1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.87.00 (Кучини йукотган) Давлат грантлари. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг таълим олиши;
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази (кейинги ўринларда — Инклюзив марказ) ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биттадан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда — махсус мактаблар) негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари (кейинги ўринларда — Инклюзив мактаблар) ташкил этиш;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги махсус мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ёки лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларида малакасини ошириш тартибини йўлга қўйиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
2. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
а) Инклюзив марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўқитиш ва касбга ўргатиш, уларни инклюзив таълим муҳитига тайёрлаш ва ижтимоий мослаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг индивидуал таълим режалари ҳамда индивидуал ривожланиш хариталари бўйича талабларни ишлаб чиқиш, тажрибадан ўтказиш ва жойларда татбиқ этилишини мониторинг қилиб бориш;
давлат таълим ташкилотларида, шу жумладан, инклюзив таълим йўлга қўйилган мактабларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлайдиган педагогларга (кейинги ўринларда — махсус педагоглар) жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш ва сайёр ўқув-семинарлар ўтказиш;
махсус педагоглар учун амалий стажировка ва ўқув-семинарларни ташкил этиш;
махсус педагоглар фаолиятига доир талабларни белгилаш, уларнинг билим ва кўникмасини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда касбий сертификатлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълими учун замонавий методикалар, ўқув-дидактик материаллар ва ассистив воситаларни тажриба-синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга реабилитация, коррекцион ва психологик-педагогик хизматларни кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
б) Инклюзив мактабларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўқитиш ва касбга ўргатиш, уларни инклюзив таълим муҳитига тайёрлаш ва ижтимоий мослаштириш;
махсус педагогларга жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш ва сайёр ўқув-семинарлар ўтказиш;
махсус педагоглар учун амалий стажировка ва ўқув-семинарларни ташкил этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида коррекцион ва психологик-педагогик хизматларни кўрсатиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ота-оналари учун педагогик ва психологик кўникмаларни оширишга қаратилган махсус курсларни ташкил этиш.
3. Белгилансинки:
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Инклюзив марказ таркибида тажриба-синов тариқасида инклюзив-коррекцион мактаб (кейинги ўринларда — инклюзив-коррекцион мактаб) фаолияти йўлга қўйилади ва унда таълим жараёни қуйидаги тартибда ташкил этилади:
бошланғич синфлар учун ўқувчиларни мослаштириш, таълим ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, индивидуал таълим режаси асосида коррекцион ва қўшимча машғулотларни ўз ичига олган инклюзив синфлар фаолияти йўлга қўйилади;
ўрта ва юқори синфларда индивидуал таълим режаси асосида фан, касб ва коррекцион машғулотлар ўтказилади;
инклюзив-коррекцион мактабнинг ўрта ва юқори синфларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган 8 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик ҳисобидан педагог лавозими, бошланғич инклюзив синфларда 14 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик ҳисобидан педагог лавозими, ўрта ва юқори синфларда 20 нафар алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган ўқувчилар учун 1,0 бирлик ҳисобидан ёрдамчи педагог лавозими штат бирликлари ажратилади.
Бунда педагог ва ёрдамчи педагог ходимлар иш режаси ҳафтасига 36 соатлик иш режимидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади ҳамда ўқув дарс соатларидан бошқа вақтларда Инклюзив марказ директорининг иш тақсимотига асосан фаолият олиб боради;
б) Инклюзив марказда фаолият кўрсатувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамалар тўланади;
в) Инклюзив марказ алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг индивидуал таълим режалари ва индивидуал ривожланиш хариталарини махсус мактабларда жорий этилиши ва юритилишини таҳлил қилиб боради ҳамда жойига чиққан ҳолда ўрганиб боради;
г) Инклюзив марказда:
умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида таълим олувчи ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун асосий мактабдаги дарсларига қўшимча фан, касб ва коррекцион машғулотлар йўлга қўйилади;
2026 йил 1 октябрдан бошлаб давлат таълим ташкилотларининг махсус педагоглари учун амалий стажировкалар ташкил этилади;
д) 2027 йил 1 январдан бошлаб Инклюзив марказда давлат таълим ташкилотлари махсус педагогларининг билим ва кўникмасини баҳолаш учун махсус педагогларни касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади. Бунда 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб фақат мазкур кичик бандда назарда тутилган сертификат олган махсус педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи сифатида меҳнат шартномаси тузилади;
е) Инклюзив марказ ўқувчилари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар учун озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг ўртача суткалик нормалари бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;
ж) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич Инклюзив мактаблар фаолияти йўлга қўйилади ҳамда улардаги педагоглар сони мазкур банднинг «а» кичик бандида инклюзив-коррекцион мактаб учун белгиланган меъёрлар асосида белгиланади.
з) 2026 йил 15 майдан бошлаб махсус мактабларнинг, 2026 йил 2 октябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — мактабгача таълим ташкилотлари)нинг раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади. Бунда:
махсус мактаблар ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис ходимлари учун малака ошириш курсининг давомийлиги камида 100 соат, раҳбар ходимлари учун камида 144 соат этиб белгиланади;
малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда, тингловчилар сони 25 нафардан кам бўлмаган ва 30 нафардан кўп бўлмаган академик гуруҳларда ташкил этилади;
малака ошириш курслари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг буюртмасига биноан Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган касбий ривожлантириш таълим ташкилотлари реестрига киритилган нодавлат таълим ташкилотлари ёки педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — малака ошириш ташкилотлари) томонидан амалга оширилади;
малака ошириш курслари учун тўловлар малака ошириш ташкилотлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида (тузилган шартнома суммасининг 30 фоизини олдиндан тўлашни назарда тутган ҳолда) ҳар бир тингловчи учун белгиланган миқдордан келиб чиқиб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
бир нафар тингловчи учун тўланадиган маблағ миқдори Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва малака ошириш ташкилоти томонидан белгиланади. Бунда бир нафар раҳбар тингловчи учун тўланадиган маблағ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан, педагог ва мутахассис ходимлар учун уч бараваридан ошмаслиги лозим;
малака ошириш курслари малака ошириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари бўйича онлайн ёки офлайн шаклда амалга оширилади;
малака ошириш даврида тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
4. Қуйидагилар:
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни яшаш жойига яқин ҳудудда таълим олишини таъминлаш мақсадида Инклюзив мактаблар сифатида ташкил этилмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар негизида босқичма-босқич кўп тармоқли мактаблар фаолиятини йўлга қўйсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Инклюзив марказ штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассасаларнинг 2025-2026 йилларда мақбуллаштирилган штатлари ҳамда қисқартирилган синфлар ҳисобига камайтирилган ўқув соатлари (педагогик ставкалар) ҳисобига иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига шакллантирилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Инклюзив марказнинг умумий иш ҳақи фонди ҳисобига 25 фоиз, Инклюзив мактабларнинг умумий иш ҳақи фонди ҳисобига 15 фоиз миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Инклюзив марказ ходимлари фаолиятини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, Инклюзив марказнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари доирасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдорида бир марталик мукофот пули тўланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
7. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор ижроси бўйича талаб этиладиган харажатлар 2026 йилда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиси сифатида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
8. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
а) икки ой муддатда:
Инклюзив марказнинг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Инклюзив мактаблар ва кўп тармоқли мактабларнинг устави, тузилмаси тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
б) 2026 йилдан бошлаб Инклюзив мактаблар учун бино-иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
818-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 818-сон қарорига 1-ИЛОВА
Методика ва ассистив технологияларни татбиқ этиш бўлими
4
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, педагог ва ёрдамчи педагоглар таркибидан ташқари) — 70 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони — 7 нафар.
Изоҳ.
* Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
** Педагоглар ва ёрдамчи педагоглар сони ўқувчилар сонидан келиб чиқиб аниқланади.
*** Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун штатлар сони Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ҳисоб-китоб йўли билан хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини аниқлашда уларнинг штат бирликлари 0,25; 0,5; 0,75; 1,25 ва ҳоказо сонларига яхлитланади. Бунда 0,15 гача сонлар ҳисобга олинмайди, 0,15 дан 0,40 гача 0,25 бирликка, 0,41 дан 0,60 гача 0,5 бирликка, 0,61 дан 0,85 гача 0,75 бирликка, 0,86 дан юқори ҳосил бўлган сонлар 1,0 бирликка яхлитланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 818-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори
Тенглаштириладиган лавозимлар номи
1.
Директор
Базавий тариф ставкаси
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг 4-гуруҳи
2.
Директор ўринбосари (ўқув ишлари, касбга йўналтириш бўйича)
Базавий тариф ставкаси
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарининг 4-гуруҳи
3.
Директор ўринбосари (методик ишлар, мониторинг ва стажировкани мувофиқлаштириш бўйича)
Базавий тариф ставкаси
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарининг 4-гуруҳи
4.
Директор ўринбосари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича)
Базавий тариф ставкаси
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарининг 4-гуруҳи
5.
Кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор (олий маълумотли)
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходими
27.
Бошқа ходимлар
-
Ягона тариф сеткаси разряди асосида
Изоҳ.
* Кўп функционал инклюзив-ресурс марказига ишга қабул қилинадиган педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда камида олий маълумотли, шунингдек, малака тоифасига (иккинчи, биринчи, олий) эга бўлиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 818-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомда:
«18. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни оила муҳитида таълим олишини таъминлаш мақсадида болалар биринчи навбатда яшаш ҳудудидаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг яшаш ҳудудида уларнинг соғлиғи ва жисмоний ҳолатига мос бўлган мазкур низомнинг 12-бандида назарда тутилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари ёки уларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда, болалар яшаш ҳудудига яқин бўлган ҳудуддаги ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштирилиши мумкин»;
«32. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларнинг сони, энг аввало, таълим жараёни учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаси турига, ундаги ўқувчилар контингенти ва синфларнинг тўлдирилишига кўра белгиланади:
Таълим йўналиши турлари ва синфлардаги болалар тоифалари
Синфларнинг ўқувчилар билан тўлдирилиши
Ўқувчиларнинг минимал сони
Ўқувчиларнинг максимал сони
1. I тур:
Эшитишида нуқсонлари бўлган болалар
8
12
2. II тур:
Кўришида нуқсонлари бўлган болалар
8
12
3. III тур:
Руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар
а) енгил даражадаги ақлий заиф болалар
12
14
б) мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар
8
10
4. IV тур:
Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар
10
12
5. V тур:
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар
а) бошланғич инклюзив синфлар
25
30
шундан соғлом болалар
22
27
б) ўрта ва юқори синфлар
8
12
6. VI тур:
Эшитишида нуқсони бўлган болалар
8
12
Кўришида нуқсони бўлган болалар
8
12
Руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар:
а) енгил даражадаги ақлий заиф болалар
12
14
б) мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар
8
10
Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар
10
12
Барча турдаги ихтисослаштирилган муассасаларда таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун
6
8
Изоҳ.Ихтисослаштирилган таълим муассасаси жойлашган ҳудудда бошқа шу турдаги ихтисослаштирилган синф мавжуд бўлмаган ҳолларда, истисно тариқасида болалар сони белгиланган меъёр пастки чегарасининг 50 фоизидан кам бўлмаганда фақат битта синф ташкил этилиши мумкин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг олтинчи хатбошиси «давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига» сўзларидан кейин «, Илк ривожланиш марказларининг «махсус мактабгача таълим хизмати» моделига» сўзлари билан тўлдирилсин;
«28. ПТПК аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш ёки юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилади.
ПТПК томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш натижасида уларни таълим муассасасига юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилган тақдирда, ушбу хулоса уч иш кунида қонуний вакилларга тақдим этилади»;