиссия) ташкил этилади.
18. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган болани мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган муддат ичида Марказга жойлаштириш учун ташриф буюрганда Марказ томонидан ногиронлиги бўлган боланинг соғлиғи ҳолати Ижтимоий-психологик комиссия томонидан бир иш кунида кўрикдан ўтказилади.
19. Ижтимоий-психологик комиссиянинг кўриги натижаларига асосан ногиронлиги бўлган бола Марказга қабул қилинганидан сўнг кўпи билан 20 кун давомида кузатувга олинади ҳамда ушбу муддатдан кейин мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар аниқланса, Ижтимоий-психологик комиссия томонидан бу тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ҳамда унга мувофиқ Марказ директори томонидан ногиронлиги бўлган шахсни Марказдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади, бу тўғрисидаги маълумот ахборот модулига киритилади ҳамда қонуний вакил сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
20. Марказга қабул қилиш вақтида ногиронлиги бўлган болада юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган тақдирда, Марказ томонидан ушбу болани даволаш чоралари кўрилади. Бунда Марказга қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди ҳамда бўш ўриннинг банд қилинган муддати ушбу боланинг даволаниш муддатига қадар узайтирилади ва у белгиланган тартибда даволаниб бўлгач Марказга жойлаштирилади.
21. Ногиронлиги бўлган болалар Марказларга жойлаштирилгандан сўнг, уларнинг жинси, жисмоний ҳолати, ақлий заифлик даражаси ҳамда ёши ҳисобга олинган ҳолда, қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
ётоқ ҳолатидаги гуруҳлар (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси кучли бузилган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);
эмакловчилар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси чекланган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);
аралаш гуруҳлар — 10 ёшгача бўлган болалар;
10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ва 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар учун алоҳида-алоҳида гуруҳлар.
Гуруҳлардаги болалар сони 5-6 нафардан иборат бўлади.
22. Марказларда барча ногиронлиги бўлган болалар, меҳнат кўникмаларини эгаллаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал ривожланишига мувофиқ улар меҳнатга тайёрлов гуруҳи ёки меҳнатга ўргатиш гуруҳига ажратилади. Бунда гуруҳлардаги болалар сони 5-6 нафардан иборат бўлади.
4-боб. «Ғамхўрлик» марказларига қабул қилинган ногиронлиги бўлган болаларни биридан иккинчисига ўтказиш тартиби
23. Марказларга қабул қилинган ногиронлиги бўлган болаларни биридан иккинчисига ўтказиш тегишли Марказда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қуйидагилар асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига мувофиқ ўтказилади:
қонуний вакилнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилида камида олти ой мобайнида узлуксиз яшаётганлиги;
қонуний вакил бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилида камида олти ой мобайнида узлуксиз яшаётганлиги.
Бунда мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича қонуний вакилнинг яшаш жойи ўзгарганлиги факти «Инсон» маркази ижтимоий ходими томонидан далолатнома расмийлаштириш орқали асослантирилиши лозим.
Марказларга қабул қилинган ногиронлиги бўлган болаларни биридан иккинчисига ўтказиш мазкур бандда назарда тутилган асослар тақдим этилмаган тақдирда рад этилади.
24. Марказга қабул қилинган ногиронлиги бўлган болани биридан иккинчисига ўтказиш бўйича қонуний вакил «Инсон» марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади.
«Инсон» марказининг масъул ходими ахборот модулида қонуний вакилнинг мурожаати асосида мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради. Сўровномага мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ногиронлиги бўлган болани биридан иккинчисига ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар илова қилинади.
Сўровнома қонуний вакил томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, Face-ID, Mobile-ID ва бошқалар) тасдиқланади. Бунда қонуний вакил томонидан сўровноманинг тасдиқланиши унга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.
25. «Инсон» маркази томонидан уч иш куни ичида мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ тўпланган электрон ҳужжатлар кўриб чиқиш учун ахборот модули орқали психологик-тиббий-педагогик комиссияга юборилади.
26. Психологик-тиббий-педагогик комиссия юборилган ногиронлиги бўлган болаларнинг электрон ҳужжатларини кўриб чиқади ва қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
ногиронлиги бўлган болани Марказга ўтказиш тўғрисида;
ногиронлиги бўлган болани Марказга ўтказишни ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этиш тўғрисида.
27. Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан ногиронлиги бўлган болани Марказга ўтказиш тўғрисида хулоса қилинганда, котиб томонидан бир иш куни ичида ахборот модули орқали ногиронлиги бўлган боланинг электрон ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилади. Бунда ногиронлиги бўлган бола Марказга ўтказилган ҳисобланади. Бу тўғрисида қонуний вакил сўровномада кўрсатилган мобиль алоқа воситасига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
28. Марказ ногиронлиги бўлган болани бошқа Марказга ўтказиш ҳақидаги Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ногиронлиги бўлган болани зарур транспорт воситасида тиббиёт ходими кузатувида Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасида кўрсатилган Марказга ўтказилишини ташкил этади.
29. Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан ногиронлиги бўлган болани Марказга ўтказиш рад этилганда, унинг электрон ҳужжатлари камчиликлари кўрсатилган ҳолда ахборот модули орқали «Инсон» марказига қайтарилади ҳамда қонуний вакил сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
Бунда Марказга қабул қилинган ногиронлиги бўлган болани биридан иккинчисига ўтказиш бўйича қонуний вакил мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда умумий асосларда қайта мурожаат қилиш мумкин.
5-боб. Марказларда ногиронлиги бўлган болалар учун тарбия-таълим жараёнини ташкил этиш тартиби
30. Марказга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган болалар учун тарбия-таълим жараёни уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, ривожланишидаги орқада қолиши, руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда якка тартибдаги махсус дастурлар асосида ташкил этилади.
31. Ногиронлиги бўлган болаларни якка тартибдаги махсус дастурлар бўйича ҳаётий кўникмаларга ўргатиш Марказ тарбиячилари томонидан, зарурат бўлганда эса, руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлари, шунингдек соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар педагогларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Бунда таълимнинг ҳар бир босқичида ўқитиш ёши ва давомийлиги ижтимоий-психологик комиссия томонидан белгиланади.
32. Тарбия-таълим жараёнининг кун тартиби таълим, меҳнат, ҳордиқ ва турли тадбирларни уйғунлаштирган ҳолда ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлик даражаси ҳисобга олиниб тузилади.
33. Ногиронлиги бўлган болаларнинг меҳнат тарбияси (меҳнат терапияси) ўқитишни меҳнат кўникмаларига эга бўлиш билан уйғунлаштириш асосида ушбу Марказнинг Ижтимоий-психологик комиссияси томонидан тузилган ногиронлиги бўлган болани ривожлантириш ва реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ, тиббий кўрсаткичлар ва педагогик тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.
6-боб. Марказларда ногиронлиги бўлган болаларнинг бўлиш қоидалари
34. Марказлардаги ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий-моддий таъминлаш, тарбиялаш, ўқитиш, меҳнат кўникмаларига ўргатиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
35. Ногиронлиги бўлган боланинг Марказ ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат Марказ директорининг рухсати билан ходимларнинг ёки оила аъзоларининг ёхуд қонуний вакилнинг ҳамроҳлигида амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган бола ўзбошимчалик билан Марказ ташқарисига чиққан тақдирда, Марказ томонидан зудлик билан бу ҳақда унинг қонуний вакили, ички ишлар органлари, ҳудудий бошқарма ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хабардор қилинади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариб олиб келиш чоралари кўрилади.
36. Ногиронлиги бўлган болага Марказ директорнинг розилиги асосида кўпи билан бир ой муддатга шифокорнинг хулосасини ҳисобга олган ҳолда Марказдан вақтинчалик кетишига рухсат берилади.
Бунда Марказ директори томонидан ногиронлиги бўлган боланинг оила аъзоларидан ёки қонуний вакилдан ногиронлиги бўлган боланинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳақида ёзма шаклда тилхат олинади.
37. Ногиронлиги бўлган болани оилага доимий қайтариш мақсадида Марказдан чиқариш унинг оила аъзолари ёки қонуний вакилининг аризасига биноан, яшаш учун турар жой ва маиший шароитлар мавжуд бўлганда, ҳудудий бошқарма бошлиғининг рухсати билан, оилага қайтариш режаси асосида амалга оширилади.
38. Ногиронлиги бўлган боланинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда, маъмурият бу ҳақида унинг оила аъзолари ва қонуний вакилини, улар бўлмаганда эса, боланинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини зудлик билан хабардор қилади.
Бунда вафот этган ногиронлиги бўлган болани дафн этиш билан боғлиқ харажатлар Марказларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек, унинг оила аъзолари, қонуний вакил ва бошқа қариндошларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.
39. Ногиронлиги бўлган боланинг оила аъзолари ёки қонуний вакил вафот этган тақдирда, ногиронлиги бўлган болага унинг физиологик имкониятлари ва соғлиғининг ҳолатига мувофиқ дафн этишда қатнашиш, оила аъзолари ёки қонуний вакиллар оғир касалликка чалинганда, уларни бориб кўришга рухсат этилади.
Бунда йўлкира харажатлари Марказларнинг қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлари ҳисобидан қопланади.
40. Ногиронлиги бўлган болаларга тиббий ёрдам Марказнинг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, шунингдек тиббий кўрсатмага мувофиқ тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилади.
41. Ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлганидан сўнг улар белгиланган тартибда бўш жой мавжуд бўлган ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» маркази (кейинги ўринларда — катталар «Ғамхўрлик» маркази)га Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг хулосасига асосан ўтказилади.
Бунда катталар «Ғамхўрлик» марказида бўш жой мавжуд бўлмаганда улар катталар «Ғамхўрлик» марказига ўтказилгунга қадар Марказларда ташкил этиладиган алоҳида бўлимларда қолдирилади.
42. Ногиронлиги бўлган болалар Марказлардан чиқарилишида уларга қуйидагилар тақдим қилинади:
ногиронлиги бўлган бола Марказда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;
ногиронлиги бўлган боланинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;
психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси;
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури;
2 тўплам ички кийимлар, кийим-бош ва пойабзал.
Марказлар томонидан ногиронлиги бўлган болаларни рўйхатдан чиқаришда (мавжуд бўлса) унинг мол-мулкка, пул маблағларига (илгари у ёки унинг ота-онаси эгаллаган) уй-жой майдонига ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчаси ҳамда бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
7-боб. «Ғамхўрлик» марказларининг филиали сифатида кичик ҳажмли уйларни ташкил этиш ва уларга ногиронлиги бўлган болаларни ўтказиш тартиби
43. Кичик ҳажмли уйлар Марказ муассислигида филиал шаклида Агентлик тизимидаги ташкилотлар балансида бўлган бино-иншоотларда, янгидан харид қилинган уй-жойларда ёки ижара асосида олинган уй-жойларда Агентлик директорининг буйруғи асосида ташкил этилади.
44. Кичик ҳажмли уйларда 10 — 12 нафаргача ногиронлиги бўлган болалар жойлаштирилишига йўл қўйилади.
45. Кичик ҳажмли уйларга бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, Ижтимоий-психологик комиссия томонидан ногиронлиги бўлган болаларнинг соғлиғи, руҳий ҳолатидаги бузилишларини ўрганиш натижасига кўра, Марказ директорининг буйруғи асосида Марказга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган болалар ўтказилади.
46. Кичик ҳажмли уйлар таъминоти, шу жумладан, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
47. Кичик ҳажмли уйларни ташкил этиш учун уй-жойларни харид қилиш ва уларни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда уй-жой учун ижара тўловлари Марказ ҳамда ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан амалга оширилади.
48. Кичик ҳажмли уйларнинг штат бирликларини сақлаш, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, товар-моддий бойликлар, жиҳозлар ва бошқа зарур харажатлар Марказ учун тузиладиган ва тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
49. Кичик ҳажмли уйларга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг овқатланиши ва уй-жойларнинг коммунал тўловлари харажатларини қоплаш тегишли маблағларни Марказ директори томонидан тайинланган масъул ходим (кейинги ўринларда — масъул ходим) номига очилган банк картасига ўтказиш орқали амалга оширилади.
50. Кичик ҳажмли уйларга жойлаштирилган ҳар бир ногиронлиги бўлган болаларнинг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 фоизи миқдорида маблағ ажратилади. Кичик ҳажмли уй ходимлари ўзлари тайёрлаган овқатдан бепул овқатланади.
51. Ногиронлиги бўлган болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) кичик ҳажмли уйларининг масъул ходими томонидан амалга оширилади.
52. Ушбу Низомнинг 50-бандида назарда тутилган маблағларни ҳисоблашда муассис томонидан ногиронлиги бўлган болаларга олдинги ой мобайнида амалга оширилган ҳақиқий харажатни инобатга олган ҳолда кичик ҳажмли уйларнинг талабидан келиб чиқиб тўлаб берилади.
53. Маблағ ажратишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг овқатланишини ташкил этиш учун масъул ходимнинг банк картасидаги аввалги ойдан қолган қолдиқ маблағ миқдори инобатга олинади.
54. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса масъул ходим томонидан далолатнома тузилади.
55. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш кичик ҳажмли уйлар ходимлари томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, кичик ҳажмли уйлар муассисининг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан амалга оширилади. Бунда доимий ишлайдиган комиссия таркиби кичик ҳажмли уйлар муассиси томонидан бир йилга белгиланади ва унинг буйруғи билан тасдиқланади.
56. Кичик ҳажмли уйларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш, ушбу жараёнда бюджет ва смета интизомига риоя қилиниши муассиснинг бухгалтерия ҳисоби хизмати томонидан амалга оширилади.
57. Кичик ҳажмли уйлар томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари ва бошқаларни харид қилиш, бухгалтерия ҳисобида кирим ва чиқим қилиш тартиби қонунчиликка асосан амалга оширилади.
58. Кичик ҳажмли уйларнинг молия-хўжалик фаолияти ҳамда уларга ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш муассис томонидан амалга оширилади.
8-боб. «Ғамхўрлик» марказларининг молия-хўжалик фаолияти
59. Марказларнинг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
60. Марказлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
61. Марказлар белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия ва иқтисодиёт органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
62. Марказлар томонидан уларга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
63. Штатлар жадвали Агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланган намунавий штатларга мувофиқ тузилади.
64. Марказлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
65. Марказлар фаолияти устидан назорат Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан амалга оширилади.
66. Марказ ходимлари ва унга жойлаштирилган ёки унинг хизматларидан фойдаланаётган болалар ўртасидаги муносабатлар Марказлар томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади.
67. Ногиронлиги бўлган болаларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ҳамда юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
68. Агентлик ҳамда ҳудудий бошқармалар ногиронлиги бўлган болаларни Марказларга жойлаштириш ҳамда уларни биридан иккинчисига ўтказиш жараёнида олинган болага доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
69. Ногиронлиги бўлган боланинг номидан қонуний вакиллар Марказларга жойлаштириш, тарбия-таълим ва реабилитация тадбирларини ташкил этиш жараёнида Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва Марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
70. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

НАМУНА

Ногиронлиги бўлган болаларни бир «Ғамхўрлик» марказидан бошқасига ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

___________________

 

 

____________________

(сана)

 

 

(рақам)

 

 

I. Мурожаат қилувчи шахс тўғрисида маълумотлар:

 

1. Ф.И.О.

2. Туғилган йили ва санаси

3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

6. Телефон рақами

7. Бир «Ғамхўрлик» марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахснинг жойлаштирилган «Ғамхўрлик» маркази (номи ва манзили)

8. Ўтказиш учун асос

□ қонуний вакилнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига;

□ бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига;

9. Ўтказиш сўралаётган «Ғамхўрлик» маркази (номи ва манзили)

II. «Ғамхўрлик» марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган бола тўғрисида маълумотлар:

 

1. Ф.И.О.

2. Туғилган йили ва санаси

3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

6. Телефон рақами

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
5-ИЛОВА
«Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахслар) учун «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати (кейинги ўринларда — кундузги қараб туриш хизмати)ни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот модули — давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида фаолият юритаётган кундузги қараб туриш хизмати ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар базаси;
давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ногиронлиги бўлган шахслар учун кундузги қараб туриш хизматини кўрсатиш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим — уч йил муддатга томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома (кейинги ўринларда — битим);
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма);
ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия — туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни кундузги қараб туриш хизматига йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида ҳудудий бошқарма ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
оила аъзолари — ота-она, турмуш ўртоқ, фарзандлар ҳамда умумий рўзғор асосида бир уйда яшовчи бошқа шахслар;
кундузги қараб туриш хизмати — ногиронлиги бўлган шахсга кун давомида қараб туриш ва парваришлаш, ижтимоийлашувига кўмаклашиш ҳамда бошқа реабилитация тадбирларини амалга оширишга қаратилган ижтимоий хизмат;
талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор бўлган якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда — ЯТТ) ёки юридик шахс;
хусусий шерик — давлат шериги билан битим тузган ЯТТ ёхуд юридик шахс.
3. Қуйидагилар кундузги қараб туриш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш ва уларни парваришлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаётга мослаштириш ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашиш;
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, уй хўжалигини юритиш, атрофдагилар билан мулоқот қилишга ўргатиш;
меҳнат кўникмаларини ривожлантириш, индивидуал имконият ва эҳтиёжларига мос меҳнат фаолиятига жалб этиш.
Хусусий шерик томонидан кундузги қараб туриш хизматида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва уларнинг ижтимоийлашувига қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар йўлга қўйилиши мумкин.
4. Кундузги қараб туриш хизмати хусусий шерик томонидан битимнинг амал қилиш даврида ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш ва парвариш қилиш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган, ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган ЯТТ (ўзига ёхуд турмуш ўртоғига) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлган бино-иншоотларда ташкил этилади.
Бунда бино ёки иншоот ЯТТ (турмуш ўртоғига тегишли бўлган ҳолат бундан мустасно) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотдан ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати битимнинг амал қилиш муддати давомида ўз кучида бўлиши таъминланиши зарур.
5. Кундузги қараб туриш хизмати беш кунлик иш ҳафтасида, қоида тариқасида, 9 соатли иш режимида ташкил этилади.
Ногиронлиги бўлган шахснинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда оила аъзосининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, оила аъзоси ва хизмат кўрсатувчи ўртасида мустақил равишда тузиладиган шартнома асосида ногиронлиги бўлган шахсга қўшимча хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, олти кунлик иш ҳафтаси ва кўпи билан 12 соатгача бўлган иш режими белгиланиши мумкин.
6. Кундузги қараб туриш хизмати эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда, кундузги қараб туриш хизматини битта бино ёки иншоотда лекин уларни алоҳида кириш имкониятига эга бўлган хоналарга ажратган ҳолда ташкил этилади.
7. Кундузги қараб туриш хизмати қуйидаги ташхислардан бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).
8. Кундузги қараб туриш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)дан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан хусусий шерикка субсидия шаклида қоплаб берилади.
2-боб. Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби
1-§. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
9. Ҳудудий бошқарма ҳар чоракда камида бир марта ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида, шунингдек, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссияларнинг кўриги натижаси бўйича кундузги қараб туриш хизматига йўналтириш учун хулоса берилган ногиронлиги бўлган шахслар учун эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш бўйича эълон бериб боради.
Бунда кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш истагида бўлган талабгор ўша ҳудуддаги «Инсон» марказидан кундузги қараб туриш хизматига йўналтирилиши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ёши, сони ва жинси, шунингдек, кундузги қараб туриш хизматини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик шартлари ҳақида маълумот олади.
10. Талабгор кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш истагини билдирган тақдирда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ахборот модули орқали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади:
ЯТТ учун биометрик паспорт (идентификация ID-карта) маълумотлари;
юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даврида кундузги қараб туриш хизмати ташкил этиладиган бино ёки иншоотга бўлган мулк, ижара ёки бошқа ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (кадастр рақами), унинг манзили, жойлашуви (геолокацияси) ва кундузги қараб туриш хизмати учун ажратиладиган майдон (квадрат метрда акс эттирилади) ҳақидаги маълумотлар;
кундузги қараб туриш хизматида ташкил этилиши режалаштирилган гуруҳлар (аёллар ва эркаклар гуруҳи) сони;
алоқа учун электрон почта манзили ва (ёки) мобиль телефон рақами.
Талабгор ахборот модулига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
11. Ариза ахборот модули орқали шакллантирилганидан сўнг:
талабгорга аризада кўрсатилган электрон почта ва (ёки) мобил телефон рақамига аризанинг ID-рақами, ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабар жўнатилади;
кундузги қараб туриш хизматининг жойлашуви бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари) ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларига электрон сўров жўнатилади.
12. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида:
а) Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари:
кундузги қараб туриш хизмати учун ажратилган хоналар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини;
бино ёки иншоотнинг манзили ва кундузги қараб туриш хизмати учун ажратиладиган майдоннинг (квадрат метрда акс эттирилади) аризада тўғри кўрсатилганлигини;
белгиланган меъёрларга мувофиқ кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш учун ажратилган майдонда қабул қилиниши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг максимал сонини;
кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш учун ажратилган бино ёки иншоотлар санитария-ҳимоя зонасига эга бўлган объектлардан зарур даражадаги узоқликда жойлашганлигини ўрганади;
ўрганиш натижаси бўйича хулоса шакллантиради ва унга кундузги қараб туриш хизматининг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси, ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратларини (камида 4 та фотосурат) илова қилади;
б) туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари кундузги қараб туриш хизмати ташкил этилиши режалаштирилган бино ёки иншоотлар ҳудуди ҳамда бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ёхуд мувофиқ эмаслигини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ҳамда фотосуратларни (камида 4 та фотосурат) илова қилган ҳолда ўрганиш натижалари бўйича хулоса беради.
Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш учун танланган манзилда фаолиятни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосанинг ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик уни тасдиқлаган ташкилот раҳбарига юкланади.
13. Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосалари белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг барча маълумотлар кундузги қараб туриш хизмати ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан бирга бир иш кунида ахборот модули орқали тегишли «Инсон» марказига тақдим этилади.
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ахборот модули орқали келиб тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида «Инсон» маркази томонидан:
талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриш-турмаслигини аниқланади;
Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосалари ҳамда кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш режалаштирилаётган ҳудудда ушбу хизматга йўналтирилиши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги бўйича маълумотларни ўрганади.
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш якуни бўйича кундузги қараб туриш хизматини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф тайёрланиб, «Инсон» маркази директорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ҳамда тегишли ҳудудий бошқармага ахборот тизими орқали юборилади.
15. Ҳудудий бошқарма беш иш куни ичида «Инсон» маркази томонидан тақдим этилган ҳужжатларни, шу жумладан, кундузги қараб туриш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратиладиган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда кундузги қараб туриш хизмати ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва ахборот модулига киритади.
Ҳудудий бошқармалар томонидан кундузги қараб туриш хизматини ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса ахборот модулига киритилганидан сўнг битим ахборот модулида автоматик равишда шаклланади ҳамда имзолаш учун талабгорга электрон шаклда жўнатилади.
16. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:
Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш учун танланган манзилнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилганида;
идоралараро электрон алмашинув орқали олинган маълумотларга асосан талабгор бино ёки иншоотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаганида ёхуд ижара (шу жумладан бошқа ҳуқуқ) асосида фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлмаганда;
кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) бино ёки иншоот манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мос эмаслиги аниқланганда;
талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриши аниқланганда;
белгиланган харажатлар кундузги қараб туриш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетганда.
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра аризани рад этиш тақиқланади.
17. Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги ариза рад этилганда, унинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, аризадаги электрон почта манзилига ёки мобил телефон рақамига хабар юбориш орқали талабгор хабардор қилинади.
18. Талабгор ахборот модули орқали тақдим этилган битимни ўн беш иш куни ичида кўриб чиқади ва унда белгиланган шартларга рози бўлганида, унга электрон имзо қўяди.
Талабгор ўн беш иш куни ичида битимни имзоламаса, унинг аризаси бекор қилинади, бунда битимни имзолаш зарурати мавжуд бўлганида, ариза талабгор томонидан янгидан ахборот модулига киритилиши талаб этилади.
Талабгор томонидан имзоланган битим автоматик равишда тегишли ҳудудий бошқармага имзолаш учун юборилади. Бунда ҳудудий бошқарма томонидан ушбу битимга беш иш куни мобайнида имзо қўйилиши лозим.
19. Хусусий шерик ҳудудий бошқарма билан битимни тузган кундан кейинги иш кунидан бошлаб фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда:
хусусий шерик ахборот модулига кирган ҳолда унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот модулидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдириши ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши талаб этилади;
ахборот модули орқали оферта тасдиқланганда, хусусий шерик учун ушбу ахборот модулида шахсий кабинет очилади.
20. Хусусий шерик билан битим тузилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ҳудудий бошқарма жойига чиққан ҳолда ташкил этилган кундузги қараб туриш хизмати учун мўлжалланган мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозланганлик ҳолати бўйича ўрганиш ўтказади ҳамда ўрганиш якуни бўйича кундузги қараб туриш хизматини кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосани электрон шаклда ахборот модулига киритади.
Ҳудудий бошқарма томонидан салбий хулоса берилганида, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар кундузги қараб туриш хизматини кўрсатиш вақтинча тўхтатилади.
2-§. Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш
21. Кундузги қараб туриш хизмати ЯТТ томонидан ташкил этилганда кўпи билан 2 та гуруҳ, юридик шахс томонидан ташкил этилганда ҳар бир манзилда кўпи билан 4 та гуруҳ ташкил этишга йўл қўйилади.
Кундузги қараб туриш хизматида ҳар бир гуруҳ 8 нафаргача ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлади.
22. Кундузги қараб туриш хизматида ногиронлиги бўлган шахснинг овқатланиши санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида ташкил этилади.
23. Кундузги қараб туриш хизматининг битта гуруҳига 1 та штат бирлигида меҳнат йўриқчиси, 1 та штат бирлигида санитарка жалб қилинади.
Кундузги қараб туриш хизматида кадрлар таркиби ҳамда уларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган маълумотлар ходимлар ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган кундан бошлаб бир иш куни ичида хусусий шерик томонидан ахборот модулига киритилиши шарт.
24. Кундузги қараб туриш хизматида меҳнат йўриқчиси лавозимига тегишлича олий ёки ўрта махсус педагогик ёки психологик маълумотга, санитарка вазифасига умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади, кундузги қараб туриш хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари санитарка лавозимига қабул қилинган ҳолат бундан мустасно.
25. Кундузги қараб туриш хизматида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида мажбурий равишда уч йилда камида бир марта 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида онлайн ва (ёки) офлайн шаклда малака оширади.
Бунда кундузги қараб туриш хизматига биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар икки ой ичида малака ошириш курсидан ўтиши лозим.
26. Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этган хусусий шерик билан ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусий шерик ҳамда ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солинади.
Шартнома ногиронлиги бўлган шахсларнинг кундузги қараб туриш хизматида бўлиш вақтини, парваришлаш жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.
27. Кундузги қараб туриш хизмати кўрсатиладиган бинонинг кириш жойида фуқароларни кундузги қараб туриш хизмати ҳақидаги маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида хусусий шерик томонидан ахборот пешлавҳаси ўрнатилади.
Ахборот пешлавҳасида битим нусхаси, кундузги қараб туриш хизматининг иш тартиби ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари жойлаштирилади.
3-§. Кундузги қараб туриш хизматига ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш ҳамда чиқариш
28. «Инсон» маркази:
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг текшируви натижасида кундузги қараб туриш хизматига йўналтиришга хулоса берилган ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзоларига кундузги қараб туриш хизматидан фойдаланишни таклиф қилади;
кундузги қараб туриш хизматидан фойдаланиш бўйича қизиқиш билдирган ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзосига кундузги қараб туриш хизмати ва ундан фойдаланиш шартлари тўғрисида маълумот беради.
29. Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия томонидан кундузги қараб туриш хизматига йўналтиришга берилган хулоса асосида ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзоси «Инсон» марказига мурожаат қилади.
Бунда «Инсон» маркази ногиронлиги бўлган шахсни унинг оила аъзолари танлови асосида хусусий шерикни хабардор қилган ҳолда ахборот модули орқали уч иш куни ичида кундузги қараб туриш хизматига бириктиради.
30. Ногиронлиги бўлган шахслар кундузги қараб туриш хизматидан қуйидагилар асосида чиқарилади:
оила аъзоларининг аризаси;
соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг хулосасида кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахснинг кундузги қараб туриш хизматида бўлиш муддатининг тугаши;
битимнинг бекор қилиниши;
ногиронлиги бўлган шахснинг вафот этиши.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлар юзага келганлиги ахборот модули томонидан ўрганиб борилади.
31. Мазкур Низомнинг 30-бандига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар кундузги қараб туриш хизматидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулида шакллантириб борилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар кундузги қараб туриш хизматидан чиқарилган ҳар бир ҳолат бўйича тегишли нодавлат ташкилотлар бир иш куни ичида уларнинг ахборот модулидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилиб борилади.
3-боб. Кундузги қараб туриш хизматини молиялаштириш
32. Хусусий шерик ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
33. Кундузги қараб туриш хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни ташкил этган хусусий шерикнинг маблағлари ҳамда Жамғармадан ажратиладиган субсидия, оила аъзосининг тўловлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
34. Кундузги қараб туриш хизматига қабул қилинган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилганида ҳисобот ойида ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг ҳақиқатда қатнаган кунлари бўйича хусусий шерикка субсидия ажратилади.
35. Хусусий шерикка ногиронлиги бўлган шахсга қараб туриш хизмати кўрсатилган ҳар бир кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 31 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
Бунда хусусий шерикка бириктирилган ногиронлиги бўлган шахслар бир ой ичида камида ўн иш куни давомида кундузги қараб туриш хизматидан фойдаланган бўлса, уларнинг қолган етти иш кунигача хизматдан фойдаланмаган кунлари учун ҳам хусусий шерикка мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган субсидиянинг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
36. Ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ субсидия ажратишда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган кундузги қараб туриш хизмати учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳрида эса 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади.
37. Хусусий шерикка бир нафар ногиронлиги бўлган шахсга қараб туриш хизматини кўрсатганлик учун ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори ахборот модулида қуйидаги формула асосида автоматик ҳисоб-китоб қилинади:
КҚТХС = КҚТХ * ҚКС;
КҚТХС — кундузги қараб туриш хизматидаги бир нафар ногиронлиги бўлган шахс харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси;
КҚТХ — кундузги қараб туриш хизматидаги бир нафар ногиронлиги бўлган шахснинг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг миқдори;
ҚКС — ҳисобот ойида ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг ҳақиқатда кундузги қараб туриш хизматига қатнаган кунлари сони.
Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида кундузги қараб туриш хизматини ташкил этган хусусий шерикка ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори КҚТХС = КҚТХ *1,1 ёки 1,3 * ҚКС формуласи орқали, мазкур Низомнинг 35-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда субсидия ажратишда эса субсидия миқдорини 50 фоизга камайтириш орқали ҳисоб-китоб қилинади.
38. Хусусий шерикка тўланадиган субсидияни ҳисоблаш ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилган куннинг кейинги иш кунидан бошланади.
Бунда субсидиянинг миқдори кундузги қараб туриш хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг беш кунлик иш ҳафтасидаги ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда ахборот модули орқали автоматик равишда ҳисобланади.
39. Субсидия кундузги қараб туриш хизматида ташкил этилган гуруҳга камида 2 нафар ногиронлиги бўлган шахс қабул қилинганидан сўнг ҳисобот ойида ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг ҳақиқатда хизматдан фойдаланган кунлари бўйича ажратилади.
Бироқ, кундузги қараб туриш хизматидан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўртача сони кетма-кет уч ой давомида 3 ва ундан кам бўлган тақдирда, субсидия тўлаш тўхтатилади. Бунда кундузги қараб туриш хизматидан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўртача сонини аниқлашда камида бир ойнинг учдан бир қисмида давомати белгиланган шахслар инобатга олинади.
40. Кундузги қараб туриш хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқий давоматининг ҳисоби махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
41. Биометрик идентификация қилиш жараёни кундузги қараб туриш хизматининг раҳбари ёки ходимлари томонидан махсус қурилмалар ёрдамида ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда ҳар иш кунида бир маротаба амалга оширилади.
42. Субсидиянинг ойлик суммалари автоматик равишда ахборот модулида қайд этилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг давомати асосида ҳисобланади ҳамда ушбу Низомга иловага мувофиқ намунадаги буюртманома шаклланади.
Бунда кундузги қараб туриш хизматининг битимда кўрсатилган манзилидан (жойлашуви бўйича геолокацияси) бошқа жойда қайд этилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг давомати ахборот модулида ҳисобга олинмайди.
43. Махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда ногиронлиги бўлган шахслар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар хусусий шерик томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.
Ахборот модулига маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганда, шу жумладан, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда хусусий шерикка субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
44. Ахборот модулида ҳисобланган субсидиянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
45. Хусусий шерик ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги ахборот модулига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
46. Хусусий шерик томонидан бир ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомат белгилаб келинаётганлиги аниқланганда мазкур ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида мазкур ногиронлиги бўлган шахс учун субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Бундай ҳолат такроран аниқланганда, ушбу хусусий шерик билан тузилган битим давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилинади ва қайта тузилмайди.
47. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида ахборот модулида субсидиянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейинги ойда ушбу субсидия тегишли суммалар қўшилган ёки камайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
48. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари натижасида хусусий шерик томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг давоматини ахборот модулига киритишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, ойлик давоматни белгилаш учун ахборот модулида қайд этилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг сўнгги 5 кунликдаги ўртача давомат кўрсаткичи асосида ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Бунда хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юз берганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан бериладиган сертификатни тегишлилиги бўйича «Инсон» марказига тақдим этиши лозим.
49. Техник носозлик сабабли ахборот модулининг мобил иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида ногиронлиги бўлган шахсларни биометрик идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, хусусий шерик мазкур ҳолат юзасидан дарҳол ўша ҳудуддаги «Инсон» марказини хабардор қилади. Бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг уч кундан ортиқ бўлмаган муддатдаги давомати «Инсон» маркази томонидан тўлдириладиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг қатнови далолатномаси асосида амалга оширилади.
50. «Инсон» маркази техник носозлик сабабли тўлдирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг қатнови далолатномасини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан ахборот модулига киритиш учун тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
51. Кундузги қараб туриш хизматини бошқариш уни ташкил этган хусусий шерик томонидан амалга оширилади.
52. Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этиш, хусусий шерик билан битим тузиш, кундузги қараб туриш хизматига ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш ҳамда чиқариш жараёнлари «Инсон» маркази, ҳудудий бошқарма ва Агентлик ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилади. Бунда мониторинг жараёнида:
аниқланган техник хато ва камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этиш тўғрисида хусусий шерикка ахборот модули орқали хабарнома юборилади;
мазкур Низом талабларига лозим даражада риоя этилмаётганлиги ёки Низом талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда Ижтимоий инспекция ахборот модули орқали дарҳол хабардор қилинади.
53. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан назорат қилиб борилади.
54. Хусусий шерик билан тузилган битим ҳудудий бошқарма томонидан қуйидаги ҳолларда бир томонлама бекор қилинади:
кундузги қараб туриш хизмати томонидан бир ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги такроран аниқланганда;
ЯТТ бўлган хусусий шерик озодликдан маҳрум этилганда, бедарак йўқолган деб топилганда ёки вафот этганида (вафот этган деб эълон қилинганда);
хусусий шерик — юридик шахс фаолияти тугатилганда;
хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилганда;
хусусий шерик ушбу Низом ҳамда битимда кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
55. Кундузги қараб туриш хизматини ташкил этган хусусий шерик томонидан ҳудудий бошқарма билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни бекор қилиш юзасидан ариза ахборот модулига электрон шаклда юборилади.
56. Битим муддатини узайтириш бўйича ариза хусусий шерик томонидан амалдаги битим муддати тугашидан камида бир ой олдин ахборот модули орқали электрон шаклда юборилади.
57. Битимнинг муддатини узайтириш, фаолият манзилини ўзгартириш, кундузги қараб туриш хизмати қувватини камайтириш ёки ошириш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
58. Битимни бекор қилиш бўйича ариза тарафлар томонидан электрон шаклда ахборот модулига киритилади. Бунда аризага электрон рақамли имзо қўйилган битимни бекор қилиш бўйича қўшимча келишув илова қилинади.
Битимни бекор қилиш бўйича ариза ахборот модулига киритилган кундан бошлаб уч иш кунида тарафлар томонидан кўриб чиқилиши лозим.
59. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
«Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

НАМУНА

20___ йил __________ ойи учун «__________» ижтимоий хизматга қабул қилинган ҳар бир шахс учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

Юридик шахс СТИРи, якка тартибдаги тадбиркор биометрик паспорт маълумоти

______________________________________________

Ҳудуд номи

______________________________________________

Туман (шаҳар) номи

______________________________________________

МФЙ номи

______________________________________________

Уй рақами

______________________________________________

Т/р

Хизматдан фойдаланувчи тўғрисида маълумотлар

Ҳисобот ойида

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами

Хизматдан фойдаланувчининг ижтимоий хизматга қатнаган кунлари сони

Субсидиянинг қатъий кунлик миқдори

Хизматдан фойдаланувчи учун ажратиладиган ва тўланадиган субсидия суммаси

(4 уст*5 уст)

а

1

2

3

4

5

6

1.

 

2.

 

...

 

ЖАМИ:

Х

Х

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
6-ИЛОВА
Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган узоқ муддат парваришга муҳтож болалар ва руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — хизматдан фойдаланувчилар) учун уй шароитида қараб туриш хизматини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот модули — давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида фаолият юритаётган уй шароитида қараб туриш хизмати ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар базаси;
давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, хизматдан фойдаланувчилар учун уй шароитида қараб туриш хизматини кўрсатиш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим — уч йил муддатга томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома (кейинги ўринларда — битим);
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма);
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия — туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида ҳудудий бошқарма ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
Психологик-тиббий-педагогик комиссия — туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган узоқ муддат парваришга муҳтож болаларни уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни психологик-тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш мақсадида ҳудудий бошқарма ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
оила аъзоси — ота-она, турмуш ўртоқ, фарзандлар ҳамда умумий рўзғор асосида бир уйда яшовчи бошқа шахслар;
талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор бўлган якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда — ЯТТ) ёки юридик шахс;
уй шароитида қараб туриш хизмати — хизматдан фойдаланувчиларга хусусий шерик томонидан уларнинг яшаш жойига борган ҳолда уй шароитида қараб туриш ва парваришга қаратилган ижтимоий хизмат;
хусусий шерик — давлат шериги билан битим тузган ЯТТ ёхуд юридик шахс.
3. Қуйидагилар уй шароитида қараб туриш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган узоқ муддат парваришга муҳтож болалар (кейинги ўринларда — парваришга муҳтож бола)га уй шароитида қараб туришда:
парваришга муҳтож болага қараб туриш ва парвариш қилиш;
парваришга муҳтож боланинг умумий ҳолати ва соғлиғини ҳамда дори воситалари ва овқатини ўз вақтида истеъмол қилишини назорат қилиш;
гигиена тадбирларини амалга ошириш;
парваришга муҳтож бола билан мулоқот қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
парваришга муҳтож боланинг оила аъзоларига зарур маслаҳатларни бериб бориш;
б) руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахс)га уй шароитида қараб туришда:
ногиронлиги бўлган шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш);
ногиронлиги бўлган шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш);
ногиронлиги бўлган шахс билан мулоқот қилиш;
тюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш ва мустақил яшаш кўникмаларини шакллантириш).
Хусусий шерик томонидан уй шароитида қараб туриш хизматида хизматдан фойдаланувчиларни реабилитация қилиш ва уларнинг ижтимоийлашувига қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар йўлга қўйилиши мумкин.
4. Хизматдан фойдаланувчиларга уй шароитида қараб туриш хизмати хусусий шерик томонидан битимнинг амал қилиш даврида 5 кунлик иш ҳафтасида 08:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида кунига 3 соатгача хизматдан фойдаланувчиларнинг яшаш жойига борган ҳолда кўрсатилади.
Бунда хусусий шерикнинг бир нафар ходими томонидан бир иш куни мобайнида кўпи билан уч нафаргача хизматдан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишига йўл қўйилади.
5. Хусусий шерик жойлашган ёки унинг ходими яшайдиган манзил хизматдан фойдаланувчиларнинг яшаш манзили билан бир хил бўлишига йўл қўйилмайди.
6. Хизматдан фойдаланувчиларнинг оила аъзоси ва хусусий шерик ўртасида мустақил равишда тузиладиган шартнома асосида хизматдан фойдаланувчиларга қўшимча хизматлар, шу жумладан, дам олиш кунларида хизматлар кўрсатилиши мумкин.
7. Уй шароитида қараб туриш хизмати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тиббий кўрсатмаларнинг бири бўйича касаллик ташхиси қўйилган хизматдан фойдаланувчиларга кўрсатилади.
8. Уй шароитида қараб туриш хизматининг харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)дан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан хусусий шерикка субсидия шаклида қоплаб берилади.
2-боб. Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби
1-§. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
9. Ҳудудий бошқарма ҳар чоракда камида бир марта ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида, шунингдек, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида парваришга муҳтож болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш бўйича эълон бериб боради.
Бунда уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш истагида бўлган талабгор ўша ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази)дан уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтирилиши мумкин бўлган парваришга муҳтож болалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ёши, сони ва жинси, шунингдек, уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик шартлари ҳақида маълумот олади.
10. Талабгор уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш истагини билдирган тақдирда, битимни тузиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ахборот модули орқали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади:
ЯТТ учун биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами;
алоқа учун электрон почта манзили ва (ёки) мобил телефон рақами.
Талабгор ахборот модулига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
11. Ариза ахборот модули орқали шакллантирилганидан сўнг талабгорга аризада кўрсатилган электрон почта ва (ёки) мобиль телефон рақамига аризанинг ID-рақами, ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабар жўнатилади.
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ахборот модули орқали келиб тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида «Инсон» маркази томонидан:
талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриш-турмаслигини аниқланади;
уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш режалаштирилаётган ҳудудда ушбу хизматга йўналтирилиши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги бўйича маълумотларни ўрганилади.
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш якуни бўйича уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф тайёрланиб, «Инсон» маркази директорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ҳамда тегишли ҳудудий бошқармага ахборот тизими орқали юборилади.
13. Ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 10 ва 12-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ахборот модули орқали келиб тушганидан сўнг ўн иш куни мобайнида уй шароитида қараб туриш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этишга эҳтиёж мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва ахборот модулига киритади.
Ҳудудий бошқармалар томонидан уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этилишига эҳтиёж мавжудлиги бўйича ижобий хулоса ахборот модулига киритилганидан сўнг битим ахборот модулида автоматик равишда шаклланади ҳамда ушбу битим имзолаш учун талабгорга электрон шаклда жўнатилади.
14. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:
талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриши аниқланганда;
белгиланган харажатлар уй шароитида қараб туриш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетганда;
ташкил этилиши кўзда тутилган ҳудудда уй шароитида қараб туриш хизматини кўрсатишга эҳтиёж мавжуд эмаслиги аниқланганда.
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра аризани рад этиш тақиқланади.
15. Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги ариза рад этилганда, талабгорга унинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, аризадаги электрон почта манзилига ёки мобиль телефон рақамига хабар юбориш орқали талабгор хабардор қилинади.
16. Талабгор ахборот модули орқали тақдим этилган битимни ўн беш иш куни ичида кўриб чиқади ва унда белгиланган шартларга рози бўлганида, унга электрон имзо қўяди.
Талабгор ўн беш иш куни ичида битимни имзоламаса, унинг аризаси бекор қилинади, бунда битимни имзолаш зарурати мавжуд бўлганида, ариза талабгор томонидан янгидан ахборот модулига киритилиши талаб этилади.
Талабгор томонидан имзоланган битим автоматик равишда тегишли ҳудудий бошқармага имзолаш учун юборилади. Бунда ҳудудий бошқарма томонидан ушбу битимга беш иш куни мобайнида имзо қўйилиши лозим.
17. Хусусий шерик ҳудудий бошқарма билан битимни тузган кундан кейинги иш кунидан бошлаб фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда:
хусусий шерик ахборот модулига кирган ҳолда унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот модулидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдириши ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши талаб этилади;
ахборот модули орқали оферта тасдиқланганда, хусусий шерик учун ушбу ахборот модулида шахсий кабинет очилади.
18. Уй шароитида қараб туриш хизматида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида мажбурий равишда уч йилда камида бир марта 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида онлайн ва (ёки) офлайн шаклда малака оширади.
Бунда уй шароитида қараб туриш хизматига биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар икки ой ичида малака ошириш курсидан ўтиши лозим.
2-§. Уй шароитида қараб туриш хизматига парваришга муҳтож болалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш ҳамда чиқариш
19. «Инсон» маркази психологик-тиббий-педагогик комиссия ёки ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг текшируви натижасида уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтиришга берилган хулосага мувофиқ хизматдан фойдаланувчиларнинг оила аъзоларига уй шароитида қараб туриш хизматидан фойдаланишни таклиф қилади.
Уй шароитида қараб туриш хизматидан фойдаланиш истагини билдирган хизматдан фойдаланувчиларнинг оила аъзоларига уй шароитида қараб туриш хизмати ва ундан фойдаланиш шартлари тўғрисида маълумот беради.
20. Хизматдан фойдаланувчининг оила аъзоси уй шароитида қараб туриш хизматидан фойдаланиш истагини билдирган тақдирда «Инсон» марказига мурожаат қилади.
Бунда «Инсон» маркази хизматдан фойдаланувчини унинг оила аъзоси танлови асосида хусусий шерикни хабардор қилган ҳолда ахборот модули орқали уч иш куни ичида уй шароитида қараб туриш хизматига бириктиради.
21. Уй шароитида қараб туриш хизматини кўрсатиш қуйидаги асослардан бири бўлганда тугатилади:
оила аъзоларининг аризаси;
соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
психологик-тиббий-педагогик комиссия ёки ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг хулосасида кўрсатилган уй шароитида қараб туриш муддатининг тугаши;
битимнинг бекор қилиниши;
хизматдан фойдаланувчининг вафот этиши.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлар юзага келганлиги ахборот модули томонидан ўрганиб борилади.
22. Мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ уй шароитида қараб туриш хизматини кўрсатиш тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулида шакллантириб борилади.
Бунда хизматдан фойдаланувчилар уй шароитида қараб туриш хизматини кўрсатиш тугатилган ҳар бир ҳолат бўйича тегишли нодавлат ташкилотлар бир иш куни ичида уларнинг ахборот модулидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилиб борилади.
3-боб. Уй шароитида қараб туриш хизматини молиялаштириш
23. Хусусий шерик ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
24. Уй шароитида қараб туриш хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни ташкил этган хусусий шерикнинг маблағлари, Жамғармадан ажратиладиган субсидия, оила аъзоларининг тўловлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
25. Уй шароитида қараб туриш хизматига қабул қилинган ҳар бир хизматдан фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилганида ҳисобот ойида ҳар бир хизматдан фойдаланувчига ҳақиқатда хизмат кўрсатилган кунлари сони ва ундаги соатлар бўйича хусусий шерикка субсидия ажратилади.
26. Хусусий шерикка хизматдан фойдаланувчига уй шароитида қараб туриш хизмати кўрсатилган ҳар бир соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
27. Ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ субсидия ажратишда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган уй шароитида қараб туриш хизмати учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳрида эса 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади.
28. Хусусий шерикка бир нафар хизматдан фойдаланувчига уй шароитида қараб туриш хизматини кўрсатганлик учун ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори ахборот модулида қуйидаги формула асосида автоматик ҳисоб-китоб қилинади:
УШҚТХС = УШҚТХ * ҚКССД;
УШҚТХС — уй шароитида қараб туриш хизматидаги бир нафар хизматдан фойдаланувчи харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси;
УШҚТХ — уй шароитида қараб туриш хизматидаги бир нафар хизматдан фойдаланувчига кўрсатилган хизматнинг ҳар бир соати учун белгиланган харажатни қоплашга ажратиладиган субсидиянинг миқдори;
ҚКССД — ҳисобот ойида бир нафар хизматдан фойдаланувчининг ҳақиқатда уй шароитида қараб туриш хизмати кўрсатилган кунлари сони ва ундаги соатлар давомийлиги.
Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этган хусусий шерикка ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори УШҚТХС = УШҚТХ *1,1 ёки 1,3 * ҚКССД формуласи орқали ҳисоб-китоб қилинади.
29. Хусусий шерикка тўланадиган субсидияни ҳисоблаш ҳар бир хизматдан фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилган куннинг кейинги иш кунидан бошланади.
Бунда субсидиянинг миқдори уй шароитида қараб туриш хизматига қабул қилинган хизматдан фойдаланувчининг беш кунлик иш ҳафтасидаги ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда ахборот модули орқали автоматик равишда ҳисобланади.
30. Уй шароитида қараб туриш хизматига қабул қилинган хизматдан фойдаланувчиларни ҳақиқий давоматининг ҳисоби махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
31. Биометрик идентификация қилиш жараёни уй шароитида қараб туриш хизматининг раҳбари ёки ходимлари томонидан махсус қурилмалар ёрдамида хизматдан фойдаланувчиларнинг яшаш манзилини (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатган кунида бир маротаба амалга оширилади.
32. Субсидиянинг ойлик суммалари автоматик равишда ахборот модулида қайд этилган хизматдан фойдаланувчиларнинг давомати асосида ҳисобланади ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги буюртманома шаклланади.
Бунда уйда қараб туриш хизматини кўрсатиш сўровномада кўрсатилган хизматдан фойдаланувчи яшайдиган манзилидан (жойлашуви бўйича геолокацияси) бошқа жойда қайд этилган хизматдан фойдаланувчиларнинг давомати ахборот модулида ҳисобга олинмайди.
33. Махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда хизматдан фойдаланувчиларнинг давомати бўйича қайд этилган маълумотлар хусусий шерик томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.
Ахборот модулига маълумотлар ўз вақтида тақдим этмаганда, шу жумладан, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда хусусий шерикка субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
34. Ахборот модулида ҳисобланган субсидиянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
35. Хусусий шерик томонидан бир хизматдан фойдаланувчининг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомат белгилаб келинаётганлиги аниқланганда мазкур ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида мазкур хизматдан фойдаланувчи учун субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Бундай ҳолат такроран аниқланганда, ушбу хусусий шерик билан тузилган битим давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилинади ва қайта тузилмайди.
36. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида ахборот модулида субсидиянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейинги ойда ушбу субсидия тегишли суммалар қўшилган ёки камайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
37. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари натижасида хусусий шерик томонидан хизматдан фойдаланувчиларнинг давоматини ахборот модулига киритишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, ойлик давоматни белгилаш учун ахборот модулида қайд этилган хизматдан фойдаланувчиларнинг сўнгги 5 кунликдаги ўртача давомат кўрсаткичи асосида ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Бунда хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юз берганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан бериладиган сертификатни тегишлилиги бўйича «Инсон» марказига тақдим этиши лозим.
38. Техник носозлик сабабли ахборот модулининг мобил иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида тарбияланувчиларни биометрик идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, хусусий шерик мазкур ҳолат юзасидан дарҳол ўша ҳудуддаги «Инсон» марказини хабардор қилади. Бунда хизматдан фойдаланувчиларнинг уч кундан ортиқ бўлмаган муддатдаги давомати «Инсон» маркази томонидан тўлдириладиган хизматдан фойдаланувчиларнинг қатнови далолатномаси асосида амалга оширилади.
39. «Инсон» маркази техник носозлик сабабли тўлдирилган хизматдан фойдаланувчиларнинг қатнови далолатномасини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан ахборот модулига киритиш учун тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
40. Уй шароитида қараб туриш хизматини бошқариш уни ташкил этган хусусий шерик томонидан амалга оширилади.
41. Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш, хусусий шерик билан битим тузиш, уй шароитида қараб туриш хизматига хизматдан фойдаланувчиларни қабул қилиш ҳамда чиқариш жараёнлари «Инсон» маркази, ҳудудий бошқарма ва Агентлик ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилади. Бунда мониторинг жараёнида:
аниқланган техник хато ва камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этиш тўғрисида хусусий шерикка ахборот модули орқали хабарнома юборилади;
мазкур Низом талабларига лозим даражада риоя этилмаётганлиги ёки Низом талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда Ижтимоий инспекция ахборот модули орқали дарҳол хабардор қилинади.
42. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан назорат қилиб борилади.
43. Хусусий шерик билан тузилган давлат-хусусий битим ҳудудий бошқарма томонидан қуйидаги ҳолларда бир томонлама бекор қилинади:
уй шароитида қараб туриш хизмати томонидан бир ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа ногиронлиги бўлган шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги такроран аниқланганда;
ЯТТ бўлган хусусий шерик озодликдан маҳрум этилганда, бедарак йўқолган деб топилганда ёки вафот этганида (вафот этган деб эълон қилинганда);
хусусий шерик — юридик шахс фаолияти тугатилганда;
хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилганда;
хусусий шерик ушбу Низом ҳамда битимда кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
44. Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этган хусусий шерик томонидан ҳудудий бошқарма билан тузилган битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни бекор қилиш юзасидан ариза ахборот модулига электрон шаклда юборилади.
45. Битим муддатини узайтириш бўйича ариза хусусий шерик томонидан амалдаги битим муддати тугашидан камида бир ой олдин ахборот модули орқали электрон шаклда юборилади.
46. Битим муддатини узайтириш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
47. Битимни бекор қилиш бўйича ариза тарафлар томонидан электрон шаклда ахборот модулига киритилади. Бунда аризага электрон рақамли имзо қўйилган битимни бекор қилиш бўйича қўшимча келишув илова қилинади.
Битимни бекор қилиш бўйича ариза ахборот модулига киритилган кундан бошлаб уч иш кунида тарафлар томонидан кўриб чиқилиши лозим.
48. Хусусий шерик ахборот модулига ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтириш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик номи

Халқаро касалликлар таснифи

(ХКТ-10)

Парваришга муҳтожлик мезони

I. Узоқ муддат парваришга муҳтож болалар учун

1. Онкологик касалликлар (хавфли ўсмалар)

1.

Хавфли ўсмалар

C00 — C97

Терминал босқичлар (IV босқич), кўплаб метастазлар, барча ўсмага қарши имкониятларнинг тугаши

2.

Қайталанувчи ва рефрактер ўсмалар

C00 — C97

Терапияга жавоб бермайди, кучли оғриқ синдроми, интоксикация, ҳолдан тойиш

3.

Онкогематологик касалликлар

C81 — C96

Ўткир лейкозлар, қайталанувчи лимфомалар, суяк кўмигини кўчириб ўтказа олмаслик

2. Неврологик касалликлар

4.

Прогрессив нейродегенератив касалликлар

G30 — G32, G35, G37, G60 — G64

Катта мотор функцияларни, сўз ва юғириш қобилиятини йўқотиш; доимий парвариш талаб этилади

5.

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (жиддий шакл)

G80.0 — G80.9

GMFCS V, контрактуралар, сколиоз, эпилепсия, сурункали нафас етишмовчилиги, гастростомия

6.

Постгипоксик бош мия шикастланиши

P91.*, G93.4

Вегетатив ҳолат, минимал онг, зондли озиқланиш, такрорий пневмониялар

7.

Синдром Ретта

F84.2

Кеч босқичлар, юриш ва сўз қобилиятини йўқотиш, эпилепсия, нафас етишмовчилиги

8.

Лей касаллиги, митохондриал энцефалопатиялар

G31.8, G31.9

Прогрессирловчи мушак кучсизлиги, нафас етишмовчилиги, ҳаётий марказларнинг зарарланиши

9.

Лейкодистрофиялар

E75.2

Кўриш, эшитиш, мотор ва когнитив функцияларни йўқотиш

3. Генетик ва асаб-мушак касалликлари

10.

Орқа мия мушак атрофияси

G12.0-G12.1

I-II тури, бошни тута олмаслик, ўтира олмаслик ва юра олмаслик; нафас етишмовчилиги, ўпка сунъий нафаси; гастростомия

11.

Зўрайиб борувчи мушак дистрофиялари

G71.0-G71.9

Юриш қобилиятини йўқотиш, нафас етишмовчилиги, кардиомиопатия, ўпка сунъий нафаси

12.

Қон ивишнинг бузилишлари

D 65 — 68

Оғир кечиши

13.

Муковисцидоз

E84.0 — E84.9

Оғир босқичлари: нафас етишмовчилиги, тез-тез учрайдиган инфекциялар, кахексия, «ўпка» юраги

14.

Буллёз эпидермолиз

Q81.0 — Q81.9

Сурункали битмайдиган яралар, кучли оғриқ синдроми, сепсис, овқатланишнинг бузилиши

15.

Марказий асаб тизимининг секин кечувчи вирусли инфекциялари (Склерозланувчи ним ўткир панэнцефалит)

A81.1

Хулқ-атворнинг ўзгариши, интеллектуал қобилиятларнинг пасайиши, миоклоник тутқаноқлар (мушакларнинг кескин тортишиши), прогрессив деменция, атаксия (координациянинг бузилиши) ва кўрлик ривожланиши

4. Туғма ривожланиш нуқсонлари

16.

Аъзоларининг кўп сонли туғма нуқсонлари

Q20 — Q28

Q00 — Q 07

Q35 — Q37-38

Q 60 — Q 64

Q 65 — Q 79

Жарроҳлик йўли билан тузатилмайди, оғир юрак-нафас ва овқат ҳазм қилиш етишмовчилиги. Мустақил ҳаракат бузилиши

17.

Қисқа ичак синдроми

К91.2

Узоқ муддатли/умрбод парентерал озиқланишга боғлиқлик

18.

Хромосома аномалиялари, ўлимга олиб келадиган

Q90 — Q99

Эдвардс синдроми (Q91), Патау синдроми (Q93), кутилаётган умр кўриш давомийлигининг жуда пастлиги. Уз ўзини хизматни бажара олмаслик

5. Терминал орган етишмовчилиги

19.

Сурункали юрак етишмовчилиги

I50.0 — I50.9

Тинч ҳолатда нафас қисилиши, асцит, фаолликнинг чекланиши (Н 2А-Н3 даражаси)

20.

Сурункали буйрак етишмовчилиги

N18.5-N18.6

Терминал босқич, диализ мумкин эмас ёки доимий, интоксикация

21.

Жигар етишмовчилиги

K72.*, K70.3,

Декомпенсацияланган цирроз, асцит, қон кетишлар, жигар энцефалопатияси

22.

Сурункали нафас етишмовчилиги

J 45;

J96.0 — J96.9

Оғир даража бронхиал астма, Тинч ҳолатдаги гипоксия, узоқ муддатли кислород терапияси ёки ўпка сунъий нафас аппаратида (II-III даражаси)

23.

Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқариладиган касаллик

B20 — В24

Оғир кечиши, юқори вирусли юклама CD 4+ лимфоцитларнинг кескин пасайиши (200 хужайра/мкл дан кам).

6. Жароҳатлар ва реанимациядан кейинги ҳолатлар

24.

Оғир бош мия жароҳатидан сўнг асоратлари

S06.0 — S06.9

Қўпол ҳаракат бузилишлари, когнитив бузилишлар, вегетатив ҳолат

25.

Узоқ муддатли ўпка сунъий нафас аппаратидан кейинги ҳолатлар

Z 93

Z99.1

Нафас олиш заифлиги, аппаратга қарамлик

26.

Вегетатив ҳолат (кома ҳолати), минимал онг

G93.4

R40.2

Парваришга тўлиқ боғлиқлик, зондли озиқлантириш, ўпка сунъий нафас аппаратида

II. Руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун

27.

Деменция

F00.0 — G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03

 

28.

Чуқур ақлий заифлик

F73

Даволаш ва парвариш талаб этилади

Уй шароитида қараб туриш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

20___ йил __________ ойи учун «__________» ижтимоий хизматга қабул қилинган ҳар бир шахс учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

Юридик шахс СТИРи, якка тартибдаги тадбиркор биометрик паспорт маълумоти

_____________________________________________________

Ҳудуд номи

_____________________________________________________

Туман (шаҳар) номи

_____________________________________________________

МФЙ номи

_____________________________________________________

Уй рақами

_____________________________________________________

Т/р

Хизматдан фойдаланувчи тўғрисида маълумотлар

Ҳисобот ойида

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами

Хизматдан фойдаланувчининг ижтимоий хизматдан фойдаланиш давомийлиги (соати)

Субсидиянинг қатъий бир соат учун миқдори

Хизматдан фойдаланувчи учун ажратиладиган ва тўланадиган субсидия суммаси

(4 уст*5 уст)

а

1

2

3

4

5

6

1.

 

2.

 

...

 

ЖАМИ:

Х

Х

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
7-ИЛОВА
Кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахслар) учун кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизмати (кейинги ўринларда — «Мадад» уйлари хизмати)ни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот модули — давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида фаолият юритаётган «Мадад» уйлари хизмати ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар базаси;
давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ногиронлиги бўлган шахсларга «Мадад» уйлари хизматини кўрсатиш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим — беш йил муддатга томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома (кейинги ўринларда — битим);
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма);
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия — туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни «Мадад» уйлари хизматига йўналтириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий-психиатрик-тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида ҳудудий бошқарма ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этиладиган доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган;
«Мадад» уйлари хизмати — йирик интернат уйларига муқобил равишда, шахсни жамиятдан узиб қўймасдан парвариш қилишга қаратилган ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган, оилавий муҳитга яқин шароитда ташкил этилган ижтимоий хизмат;
оила аъзолари — ота-она, турмуш ўртоқ, фарзандлар ҳамда умумий рўзғор асосида бир уйда яшовчи бошқа шахслар;
талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор бўлган якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда — ЯТТ) ёки юридик шахс;
қонуний вакил — васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ўрнатилган тартибда тайинланган шахс;
хусусий шерик — давлат шериги билан битим тузган ЯТТ ёхуд юридик шахс.
3. Қуйидагилар «Мадад» уйлари хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ногиронлиги бўлган шахсларни бошпана билан таъминлаш (яшаши учун шароит яратиш);
ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш ва уларни парваришлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаётга мослаштириш ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашиш;
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, уй хўжалигини юритиш, атрофдагилар билан мулоқот қилишга ўргатиш;
меҳнат кўникмаларини ривожлантириш, индивидуал имконият ва эҳтиёжларига мос меҳнат фаолиятига жалб этиш;
«Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматини ташкил этиш.
Хусусий шерик томонидан «Мадад» уйлари хизматида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва уларнинг ижтимоийлашувига қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар йўлга қўйилиши мумкин.
4. «Мадад» уйлари хизмати хусусий шерик томонидан битимнинг амал қилиш даврида ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш ва парвариш қилиш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган, ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган ЯТТ (ўзига ёхуд турмуш ўртоғига) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлган бино ва иншоотларда ташкил этилади.
Бунда бино ёки иншоот ЯТТ (турмуш ўртоғига тегишли бўлган ҳолат бундан мустасно) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотдан ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати битимнинг амал қилиш муддати давомида ўз кучида бўлиши таъминланиши зарур.
5. «Мадад» уйлари хизмати доимий яшаш учун мўлжалланган шаклда ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-психитрик-тиббий комиссия хулосасида белгиланган муддат давомида кўрсатилади.
6. «Мадад» уйлари хизмати эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда, битта бино ёки иншоотда лекин уларни алоҳида кириш имкониятига эга бўлган хоналарга ажратган ҳолда ташкил этилади.
7. «Мадад» уйлари хизмати қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича) 62 баллгача баҳоланган ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташхислардан бири қўйилган, бироқ ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси 62 баллдан юқори бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга «Мадад» уйлари хизмати қонуний вакиллар ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома асосида доимий ёки қисқа муддатга пуллик хизмат шаклида кўрсатилиши мумкин.
9. Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган «Мадад» уйлари хизматининг харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)дан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан хусусий шерикка субсидия шаклида қоплаб берилади.
2-боб. «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш тартиби
1-§. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
10. Ҳудудий бошқарма ҳар чоракда камида бир марта ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида, шунингдек, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссияларнинг кўриги натижаси бўйича «Мадад» уйлари хизматига йўналтириш учун хулоса берилган ногиронлиги бўлган шахслар учун эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш бўйича эълон бериб боради.
Бунда «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш истагида бўлган талабгор ўша ҳудуддаги «Инсон» марказидан «Мадад» уйлари хизматига йўналтирилиши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ёши, сони ва жинси, шунингдек, «Мадад» уйлари хизматини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик шартлари ҳақида маълумот олади.
11. Талабгор «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш истагини билдирган тақдирда, битимни тузиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ахборот модули орқали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади:
ЯТТ учун биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами;
битимнинг амал қилиши даврида «Мадад» уйлари хизмати ташкил этиладиган бино ёки иншоотга бўлган мулк, ижара ёки бошқа ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (кадастр рақами), унинг манзили, жойлашуви (геолокацияси) ва «Мадад» уйлари хизмати учун ажратиладиган майдон (квадрат метрда акс эттирилади) ҳақидаги маълумотлар;
«Мадад» уйлари хизматида ташкил этилиши режалаштирилган гуруҳлар (аёллар ва эркаклар гуруҳи) сони;
алоқа учун электрон почта манзили ва (ёки) мобиль телефон рақами.
Талабгор ахборот модулига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
12. Ариза ахборот модули орқали шакллантирилганидан сўнг:
талабгорга аризада кўрсатилган электрон почта ва (ёки) мобиль телефон рақамига аризанинг ID-рақами, ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабар жўнатилади;
«Мадад» уйлари хизматининг жойлашуви бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари) ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларига электрон сўров жўнатилади.
13. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида:
а) Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари:
«Мадад» уйлари хизмати учун ажратилган хоналар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини;
бино ёки иншоотнинг манзили ва «Мадад» уйлари хизмати учун ажратиладиган майдоннинг (квадрат метрда акс эттирилади) аризада тўғри кўрсатилганлигини;
белгиланган меъёрларга мувофиқ «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш учун ажратилган майдонда қабул қилиниши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг максимал сонини;
«Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш учун ажратилган бино ёки иншоотлар санитария-ҳимоя зонасига эга бўлган объектлардан зарур даражадаги узоқликда жойлашганлигини ўрганади;
ўрганиш натижаси бўйича хулоса шакллантиради ва унга «Мадад» уйлари хизматининг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси, ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратларини (камида 4 та фотосурат) илова қилади;
б) туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари «Мадад» уйлари хизмати ташкил этилиши режалаштирилган бино ёки иншоотлар ҳудуди ҳамда бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ёхуд мувофиқ эмаслигини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ҳамда фотосуратларни (камида 4 та фотосурат) илова қилган ҳолда ўрганиш натижалари бўйича хулоса беради.
«Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш учун танланган манзилда фаолиятни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосанинг ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик уни тасдиқлаган ташкилот раҳбарига юкланади.
14. Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосалари белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг барча маълумотлар «Мадад» уйлари хизмати ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан бирга бир иш кунида ахборот модули орқали тегишли «Инсон» марказига тақдим этилади.
15. Мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ахборот модули орқали келиб тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида «Инсон» маркази томонидан:
талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриш-турмаслиги аниқланади;
Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосалари ҳамда «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш режалаштирилаётган ҳудудда ушбу хизматга йўналтирилиши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги бўйича маълумотларни ўрганади.
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш якуни бўйича «Мадад» уйлари хизматини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф тайёрланиб, «Инсон» маркази директорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ҳамда тегишли ҳудудий бошқармага ахборот тизими орқали юборилади.
16. Ҳудудий бошқарма беш иш куни ичида «Инсон» маркази томонидан тақдим этилган ҳужжатларни, шу жумладан, «Мадад» уйлари хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда хизмат ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва ахборот модулига киритади.
Ҳудудий бошқармалар томонидан «Мадад» уйлари хизматини ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса ахборот модулига киритилгандан сўнг битим ахборот модулида автоматик равишда шаклланади ҳамда имзолаш учун талабгорга электрон шаклда жўнатилади.
Ҳудудий бошқармалар томонидан «Мадад» уйлари хизматини ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса ахборот модулига киритилганидан сўнг битим ахборот модулида автоматик равишда шаклланади ҳамда ушбу битим беш иш куни мобайнида Агентлик ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш маркази) билан келишган ҳолда имзолаш учун талабгорга электрон шаклда жўнатилади.
17. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:
Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш учун танланган манзилнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилганида;
идоралараро электрон алмашинув орқали олинган маълумотларга асосан талабгор бино ёки иншоотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаганида ёхуд ижара (шу жумладан, бошқа ҳуқуқ) асосида фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлмаганда;
«Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) бино ёки иншоот манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мос эмаслиги аниқланганда;
талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриши аниқланганда;
белгиланган харажатлар «Мадад» уйлари хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетганда.
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра аризани рад этиш тақиқланади.
18. «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш тўғрисидаги ариза рад этилганда, унинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, аризадаги электрон почта манзилига ёки мобиль телефон рақамига хабар юбориш орқали талабгор хабардор қилинади.
19. Талабгор ахборот модули орқали тақдим этилган битимни ўн беш иш куни ичида кўриб чиқади ва унда белгиланган шартларга рози бўлганида, унга электрон имзо қўяди.
Талабгор ўн беш иш куни ичида битимни имзоламаса, унинг аризаси бекор қилинади, бунда битимни имзолаш зарурати мавжуд бўлганида, ариза талабгор томонидан янгидан ахборот модулига киритилиши талаб этилади.
Талабгор томонидан имзоланган битим автоматик равишда тегишли ҳудудий бошқармага имзолаш учун юборилади. Бунда ҳудудий бошқарма томонидан ушбу битимга беш иш куни мобайнида имзо қўйилиши лозим.
20. Хусусий шерик ҳудудий бошқарма билан битимни тузган кундан кейинги иш кунидан бошлаб фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда:
хусусий шерик ахборот модулига кирган ҳолда унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот модулидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдириши ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши талаб этилади;
ахборот модули орқали оферта тасдиқланганда, хусусий шерик учун ушбу ахборот модулида шахсий кабинет очилади.
21. Хусусий шерик билан битим тузилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ҳудудий бошқарма жойига чиққан ҳолда ташкил этилган «Мадад» уйлари хизмати учун мўлжалланган мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозланганлик ҳолати бўйича ўрганиш ўтказади ҳамда ўрганиш якуни бўйича «Мадад» уйлари хизматини кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосани электрон шаклда ахборот модулига киритади.
Ҳудудий бошқарма томонидан салбий хулоса берилганида, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар «Мадад» уйлари хизматини вақтинча кўрсатиш вақтинча тўхтатилади.
2-§. «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш
22. «Мадад» уйлари хизматида 2026 йилда 8 — 10 нафаргача, 2027 йил 1 январдан бошлаб 10 — 12 нафаргача ногиронлиги бўлган шахс жойлаштирилади.
23. «Мадад» уйлари хизматида ногиронлиги бўлган шахснинг овқатланиши санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида ташкил этилади.
24. «Мадад» уйлари хизматига 1 та штат бирлигида меҳнат йўриқчиси, 3 та штат бирлигигача санитарка жалб қилинади.
«Мадад» уйлари хизматида кадрлар таркиби ҳамда уларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган маълумотлар ходимлар ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган кундан бошлаб бир иш куни ичида хусусий шерик томонидан ахборот модулига киритилиши шарт.
25. «Мадад» уйлари хизматида меҳнат йўриқчиси лавозимига тегишлича олий ёки ўрта махсус педагогик ёки психологик маълумотга, санитарка вазифасига умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади, «Мадад» уйлари хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари санитарка лавозимига қабул қилинган ҳолат бундан мустасно.
26. «Мадад» уйлари хизматида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида мажбурий равишда уч йилда камида бир марта 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида онлайн ва (ёки) оффлайн шаклда малака оширади.
Бунда «Мадад» уйлари хизматига биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар икки ой ичида малака ошириш курсидан ўтиши лозим.
27. «Мадад» уйлари хизматини ташкил этган хусусий шерик билан ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили ўртасидаги муносабатлар хусусий шерик ҳамда ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солинади.
Шартнома ногиронлиги бўлган шахсларнинг «Мадад» уйлари хизматида бўлиш вақтини, парваришлаш жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.
3-§. «Мадад» уйлари хизматига ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш ҳамда чиқариш
28. «Мадад» уйлари хизматига йўналтиришга берилган қарор асосида ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили «Инсон» марказига мурожаат қилади. Бунда «Инсон» маркази:
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг «Мадад» уйлари хизматига йўналтиришга берилган хулосасига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакилига «Мадад» уйлари хизматидан фойдаланишни таклиф қилади ҳамда ундан фойдаланиш шартлари тўғрисида маълумот беради;
ногиронлиги бўлган шахсни унинг оила аъзолари танлови асосида хусусий шерикни хабардор қилган ҳолда ахборот модули орқали уч иш куни ичида «Мадад» уйлари хизматига бириктиради.
29. Ногиронлиги бўлган шахслар «Мадад» уйлари хизматидан қуйидагилар асосида чиқарилади:
қонуний вакилнинг аризаси;
соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссиянинг хулосасида кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахснинг «Мадад» уйлари хизматида бўлиш муддатининг тугаши;
битимнинг бекор қилиниши;
ногиронлиги бўлган шахснинг вафот этиши.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлар юзага келганлиги ахборот модули томонидан ўрганиб борилади.
30. Мазкур Низомнинг 29-бандига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар «Мадад» уйлари хизматидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулида шакллантириб борилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар «Мадад» уйлари хизматидан чиқариш бўйича юзага келган ҳар бир ҳолат бўйича тегишли нодавлат ташкилотлар бир иш куни ичида уларнинг ахборот модулидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юбориш орқали хабардор қилиб борилади.
31. «Мадад» уйлари хизматидан ногиронлиги бўлган шахсларни чиқариш хусусий шерикнинг буйруғи билан амалга оширилади.
3-боб. «Мадад» уйлари хизматини молиялаштириш
32. Хусусий шерик ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
33. «Мадад» уйлари хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни ташкил этган хусусий шерикнинг маблағлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидия, қонуний вакилнинг тўловлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
34. «Мадад» уйлари хизматига қабул қилинган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилганида ҳисобот ойида ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг ҳақиқатда яшаган кунлари бўйича хусусий шерикка субсидия ажратилади.
35. Хусусий шерикка ногиронлиги бўлган шахсга «Мадад» уйлари хизмати кўрсатилган ҳар бир кун учун 2026 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 53 фоизи миқдорида, 2027 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 46 фоиз миқдорида субсидия ажратилади.
36. Ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ субсидия ажратишда вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган «Мадад» уйлари хизмати учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳрида эса 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади.
37. Хусусий шерикка бир нафар ногиронлиги бўлган шахсга «Мадад» уйлари хизматини кўрсатганлик учун ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори ахборот модулида қуйидаги формула асосида автоматик ҳисоб-китоб қилинади:
КҲУҚТХС = КҲУҚТХ * ЯКС;
КҲУҚТХС — «Мадад» уйлари хизматидаги бир нафар ногиронлиги бўлган шахс харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси;
КҲУҚТХ — «Мадад» уйлари хизматидаги бир нафар ногиронлиги бўлган шахснинг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг миқдори;
ЯКС — ҳисобот ойида ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг ҳақиқатда «Мадад» уйлари хизматида яшаган кунлари сони.
Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида «Мадад» уйлари хизматини ташкил этган хусусий шерикка ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори КҲУҚТХС = КҲУҚТХ *1,1 * ЯКС формуласи орқали ҳисоб-китоб қилинади.
38. Хусусий шерикка тўланадиган субсидияни ҳисоблаш ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар ахборот модулига киритилган куннинг кейинги иш кунидан бошланади.
Бунда субсидиянинг миқдори «Мадад» уйлари хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатда яшаган кунлари сони давоматидан келиб чиққан ҳолда ахборот модули орқали автоматик равишда ҳисобланади.
39. Субсидия ҳисобот ойи давомида «Мадад» уйлари хизматидан камида 3 нафар ногиронлиги бўлган шахс фойдаланган тақдирда, ушбу шахсларнинг ҳақиқатда яшаган кунлари бўйича ажратилади.
Бунда бир ой давомида «Мадад» уйлари хизмати кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг энг кам сонини аниқлашда, ушбу ойнинг камида учдан бир қисми давомида давомати белгиланган шахслар инобатга олинади.
40. «Мадад» уйлари хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқий давоматининг ҳисоби махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
41. Биометрик идентификация қилиш жараёни «Мадад» уйлари хизматининг раҳбари ёки ходимлари томонидан махсус қурилмалар ёрдамида ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда ҳар куни бир маротаба амалга оширилади.
42. Субсидиянинг ойлик суммалари автоматик равишда ахборот модулида қайд этилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг давомати асосида ҳисобланади ҳамда ушбу Низомга иловага мувофиқ намунадаги буюртманома шаклланади.
Бунда «Мадад» уйлари хизматининг битимда кўрсатилган манзилидан (жойлашуви бўйича геолокацияси) бошқа жойда қайд этилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг давомати ахборот модулида ҳисобга олинмайди.
43. Махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда ногиронлиги бўлган шахслар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар хусусий шерик томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.
Ахборот модулига маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганда, шу жумладан, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда хусусий шерикка субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
44. Ахборот модулида ҳисобланган субсидиянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
45. Хусусий шерик ахборот модулига ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
46. Хусусий шерик томонидан бир ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомат белгилаб келинаётганлиги аниқланганда мазкур ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида мазкур ногиронлиги бўлган шахс учун субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Бундай ҳолат такроран аниқланганда, ушбу хусусий шерик билан тузилган битим давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилинади ва қайта тузилмайди.
47. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида ахборот модулида субсидиянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейинги ойда ушбу субсидия тегишли суммалар қўшилган ёки камайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
48. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари натижасида хусусий шерик томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг давоматини ахборот модулига киритишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, ойлик давоматни белгилаш учун ахборот модулида қайд этилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг сўнгги 5 кунликдаги ўртача давомат кўрсаткичи асосида ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Бунда хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юз берганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан бериладиган сертификатни тегишлилиги бўйича «Инсон» марказига тақдим этиши лозим.
49. Техник носозлик сабабли махсус қурилмалар ёрдамида ногиронлиги бўлган шахсларни биометрик идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, хусусий шерик мазкур ҳолат юзасидан дарҳол ўша ҳудуддаги «Инсон» марказини хабардор қилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг уч кундан ортиқ бўлмаган муддатдаги давомати «Инсон» маркази томонидан тўлдириладиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш далолатномаси асосида амалга оширилади.
50. «Инсон» маркази техник носозлик сабабли тўлдирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш далолатномасини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан ахборот модулига киритиш учун тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
4-боб. «Мадад» уйларида «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматини ташкил этиш ва уларга ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш тартиби
51. «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати (кейинги ўринларда — қисқа муддатли жойлаштириш хизмати) «Мадад» уйларида хусусий шерикка тегишли бўлган бино-иншоотларда ташкил этилади.
52. Қисқа муддатли жойлаштириш хизматига қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар «Мадад» уйларида бўш ўринлар бўлганда жойлаштирилади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73);
деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).
53. Қисқа муддатли жойлаштириш хизматига Ижтимоий-психиатрик-тиббий комиссия томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилган ижтимоий-психиатрик-тиббий текширув натижаларига асосан қисқа муддатли жойлаштириш хизматига йўналтирилган ногиронлиги бўлган шахслар бир календарь йили давомида ўн тўрт кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилинади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахснинг қисқа муддатли жойлаштириш хизматидан бир календарь йили давомида ўн тўрт кундан кўп бўлмаган муддатда фойдаланилган қисми Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан субсидия шаклида қоплаб берилади.
54. Ногиронлиги бўлган шахслар қисқа муддатли жойлаштириш хизматига мазкур Низомнинг 53-бандида кўрсатилган муддатга қабул қилинганда, уларга кўрсатилган қисқа муддатли жойлаштириш хизматининг ҳар бир куни учун хусусий шерикка мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг 53 фоизи миқдорида, 2027 йил 1 январдан бошлаб эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 46 фоизи миқдорида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан субсидия ажратилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний вакилларига қисқа муддатли жойлаштириш хизматидан мазкур Низомнинг 53-бандида кўрсатилган муддатни тенг иккига бўлган ҳолда фойдаланиш имконияти тақдим қилинади.
55. Қисқа муддатли жойлаштириш хизматига йўналтиришга берилган хулоса асосида ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили «Инсон» марказига мурожаат қилади.
Бунда «Инсон» маркази ногиронлиги бўлган шахсни унинг қонуний вакили танлови асосида хусусий шерикни хабардор қилган ҳолда ахборот модули орқали уч иш куни ичида қисқа муддатли жойлаштириш хизматига бириктиради.
56. Қисқа муддатли жойлаштириш хизмати хусусий шерик, ҳудудий бошқарма ва ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ шартномада белгиланган муддатда, бироқ кўпи билан икки ҳафта муддатга кўрсатилади.
Бунда шартноманинг намунавий шакли Агентлик томонидан тасдиқланади.
Хусусий шерик ва ногиронлиги бўлган шахснинг қонуний вакили ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ бир календарь йили давомида бир ойдан кўп бўлмаган муддатга қисқа муддатли жойлаштириш хизмати ҳақ эвазига кўрсатилиши мумкин.
57. Мазкур Низомнинг 56-бандида назарда тутилган шартномада белгиланган муддат тугайдиган кунда ногиронлиги бўлган шахслар қонуний вакиллари томонидан олиб кетилиши лозим.
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар қонуний вакиллари томонидан олиб кетилмаган ҳолларда хусусий шерик, «Инсон» маркази билан биргаликда уларни қисқа муддатли жойлаштириш хизматидан чиқариш ҳамда қонуний вакилига қайтариш чораларини кўради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
58. «Мадад» уйлари хизматини бошқариш уни ташкил этган хусусий шерик томонидан амалга оширилади.
59. «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш, хусусий шерик билан битим тузиш, «Мадад» уйлари хизматига ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш ҳамда чиқариш жараёнлари «Инсон» маркази, ҳудудий бошқарма ва Агентлик ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилади. Бунда мониторинг жараёнида:
аниқланган техник хато ва камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этиш тўғрисида хусусий шерикка ахборот модули орқали хабарнома юборилади;
мазкур Низом талабларига лозим даражада риоя этилмаётганлиги ёки Низом талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда Ижтимоий инспекция ахборот модули орқали дарҳол хабардор қилинади.
60. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан назорат қилиб борилади.
61. Хусусий шерик билан тузилган битим ҳудудий бошқарма томонидан қуйидаги ҳолларда бир томонлама бекор қилинади:
«Мадад» уйлари хизмати томонидан бир ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа ногиронлиги бўлган шахснинг фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги такроран аниқланганда;
ЯТТ бўлган хусусий шерик озодликдан маҳрум этилганда, бедарак йўқолган деб топилганда ёки вафот этганида (вафот этган деб эълон қилинганда);
хусусий шерик — юридик шахс фаолияти тугатилганда;
хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилганда;
хусусий шерик ушбу Низом ҳамда битимда кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
62. «Мадад» уйлари хизматини ташкил этган хусусий шерик томонидан ҳудудий бошқарма билан тузилган битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни бекор қилиш юзасидан ариза ахборот модулига электрон шаклда юборилади.
63. Битим муддатини узайтириш бўйича ариза хусусий шерик томонидан амалдаги битим муддати тугашидан камида бир ой олдин ахборот модули орқали электрон шаклда юборилади.
64. Битим муддатини узайтириш, фаолият манзилини ўзгартириш, «Мадад» уйлари хизмати қувватини камайтириш ёки ошириш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
65. Битимни бекор қилиш бўйича ариза тарафлар томонидан электрон шаклда ахборот модулига киритилади. Бунда аризага электрон рақамли имзо қўйилган битимни бекор қилиш бўйича қўшимча келишув илова қилинади.
Битимни бекор қилиш бўйича ариза ахборот модулига киритилган кундан бошлаб уч иш кунида тарафлар томонидан кўриб чиқилиши лозим.
66. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

НАМУНА

20___ йил __________ ойи учун «__________» ижтимоий хизматга қабул қилинган ҳар бир шахс учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

Юридик шахс СТИРи, якка тартибдаги тадбиркор биометрик паспорт маълумоти

__________________________________________________

Ҳудуд номи

__________________________________________________

Туман (шаҳар) номи

__________________________________________________

МФЙ номи

__________________________________________________

Уй рақами

__________________________________________________

Т/р

Хизматдан фойдаланувчи тўғрисида маълумотлар

Ҳисобот ойида

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами

Хизматдан фойдаланувчининг ижтимоий хизматга қатнаган кунлари сони

Субсидиянинг қатъий кунлик миқдори

Хизматдан фойдаланувчи учун ажратиладиган ва тўланадиган субсидия суммаси

(4 уст*5 уст)

а

1

2

3

4

5

6

1.

 

2.

 

...

 

ЖАМИ:

Х

Х

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази ходимларининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозим номи

Бирликлар сони

Марказ директори

1

Ҳудудларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бўлим бош мутахассиси

2

Ижтимоий хизматларни мониторинг қилиш ва ривожлантириш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бўлим бош мутахассиси

2

Ижтимоий хизматларни методик таъминлаш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бўлим бош мутахассиси

1

Жами:

9

Изоҳ.
1. Марказ бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 9 нафар.
2. Марказнинг хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ёки Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг умумий штат бирликлари доирасида Марказнинг штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:
а) ўзбек тилидаги матнда иккинчи хатбошиси «кичик ҳамшираларга» сўзларидан кейин «, ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари санитарка энагаларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) рус тилидаги матнда иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Младшим сестрам по уходу за больными, работающим в реанимационных отделениях (отделениях интенсивной терапии) районных больниц и специализированных клиник, санитаркам-няням центров «Ғамхўрлик» для детей с инвалидностью, присваивается 2-й разряд по тарифной сетке».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 18-бандининг еттинчи хатбошисидаги ««Мурувват» уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг ««Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорида:
1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйларида» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илова 8-бандининг олтинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйларида» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Туристларнинг айрим тоифаларига пуллик хизматлар кўрсатишда имтиёзлар бериш тартибининг рус тилидаги матнида:
а) 4-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«воспитанники домов «Меҳрибонлик» и лица, помещенные в центры «Ғамхўрлик»»;
б) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«для участников и инвалидов Второй мировой войны, лиц, приравненных к ним, участников трудового фронта Второй мировой войны, для опекаемых в Центрах социальной поддержки, воспитанников домов «Меҳрибонлик», а также для лиц, помещенных в центры «Ғамхўрлик» — в размере 100% от установленного тарифа»;
в) 7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«для воспитанников домов «Меҳрибонлик» и лиц, помещенных в центры «Ғамхўрлик» — паспорт или иной документ, подтверждающий личность и справка соответствующего образовательного или медико-социального учреждения».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низом 12-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ва «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштирилган шахслар».
6. Вазирлар Маҳкамасининг ««Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида:
а) номидаги, муқаддимадаги, 2-банднинг учинчи хатбошисидаги, 5-банддаги, 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида «Ғамхўрлик» марказлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши ташкил этилсин»;
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Белгилаб қўйилсинки, Эксперт кенгаши Агентлик ҳузуридаги «Ғамхўрлик» марказлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)ни бошқарувчи орган ҳисобланади»;
г) 3-илованинг номидаги, 1-бандидаги, 2-бандидаги, 4-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 6-бандидаги, 7-бандидаги, 8-бандидаги, 9-бандидаги, 10-бандидаги, 13-банднинг учинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ва «Ғамхўрлик» марказларида жойлаштирилган шахслар»;
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Меҳрибонлик», «Мурувват» интернат уйлари,» сўзлари «Меҳрибонлик» уйлари, «Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 11-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчилари ва «Ғамхўрлик» марказларида жойлаштирилган шахслар учун — тегишли таълим ёки тиббий-ижтимоий муассаса маълумотномаси ёхуд муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган ташриф буюрувчилар рўйхати».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомнинг 10-банди «в» кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги ва 44-бандининг учинчи хатбошисидаги ««Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига» сўзлари «Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 июлдаги 567-сон қарорининг 2-бандидаги, 3-бандидаги, 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги, иловасининг 6-бандидаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Суюлтирилган углеводород газини аҳоли учун белгиланган нархлар бўйича истеъмол қилувчи ижтимоий соҳа объектлари рўйхатининг 7-бандидаги ««Мурувват» интернат-уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низомда:
а) 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси» сўзлари «Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 27-банднинг еттинчи хатбошиси «мактаб ёшига» сўзларидан олдин «боланинг» сўзи билан тўлдирилсин;
д) 29-банд «давлат талабларига мувофиқ» сўзларидан кейин «Агентлик билан келишилган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 45-банд «тиббиёт ва педагог ходимлари» сўзларидан кейин «болаларнинг қонуний вакиллари билан тузиладиган шартномада назарда тутилган талаб ва шартлар асосида» сўзлари билан тўлдирилсин;
ж) 47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тарбияланувчиларидан ташқари реабилитация маркази мазкур ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши кўрсатмасига кўра 2 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган тиббий кўрсатмалар асосида амбулатор шароитида қабул қилади ва реабилитация тадбирларини ўтказади»;
з) 59-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
и) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда болаларни сақлаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди, бундан болаларнинг қонуний вакиллари билан тузилган шартномада назарда тутилган ҳолатлар мустасно»;
к) 70-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органларига» сўзлари «Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 71-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
м) 72-банддаги «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири» сўзлари «Агентлик директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 75-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
о) 77-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
п) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Реабилитация марказига қабул қилиш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ

Касаллик номи

Халқаро Касалликлар Таснифи

(ХКТ-10)

Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар (3 ёшдан)

Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари

F83

Болалар аутизми

F84.0

Атипик аутизм

F84.1

Ретта синдроми

F84.2

Ақлий заифлик ва стереотип ҳаракатлар билан бирга

F84.4

Болалик ёшидаги бошқа дезинтегратив бузилиш

F84.3

Аспергер синдроми

F84.5

Ривожланишнинг бошқа умумий бузилишлари

F84.8

Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (3 ёшдан)

Енгил даражадаги ақлий заифлик

F70

Мўътадил ақлий заифлик

F71

Оғир даражадаги ақлий заифлик

F72

Нутқдаги нуқсонлар (3 ёшдан)

Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи ва иккинчи даражали мотор алалияси)

F80.1

Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия)

F80.2

Ринолалия (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат)

R49.2

Ўртача ва оғир даражадаги дудуқлик

F98.5

Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан)

R47.1

Кўришида нуқсонлар (2 ёшдан):

Кўзи ожизлик (амовроз)

Н54.1

Туғма нуқсонлар

Q11

Микрофтальм

Микрокорнеа

Анофтальм

Ретинобластома

C69.2

Колобома

Q13.0

Q12.2

Q10.3

Q14.2

Q14.8

Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси)

Н35.1

Кўриш нервининг атрофияси

Н47.2

Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси

Q14.2

Альбинизм

Е70.3

Аниридия

Q13.1

Катаракта

Н26.0

Марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш

Н26.0

Артифакия

Н27.0

Афакия (кўз гавҳари йўқлиги)

Q12.3

Н27.0

Кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши)

Q12.1

Н27.1

Кўз гавҳарининг чиқиши

Н27.1

Глаукома (туғма, иккиламчи)

Н40 — 42

Туғма миопиянинг ўрта, юқори даражаси

Н52.1

Гиперметропиянинг ўрта юқори даражаси

Н52.0

Тўр парда ажралиши, унинг ёрилиши ёки йиртилишлари

Н33

Нистагм

Н55

Эшитишида нуқсонлар (2 ёшдан)

Кохлеар имплантациядан кейин

Н90.3 KI

Нейросенсор эшитиш заифлигининг II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3 II даража

Нейросенсор эшитиш заифлигининг III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3 III даража

Нейросенсор эшитиш заифлигининг IV даражаси (эшитишнинг 91 дб гача пасайиши)

Н90.3 IV даража

Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши)

Н90.3 Кар

Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари (2 ёшдан)

Кўкрак қафасининг 2, 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси

Q67.6

Кўкрак қафасининг 2,3 ва 4 даражали қилсимон деформацияси

Q67.7

Артрогрипоз

Q74.3

Бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешев-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, спинал амиотрофиялар, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми)

Q90

Q96

Q98

G12

Q87.1

Спина бифида (таянч-ҳаракат аппарати бузилган ҳолда

Q05

Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар)

М86

Ўрта, оғир туғма маймоқлик

Q66.0

Q66.1

Q66.4

Қўл ва оёқларда жароҳатдан кейинги бўғимлар оғир даражадаги контрактураси

M24.5

Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия)

Q77.4

Туғма сон суяги чиқиши

S73.0

Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган)

Q74.9

Кўпинча марказий нерв системасини шикастлантирувчи, систем атрофиялар

(G10-G13) (2 ёшдан)

Гентитгтон касаллиги

G10

Ирсий атаксия Истисно қилинган: болалар церебрал фалажи

G11

Модда алмашинуви бузилишлари, ирсий ва идиопатик невропатия

(G80.-) (E70-E90) 433 (G60.-)

Туғма прогрессияга мойил бўлмаган атаксия

G11.0

ДНК репарацияси бузилишига эга мияча атаксияси Истисно қилинган: пигментли ксеродермия (Q82.1) Коккейн синдроми (Q87.1)

G11.3

Ирсий спастик параплегия

G11.4

Бошқа ирсий атаксия

G11.8

Аниқланмаган ирсий атаксия

G11.9

Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар

G12

Бошқа ирсий спинал мушак атрофиялари

G12.1

Ҳаракатлантирувчи неврон касаллиги

G12.2

Бошқа спинал мушак атрофиялари ва унга яқин синдромлар

G12.8

Аниқланмаган спинал мушак атрофияси

G12.9

Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда, асосан марказий нерв системасини шикастлантирувчи, систем атрофиялар

G13*

Паранеопластик невромиопатия ва невропатия

G13.0*

Ўсма касалликларда, асосан марказий нерв системага таъсир кўрсатадиган, бошқа систем атрофиялар

G13.1*

Мекседемадаги, асосан марказий нерв системага таъсир кўрсатадиган, систем атрофия (E00.1+, E03.- +)

G13.2*

Бошқа рукнларда таснифланган, бўлак касалликларда, асосан марказий нерв системага таъсир кўрсатадиган, систем атрофия

G13.8

Экстрапирамид ва бошқа ҳаракатлар бузилишлари(G20-G26) (2 ёшдан)

Галлерворден-Шпатц касаллиги

G23.0

[Стил-Pичардсон-Oльшевский] прогрессияга мойил ядро усти офтальмоплегияси

G23.1

Стриатониграл дегенерация

G23.2

Базал ганглийларнинг бошқа аниқланган дегенератив касалликлари

G23.8

Базал ганглийлар аниқланмаган дегенератив касаллиги

G23.9

Дистония Киритилган: дискинезия Истисно қилинган: атетоидли церебрал паралич (G80.3)

G24

Дори воситалар келтириб чиқарган, дистония

G24.0

Идиопатик оилавий дистония

G24.1

Идиопатик оилавий бўлмаган дистония

G24.2

Спастик бўйин қийшиқлиги Истисно қилинган: бўйин қийшиқлиги ҚРА (M43.6)

G24.3

Идиопатик оғиз-юз дистонияси

G24.4

Блефароспазм

G24.5

Бошқа дистониялар

G24.8

Аниқланмаган дистония

G24.9

Бошқа экстрапирамид ва ҳаракатланиш бузилишлари

G25

Эссенциал тремор Истисно қилинган: тремор ҚРА (R25.1)

G25.0

Дори восита келтириб чиқарган, тремор

G25.1

Бошқа аниқланган тремор турлари

G25.2

Миоклонус Истисно қилинган: юз миокимияси (G51.4) миоклоник эпилепсия (G40.)

G25.3

Дори восита келтириб чиқарган, хорея

G25.4

Хореянинг бошқа турлари Истисно қилинган: ревматик хорея (I02.-) юракни жалб этган хорея ҚРА (I02.0) Гентингтон хореяси (G10) Сиденхем хореяси (I02.-)

G25.5

Дори воситалар келтириб чиқарган ва бошқа органик генезли тиклар Истисно қилинган: 53.де ла Туретт синдроми (F95.2) тик ҚРА (F95.9)

G25.6

Бошқа аниқланган экстрапирамид ва ҳаракатланиш бузилишлари

G25.8

Аниқланмаган экстрапирамид ва ҳаракатланиш бузилиши G26* Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда экстрапирамид ва ҳаракатланиш бузилишлари

G25.9

Идиопатик оилавий дистония

G24.1

Идиопатик оилавий бўлмаган дистония

G24.2

Спастик бўйин қийшиқлиги Истисно қилинган: бўйин қийшиқлиги ҚРА (M43.6)

G24.3

Модда алмашинуви касалликлари (2 ёшдан):

Глюкозаминогликанлар алмашинуви бузилишлари

E76

Мукополисахаридоз, I тип

E76.0

Мукополисахаридоз,

E76.1

Классик фенилкетонурия II тип

E70.0

Бошқа рукнларда таснифланган касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит (9.Киритилган: бошқа рукнларда таснифланган касалликлардаги менингоэнцефалит ва менингомие)

G05

Бошқа рукнларда таснифланган бактериал касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит

G05.0

Бошқа рукнларда таснифланган вирусли касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит

G05.1

Бошқа рукнларда таснифланган бошқа инфекцион ва паразитар касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит

G05.8

».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисидаги намунавий низомнинг 8-банди ўн тўртинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«стипендиялар 2027 йил 1 январга қадар нақд пул шаклида ёки банк карталари, шу жумладан, ижтимоий карта орқали, 2027 йил 1 январдан бошлаб эса фақат ижтимоий карта орқали тўланади»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-илованинг 102-бандида:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талаба-қизларга махсус стипендия мазкур банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган миқдордаги пул маблағларини нақд пулсиз шаклда уларнинг ижтимоий карталарига ўтказиш йўли билан тўланади»;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Жиззах вилоятининг Зомин туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларнинг 6-позициясида:
а) «Чора-тадбирлар номи» устунидаги ««Саховат» кекса ва ногиронлар учун интернат уйида» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар «Ғамхўрлик» марказида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Амалга ошириш механизми» устунининг 1 — 3-бандларидаги ««Мурувват уйи»да» сўзлари «Зомин ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар «Ғамхўрлик» марказида» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш тўловидан иборат бўлади. Бунда таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул нафақалари 2026 йил 1 декабрга қадар нақд пул шаклида ёки банк карталари, шу жумладан ижтимоий карта орқали, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб эса фақат ижтимоий карта орқали тўланади»;
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «транспортда юриш карточкаларидан» сўзлари «транспортда юриш тўловидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Агар ўқувчи (талаба)нинг яшаш жойи у таълим олаётган таълим муассасаси жойлашган жойдан 3 километрдан ортиқ масофани ташкил этса, ўқувчи (талаба)лар транспортда юриш тўловлари билан таъминланади»;
2-бобнинг номидаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўловини» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги, 11 — 14-бандлардаги, 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 17 ва 19-бандлардаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдамини бериш уларнинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали амалга оширилади»;
25-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий таъминот ёрдами ўқувчи (талаба)ларнинг ижтимоий карталарига пул ўтказиш орқали берилганда тарқатиш қайдномасига уларнинг имзосини қўйдириш талаб этилмайди»;
5-боб номидаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
27 — 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Транспортда юриш тўлови умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган ҳудудларда ойлик тариф режалари асосида ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картаси орқали амалга оширилади. Бунда ижтимоий картада транспорт карта функциясини фаоллаштириш бепул амалга оширилади.
Агар ўқувчи (талаба) ўқийдиган туман (шаҳар)да ёки аҳоли пунктида бу турдаги автоматлаштирилган тизим бўлмаса, у ҳолда уларга жамоат транспортида юришлари учун тегишли ойлик тариф режаси миқдоридаги пул маблағи ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади.
28. Транспортда юриш тўлови муассасаларнинг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
29. Транспортда юриш тўлови муассасалар томонидан ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картасига пул ўтказиш йўли билан ўқиш даврида тариф амал қиладиган ойдан олдинги ой тугашига камида икки кун қолганида амалга оширилади.
30. Транспортда юриш тўлови ўқиш даври учун амалга оширилади»;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Битирув нафақаси ҳар йили 1 сентябргача битирувчининг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади.
Ўқишдан четлаштирилган талабаларга битирув нафақаси мазкур Низомнинг 14-бандининг «г» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган кундан эътиборан уч ой ичида унинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади»;
34-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Битирув нафақаси ўқувчи (талаба)ларнинг ижтимоий карталарига пул ўтказиш орқали берилганда тарқатиш қайдномасига уларнинг имзосини қўйдириш талаб этилмайди»;
354-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«354. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади»;
7-боб номидаги ва 36-37-бандлардаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақалари учун сарфланадиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади»;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Муассасалар томонидан ҳар ўқув йили якунида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.
Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ушбу ҳисоботлар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот тақдим этилади»;
40-банддаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Муассасаларнинг ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини тўлаш билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади»;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«42. Шахсий жавобгарлик:
таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўловлари ҳамда битирув нафақаларини асосли тайинлаш ва тўлаш тартибига риоя қилинганлиги ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига;
ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўловлари ҳамда битирув нафақалари учун ажратилган маблағларнинг муассасаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши бўйича иқтисодиёт ва молия органи раҳбарига;
таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўловлари ҳамда битирув нафақаларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилиши бўйича муассаса раҳбари ва бош бухгалтерга юклатилади»;
1-илованинг изоҳ қисми 2-бандидаги «нақд пул берилади» сўзлари «ўқувчи (талаба)ларнинг ижтимоий карталарига ўтказилади ёки нақд пул шаклида берилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номидаги ва 1 — 3-босқичлари «Тадбирлар» устунидаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг номидаги ва жадвалидаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг номидаги, 2 — 4 ва 6-7-позицияларнинг «Ижтимоий таъминот ёрдами тури» устунидаги «транспортда юриш карточкалари» сўзлари «транспортда юриш тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 6-бандининг еттинчи хатбошисидаги ««Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйларига» сўзлари ««Меҳрибонлик» уйлари ва «Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомда:
а) 1 ва 2-иловаларнинг илова белгисидаги «Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари» сўзлари «Алоҳида таълим эҳтиёжлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 1-бандининг учинчи хатбошисидаги, 2-бандидаги, 3-бандидаги, 4-бандидаги, 3-бобнинг номидаги, 13-бандидаги, 14-бандидаги, 15-бандидаги, 16-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 18-бандидаги, 20-бандининг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги ««Мурувват» интернат уйи» сўзлари тегишли келишикдаги ««Ғамхўрлик» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
а) 2-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «а1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«а1) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиладиган бино ва хоналарни онлайн трансляция қилиш ҳамда болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан онлайн кузатиш имкониятига эга бўлган, овоз ёзиш мосламалик ички ва ташқи камералар билан таъминлаш.
Бунда видеоёзув қайдлари камида олти ойгача сақлаб борилади*»;
б) 28-илованинг 10-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва «Зарур амалиётлар маркази» ДМ. Бунда ушбу ваколатли органлар ариза тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида, тезлаштирилган тартибда тақдим этилган аризалар бўйича 3 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этишлари лозим;
б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида)».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида ягона низомга 17-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) бинолар ва хоналар онлайн трансляция қилиш ҳамда болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан онлайн кузатиш имкониятига эга бўлган, овоз ёзиш мосламалик ички ва ташқи камералар билан таъминланган бўлиши.
Бунда видеоёзув қайдлари камида олти ойгача сақлаб борилади*».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 3013-банд билан тўлдирилсин:
«3013. Дастурлар доирасида «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар учун тижорат банклари орқали 4 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади. Бунда:
кредит бир йиллик имтиёзли давр билан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни кредит ҳисобидан олишда ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири кўмаклашади ҳамда лойиҳа даромадга киргунча ушбу оилага ҳамроҳлик қилади;
кредит фоиз ставкаси дастурлар доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади;
тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар учун оширилган ва (ёки) қўшимча фоизлар ҳамда неустойка (жарима, пеня) ҳисобланмайди;
ҳисобланган фоиз бўйича устама ҳақи миқдори ҳар ойнинг якуни билан, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит ва унга ҳисобланадиган фоизлар бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига рўйхат тақдим этилади;
ҳисобланган фоизлар тақдим этилган рўйхат асосида ҳисобот ойининг 10-санасига қадар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига (ушбу банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ муддати ўтган қарздорликлар юзасидан оширилган ва (ёки) қўшимча фоизлар ҳамда неустойка (жарима ва пенялар) ҳисобланмайди, шунингдек, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан қоплаб берилмайди) қоплаб берилади».
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 40-бандининг учинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 22-банд билан тўлдирилсин:
«22. Белгилансинки, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия олувчиларга ўз хоҳишига кўра ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади»;
140-банднинг иккинчи хатбошиси «банк картасига» сўзларидан кейин «ёки ижтимоий картасига» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошидаги «банк пластик карточкалари» сўзлари «банк карталари ва ижтимоий карталари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳақиқатда молиялаштирилган маблағлар тўлов топшириқномаси ва қайднома электрон шаклда тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан пенсионер учун очилган 22617 — «Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварағига ва ижтимоий карта бўйича уни эмиссия қилган тижорат банки филиали томонидан жисмоний шахс учун очилган 22618 — «Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари» ҳисобварағига кирим қилинади»;
146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«146. Тижорат банки филиаллари ҳар ойда пенсионерларнинг банк карталарига ва ижтимоий карталарига маблағлар ўз вақтида кирим қилинишини таъминлаши лозим.
Пенсионернинг банк карталарига ёки ижтимоий картасига маблағлар кирим қилинган сана пенсия тўланган сана деб ҳисобланади.
Бунда пенсионер вафот этган ойда, жумладан пенсия ва бошқа тўловлар тўланиши керак бўлган ойнинг биринчи санаси узоқ муддатли дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келиши сабабли келгуси ой учун муддатидан аввал унинг банк картасига ёки ижтимоий картасига кирим қилинган маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилмайди.
Пенсионернинг банк картасига ёки ижтимоий картасига маблағлар пенсионер вафот этган ойдан кейинги ойларда кирим қилинган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимлари маблағларни Пенсия жамғармаси ҳисобварағига вафот этган пенсионернинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига расмий хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради»;
162-банднинг иккинчи хатбошисидаги «банк пластик картасига» сўзлари «банк картасига ёки ижтимоий картасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
180-бандининг тўртинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйларида» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-иловадаги «тижорат банкининг пластик (банк) картаси,» сўзлари «банк картаси, ижтимоий карта,» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Ёшга доир нафақа, ногиронлик нафақаси, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари, парваришлаш ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси 2027 йил 1 январдан бошлаб фақат ижтимоий карта орқали тўланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий агент — нафақаларни уларни олувчиларнинг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
60-банднинг иккинчи хатбошисидаги «банк пластик картасига» сўзлари «банк картасига, шу жумладан, ижтимоий картасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
71-банддаги ««Меҳрибонлик», «Мурувват» уйларига» сўзлари ««Меҳрибонлик» уйларига, «Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
76-банднинг иккинчи хатбошисидаги «банк пластик картасига» сўзлари «банк картасига ёки ижтимоий картасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
«Сўровномада розилик бериладиган оферталар:
1) Ижтимоий нафақа тўловларини ижтимоий карта орқали амалга оширилишига розилик бераман.
2) Менинг номимга муқаддам ижтимоий карта расмийлаштирилмаган бўлса янги ижтимоий карта эмиссия қилиниши ва тақдим этилишига розилик бераман»;
2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий агент — моддий ёрдамни уни олувчиларга тўлашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки»;
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
9-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 4 санасига қадар молиявий агентга юборади ҳамда зарур маблағларни молиявий агентга ўтказиб беради»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Моддий ёрдам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда молиявий агент томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.
2027 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий карта расмийлаштирилмаган Реестрга киритилган шахсга моддий ёрдам ижтимоий карта олингандан кейин бир йўла тўланади»;
иккинчи хатбошидаги «АТ «Халқ банки»» сўзлари «молиявий агент» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги ««Мурувват» интернат-уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2027 йил 1 январдан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида ижтимоий карта очилмаганда»;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошидаги ««Мурувват» интернат-уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 3-босқичи «Механизм» устуни 1-бандидаги «АТ «Халқ банки»га» сўзлари «молиявий агентга» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорида:
а) 1-илова 7 ва 13-позицияларининг «Кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар» устунидаги ««Мурувват» интернат уйларига» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
111-позициясининг «Кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар» устунидаги ««Мурувват» интернат уйларига» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 26-позиция билан тўлдирилсин:

«

26.

Суднинг ҳал қилув қарори асосида алимент тўловларини ундириш

Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари

Талабномани қабул қилиш, ахборот бериш

».

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 2-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади»;
б) 91-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ариза берувчилар ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда, ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун муддат ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин»;
в) 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.
Дафн этиш учун нафақа ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) берилган жисмоний шахсларга тўланади».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 ноябрдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларда ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланган шахслар реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, ундан ахборот олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар»;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарорида:
а) 3-банднинг «а» кичик банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фаолияти учун Марказ маблағлари ҳисобидан 1 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлашга рухсат этилади»;
б) 1-илованинг 18-бандида:
иккинчи хатбошидаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қирқ биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш, шу жумладан ходимлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичини (KPI) баҳолаш асосида рағбатлантириш, мукофотлаш, устамалар тўлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун пуллик компенсация) ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун Жамғармадан ажратилган пул маблағларидан ходимларга ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқадиган меҳнат таътили ва бошқа тўловларни ҳам тўлаш»;
эллик бешинчи хатбошиси «кичик ҳажмли болалар уйларини» сўзларидан кейин, «шунингдек, кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 3-илованинг 5-бандида:
биринчи хатбоши «2 300 та мурожаат» сўзларидан кейин «, шу жумладан, қабул қилинмаган қўнғироқлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «матнли мурожаатлар» сўзларидан кейин «, шу жумладан, қабул қилинмаган қўнғироқлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси «матнли мурожаатлар» сўзларидан кейин «, шу жумладан қабул қилинмаган қўнғироқлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ПТПК хулосасини олиш учун боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — қонуний вакиллар) яшаш жойидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга, 2026 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматлари маркази ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади»;
учинчи хатбошидаги «Электрон ҳукумат» сўзлари «Рақамли ҳукумат» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ПТПК хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан бола унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда, тегишли таълим муассасасига йўналтирилади»;
б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар ПТПК хулосасини олиш учун Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатлар қабул қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин»;
в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «50 фоизи» сўзлари «бир баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд «мактаб-интернатларга» сўзларидан кейин «, шунингдек, ижтимоий хизматларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган» сўзи «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий хизматларга юбориш учун хулоса бериш»;
5-банддаги «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1 ёшдан 18 ёшгача алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни комплекс психологик-тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш ҳамда давлат таълим муассасаларига, шунингдек, ижтимоий хизматларга юбориш учун хулоса бериш ПТПКнинг асосий мақсади ҳисобланади»;
иккинчи хатбоши «боланинг алоҳида таълимга» сўзларидан кейин «ҳамда ижтимоий хизматларга бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида уни тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига, ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларга, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига, Илк ривожланиш марказларининг «махсус мактабгача таълим хизмати» моделига, «Эрта аралашув» хизматига, узоқ муддат парваришга муҳтож болаларни уй шароитида қараб туриш хизматига ҳамда уй шароитларида якка тартибда таълим олишга юбориш учун хулоса беради»;
еттинчи хатбошидаги ««Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига» сўзлари «ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошисидаги «аризалар» сўзлари «сўровномалар» сўзлари билан алмаштирилсин»;
4-боб ва 1-параграфнинг номларидаги «Аризаларни қабул қилиш» сўзлари «Сўровномаларни кўриб чиқиш» сўзлари билан алмаштирилсин»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. ПТПК хулосасини олиш учун қонуний вакиллар яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга, 2026 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматлари маркази ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади»;
қуйидаги мазмундаги 201 — 205-бандлар билан тўлдирилсин:
«201. Қонуний вакил ПТПК текширувидан ўтиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходим ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёхуд хизматдан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни ваколатли органга тушган ва улар томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Қонуний вакил ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими, ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходим ёки Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, қонуний вакил мустақил равишда ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
202. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинади:
а) боланинг ўқиш жойидан таълим муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома (таълим муассасаларида ўқиган болалар учун);
б) даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан батафсил кўчирма, қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
боланинг умумий ривожланиш ҳолати тўғрисидаги педиатр хулосаси;
психоневрологик марказнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган психоневролог хулосаси (фақат нутқий, руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун);
отоларингологнинг хулосаси (фақат эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи, нутқ ва шивирлаб айтилган гапни қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари;
офтальмологнинг хулосаси (фақат кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан кўриш органларининг тавсифи;
ортопед-травматологнинг хулосаси (фақат таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан рентгенологик тадқиқот маълумотлари;
дефектолог-логопеднинг хулосаси (фақат нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда тил тизимининг ҳар бир компоненти шаклланиш даражаси кўрсатилган ҳолда нутқ ривожи тавсифи;
в) болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштиришга оид сўровномага мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда мазкур Низомнинг 1б-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар.
Қонуний вакилдан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
203. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг қонуний вакил маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Қонуний вакил ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
204. ПТПК текширувини ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
205. Қонуний вакил ПТПК текширувини ўтказишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Қонуний вакил ПТПК текширувини ўтказишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади»;
21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
22 — 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб ҳар бир бола бўйича шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилди автоматик равишда ПТПКга кўриб чиқиш учун йўналтирилади.
23. Мазкур Низомнинг 202-бандида кўрсатилган ҳужжатлари шакллантирилган бола ПТПКнинг навбатдаги йиғилишида текширувдан ўтказилади.
24. ПТПК котиби шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилди асосида ҳар бир болани ПТПКнинг навбатдаги йиғилишига киритади»;
27-банддаги «20-бандида» сўзлари «202-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «2 ёшдан» сўзлари «1 ёшдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агарда бола жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлса ёки ПТПК хулосасининг амал қилиш муддати жорий ўқув йили давомида тугаса, унинг ташкилотда қолиш муддати жорий ўқув йилининг 1 августига қадар амал қилади»;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хулосада кўрсатилган боланинг таълим муассасасида бўлиш муддати тугаганидан кейин ушбу ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий турдаги таълим муассасасига (гуруҳ/синф) ўтказиш масаласи ПТПК томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда қайтадан текширувдан ўтказиш натижасида белгиланади. Бунда ПТПК хулосасининг амал қилиш муддати жорий ўқув йили давомида тугаса, боланинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлар, умумтаълим муассасаларининг коррекцион ёки инклюзив синфда қолиш муддати жорий ўқув йили якунига қадар амал қилади»;
32-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга давлат мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ кунлик гуруҳларига юборишни рад этиш тўғрисидаги хулоса берилади»;
қуйидаги мазмундаги 351 — 355-бандлар билан тўлдирилсин:
«351. ПТПКнинг болаларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3а-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича берилади.
352. ПТПКнинг болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш тўғрисидаги хулосаси ногиронлиги бўлган болаларда қуйидаги ташхислардан бири бўлганида қабул қилинади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).
353. Болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштиришга қуйидагилар қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари.
354. ПТПКнинг уч ёшгача бўлган болаларни «Эрта аралашув» хизматига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича берилади.
355. ПТПКнинг узоқ муддат парваришга муҳтож болаларни уй шароитида қараб туриш хизматига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 5-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича берилади»;
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. ПТПКнинг хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан:
а) бола унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда бир иш кунида тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти, инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, мактаб-интернат ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасига йўналтирилади ҳамда бу тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қонуний вакиллар хабардор қилинади;
б) ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш ёки уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтиришга қаратилган ИПТКнинг хулосаси расмийлаштирилганда мазкур хулоса бир иш куни ичида ЯМИҲ АТ орқали ногиронлиги бўлган боланинг яшаш манзилидаги «Инсон» марказига юборилади ҳамда бу тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қонуний вакиллар хабардор қилинади.
Қонуний вакиллар хабарни олгандан сўнг, бола билан биргаликда тегишли таълим муассасасига ёки ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига ўн беш иш куни ичида келиши шарт»;
қуйидаги мазмундаги 371-банд билан тўлдирилсин:
«371. Қонуний вакиллар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг болани бир инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасидан бошқа шу турдаги умумтаълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Қонуний вакиллар болани бир инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасидан бошқа шу турдаги умумтаълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилади. Бунда сўровномага иловалар талаб этилмайди.
Сўровнома илгари хулоса берилган ПТПК раиси томонидан икки иш кунида кўриб чиқилиб, хулосага тегишли ўзгартириш киритилади ва ушбу хулоса ўқишни давом эттириш учун танланган умумтаълим муассасасига йўналтирилади ҳамда бу тўғрисида «SMS» хабарнома юбориш орқали қонуний вакиллар хабардор қилинади.»;
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим муассасаларига йўллаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Масъуллар

 

Тадбирлар

 

Муддат

 

 

 

1-босқич

Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар

Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга, Давлат хизматлари маркази ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари,

Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб, уни Психологик-тиббий-педагогик комиссияга йўналтиради.

Автоматик равишда

2. ЯИДХП

2. Электрон тўлдирилган сўровнома Психологик-тиббий-педагогик комиссияга юборилади.

3-босқич

Психологик-тиббий-педагогик комиссия котиби

1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисидаги ҳужжатларни Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш.

1. Ҳужжатлар тақдим этилган куни

2. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг йиғилиши вақти, санаси ва жойи тўғрисида боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилиш.

2. ПТПК йиғилиши ўтказиладиган сана ҳақида камида уч кун олдин

4-босқич

Психологик-тиббий-педагогик комиссия

1. Болани унинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказиш.

1. 1 кун ичида

2. Текширув натижасида боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш ёки юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилади.

2. Текшириш давомида

3. ПТПК томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш натижасида уларни таълим муассасасига юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилган тақдирда, ушбу хулоса уч иш кунида қонуний вакилларга тақдим этилади.

3. Уч иш куни ичида

5-босқич

Психологик-тиббий-педагогик комиссия котиби

ПТПКнинг хулосаси асосида болани унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти, инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, мактаб-интернат ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасига йўналтирилади ва бу тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилиш.

Бир иш куни ичида

»;

қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот*:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

5. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами:

II. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бола тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

5. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси ва рақами:

6. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома рақами ва санаси:

7. Ариза берувчининг қонуний вакиллигини асословчи маълумот:

8. Таълим ташкилоти:

* Тутинган (фостер) оила ёки ихтисослаштирилган тарбия ва ижтимоий ҳимоя муассасаларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар манфаатида тўлдириладиган сўровномада «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими маълумотлари кўрсатилади.
** Паспорт (идентификация ID-карта) ва туғилганлик ҳақидаги маълумотлар ҳамда ногиронлик тўғрисида маълумотлар мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади».
қуйидаги мазмундаги 1б-илова билан тўлдирилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
1б-ИЛОВА
«Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш учун талаб этиладиган ногиронлиги бўлган боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ*
1. Тиббий муассасадаги беморнинг тиббий картасидан кўчирма (амбулатор/стационар) 027-шакл.
2. Касаллик тарихидан кўчирма (Руҳий-асаб касалликлари шифохоналарида даволанаётган шахслар учун.
3. Қоннинг умумий таҳлили.
4. Сийдик умумий таҳлили.
5. Қоннинг РW (Вассерман реакцияси) таҳлили.
6. «В» ва «С» гепатитларнинг (НВсАг, НCВ) маркерларини аниқловчи қон таҳлили.
7. Қоннинг ОИВ билан зарарланиши тўғрисида таҳлили (ОИТСга қарши кураш марказидан).
8. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).
9. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
10. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
11. Онкологик диспансер хулосаси.
12. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
13. ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси.
Изоҳ.
1. Ушбу рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 3 ойни, кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси 6 ойни ташкил этади.
2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда талаб қилинади:
ҳомийлик ёки васийликни белгилаш тўғрисидаги қарори нусхаси;
ота-онасининг вафот этганлиги тўғрисидаги маълумот, ота-онасининг узоқ давом этган касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онасининг йўқлигини ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялашга имконият йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
ота-онасидан қолган мол-мулкининг (агар бор бўлса) рўйхати, мол-мулкнинг жойлашган манзили (уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари), уни сақлаш учун кўрилган чора-тадбирлар ва унинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
алиментлар тўлашга оид маълумотлар (агар бор бўлса);
тижорат банкларида болаларнинг номига очиладиган омонат ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар (агар бор бўлса).
3. Қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар ««Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади:
ногиронлиги бўлган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (16 ёшдан катта болалар учун биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) тўғрисидаги маълумот;
қонуний вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумот;
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумот;
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;
ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома.
Мазкур бандда назарда тутилган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформасидан олиш имкони бўлмаганда, тегишли ҳужжатлар қонуний вакилдан талаб қилиб олиниши мумкин»;
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар (мактабгача таълим ташкилотлари учун)
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик номи

Халқаро Касалликлар Таснифи

(ХКТ-10)

Тавсия этилган мактабгача таълим ташкилотининг тури

1.

Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар:

а) Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари

F83

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти

б) Болалар аутизми

F84.0

2.

Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар:

а) Енгил даражадаги ақлий заифлик

F70

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти

б) Мўътадил ақлий заифлик

F71

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти

3.

Нутқдаги нуқсонлар:

а) Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи даражали мотор алалияси)

F80.1

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти

б) Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия)

F80.2

в) Танглай ёриғи (бўри оғиз)

Танглай ва лаб ёриғи (бўри оғиз қуён лаб билан)

Очиқ манқалик ва ёпиқ манқалик (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат)

Q35

Q37

R49.2

г) Ўртача ёки оғир даражадаги дудуқлик

F98.5

д) Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан)

R47.1

е) Болалар афазияси

F80.3

4.

Кўришида нуқсонлар:

а) Иккала кўзнинг кўрлиги

Н54.0

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти

б) Микрофтальм (иккала кўз-OU)

Микрокорнеа (иккала кўз-OU)

Анофтальм (иккала кўз-OU)

Q11

Q13.4

в) Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар (иккала кўз-OU)

Н33-35

г) Ретинобластома (иккала кўз-OU)

C69.2

Н35.8

Бир кўзнинг кўрлиги, иккинчи кўз кўришининг пасайиши

Н54.1

д) Колобома (иккала кўз-OU)

Q13.0

Q12.2

Q10.3

Q14.2

Q14.8

е) Претинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU)

Н35.1

ж) Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўз-OU)

Н47.2

з) Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (иккала кўз-OU)

Q14.2

и) Альбинизм

Е70.3

к) Аниридия (иккала кўз-OU)

Q13.1

л) Катаракта (иккала кўз-OU)

Н26.0

Q12.0

м) Кўз гавҳарининг бошқа касалликлари Афакия ёки туғма афакия (иккала кўз-OU)

Н27

Н27.0

Q12.3

н) Кўз гавҳари силжиши (иккала кўз-OU)

Q12.1

о) кўз гавҳарининг чиқиши (иккала кўз-OU)

Н27.1

п) Глаукома (туғма, иккиламчи) (иккала кўз-OU)

Н40 — 42

р) Туғма миопиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU)

Н52.1

с) Гиперметропиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU)

Н52.0

т) Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари

Н55

5.

Эшитишида нуқсонлар:

а) Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (Кохлеар имплантациядан кейин)

Н90.3 Z96.2

Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти.

б) Икки томонлама нейросенсор карлик II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3

II даража

в) Икки томонлама нейросенсор карлик III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3

III даража

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги, инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти.

г) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши) (қулоқни протезлаш)

Н90.3

IV даража

д) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши)

Н90.3 IV даража

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти

е) Икки томонлама нейросенсор карлик (Карлик ёки кар-соқовлик) (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши)

Н90.3 кар

6.

Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари:

а) 3 ёки 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган)

M41

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти

б) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали гирдобсимон деформацияси

Q67.6

в) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали қилсимон деформацияси

Q67.7

г) 3 ёки 4 даражали кифоз

М40

д) Артрогрипоз (таянч-ҳаракат аппарати бузилган ҳолда)

Q74.3

е) Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G80

ж) Бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешевский-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми)

Q90

Q96

Q98

Q87.1

з) Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлари+Бўшашган параплегия ёки Спастик параплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

I69.2+ G82.0/ G82.1

и) Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G12

к) Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G71

л) Параплегия ва тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G82

Гемиплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G81

м) Spina bifida (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

Q05

н) Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар)

М86

о) Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия)

Q77.4

п) Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги

Q72.2

р) Товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги

Q72.3

с) Қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги

Q71.3

т) Билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги

Q71.2

у) Товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги

Q72.1

ф) Қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари (нинг) туғма йўқлиги

Q71.1

х) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган).

Q74.9

 

»;

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар (мактаб, мактаб-интернатлар учун)
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик номи

Халқаро Касалликлар Таснифи

(ХКТ-10)

Тавсия этилган умумтаълим муассасасининг тури

1.

Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар:

а) Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари

F83

Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси

б) Болалар аутизми

F84.0

Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

2.

Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар:

а) Енгил даражадаги ақлий заифлик;

F70

Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

б) Мўътадил ақлий заифлик.

F71

3.

Кўришида нуқсонлар:

а) Иккала кўзнинг кўрлиги

Н54.0

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

б) Микрофтальм (иккала кўз-OU)

Микрокорнеа (иккала кўз-OU)

Анофтальм (иккала кўз-OU)

Q11

Q13.4

в) Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар (иккала кўз-OU)

Н33-35

г) Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) (иккала кўз-OU)

C69.2

Н35.8

д) Бир кўзнинг кўрлиги, иккинчи кўз кўришининг пасайиши

Н54.1

д) Колобома (иккала кўз-OU)

Q13.0

Q12.2

Q10.3

Q14.2

Q14.8

ж) Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU)

Н35.1

з) Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўз-OU)

Н47.2

и) Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (иккала кўз-OU)

Q14.2

к) Альбинизм

Е70.3

л) Аниридия (иккала кўз-OU)

Q13.1

м) Катаракта (иккала кўз-OU)

Н26.0

Q12.0

н) Кўз гавҳарининг бошқа касалликлари

Афакия ёки туғма афакия (иккала кўз-OU)

Н27

Н27.0

Q12.3

о) Кўз гавҳари туғма силжиши (иккала кўз-OU)

Q12.1

п) Кўз гавҳарининг чиқиши (иккала кўз-OU)

Н27.1

р) Глаукома (туғма, иккиламчи) (иккала кўз-OU)

Н40 — 42

с) Туғма миопиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU)

Н52.1

т) Гиперметропиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU)

Н52.0

у) Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари

Н55

4.

Эшитишида нуқсонлар:

а) Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (Кохлеар имплантациядан кейин)

Н90.3 Z96.2

Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси

б) Икки томонлама нейросенсор карлик II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 ДБ гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3 II даража

в) Икки томонлама нейросенсор карлик III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 ДБ гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3 III даража

Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

г) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши) (қулоқни протезлаш)

Н90.3

IV даража

Бошланғич таянч коррекцион, инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

д) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши)

Н90.3

IV даража

Бошланғич таянч коррекцион синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

е) Икки томонлама нейросенсор карлик (Карлик ёки кар-соқовлик) (эшитишнинг 91 ДБ дан ортиқ пасайиши)

Н90.3 кар

5.

Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари:

а) 3 ёки 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган)

M41

Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати

б) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали гирдобсимон деформацияси

Q67.6

в) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали қилсимон деформацияси

Q67.7

г) 3 ёки 4 даражали кифоз

М40

д) Артрогрипоз (таянч-ҳаракат аппарати бузилган ҳолда)

Q74.3

е) Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G80

ж) Бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешевский-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми)

Q90

Q96

Q98

Q87.1

з) Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлари + (Бўшашган параплегия ёки Спастик параплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

I69.2+ G82.0 G82.1

и) Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар)

М86

к) Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G12

л) Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G71

м) Параплегия ва тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G82

н) Гемиплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

G81

о) Spina bifida (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража)

Q05

п) Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия);

Q77.4

р) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган)

Q74.9

с) Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги

Q72.2

т) Товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги

Q72.3

у) Қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги

Q71.3

ф) Билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги

Q71.2

х) Товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги

Q72.1

ц) Қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари (нинг) туғма йўқлиги

Q 71.1

»;

3а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА
Кундузги парвариш хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик номи

Халқаро Касалликлар Таснифи

(ХКТ-10)

1.

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 даража) + енгил даражадаги ақлий заифлик

G80+F70

2.

Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлар+ Спастик тетраплегия ёки Бўшашган тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4-5 ёки 5-даража) + енгил даражадаги ақлий заифлик

I69.2+G82.3 /G 82.4+F70

3.

Тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4-5 ёки 5 даража) + енгил даражадаги ақлий заифлик

G 82+ F70

4.

Мўътадил ақлий заифлик

F71

5.

Оғир даражадаги ақлий заифлик

F72

6.

Чуқур ақлий заифлик

F73

7.

Кўр-кар-соқовлик

Н90.3+Н54.0

8

Ним ўткир склерозловчи панэнцефалит

(Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит)

A81.1

»;

қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
«Эрта аралашув» хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик номи

Халқаро Касалликлар Таснифи

(ХКТ-10)

Изоҳ

I. Муддатидан олдин туғилган болалар (1 — 3 ёшгача)

1.

Бошқа рукнларда таснифланмаган, туғилганда жисмининг кам вазн ва ҳомиладорлик муддатининг қисқарганлиги билан боғлиқ бўлган, бузилишлар

P07

Муддатдан олдин туғилган чақалоқ

2.

Бошқа рукнларда таснифланмаган, гестация ҳолатига нисбатан кам вазнда тугилганлар

P05

Туғилгандаги тана вазни 1500 г дан кам

II. Туғма, ирсий ва бошқа касалликлар (1 — 3 ёшгача)

3.

Даун синдроми

Q90

4.

Шерешевский-Тернер синдроми

Q96

5.

Клайнфельтер синдроми

Q98

6.

Вильямс синдроми

Q87.1

7.

Прадера-Вилли синдроми

Q87.1

8.

Нунан синдроми

Q87.1

9.

Микроцефалия

Q02

10.

Бошқа рукнларда таснифланмаган, моносомиялар ва аутосомлар бир қисмининг йўқолиши

Q93

III. Кўришида нуқсонлар (икки кўзида) (1 — 3 ёшгача)

11.

Иккала кўзнинг кўрлиги

Н54.0

12.

Микрофтальм(иккала кўз-OU)

Q11

13.

Микрокорнеа (иккала кўз-OU)

14.

Анофтальм (иккала кўз-OU)

15.

Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) (иккала кўз-OU)

C69.2

Н35.8

16.

Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU)

Н35.1

17.

Альбинизм

Е70.3

18.

Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари

Н55

IV. Эшитишида нуқсонлар (1 — 3 ёшгача)

19.

Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (Кохлеар имплантациядан кейин)

Н90.3 Z96.2

20.

Икки томонлама нейросенсор карлик II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3 II даража

21.

Икки томонлама нейросенсор карлик III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш)

Н90.3 III даража

22.

Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши)

Н90.3 IV даража

23.

Икки томонлама нейросенсор карлик (Карлик ёки кар-соқовлик) (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши)

Н90.3

V. Нутқдаги нуқсон: (1 — 3 ёшгача):

24.

Танглай ёриғи (бўри оғиз)

Танглай ва лаб ёриғи (бўри оғиз қуён лаб билан)

Очиқ манқалик ва ёпиқ манқалик

Q35

Q37

R49.2

VI. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари (2 ёшдан кейин)

25.

3 ёки 4 даражали сколиоз

M41

26.

3 ёки 4 даражали кифоз

М40

27.

Артрогрипоз

Q74.3

28.

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 2 ёки 3 ёки 4 ёки 5 даража)

G80

29.

Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (GMFCS классификациясига кўра 2 ёки 3 ёки 4 ёки 5 даража)

G12

30.

Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари (GMFCS классификациясига кўра 2 ёки 3 ёки 4 ёки 5 даража)

G71

31.

Параплегия ва тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 2 ёки 3 ёки 4 ёки 5 даража)

G82

32.

Spina bifida (таянч-ҳаракат аппарати бузилган ҳолда)

Q05

33.

Туғма гидроцефалия

Q03

34.

Гемиплегия (GMFCS классификациясига кўра 2 ёки 3 ёки 4 ёки 5 даража)

G81

35.

Бошқа нотравматик калла суяги ичи қон қуйилиши оқибатида параплегия ва тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 2 ёки 3 ёки 4 ёки 5 даража)

I69.2+G82-G82.4

36.

Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги

Товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир (суяклари)нинг туғма йўқлиги

Q72.2

Q72.1

37.

Товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги

Q72.3

38.

Қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги

Q71.3

39.

Билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги

Q71.2

40.

Товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги

Q72.1

41.

Оёқлар(нинг) туғма тўлиқ йўқлиги

Q72.0

42.

Қўл (қўллар)нинг туғма тўлиқ йўқлиги

Q71.0

43.

Қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари (нинг) туғма йўқлиги

Q 71.1

VII. Психологик ривожланишнинг бузилишлари: (2-3 ёшгача)

44.

Аутизмга хавф

F84.0

Психоневролог хулосаси

45.

Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишларига хавф

F83

»;

қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:
«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Уй шароитида қараб туриш хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик номи

Халқаро касалликлар таснифи

(ХКТ-10)

Парваришга муҳтожлик мезони

I. Онкологик касалликлар (хавфли ўсмалар)

1.

Хавфли ўсмалар

C00 — C97

Терминал босқичлар (IV босқич), кўплаб метастазлар, барча ўсмага қарши имкониятларнинг тугаши

2.

Қайталанувчи ва рефрактер ўсмалар

C00 — C97

Терапияга жавоб бермайди, кучли оғриқ синдроми, интоксикация, ҳолдан тойиш

3.

Онкогематологик касалликлар

C81 — C96

Ўткир лейкозлар, қайталанувчи лимфомалар, суяк кўмигини кўчириб ўтказа олмаслик

II. Неврологик касалликлар

4.

Прогрессив нейродегенератив касалликлар

G30 — G32

G35

G37

G60 — G64

Катта мотор функцияларни, сўз ва юғириш қобилиятини йўқотиш; доимий парвариш талаб этилади

5.

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (жиддий шакл)

G80.0 — G80.9

GMFCS V, контрактуралар, сколиоз, эпилепсия, сурункали нафас етишмовчилиги, гастростомия

6.

Постгипоксик бош мия шикастланиши

P91.*, G93.4

Вегетатив ҳолат, минимал онг, зондли озиқланиш, такрорий пневмониялар

7.

Синдром Ретта

F84.2

Кеч босқичлар, юриш ва сўз қобилиятини йўқотиш, эпилепсия, нафас етишмовчилиги

8.

Лей касаллиги, митохондриал энцефалопатиялар

G31.8, G31.9

Прогрессирловчи мушак кучсизлиги, нафас етишмовчилиги, ҳаётий марказларнинг зарарланиши

9.

Лейкодистрофиялар

E75.2

Кўриш, эшитиш, мотор ва когнитив функцияларни йўқотиш

III. Генетик ва асаб-мушак касалликлари

10.

Орқа мия мушак атрофияси

G12.0-G12.1

I-II тури, бошни тута олмаслик, ўтира олмаслик ва юра олмаслик; нафас етишмовчилиги, ўпка сунъий нафаси; гастростомия

11.

Зўрайиб борувчи мушак дистрофиялари

G71.0-G71.9

Юриш қобилиятини йўқотиш, нафас етишмовчилиги, кардиомиопатия, ўпка сунъий нафаси

12.

 Қон ивишнинг бузилишлари

D 65 — 68

Оғир кечиши

13.

Муковисцидоз

E84.0 — E84.9

Оғир босқичлари: нафас етишмовчилиги, тез-тез учрайдиган инфекциялар, кахексия, «ўпка» юраги

14.

Буллёз эпидермолиз

Q81.0 — Q81.9

Сурункали битмайдиган яралар, кучли оғриқ синдроми, сепсис, овқатланишнинг бузилиши

15.

Марказий асаб тизимининг секин кечувчи вирусли инфекциялари (Склерозланувчи ним ўткир панэнцефалит)

A81.1

Хулқ-атворнинг ўзгариши, интеллектуал қобилиятларнинг пасайиши, миоклоник тутқаноқлар (мушакларнинг кескин тортишиши), прогрессив деменция, атаксия (координациянинг бузилиши) ва кўрлик ривожланиши

IV. Туғма ривожланиш нуқсонлари

16.

Аъзоларининг кўп сонли туғма нуқсонлари

Q20-Q28

Q00-Q 07

Q35-Q37-38

Q 60 — Q 64

Q 65 — Q 79

Жарроҳлик йўли билан тузатилмайди, оғир юрак-нафас ва овқат ҳазм қилиш етишмовчилиги. Мустақил ҳаракат бузилиши.

17.

Қисқа ичак синдроми

К91.2

Узоқ муддатли/умрбод парентерал озиқланишга боғлиқлик

18.

Хромосома аномалиялари, ўлимга олиб келадиган

Q90 — Q99

Эдвардс синдроми (Q 91), Патау синдроми (Q 93), кутилаётган умр кўриш давомийлигининг жуда пастлиги. Ўз ўзини хизматни бажара олмаслик.

V. Терминал орган етишмовчилиги

19.

Сурункали юрак етишмовчилиги

I50.0 — I50.9

Тинч ҳолатда нафас қисилиши, асцит, фаолликнинг чекланиши

(Н 2А-Н3 даражаси)

20.

Сурункали буйрак етишмовчилиги

N18.5-N18.6

Терминал босқич, диализ мумкин эмас ёки доимий, интоксикация

21.

Жигар етишмовчилиги

K72.*, K70.3,

Декомпенсацияланган цирроз, асцит, қон кетишлар, жигар энцефалопатияси

22.

Сурункали нафас етишмовчилиги

J 45;

J96.0 — J96.9

Оғир даража бронхиал астма, Тинч ҳолатдаги гипоксия, узоқ муддатли кислород терапияси ёки ўпка сунъий нафас аппаратида (II-III даражаси)

23.

Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқариладиган касаллик

B20 — В 24

Оғир кечиши, юқори вирусли юклама CD 4+ лимфоцитларнинг кескин пасайиши (200 хужайра/мкл дан кам).

VI. Жароҳатлар ва реанимациядан кейинги ҳолатлар

24.

Оғир бош мия жароҳатидан сўнг асоратлари

S06.0 — S06.9

Қўпол ҳаракат бузилишлари, когнитив бузилишлар, вегетатив ҳолат

25.

Узоқ муддатли ўпка сунъий нафас аппаратидан кейинги ҳолатлар

Z 93

Z99.1

Нафас олиш заифлиги, аппаратга қарамлик

26.

Вегетатив ҳолат (кома ҳолати), минимал онг

G93.4

R40.2

Парваришга тўлиқ боғлиқлик, зондли озиқлантириш, ўпка сунъий нафас аппаратида

».

д) 2-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг таркибига тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар жалб этилиши мумкин».
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида:
а) 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ушбу Регламент мақсадларида қуйидаги тоифадаги шахслар ўзгалар парваришига муҳтож шахслар деб эътироф этилади:
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар, (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож руҳий касаллик бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслари мавжуд бўлсада ёлғиз яшовчи (вояга етмаган фарзанди бундан мустасно) ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар) — фарзандлари (шу жумладан фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан кексани парвариш қилиш мажбурияти юклатилган шахслар (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож руҳий касаллик бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар (кейинги ўринларда — ёлғиз яшовчи кексалар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслари мавжуд бўлсада ёлғиз яшовчи (вояга етмаган фарзанди бундан мустасно) ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар»;
б) 3-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарорида:
а) 5-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси «ўтказиб берилади» сўзларидан кейин «, бундан муҳтож шахсларни ижтимоий карта орқали реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни (кейинги ўринларда — муҳтож шахслар) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди»;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий агент — реабилитация қилиш воситаларини харид қилиш учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини уларнинг ижтимоий карталарга ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Муҳтож шахслар ваучер асосида протез мосламаларини ёки ваучер қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан юқори бўлган реабилитация воситаларини ўз танловига кўра мазкур Низомнинг 3-боби 1-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари (кейинги ўринларда — электрон савдо) орқали харид қилади.
Бунда муҳтож шахслар давлат томонидан қоплаб бериладиган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация воситаларини ижтимоий карта орқали мазкур Низомнинг 3-боби 31-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан харид қилади»;
5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Муҳтож шахсларнинг ижтимоий картасига реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағларни ўтказиб бериш мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади»;
6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
7 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модули (кейинги ўринларда — «Экспертиза» модули)да ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларга — тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлиги бўлган бола) деб топиш билан биргаликда протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлиги белгиланган ҳолда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.
8. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланишида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-иловага мувофиқ Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига йўллашдан олдин даволаниш лозим бўлган муддатлар, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни электрон белгилаш мезонларига (кейинги ўринларда — тиббий кўрсатмалар) асосланилади.
9. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотномалар ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ТИЭК кўригидан ўтиш муддатигача берилади, ногиронлик муддатсиз даврга белгиланадиган ҳолатлар бундан мустасно»;
10-банддаги «ёки тиббий хулосаларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. «Экспертиза» модулида ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиши билан протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги белгиланган муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги белгиланган муҳтож шахслар рўйхатига (кейинги ўринларда — муҳтож шахсларнинг рўйхати) киритиб борилади.
12. Муҳтож шахсларнинг биринчи марта муҳтожлик белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотлари муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги Протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ваучер ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун алоҳида шаклланади, бундан мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар ҳамда давлат томонидан қоплаб бериладиган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация воситалари мустасно.
Сон, чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси, тизза бўғими экзоартикуляцияси, болдир, қўл (кафт), билак, елка, бионик қўл, кўз ва кўкрак бези протезлари ҳамда кўзи ожизлар ҳассаси билан таъминланган ногиронлик муддатсиз даврга белгиланган шахсларнинг тегишли протез мосламаси ёки реабилитация воситаси фойдаланиш муддати тугагандан сўнг мазкур турдаги протез мосламаси ва реабилитация воситасига ваучер уларнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига қилган мурожаати асосида бир иш кунида автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мазкур турдаги мурожаатлар рад қилинишига йўл қўйилмайди.
Бошқа турдаги протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланган ногиронлик муддатсиз даврга белгиланган шахсларнинг протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг фойдаланиш муддати тугаган ҳолларда уларга протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун ваучер ТИЭК томонидан мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда муҳтожлик белгилангандан сўнг шакллантирилади.
Давлат томонидан қоплаб бериладиган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағлар мазкур Низомнинг 3-боби 31-параграфида белгиланган тартибда муҳтож шахснинг ижтимоий картасига ўтказилади.
Бир жуфт бўлган ёки тўплам шаклида тақдим этиладиган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун битта ваучер шакллантирилади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. «Ижтимоий ҳимоя» АТда протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганда автоматик тарзда:
бу тўғрисида муҳтож шахслар мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилинади;
протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келган муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабар келиб тушади»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Муҳтож шахс томонидан бир ой ичида протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш учун ваучер асосида буюртма берилмаган ёхуд реабилитация воситасини харид қилиш учун ижтимоий карта орқали тўлов амалга оширилмаган (ёки ижтимоий карта олинмаган) тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази буюртма берилмаганлиги (харид қилинмаганлиги ёки ижтимоий карта олинмаганлиги) сабабларини ўрганиб, «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланган шахсларнинг эҳтиёжини ўрганиш бўйича далолатномани расмийлаштиради»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда ўрганиш жараёнида:
муҳтож шахснинг ижтимоий карта расмийлаштиришни амалга ошира олмаганлиги аниқланганда ижтимоий ходим муҳтож шахс номидан унинг хоҳишига кўра ижтимоий картани расмийлаштириш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризани юборади;
муҳтож шахснинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини электрон савдо орқали харид қила олмаганлиги аниқланган тақдирда ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган тартибда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари муҳтож шахсга протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун буюртмани шакллантиришда ёрдам беради;
муҳтож шахснинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда, ушбу шахслар тегишлилиги бўйича ТИЭКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилади»;
20-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «беш» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
201-банднинг биринчи хатбошисидаги «беш» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги ««Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходимга» сўзлари ««Инсон» ижтимоий хизматлар марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги ««Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходим» сўзлари ««Инсон» ижтимоий хизматлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходимлари «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига хабар келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлигини, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда ўрганади, бундан муҳтож шахсларнинг ҳасса, тўрт оёқли ҳасса, кўзи ожизлар ҳассаси, қўлтиқ таёқ (жуфт), тирсакли қўлтиқ таёқ, юриш мосламаси (ходунок), Брайл алифбоси, Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламаси, овозли термометр, овозли тонометр, овозли глюкометр, тиббий тувак, махсус матрас туридаги реабилитация воситалари билан таъминланганлик ҳолатлари мустасно.
Бунда Электрон савдо майдончасининг оператори томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган реабилитация воситалари муҳтож шахсларга етказиб берилганлиги электрон савдо майдончасида тасдиқлагандан сўнг бир кун ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТда билдиришнома автоматик тарзда шакллантирилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган реабилитация воситаларидан ташқари протез мосламалари ва реабилитация воситалари бўйича буюртмаларнинг муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлигини ўрганиш натижасида:
етказиб берилган буюртманинг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ҳамда улар муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда Муҳтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлиги, муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини ўрганиш бўйича далолатнома тузилади ва сотувчиларга уни мақбул сифатлисига алмаштириш чораларини кўриш учун электрон шаклда юборилади. Бунда буюртманинг сифатсизлиги ва нуқсонларини тасдиқловчи фотосуратлар далолатномага илова қилинади;
муҳтож шахсларнинг буюртмалари ҳақиқатда етказиб берилган ҳамда уларда нуқсонлар аниқланмаган тақдирда, ижтимоий ходимлар томонидан бир иш куни ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда ваучер асосида муҳтож шахсларга етказиб берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича билдиришнома расмийлаштирилади ҳамда сон, болдир, қўл ва елка протезлари, бионик қўл протезлари, оёқ аппаратлари, мураккаб ортопедик пойабзаллар бўйича билдиришнома «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тасдиқланади. Бунда муҳтож шахс буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи турли ракурсдан олинган фотосуратлар билдиришномага илова қилинади»;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Муҳтож шахсларнинг буюртмалари уларга етказиб берилмаган ёки Электрон савдо майдончасининг оператори томонидан мазкур Низомнинг 34-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган реабилитация воситаси муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тасдиқланмаган ҳолларда, шунингдек, буюртмаларда нуқсонлар мавжудлиги ҳамда улар муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келмаслиги тўғрисида ижтимоий ходимлар томонидан далолатнома расмийлаштирилган тақдирда, маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 31-параграф билан тўлдирилсин:
«31-§. Муҳтож шахсларнинг ижтимоий картасига реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағларни ўтказиб бериш тартиби
381. Муҳтож шахс реабилитация воситасини ижтимоий карта орқали харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.
382. Агентликда муҳтож шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлаш мақсадида ижтимоий картага маблағларни ўтказиб бериш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
383. Муҳтож шахсларда реабилитация воситасини ижтимоий карта орқали харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганда ва улар учун ижтимоий карта очилганда «Ижтимоий ҳимоя» АТда реабилитация воситасининг давлат томонидан қоплаб бериладиган қийматига тенг маблағни ўтказиб бериш учун электрон тўлов топшириқнома ва қайдномалари автоматик равишда шаклланади.
384. «Ижтимоий ҳимоя» АТда реабилитация воситасини харид қилиш учун маблағларни тўлаш бўйича электрон тўлов топшириқнома ва қайдномаларини ДМБАТга йўналтиради. Бунда тегишли маблағлар ДМБАТ томонидан автоматик равишда молиявий агентнинг банк ҳисоб варағига ўтказилади.
Молиявий агент бир иш куни ичида тегишли пул маблағларини муҳтож шахснинг ижтимоий картасига ўтказиб беради.
385. Муҳтож шахсларнинг ижтимоий картасига маблағлар ўтказиб берилганда бу тўғрисида уларнинг мобил телефон рақамига СМС-хабар юборилади.
386. Муҳтож шахсларнинг ижтимоий карта орқали реабилитация воситаларини харид қилишига оид маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантириб борилади.
387. Муҳтож шахслар ижтимоий картасига келиб тушган маблағлардан фақат тегишли реабилитация воситасини харид қилиш мақсадида фойдаланилади.
Муҳтож шахслар томонидан маблағлар фойдаланилмаган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилганда уларга тегишли реабилитация воситасининг белгиланган фойдаланиш муддати мобайнида мазкур турдаги реабилитация воситасига муҳтожлик белгиланмайди»;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахслар учун электрон шаклдаги ваучер тиббий кўрсатмалар ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотномадан келиб чиқиб, муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда шаклланади, бундан давлат томонидан қоплаб бериладиган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация воситалари мустасно.
Давлат томонидан қоплаб бериладиган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағлар муҳтож шахснинг ижтимоий картасига ўтказилади»;
биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «ёки ВМК» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «ТИЭК ёки ВМКга» сўзлари «ТИЭКга» сўзи билан алмаштирилсин;
44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Муҳтож шахслар ногиронлик тўғрисидаги маълумотномада белгиланган муддатларда тиббий кўрсатмага асосан такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланадиган ҳамда ТИЭК томонидан қайта муҳтожлик белгиланмайдиган ҳолатларда уларга электрон шаклдаги ваучерни шакллантириш ёки реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағларни ижтимоий картага ўтказиш муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда автоматик равишда амалга оширилади»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Муҳтож шахслар ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганда «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёхуд ТИЭКга мурожаат қилиши лозим.
Бунда мурожаатлар қабул қилингандан сўнг муҳтож шахслар ўн кун муддат ичида тегишли ТИЭКларда кўрикдан ўтказилади ҳамда кўрик натижалари асосида «Экспертиза» модулида уларга янги турдаги протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиш учун муҳтожлик белгиланади ёки муҳтожлик белгилаш рад этилади.
Янги турдаги протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиш учун муҳтожлик белгиланган муҳтож шахсларга электрон шаклдаги ваучерни шакллантириш ёки реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағларни ижтимоий картага ўтказиш муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.»;
47-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси унинг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида ташкил этиладиган комиссияда ўз тасдиғини топса, ижтимоий ходимнинг далолатномасига мувофиқ бу тўғрисидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади ҳамда муҳтож шахсларга электрон шаклдаги ваучерни шакллантириш ёки реабилитация воситаларини харид қилиш учун маблағларни ижтимоий картага ўтказиш мазкур Низомга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади»;
51-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентлик томонидан амалга оширилади» сўзлари «чоралари кўрилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Муҳтож шахс реабилитация воситасини харид қилиш учун маблағ ижтимоий картасига ўтказилишидан олдин вафот этган тақдирда, тегишли маблағ ижтимоий картага ўтказилмайди.
Муҳтож шахс ижтимоий картасига реабилитация воситасини харид қилиш учун маблағ ўтказилгандан кейин вафот этганда мазкур маблағ реабилитация воситаси харид қилинганлиги ёки харид қилинмаганлигидан қатъи назар қайтарилмайди»;
55-банддаги «Муҳтож шахслар ваучер» сўзлардан кейин «ёки ижтимоий карта» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илованинг «1-босқич» қаторида:
«Субъектлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари»;
«Тадбирлар» устунидаги ««Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида» сўзлари ««Экспертиза» модулида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Муддатлар» устунидаги «ёки тиббий хулоса» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Реабилитация қилишнинг техник воситалари харид қилиш учун маблағларни муҳтож шахсларнинг ижтимоий картага ўтказиб бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

1-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

1. Реабилитация воситаларини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганда бу ҳақида муҳтож шахс СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига хабар юборади.

2. Муҳтож шахснинг ижтимоий картаси мавжудлиги бўйича «Ижтимоий карта» АТга сўров юборади.

Реабилитация воситасини ижтимоий карта орқали харид қилиш ҳуқуқи вужудга келгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

2-босқич

Муҳтож шахс

Реабилитация воситасини ижтимоий карта орқали харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг «Ижтимоий ҳимоя» АТда маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.

Ижтимоий карта бўлмаган ҳолларда, белгиланган тартибда ижтимоий карта очади.

Хоҳишига кўра

3-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

1. Реабилитация воситасини ижтимоий карта орқали харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганда ва улар учун ижтимоий карта очилганда электрон тўлов топшириқнома ва қайдномасини шакллантиради ва тегишли молиявий агентга юборади.

2. Реабилитация воситасини харид қилиш учун маблағларни тўлаш бўйича электрон ҳужжатларни ДМБАТга йўналтиради. Бунда ДМБАТ томонидан автоматик равишда тегишли маблағлар молиявий агентнинг банк ҳисоб варағига ўтказилади.

Автоматик равишда

4-босқич

Молиявий агент

1. Тўлов қайдномасига асосан маблағларни муҳтож шахснинг ижтимоий картасига ўтказиб беради.

Бир иш куни ичида

2. Тўланган маблағлар бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТга маълумот юборади.

3. Муҳтож шахснинг мобил телефон рақамига ижтимоий картага зарур маблағ ўтказиб берилганлиги тўғрисида қисқа матнли СМС-хабар юборади.

Маблағ ўтказиб берилгандан кейин бир дақиқа ичида

»;

2, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7-банд устуни номидаги «ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банд устуни номидаги «ёки тиббий хулоса» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банд устуни номидаги «Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг» сўзлари «Ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
25 ва 26-бандлар устунлари номидаги «ТИЭК, ПТИЭК ва ВМКга» сўзлари «ТИЭКга» сўзи билан алмаштирилсин;
6-илованинг 6-бандидаги «ёки ВМК тиббий хулосаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «ёки тиббий хулоса» сўзлари чиқариб ташлансин;
«в» кичик банддаги «ТИЭК ёки ВМКга» сўзлари «ТИЭКга» сўзи билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги «ТИЭК ёки ВМКга» сўзлари «ТИЭКга» сўзи билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 — 12-иловаларига» сўзлари «1 — 13-иловаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121. Уй-жойни таъмирлаш, шунингдек, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар истисно тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликларининг сўровига асосан ҳам «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилиши мумкин. Бунда:
а) ёрдамлар Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларга турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлган, кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган уй-жой учун қуйидаги миқдорда кўрсатилади:
уй-жойни таъмирлаш ёрдами мазкур ёрдамни олганига икки йилдан ортган оилаларга БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда;
ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдами заруратга кўра, чекланмаган маротаба БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда;
б) туман (шаҳар) ҳокимликлари «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш учун унинг асосларини ҳамда ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда тегишлича Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига сўровнома киритади;
в) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан сўровнома ушбу Низомнинг 5 ва 9-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ бўлган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ўтказиб берилади. Бунда:
маблағлар ҳар ойнинг 30 санасига қадар «Саховат ва кўмак» жамғармасининг туман (шаҳар)га тақсимланган тушумлари ҳисобидан ажратилади;
«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасига ўтказиладиган маблағларнинг йиллик миқдори ўтган календар йил давомида «Саховат ва кўмак» жамғармасига келиб тушган маблағларнинг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим».
биринчи хатбошисидаги «2 — 12-иловаларига» сўзлари «1 — 13-иловаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «3 — 12-иловаларида» сўзлари «1 — 13-иловаларида» сўзлари билан алмаштирилсин
г) 21-банддаги «1 — 12-иловаларига» сўзлари «1 — 13-иловаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-позициянинг учинчи устини қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент шаҳрида БҲМнинг 4 бараваригача, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)»;
7-позициянинг учинчи устини «ёрдам олувчининг» сўзларидан кейин «ижтимоий картаси ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 5-илова 5-позициясининг учинчи устини қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) уй-жойни таъмирлаш учун:
оила аъзоларининг Ижтимоий реестрда туриши;
ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади.
Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим.
б) яшаш шароитини мослаштириш учун Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган оила аъзоларининг Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим. Бунда:
оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланди;
оиланинг бир ойлик жами ўртача даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваригача бўлган пенсия ва бошқа даромадлари ҳисобга олинмайди;
даромадни расмий маълумотлар орқали тасдиқлаш имкони бўлмаганда шартли равишда норматив даромад қўлланилмайди»;
ж) қуйидаги мазмундаги 13-илова билан тўлдирилсин:
««Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларидан чиқарилган хотин-қизларнинг турар жой ижараси учун компенсация ёрдамини кўрсатиш
ПАСПОРТИ

1.

Ижтимоий ёрдам номи:

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларидан чиқарилган хотин-қизларнинг турар жой ижараси учун компенсация

2.

Ижтимоий ёрдам миқдори:

Ижара тўловининг 100 фоизи, бироқ БҲМнинг 4 бараваригача (Тошкент шаҳрида БҲМнинг 8 бараваригача, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 6 бараваригача)

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Уч ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида бўлган ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилганига бир ойдан ошмаган хотин-қизлар.

4.

Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома.

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Уч ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида бўлган хотин-қизларнинг ушбу муассасалардан чиқарилганига бир ойдан ошмаганлиги ҳамда ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда:

а) оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланди;

б) оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим;

в) оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади аниқланишида қуйидагилар:

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс оила таркибига киритилмайди ҳамда унинг мол-мулклари ва даромади инобатга олинмайди;

тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар даромадини расмий маълумотлар орқали тасдиқлаш имкони бўлмаганда шартли равишда норматив даромад қўлланилмайди.

6.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги:

Ўн икки ой давомида ҳар ойда

7.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли:

Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади.

8.

Изоҳ:

1. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди.

2. Мазкур ижтимоий ёрдам ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган туман (шаҳар) бўйича «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ушбу туман (шаҳар)га тақсимланган маблағлари доирасида молиялаштирилади.

3. Мазкур ижтимоий ёрдам турини тақдим этиш қуйидагича амалга оширилади:

биринчи босқичда — Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан хотин-қизларнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия киритилади;

иккинчи босқичда — хотин-қизларнинг компенсация тўлаш мезонларига мослиги ўрганилиб, «Ижтимоий ҳимоя» АТда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор шакллантирилади;

учинчи босқичда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали шакллантирилган қарор асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармасининг туман (шаҳар)га тақсимланган тушумлари ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади.

».

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 17-бандининг бешинчи хатбошисидаги ва 22-бандининг учинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат уйига» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий хизматлар классификатори 2-бобида:
а) 2 — 4 ва 30 — 32-позицияларнинг «Ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари шаклида ташкил этилган ижтимоий хизматлар» устунидаги ««Мурувват» интернат-уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 32-позициянинг «Ижтимоий хизмат тури» устунидан «кундузги парваришлаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 27 декабрдаги 892-сон қарорида:
а) қуйидаги таҳрирдаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш уларнинг қийматини фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий агент — ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харид қилиш учун маблағларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларининг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
3-боб 2-параграфининг номи «спорт кийимларини харид қилиш» сўзларидан кейин «харажатларини қоплаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «камбағал оила» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган оила» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси буйруқ расмийлаштирилгандан кейин ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади. Бунда 2027 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий бўлинма ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг қийматини фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб беради»;
15-банд «ишлар натижадорлиги» сўзларидан кейин «, шунингдек, ўқув жиҳозлари, қуроллари, спорт кийимлари харид қилинганлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «камбағал оила» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган оила» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқичнинг «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Буйруқда кўрсатилган шахслар бўйича тўлов қайдномаларини молиявий агентга тақдим этади.
2. Зарур маблағларни молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради»;
4-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Молиявий агент» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тўлов рўйхатига асосан маблағларни фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб беради»;
5-босқичнинг «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг харид қилинганлигини мониторинг қилади».
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида:
а) 2-илованинг 8-банди «в» кичик банди бешинчи хатбошиси «болани вақтинча жойлаштиришнинг муқобил шаклига» сўзларидан кейин «, шунингдек, профессионал тутинган оилага ёки кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банддаги ««Мурувват» болалар интернат-уйига» сўзлари «ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ««Мурувват» болалар интернат-уйларига» сўзлари «ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Меҳрибонлик уйи Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этилади»;
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «, зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ваколатли органнинг қарори билан бир йилгача бўлган муддатга» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-позициясида:
«Штат бирлиги сони» устунидаги «4» рақами «3*» рақами билан алмаштирилсин;
«Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари» устунидаги ««Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар интернат уйларининг» сўзлари «Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«* Кичик ҳажмли болалар уйида тарбияланувчилар сони 6 нафаргача бўлганда 3 та штат бирлиги, тарбияланувчилар сони 7 ва ундан ортиқ бўлганда қўшимча равишда 1 та штат бирлиги ажратилади».
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорида:
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «уч иш куни» сўзлари «беш иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи-йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий картани муомалага чиқаришда молиявий агент ёки Агентлик айби билан нотўғри ёки ноаниқ маълумотлар жойлаштирилганда ижтимоий карта бепул асосда қайта муомалага чиқарилади ва фойдаланишга тақдим этилади ҳамда мазкур банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган шахслар учун бепул етказиб берилади.
Ижтимоий тўлов тайинланган ва ижтимоий картаси бўлмаган мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган шахсларга ижтимоий карталар қўшимча ариза талаб этмаган ҳолда уларнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаати ҳамда электрон маълумотлар алмашинуви орқали олинган маълумотлар асосида шакллантирилган электрон рўйхат бўйича муомалага чиқарилиши ва фойдаланишга тақдим этилиши мумкин»;
иккинчи хатбошидаги «ЯИДХП ва мобил иловада» сўзлари «мобил иловада» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа юклатилган вазифаларини бажариш ва хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатишда ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органларида, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди»;
ўн тўртинчи хатбоши «ҳуқуқига эга» сўзларидан кейин «, бундан ҳужжатларнинг қоғоз шаклини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда алмаштириш ва олиб қўйиш ҳолатлари мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланган шахсларни мазкур воситалар билан таъминлаш уларнинг ижтимоий карталарига харид қилиш учун маблағларни ўтказиб бериш орқали амалга оширилади»;
«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «2025 йил 1 апрелдан» сўзлари «2026 йил 1 июндан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «тажриба-синов тариқасида жорий этилган ҳудудларда» сўзлари «республиканинг барча ҳудудларида тўлиқ жорий этилгунга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) қуйидагиларга «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотларни бепул олишга:
«Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятларига — мактаб ўқувчилари, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерларга (нафақа олувчиларга) имтиёзли чипталарни сотишда;
молиявий агентга — ижтимоий карталарни муомалага чиқаришда»;
д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Агентлик:
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар «Ишонч телефони»ни мазкур қарорнинг 3-банди «а» кичик бандида назарда тутилган тўлов ташкилотининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати билан интеграция қилинишини таъминласин;
Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар ижтимоий карталар орқали амалга оширилган харидлар (фискал чеклар) ҳамда қайтарилган қўшилган қиймат солиғи суммалари тўғрисидаги тегишли ахборот тизимидаги маълумотлар «Ижтимоий карта» АТга тақдим этиб борилишини йўлга қўйсин»;
12-банд «Пенсионерлар» сўзидан кейин «ва ижтимоий нафақа олувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 16-17-бандлар билан тўлдирилсин:
«16. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар (шахслар)
17. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўлов олувчилар»;
изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Шахснинг тегишли тоифага кириши ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида реал вақт режимида аниқланади»;
қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:
«18. Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар бўйича тиббий маълумотнома»;
қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин;
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони билан тасдиқланган Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахснинг ўзига тегишли бўлган ва реал вақт режимида тақдим этиладиган шахсга доир маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни реал вақт режимида тақдим этиш «Ижтимоий карта» мобил иловасида ҳам жорий этилади»;
иккинчи хатбошидаги «ҳолати бўйича» сўзларидан кейин «айни вақтда» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Низомда белгиланган тартибда ижтимоий карта эмиссия қилинган шахсга бошқа молиявий агент томонидан ижтимоий карта эмиссия қилинмайди»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
биринчи хатбоши «мурожаат қилинади» сўзларидан кейин «, бундан мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий карта бепул муомалага чиқариладиган ва фойдаланиш учун тақдим этиладиган шахслар тоифаларининг рўйхатига киритилган шахсларга ижтимоий карталар қўшимча ариза талаб этмаган ҳолда уларнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаати ҳамда электрон маълумотлар алмашинуви орқали олинган маълумотлар асосида шакллантирилган электрон рўйхат бўйича муомалага чиқарилиши ва фойдаланишга тақдим этилиши мумкин»;
тўртинчи хатбошидаги «ҳамда ариза берувчига оммавий оферта бир нусхаси чоп этилган ҳолда берилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
1-илованинг 4-банди «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«паспорт ёки ID карта (болалар учун туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақами»;
еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорида:
иккинчи хатбоши «ЯТТ» сўзидан кейин «(ўзига ёхуд турмуш ўртоғига)» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда бино ёки иншоот ЯТТ (турмуш ўртоғига тегишли бўлган ҳолат бундан мустасно) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотдан ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида ўз кучида бўлиши таъминланиши зарур»;
6-банддан «Ижтимоий реестрга киритилган ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Кундузги парвариш хизматида тарбиячи лавозимига олий ёки ўрта махсус педагогик ёхуд психологик, тарбиячи ёрдамчиси лавозимига умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади»;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Кундузги парвариш хизмати қуйидаги ҳолларда вақтинча тўхтатиб турилади:
тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган техник носозликлар, авария ҳолатлари ёки табиий ёки бошқа офатлар, карантин ва одамлар учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазиятларда;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилганлиги аниқланганда;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;
ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатлари юзага келганда;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларини бажариш билан боғлиқ техник ёки ташкилий сабаблар мавжуд бўлганда»;
қуйидаги мазмундаги 331 — 333-бандлар билан тўлдирилсин:
«331. Кундузги парвариш хизмати мазкур Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда хусусий шерик ҳамда ҳудудий бошқарма томонидан улар бартараф этилгунга қадар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатиб турилади.
Бунда кундузги парвариш хизмати вақтинча тўхтатиб турилган даврда:
янги тарбияланувчилар қабул қилинмайди;
тарбияланувчиларнинг давомати ҳисобга олинмайди;
хусусий шерикка субсидия ва компенсация ҳисобланмайди ҳамда тўланмайди.
332. Кундузги парвариш хизмати вақтинча тўхтатиб турилган тақдирда тарбияланувчиларнинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) камида бир иш куни олдин хабардор қилинади.
333. Кундузги парвариш хизматини вақтинча тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг кундузги парвариш хизмати фаолияти давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда қайта тикланади;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Субсидия гуруҳга камида 2 нафар тарбияланувчи қабул қилинганидан сўнг ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда қатнаган кунлари бўйича ажратилади. Бунда тарбияланувчиларнинг энг кам сонини аниқлашда бир ойнинг камида учдан бири қисмида давомати белгиланган тарбияланувчилар инобатга олинади»;
4-банд «а» кичик бандидаги «4» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда хусусий шерикка бириктирилган ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматидан бир ой давомида камида ўн иш куни қатнаган, бироқ етти иш кунигача фойдаланмаган кунлари учун ҳам хусусий шерикка мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган субсидиянинг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади»;
7-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида кундузги парвариш хизматини ташкил этган хусусий шерикка ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори КПХС = КПХ *1,1 * ҚКС формуласи орқали, мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган субсидия ажратилишида эса субсидиянинг миқдорини 50 фоизга камайтириш орқали ҳисоб-китоб қилинади»;
в) 4-илова изоҳ қисмининг 4-бандидаги ««Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида» 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги «б кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) 2027 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг коррекцион синфларида таълим олаётган ўқувчиларга уларнинг касаллик туридан қатъи назар транспорт хизматини кўрсатиш;
биринчи хатбоши «муассасалари ва ташкилотлари,» сўзидан кейин «коррекцион синфлар ташкил этилган нодавлат таълим ташкилотлари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) транспорт хизмати мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ касалликларга чалинган ва «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Психологик-тиббий-педагогик комиссия ёки Тиббий-ижтимоий-эксперт комиссия электрон модулларида рўйхатда турган ўқувчиларга кўрсатилади;»;
4-банддаги «иловада» сўзи «2-иловада» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўқувчининг қонуний вакили транспорт хизматидан фойдаланиш мақсадида Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига кириш учун яшаш манзили бўйича маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки давлат хизматлари марказига келиб ёки давлат хизматидан электрон тарзда мустақил фойдаланиш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП), «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиб мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома асосида мурожаат қилади»;
10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ўқувчининг қонуний вакили яшаш манзили бўйича маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилган тақдирда, маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки давлат хизматлари маркази масъул ходими ариза берувчи номидан бевосита уларнинг розилиги билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ижтимоий ходим, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим ёки Давлат хизматлари маркази ходими ўқувчи қонуний вакилининг мурожаатини «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади. Бунда мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мурожаат ЯИДХП орқали келиб тушганда ўқувчи яшаш манзилининг харитадаги жойлашуви (геолокацияси) «Ижтимоий ҳимоя» АТда ўқувчининг қонуний вакили яшаш манзили бўйича маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим томонидан белгиланади»;
12-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқувчи ўқийдиган таълим ташкилоти, шу жумладан, коррекцион синфда ўқиётган нодавлат таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати»;
14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур Низомга 1-иловада белгиланган касалликларга чалинмаганлиги аниқланганда»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқувчи таълим ташкилотини тугатганда, коррекцион синфдан чиқарилганида ёки кундузги парвариш хизматидан чиқарилганида»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўқувчи соғломлаштирилиб мазкур Низомга 1-иловада белгиланган касалликларнинг бири бўйича реабилитация қилинганида»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
20-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқувчининг қонуний вакили томонидан транспорт хизматидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ ариза берилганда;»;
қуйидаги мазмундаги 1-илова билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Транспорт хизмати татбиқ этиладиган касалликлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик турининг номланиши ва коди

1.

Иккала кўзнинг кўрлиги (амовроз) (иккала кўзи — OU) (Н54.0)

2.

Анофтальм (бир ёки иккала кўзи — OU) (Q11)

3.

Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўзи — OU) (Н47.2)

4.

Кўриш нерви диски туғма аномалияси (оғир даражадаги) (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05 гача (Q14.2)

5.

Преретинопатия (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05гача (Н35.1)

6.

Тўр парданинг ажралиши, ёрилиши ёки йиртилиши билан (иккала кўзи — OU) (Н33.0)

7.

Оғир даражали ақлий заифлик (F72)

8.

Чуқур ақлий заифлик (F73)

9.

Болалар аутизми (ақлий заифлик стереотип ҳаракатлар билан бирга келувчи гиперактив бузилиш) (F84.4)

10.

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4-5 даража) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари — G80

11.

Дюшен миопатияси (мустақил юрмайди) (G71)

12.

Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (мустақил юрмайди) (G12.0)

13.

Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқсиз ёпилиши (Q05)), жароҳатлар ва бошқа касалликлар натижасида келиб чиққан пастки параплегия (мустақил юрмайди)

14.

Кўзи ожизлик (амовроз) — Н54.1

15.

Колобома (Q 12,2 Q 13,0), преретинопатия (Q 35,1) (чала туғилган болалар ретинопатияси)

16.

Кўриш нерви диск(Q 14,2) ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (Q 14,8 Q 14,9)

17.

Альбинизм — E 70.3 кўриш ўткирлиги коррекция билан 0 дан -0,04 гача яхши кўрадиган кўзда

18.

Ретинобластома С 69.2 кўриш ўткирлиги коррекция билан 0 дан -0,04 гача яхши кўрадиган кўзда

19.

Скелетнинг тизимли касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия) Q 77 Q 78

20.

Диализга муҳтожлик Z 49 Z 99,2 N 18,0

21.

Қўл ва оёқларнинг йирик бўғимларида 2 ва ундан ортиқ функционал ноқулай ҳолатдаги анкилоз ( M 24,6) ва кучли ифодаланган контрактуралар (M 24,5) ҳисобига статодинамик функцияларининг кучли ифодаланган бузилишлари

»;

илова 2-илова деб ҳисоблансин;
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (ўқувчининг қонуний вакили)

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) кириш учун маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ), «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ёхуд мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Ижтимоий ходим, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки Давлат хизматлари маркази

1. Мурожаатни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади.

1. Ўн дақиқада.

2. ЯИДХП, Ижтимоий ҳимоя АТ, Ижтимоий карта

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Ижтимоий ҳимоя» АТ рўйхатдан ўтказилади.

2. Реал вақт режимида.

3-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

1. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ўқувчига тегишли маълумотлар тизим орқали аниқланади.

2. Ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади.

Уч иш кунида

 

4-босқич

Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчининг қонуний вакили

Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторнинг (кейинги ўринларда — агрегатор) мобил иловаси орқали буюртма беради.

Хоҳишига кўра

 

5-босқич

Агрегатор

1. Ўқувчини буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси орқали буюртмада кўрсатилган манзилга олиб боради.

1. Реал вақт режимида.

2. Ўқувчи буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, ҳайдовчи томонидан буюртма бажарилганлигини мобил илова орқали тасдиқлайди.

2. Кўрсатилган манзилга етиб боргач дарҳол.

3. Буюртма бажарилганлиги тўғрисидаги маълумот (мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя»АТга юборилади.

3. Автоматик равишда.

 

6-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ»

Буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушганидан сўнг субсидия агрегаторга ўтказиб беради.

Автоматик равишда

»;

қуйидаги мазмундаги 3 ва 4-иловалар билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар

1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Фамилияси:

Автоматик тарзда шаклланади

3. Исми:

4. Отасининг исми:

5. Туғилган санаси:

6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Бола тўғрисида маълумотлар (бола тўғрисидаги қонуний вакил томонидан берилганида тўлдирилади)

1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Фамилияси:

Автоматик тарзда шаклланади

3. Исми:

4. Отасининг исми:

5. Туғилган санаси:

6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

сана: 20 __ «___» ________

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Транспорт хизматидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақида
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар

1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Фамилияси:

Автоматик тарзда шаклланади

3. Исми:

4. Отасининг исми:

5. Туғилган санаси:

6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Бола тўғрисида маълумотлар (бола тўғрисидаги қонуний вакил томонидан берилганида тўлдирилади)

1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Фамилияси:

Автоматик тарзда шаклланади

3. Исми:

4. Отасининг исми:

5. Туғилган санаси:

6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

сана: 20 __ «___» ________

».

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-илованинг 10-позициясининг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ:
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ йўлланмалар асосида;
Тиббий ёрдам харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади».
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорида:
а) 3-банднинг «а» кичик бандида:
иккинчи хатбоши «Агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари» сўзларидан кейин «ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг ўзини ўзи банд қилган аъзоси» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «Бунда» сўзидан кейин «2026 йил 1 июндан бошлаб» сўзлари билан тўлдирилсин;
2а-илованинг 11-позицияси учинчи устунининг учинчи хатбошисидаги ««Мурувват» интернат-уйига» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-позиция учинчи устунининг «г» банди чиқариб ташлансин;
4-позиция учинчи устунининг «б» банди чиқариб ташлансин;
7-позиция учинчи устунининг «б» банди чиқариб ташлансин;
8-позиция учинчи устунининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
11-позициянинг учинчи устунида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкил этишда ҳар 7 нафар хизматдан фойдаланувчига қараб туриш учун камида 1 нафар ходим бириктирилиши тавсия этилади.
Хизмат марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади.
Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ташкил этилган ҳолларда уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати доирасида кўрсатиладиган тадбирлар ҳам ушбу муассасада кўрсатилиши мумкин.
Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш марказ типида йўлга қўйилган вақтдан бошлаб тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан ҳар 3 ойда бир маротаба марказ ишининг минимал талабларга мувофиқлиги ва хизмат кўрсатиш ҳолати мониторинг қилинади»;
5-илова 3-бобининг 13 ва 14-бандлари чиқариб ташлансин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги, 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари тегишли келишикдаги ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловадаги ««Мурувват» интернат уйлари» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхати 3-1920-позициясининг «Касблар» устунидаги ««Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари» сўзлари «ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди «о» кичик бандидан «ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотларда айрим хизматларни кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 22 декабрдаги 810-сон қарорида:
а) 1-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ташкилотларда айрим хизматларни кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:»;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ташкилотларда» сўзлари «Агентлик тизимидаги ташкилотларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «1 апрелга» сўзлари «1 июлга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «1 майдан» сўзлари «1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловада:
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдорлари буюртмачи томонидан тегишли хизмат таннархида (солиқлар, иш ҳақи, моддий харажатлар, билвосита харажатлар) аутсорсернинг харажатларини қоплаш мақсадида 30 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Бунда:
ушбу бандга асосан устама ҳақи 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади;
аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдорлари ушбу хизматларни кўрсатиш учун Агентлик томонидан тизим ташкилотларига ажратилган маблағлар миқдоридан ошиб кетмаслиги керак»;
9-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат харидларини ўтказиш жараёнида талабгорнинг таклифлари балл усулидан фойдаланган ҳолда баҳоланади»;
11-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи-ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«аутсорсинг хизматларини, шу жумладан, овқатлантириш хизматларини сифатли, хавфсиз ва узлуксиз кўрсатиш имконияти, мазкур йўналиш бўйича амалий тажрибаси, аввал тузилган шартномалар мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги. Бунда талабгорларнинг таклифларини баҳолашда ушбу талабга мос келадиган талабгорларга устунлик берилади;
аутсорсинг хизматлари сифати ва хавфсизлигини таъминлашда халқаро тажриба ва ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланиш, шу жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифат менежменти соҳасидаги миллий ҳамда халқаро стандартлар асосида ишлаш имкониятининг мавжудлиги»;
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Буюртмачи томонидан аутсорсинг хизматининг тури, тизим ташкилотининг ихтисослашуви ҳамда хизматдан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Агентлик билан келишилган ҳолда талабгорга қўшимча талаблар белгиланиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Аутсорсер томонидан шартнома ва инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганда, ўз фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилганда, мониторинг комиссияси хулосасига кўра аутсорсинг шартномаси узайтирилиши мумкин. Бунда:
аутсорсер томонидан таклиф этилган устама ҳақ миқдори ўзгартиришсиз қолдирилади;
аутсорсер билан шартномани икки йилдан ортиқ узайтириш мумкин эмас»;
д) 2-иловада:
9-банднинг «б» кичик банди еттинчи хатбошиси «озиқ-овқат маҳсулотларининг» сўзларидан кейин «қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган» сўзлари билан тўлдирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Тизим ташкилотини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи ташкилотлар ёки аутсорсер келтирган озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилганидан кейин тизим ташкилотига қабул қилинади.
Бунда бракераж комиссияси томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишда маҳсулотларнинг сифатини кафолатловчи ҳужжатлар (сертификат, ишлаб чиқарилган санаси, маҳсулотнинг яроқлик муддати, маркировка ва бошқалар) мавжудлиги кўриб чиқилади.
Қабул қилинган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳисоб-фактураси, чек, тўлов топшириқномалари ва бошқалар) тегишли ахборот тизимлари орқали Ахборот тизимида шаклланади».
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 декабрдаги 818-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази (кейинги ўринларда — Инклюзив марказ) ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биттадан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда — махсус мактаблар) негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари (кейинги ўринларда — Инклюзив мактаблар) ташкил этиш;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги махсус мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ёки лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларида малакасини ошириш тартибини йўлга қўйиш»;
б) 3-банд қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) 2026 йил 15 майдан бошлаб махсус мактабларнинг, 2026 йил 2 октябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — мактабгача таълим ташкилотлари)нинг раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади. Бунда:
махсус мактаблар ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис ходимлари учун малака ошириш курсининг давомийлиги камида 100 соат, раҳбар ходимлари учун камида 144 соат этиб белгиланади;
малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда, тингловчилар сони 25 нафардан кам бўлмаган ва 30 нафардан кўп бўлмаган академик гуруҳларда ташкил этилади;
малака ошириш курслари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг буюртмасига биноан Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган касбий ривожлантириш таълим ташкилотлари реестрига киритилган нодавлат таълим ташкилотлари ёки педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — малака ошириш ташкилотлари) томонидан амалга оширилади;
малака ошириш курслари учун тўловлар малака ошириш ташкилотлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида (тузилган шартнома суммасининг 30 фоизини олдиндан тўлашни назарда тутган ҳолда) ҳар бир тингловчи учун белгиланган миқдордан келиб чиқиб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
бир нафар тингловчи учун тўланадиган маблағ миқдори Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва малака ошириш ташкилоти томонидан белгиланади. Бунда бир нафар раҳбар тингловчи учун тўланадиган маблағ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан, педагог ва мутахассис ходимлар учун уч бараваридан ошмаслиги лозим;
малака ошириш курслари малака ошириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари бўйича онлайн ёки офлайн шаклда амалга оширилади;
малака ошириш даврида тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади».
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарорида:
18-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий иқтисодий ҳолати ўрганилаётган даврда умумий рўзғор асосида яшаётган турмуш ўртоғи бўлмаган боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олаётган ёхуд боласи учун алимент олаётган она (ота)нинг оиласи боқувчисини йўқотган ёки боласини ёлғиз тарбиялаётган оила сифатида қабул қилинади»;
33-банднинг «к» кичик бандидаги ««Мурувват» интернат уйларига» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Мурувват уйида» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-илова 6-позициясининг «Маълумотлар тўплами таркиби» устуни 4-бандидаги ««Мурувват» интернат уйларига» сўзлари ««Ғамхўрлик» марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг ««Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2026 йил 29 январдаги 36-сон қарорининг 2-банди чиқариб ташлансин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарори:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва методик қўллаб-қувватлаш»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тўғрисидаги низом 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 1-илова изоҳ қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади»;
г) қуйидаги мазмундаги 31-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорига
31-ИЛОВА
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг мақоми, фаолиятини ташкил этиш, унга зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни (кейинги ўринларда — тарбияланувчилар) жойлаштириш, тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш, шунингдек, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тарбияланувчиларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш орқали оилавий ҳаёт шароитига қайтариш мақсадида ташкил этилади.
3. Қуйидагилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи оилавий муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларни оилавий, миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш;
тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш;
тарбияланувчиларнинг ўзлари томонидан хулқ-атворни бошқаришни ўргатиш, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш;
тарбияланувчиларда оилавий-маиший ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, меҳнат ва касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ҳаётга тайёрлаш.
2-боб. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини ташкил этиш, тарбияланувчиларни қабул қилиш ва чиқариш
1-§. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини ташкил этиш тартиби
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда — Интеграция маркази) кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг муассиси ҳисобланади ва улар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда юридик шахс мақомисиз Интеграция маркази директорининг буйруғи билан, қоида тариқасида, маҳаллаларда ташкил этилади.
5. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Интеграция маркази балансида бўлган тураржойларда, янгидан харид қилинган уй-жойларда ҳамда ижара асосида олинган тураржойларда ташкил этилиши мумкин.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари учун уй-жойларни харид қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғига асосан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Интеграция маркази, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳамда тегишли ҳудудий бошқармаси ходимларидан иборат ташкил этиладиган комиссия хулосасига кўра Интеграция маркази томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ташкил этиладиган бино-иншоотлар, уларни жиҳозлаш, таъмирлаш ва моддий-техника базаси учун минимал талаблар кичик ҳажмли болалар уйлари бўйича минимал талаблар асосида белгиланади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида ташвиш тугмаси ўрнатилади.
6. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолияти, шу жумладан жиҳозлаш ва ташвиш тугмаси билан боғлиқ харажатлар Интеграция маркази томонидан Жамғармадан ажратилган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
8. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари томонидан тарбияланувчиларни комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа йўналишда кўрсатиладиган хизматлар Интеграция маркази ва нодавлат ташкилотлар ўртасида тузиладиган давлат ижтимоий буюртмаси, аутсорсинг ва бошқа турдаги шартномалар асосида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
9. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига тарбияланувчиларни жойлаштириш ва улардан чиқариш «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган)нинг қарори асосида амалга оширилади.
10. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг таъминоти Жамғарма маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
2-§. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига тарбияланувчиларни қабул қилиш ва чиқариш тартиби
11. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштириш уларни оиласида сақлаб қолиш ёки муқобил жойлаштириш шаклларига бериш имконияти бўлмаган тақдирда, сўнгги чора сифатида амалга оширилади.
12. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига 18 ёшгача бўлган 10 нафаргача тарбияланувчи қабул қилинади.
Тарбияланувчилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига яшаш жойи ва турган жойи, агар улар муайян яшаш жойига эга бўлмаса, аниқланган жойдаги ваколатли органнинг қарори билан тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги асосида бир йилгача бўлган муддатга жойлаштирилади.
Агар 3 ой мобайнида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидаги тарбияланувчиларнинг сони 2 ва ундан кам бўлган тақдирда, ушбу кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг фаолияти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасининг хулосасига кўра Интеграция маркази директорининг буйруғига асосан тўхтатилади ҳамда тарбияланувчилар вақтинчалик яқин ҳудуддаги бошқа бир кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига жойлаштирилади. Бунда, фаолияти тўхтатилган кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин бўлган тарбияланувчи(лар) аниқланганда, унинг фаолияти Интеграция маркази директорининг буйруғи билан қайта тикланади ва вақтинчалик бошқа бир кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига жойлаштирилган тарбияланувчилар қайтарилади.
13. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштиришда уларнинг этник жиҳатдан келиб чиқиши, муайян динга ва маданиятга мансублиги ҳисобга олиниши лозим.
14. Тарбияланувчилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига қабул қилинганидан сўнг, икки иш кунида ушбу ҳудуддаги ваколатли орган сўровига асосан улар соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилади, бундан вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларидан олиб келинган тарбияланувчилар мустасно.
Тиббий текширув хулосасига кўра тарбияланувчиларнинг даволанишга муҳтожлиги (тан жароҳати ва бошқа касалликлар) ёки ушбу Низомнинг 15-банди «а» кичик бандида назарда тутилган касалликлар аниқланган ҳолларда, улар даволаниш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига жойлаштирилади.
Бунда, тарбияланувчилар соғлиқни сақлаш муассасаларидан чиқарилгунга қадар, бироқ 1 ойгача бўлган муддатда кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида ҳисобда туради ва ваколатли орган томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади.
15. Қуйидагилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига қабул қилинмайди:
а) болаларда қуйидаги ташхислардан бири мавжуд бўлганда:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган ўсма касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари (ОИВ инфекцияси бундан мустасно);
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.
Бунда, мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланган болалар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, ваколатли орган томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилгандан сўнг ижтимоий ходим уларни розилик асосида ҳудудий марказларга жойлаштириш чораларини кўради.
б) ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган болалар.
16. Қуйидаги ҳолатларда тарбияланувчилар кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидан чиқарилади:
тарбияланувчилар учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида белгиланган ижтимоий хизматларнинг кўрсатилиши натижасида уларнинг психоижтимоий ҳолати барқарорлашганлиги;
тарбияланувчининг ўн саккиз ёшга тўлганлиги;
ушбу Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошисида ёки 14-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган муддатнинг тугаганлиги;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларини такроран ўзбошимчалик билан тарк этганлиги;
тарбияланувчиларнинг бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига берилганлиги;
тарбияланувчиларнинг қонуний вакилларининг уларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидан чиқариш бўйича аризаси;
тарбияланувчиларнинг вафот этиши.
Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларидан чиқариш уларни жойлаштирган ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари учун ички тартиб-қоидалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда Интеграция маркази томонидан белгиланади.
17. Тарбияланувчилар ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтарилганидан сўнг, олти ой мобайнида ваколатли орган (ҳар ойда) ва Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари (ҳар икки ойда) томонидан мониторинг қилиб борилади.
3-боб. Тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш
18. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида тарбияланувчиларга комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматлари ҳар бир тарбияланувчи учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандарти асосида кўрсатилади.
19. Ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасида тарбияланувчига кўрсатиладиган ғамхўрлик қилиш, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, таълим, тиббий ёрдам кўрсатиш, касб танлаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятга интеграция қилишга қаратилган хизматлар назарда тутилади.
20. Ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасига мувофиқ тарбияланувчиларни таълим билан қамраб олишда ҳар бир тарбияланувчининг ёши, қизиқишлари, салоҳияти ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари томонидан тарбияланувчиларга таълим олиши учун ўрта-махсус, касбий таълим, олий таълим ташкилотларини танлаш ва уларга кириш учун тайёрланишда кўмаклашиб борилади ҳамда ушбу тадбирларни самарали амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
21. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларида тарбияланувчилар она тилида ёки улар тушунадиган тилда муомала қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади ҳамда уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғлиғини тиклаш ишлари ҳамда таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид қўшимча машғулотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.
22. Ногиронлиги бўлган тарбияланувчиларнинг ижтимоий реабилитацияси учун зарур хизматлардан фойдаланишига шароит яратилади.
23. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчилар озиқ-овқат, шахсий гигиена воситалари ва кийим-кечак билан бепул таъминланади. Бунда тарбияланувчилар мавсумий кийим-кечакка муҳтож бўлган тақдирда, кийим-кечак билан таъминланади.
24. Тарбияланувчилар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг тарбиячилари томонидан амалга оширилади.
Тарбиячи тарбияланувчиларни уларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.
25. Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.
26. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.
27. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, Интеграция марказининг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан амалга оширилади.
Доимий ишлайдиган комиссия таркиби Интеграция маркази томонидан бир йилга белгиланади ва буйруқ билан тасдиқланади.
28. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ходимлари тарбияланувчилар билан ишлашда:
тарбияланувчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, уларнинг ахлоқий ривожланишига зарар етказишга ҳақли эмас;
тарбиялаш усуллари тарбияланувчиларнинг қадр-қимматини таҳқирловчи менсимаслик, шафқатсизлик, қўполлик муносабатларидан ҳоли бўлиши керак;
тарбияланувчиларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошлари билан муносабатларини тиклашга ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, бундан тарбияланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар мустасно;
тарбияланувчиларнинг ўз оилаларига қайтарилиши ёки муқобил жойлаштириш шаклларига берилишини ташкил этишда кўмаклашиши лозим;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашувига ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда, уларни оилага қайтаришга қаршилик кўрсатмаслиги керак, бундан тарбияланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар мустасно.
4-боб. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ходимлари
29. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари Интеграция марказининг директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда уларнинг сони ушбу Низомга иловада келтирилган намунавий штат бирликларига мувофиқ белгиланади.
30. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига бевосита раҳбарлик мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритадиган менежер томонидан амалга оширилади.
31. Менежер:
Интеграция маркази томонидан берилган ваколатлар доирасида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази номидан иш кўради ва уни бошқаради;
тарбияланувчиларнинг тарбияси ва парваришида ҳамда ҳар олти ойда тиббий диспансер кўригидан ўтказилишида иштирок этади;
тарбияланувчига тегишли ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди;
тарбияланувчига тегишли алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия (нафақа) ёки ҳомийлик пул маблағларини тегишли тижорат банкларида тарбияланувчиларнинг номига очилган ҳисоб рақамларида жамғариб борилишини таъминлашда ваколатли органга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши, ҳаёти муҳофаза қилиниши ва соғлиғи мустаҳкамланиши, ўқув-тарбия, реабилитация жараёнининг ҳолати, молия-хўжалик фаолияти, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.
32. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида ишга жалб қилинади.
Ходимлар Интеграция маркази томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ фаолият олиб боради.
33. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази тарбиячилари Интеграция маркази томонидан олий ёки ўрта махсус педагогик, психологик ва ижтимоий иш кўникмасига эга бўлган шахслар орасидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлаб олинади.
34. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази тарбияланувчиларига овқат пишириш ушбу уйларнинг тарбиячилари томонидан тарбияланувчилар (бундан ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар мустасно) билан биргаликда амалга оширилади.
Тарбиячилар (тарбиячи ёрдамчилари) ўзлари тайёрлаган овқатдан бепул овқатланади.
5-боб. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари таъминоти. Молия-хўжалик фаолияти
35. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига:
ҳар бир тарбияланувчининг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга 7 ёшгача бўлган тарбияланувчига базавий ҳисоблаш миқдори (кейинги ўринларда — БҲМ)нинг 6 фоизи миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган тарбияланувчиларга БҲМнинг 8 фоизи миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчига кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун уч ойгача бўлган муддатда яшайдиган тарбияланувчига БҲМнинг 3 бараваригача, уч ойдан тўққиз ойгача бўлган муддатда яшайдиган тарбияланувчига БҲМнинг 6 бараваригача ҳамда тўққиз ойдан ортиқ бўлган муддатда яшайдиган тарбияланувчига БҲМнинг 9 бараваригача миқдорида;
тарбияланувчиларни дори воситалари, тиббиёт буюмлари, шахсий гигиена воситалари, канцелярия моллари ва бошқалар билан таъминлаш учун бир ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида, бунда, ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг сони 4 ва ундан кам бўлган ҳолларда, БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
тарбияланувчиларни тиббий муассасалар, дам олиш ва кўнгилочар ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек дарсдан ташқари машғулотларга бориб келиш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида, бунда, ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг сони 4 ва ундан кам бўлган ҳолларда, БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.
36. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг таълим ташкилотларида ўқиётган ҳар бир тарбияланувчисининг енгил тамадди ва йўл кира ҳақи учун бир ойга БҲМнинг 1 баравари миқдорида нақд пул шаклида пул берилади.
37. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда Интеграция маркази балансида бўлган турар жойлар учун коммунал тўловлар ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари, интернет тармоғи, чиқинди учун тўловлар белгиланган тарифларга асосан, ижарага олинган тураржой учун тўловлар (ижара, коммунал, интернет тармоғи, чиқинди учун тўловлар) ижара шартномасига мувофиқ Интеграция маркази томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
38. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.
39. Мазкур Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган пул маблағлари кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари менежери номига очилган банк картасига Интеграция маркази томонидан ўтказиб берилади.
40. Тарбияланувчиларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги, уларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши, умумий ривожланиши, ўсиши, вазнини мониторинг қилиш Интеграция маркази, шунингдек Ижтимоий инспекция томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра аниқланади.
41. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг моддий-техник базаси зарур жиҳозлар ва тарбияланувчиларни ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази жойлашган бино техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
42. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари:
зарур бўлган асосий воситалар Интеграция маркази томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади. Зарур бўлган асосий воситалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади;
фаолияти билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, штат бирликларини сақлаш, тураржой ижараси, коммунал, санитария-гигиена, озиқ-овқат, жиҳозлар ва бошқа товар-моддий бойликларни харид қилиш ҳамда бошқа зарур харажатлар Интеграция маркази томонидан амалга оширилади.
43. Ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маблағлар Интеграция маркази тарбияланувчиларга олдинги ой мобайнида амалга оширилган ҳақиқий харажатни инобатга олган ҳолда кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг талабидан келиб чиқиб ажратилади.
Маблағ ажратишда кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари менежери номига очилган банк картасидаги аввалги ойдан қолган қолдиқ маблағ миқдори инобатга олинади.
44. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари таъминоти, шу жумладан моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун харажатлари мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
45. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ тузиладиган ва тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
46. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш, ушбу жараёнда бюджет ва смета интизомига риоя қилиниши Интеграция марказининг бухгалтерия ҳисоби хизмати томонидан амалга оширилади.
47. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари ва бошқаларни харид қилиш, бухгалтерия ҳисобида кирим ва чиқим қилиш тартиби қонунчиликка асосан амалга оширилади.
48. Менежер кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказини сақлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартиб ва муддатларда Интеграция марказига тақдим этиб боради.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг молия-хўжалик фаолияти, ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши Интеграция маркази томонидан назорат қилинади.
6-боб. Тарбияланувчиларга кўрсатиладиган комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларининг мониторинги
49. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда уларнинг кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказига мослашганлигини мониторинг қилиш кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган томонидан ҳар ойда, Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан заруратга кўра амалга оширилади.
50. Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилган тарбияланувчиларни мониторинг қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:
тарбияланувчининг ҳимоя қилиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши ҳолати;
тарбияланувчиларнинг психоижтимоий ҳолати, кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари муҳитига мослашганлиги;
тарбияланувчилар ва кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат;
кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари ташкил этилган турар жойнинг маиший-хўжалик шароитлари ва санитария ҳолати;
тарбияланувчиларнинг тарбияси, таълим олиши, ақлий ривожланиши, соғлиғи ҳолати, хулқи, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши;
тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун уларнинг қизиқиш ва қобилиятлари асосида таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид қўшимча машғулотларга жалб этилганлиги.
51. Мониторинг давомида тарбияланувчиларнинг тарбияси, ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ муаммо ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, муаммони бартараф этишга қаратилган маслаҳат, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди. Бунда, зарур ҳолларда, ваколатли орган, Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
52. Мониторинг натижалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
53. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
54. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказининг
НАМУНАВИЙ ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

Т/р

Лавозим номи

Штат бирлиги сони

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари

1.

Менежер

0,5

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг бош мутахассиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади

2.

Психолог

0,5

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг психологи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади

3.

Тарбиячи

Бола сони 7 нафаргача бўлганда 3 та штат бирлиги, бола сони 7 ва ундан ортиқ бўлганда қўшимча равишда 1 та штат бирлиги миқдорида*

Меҳрибонлик уйи тарбиячиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади

4.

Тарбиячи ёрдамчиси

5 ёшдан кичик бола қабул қилинган тақдирда ҳар бир кичик ҳажмли ижтимоий кўмак маркази учун 1 та штат бирлиги миқдорида*

Меҳрибонлик уйи тарбиячиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади

* Изоҳ. Ҳар ойнинг якуни бўйича тарбияланувчилар қатновининг ўртача миқдори ҳисоб-китоб қилинади ҳамда кейинги ойдан бошлаб штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин».
Изоҳ. Ушбу илованинг 30-бандида назарда тутилган муҳтож шахсларни ижтимоий карта орқали реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби 2026 йил 1 ноябрдан, илованинг 35-банди «а» кичик банди ва «г» кичик бандининг биринчи — еттинчи хатбошилари ҳамда 48-банд 2026 йил 1 июндан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 октябрдаги 347-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорининг 1-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари, 2 ва 3-иловалари ҳамда 7-илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 59-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарорига 2-илованинг 10-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 5 октябрдаги 640-сон қарорига илованинг 4-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)